17-Апрель Андижондаги "Соғлом авлод" стадиони 18.000дан зиёд томошабин билан лиқ тўла.

2:0 Ғолиблик "Бирровчилар"имиз хисобига! Биринчи голни Беномчи Комил урган бўлса, иккинчисини (нихоят) Шахриёр урди!
Азамат Абдураимов "Бирровчи"ларни табриклаб, қизил копток топширди.
Салмон, Али Отажонов, Шахноз, Фарход ва Ширин, Феруза Жуманиёзова, Манго, Шахриёр, Сахро ва Зарба гурухлари иштирокидаги концерт дастури тақдим этилди.
Фарғонага 17 апрель кеки пайт етиб борган хайрия гастролёрларимизни Фарғоналик "Келажак овози"чилари хажвий МТВА билан кутиб олишди. Манго, Сахро ва Зарба гурухларига пародия аъло чиққан дея хабар беришмоқда.
Айни дамда артистларимиз Фарғонадаги "Азия" отелида дам олмоқда.
Шахноз репортажи.