GULI бренди остидаги заргарлик буюмлари
фотосессиясида муаллифнинг ўзи қатнашди. Гулнора Каримова "инстаграмм" ва "твиттер"да ушбу фотосессиядан лавхалар билан бўлишди.
Ўзига хос "изюминка" сифатида фотосессияда ишлатилган
товус пати бирқанча интернет сайтларининг бир жойидан юлинган патдек ,
уларга айнан ўша юлинган жойи оғриғини сездирмоқда.
Биргина "Гринпис" ва "WWF"ни қитиғламай қолган кўринади
шўрлик пат. Оммавий ахборот воситаларига ачиндим...кунлари пат мухокамасига
қолдими дейман... Гулнора яна танқид нишонида, йўғэ, патлар нишонида!))
Пат ўрнини авторучка ва клавишлар босган бир даврда , кимларнидир онги хануз ўша эски даврда бўлиб, пат билан сиёх тебратилаётгандек... Вахоланки у даврларда патлар ёрдамида гўзал асарлар яратиларди.
Санъатдаги чексиз имкониятлар ва фантазиялар уммонида, бугунги кунда айнан товус патидан фойдаланиш янгилик эмас. Сўнгги йиллар либос , пойабзал ва аксессуарлар, ва хаттоки келинлар либосида ундан фойдаланиш трендига киргани мода оламига сир эмас. Шунинг учун айтади-да, "Чумчуқ сўйса хам, қассоб сўйсин"деб. Санъат, дид ва мода оламига ғирт ўзга сайёралик бўлганлар бу хақида танқидий жар солса кулгулик бўларкан.
Балки бу оддий сиёсий стратегия? "Балки" сўзи ортиқча бўлди!
Келинг
очиқчасига фактларга мурожаат қилсак:
-Фотосессия
билан боғлиқ суратлар танқид остига олинар экан, ундаги асосий урғу бўлган коллекция хақида умуман гап сўз йўқ ва пат
атрофидаги гап-сўзлар бахонасида фақат сиёсий башоратлару, шахсий адоватдек
хақоротомуз фикрлар билан мақолалар чоп этилгани мақсад аслида патми, ё сиёсат?
Одамлар шу қадар ўз мақсад ва манфаатларини юзаки ошкор қилиб қўйишяптики,
бехосдан нахотки ақллироқ ва айёрроқ стратегик матн ўйлаш қийин бўлса деб куламан)).
-У
сайтлар нима учун фақатгина бир шахсга нисбатан, фақат танқидий ёндошилган
мақолалар ва бўрттириб "высосаные из пальца ” янгиликлар билан зўр-зўраки ўз
шахсий сиёсатини сингдиради? Адолатли қараш бу танганинг бошқа тарафларини хам
ёритиш ва энг асосийси ўша шахснинг (айни дамда Гулнора Каримовани олсак)
асосий ва юқори фоиздаги бўлган ижобий
сайъи харакатларини хам эътироф этишмасми? Нега фақат кавлаш билан баробаринда
оддий ва юзаки холатлар тан олинмайди?
Яхшиям
Гулнора товус патини танлабди... товуқ патини ёки қўй терисини танлаганида
тасаввур қиляпман қанчаси оғриқдан бош кўтарган бўларди)) шукр, буни у ўзига эп
кўрмайдида)
Одам
аввало хар тарафлама объектив қараш керак ва ЎЗ ШАХСИЙ фикрига эга бўлиши шарт.
Ўз кўзинг билан кўриб , ўзингда хис қилганингга жавоб бер демак. Тўртта сайт
оқни қора деса , сен хам қора дейишдан аввал оддий фикрлаш қийин эмас, ( бу фикрлар ўша сайтлардаги изохларда муаллифга жўр бўлиб, баъзи маъраётганларга аталади) битта
шахсни фақат(!) айблаяптими, демак бежиз эмас. Манфаат хамиша бор! Сиёсий
стратегияда хам хамиша хаққоний ўйналмайди.
Гулнораку
очиқчасига ўз бренди остидаги махсулотини реклама қилаётган экан, демакки "Ошинг
халол бўлса кўчада ич" мақоли каби. Уни пулини санайдиганлар бисёр, лекин аслида
нимани ортидан эканлигига эса фақат пат ва сиёсат орқали қарашади. Унинг
ғоялари асосида яралаётган заргарлик буюмлари ва либослар текинга тарқатиладими?
Ана, кеча чиққан тикувчи ўзини дизайнерман деб, бир парча латтасини фалон минг
долларга нархлашини ё билмайсизми? Миллий колорит билан ўз тарихини хам олға
сураётган бренд остида қанча одам ишлайди? Гулнора қанча одамга иш бераётганини-чи
нега тан олишмайди?
Негадир
саломга алик олмай қўйган ён қўшнимизни,
қабулига ёзилмасдан кира олмайдиган узоқ қариндошимизни, ва узоққа бормайлик, ўзимизни чўнтагимиздаги пулларга виждон призмаси орқалик қарай олмаймиз.
Бошқасиники қизиқ ва бошқасиники барибир нохақ! Айниқса юқоридагиларни.
Бир
вақтлар ёзгандим...аслида болаликдан бор бўлган тушунча: аввалига ўқитувчини
ёмон кўрамиз, кейин домлани, кейин эса
рахбарни.
Биздан
юқори турган инсон хеч қачон бизга ёқмаган! Минг мартта директорингиз ўзгарсин, у барибир директор бўлиб қолаверади. Кўп нарса аслида танбалликдан келиб чиққан деб тушунаман. Халқимизда аксариятлар 70 йилдан зиёд ССР даврида текинига яшаб ўрганган.
Тўғрида, қанча заводларга шунчаки борганига пул ёзишган, ишлаганигамас.
Мустақил бўлиб, хаққоний давр: ишласанг тишлайсан бўлганида чидолмаяптганлар
кўп. Интернетда ўтирволиб бунча нолимасанг эй? Шу интернетни тушуниб, шуни
ишлатишга пулинг бор эканку демак ёмон яшамаяпсанку. Ана Африкани қара оддий сувга мухтож, ариқдан сув ичади, интернет тугул телевизор нималигини билмайдиган давлатлар қанча? Кўп айтгандим, кўчалардаги
пробкадан юриб бўлмаяпти, демак машина аллақачон қиммат рохат тури эмас.
Ишлаган яхшигина тишлаяпти. Нолишга вақт кетказган эмас, ишлаган!
Ўзбекистондан ёзилаётган бўлса хам майлийди, бошқа мамлакатда (ўша давлатга ишлаб) ўтирволиб бу ердаги мухитни қайдан башорат қиласан?
Сайтим
орқали хайрия тадбирларини амалга оширмагунча интернет орқали кетаётган вақтим
ва унга қараб ўтаётган умримга ачинардим.
Бугунги кунда турли сайтларда пат мавзусидан оғринган мавзуларни ўқиб, шулар кетган
вақтига ачинмасмикан дейман.
Гулнораку
фотосессияни ўтказди, бу вақт оралиғида айнан унинг ғоялари асосида вилоятларда
хайрия марафонлари тўхтамай кетмоқда. Танқидлар ёзилди, бу вақт оралиғида эса
Гулнора турли тадбирларда бўлди. Бир мавзуга қарам мухолифлар халқни онгини
захарлашда давомламоқда, Гулнора эса бу вақтда 7дан 70гача бўлганлар учун
тадбирларни ривожлантирмоқда.
Гап
мавқеда хам эмас аслида...гап ўша танқид остига олинаётган инсоннинг нима
қилаётгани, қандай натижаларга
эришаётгани ва ўша қисқа умрини нималарга сарфлаётганию, бу тобда уни айнан шу
тан олинадиган тарафларига кўр-кўрона кўз юмиб, ўз қисқа умрини интернетда паразитар равишда
бошқа инсонни хаёти билан яшаш билан ўтказаётганларда!
Кимдир
жараёнда яшаяпти, ким эса ўша жараённи томошабини сифатида умрини ўтказмоқда.
Ким пат юлди, ким эса ундан фойдаланди-ю, кимники эса оғриди.
Хар ким
ўзини йўлини танлайди хаётда! Зеро
танлаш хуқуқи хамиша бор.
Власть даеться
умным, удачным, богатым, хитрым и даже знаменитостям. Но вот управлять
ею только достойным! (с)
Sayyod!!! Mayli, o'sha sayt faqat bir tomonlama o'ylayotgan ekan, nima uchun Siz xar doim G.K. haqida bir maqola chiqsa o'sha maqola muallifini yomonlab chiqasiz? Avvallari, G.K. haqida umuman yozmasdiz, uni har bir ishini saytizda sharxlab bormasdiz, hozir, aniqrog'i o'tgan yildan boshlab G.K. ni himoya qilasiz. To'g'ri, u ancha ishlarni qilyapti, lekin bu degani u faqat yaxshi ishlarni qiladi degani emasku??? Odamlar nima uchun gapiradi? Bir ishi borki, uni yomon ishlarini gapirishadi, mana jenevadagi uyi haqidagi aytganlari uydirma bo'lib chiqdi-ku!!! Man AQShda o'sha G.K. ni qo'lida ishlagan bola bilan ko'rishdim, gaplashdim. Ehhe, uni qilgan ishlarini qanchasini eshitdim. To'g'ri, hammasiga ishonmadim, lekin shuncha yolg'onni to'qib chiqara oladigan ahmoqqa o'xshamiydi, qolaversa universitetni tamomlagan bola... Bilasmi, manimcha sizni o'tgan yili ketaman deganiz va yana ortga qaytganiz hamda G.K. ni himoya qilib qolishiz o'rtasida bir narsalar borga o'xshayapti... Ko'pchilik bu yerdagi o'zbeklar ham oxirgi paytda Sayyod.com G.K. ni shaxsiy himoya qiluvchi va ishlarini yorituvchi saytiga aylanib qolganini aytishmoqda.... Bilasmi, shaxsan man uchun kimni himoya qilishizni qizig'i yo'q, ammo bir necha yillardan keyin G.K. ni qilgan ishlari ochiladi, ana shunda garchi saytizdan uni maqtagan maqolalarizni olib tashlasayiz ham odamlarni ko'ziga qanday qaraysiz? Man to'laligicha aminmanki, siz ham uni qay yo'sinda pul orttirayotgani va qay yo'sinda ishlayotganini juda yaxshi bilasiz, faqat bosim tufayli qilayotgan bo'lishiz mumkin, ammo, bilmadim... Chunki, bu qaytar dunyo....
Ответ: 1. Улар бошқа давлатда ўтириб четдан ёзишади. Мен эса бевосита шу тадбирларда қатнашиб ўз кўзим билан кўрганимни ёзаман. Ишониш хуқуқи хам танлаш баробаринда-бемалол танланг! 2.Авваллари чунки ФондФорум ташкил этилмаганди, Гулнора ўтган йилдан (деярли) кенг оммага чиқа бошлади. 3. Женева хақида тўғриси тушунмадим, ман Тошкентдаман. у ердаги уйи мани қизиқтирмийди, Ўзбекистондаги фаолияти ва уни натижасида 7дан 70гача хайриялари манга мухимроқ. Камроқ молга кўз тикиб, кўпроқ хайрияга эътибор берсангиз балки сиздаям савоб кўпроқ бўлади. 4. Гулнора қўлида ишлаган йигит АҚШда? Ну понятно тогда все)) Хамма негадир АҚШда гапиради а?)) Камроқ аламзадаларга қулоқ солиб кўпроқ ўз кўрганингизга ишонинг. университетни тамомлаган дегани бу авлиё сертификати сохиби ва ишониш шарт қонуни билан ваколатган деганимаску) 5. Келиш ва кетишимга Гулнорани умуман алоқаси йўқ! ну это уже смешно реально. 6. Ўша ердаги кўпчилик бундай фикрда бўлса, демак бу норма!))) 7. Танқидниям, химояниям эплаган баробар тутади. Сайтим аслида танқидий эканлиги сир эмас ва ФондФорумга алоқадор бирқанча тадбирларни аёвсиз танқид қилганим хечкимга сир эмас, мисол тариқасида МТВАнинг ўзи етарли, бир сайтни титкиланг кўрасиз. Ха яна Олтин Гепард...ва яна бир неча. Кўриб турганингиздек иккисини баробар ушлайман. 8.Гулнорани нима иши очилган тақдирдаям ўзи жавоб беради манмас, мани унга алоқам йўқ, ман жавоб берсам ўз ишимга жавоб бераман. Уни химоялаган бўлсам, ўз кўриб ўзим бевосита гувох бўлган нарсаларга таяниб ёзаман. Так что бееемалол қарай оламан! Ниманидир атай била туриб, ёмонини яшириб химоялайдиганлардан эмасман. Ишонаверинг виждоним пок! Бошқалар мани гўримга, ман хам бошқалар гўрига тушмайман! Гулнорани қаердан пул топиши хақида қизиқмаганман, билганим шу дизайнерлик фаолияти тилла либос ва хоказолар, яна атир упа хам.Буни яширмайди, аксинча кўриб турганингиздек ўзи реклама қилади. Афсонавий миллиардлар рост бўлса, шартмиди унга бундай бизнес?
Гулнора хақида танқидий мурожаат қилинган изохлардан ғазабсиз , хақоротсиз ёзилган энг адекватлиси сиз бўлганизга жавоб бердим. Рахмат. Адашманг...
Агар шу ишларни Гулнора Каримова эмас, бошқа одам қилаётган бўлганда, албатта ҳамма уни мақтаган бўларди, қаерда, қандай топилган пуллар эвазига қилингани билан қизиқиб ҳам кўрмасди. Айнан Гулнора Каримова бўлгани учунгина Ўзбекистонда яшаётган ўзбеклар эмас(!), четдаги ўзбеклар (ҳаммаси демоқчимасман), дарров тош отишга тушади. Президентга муносиб қиз бўлиш ҳам бир фазилат, агар фаҳмиз шунга етса! Ҳамма президентларнинг ҳам болалари юрти ва халқи учун бунчалик жон куйдирмайди. Балки, моддий томондан қўллайдиганлари бордир, аммо халқнинг орасига кириб, вилоятлар ва шаҳарлар, туманлар ва қишлоқлар бўйлаб юриб, шахсан ўзи ҳар бир одам билан мулоқотга кирмайди,атрофида мингта тансоқчилар билан халққа қўлини силкиб ўтиб кетади. Сардор ака эса, адолатли сайт муаллифи ва раҳбари сифатида, айнан шу тарафлама ёритиб боряптилар. Зора, юртимиздаги бошқа бойларга ҳам ўрнак бўлиб, пулини фойдали нарсаларга ҳам ишлатиш мумкинлигини кўрсатиб ўтмоқчилар! Тирноқ остидан кир қидириб, чарчаб кетмаганингларга қойилман! Ундан кўра, фойдалироқ ишлар билан машғул бўлганингизда, биздан ҳам Билл Гейтслару, Стив Джобслар чиқармиди! Афсус...
Nega xamma joydan kir qidirasila? Kimdir yaxshilik qivotgan bo'sa uni ko'rolmaslik, hasad qilishmas, unga o'xshashga harakat qilish va havas qilish kere! Insonga ong nima u-n berilgan? Odamla bekorga gapirmidi divurmasdan o'zini kallasini ishlatish uchun berilgan. Xasad inson umrini qisqartiradi.
Sanjarga uhshagan odamlaru va undanda battarroq haqoratli tuhmatlani eshitganman Gulnora haqida,,,bu giybatla davom eturadi dalshe I bolshe! znachet uni tanqid qiladigan darajada urni bor ekan! kimdir yomonlasa kimdur yahshilidi ln bula boshqa gap! Shahsan man shu ayolga havasim keladi, mani uni boyligi qattan pul olishi qaysi yul bn qiziqtirmidi, mani uni yaratayotgan Brendlari, Tilla buyumlariii, atirlariii))), ayniqsa hayriya tadbirlari, yoshlarga qibervotkan imkonyatlari, uzini tutishlari, hammani birdek kurishi, qariyalarimizi etti bukilib hurmat qip mukofotlashi (uz kuzim bn kurganman) chiroyligii qiziqtiradi!!!!! Giybatini qimasdan yahshimi yomonmi eplab shuncha ishi qipquyvoti undan kurasi urne olila!! Bu omonat dunyoda oz bosada uzimizdan iz qoldireylik, hichkim farishtamas!!!Harkim uzi uchun Olloh oldida javob beradi, qaytangi havas qilin hasad bn gunoh ortirmen, ichki muammola hammada boladi, qogani uni shahsi hayoti!!! Omadini bersin iloyiim umri uzo bosin, man faqat kuzim bn kurganlarimi yozdim!!!
Sayyod! Javob uchun rahmat... Qaysidir ma'noda haqsiz, albatta, chunki hech kim butkul ha, yoki butkul nohaq bo'lmaydi... To'g'ri, siz ko'rayotganlarizni yozishish mumkin, lekin siz "ko'rayotganiz"ni emas, sizga "ko'rsatishayotganini" yozayapsiz, degan nazarda yozgandim... Saytiz, G.K.ni o'tgan yillardn boshlab himoyalashni boshladi deganimga, chunki yaqindan boshlandi G.K. ni va fond forumni ishlari deyapsiz, lekin man o'zim toshkentda yurgan paytlarim (2005-2008 yillar)da ham Fond forum juda yaxshi ishlardi, va o'sha paytda ham G.K. bor edi, ammo u paytda unga bunaqa himoyalar kerak emasdi.... Man bir narsani aytmoqchiman, xolbuki, sizni saytiz ikki tomonnni ham teng ushlashni o'ziga asos qilib olgan ekan, unda nega G.K. ni yomon ishlari xaqida yozganlar haqida o'sha maqola chiqishi bilan javob qaytarasiz? Axir ular ham bir narsani bilmasa yozmaydiku!!! Keyin, bilasmi, har bir detalgacha G.K. ni himoya qilishiz, ya'ni u topayotgan pullarni uni dizayn, atir, yoki taqinchoqlar orqali topishini yozishiz bu ishonib bo'lmaydigan narsa... Ayniqsa, O'zbekiston sharoitida... Oxirgi narsa, man adashmadim, chunki G.K. ni qay holatda odamlar bilan qilayotgan muomalasini jonli ko'rganman, guvoh bo'lganman....
Ответ: 1. Тавба...жавоб бермасанг бермади дейишади, берсанг йўқ ундаймас дейишади, сиз савол бердингиз ман жавобимни бердим, манга аён бўлса керак раз жавоб берган бўлсам, йўқ унақамас бунақа дейдиган бўлсангиз нима кераги бор эди умуман савол бериб тушунмайман? Қанаққилиб манга кўрсатишаркан? Битта ман тадбирларда қатнашмасам керак? Нимага шунча оммавий ахборот воситалари ёритганига жимсизлару шу манга ёпишиб олгансизлар? Бошқалар Гулнорани олдини олмаса бу уже ўша журналистларни иши, демак уларни шахсий фикри йўқдирки тайёр берилган нарсани ёзади. Ёки ватанпарварлик хисси етишмас. Я защищаю то, что раньше никто не делал! Я защищаю то что говорит о нашей нации миру, я защищаю то что делается для нашей нации , детям, студентам, талантам, искусству, развитию Республики в конце концов! Бу эса хар бир фуқарони бурчи! Ман ўзимга жавоб бервомман, вилоятлараро хайрия гастролида Гулнора билан уч кун репортажимда хаммасини ёритганман. Ва бошқа сайтимда ёритилаётган нарсаларни хам ахамият берган бўлсангиз ўзим борганимни кўрганимни ёзаман. Кўрсатвотганмиш ээээ, кўзим кўрсатвотти! 2. 2005-2008 йиллар сайтим бор эдию лекин ман фақат хикоя ва монологлар ёзардим. 2007 йилдан Даракчида ишлай бошладим. 2008 йилдан Сайёд нуқта Ком манзили билан ишга тушилди. 2009дан журналистикани жадаллаштирдим репортажларим эса фақат шоубизнес доирасида бўлганди, 2011-2012 йиллардан бошқа сохалардан оз-лздан ва бошқа мавзудаги тадбирларда қатнаша бошладим. Все не сразу, постепенно. Гулнорани ўзи эса кенг оммага бу пайт кам чиқарди ё нотўғрими? Мана шундан кейин хамма сайт ва оав вакиллари Гулнорани турлича ёрита бошлашди. Негадир кунига Гулнора хақида уч тўртта мақола ёзиб уни орқасидан пиарни варанглатаётган озодлик хақида жимсиз? Гулнора нуқта орг бўлиб кетди ўзиям у сайт. Мандаку бир ойда икки мартта чиқса чиқар...
Гулнорани ШАХС сифатида танқид қилишингиз мумкин ва бармоқда санаб берарсиз хам, ЛЕКИН Республикамиз учун қилаётган нарсаларига қўлдаги тугул оёқдаги бармоқларингиз хам етмайди. Ўша ёнингиздаги дўстларингизниям барча бармоқлари хам озлик қилади.
Факт билан келтириш керак. Ляляляля вай ман эшитганман, вай манга этберган, вай ану собиқ ишчиси айтган деган нарсалар эса салқит ва сассиқ балчиқнинг бадбўй хидини анқитишдан ўзгаси эмас. Ўзбекистон шароитини юқорида айтдим ўша пробклардан тортиб, хар қадамда қурилаётган 3-4 этажлик участкалару, хар чоррахада қурилган тўйхоналардан билса бўлади шароит қандайлигини. Мало фактов?
Гулнорани хурматга лойиқ ва химоялашга арзигулик нарсаларни юқорида кўрсатдим. Сизга росмана пахтакор ва лаганбардорлар керак бўлса бу ердан топмайсиз, тарбиям хам виждоним хам йўл қўймайди. Хақиқий лаганбардор ва пахтакорлар ана твиттерда тиқилиб ётибди. Ўша ерга кириб уларга гапирсангиз ярашади.
А мне пфх, я боюсь только Аллаха! Қолгани нимамни олсаям рухимга чанг сололмайди! И мне важнее рухимни тоза тутиш, фарқи йўқ кимни қўлидан кетиш ёки ўз тақдирим ва вақтим соатим биланми, асосийси виждоним пок тутиш. Никогда не знаешь что будет завтра, и на своем сайте я пишу о разном! Если среди них оказались важные персоны, это не говорит что я добился в жизни чего-то через кого-то, или через даже их пиар. Все что я добивась все своими силами и трудом! даже если звезды, знаменитости или важные персоны, то чтобы и писать про них нужен ТРУД, и подавать так, чтоб у тебя аудитория росла нужен ТАЛАНТ! А этого мне никто в карман не ложит!
bu sanjar digan vatan gado ozodlik radiosidanmi deman ))).... SAYYOD.COM va SARDOR AKA bundanam kop yutuqlaga erishin. SAYYOD.COM sayti xech qachon paxta qoyib yozmidi qorqmidi, bor narsani yuzaga opchiqadi, ozodlik saytiga oxshab qorqib yozmidi, twitterda boshqacha ozodlikda boshqacha yozasanla sanjar, tak chto vatan gadosanla vatanimiz korolmi tanqid qimasdan usha amerikada unverda oqigan bola bilan gaplashib yurovir, SAYYOD.COM NOMER ODIN
Қўлингдан келса бировга яхшилик қил келмаса ёмонлик ҳам қилма Яхшилик қилаётганларга ҳалақит ҳам берма шунинг ўзи яхшилик . Г.Каримовани танқид қилишдан олдин у яшаган умрни яшаб у ўйлаган ўйларни ўйлаб ў кўрган одамларни кўриб у қилган ишларни қилиб кейин гапирганингизда фикрларингиз умуман бошқача бўларди. Сиз фақат унинг кийимларини кўряпсиз қалбини эмас унинг фақат исмини биласиз тарихини эмас деб ўйлайман . шахсий фикрлар
ШУНДАЙМАҚОЛ БОР: "МАХЛУҚҚА РАҲМАТ АЙТМАГАН ХОЛИҚҚА ҲАМ РАҲМАТ АЙТА ОЛМАС"! ҲАҚ ГАП! ЎЗБЕКЛАР ҲАҚИДА ЯНА БИР ҲАЗИЛОМУЗ ГАП ҲАМ БОР: СЎРАШИБДИ: НЕГА ЎЗБЕКЛАР САФАРГА ИККИ КИШИ ЭМАС УЧ КИШИ БЎЛИБ ЧИҚИШАДИ? ШУНДАЙ ЖАВОБ БЎЛИБДИ: ЧУНКИ САФАРДАГИ ЎША УЧ КИШИДАН БИРИ БИРОР ИШ БИЛАН ТАШҚАРИГА ЧИҚСА ҚОЛГАН ИККИТАСИ УНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ УЧУН! ТОНИБ БЎЛМАС ВА ОҒРИҚЛИ ҲАҚИҚАТ! ҲАДИСЛАРДА БИР ЕТИМ БОШИНИ СИЛАГАН ИНСОН ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ БИЛАН БИРГА ЖАННАТДА ИККИ БАРМОҚДЕК ЯҚИН ТУРИШИ АЙТИЛАДИ. ЭНДИ ГУЛНОРАНИ ҒИЙБАТ ҚИЛАДИГАН, УНИНГ ДАВЛАТИНИ САНАЙДИГАН МАТЕМАТИКЛАРГА САВОЛ: ГУЛНОРА НЕЧА МИНГЛАГАН ЕТИМЛАРНИ БОШИНИ СИЛАДИ ВА СИЛАМОҚДА? УЛАРГА БУ САВОЛГА ЖАВОБ ТОПГУНЛАРИГАЧА ЯНА БИР ГАПНИ АЙТМОҚЧИМАН: ҲАЁТДАН УМИДИ СЎНГАН, МУНГЛИ КЎЗ ЁШЛАРИ ЁНОҚЛАРИДА ҚОТИБ ҚОЛГАН, ЎЛИМ БИЛАН ОЛИШАЁТГАН БУЮК ИНСОНЛАР - АЁЛЛАРНИНГ КЎКРАК САРАТОНИ АТАЛМИШ ДАРДЛАРИГА ШИФО ИЗЛАГАН, ИЗЛАБГИНА ҚОЛМАЙ УНГА ИМКОН ҚАДАР ШАРОИТЛАР ЯРАТАЁТГАН АЁЛ ШУ ГУЛНОРАМИ? АГАР ШУНДАЙ БЎЛСА НЕГА ЎША ОММАВИЙ АХБОРОТЛАР, ЎЗЛАРИНИ "ОЗОД" ДЕБ ИДДАО ҚИЛАДИГАН АСЛИ ҚУЛ БЎЛГАН ОЗОДЛИКЧИЛАР МАНА ШУ ҲАҚДА ГАПИРМАЙДИЛАР? МЕН ХОЛИС ИНСОНМАН - ҚИРҒИЗСТОН ФУҚАРОСИМАН. ЛЕКИН ҲАҚИҚАТНИ ТАН ОЛИШ УЧУН МИЛЛАТ, ЮРТНИНГ ФАРҚИ ЙЎҚДИР. ЎЗИМНИНГ ХОЛИСОНА ВА ОЛЛОҲДАН ҚЎРҚҚАН ҲОЛДА ҚИЛГАН КУЗАТУВЛАРИМ НАТИЖАСИДА ИНСОНЛАР, ХУСУСАН, ЮРТ РАҲБАРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОИЛАСИ ИЧИДА ОТАСИГА МУНОСИБ ФАРЗАНД ДЕГАН УЛУҒ ВА МУҚАДДАС НОМНИ ОЛГАН ВА БУ ШАРАФЛИ МАҚОМНИ КЎТАРА БИЛГАН ИНСОН БУ ЎША СИЗ ВА БИЗ БИЛГАН, МИЛЛИОНЛАБ ЮРТДОШЛАРИНИНГ ДУОСИНИ ОЛАЁТГАН МЎЪТАБАР АЁЛ - ГУЛНОРА КАРИМОВАДИР. ШАРҲ БОШИДАГИ МАҚОЛГА ҚАЙТАМАН. ЧИНДАН ҲАМ ЮРТДОШИГА, МИЛЛАТДОШИГА ҚИЛИНГАН ЁРДАМДАН ҚУВОНИШ, БУ ЭЗГУЛИКЛАР ЭГАЛАРИНИ АЛҚАШ, УЛАРНИНГ ҲАҚЛАРИГА ДУОЛАР ҚИЛИШ МУСУЛМОНГА ХОС ФАЗИЛАТДИР. ВА БУНДАЙ УЛУҒ ИШЛАРГА ҲИССА ҚЎША ОЛМАЁТГАН, ШУНДАЙЛИГИДАН ҲИЖОЛАТ БЎЛГАН ҲАР БИР ЎЗБЕКНИНГ ЯХШИЛИКЛАР ИЖОДКОРИГА АЙТГАН БИР РАҲМАТИДИР, ХОЛОС. ЗЕРО, ИНСОН ЯХШИЛИГИГА РАҲМАТ АЙТМАГАН ОЛЛОҲГА ҲАМ РАҲМАТ АЙТМАС. ДЕМАККИ, У ГУНОҲКОРДИР, У ФОСИҚДИР. ОЛЛОҲ АНА ШУНДАЙ ФОСИҚЛАРДАН БЎЛИБ ҚОЛИШДАН ЎЗИ АСРАСИН ВА МАНА ШУНДАЙ БУЮК ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН, ВАТАНДОШЛАРИГА ЁРДАМИ ТЕГАЁТГАНИДАН ҚУВОНИШНИ БИЛГАН БУ АЁЛГА - ГУЛНОРА КАРИМОВАГА ВА УНИНГ МИЛЛАТ РАҲНАМОСИ БЎЛМИШ ПАДАРИ БУЗРИКВОРИГА, ФАРЗАНДЛАРИГА ОЛЛОҲ МУВАФФАҚИЯТ, ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ БЕРСИН, ОМИЙН!
Барака топгур Санжар! Сизга уша ерда яшаш екяптими, яшайверинг, Сиз узизга кераклигини танлаб булибсиз. Нима киласиз аралашиб? Бу бизнинг хаетимиз. Ким, каерда, качон, кандай килиб, ким билан,нимага деган саволларни бизларга беришга хакли эмассиз! Биз боримиз билан фахрланамиз ва борига шукур киламиз! Гулнорани, Сардорларни ва яна бир канча шижоаткор ва мехрли тиниб тинчимас ватандошларимизни борига шукур! Муваффакиятларимиз ва эришаетган ютукларимиз жуда куп,саноги йук. Камчилик узига яраша хамма ерда бор. Узокдан туриб, узи тугилиб усган юртига фойдаси тегмасдан хар хил гапларни гапириш яхши эмас! Илтимос!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.