Бош сахифа » 2011 » Декабрь » 3 » “Афғон” фильми ва "Широқ" мультфильми премьерасидан
03:58
“Афғон” фильми ва "Широқ" мультфильми премьерасидан

 2 декабрь соат 18.00 да "Киночилар уйи”да бир йўла икки премьера, яъни, актёр ва режиссёр Нозим Тўлахўжаевнинг "Широқ” мультфильми премьераси, ҳамда режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Афғон” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди.

Биринчи бўлиб, сўз "Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Аъзам Ғиёсович Исҳоқовга берилди. Аъзам Ғиёсович Исҳоқов, юртимиздаги ўзбек кино санъати ривожи, ҳамда бугунги премьера, Ўзбекистон Республикаси Конституция кунига бағишланганлигини ҳам айтиб ўтдилар.

Шундан сўнг, "Широқ ҳақида афсона” мультфильми ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар. Актёр ва режиссёр Нозим Тўлахўжаев эса, гастрол сафарида бўлганлиги сабабли, премьерада иштирок эта олмади.

Сўнг, саҳнага "Афғон” фильми ижодкорлар гуруҳи таклиф этилдилар.

Ижодкорлар гуруҳини, икки актёр Акбархўжа Расулов ўзбек тилида ва Адиз Ражабов рус тилида таништирдилар.

Режиссёр ва сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев, актёрлар гуруҳи Нозим Тўлахўжаев, Пўлат Саидқосимов, Фарҳод Абдуллаев, Юлдуз Ҳамидова, Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Мадина Мумтоз ва бошқалар.

Фильм режиссёри Ёлқин Тўйчиевга ҳам сўз берилиб, режиссёр ўз фикрларини қисқача баён этди.

Шундан сўнг, русийзабон томошабинлар учун, намойиш "Киночилар уйи”нинг "Пушти зали (Розовый зал)” да ҳам бўлиши айтилди.

Аввалига катта экранда "Широқ ҳақида афсона” мультфильми намойиш қилинди. Мультфильм ўз юртини босиб олмоқчи бўлган душман қўшинини, жанг қилмай, ақл билан мағлуб этиш йўлида, қаҳрамонона ҳалок бўлган Широқ ҳақидадир. Мультфильмда ватанпарварлик, мардлик ва жасорат ғояси илгари сурилади.

Мультфильмдан сўнг, "Афғон” бадиий фильми намойиши бошланди. Илк кадрларданоқ, фильм ўзига хос профессионал фильм эканлиги билиниб турарди. Воқеалар афғон уруши бўлаётган йилларда бўлиб ўтади. Фильмда Ватан туйғуси улуғланган бўлиб, лекин бу баландпарвоз гаплар билан эмас, самимий сўзлар ва ҳатти-ҳаракатлар билан кўрсатиб берилган назаримда.

Актёрлар ижроси ҳам профессионал даражада. Нозим Тўлахўжаев раис, Акбархўжа Расулов эса, унинг ёлғиз ўғли ролини маромига етказиб ижро қилишган. Актёр Акбархўжа Расулов ўз қаҳрамонининг отаси урушдан олиб қолганлиги учун, ҳамқишлоқлари олдида хижолат бўлиб, виждон азобида қийналиши ва ички кечинмаларини ўз ижроси билан тўлақонли очиб бера олган. Актёр Адиз Ражабовнинг роли эса, уни шу кунгача ижро этган барча ролларидан фарқ қилади, негаки, унинг қаҳрамони фильмда умуман гапирмайди. Унинг қаҳрамони, афғон уруши қатнашчиси, оддий аскар бўлиб, уруш даҳшати ва ўзининг атрофдаги воқеаларга бўлган муносабатини ўз ҳатти-ҳаракатлари, ҳолати билан намоён этади.

 

Актёр Адиз Ражабов: - "Афғон” фильми ёзда Сурхондарёнинг Бойсун туманида суратга олинган эди, мана энди тайёр бўлди. Ролим ҳақида гапирадиган бўлсам, урушда қатнашиб, келган инсон ролини ижро этганман. У ўша урушда ҳалок бўлган йигитларни тобутларини олиб келиб, ота-она, қариндош-уруғларига топширадиган аскар. У бу уруш нимага бўлаётганини билмаётган, тушунмаётган ва шунча инсонларни азият чекаётганлари учун, ичида дарди бор инсон образи. 

 

Феруза: - Қаҳрамонингиз нима учун фильм давомида ҳечам гапирмайди?

 Актёр Адиз Ражабов: - У инсон, ўша урушни, ноҳақ қон тўкилаётганини кўргандан кейин контузия бўлиб қолган одам. Шунинг учун ҳам, у фильм давомида гапирмайди. Ундан кейин, уруш ва ноҳақ қон тўкилишини кўрган инсон ҳам, сал одамови бўлиб қолади, назаримда.

 

Феруза: - Образингизни бир ҳаракати ҳақида сўрамоқчи эдим, у қуролни ўзини томоғига тўғрилаб, тепкини босган эпизоди бор. Бу ҳодиса тушида содир бўлдими?

 Актёр Адиз Ражабов: - Йўқ, тушда эмас, чинакамига, лекин у қуролни четга қилиб, кейин тепкини босган эди. Бу эпизод ўша аскарни уруш кўриб, ноҳақ қон тўкилишларини кўриб, чекаётган изтироби, дардини кўрсатиш учун. Бу ўша инсоннинг ўзини протести, яъни ноҳақ урушга норозилиги. Ҳеч ким йўқ вақтида, мусиқани эшитиб, ўша урушдаги қонли ҳолатларни эслаб, билдирган протести.

 

Феруза: - Фильм томошабинларга нима бера олади, деб ўйлайсиз?

 Актёр Адиз Ражабов: - Фильм биринчи галда томошабинларга, ўз Ватанига бўлган туйғусини, Ватан тушунчасини берадиган фильм менимча. Иккинчи навбатда эса, тинчликни қадрига етиш ҳақида.

 

Актриса Мадина Мумтознинг роли кичик бўлса ҳам, эсда қоларли бўлиб, унинг қаҳрамони, аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни Акбархўжа Расулов қаҳрамонининг юзига айтади. Актёр Фарҳод Абдуллаевнинг роли ўта таъсирли, актёр ўғли афғон урушидан тобутда келтирилганига ишонмай, ақлдан озган ота изтиробларини, ишонарли ижро қилган.

Фильм воқелари афғон уруши кўрсатилмай туриб, ўша уруш даҳшатини ўзида акс эттира олганлиги ва таъсирли саҳналари билан томошабинлар эътиборини ўзига тортади.

Фильмни кўриб, бугунги тинч-фаровон ҳаётнинг қадрини, чинакамига ҳис қилиш мумкин, назаримда.

"Афғон” фильми 3 декабрдан "Киночилар уйи”да намойиш этилмоқда.

Феруза Фаттохова

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 5662 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yolqin To'ychiyev, Adiz Rajabov

Нравится
Барча изохлар: 15
1 QALQON   (03-Дек-2011 05:18) [Материал]
Judayam ko'rgim keldi shu filmni! Bu filmni syujetini o'zi isbotlab turibtifilmni qay darajadaligini!

2 JeeS   (03-Дек-2011 05:29) [Материал]
Тез орада интернетга хам чикади деган умиддаман.

3 SHER1001   (03-Дек-2011 06:59) [Материал]
яхши филмга ухшаяпти изохлардан Худо хохласа курамиз

4 Hamid   (03-Дек-2011 12:08) [Материал]
Yahshi mavzu olingan kurinadi QURGQOSHIN filmiga uhshashmikan

5 gentile_butterfly   (03-Дек-2011 12:44) [Материал]
Rostan ham aktyorlar ijrosi qoyilmaqom darajada. Adiz Rajabovni 1-marta bunaqa rolda köriwim. Garchi u film mobaynida umuman gapirmagan bölsada, obrazini butun kechinmalarini tölaqonli ochib berolgamn deb öyliman.

6 Loading   (03-Дек-2011 13:37) [Материал]
Tezro ko'rgim kelopte?

7 sam   (03-Дек-2011 14:22) [Материал]
yaxshi smile

8 Aziz   (03-Дек-2011 16:03) [Материал]
Iltimos shunaqa o'zbek filmlarini internetga qoýila shunaqa saytla bomi o'zi tuzuro manam bilaman lekin ulada eskicha kino'lade

9 Shahzod   (03-Дек-2011 16:45) [Материал]
Qiziqarli kinoga uhshavotti.

10 Sweety_Girl   (03-Дек-2011 17:24) [Материал]
Yengi chiqvotgan kliplani sotkadan krib skachat qiliw udobno bo'votudi, yana klipla qo'yselachi novinkala borku ahir meeting

11 Reya   (03-Дек-2011 18:18) [Материал]
Premyerasi bo'lgan bo''lsa, yaqin oralrda saytlarda to'liq film qo'yiladi, sabrsizlik bilan kutamiiiz cool

12 Giyos   (03-Дек-2011 18:20) [Материал]
Bugun shu kinoga tushgani borgandim. Loading (Fazliddin) bilan. Afsus hech kim tushmabdi hali. 15-00 dagi seansga. Minimum 5 ta tomoshabin bo'lsa kino qo'yamiz deyishdi. Qaytib ketdik keyin. 3 ta kishini qattan topardim usha payt. Mayli boshqa payt fan club yig'ilib boramiza.

13 pink   (04-Дек-2011 01:37) [Материал]
ikkta primera bita kunda mi, yashi-ku

14 Azizbek717   (04-Дек-2011 12:14) [Материал]
uje ko'rganday bo'ldim !!! Lekin baribir ko'rgim kevotti!!!

15 Giyos   (05-Дек-2011 18:47) [Материал]
Bugun "Afg'on" filmini ko'rdim. Film manga yoqdi. Filmda voqealar juda ta'sirli qilib tasvirlab berilgan. Film voqealari 1988 yil bo'lib o'tadi. Ota onaning farzandga mehri. Farzand dog'ini ko'tara olmaslik. Onaning farzandga bo'lgan qalb sezgisi. Yigitlik g'ururi, or nomusi. Vatan uchun bo'lgan mehri.
Film tomoshabinga vatanga bo'lgan muhabbatni. Eng asosiysi TINCHLIKNI qadriga yetishni bera oladi. (Bilmadim nimaga? Shunaqa filmlarga negadir tomoshabin tushmaydi. Manimcha bugun 1 marotaba qo'yildi. Faqat bizani fan clubdagilar uchun)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!