21:03 Гулнорадан кутилган ва кутилмаган интервью! | |
Француз тилида чоп этиладиган, Швецариянинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Биланга Гулноранинг интервьюси бугун Жахон юзини кўрди. Дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказида яна Гулнора! Интервью бошидаги кириш қисмида, бир вақтлар
Испаниянинг El Pais журналидаги Гулнорани Англия
маликаси Диана, Сара Палин, Джеймс Бонд қизларию Круэлла д’ Анферлар билан
қиёсланганлиги ёдга олинади. Бу хам хали хамма таърифлар эмас дея давомланади.
Дархақиқат, икки фарзанд онаси, 40 ёшлик
бу аёл кўп қиррали хаёт тарзини олиб
боради-дея, Ўзбекистондан Женевадаги БМТ вакили лавозими, заргарлик буюмлари
дизайнери, Гугуша тахаллуси остидаги хонандалик хамда шоиралик ижоди, турли
хайрия тадбирлари уюштириши, хақида
хабар беришар экан, Нью Йоркдаги Fashion Institute of Technologyда тахсил олганлиги,
Гарвард университетини тамомлаганию, докторлик диссертацияларини хам ёқлаганини
эслаб ўтишган. Гўзал , бой ва доно аёл... Давомига "Яна
бахт учун нима керак?” деса ярашарди тўғрими? Афсус...хориж оммавий ахборот
воситалари мана шу еридан давомламай, шартта Гулнора билан боғлиқ муаммоли
мавзуларга эътиборни қаратишган. Вахоланки аёл
сифатида унинг кўнглига назар, юқоридаги айтилган мақтовли ва тан олишга хос
маълумотлар хақида қизиқиш бўлмаган. Интервьюдаги
қизиқ холатлар билан бўлишамиз:
МТС ва Бехзод Ахмедов хамда TeliaSonera хақида
Гулнора: -Бу мавзу
хақида узоқ вақт мобайнида гапиришни
истамагандим лекин, вазиятга аниқлик киритиш пайти келди деб хисоблайман.
Хаммаси МТСнинг Ўзбекистондаги вакилига нисбатан 2011 йил куз ойларида Давлат
Солиқ Қўмитаси тарафидан бўлган текширувидан сўнг бошланди. ОАВда мобил
оператори қатор қонунбузарликларни йўлга қўйганлиги ошкор қилинди. Шундан сўнг,
қизиқ кечган воқеалар тафсилотини кузатиш мумкин бўлди. МТС-агрессив
сиёсатни олиб борадиган йирик компания. Қирғизистон, Туркманистон ва Хиндистонда
бўлиб ўтган бу компания билан боғлиқ воқеалар аён. Ўзбекистонда хам шундай
стретегиядаги тижорат курашини олиб борганлиги
ажаблантирмайди. Бехзод
Ахмедовни анчадан бери, ўша
университетда тахсил олган пайтларимдан танийман. Шунингдек, унинг опаси, онаси ва отасини хам яқиндан
танирдим. У эса бу вазиятдан, ўзига Тошкентда унга нисбатан тегинмаслик
(дахлсизлик) имиджини яратиб олди. Ўзига тегишли гурух билан сиёсий роли
натижасида мамлакатнинг иқтисодида мухим ўринни эгаллади. Натижада
абонентларнинг хисобидан пулларни ечиб
оладиган махсус биллинг дастуридан фойдаланганлиги аён бўлди. Муаммони хал қилиш юзасидан кечган сайъи-харакатлар МТС тарафидан намойиш қилинган инсофсизликка учради. Бехзод Ахмедовнинг Ўзбекистондан қочиб кетиши сабаблари омилида шунчаки телекоммуникация билан боғлиқ муаммолардан кўра, бошқа чуқурроқ нарсалар хам бор деб ўйлайман. Мазкур мавзу
Москва, Швецария ва Швецияда ошкор бўлгач, мени номим билан боғлаш мухолиф қарши
кучларга қўл келди. TeliaSoneraнинг
собиқ менеджерлари e-mailларида гўёки Ўзбекистон бозорига кириш учун, менинг
синглимга алоқадорлар орқали кечган музокаралар ва гўё Бехзод Ахмедов менинг вакилим сифатида
иштирок этганлиги хақидаги маълумотлардан кейин бу мавзуда катта бурилиш содир
бўлди. Бундай
айбловларга илк маротаба учрашим, бу каби холатлар 2011 йил Нью Йоркда бўлиб ўтган Модалар
хафталиги, хамда 2010 йил Май ойидаги Каннда
"Cinema Against AIDS" («Кино против СПИДа») кечасида иккинчи раис сифатида танланганим
билан, хамда Basel World ярмаркасидаги менинг заргарлик коллекциям намойишида
хам учради. Бу менинг яқин
дўстларимга хам ўз таъсирини кўрсатди. Айни дамда таниқли шахслар тарафидан
ёлғон гувохлик берганлик ва обруга путур етказиш юзасидан Женевадаги бир банк устидан даъво
аризалари берилган.
Бехзод
Ахмедовнинг роли хақида. Швециянинг TeliaSonera ички хужжатларида
Ўзбекистондаги Coscom мобил операторининг
сотиб олиш учун у музокарада вакилингиз
бўлганлиги кўрсатилади. У сизнинг гўёки ишончли инсонингиз бўлган деганлар
бор, TeliaSoneraнинг Сизнинг
мамлакатингизга киришидаги ўрнингиз борми? Гулнора: Мен ўзимга шу саволни
бераман, Ўзбекистондаги телекоммуникация
сотиб олиш билан боғлиқ, "Узнефтьгаз” миллий холдинг компаниялари
билан боғлиқ ва бошқа турли сохалар
билан боғлиқ бирқанча лойихаларда Бехзод Ахмедовнинг роли қандай бўлган экан
деб . Ўзбекистон прокуратураси шахсий сайтида, МТС компанияси билан боғлиқ ускуналарни олиб киришда, уларга ўз нархида 50
баробар кўп нарх қўйилганлиги кўрсатилган.
Саволлар кўп. Бехзод Ахмедов Ўзбекистонда кўпгина мухим шахслар билан ишлаган.
Улар ошкораликни ёқтирмайдиган лекин, моддий тарафлама нуфузли даражадагилар.
Улардан Бехзод Ахмедовни таниган аксарияти, унинг МТС гендиректори
лавозими билан бирқанча шубхали битимлар тузиб, бу билан бирга уларнинг дўсти бўлиб қолаверганлигига
хайратланишади. Оммавий ахвборот воситалари турли важларни келтиришмоқда, хусусан centrasia.ru, news.ivest.kz ва maxala.org сайтлари мақолаларидаги маълумотлар прокуратуранинг маълумотларига мос тушмоқда. Мен ўша "ички хужжатлар”ни рости хам борлигига
ишонч хосил қилиш учун, бир кўришни
истардим. Mannheimer Swartling швед
адвокатлари уюштирган муқобил суриштирув натижалари, бу каби хужжатларга дуч
келмади. Telia Sonera вакиллари билан хеч қачон учрашмаганман хам,
гаплашмаганман хам. Вакиллар орқали музокаралар ўтказмасликни лозим кўраман, сабаби
менинг шахсий тажрибам юзасидан, ва айниқса менинг мавқеимни инобатга олган
холда, вакиллар орқали ўтказилган
музокаралар муаммоларни юзага келтиришини
кўрсатади. Шунингдек, Бехзод Ахмедов МТСнинг ген.директори лавозимида ишлашини била туриб, Telia Sonera қандай қилиб келгусида ўзбек бозорида ўзига рақобатчи бўлиши кутилаётган компания рахбари билан музокара ўтказиши мумкин?-деган саволни хам ўзимга бераман. Сўнгги 10 йил ичида Бехзод Ахмедов ойлик маошини Москвада хам ва Тошкентда хам олиб турган. Москвадаги 15 миллион долларлик кўчмас мулк, уй-жойи борлигини хам унутмаслик керак. Telia Sonera билан шартнома МТС билан келишилмаган холда тузилиши мумкин эмасди. Менимча, бу бизнесни бошқаришдаги барча қоидаларга зид холат. Coscomни сотиб олар экан, Telia Sonera нафақат
Ўзбекистонда балки, Афғонистон ва Тожикистонда хам ўрнашиб олди. Лекин айтиб
ўтиш жоизки, коррупциядаги айблов фақатгина ўзбек бозорига нисбатан бўлди. Швецариядаги компанияларни моддий тарафлама
қўллаб қувватлаганмисиз? Ёки қўллаб қувватлаб келмоқдамисиз? Гулнора Каримова: -Швецарияда бизнес юритишни хеч қачон ўйлаб кўрмаганман. Бунга
дипломатик мавқеим хам йўл қўймайди. Швецариядаги бизнес билан боғлиқ
алоқадорлигим юзасидан аниқ фактлар аён бўлганида, нафақат швецариялик хуқуқ
тартибот органлари тарафидан балки, БМТ тарафидан хам суриштирув ишларига сабаб
бўларди, зеро ўз мамлакатимнинг доимий
вакили сифатида Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили лавозимини
эгаллаб турибман. Бу каби шама гаплар менинг мавқеим ва обруимга путур етказиш
пайидаги мухолифларнинг сайъи-харакатлари холос. Цугадаги
Зеромакс, Interspan, олтин қазиб чиқариш
компанияси Оксус Голд, Россиянинг Вимм-Билль-Данн, Карлсберг пиво компанияси ва
бошқалар билан мени номимни кўп боғлашган. 2011 йил
Швецариядаги судга, шантаж ва тахдид юзасидан мурожаат қилмоқчийдим.
Лекин менинг дипломатик мавқеим ўз хуқуқларимни химоялаш учун даъво билан
мурожаат қилишимга йўл қўймайди. Аммо,
швецариянинг айрим газеталаридаги, гўёки
Зеромакс компаниясининг устидан бошқарувим хақидаги хато маълумотларга жавоб бера олиш хуқуқини олдим.
Бундай аниқ бир мақсадни кўзлаб қилинаётган
айбловларга қаршилик кўрсатиш учун бирқанча
ходимлардан иборат катта куч керак бўлади ва бу асосий, 7 миллион
одамларга фойдаси тегаётган ва мен қўллаб қувватлаётган ФондФорумдек фаолиятдан
чалғитади.
Бошқачроқ саволлар ва бошқачароқ мавзуларда бу аёлни
ўзига кашф этишдек бахтдан бебахра хориж оммавий ахборот воситаларига ачиндим.
Шундай вазиятни қўлдан бой беришибди. Қаёқдаги миш-мишлар, уйдирмалар... Олмани аълосини
қурт танлайди. Мевали дарахтга тош отилади. Оддий халқ мақолидаги фалсафа... Афсуски хорижликларнинг техника ва бошқа тарафлама
тараққиёти олдиндаю, лекин мана шундай соф шарқона фалсафалардан йироқ. Шу фалсафа ва илми буюк ва теран мамалакатнинг
фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Гулнорадек аёл хам бошқа мамалакатда туғилиши
даргумон. Малика бўлиб туғилганлар кўп дунёда лекин, шунга лойиқларчи? Юқорида Дианани эслашибди... Унинг қилган амаллари
Гулнораники билан таққосланиши қийин масала. Гулноранинг кўп қиррали амалларини
саноғи йўқ. Афсус борида қадрига етмайдигандекмиз. Ўзимизникини ичимиздан емирмай (!), фахрланиб
қўллаб-қувватлайлик. Ўз халқи учун тинмаётган Гулнорани четдан қанча уйдирмалар
билан тинч қўйишмасаю, нахотки химоялашга қодир эмасмиз? Гап сўз ва миш-мишлар
билан эмас, реал фактлар бўлган самарали натижалар билан бахолайлик. Гулнора оз вақт мобайнида миллат ғурури ва ифтихорига
айланди, бу эса аниқ факт! Борида қадрига етиб, қўллаб-қувватлаш ва ХИМОЯЛАШ хар
биримизнинг бурчимиз!
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 24955 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |