ВИДЕОрепортажни ЮТУБдан томоша
23-май куни Тошкентдаги янги "Мумтоз" тўйхонаси тележурналист, бошловчи ва "Миллион" қизиқчилар гурухи лидери Даврон Кабуловнинг никох оқшоми байрами билан очилиш маросими бўлди хисоб. Тўйхонанинг тарихига хам санъат олами вакили бахт кечаси билан бошланди дея ёзилди деса хам бўлади.
Анчадан бери ўзига ёр излаган Давронни бу борада ўта инжиқ бўлганини айтишганди ва мана нихоят ўз бахтини топди. Эъзоза!
Санъат оламида шу куни "Афруз" гурухи солистларидан бири Жамшид оиласида хам байрам ва у хам мезбонлар қаторида, зеро Жамшиднинг рафиқаси, Даврон Кабуловнинг ёри бўлмиш Эъзозанинг катта опаси бўлади. Келин бўлмиш Эъзоза, Жамшид хотинини энг кичик учинчи синглиси бўлади.
Балки шу учунам Давроннинг куёвжўраси "Божалар" гурухининг солисти Жахонгир Позилжонов бўлгандир) Куёв божа бўлди божаси божалар бўлди)
Сайтимиз учун махсус ва эксклюзив сурат: Улар энди божалар! Санъат оламидаги реал божалар гурухи))
Тўйга махсус сценарий асосида қизиқ таёрланганлиги хар тарафлама сезилди . Ўша кираверишдаги баннерлардан то тик турган суратга тушиш учун келин куёв сурат-макетларигача.
Тўйлардаги урфга кўра келин куёвни эмас, келинни ўзини Фаррух Зокиров "Келибди" қўшиғи билан кутиб олди. Хамма хайрон, куёв қани? Қўшиқ тугагач сахнада Даврон Кабулов гул билан пайдо бўлиб Жўрабекнинг "Бор бўлгим келар" қўшиғини куйлаб келин тараф юриб келди.
Куёвнинг яқин дўстлари ва "миллион"чилар бир хил кийимда кийинишгани хам эътиборни тортди.
Санъаткорлар йиғинмасидагилардан айримлари бир дона қўшиқ ва у хам бўлса эски шлягерини куйлаганликларидан Даврон ўзи севган эски қўшиқларни тўйида тинглашни орзу қилган кўринади. Масалан Даврон Эргашев ва Шахнознинг "Сени кўрсам қанийди", "Хўжа" гурухининг "Мухаббатимсан" ва Умида Мирхамидоваларни қўшиқларини мисол келтириш мумкин.
Пилигрим тўйда барча қўшиқларини жонли куйлаган ягона хонанда бўлиб, қўшиқлари орасида Даврон ва Эъзоза номларини ритмга тушириб табриклаб куйлади хам.
Райхон шу куни жуда бир бошқача кайфиятда эди. Бошқа тўйларда уни бу қадар рақсга тушиб берилиб куйлаганини кўрмагандим. Евросидан то миллийигача сахнада чунонам хиром айладиларки) видеода кўрасиз.
Хиромчилар гурухи лидерлари яна Манзура ва Дилноза Кубаевалар хам бўлди. Грузинча рақсни Дилноза Манзурага кўрсатиб берди хам)
Тўйда мехмон бўлган санъат ахли кўп эди рости хам. Кўплари қўшиқ айтмади ва навбат етмади хисоб. Фаррух Зокиров "Ўзбекнаво" туя сўйса хам шунча санъаткорни йиға олмаган бўларди деб бекорга хазил қилмади)
Рахимхон ва Халима бир жойда бўладию дуэт бўлмайдими?)
Ботир Қодировнинг "Эй дўстим" қўшиғига Даврон дўстлари билан баралла куйлаб, даврага ота-онасини хам чорлади.
Шохруххоннинг "Она" қўшиғи Давроннинг экрандаги ота онаси ёшлигию ва ўзини болалигидан то бугунги кунгача бўлган суратлари слайди билан хамоханг бўлди.
Қўшиқ тугагач Даврон дўстлари Давронни онасини гулларга кўмиб ташлашди хисоб. Давроннинг ўзи ва келин алохида гулдаста билан онасини таваллуд айёми билан табриклашди. Шу куни яна бир байрам Давроннинг онаси 48 ёшга тўлган куни эди.
Келин-куёв вальси сценарийга асосан "Болалар" гурухи қўшиғи остида бўлди.
Юлдуз Усмоновадан кейин "Оазис" гурухи ва шу билан гулдаста отиш маросими бўлди.
Унда Давроннинг ўзи бошловчиликни амалга оширди.
Гул эса "Тож" гурухи солисткаси Улханага насиб этди.
Торт кесиш, ейиш ва едириш хамда тўй тугади.
Кўчада эса мухлисларррр...
ТЎЛИҚ ВИДЕОРЕПОРТАЖ:
Даврон ва Эъзозага оилавий бахт ва қўша-қўша лойиқу муносиб фарзандларни бахтли ота-оналари бўлишларини тилаймиз!
Суратлар муаллифи Абдуғани Бойназаров, видео Жадид
Adolatsiz haqiqatlar [32] |
Arhiv [0] |
Baxs| Tanqid | Janjal [477] |
BeshBet [20] |
Din [78] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [55] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [74] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1038] |
Muhlis Minbari [214] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [11] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [17] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [609] |
Tabriklar [173] |
Taqdimot [47] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [247] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [784] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Бу гуллар, бу хашаматлар,бу дабдаба.Охири билан булсин.
Лекин,мен жуда дабдабадан куркаман.Ёмон ният килишдан йирокман.
Илохим,куша каришсин. Куз деган,хасад деган нарсалар хам бор.Шунинг учун
борингизни хаммага намоиш килиш шарт эмас.Агар менинг иктисодчилигим назари
билан караганда,туйхонани безаш учун ишлатилган гулларнинг харажатининг узи
иккита оиланинг уртача туйини утказишга етар эди.
Хар холда атрофимиздаги хамма хам биз каби яшамаётганини хисобга олишимиз керак.
Video va rasmlar uchun kattakon rahmat.
Bu to'polonda oson bo'lmagani aniq, sizlarga. Kasblariz oson emas, ishlarizga omadlar!
Охирги пайтларда туйхоналарга туй эгаларининг расмларини плакат килиб
илишяпти. Хаммасини тугри тушунаман.Хаётимиздаги энг кувончли кун.Канча орзу -хавас килсак арзийди.Кегин-чи ? Туйдан кегин бу расмлар каерга кетади.Уйига олиб бориб осиб куёлмаса.Тахлаб куйганидан нима фойда.
Шу шов шувли туйнинг эртасига эрталаб хамхонам туйхона олдидан утиб келаётганида ,янглишмасам ота-онасининг расми ерда ётганини курибди.
Кандай хунук манзара,тугрими? Жуда хунук. Уй эгаларини танигани,хурмат килгани учун келади хамма.Менимча расм " О Р Т И К Ч А ",ва увол харажат.
Яна бир бор айтаман.Атрофимизда кийналган жуда куп.Кузингизни каттарок очинглар,илтимос.