Бош сахифа » 2012 » Январь » 18 » Асал Шодиеванинг жуда бир "скромный" тушунчалари
07:30
Асал Шодиеванинг жуда бир "скромный" тушунчалари

Актриса Асал Шодиева Режиссёр Шерзод Шохалиловнинг "Дўстим руҳ” фильмида суратга тушди. Бу фильмда режиссёр бир эпизодда, тўй кўйлаги борасида, актрисадан кўнгли тўлмаганлиги ва умуман съёмка жараёни ҳақида, актриса Асал Шодиеванинг ўзи билан қисқача суҳбатлашдим.  

 

Феруза Фаттохова:- Биринчи марта "Дўстим руҳ” фильми, сценарийсини ўқиганингизда сизга қайси тарафлари ёқди?

Асал Шодиева:- Бу фильм дўст ҳақида бўлиб, икки дўст орасидаги муносабатлар ҳақида. Яна, фильмда севги ҳам бор. Лекин, фильмнинг асосий ғояси, дўстлик, вафодорлик. Фильм ёшларга яхши таъсир қилади деб ўйлайман, ёмон тарафлари йўқ. Бошқа фильмларга ўхшаб, фақат севги тўғрисида эмас!

 

Феруза Фаттохова:-  "Дўстим руҳ” фильмида актёр Дилниёз Ғаффоров билан ишлаш жараёни қандай кечди?

Асал Шодиева:- Дилниёз Ғаффоров бошқа дебютант актёрларга нисбатан, менимча кинога тайёр бўлиб келдилар. Бошқаларда ўрганиш пайти, кўникиш пайти бўлади, улар бўлсалар бошқа профессионал актёрларга ўхшаб, ҳеч ҳам ҳаяжонланмасдан бемалол ўзларини тутдилар. Мен улар билан ишлаш жараёнида, ҳеч ҳам қийналганим йўқ. Улар жуда ҳам тарбияли инсон эканлар. Чунки, ҳамма билан яхши муомалада бўлиб, вақтида келиб, ўзларини ишларига жуда ҳам масъулият билан қарар эканлар.

 

Феруза Фаттохова:- Фильмнинг бир саҳнасида, тўй кўйлаги кийишингиз керак экан. Шу саҳнада, эшитишим бўйича, сиз кийган тўй кўйлагингиздан режиссёрнинг кўнгли тўлмабди. Ўзингизни-чи, кўнглингиз тўлдими?

Асал Шодиева:- Бошида режиссёр менга сценарий берганида, "тўй саҳнаси бор экан” деб мен рози бўлмаган эдим. "Ҳоҳласанглар бошқача қилишимиз мумкин, ёки ҳоҳламасанглар бошқа актриса топишинглар мумкин”, деб  мен айтган эдим. Режиссёр Шерзод ака Шохалилов "Йўқ, майли биз бир йўлини қиламиз” дедилар. Кейинчалик келишиб, бир қарорга келдик, мен келин кўйлак кийгим келмади, чунки бир ролимдан кейин бундай саҳналарда ўзи чиқмайман.   

Фильмда келин кўйлаги киядиган жойларини ёмон кўраман. Мени съёмкага кийиб келган кўйлагим, жуда ҳам оддий эди. Нима десам экан, менинг бувим, ўзларининг тўйларида шундай кўйлак кийганлар. Мисол учун, бизларни ота- бувиларимиз, жуда ҳам "скромный” куйлаклар кийишган. Мени кўйлагим ҳам худди шунақа, жудаям "скромный” эди. Барибир, шу саҳна фильмда бўлиши керак экан, шунга бир илож қилдик. Тўғри, у кўйлакни кийганим, режиссёр Шерзод акага ёқмади. Бу борада озгина келишмовчилик бўлди, лекин биз уришганимиз йўқ, жанжаллар бўлмади. Шунчаки, менга ноқулай тарафи, уларга ҳам ноқулай бўлиб қолди. Бу саҳнадан, мени ҳам кўнглим тўлмади, барибирга ҳам бу саҳнани ўйнагим келмади. Режиссёр Шерзод акани ҳам, бу саҳнадан кўнгиллари тўлмади. Бу саҳна фильм учун керак, шарт экан. Шунинг учун, ноилож бир йўлини топиб, суратга олинди. Лекин, у ерда тўлиқ кўйлак кўрсатилмаган. Соч причёскаларим, келинларникига ўхшаб қилинган (кулади)

 

Феруза Фаттохова:- "Дўстим руҳ” фильми съёмка жараёнида, бундан ташқари ҳам режиссёр Шерзод Шохалилов билан тортишувлар бўлдими? Умуман ишлаш жараёни қандай кечди?

Асал Шодиева:- Йўқ, бошқа бундай ҳолатлар бўлмади. Режиссёр Шерзод ака ҳаётда ҳам яхши инсонлар ва бундан олдин ҳам "Жигарбандим” фильмида, улар билан бирга ишлаганмиз. Улар у ерда оператор бўлганлар. Сўнг, улар мени ўзларини картиналарига таклиф қилдилар. Уларнинг бу иккинчи ишлари, менимча бошқа режиссёрларга нисбатан ҳаммасини тушунтириб бериш, бу уларнинг қўлларидан келди. Улар нафақат мен билан ишладилар, балки актёрлар Мурод Ражабов, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Дилниёз Ғаффоровлар билан ҳам яхши  ишладилар.

 

Феруза Фаттохова:- Фильмдаги ролингизда, каскадёрдан ҳам фойдаланилган экан?

Асал Шодиева:- Фильмда бир-иккита қийин саҳналари ҳам бор эди, у ерда каскадёрсиз иложи йўқ эди. Чунки, у ерда бир эпизодда, каскадёрни устига, қурилиш бўлаётган жойдан, ғишт тушиб кетиши керак эди. Ундай жойларни, менимча ҳеч қайси актриса қилиб бера олмаса керак. Бир нарсани айтиб ўтишим мумкин, у каскадёр менга жуда ҳам ўхшаган, эсимда бор. Ҳатто, бир хил кийимда тушган расмимиз ҳам бор эди (кулади).

 

Феруза Фаттохова:- Актёр Алишер Узоқов билан сизларни, яна бир партнёрлигингиз қандай кечди? Улар билан ишлашнинг қайси тарафлари сизга ёқади ва аксинча ёқмайди?

Асал Шодиева:- Алишер ака билан ишлаш жуда ҳам осон ва ҳамиша бошидан менга ёрдам бериб келганлар, шу пайтгача менга тўғри маслаҳатлар берадилар. Шу ҳамма фильмларда ишлаганимиз каби, яхши ишладик. Бу гал Алишер ака озгина чарчабдилар, менимча. Негаки, ўтган йили жуда ҳам кўп ишлаганлар. Лекин, шунга қарамасдан ролни яхши ўйнашга ҳаракат қилдилар. Менимча, ўз ролларини яхши уддаладилар. Менга Алишер ака билан роль ижро қилишни битта қийин тарафи бор, уларга қарасам кулиб юбораман (кулади). Нимагадир ўйнай олмайман, уларга қарасам кулгим келади. Нафақат мен, Дилниёз акада ҳам шунақа. (кулади) Шу нарса ишлашга халақит беради. Алишер ака кулдираверадилар, кейин бизларга режиссёр "Эй кулманглар, ўйнанглар”, деб бақирадилар. Алишер ака бўлса, ҳар хил нарсаларни гапириб, ҳаммамизни кулдирадилар. (кулади)

 

Феруза Фаттохова:- Ўзингиз бу ролингизни, бошқа ролларингиздан қандай фарқи бор деб ўйлайсиз?

Асал Шодиева:- Ҳар бир образни ички ҳаёти бўлади. Мен ҳамма киноларимда шўх ёки қувноқ қизларни ўйнаган бўлсам, ўзи энди мен кўпроқ комедияларда ўйнайман-ку. Бу кинода жуда ҳам, оғир-босиқ қизнинг ролини менга беришди. Ортиқча кулмайди, ортиқча гапирмайди.

 

Феруза Фаттохова:- "Дўстим руҳ” фильмидаги ролингиздан томошабинлар, ўзларига нима олишлари мумкин?

Асал Шодиева:- Мени қувонтирган жойи, мени образим мени тенгдошларим учун салбий таъсир қилмайди. Образим қизларга тарбия тарафидан ҳам ёмон таъсир қилмайди. Мени ролимдан улар олса, фақат яхши нарса олишлари мумкин, лекин ёмон нарса олишмайди. Мен ўйнаган ролларимдан, мени тенгдошларим ёмон нарса олишмаса, мен бундан жуда хурсандман.

 

Феруза Фаттохова:- Ўзингизга қандай ролларни ижро этиш, руҳиятингизга яқин?

Асал Шодиева:- Ҳозирги вақтда мен ҳар хил ролларни ўйнаб кўргим келяпти. Мен битта қолипда, мисол драматик актриса ёки комедик актриса бўлиб қолгим келмаяпти. Шунинг учун, секин-секин ўзимни ҳар хил ролларда синаб кўраяпман. Шу сабабли, ҳали ўзим учун билмадим, менга қандай роллар яхши? Менимча, биз актрисалар учун, ҳар бир ролни ўзига яраша юки бор. Ҳаммасини ижро этиш, ўзига яраша қизиқарли.

 

Актриса Асал Шодиеванинг бу образи бошқа ролларидан қандай фарқ қилиши ва қандай чиққанлигини, албатта "Дўстим руҳ” фильми, экранларга чиққач, фильмни кўриб, билиб олишимиз мумкин.

Феруза Фаттохова  

 






Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 12170 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Asal Shodiyeva, Dilniyoz, Alisher Uzoqov, Adiz Rajabov

Нравится
Барча изохлар: 24
1 xman   (18-Янв-2012 01:34) [Материал]
ohirgi suratda Asal biggrin

2 Sweety_Girl   (18-Янв-2012 01:48) [Материал]
Har doimgide, yana bitta, bowqa kinoladan umuman farq qiladgan KINO!!!

3 Lovelas   (18-Янв-2012 02:48) [Материал]
qizu kinoga uxshidi smile

4 QALQON   (18-Янв-2012 04:11) [Материал]
O'ylimanki ayni kunlarda Rossiya knoteatrlarida ketayotgan "Мой парень ангел" filmiga o'xshamagan businde ishqilib. Nomini o'qib, shubxalanvoman!

5 guli   (18-Янв-2012 04:44) [Материал]
Asal judayam chiroyli va talantli aktrisa,hammalariga omad!!! biggrin

6 bek88   (18-Янв-2012 07:01) [Материал]
Ommad.

7 Shahlo24   (18-Янв-2012 07:48) [Материал]
Э нмаям дирди омад..

8 Alisher_A   (18-Янв-2012 09:21) [Материал]
wu qiz ham yahwi aktrisa lekin....
omad tilab qolaman!!!

9 FC_PAXTAKOR   (18-Янв-2012 11:06) [Материал]
Omadini bersin

10 kirgizistondan nodira   (18-Янв-2012 11:11) [Материал]
kutamiz

11 Anvar   (18-Янв-2012 13:46) [Материал]
Бу фильм сценарисини билмадиму аммо суратлардан ва англашимча хинд фильми "УТКИНЧИ ДУНЁ" Притти Зинта Шохруххон Сайифалхонлар уйнаган кинони ёдимга солмокдааааааа шу диселаааааааааааааааа

12 Alibek   (18-Янв-2012 14:26) [Материал]
To'g'ri xar doyimgidek bu filim boshqacha deyishadiyu lekin natijada yana o'sha oldingilari kabi sarhitlik yoki "xon tahta"filimlar dunyoga keladi.Bu yerda aktiyor yokiy aktrisalar xaqida gap ketgani yo'q

13 YoJiK   (18-Янв-2012 15:29) [Материал]
Интервью беришдан аввал Интервью беришни урганишса буларди...Айникса Асал Шодиева.
Кинони ку курмасам хам керак. Билиниб турибди канака кинолиги.

Режиссер ва актер актриссалага бир йил дам берилиши кере. А то нима мавзуда кино ишлашга мавзу топомияпти))

14 Vodima   (18-Янв-2012 19:16) [Материал]
YANA DOYIMGIDEK 1MARTA KURISHLIK KINO BULADI.

15 ELDOR   (18-Янв-2012 23:18) [Материал]
Asal baribir ASAaaaaaaLda kino ijodkorlariga omad cool

16 DiLinZaDa   (19-Янв-2012 00:58) [Материал]
Vachach wu kinoni kuriw kere fotorep.dan qizu kinoga uhwavotti icecream

17 Malika   (20-Янв-2012 16:52) [Материал]
uuf yoqmiyapti boru ne interesno

18 риханна   (21-Янв-2012 01:50) [Материал]
дибьниёз лапуля , севаман

19 Sevdo86   (21-Янв-2012 05:51) [Материал]
Asal va Alisherga omad zor aktyor juflik

20 nusrat8182   (21-Янв-2012 09:17) [Материал]
yana bir sifatsiz kino vujudga keptiyov...

21 MUHIDDIN   (21-Янв-2012 21:02) [Материал]
Men Alisher Uzoqov va Asal Shodiyevalarning ashaddiy muhlisiman
Ularga doim omad tilab qolaman..... Faqat olg'a va olg'a..

22 Baxrom   (21-Янв-2012 23:09) [Материал]
ijodiga omad bu aktirisa yoqadi xarakterlari juda antiqa

23 elbek   (28-Дек-2012 16:55) [Материал]
asal shodiyevaga uylanaman
100%
qatan topsa boladi asaldi adrisi kere

24 oybek   (06-Фев-2013 03:13) [Материал]
shu qizga omadla

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!