07:46 Эмоциялар жунбушга келгандаги аукцион стратегияси)) | |
6 октябрь соат 22-00дан Якка сарой ресторанида хайрия кечаси бўлиб ўтди. Мазкур хайрия кечасида ўтказилган кимошди савдосидан тушган пуллар, кўкрак саратони билан оғриган аёлларни даволашга сарф қилинади. Ресторанга кираверишдан, то бутун ресторан бўйлаб, ФондФорумнинг хайрия жамғармаси рухиятида дид билан, жахон андозаларига жавоб берадиган тадбирлардек безалган. Кечанинг машхур мехмонларига назар соламиз: Кеча Божалар ва Зарба гурухлари ижросидаги Хаёт учун гимни билан бошланди ва кеча давомида навбатчи хонанда Рашид Холиқов ва Шахзод гурухи бўлди. Кимошди савдоси бошланди. Бир экземплярдаги кўйлакдан то Гули коллекциясидан эксклюзив махсулотлар ўн ва керак бўлса юз баробар нархда сотилиб кетди. Барчасига дунёга машхур аукционист Эдвард Райзинг сабабчи бўла олди. Ооо бу эмоциялар... Аввалига қўрқиб кетдим, нима бўлди бу амақига деб. Кейин билсам...яъни тушунсам, бу уни шундай йўналиши экан. Юз доллорлик нарсалар минг доллар ва хаттоки ўн минг доллоргача чиқиб кетган нархлардан нафақат стиль ва йўналиш балки, яхшигина стратегия устаси эканлигини хам фахмладим. Қойил! Эдварднинг эмоциялари уни стол устига хам чиқариб юборди))) Кечанинг албатта энг ёрқин намоёндаси Гулнора Каримова ташрифи бўлди. Гулнора кеча айни қизиган пайтида кўтаринки кайфиятда ташриф буюриб, бир қанча шифокорларни дипломлар билан тақдирлади Шахзод гурухи солисти Рашид Холиқов билан куйланган икки дуэт шу кеча янгради. Хайриянинг пуштиранг тимсолидан яралган ажойиб торт кесилиш билан кеча якунланди... Хайрия кечасидан фотонигох: Суратлар муаллифи папарацци Искандар Шукуров)) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 5022 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |