23:09 Гулнораман! Артистлар мени тушида кўрсин! | |
Илк Президентимиз мархум Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова хақида сўнгги йиллар интернет тармоғида бирор бир расмий хужжат ёки қарорга асосланмаган холда турли айбловлар чоп этилмоқда. Бу асосан ё хориж ОАВси ёки мухолиф сайтлар... Саволиниям ўзлари беришади, жавобиниям. Тахмининиям айтишади, ўзлари ишонади ва ўзлари яна хайратланишади.
Гулноранинг ўзи хам кўринмаётгани сабаб уни ўлдига хам чиқаришди бироқ яқиндагина унинг ўғли Ислом хориж ОАВсига интервью бериб онаси ва синглиси соғ-омон эканлиги хақида маълум қилган.
Шу кунларда твиттер оламида Гулнора номидан хабарлар ёзаётган «Афина» (@zabitaya1972) сахифасини сохта дея эълон қилишди. Бироқ бироз ўтмай Гулноранинг халқ билан мулоқот учун қулай ижтимоий тармоғи яна ўша твиттерда Gulnara Karimova @GulIslamovna сахифаси Гулнора эканини эълон қилди.
Мазкур сахифа 30-ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройига соат 13:00га хамма истаганларни таклиф этиб, унда Гулноранинг отаси Ислом Каримовни хотиралаш тадбири бўлиб ўтишини хамда Гулнора сўзга чиқишини маълум қилди. Шунингдек шу куни Ислом Каримов хақида хужжатли фильм намойиш этилиб Гулнора янги қўшиқни куйлашини ёзди.
Мазкур сахифа билан шахсий хабарларда гаплашиб унинг рости хам оригинал деб шошилган кўринамиз. Шартта сўроққа тутмагандик. Шу сабаб хам бир икки умумий ўзаро маълумотлар у тарафидан айтилгани учун ишониб, дейлик тегишли (!) манбалардан бу сахифа уники эканини тасдиқлагач у билан учрашув хақида мен ва Жасур Хамроевлар эълон қила бошладик. Нима учун у сахифа айнан Жасур ва мени танлаганига эса шубха йўқ эди, зеро Гулноранинг тадбирларида бизнинг сайтимиз алохида ўринда бўлгани хеч кимга сир эмас. Сайтимиз эксклюзив тарзда биронта ОАВ бўлмаган ёпиқ кечаларидан тортиб эксклюзив маълумотларини чоп этиб келганидан хабардорсиз.
Аммо русларда ишонгину аммо текширгин хам (доверяй но проверяй) мақоласидек бугун гўёки Гулнора хабар қилган маълумотлар юзасидан бўлиб ўтиши кутилаётган учрашув жойидан суриштирганимизда 30-ноябрь соат 13:00да хеч қандай тадбир кўзда тутилмаганини билдиришди.
Твиттердаги шахсий сахифада мен ва Гулнора қачон ва қаерда танишганим хақидаги саволга эса хар қанақасига хам у профил сохиб ва ёки сохибаси жавоб бера олмади. Бу учрашув қаерда ва қачон бўлганини эса мен ва Гулнора биламиз ва ишонинг уни маълум сабабларга кўра унутиб бўлмасди. Қуйидаги суратда хам кўриб турганингиздек ундан жавоб бўлмади.
У “Бу менинг сўнгги суратим” дея лифтда тушган расми хам эски бўлиб чиқди.
Яхшиям вақтида суриштириб икки кун олдин бўлсаям олдини олдик. Бугунги кун давомида сайтда (батафсилсиз, яқин соатда дейилиб) ва инстаграмда эса гўёки Гулнора билан бўладиган сухбатга чорлаган хабаримиз учун албатта узр сўраймиз. Аслида сайтимиз билан боғлиқ нотўғри хабарлар бўлмайди. Хечқиси йўқ, асосийси 30-ноябрь куни мабодо биз сабаб одамлар йиғилганида ана катта шармандалик бўлармиди. Вақтида олдини олдик!
Энг кулгулиси, Гулнораман деган одам шахсий хабарлар орқали нималарни буюришни бошлмаётган эди... Масалан “Артистларни йиғинглар ва 30-ноябрь кунидаги учрашув хақида видеорликлар қилинг” деди. Ха майли деб бошламоқчи бўлганимизда, опа сценарийда сирпандилаю... “ улар мени гўёки тушида кўраётган бўлиб кейин уйғониб учрашиш хақидаги хабарни билиб камерага айтишсин” дедилаю... Гулнорадан бунақа ғалати гаплар... сўнгги пайтлар (балки) уни бошига нималар тушган бўлишига қарамай бундай фантазиягача бормасди деб кейин мен билан қандай учрашганини сўрай бошладим. Натижа эса албатта йўқ!
30-ноябрь... Худо билади)) Кўрайликчи... а балки... Лекин твиттерда Гулнора эмаслиги аниқ! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 140473 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |