16:57 Гулнора тўйда таъзим қилди | |
Айни дамда сайтимиз Гулнора Каримова бошчилигида вилоятлараро Фонд Форумнинг бир қатор тадбирларида қатнашмоқда. Гулнора билан уч кун кечаётган дамларни онлайн тразда етказар эканмиз, илк кунидан репортажни қабул қилинг 27 август Термез шахридаги Термез Давлат Университетида "Келажак овози” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Аввал очиқ мулоқот ўтказган Гулнора Каримова билан ёшлар интернет билан боғлиқ муаммолар, уларни ривожлантириш хақида фикр алишдилар. Яқиндагина медиа лагерда бўлиб қайтган бир йигит эса, интернетни ўзлаштириб қайтгани, Термезга қайтгач ўз блогини очиб суратлар ва мақолалар билан тўлдираётганини ва келгусида "Стайл уз” каби лойихаларни Термезда ўтказиш орзуси борлигини айтди. Мусиқий танаффус, "Янги авлод” кўрик танлови лауреатлари бўлган "Успенский” иқтидорлари мусиқий ижросидан кейин "Келажак овози” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ёшларга махсус диплом ва плазма тв-лари топширилди. У тадбирдан чиқиб, "Йил аёли” конкурси ғолибаси тадбиркор Ойдин Шарафутдинованинг 2009 йил очган "Сурхон Термез силк” тикувчилик фабрикасида бўлдик. Ойдин Шарафутдинова хозирда бу фабрикаси билан 150та ишчини иш билан таъминлаганлиги ва миллий ипак матосини ривожлантиришдаги хиссаси эътиборга молик. Сухбатни актер Мурод Ражабов очиб берди. Хайрлашиш чоғида у Гулнора Каримовага гиламча совға қилди. "Турон” ресторанида ўтказилаётган Фонд Форумнинг хашар кўринишидаги хайрия 1000та никох ва суннат тўйларининг Термездаги тадбирига йўл олдик. 12 жуфтлик ва суннат тўйи болакайлари учун хизматда Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Хосила Рахимова ва бошқалар бўлишди. Бир неча йил севишиб турмуш қуришга имконияти бўлмаган ва мазкур тадбир орқалик орзусига етган жуфтликларнинг воқеалари таъсирли. Фонд Форумнинг бу хайрия тадбири бошқа тадбирлардан муқаддаслиги билан ажралса керак. Зеро жамиятимизда яралаётган хар бир янги оила бу муқаддасдир. Тадбирда жуфтликлар ва суннат тўйлари бўлганларга хомийлар томонидан совғалар хам тайёрланган. Келин салом маросими ўтказилаётган пайт, Гулнора Каримовага хам салом қилингач, сўзга чиққан Гулнора айнан шу саломдаги таъзимга эътиборни қаратди ва мазкур тадбир учун хизматини аямаган хомийларга ерга теккундек таъзим қилди. Совғалар тарқатилгач, 18та хомийларга хам Фонд Форум томонидан Гулнора махсус "Ташаккурнома” сертификатларини топширди. Тўйдан тўғри аэропортга ва Қаршига учдик. Тонггача Карши кучаларини маза қилиб сайрлар қилдик))) Айни дамда Қаршидамиз ва "Афсона” мехмонхонасида, афсонавий тарзда дам оляпмиз)))))))))) эртага Самарқандга йўл оламиз. Сайтимизни кузатиб боринг ва барча фоторепортажлар воқеа жойидан сизлар учун Сардор Камиловдан махсус!)) Ха айтганча, Термез ва Каршидаги мухлисларимиз учун рахмат))) У ерда хам борлигингизни хис қилиш қувончли... Кутилмаган учрашувлар… | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 17232 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |