23 май куни Монако шахзодаси Альберт II ва АҚШнинг 42-чи Президенти Билл Клинтонлар жамғармалари томонидан уюштирилган Монте-Карлодаги (Nights in Monaco) махсус кечасида Гулнора Каримованинг GULI ижодий дизайнерлик бренди махсус (титул) хомий сифатида иштирок этди.
Машхур мехмонлар орасида актриса Диана Крюгер турмуш ўртоғи Джошуа Джексон билан, Роуз МакГоун, Хофит Голан, Chopard вице-президенти Каролина Шойфеле, актер Билли Зейн, джаз хонандаси Каро Эмеральд ва бошқалар бўлди. Меҳмонларни шахсан шахзода Альберт II ва Билл Клинтон кутиб олишди
Кечанинг бошланишиданоқ, меҳмонлар ўзбек миллий охангини, замонавий технологиялар асосида модерннинг миллий анъаналар билан уйғунлашган ёрқин қирраларини ўзларига кашф этишди.
GULI тўплами Гулнора Каримова бошчилигидаги Ўрта Осиёда етакчи бўлган, нодавлат Фонд Форум билан катта ижодий намойишни амалга оширди. GULI тўпламининг ўтмиш ва бугунги кунни нозик ришта билан улаб тургандек, анъанавий заргарлик буюмларининг замонавий кўринишидаги тури, ўзига алохида диққатни жалб қилди.
Ўтмиш хиссини сездирган холат, бу яқиндагина сайтимизда маълум қилинган машхур фоторассом Алихоннинг Фонд Форум билан хамкорликда амалга оширилган жонли суратлар лойихасидаги либослар бўлди. (манба)
Nights in Monaco кечасида, атроф мухитни химоялашга бағишланган хайрия кимошди савдосига CORA International Diamonds, Карла Аморим ва бошқа машхур бренд махсулотлари қўйилди. Улар орасида қимматбахо лот сифатида иштирок этган GULI заргарлик буюмлари алохида ўринда бўлди.
GULI тўпламидаги заргарлик буюмлари оддий андозалар билан чеегараланмаслик, тайёр шаблонлар эмас, доимий изланишдаги ижодий тажрибалар, азалдан бажариб бўлмасдек туюлган услубларни уйғунлаштира олиш махорат, анъаналар эклектикаси ва юқори сифати билан аллақачон ихлосмандлар диққат марказида бўлиб келмоқда. Гулнора Каримова актер Билли Зейн билан
актриса Диана Крюгер билан
Мазкур хабар ва суратлардан берухсат фойдаланиш таъқиқланади.
Sayyod
|