03:07 "Бирровчилар"имиз Нукусга хам мағлуб бўлди, лекин... | |
4- апрель куни Қорақалпоғистон автоном Республикасининг Нукус шахри, вилоятлараро ўтказилаётган "Хаёт учун" гастролёрларини миллий либослар билан байрамона тарзда кутиб олишди! Аввал трейнинг ва мини-концертча) Югуриш марафонидан кейин режадагидек, марафон ғолибларини тақдирлаш ва футболконцертмикс. Бу сафарги футболда Салмон жарохатланди ва Шахриёрни гол уриши учун нақ 5 маротаба зўр вазият бўлдию...афсус.. Бирида хатто 11 метрлик имконият бўлганди. Чарчагандир-да болалар. Хуллас махаллий "Келажак овози" бизнинг "Бирровчилар"ни 1:0 хисобида мағлуб этишди... Ғалаба нашидаси!) Хайрия гастролида юрган бу шоу-бизнес вакиллари аслида хар тарафлама ғолиб ва чексиз хурматга сазовор! Шахноз, Шахриёр, Салмон, Комил, Марка, Зарба, Манго+уларнинг хамрох маъмур ва шу автобусда юрган барча ташкилотчиларга шахсий хурмат! Гастрольдаги "Бирровчилар"ни мен "Молодецлар" деб номлаган бўлардим. Ташкилот номи учун ёки пиар учун эмас, дархақиқат хайрия учун шу гастрольда деб ишонаман ва бунда улар яхшигина савоб сохиби бўлишар. Пиар реклама бўлган (!) тақдирдаям, пешона тери билан халоллаб олинаётган пиар бўлар. Очиқ гап. Сабаби вилоятма вилоят бундай тадбирда иштирокни ўзи бўлмайди, йўлнинг ўзи биласиз, халқ мақолидек "Йўл азоби, гўр азоби". Уларни йўналиш ва хайрия гастролларини ёритяпману, ўзимни ўша автобусда хеч бўлмаса бир кунлик йўлда тасаввур қилолмайман. Тўғриси , икки соатдан кўпроқ йўлга дод девораман. Самолёт бўлсаку менга деса ўн соат бўлсаям розиман, сабаби учишни ёқтираман... А мне летаааать, а мне летааать, а мне летааать ОХОТА! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6433 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |