Бош сахифа » 2012 » Май » 1 » Ғаройиб кўргазма: Жонли суратлар!
09:43
Ғаройиб кўргазма: Жонли суратлар!
 Фонд Форумнинг навбатдаги кутилмаган ва ажаблантирувчи лойихаси барчани хайратлантирди.

Башарият ўзгариб ўз ўрнини авлодларга бериб борар экан, анъаналар бархаёт эканлигини "Жонли суратлар” фотокўргазмасида намойиш этиб, ўзбек миллий маданиятига катта урғу  берилди.

 

Тасаввур қилинг бир суратни ўзи, ёнидан ўтиб борган сайин ўзгариб бораверади. Фақат ундаги чехра!

Миллий либос ва тақинчоқлар эса ўзгармас холда қолаверади. Лойиханинг теран мохияти нафақат сурат санъатини, балки, ғоя, тарихга  хурмат, миллийлик ва маданият тарғиботини оригинал равишда олға суради.

Ғаройиб синтез!

 

Суратлардаги чехралар эса, ўзбек кино ва театр санъатининг ёрқин намоёндалари бўлган, Клара Жалилова, Яйра Абдуллаева, Азиза Бегматова, Рихси Иброҳимова, Тўти Юсупова, Дилноза Кубаева, Райҳон Уласенова ҳамда махсус саралашдан ўтган ёш моделлардан иборат жами 20 нафар аёллардан иборат.

  Гулнора ва  Фонд Форум продюсерлигида намойиш ўтказган  Alikhan Photography гурухи,   фотограф Алихан, визажист Алена Моисеева ва Радик Айжариков.

Гулнора Каримованинг сўнгги йиллардаги ўзбек маданиятини дунё миқёсида оригинал ва дидли ғоялар асосида кучли тарғибот қилаётганлиги тахсинга сазовор.

Мазкур тадбир юзасидан батафсил расмий маълумотни, Фонд Форум сайтидан келтирамиз:


 

Москвада ўзбек маданияти кечаси – анъаналарга эҳтиром

 

Москвада анъанавий тарзда Фонд Форум томонидан ташкил этиладиган Ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Кечада махсус лойиҳа — фотокўргазма тақдим этилиб, у аждодлар мероси, анъаналарга эҳтиром каби мавзуларга бағишланди. Ўзбек санъати ихлосмандлари, Россиядаги кенг жамоатчилик вакиллари тадбир меҳмонларига айланишди.

Москвада Ўзбек маданияти кечаси 9 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Тадбирга одатда ўзбек маданияти ва санъати ихлосмандлари ташриф буюришади.

"Метрополь” меҳмонхонасининг шинам залида ўтказилган Ўзбек маданияти кечасига машҳур сиёсатчилар, дипломатлар, тадбиркорлар, замонавий санъат, бизнес олами вакиллари, муҳаррирлар ва бошқалар ташриф буюришди. Миллий энергетика хавфсизлиги жамғармаси бош директори Константин Симонов, МДҲ давлатлари институти директор ўринбосари Владимир Жарихин, Москвадаги Карнеги маркази илмий кенгаши аъзоси Алексей Малашенко, "Сиёсат” жамғармаси президенти Вячеслав Никонов, Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт университети директори Руслан Гринберг, Москва хорижий тиллар институти ректори, Россия табиий фанлар академияси академиги Эмма Володарская, Москва давлат тилшунослик университети ректори Ирина Халеева, Ксения ва Артур Чилингаровлар, "Русский силуэт” хайрия фонди президенти Татьяна Михалкова, дизайнер Елена Ярмак, A`la Russe директори Анастасия Романцова, de Grisоgono президенти Фаваз Груози, РФда хизмат кўрсатган мураббий Ирина Винер, режиссёрлар Егор Кончаловский ва Сергей Соловьев, артистлар Валерий Баринов, Валерия ва унинг турмуш ўртоғи Иосиф Пригожин ҳамда ўғли, хонанда Иракли Пирцхалава, дунё гўзали-2011 Алиса Крилова ва бошқа кўплаб меҳмонлар шулар жумласидандир.

Кечада Фонд Форум, GULI бренди ва ёш истеъдодли фотосураткаш Алихондан маҳсус лойиҳа тақдим этилди. Аждодлар мероси ва анъаналарга эҳтиром мавзусида намойиш этилган кўргазма фотографиялари образлар алмашинуви билан эътиборни тортади: ёш қаҳрамонлар кўз ўнгингизда катта авлод вакилиги айланар, ёки бунинг акси, кекса аёлларни аста-секин ёшлик латофати қуршаганини кузатиш мумкин. Бироқ уларнинг кийим-боши ўзгармайди, кўргазманинг асосий мақсади ҳам шу — авлодлар бир-бирини алмаштиради, бироқ анъаналар боқийдир. Истеъдодли актрисалар ва ўзбек киноси юлдузлари Клара Жалилова, Яйра Абдуллаева, Азиза Бегматова, Рихси Иброҳимова, Тўти Юсупова, Дилноза Кубаева, Райҳон Уласенова ҳамда махсус саралашдан ўтган ёш моделлардан иборат жами 20 нафар аёл лойиҳада иштирок этди.

 

Лойиҳани амалга оширишда Фонд Форум ҳамда Ўзбекистон тарихи музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Тамара хоним номидаги уй-музей, Миллий санъат маркази ва коллекционерлар тўпламидан қадимий миллий либослар ва зеб-зийнатлардан фойдаланилди. GULI заргарлик брендининг замонавий кўринишдаги қадимий тақинчоқлари ўтмиш ва келажакни боғловчи ришта ролини ўтади. Меҳмонлар GULI тўпламида анъанавий ва замонавий шакл-шамойиллар уйғунлиги, Ғарб ва Шарқ чорраҳасининг гувоҳ бўлдилар.

 

Йиғилганларга замонавий ва миллий йўналишлар уйғунлашувидаги мусиқа ва рақслардан иборат мусиқий дастур ҳавола этилди.

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8839 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fond Forum

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Илияр   (01-Май-2012 10:18) [Материал]
Супер!!! Было бы ещё видео!!! А ещё лучше увидеть бы своими глазами!!!!

2 nusrat8182   (01-Май-2012 10:57) [Материал]
Qoilman.

3 Blueme   (01-Май-2012 10:58) [Материал]
Gulnora Karimova ga gap yoq!

4 Kamila_N   (01-Май-2012 10:59) [Материал]
thumbup Здорова проста нет слов...

5 Doston   (01-Май-2012 11:05) [Материал]
gogowa bravo

6 Nayzangul   (01-Май-2012 11:36) [Материал]
cooool

7 Kamola_5   (01-Май-2012 11:40) [Материал]
Judayam ajoyib ko'rgazma bo'lganga o'xshaydi,noan'anaviy,rasmlar juda sifatli va did bilan olingani ko'rinib turibdi,Moskvada bo'ganimda albatta borar edim,o'zimizda ham o'tkazilarmikin? Suratlar bilan tanishardik biz ham

8 Ranora   (01-Май-2012 11:43) [Материал]
o'zimizadayam bunaqa ko'rgazmala o'tkaziwlarini xolardim... judayam ajoyib... kreativ g'oya... jonli rasmlar...

9 SanjarBek   (01-Май-2012 11:59) [Материал]
Ha, Gulnora Islomovna o'zbek madaniyatini jahonga tanitishda juda katta hissa qo'shmoqda. 5-6 may kunlari Tuproqqal'ada "Asrlar sadosi" bo'lishi kutilmoqda.

10 FC_PAXTAKOR   (01-Май-2012 12:35) [Материал]
PROSTA SUPER

11 Dark   (01-Май-2012 12:45) [Материал]
ko`rib hursand boldim... rasmla shottan turibam kurinib turibdiki, alo sifatli... uwa yerda bob qogim kevoti...

12 bek86   (01-Май-2012 13:48) [Материал]
zo'r gap yo'q

13 Bоnu   (01-Май-2012 15:23) [Материал]
3ўр намойиш бўлиб ўтибди. Ҳеч кимни ҳаёлига келмайдиган ғояни ўйлаб топишибди. Омад ёр бўлсин. Бу кетишда GULI бренди дунёни батамом забт этади.

14 bek88   (01-Май-2012 18:47) [Материал]
Dilnoza Kubaeyva ni mashxur, ustoz sa'natkor akterisalar ichida borligidan xursandman.

15 zaraza   (01-Май-2012 19:21) [Материал]
кайерда булибди бехабар колибмиздэ аттанг

16 MARAT_89   (01-Май-2012 20:15) [Материал]
wow wow wow wow

17 milawka   (01-Май-2012 21:12) [Материал]
maniyam rasmimi quyiwsaa zur bulardidaa smile

18 LML   (01-Май-2012 22:03) [Материал]
Креативно:)

19 K12   (01-Май-2012 22:15) [Материал]
omad artist :artist: artist

20 K12   (01-Май-2012 22:46) [Материал]
band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band band

21 K12   (03-Май-2012 00:49) [Материал]
sniper admin sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper sniper admin admin admin admin admin admin admin

22 Juzeppe   (07-Май-2012 01:29) [Материал]
Радик Айжариковni Sarvar akaga o'xshatdim manimcha o'xshidila)))))))

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!