Рустам Саъдиев (режиссёр): - Фильм ҳақида фикрим, унда халқимизга ёқадиган таъсирли
ғоя ёритилган. Жуда ҳам халқона ажойиб фильм бўлган. Фильмни плюс жиҳатлари
жуда кўп. Минуслари эса кам бўлиб, баъзи бир жойлари бироз чўзилган назаримда.
Булар, актёр Адиз Ражабов билан Муяссар Бердиқулова диалогида ва шу каби баъзи
жойларида, менимча. Лекин, умуман олганда, фильмнинг ғояси ва муваффақияти
олдида, бу каби кичик минуслар кўзга ташланмайди деб ўйлайман. Ўша жойлари
бироз қисқартирилса, фильм янада қизиқарли бўлади, бу мени ижодкор сифатида
шахсий фикрим. Менга фильмни энг ёққан жиҳати, дунёга келаётган фарзандларни,
ҳар битта инсон учун оддий масала эмаслиги. Фарзанд кўриш бу катта тўйдек,
қандайдир катта бахт эканлигини кўрсатилган. Инсон бу бахтни қадрига етиши
керак. Турмуш қургач, ҳар битта одам ҳам фарзанд кўраверади, дегани эмас. Бу
бахтни ҳар бир йигит-қиз орзу қилади. Мана шу зурриёд, фарзанд масаласи
кўтарилганлиги, мени фикримча, жуда қизиқарли бўлган.
Абдувоҳид Ғаниев (режиссёр): - Фильм менга жуда ҳам ёқди. Миллий руҳдаги халқона фильм. Томошабинларга жуда ҳам ёқади деб ўйлайман. Менга айнан фильм жанри маъқул бўлди. Режиссёрни фильм муваффақияти билан табриклайман.
Саида Вахобова
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Дилноза Кубаевани чехраси шу кинога тушишга "мажбур" этди. Филм жуда таъсирли. Ундаги хар бир лахза теран ёритилган, гарчи кайгулирок булса хам куп томонлари билан ибрат оларли. "Инсон билсайди, дунёга келиши канчалик кимматга тушишини" - Ойбарчин Бакировани гапи, айникса, таъсирли. Дилнозага ухшагани охирги пайтда топилмаётганлиги рост, Адиз хам яна бир марта исботлади - йилнинг энг яхши эркак актёри эканлигини.
Баъзи жойларда даъчала борлигини баъзида хамма билади, лекин хамма хам матонат, сабр деган тушунчаларни ёритишни, уларни халкка яна бир марта намойиш килишни эплай олмаслиги мумкин. Бу филмда Дилнозанинг "котил"лиги эмас, Унинг уз фарзандига хаёт бериши, уз хаётини бериши хозир узбек филмларида кам учрайдиган ибрат оларли лавха...
Филм ижодкорларига омад ёр булсин!