Бош сахифа » 2014 » Июль » 20 » Адиз Анвар Санаевни қизи Асал билан хамкорликда!
04:59
Адиз Анвар Санаевни қизи Асал билан хамкорликда!

 

Cанъат оламида ўзининг тарбияси ва муомаласи билан феноменал хурматга эга бўлган актер Адиз Ражабов билан анчадан бери сухбат қурмабмиз. 

Соғинган мухлислари учун Адизни завқли сухбатга чорладик. Мухташам кошонада, дўстона кайфият шароитида кечган сухбатни эътиборингизга хавола қиламиз:

 

 

Sayyod:  Сўнгги пайтлар сизни фақат клипларда, хали танилмаган ёш хонандаларни клипларида  учратамиз.  Яна очиғи мен кутмаган клипларда.  Эски фильмларни айтмаса, янги фильмлар ...

Адиз Ражабов:- (гапни илиб кетиб давомлайди) деярли йўқ! Хақиқатдан. Клиплар борасида, ёш хонанда келди, таклиф қилди ва қўшиқни қўйиб беради ва молиявий тарафлама келишсак, бундай олиб қарасангиз бу клипда тушмасликни иложи йўқ.  Хам қўшимча даромад.

 

Sayyod: Қўшимчадан ташқари  асосийси хам йўқ.

Адиз Ражабов: -Ха, асосийси хам, сўнгги пайтлар фильмлар суратга олиш камайиб кетди. Тўғри икки-уч йил олдинги даврда камида  тўртта фильмда чиқардик. Хозир эса битта.

 

Sayyod:  Бунга сабаб?

Адиз Ражабов: -Энди эшитишимиз ва кўришимиз бўйича, сабаби  ўзбек киносида  фильмни суратга олиш бўйича комиссияда  жуда қаттиқ  ўзгаришлар бўлаётган экан.

 

Sayyod:  Сценарийни кўриб чиқишданоқ

Адиз Ражабов: -Ха, сценарийлар ёзиляпти, олиб бориляпти ва қайсидир бир сабабларга кўра  ўтмаяпти.  Шуни хисобига бўлса керак.

 

 

Sayyod:  Сўнгги суратга тушган фильмингиз

Адиз Ражабов: -Шу йил апрель-май оралиғида  суратга олинди, мен ва Асал Санаева бош рольда. Анвар Санаевнинг қизлари.  Фильмдаги мени қахрамонимни болалигида  уни  онасини талқин этаётган Саида Раметова  йўқотиб қўйган бўлади.  Хуллас, оилавий драма.

 

Sayyod:  “Хижрон” фильмига ўхшаш воқеа экан айтиб беришингизга қараганда.  Дилноза Кубаева ижро этган роли.

Адиз Ражабов: -(эслашга харакат қилади) Раъно Шодиева эмасмиди?

 

 

Sayyod:  Йўқ, Муниса Ризаева хам роль ижро этган. Майли, сўнгги суратга тушган фильмингизга қайтсак, у қачон экран юзини кўради?

Адиз Ражабов: -Шу йил июльда чиқади дейишди.   Фильм деярли тайёр  адашмасам.

 

Sayyod:  Қониқдингизми деган савол берардиму, жуда қийин бўлса керак.

Адиз Ражабов: -(кулади) Ха  қийин. Лекин очиғи, менга  Саида Раметова билан  кечган сахналар  ёқди. Айрим эмоционал холатлар бор эди.

 

 

Sayyod:  Бугунги кунгача истаган ролларингизни олдингизми?

Адиз Ражабов: -Йўқ.  Умуман олганда яқин оралиқда менда ижодий ташналик .

 

 

Sayyod:  Мен сухбат қурган аксарият актер ва актрисалар психологик босимдаги ролларни орзу  деб билишади.  Одам ўзини иқтидорини кўрсатиш учун шартмикан зўриқиш? Менинг фикримча истерик роллардан кўра, жудаям босиқ аммо кўзлар ва мимикалар билан хайқиришни кўрсата олиш катта истеъдодни талаб этса керак.

Адиз Ражабов: -Албатта эмоционал даражаси  билан истеъдод белгиланмайди.  Аслида бундай рольдан менда ташналик хам йўқ.

 

 

Sayyod:  Сизни актерлик талабингизни қондирадиган роль,  у   қандай бўлиши керак?

Адиз Ражабов: -Актерликдаги  “эго”им (ички дунёсидаги ўзлик)ни  қондирадиган роль қандай бўлиши мумкин? (ўйланади) Бу шундай нарсаки...билмасам . Дейлик,  шундай роль ижро қилишни истардимки, қахрамонимнинг  хар бир сўзи, хар бир харакати ва нигохи нимадир хақида гапираётган бўлсин.  Умуман олганда фильмни ўзида  тўкислиги бўлсин.  Шунингдек оилавий мавзулардан рости хам  четлашиш керакмикан дейманда.  

Бир актер кинодаги роли учун ўз организмини жисмонан зўриқтирадиган ахволга келтирган. У озиган.  Бу хам катта нарса, озишдан хам яна озиш. ОИТС билан касалланган одамни ролини ижро этган ва умри чекланган қиёфани талқин этади, кўрсангиз ишонасиз.  Бу ролига у актер “Оскар” хам олди.  Ёдимга тушди, “Харидорлар Даллас клуби” эди фильм номи.  Шунақанги роль бўлсаки, бу ердаги оилавий уй-юмушлари , тўй хизматларини хам четга суриб қўйсангиз.  Шунга лойиқ бўлса.

 

 

Маълумот:  “Далласский клуб покупателей”  (Харидорлар Даллас клуби) фильми реал воқеаларга асосланган, ва бош қахрамон ролини актер Мэттью Макконахи ижро этган.

2013 йил премьераси бўлган  фильм бюджети жуда кам харажатли бўлишига қарамай  “Оскар”нинг олти йўналишида  номзодликка лойиқ топилиб, уч йўналишида ғолиб бўлган : “Энг яхши эркак  роли”-Мэттью Макконахи,  “Иккинчи даражалик энг яхши эркак роли”- Джерард  Лето ва “Энг яхши грим хамда соч турмаги”-Адрута Ли, Робин Мэтьюс.

Мазкур фильм “Оскар”дан ташқари яна бир қатор кўплаб мукофотларни қўлга киритган.

 

 

Sayyod:  Сиз шу тарздаги  қурбонликка рози бўлармидингиз?

Адиз Ражабов: -Рози бўлардим!  Агар фильм тайёр бўлганидаги натижаси зўр бўлса, албатта!  Фақат мени ролим эмас,   сценарийсидан  то хар бир детали пухта ўйлаб чиқилган бўлиб, томошабин томоша қилгач  нафақат шунчаки маза қилсин, балки нимадир ўзига олсин шу фильмдан.  “Картинка”си зўр бўлсин ва масалан ўзини масштаби катта бўлса,  шунга қараб озаман, семираман ё сочимни калга оларман хам , қошимни....(шу жойида тўхтайди)

 

 

Sayyod:  Моддий тарафлама қондирмайдиган бўлсачи?

Адиз Ражабов: -Масштаби  ўшанга яраша бўлсинда! Бундай олиб қараганда ман нимага қурбонлик қилаяпман?  Уёқданам менга жавоби бўлиши керакку.

 

 

Sayyod:  Танқид қилинадиган мавзулардан бирида масаланинг бошқа тарафи хам бор: Режиссерларимиз оилавий фильмларни суратга олиш билан чекланган деб танқид қиламизу, аммо  халқни ўзи шуни талаб қилаётганини кўриб ўйланиб қоламан.

Адиз Ражабов: -Тўғри, халқни ўзи талаб қилмоқда.

 

Sayyod:  Бошқа тарафдан халқ юқорида айтилган хориж фильмларини хам кўряпти.  Балки таваккалчиликдадир хамма гап.

Адиз Ражабов: -Ха, ўша таваккал!  Масалан “Геолог” фильмини олайлик,  бу фильм масштабига,  пулига  , рекламасига таваккал қилинди.  Биз нимадир қилдик хуллас.  Бошқа фильмлардан хеч бўлмаса ўша премьераси билан  бошқача ўтди , пиар-кампанияси бошқача, балким, бунақаси бўлмаган. Фильм гарчан барча талабларга жавоб бермаса хам биз ниманидир қилдик. Бизнинг томошабинлар Голливуд фильмларини кўрди  ва бундай сифатда ўзимизни хам фильм бўлганидан, хеч бўлмаса шу ўзимизникику дейсиз.

 

 

Sayyod:  Дейлик “айфон” телефонини пиар-кампаниясини кузатасиз ва тайёр махсулотни олсангиз шунга хосликни сезарсиз,  бу фильм шунга яраша бўлдими?

Адиз Ражабов: -Хақиқатда шу пиар қилинган талабга жавоб бериши керак. “Геолог” фильмига четдан билдирилган фикрларни кузатсак,   кўпчилик “Премьераси зўр бўлдию, аммо фильм унчалик эмас!”- дейишди.

 

Sayyod:  Молиявий тарафлама тўкис бўлиб , шахсий бизнесингиз бўлса, мунтазам равишда пул келтириб турган даромад манбаингиз бўлса дейликда,  юқоридаги ёш хонандаларни клипига чиқмаган бўлармидингиз?  Принципиал равишда клипда чиқмайман деган актер ва актрисаларни биламанда.

Адиз Ражабов: -Ўйлаб кўрган бўлардим ва принципиал равишда рад жавобини бермасдим.

 

Sayyod:  Масалан Дилноза Кубаева клипларда суратга тушмайди. Вахоланки бир маротаба Шох Жахон Жўраевнинг клипида  роль ижро қилди.

Адиз Ражабов: -Ха, аммо хамма одамни ўз “планка”си (ўзига қўйган чек-чеклови) бор.  “Планка досягаемости” (етишмоқ доираси)

 

 

Sayyod:  Айтганча, шахсий бизнесингиз борми?

Адиз Ражабов: -Йўқ.

 

 

Sayyod:  Бир вақтлар дўстингиз билан бирга очган интернет-клубингиз бўларди.

Адиз Ражабов: -Энди йўқ, хозир интернет клубларига талаб камайган.

 

 

Sayyod:  Менга бу лойиқ эмас деган тушунчалар борми?

Адиз Ражабов: -Албатта бор, бу хали рози бўлиб  кўринган клипларимни кўриб айтяпсиз.

 

Sayyod:  Лекин сўнгги бир машхур бўлмаган ва хаттоки қўшиқ ва ўзини  номи хам ёдимда қолмаган хонанданинг клипидаги иштирокингизни лойиқ бўлмаган деб хисоблаган бўлардим.

Адиз Ражабов: -Тангани бошқа томони бор.  Кўп ёшлар келиб таклиф қилишади,  хаммасигаям розилик билдиравермайман.

 

 

Sayyod:  Моливия тарафларидан ташқари қўйган критерияларингиз(қандай талаб ва танлаш асосида)?

Адиз Ражабов: -Ким суратга олаётганига қарайман, ким мен билан клипдла “партнер” (бирга  роль ижро этадиган хамкор)лигига хам қарайман.

 

Sayyod:  Қўшиқ-чи? Ёқмади дейлик, таъсир кўрсатмаса? Хаммаси аълою, аммо қўшиқ ёқмади дейлик.

Адиз Ражабов: -"Ока энди чиқвоммиз, ёрдам беринг"...

 

Sayyod:  Сийқаси чиққан ва хар қадамда эштиладиган бахона

Адиз Ражабов: -Ха, аммо бу менга таъсир қилади ва ўзимни энди чиқаётган пайтларимни эслайман.

 

Sayyod:  Сизни кимдир қўллаб-қувватлаганмиди?

Адиз Ражабов: -Мени шунчаки чақириб туришарди  ролларга,  бу хам қўллаб-қувватлашдек гапку.

 

 

Sayyod:  Хеч ким қўллаб-қувватламай ўзи эришганини қадри баланд бўлади деб ўйламайсизми? Қийинчилик билан ва ўзи  эришган нарсани қадри бошқача бўлмайдими?

Адиз Ражабов: -Хаммага хам хўп деявермайманку. Бўлмаса хозирги “Наво” каналидаги 99 фоиз клипларда чиқиб кетган бўлармидим (кулади).  Кўпчилик келади илтимос билан.

 

 

Sayyod:  Тўй тадбирлар орқали тирикчилик қилаётган актер ва актрисаларимиз кўп,  сизчи?

Адиз Ражабов: -Мана бошлаяпман.  Яъни..шунга  келдим.  Вахоланки узоқ вақт   рози бўлмаганман ва охир оқибат шунга келдим.

 

Sayyod:  Нима учун шу пайтгача рози бўлмагандингиз?

Адиз Ражабов: -Мана, демак вақти энди келди.  Хамма нарсанинг ўз вақти соати бор, шунга пишиб келдим.

 

Sayyod:  Давр пиширди денг?

Адиз Ражабов: -Ха, давр пиширди хақиқатдан хам. Бу нарсани аввалроқ бошлаш керак эди аслида, ўша институт  пайтидан бошлаш керак экан.  Ўша пайтлар ётоқхонага келишарди “Ўртакашликка ким бор?” деб, балконга чиқишарди боллар “Ха ока қатта хизмат?”деб.

 

 

Sayyod:  Хонандаликдан бошлаган Адиз Ражабов бугунги кунга келиб куйламади, вахоланки актерликдан бошлаган деярли хамма актер ва актрисалар куйлаб юборди.

Адиз Ражабов: -Мана “Sayyod-media” менинг хонандалигимга хомийлик қилмоқчику (кулади).  Ўша пайтлар (хали актерликда кўринмаган пайтларини назарда тутади) бир ресторанда жонли равишда 4 соатлаб кунига қўшиқ куйлардим.  Мани овозим шунчаки ўзбекона қўшиқларга тўғри келмайди, буни тан оламан.  У пайтлар европача ва русча кабак қўшиқларини куйлаб юрардим. Бундай йўналишни бозори йўқ, талаб йўқ унга.  Ўша ўзбекона оханг менда чиқмайди, агар қўшиқни ўзим қабул қилмасам демак бўлмайди.

 

 

Sayyod:  Фаррух Соипов хам ўзини овозидан келиб чиққан холда, ўзбеконаликка мажбурламай куйлаяптику. Талаб бор, мухлислари етарли.

Бугунги кунда биронта янги актер ёки актриса чиқса, албатта бу хам куйлайди деяпмиз. Сиз нимага куйламадингиз?

Адиз Ражабов: -(хандон отиб кулади) Кўряпсизми бир йил аввал бошқа гап эди. Хозирги гап билан ундан аввалгиси умуман тўғри келмаяптида.  Хозирча бу мавзуда вақт кўрсатади дея оламан.  Балким бу нарсага хам ўзим пишиб келарман. Ичимдан пишиб келсам шунда ўзим қиламан.

 

Sayyod:  Ёки давр пиширади-а?

Адиз Ражабов: (кулиб) -Албатта одам ўзи пишмайдику . Балки қандайдир бир ўрталикни топиб кейин бошларман.

 

1 ёшлик Камола исмли қизалоғини суратини кўрсатади. Отасининг худди ўзи. 

 

 

Адиз интервью давомида Дмитрий  Колдун ва Стас Михайловни қўшиғини шунчаки хеч қандай компютер безагисиз куйлаб ёзиб олганини телефонидан қўйиб беради.

Анвар Санаевни студиясида унинг бу йилги яккахон концерти  музокарасида бўлишганида, Адиз студия бўшлигидан фойдаланиб, шунчаки куйлаб кўришни сўрайди. Икки қўшиқни куйлаб, унга хеч қандай компьютер безагини бермай ёзиб олади.

Шундан бирини олишга муваффақ бўлдик.

 

Адиз Ражабов :  Менга мана шундай  “брутальный” (мардонавор, эркакча) қўшиқларни ижро этиш ёқади.

 

 

Адиз куйлаган бу қўшиқлардан бирини тез орада сайтимиздан кўчириб, тинглаш имконига эга бўласиз.

 

 

Завқли сухбатимиз  "Султон-Саид" кошонасида шохона шароитда кечди.

 

 

Суратлар муаллифи Боходир Матёқубов.

 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 15608 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Adiz Rajabov

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Shalola   (20-Июл-2014 08:07) [Материал]
Adiz Rajabov ga omad tiliman

2 UserT   (20-Июл-2014 09:35) [Материал]
Adiz haqiqiy san'atkorlarimizdan biri!Omad

3 Sodda qiz   (20-Июл-2014 09:49) [Материал]
juda ham bir boshqacha samimiy inson

4 Zodibek   (20-Июл-2014 11:18) [Материал]
Адиз Ражабовга омад

5 Азиза   (20-Июл-2014 11:33) [Материал]
Адиз Ражабовга  узбек киноси тарихида учмас хотирада коладиган фильмлардаги роллар насиб этсин.Театр сахналарида хам курамиз деган умиддаман омаааааад

6 Salimxon   (20-Июл-2014 13:47) [Материал]
yaxshi bola kliplaru kinolarda berilib ro'l o'ynaydi. Omad Adezga.

7 Azizbek   (20-Июл-2014 14:35) [Материал]
Ijodlariga omad. Videosi quyilmaydimi

8 зара   (20-Июл-2014 14:47) [Материал]
зур.

9 MARAT_89   (20-Июл-2014 14:53) [Материал]
tongue zur

10 Дилдора   (20-Июл-2014 18:15) [Материал]
Адиз Ражабовга омад Доим ёр булсин !!!

11 Sirlik_inson   (20-Июл-2014 19:28) [Материал]
Omad va oilaviy baxti iwlariga rivoj tilaymiz  smile

12 vertu122   (21-Июл-2014 10:48) [Материал]
Bu insonga Hurmatim baland judayam

13 zarina   (23-Июл-2014 03:17) [Материал]
omad judayam xurmatga sazovor inson

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!