"Сайёд-медиа" марказида хар куни биронта машхур билан сирли фотолойиха амалга оширилаётганидан хабарингиз бор. Актриса Асал Шодиева навбати келганида, унинг узун сочларидан айрилганини кўриб, очиқ гап, ажабландик.
Сочларингизни калта
қилиб кестириб ташлашга нима сабаб бўлди?
- Сочларимни кино учун, янги ролим учун
кестиргандим.
Шоу бизнесдаги бир
ишончли инсоннинг айтиши бўйича, онангиздан "Сочларини кесишига кино бахона
эди, аввалдан нияти бўлган” деб айтганларини эшитганлар бор экан, бунга фикрингиз?
- Йўқ
ундай эмас. Уйдагиларим олдиндан билишар эди шундай ниятим борлигини. Ўзимга
калта соч ёқарди, шунинг учун менга сочларни рол учун кесиш керак дейишганида,
мен қаршилик билдирмасдан, рози бўлгандим.
Сайтимиз учун махсус ўтказилган фотосессия
вақтида ойнага қараб суратга тушар экансиз, савол туғилди: Ўз аксингизни кўрган сайин, сочлар учун афсусланиш бўляптими?
- Йўқ,
хеч қандай афсусланиш бирор маротаба бўлмади. Биласизми, ўзи мен ташқи кўринишим хақида
гапиришни жуда хам ёмон кўраман. Менимча, бу нарсага катта урғу бериш керак эмас. Сочларимни
калталаштирганим катта ўзгариш хам эмас, рол учун керак бўлгани учун кесилган.
Буни мен учун қўрқинчли тарафи хам йўқ. Соч ўсади яна.
Яна аввалгидек сочларингизни узун қилиб ўстириш ниятингиз борми?
-
Билмадим энди, ўсиб кетса керак.
Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази иқтидорли фотографи Абдурахмон Содиқов.
|