18:08 Гулнора Каримова: "Отам учун куйладим" | |
МТВА-2012 маросими охирига яқин сахнага хозир кимдир чиқиб куйлаши хақида эълон бўлмадию, лекин чироқлар ўчди. Сокин миллий мусиқа садолари янгради. Демак, хозир кимдир чиқиб куйлаши аниқ...
Шу онда Гугуша кўринди... Хамма бир муддат енгил шокда. Сабаби, бундай мусиқа садолари ва айниқса куйланаётган охангдан хеч қачон Гугуша демайсиз.
Рости хам, у сахнада шу кун Гугуша бўлмади... У Гулнора Каримова бўлди. Сабаби қўшиқ отаси учун аталганди.
Сахналаштирилган театр, стол олдида мансабдор шахс тимсоли, кичиккина қизалоқ югуриб олдига келмоқда...
Яна бир бор сочим майда ўринг отам...
Тобора қўшиқ матни таъсири кучаяди...
Истасангиз минг ўғилни ўрнин босай...
Этингиз жимирлайди...
Бу холат юзасидан Гулнорага савол бермасам бўлмасди
Sayyod:- Тақдимотда куйлаган қўшиғингиз хақида билишни истардим Гулнора: - Бу қўшиқни, йил давомидаги хамма янги ўзбек фильмларини томоша қилаётганимда эшитиб қолдим. Қўшиқ фильм сўнггида куйланганди ва кўпчилик унга ахамият хам бермади, лекин қўшиқ сўзлари менга шу қадар таъсир қилдики, йиғлаб юбордим. Кейин, матндаги бир-икки сўзларни ўзгартириб, ўз отам учун куйлашни хохладим. Буни эшитган дўстларим, қўшиққа жиддий эътибор билан сахнада хам куйлашим кераклигини айтишди. Тақдимот маросимига бир кун қолганда, туни билан тонгги соат 4гача тўлиқ турини ёзиб тугатдик. Мен хеч қачон бундай миллий ижрода куйламагандим, мақом техникасини билмайман лекин, бир соат давомида атайин тинглаб, унга хиссиёт билан ёндошиб, дилдан куйлаш кераклиги, ва балки шунда хатто авжи хам ўхшашлиги мумкинлиги хақида ўйладим (жилмаяди). Янги қўшиқ хақида Sayyod.com учун эксклюзив тарзда жавоб бердим.
Мана шунақа гаплар... Яхши хамки аксарият фильмларимизни саундтреклар безаб туради. Мана яна бир унинг яққол исботи. Кўпгина фильмларга ишланган саундтрекларни томоша қилиб, фильмни томоша қилгани борасизу...шу саундтрек билан хам кифоялансам бўларкан дейсиз. Қайси фильм эканлигини билмадиму, лекин бу фильмга яхшигина пиар бўлди. Вахоланки аслида эътибор қўшиққа ва унинг матнига бўлганди..))
Давлат бериб миннат қилмас беъминнатим,
Қадрингизни гоҳо билиб, гоҳ билмадим.
Волидамнинг суянгани эй кимматим,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Гоҳо онам, гоҳо синглим, ҳам отамсиз,
Олам ичра меҳрибоним бир оламсиз.
Бу дунёда мен суянган бир одамсиз,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Айтмасам ҳам сезиб турар қалбим дарди,
Сиз бор учун уриб турар ярим қалбим.
Юксаламан хар деганда жигарбандим,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Меҳрибоним бахтимга соғ бўлинг ота.
Истасангиз минг ўғилни ўрнин босай,
Бир лаҳзалик шодлигизга жоним осай.
Кечирдингиз ҳатто ота гуноҳ қилсак,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 76168 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 46 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |