
Наманганда хам "Хаёт учун" хайрия тадбири якунланди. Югуриш марафонидан сўнг "Косонсой" стадиони 12.000дан зиёд томошабин билан тўлди.
Бу сафар "Бирровчи" гастролёрларимиз сабзиранг кийимда.
Аввал концерт дастури бошланиб, Салмон, Али Отажонов ва Шахнозлар куйлашди кейин эса футбол бошланди.

Футбол 3:2 "Бирровчи" гастролерларимиз хисобига бўлди. Голарни Беномчи Комил, Уммон маъмури Анвар ва Шерзод деган бир йигит (маъмур бўлса керак) уришган. Вилоятлараро бўлиб ўтаётган футболларда "Бирровчилар"имизнинг бу учинчи ютуғи бўлиб, аввал Гулистон ва Навоийда хам ғолиб бўлишган экан.
Футболдан кейин Фарход ва Ширин, Манго ва Сахро гурухлари, Шахриёр , Феруза Жуманиёзова, Зарба гурухи ўз қўшиқлари билан якунлашди.
Халқ Али, Шахноз ва албатта Феруза Жуманиёзовани кучли олқишлар билан қарши олмоқдалигини хабар беришмоқда. Айниқса соғинилган Феруза Жуманиёзова Наманган учун хам катта совға бўлди.
Прикол холат бу Шахриёрнинг микрофони уч маротаба ишламагани бўлди, қизиғи бошловчи гапирса ишлайди, Шахриёрда эса ўчиб қолаверган. Нихоят хаяжондан Ассаломни, Аваломалейкум деб юборган.))

19:30да Андижонга йўл олишди ва Андижондаги Балиқчи туманиданоқ , хайрия гастролерларимизни Андижонликлар миллий либосларда, хақиқий байрамона тарзда кутиб олишиб , нон ва туз билан қарши олишди. Байрам бошланиб кетди.
Суратлардан кўриб турганингиздек, Андижон вилояти хайрия тадбирига остонаданоқ катта байрам билан тайёргарчилик кўрган. Хар бир гастролерларга дўппи ва гул беришган.

Хуллас айни дамда улар Андижондаги Янгибозор деган жойнинг Элита мехмонхонасида. Кечроқ репортажни кутинг.
Сурат ва маълумотлар учун Салмон хамда Шахзнозга ташаккур.