Даврон Кабуловнинг Сардор Камиловга эътирози Baxs| Tanqid | Janjal
Даврон Кабуловнинг Сардор Камиловга эътирози

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Даврон Кабулов: -Ассалому алайкум «Sayyod.com»сайтини кузатиб борувчи мухлислар. Авваламбор, вактингизни олаётганим учун узр. Эсингизда булса, бир неча кун аввал ушбу сайтда КВЗ терма жамоасининг концертидан репортаж тайёрланган, унинг сунгги сатрлари менинг кизлар аудиториясига йуналтирилган сузларим мухокамасига багишланганди. Парча келтираман:

 «Даврон Кабулов хафа бўлмаслар бир танқидга, лекин бу фақатгина мени фикрим эмас, бошқалар хам гапиргани учун айтишга мажбурман:

Халқни махорат ва чиройлик сўз билан  қалбидан жой олмоқ, ўша залдаги томошабинни гулдурос қарсаклар билан олқишлаши устида изланар эканмиз, менимча ўз ғоя ва ижодимиздан фойдалансак яхши. Тайёр хинд фильмларида ишлатилган доно сўзларни сал ўзгартириб ўз номидан айтиш менимча плагиатнинг бир тури ва ўзимизга бўлган хурматни сусайтириш демак.

"Бир фильмда уйдан чиқиб кетаётганида ўзи билан орни олиб чиқиб кетасан дейилганига ўз қўшимчам билан мана бундай деган бўлардим"- десангиз менимча мақсадга мувофиқ бўлиб, Интизор Очилованинг юзлари бужмайиб, энсалари қотиб кетмаслигини олдини олган бўлардингиз.))»

 Очиги, бу гапларга эътироз билдириш ниятим йук эди. Биринчидан, бу гаплар асоссиз эканини узим учун яхши биламан. Иккинчидан, (буни Сардор Комиловга хам дархол айтдим) хинд фильмларига мутлако кизикишим йук. Учинчидан, умуман кино куришни унчалик ёктирмайман (Тасаввур килинг, шу пайтгача «Титаник»ни хам, «Гладиатор»ниям курмаганман). Туртинчидан, уша якуний гапни айтишимнинг сабаби мутлако бошка ёкда. Дарвоке, тулик тасаввурга эга булишингиз учун айтган гапимни ёзма куринишда хавола этаман:

 

«Кувноклар ва зукколар курик танловида кизларнинг маданияти, юриш-туриши, хусусан кийиниши хакида танкидий хазиллар куп. Ва бу баъзида опа-сингилларимизнинг норозилигига сабаб булади. Лекин, билиб куйинг: биринчидан йигитлар хам фаришта эмас. Иккинчидан мини-юбкангизни узунига алмаштиришни талаб килишга бирорта одамнинг хакки йук. Сизни атлас ё адрас кийишга хеч ким мажбур кила олмайди. Кинотеатрга ким билан бориб, нима иш килишни хам узингиз биласиз. 

Факат эрталаб кучага отланишдан олдин остонада зарар килмайдиган битта гапни хаёлингизнинг бир чеккасидан утказиб куйинг: сиз бу хонадондан АКАнгиз, УКАнгиз, ОТАнгизнинг номусини елкангизда кутариб чикиб кетяпсиз! Либосингизни алмаштириб чикасизми, ё йулингизда давом этасизми — уёгини узингиз хал килинг. Узбекнинг орини, шаънини, кадр-кимматини улуглаб сахнага чиккан ёшлар — Кувноклар ва Зукколар терма жамоаси!»

 

Агар бу гапларни кимнингдир кузига яхши куриниш учун айтганимда бирор юмшокрок мавзуни танлаган булардим. Интизор Очиловага эса алангали салом. Харкалай, узаро сухбат давомида юзлари бужмайганини хам, энсалари котганини хам катъий равишда инкор этдилар. Сардор Комилов эса концертдан кейин хам шу мавзуда гаплашишганини, Интизор яна бир марта норозилигини тасдиклаганини айтмокда. Галати замонда яшаяпмиз – кимга ишонишниям билмайсан… Матчоновани эса бундай «зерикарли» концертлар билан энди кийнамасликка ваъда бераман)))

 

Хуллас, уша гапларимнинг хинд фильмларига алокаси йук. Хохласангиз ишонинг, хохламасангиз йук. Вактингизни олганим учун яна бир бора узр. Нохакликни хазм кила олмадим… Шунчаки, баъзи бир «хайрихох» одамлар учун бу танкид айни муддао булди ва Давроннинг хааамма гаплари «угирланган»га чикди. Холис одамларга каттакон рахмат!

 



Sayyod-Сардор Комилов: -ДҚ, йўғэ, Даврон Қобулов....яна йўғэ, Даврон Кабуловнинг эътирози ўзгартирилмаган холда тақдим этилди.

Албатта хар ким шахсий фикр ва эътироз билдиришга хақли. Танқидми, шахсий фикрми, ўз йўналишимда билдиришим кўпчиликка аён, ва афсуски кўпида хазиломуз охангни тушунмай қолишлари хам ачинарли хол.

Давроннинг айтган сўзига келсак,  у каби мен умуман фильм кўрмайман дея олмайман, тўғри, хинд фильмларини жудаям кам кўраман, лекин аксарият одамлар гапирган, хит даражасига етган хар бир фильм билан танишишга харакат қиламан. Кўпчилик тан олган нарсани хамиша кузатиб туриш керак фикримча.

"Девдас" хинд фильмининг бир сахнасида айнан шу сўзлар қизи уйидан чиқиб кетишидан олдин онаси томонидан айтилганини келтиргандим. Сўзма-сўз бўлмаслиги мумкин лекин мохият бир, кўрган бўлсангиз ўзингиз бахо берарсиз. 

ЛЕКИН!

Даврон Кабуловни аниқ бир айблай хам олмайман, чунки оддий бир сўзку тўғрими? Қизбола уйдан чиқиб кетаётганда оила шаънини елкасида олиб чиқиб кетиш тушунчаси хиндлар онгига келган, орияти алохида бошқа миллатлардан янада юқорироқ бўлган ўзбекка келмайдими?

Даврон жа бир Эйнштейн даражасидаги  формулани ёки Колумб даражасидаги кашф этишни қилмаганлигини инобатга олган холда, қатъий бўла олмаймиз.

Интизор Очиловага келсак, тўғри айтасиз Даврон, кимга ишонишни хам билмайсиз. Мен кўрганимни ёзсаму, эртасига сиз унинг номидан эътироз айтсангиз, Интизорга бу гапларингизни етказсам, унинг эътирози хақидаги  сизни эътирозингизга яна эътироз...хуллас чалкашиб кетди хаммаси. Эътирозларга эътирозлар шоуси хаммаёқ. Кимга ишонишни хам билмаймиз аслида.

Шунинг учун хам хамиша ўз кўрганларимга, эшитганларимга таяниб ёзишга харакат қиламан. Хусусан ўша Девдасни кўрган сахнам, сизни сахнадаги гапларингизу, Интизорнинг лабининг чап тарафи чап кўзининг чап тарафига қадар сурилиб қолгани... балки буниям жавоби бордир, масалан  медицина тарафлама кулаверганидан концерт сўнггида юз-жағ мушаклари абцессидир...ва хоказо))

Матчоновага келсак, ундан хафа бўлманг, аслида хазиломуз оханглар билан бойтганман, видеода хам хазиллашиб уни ухлаб қолгани ва уйғотганим лавхаси бор, агар кўрган бўлсангиз. Гап аслида унда ва унинг зерикишида эмас, ўша билдиргам танқидим, яъни маълум аудиторияга эмас, барчага "доступный" бўлиши афзал бўлган юмор хақида эди. Хамма кулиб ўтирсада, сиз тушунмасангиз зерикмайсизми? Оддий хақиқат.

Кейинги эътирозлар энди "Матчонованинг уйқуси аслида ростмиди ё кулгудан хушини йўқотганмиди? Матчонова аслида қовушиб ўтирганмиди ё бир зум кўзларига ором берганмиди? Сайёд аслида атайин Матчоновани ўша концертда ухлаганга солишга мажбурлаб видеога олганмиди ё йўқми?" мавзусида бўлмайди деган умиддаман.

Хуллас хаммага омад. Кимгадир бўлган танқид шахсий адоват ёки антисимпатия натижаси эмас. Бу оддий фаолият тақозо этган холат холос.

Шунинг учун энг асосийси:

Даврон, укам, Сизни хурмат қиламан. Қолгани....ўша гап-ўша гап)))

 

21-Дек-2011 02:03
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : QVZ, Davron Kabulov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 dj-diza   (21-Дек-2011 02:53)
Sardor aka va Davron Kabulovlarni Jumanjida suhbatini eshitganman. Zapis ortidagi suhbatlarini ham. Ikkalari ham hurmat qilaman. ishlarida muvoffaqiyat

2 Shahzod   (21-Дек-2011 03:14)
Intizor Ochilovani Ensalariga-yu va Shahzoda Matchanovani Zerigib qoganlari haqidagisiga, rosa qottim )))) Etgancha Janob Davron Kabulov, doim ham maqtov yaramaydi ,ora-sirada sizga bo'lgan tanqid,bu siz uchun foyda deb o'yliman !

3 Dilnoza   (21-Дек-2011 03:52)
Sayyod xar doim tanqidni òz òrnida va alo isbot bilan keltiradi. Sayyod No1 va xar doim omad. Shunday bòlib qoladi xam.

4 Loading   (21-Дек-2011 04:34)
QVZ zo'Rku? Shu etiroz bildirganda shundaylar yo'q deyolasizmi?
Oynaga qarab faqat chiroynimas aybu nuqsonlarga xam ko'rk(tuzatish) berish kerak.

5 chanel   (21-Дек-2011 04:38)
biggrin biggrin biggrin D Q v gazabe.....gapni ham topib yozasda gap yo ,,,,,,

6 БОБО   (21-Дек-2011 05:15)
Даврон Кабуловга менинг эътирозим бор!!!
Концерт дастурингиз бир пулга киммат, халкка на юмор на бир узингиз
ихтиро килган нарсани бера олмагансиз хаммаси олди кочди гаплар.
Ор номус хакида гапирмасангиз хам булади,чунки Киз боладан каерга
борасиз деб суралганида любой жойга деб жавоб берган.Бу нима?
Концертдаги сизнинг ролингиз менга тушунарсиз информатормисиз,
комментаторми но, до Маслякова далекооо

28 8791   (26-Дек-2011 15:06)
до Маслякова далекооо biggrin

7 Mo'mina   (21-Дек-2011 09:12)
masalan manam Devdas kinoni korganmanu lekin wu sozlari esimda yo',azgina odam chuquro o'ylasa o'zi shu sozlani bemalol o'ylab eta oladi aynan uwa kinoni kormasayam bu aniq.hamma odammi aybi boladi tanqidakan dip hadib tanqid qilish wartmas dip oyliman.chegarani bilish kere,agar shu darajada daje undanam owirib tanqid qilvursez Jahongir Otajonovi holatiga tuwub qolishizdan Hudo asrasin.buyam mani waxsiy fikrim.
Davron Qobulov man sizi hurmat qilaman boshlovchi sifatida haqatdan ovoziz bor ishlarizga omad tiliman qattiyroq bo'lin smile :)
Ответ: Жахонгир Отажоновдек холат қани энди манда бўлса? Бугунги кундаги энг мард ва энг жонли ижро сохибику))))

8 Sardor   (21-Дек-2011 09:24)
boshqalani bilmadimku lekin man yaqinlarim bilan mazza qilib kuldik mazza qilib dam oldik.

9 Nodish   (21-Дек-2011 11:59)
ya dumoyu chto takiye spori privedut tol'ko k progressu..... vsem udachi smile

10 8791   (21-Дек-2011 14:19)
Sayyod, umuman javob yozmasangiz ham tushungandik hazil bilan boyitilganini, Davron ham oddiy narsaga xafa bo'liptilarda

11 Vodima   (21-Дек-2011 17:14)
smile smile smile

12 B@rno   (21-Дек-2011 19:35)
Davron Kabulov bu gapi qattan ogan bo'salayam 4iroyli gapakan. Odam odamdan ewitib o'rganadi. O'xwaw bo'liwi mumkin. QVZ ga omad.

13 Fast   (21-Дек-2011 22:20)
Togri yozibsiz Sayyod.. Tanqidni togri qabul qilish kere.. Jovob yozib ozini oqlab otirishi shartmasidi manimcha.. Oddiy gaplaku.. Ranimiy bolekande.. omadini bersin.

14 BULA   (22-Дек-2011 09:22)
U yerdan bu yerdan deyish shartmi masalan man bu gapni eshitib maza qildim bundan oldin hech qayerda eshitmaganman man kabilar jud ko'p O'sha aytgan akaga katta raxmat Tanqid qilgan odam qo'lidan kelsa u ham shunaqa sahnalarga insonlarga vaz nasihat qilsin ... Masalan v gazabe deganiz ham yangi so'z emas Buxorada v Xayrane iborasi ko'p yuritiladi. odam odamdan eshitadi Sayyodga tashakkurlar smile

15 Abdulatif   (22-Дек-2011 16:11)
Tanqid olmaslik uchun eng avvalo tanqid olmaydigan qilib bishni bajarish kerak keyin u tanqidga e'tiroz, kelishmovchilik..... baribir Sayyod akaning gapida jon bor nma ham derdik

16 UzDDS   (22-Дек-2011 17:40)
Ответ: Жахонгир Отажоновдек холат қани энди манда бўлса? Бугунги кундаги энг мард ва энг жонли ижро сохибику)))) mard jonli ijro sohibi juda juda juda juda ko`p!

21 Dilnoza   (23-Дек-2011 13:06)
Menimcha juda juda juda kam. Jonli aytaydigan.

17 Madish   (22-Дек-2011 18:05)
E baribiram tanqidni töri qabul qiliw kere hamma özi4a haq törimi?

18 brat   (23-Дек-2011 08:20)
molodec davron!

19 VERSACE   (23-Дек-2011 12:08)
DAVRON K OMAD

20 Рахим   (23-Дек-2011 12:35)
Қўғирчоққа ўхшаб кийиниб олган бунақа интелекти йўқ бошловчилар кўпайиб кетди. Топиб олгани қизлар ва юбка, ўзидан қўрқадиганлар қизларнинг кийимига ёпишишади. Ҳинд киноси билан катта бўлиб, ҳозирги ўзбек бачкана киноларидан атак-чечак қилган боланинг, ҳорижий фильмларга тиши ўтадими?

22 bek88   (24-Дек-2011 02:21)
Janjal kerakmas

23 Abror   (24-Дек-2011 15:13)
Davron okamga hamisha omad biz siz bilan. +998905231159

24 Bek   (25-Дек-2011 05:43)
DQ dh gapirvoripsan. or nomus haqida san gapirmasenam bolardi. buldozerlarin bilan talabalik paytida yurardinku 1 viloyatlik bolani 6 ta bolib bohona qidirib urib-kamsitib xuddi qo'ltiginga yara chiqqande. Uni ustiga aniq bilaman bir bola bir qiz bilan ketayotganda qiz bolaga nisbata sovuq uchirma qiganinga kozingni bejab qoyganini ozim shaxsan korganman. DQ xullas mustaqil ijod qilish organish kerak kochadagi gaplar bilan totiqushlik yarashmaydi. Sochni silliq tarap tor ishton kiyib qolda mikrafon ila oliptagarchilik yoki masxarabozlik ssenariysi boplap ijro etishinga shubham yoq

25 jamshid   (25-Дек-2011 19:03)
daxshat

26 jamshid   (25-Дек-2011 19:06)
atak ajab qibdiiii dororon man zaman kabulovga agarda duxin yetsa bu kamenteryanii chiqar san jurnalist bogandan kora ozbe ona tilini mukamal o'rganvogin homiiiiii aqiliiii duxin yetsa chiqar....

27 UzDDS   (26-Дек-2011 12:24)
Dilnoza: ^^^ harholsa bitta Жахонгир Отажонов mas ku jonli etadigan hich narmalniy ashulasi yo

29 Alibek   (27-Дек-2011 11:34)
Qisqasi bir gap, Devdas bu filmni xam o'zbeklar tarjima qilib dublyajda ko'p so'zlar o'zgartirilgan, demak uni xam buni xam aybdor qilish yoki boshqa bir narsa emas, shunchaki o'zimiznikini ozro o'zgartiribdide)))

30 Do'st   (30-Дек-2011 14:12)
Davron aka gap yo

31 madina   (30-Дек-2011 15:36)
davron tebya udacha.

32 Asal   (03-Янв-2012 21:26)
Davron Kabulovde bo'volilade keyin gapirila? xop... angry angry

33 Aziza   (07-Янв-2012 03:07)
Davron Kabulovga omad

34 Aziza   (07-Янв-2012 03:12)
Ishonasizmi yo`qmi bilmadimi, sizni 5 yildan beri faqat diskda ko`raman. 1marta ham kansertga tushmaganman. Ota onam ruhsat berishmidi. kamida 15 yildan beri shu yerda yashimanu lekin hech qatti bilmiman. Shunaqasi ham bo`larka. Uyda tikish, she'r yozish rasm chizish va pazandachilik qilib turaman. Shu bilan kunim tez o`tib ketadi. Davron aka siz olib borgan har bir ko`rsatuv menga juda yoqadi. Sizga omad, bax va sog`lik tilab qolaman.

35 Shaxriyor   (09-Янв-2012 16:18)
Sardor komilov sizga etirozim bor kinodagi gaplar xam xayotdan olinadi Davron xam xayotdagi gaplarni saxnaga olib chiqqan sizni qiladigan ishiz bulmasa nima qilasiz birovni nomini qoralab umuman Davronni sanatiga gap yuq xar kimga xam emas bunday sanat

36 Anonimka   (21-Май-2012 14:36)
Tanqid egasini topdi

37 Ab ror   (17-Июн-2012 17:31)
siz menga rassa ohwerkansiz akatoy,esli chto pochtam bzz_9999@mail.ru

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0