Бош сахифа » 2012 » Июль » 28 » ФондФорумнинг хайрия ифторликлари
03:19
ФондФорумнинг хайрия ифторликлари
Муқаддас Рамазон ойининг 21-29 июл кунлари "Меҳр нури” жамоат жамғармаси ҳамда "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ҳамкорликда Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Наманган каби вилоятларда анъанавий Ифторлик хайрия тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Ҳар бир мусулмон киши учун Рамазон ойи – бу савоб ишлар қилиш, эътибор ва ёрдамга эхтиёжманд инсонларни қўллаб қувватлаш даври. "Меҳр нури” жамоат жамғармаси 2005 йилдан бошлаб ҳар йили "Ифторлик” ҳайрия тадбирини ташкиллаштириб келмоқда. Бу йили эса ушбу лоихани амалга ошириш учун янги, ёш ҳамкор ташкилот – "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” қўшилди. Бугунги кунга келиб Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида муқаддас қадамжоларни ободолаштириш мақсадида хашарлар ва ифторлик маросимлари уюштирилган. Ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар вакиллари, махалла оқсоқоллари, нафақахўрлар, фаоллар ва тадбиркорлар ушбу ҳайрия тадбирининг иштирокчиларига айланлдилар.
Муқаддас ойдаги савоб ишлар Муқаддас ойдаги савоб ишлар

Ташкил қилинган хашарлар Бухородаги Мир-Араб мадрасасида, Самарқанддаги Имом Ал Бухорий мажмуасида, Қашқадарёдаги Оқ-сув зиёратгоҳида маҳаллий аҳоли, "Келажак овози” ёшлар ташшабуслари маркази фаоллари ва "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ахборот марказлари ходимлари томонидан ўтказилди.

Шунингдек, хайрия тадбири доирасида барча вилоятларда «Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш учун грантлар» дастурининг иштирокчилари учун "Мехр нури” жамғармаси фаоллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу дастурнинг Республика миқёсидаги кўрик танлови август – октябр ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Хашарлар ва маҳорат дарслари якунлангач жойларда ифторлик маросимлари ўтказилди. Бу йилги ифторлик маросимларида "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми”нинг фаолияти кенг жамоатчиликка таништирилди. Ифторлик маросимларини ташкиллаштиришга ҳомийлик қилган тадбиркорларга "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” жамоатчилик кенгаши раиси Гульнора Каримова номларидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Хайрия тадбирларининг кейинги босқичи Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.
Муқаддас ойдаги савоб ишлар Муқаддас ойдаги савоб ишлар

2005 йилдан бошлаб, "Меҳр нури” жамғармаси ҳар йили ўзбек паловини тайёрланиши билан кўпчилик учун байрам тантаналарини ўтказади. Бундай акциялар мамлакатанинг барча вилоятларида "Наврўз” кунлари ва муқаддас "Рамазон” ойи кунларида "Ифторлик” каби маросимлар ўтказилади. 2005 йилдан бошлаб ўтказилган маросимларда 100 мингдан ортиқ одам иштирок этди.

ФондФорум хабари
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 3215 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fond Forum

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Shahzod   (28-Июл-2012 03:50) [Материал]
FondForum Tashkilotchilariga Doyimiy Muavfiqiyatlar tilimiza !

2 stuff   (28-Июл-2012 03:53) [Материал]
Mana shu ishlarni uyushtirvotgan, shu ishlarda qatnashvotgan va shu ishlarni qo'llab-quvvatlavotgan O'zbekistonliklarga tasanno. Ey Olloh, o'tinib so'rayman: manga ham pul ber va man ham shunday ishlarni amalga oshiray! Birinchi bo'lib, ko'chada tentirab yurgan mardikorlarga ovqat ulashardim. Amin! Shu fikr yoqqan bo'lsa, iltimos AMIN deb niyyat qilaylik. smile

3 Madishka   (28-Июл-2012 06:42) [Материал]
Savob ishni xar kim xar kuni qilish kerak. Alloh qabul qilsin.

4 nusrat8182   (28-Июл-2012 09:31) [Материал]
Omad.

5 Dilshod_A   (28-Июл-2012 13:56) [Материал]
Qilayotgan savobli ishlaringizni olloh o'z dargoxida qabul qilsin

6 Dadaxon   (28-Июл-2012 14:57) [Материал]
Ezgu ishlaringizni Allox dargoxida qabul etsin.

7 MiSs_DiLfUzA   (28-Июл-2012 16:53) [Материал]
Savob ish qilish qanday yaxshi
smile :) smile :) 3 stuff (Бугун 02:53) Mana shu ishlarni uyushtirvotgan, shu
ishlarda qatnashvotgan va shu ishlarni
qo'llab-quvvatlavotgan
O'zbekistonliklarga tasanno. Ey Olloh,
o'tinib so'rayman: manga ham pul ber
va man ham shunday ishlarni amalga oshiray! Birinchi bo'lib, ko'chada
tentirab yurgan mardikorlarga ovqat
ulashardim. Amin! Shu fikr yoqqan
bo'lsa, iltimos AMIN deb niyyat qilaylik.
amin...

smile

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!