Бош сахифа » 2013 » Февраль » 23 » Бир онда Ўзбекистон бўйлаб; Педагогик грантлар!
05:20
Бир онда Ўзбекистон бўйлаб; Педагогик грантлар!

           Педагогик грантлар дастури  2012: натижалар сарҳисоби

 

 Фонд Форум томонидан  22 февраль соат 11:00 да  "International Hotel Tashkent” мехмонхонасида  "Педагогик грантлар: ўтмиш тажрибаси -  келажакка қадам” мавзусидаги республика илмий ─ анжумани доирасида  2012 йилда ўтказилган Педагогик  грантлар дастури ғолибларини тақдирлаш маросими  ва  Йил сархисобини ўтказиш учун  анжуман ташкил этилди

 

   Бу анжуманда таълим сохасидан кўпгина вакиллар, вазирлик ва идоралари вакиллари, университет, коллеж ва мактаблар директори, ўқитувчилар хамда, педагогик грантлар дастурининг аввалги йиллардаги ғолиблари иштирок этишди.

 Бу тадбир 2 қисмга бўлиниб, биринчи қисмда илмий амалий анжуман бўлиб, унда замонавий педогогик технологиялар билан боғлиқ турли мавзулардаги маърузалар ўқиб эшиттирилди.

                               Соат 13:00дан 14:30 гача Кофе Брейк )

 Анжуманнинг иккинчи қисмида Фонд Форумнинг "Педагогик грантлар дастури” лойиҳаси, унинг мамлакатимиз таълим тизимидаги роли ва ижтимоий аҳамиятга бағишланди. 2012 йилдаги ғолиблар томонидан янги лойиҳалар тақдимоти ва унинг таҳлили бўлиб ўтди.

  Тадбирни Тошкент шахри билан биргаликда, барча  вилоятлардан  кузатиб  туришди хамда  қатнашишди. Онлайн тарзида конференция уланиб, ушбу анжуман  бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилди десак адашмаймиз. Барча ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва ўзаро фикрлар алмашишди.

   Ушбу анжуманда йил сарҳисоби қилиниб, унда қуйидагича маълумотлар тақдим этилди:

  Аризалар 2012 йилнинг 1 октябридан 31 декабригача қабул қилинган бўлиб, умимий 1530 та лойиха келиб тушган. Энг кўп ариза олийгохлардан ─ 900 та, ўрта махсус таълим вакилларидан ─ 412 та (лицейлар ─ 207 та, коллежлар ─ 205 та) , мактаб вакилларидан 218 та лойиха жўнатилган.

   Илк маротаба 2006 йил ўтказилан бу дастурда умумий ҳисобда 121 нафар иштирокчи қатнашганини ҳисобга олсак, бу кўрсаткич 2012 йилга келиб 1530 тани ташкил этгани алохида изоҳ талаб этмайди.  Хар йилги дастурда аризаларнинг кескин ўсиши кузатилмоқда.

 

Анжуман сўнггида Педагогик грандлар ғолибларининг тақдирланиш маросими бўлиб ўтди.

Репортаждаги икки сурат твиттердан олинди.


  

Суратлар + репортажни  Шахло Қодирова тайёрлади. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 5532 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fond Forum

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Abbosbek   (23-Фев-2013 05:26) [Материал]
Qoil. . .Guli sizga raxmat

2 Abbosbek   (23-Фев-2013 05:47) [Материал]
Sevara Soliyeva turmushga chiqmoqda 2012-YINING ENG YAXSHI AKTRISASI SEVARA SOLIYEVA TURMUSHGA CHIQMOQDA.uNING TURMUSH O'RTOGI AJOYIB IJODKOR BAYON GURUHINING SOLISTI MA'MUR.BU IKKI YOSHNING VISOL TO'YLARI SHU YILDA O'TKAZILISHI REJALASHTIRILGAN

3 Kamola   (23-Фев-2013 10:58) [Материал]
"Педагогик грантлар дастури”  хақида маълумотни қайси сайтдан олиш мумкин, илтимос Шахло ёзиб юборинг.
Ответ: fondforum.uz

4 Sunny   (23-Фев-2013 11:34) [Материал]
Ma'nan yuksak tadbir uchun rahmat smile

5 111   (23-Фев-2013 12:17) [Материал]
Waxlo mehmonxona xato ketipti:mehmona.

6 Kamola_5   (25-Фев-2013 12:18) [Материал]
Tanish chehralar Oliy ta'lim vazirligi xodimlari

7 jamshid   (01-Мар-2013 05:48) [Материал]
Bravooo

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!