Бирин кетин бир-бирига уланиб кетаётган тв , радио ва бошқа ташкилотларнинг текширувлари натижасида вақтинча уларнинг фаолиятлари тўхтатилиб турилмоқда.
ТВМ, СОФТС, ФОРУМТВ, Замин радиоси, Аъло ФМ ва бугунги пайшанба тонгида Даракчи газетаси хамда унинг сайти хам фаолиятини тўхтатди. Мазкур редакцияга қарашли "Суғдиёна" хам худди шу тариқа...
Хар бир ташкилотнинг ўз шахсий , ТВМ сайтидаги янги фаслга ўтиш билан боғлиқ ёки Даракчининг техник сабаблари кўрсатилаётган бўлсада , бу текширувлар натижасида вақтинчалик тўхтатилиши билан боғлиқ эканлигини биламиз.
Даракчининг санъат бўлими мухаррири Садоқат Аллаберганова берган хабарга кўра хар икки редакция "Даракчи" ва Суғдиёна" бир ойлик таътилда экан. -Газеталар ёпилгани йўқ, шунчаки бир ойлик таътилда, одамларнинг гапларига ишонманг!-дейди Садоқат.
Афсуски, юқоридаги кетма-кетликда "вақтинча фаолияти тўхтатилган"лардан хозирга қадар биронтаси хали фаолиятини давомлай олгани йўқ. Вахоланки уларнинг фаолияти "таътили"га икки ойча бўлди.
Бодомзорда қандайдир бир тушунарсиз сабабга кўра, "Матбуот" дўкони бўлмагани боис, газета учун пайшанба тонгидан қўшниларим бир километр пастга "Интерконтинентал" тўғрисидаги ёки бир километр юқорига Юнусобод ИИБси олдидаги "Матбуот" дўконига ошиқишади.
Эрталабдан қўшним кириб келди: - "Даракчи" ёпилибди. "Хордиқ" билан "Бекажон" олдим.
Юнусободдаги бир таниш аёлни рақами бор эди, у "Матбуот" дўконида ишлайди. Боғланиб қайси газеталарни кўп сотиб олишлари хақида хам сўрадим: -Асосан "Даракчи", "Хордиқ", "Суғдиёна" ва "Бекажон"лар яхши кетади. "7х7" хам. "Даракчи" ва "Суғдиёна" чиқмаганига "Хордиқ" , "Бекажон" ва "7х7"лар яхши кетяпти.
Шахсий фикр? Билмасам... Газета ўқимайман, радио эшитмайман, тв кам кўраман, кўрганда хам фақат НатГео, 1-канал Россия, Пятница, ТНТ ва хоказо... Бизни оилада хеч нарса ўзгармади.
Менимча кўпчиликда шундай бўлса керак. Бугунги давр интернет даври бўлиб қолган. "Даракчи" тугул бошқа хамма газеталарни хам тиражи аллақачон тушиб бўлган ва тобора тушиб бормоқда.
Интернет сайтлари хам хозир ёшларга қизиқ бўлмай қоляпти. "Одноклассники" бир порладию, хозир қизиғи сўнгандек. Ривожланиш жадал равишда қизиқишларни шоширтирмоқда...Вацап, телеграм инстаграм... Хозир хамма инстаграмда.
2007 йил сентябрь-октябрь ойларидан бу газетада фаолиятим жўшқин бўлгани сир эмас. Кетма-кет хар хафта мен ўтказган муаллифлик лойихаларим ва интервьюлар "Даракчи"нинг бир неча бетларида ўз ўрнини эгаллаб, муқовасини забт этиб келганди. Бир, бир ярим ойча норасмий равишда санъат бўлими мухаррири хам бўлдим. "Суғдиёна" газетасида хам муаллифлик лойихам "Кўнгил"ни Нилуфар Усмонова билан ўтказиб келганмиз.
Хуллас, барчаси кафтдек намоён шиори остида "Даракчи" фаолиятини бошлаганди. Бугунги кунда хаммаси кафтдаги телефонда намоён!
Фақатгина ишчи ўринлар, одамларни иш билан таъминлаш муаммосига бефарқ бўла олмайман. Нима бўлганда хам барча лойиқлар ўз ўрнини топишига тилакдошман!
|