Хар йилги "Хаёт учун!" хайрия марафони бу йилги Бостондаги теракт фожеаси сабаб хайрия концертига алиштирилди. Бу вақт оралиғида эса Бостондаги теракт қурбонлари учун қўллаб-қувватлаш ижтимоий роликлари тв, радио ва интернет оламига тарқатилиб намойиш қилинди.
27-апрель кунги хайрия концерти атрофидаги уюштирилган турли тадбирларда хам асосий урғу мана шу теракт муносабати билан қўллаб қувватлаш ишларига қаратилди. Юракчаларга тилаклар билдирилиши, хар бир игштирокчи қўлига боғланган ленталарни "Орзу дарахти"га боғлаш хамда тадбирда қатнашаётган юлдузлардан исталгани билан суратга тушиб, ўша ерни ўзидаёқ тайёр чиқарилиб бериладиган суратни сотиб олиш имконияти. Тушган пуллар эса Бостонга юбориладиган хайрия пулига хисса қўшмоқ.
Тадбирни Божалар гурухи солисти Жахонгир Позилжонов билан актерлар Адиз, Алишер ва Улуғбеклар сахнани роса қиздиришди.
Гулнора Каримова тадбирга келибоқ, Бостон терактига эътибор сифатида иштирокчилар суратга чизган плакатларга ўзини хам муносабатини амалда чизиб билдирди.
Иштирокчилар каби дарахтга лента боғлади ва бу орада ўз қўлига Гулнорада дастхат олишни истаганлар хам топилди.
Гулнора сахна олдига келганида Жахонгир шўх таронани куйлашни давомлаётган пайт бўлиб, аввал четда туриб рақсга тушди, кейин эса сахнага чиқиб рақсга тушди, бу йиғилганларга жўшқин онлар хадя этди. Қўшиқ тугагач, "Энди Жахонгир билан сахнага чиқиб тураман" дея хазиллашди. Ким билади дерсиз, айни дамда Гулноранинг севимли гурухи бўлган "Божалар" билан балки ўзининг Гугуша номли тахаллуси орқали ижодий хамкорлик натижасини хам тинглаб ва балки томоша хам қилармиз)
Қизиғи, Гулнора сахнага таклиф қилинганида, томошабинлар бари уни Гугуша дея олқишлари билан қўллаб-қувватлаб туришди.
Гулнора бошчилигида минглаб шарлар ният қилиниб ва у айтганидек, уларга ишониб, осмонга учирилди.
Хаёт учун!
Нодавлат ва нотижорат хамда умуман оммавий ахборот воситалари нонини яримта қилишга даво қилмайдурғон фоторепортажни тайёрлаганлар Шахло Қодирова ва фотограф Абдурахмон Содиқов: