Бир неча кундан бери бирданига вилоятлар бонг уришни бошлади! "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ходимлари солиқ қўмитаси ва хуқуқ тартибот органлари ходимлари билан деярли барча тўйларга кутилмаганда келиб куйлаб турган хонандалардан лицензияси борлигини аниқлашмоқда. Лицензияси йўқ хонандаларга ўша ерни ўзидаёқ жарима солишмоқда ва вилоятлардан хабар беришларича хаттоки қўшиқ куйлашини тўхтатиб хам қўйишмоқда. Бугунги кунгача бир қанча вилоятлардан айғоқчиларимиз аниқ хабарларни тақдим этишмоқда, бугунги сўнгги хабар Хоразмдан бўлди.
Бу борада Ўзбекнаво ходимларидан бири билан боғланганимизда бу хақиқат эканлиги ва хеч қандай қонунга хилоф иш қилинмаётганлиги, қайтанига хамма нарсани қонуний бўлиши учун қилинаётган ишлар эканлиги ва халқ тўйларини бузишдек бўрттиришлар ноўрин эканлигини айтишди. -Мусиқа садолари тўхтамаган холда тўйда фаолият юритаётган хонандалар танаффусида четга таклиф қилиниб суриштирилмоқда ва кейин эса жарима масалалари кўриб чиқилмоқда. Қонун қоида барча учун бир, бошқа тарафдан тўйдаги ноқонуний фаолиятини жойида хам тўхтатишни нимаси нотўғри? Биласизми хонандаларнинг бир кунлик тўй хизматидан ишлаган пулдан керак бўлса уч ойлик лицензия олса бўлади, нима учун ноқонуний фаолият юритиши керак? Вилоятлардаги рейдлар натижасида тўйлар ўша вақтни ўзидаёқ хонандасиз қолаётган бўлса бу ўша ноқонуний фаолият юритаётган хонанда ва керак бўлса ўша тўй эгаларини хам хатоси. Бирон хонанда ёки тўй олиб борувчини таклиф қилишдан аввал унинг хужжатлари жойида эканлигиниям халқ суриштириб кейин таклиф қилса ўзларига яхши. Тошкент шахридаги тўйларга хам рейд бошланди-дея хабар берди аноним қолишни истаган ходим. Ана бўлмасам!
Эх қанийди фонограммистлар рейди хам ўтказилишга рухсат бўлса а? Шу ўзим антифонограмма партиясини ташкил қилсаммикан а? Аха, роса! Орзуга айб йўқ! Ким хам бундай партияга рухсат берарди?)))
Хуллас безори, ишёқмас, ялқов ва ...йўғэ узр, ўтланиб кетилди. Ноқонуний хизмат тури билан фойдаланаётган отарчи, йўғэ, машшоқ ..эээ... фонаграммститут...вай..узр хонандалар демоқчийдим, хозирча йиғилган закАлАТлардан лицензияга тўлаб кейин тўйга тайёрланаверинглар!)))
Uzbek to'ylaridigi lisenziya,fonogramma masalalari global mavzu.
yana boshqa global mavzu: Kup tuyla GALA konsert bub ketadi kupincha, Pul qistirishlani gapirmasayam buladi.HAMMA NARSANI UVOLI BOR! Hullas 10 yillab tuyga pul yigib bir kunda tuyda sarflab tugatish bu isrofgarchilik.
Lisenziyasi yuqlaga endi Tuylar muborak qimmatga tushadi endi..
yaxshi bir tomondan yaxshi ham emas endi uvolgarchilik tug'ri buladi lekin tuyga artis taklif qilinsa endi yana han qimmatga keladigan buladi naga buncha qimmat digan savolga manashu qattegi maza matrasi yuq davlat uzini uylagan litsenziyani bahona qilish boshlanadi
fanagiramani xam eoq qilsaeidi eaxshi bulardi.beli oxrimasdan pul topishni urganib olgan bizni sanatkorla.xalol qilib olsin pulini jonli ijroda.soxta pul bermaediku xalq tuelarida.
litsenziyani tekshirishga balo bormi, o'sha xonandani to'yni egasi aytsa, qo'shig'ini kuylab bersa, hamma xursand bo'lsa yana nima kerak, oldinlari xoxlagan odam xonanda bo'lmasayam to'yga kelib, bemalol 3-4 soatlab ashula aytaverganku, uncha tushunarsiz bu qilgan ishlari
ishtonini xam echib bersinmi xopizlar endi...qatga borsa nalok,bu ketishda nafas olayotganimizga xam nolok oladi. xamma soxada shu qachon rivojlanamiz bu ketishda
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.