Жасурдан хориж хабарлари! Baxs| Tanqid | Janjal
Жасурдан хориж хабарлари!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Бирданига пайдо бўлиб, бирданига катта шов-шувли эълонлар, шов-шувли интригалар: бирданига рейтингдаги хонанда- Муниса билан тўй ва шу тариқа бирданига тўй йўқ,  бирданига тинмай хафтасига янги қўшиғу  ва шу тариқа бирданига йўқ бўлиб қолиш... Хорижда....бироқ бунча узоқ вақтдан бери?

Миш-мишлар турли эмас, хаммаси фақат бир маънода-у ўз бизнесини тўхтатиб мамлакатни тарк этгани хамда айни дамда хуқуқ тартибот органлари тарафидан қидирувга берилгани хақида бўлмоқда. Айтишларича бу ўша бизнеси билан муаммоси юзасидан эмиш..мишмиш миш...

Жасур Ғойиповнинг маъмури радиобошловчи Жамшид Хожиниёзов бу миш-мишларни рад этади, Жасур Ғойиповни ўзи хам фейсбук орқали бемалол мулоқотга чиқмоқда...аммо у бераётган маълумотлар...яна БИРДАНИГА шиоридаги сўзлардек туюлмоқда...

 

 

Жасур Ғойипов:- Э, қанақа қидирув? Ким мени ва нима учун қидирар экан? Мен жиноятчимидимки мени қидиришса? Мен билан ишлаган хамма атрофимдаги ишчи гурухни ишдан бўшатиб юбордим, хамма маълумотларни текшириб чиқсам менга бошқа нарх айтиб аслида бошқа нарх билан ротацияларимдан  пул ишлашган экан.  Ўшалар, яъни JG group ишчиларини ишдан бўшатганимдан кейин  обрўимга путур етсин деб шундай миш-мишларни тарқатаётган экан.  Мени ишларим ёмон деб ўйлаб одамлар ўзгара бошлади. Юлдуз Усмонова менга айтгандилар : "Ёнингдагилар сени дўстингмас"-деб. Улар хақ бўлиб чиқдилар.  

Мана шу воқеалар  сабаб хам атрофимни тозалаб ташладим, янгитдан ижодий гурух тузмоқчиман. Жамшид Хожиниёзов билан хам ишни тўхтатдим, у ёмон эмас лекин у билан ишлашни истамаслигими сабаби у билан мен дунёга бошқача назар билан қараймиз. 

Рамазон хайити тонг сахари уйимга ўғри тушди. Хеч нарса ўғирлай олишмагану бироқ камерага тушиб қолган. ...айтишларича бегона одам эмасмиш, хаммасидан чарчаб кетиб дам олиш  ва ўз ишларим билан хам Дубайга,  у ердан  Туркия ва Сингапурга кетдим. Бахонада шу ерларда 3та қўшиғимга клип олиб қайтаман.  

 Кейин, кетишимдан аввал телефон аппаратимни ўғирлаб олишганди. Ўша иккала номеримдан "контакт"ларимдаги  мен билан ишлаганларга "Мен хуқуқ тартибот ходимиман" деб қўнғироқ қилишган, балки шу сабаб хам қидирув хақидаги гаплар чиқиб кетгандир.   

 

Sayyod: Нима учун бундай узоқ муддатга хорижга кетиш керак эди, ғалати...

Жасур Ғойипов: Чунки, хорижда 2 йил бўлмадим, бахордаёқ қўнғироқ қилиб чақиришганди мен эса ёзгача чўзиб юбордим.  Америкада Universal musicда ишлийдиган  Gipson деган бастакор  бор. У Россия хонандаси Тиматининг барча дунё миқёсидаги дуэтларига сабабчи бўлган инсон. Ўша одам билан музокаралар олиб боряпман. Дунё миқёсидаги шоу-бизнесга интилмоқдаман, бу мени доим мақсадим бўлган ва бу борада иш бошлаб қўйганим  сабаб хам узоқ муддатга бу ерда  қолиб кетдим.  Gipson менга Америкада ишлашни таклиф қилмоқда ва менга ишониб  иқтидорим хамда келажагим борлигини айтмоқда. 

Шартнома жуда қатъий ўйлаб кўриш керак. Мени хомийим Tan Sri Syed Yusof , у мени ижодимга пул тиккан ва у мени дунё миқёсида танилишимга манфаатдор. Агар Америкада ишлашга рози бўлсам Тошкентга қайтишим чўзилиб кетади.  

 

 

Sayyod: Тошкентдаги бизнесингиз нима бўлди?

Жасур Ғойипов:- Уни аллақачон ёпиб юборганман, даромад йўқ. Тв ва Радио очиш бўйича рухсат бўлганида Тошкентда очмоқчиман, хозирча кутяпман.  

   

Sayyod: "Тарона" компанияси нима бўлди, сиз унга рахбарлик қилмоқчи эдингизку.

Жасур Ғойипов: Пулим йўқлигини айтишим билан хаммалигиси қаергадир йўқ бўлиб қолишди.  "Тарона" учун катта пул сўрашди,  ундан менга фойда йўқ,  чунки уни бошидан "кўтариш" керак ва шу сабабли хам биз келиша олмадик.  Рахбарият хам узоқ ўйлаб кейин айтган нархидан мен узр деб юбордим. Қиммат-да, шундоғам унга хали қанча пул тикишим керак бўларди.  

 

Хуллас хозирча Жасур берган маълумотлари шу. Хорижга кетганида хам янгиликлари  сероб ва доимгидек шов-шувли. Ва доимгидек жаранги оламни тутадию...бироқ натижасини яна кутадигандекмиз...  Уларга ишониш ёки ишонмаслик ўзингизга хавола. Қайтганида нима бўларкин билмадим.

БИРДАНИГА Джексонни тирилтириб қайтиб келсая?)) Ё Лопесга уйланибми...йўғэ, Бритнига уйланаман деб кейин тўйни тўхтатиб қайтса керак а?)

 

 

11-Окт-2015 16:16
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Jasur Gaipov
1 Умида   (09-Окт-2015 04:30)
Kim ozi bu bola?

2 Doston   (09-Окт-2015 05:21)
Menimcha Jasur horijga dars olgani ketgan yani malaka oshirishga Goyipovlar

3 Xabibullayevna   (09-Окт-2015 07:37)
Manga shu bola umuman yoqmadi yoqmadide

4 Bahora   (09-Окт-2015 09:34)
Manga yoqadi. Qo'shiqlani zo'r etadi. Kliplari xam chiroyli chiqadi.

5 Азизбек   (09-Окт-2015 09:46)
ростан ким узи у тугриси шу 2та кушик этса булди юлдуз киб куямиза уларни ишонтириб кейин ерга туширолмай юрамиза

6 ЗИНУРА   (09-Окт-2015 10:17)
ТАНИЛМАГАН МАШХУР ХОНАНДА БУЛСА КЕРАК

7 umidyackubov   (09-Окт-2015 10:25)
uzoqdan bir pari kelar u kim ekan, kim kim kim ekan?

8 Sardor Khamdamov   (09-Окт-2015 10:42)
Umida, bu bola asosan Sayyod.comda 'porlagan' qo'shiqchi. Aslida ham bu bolani shu saytda o'zim uchun kashf qilganman..

9 Bayko   (09-Окт-2015 11:06)
Manam Tanimadim

10 Madinka   (09-Окт-2015 11:08)
Sayyod balki bas qilarsiz Munisa bn bu bolani gapiriw kongliga teyadi dib oylamesizmi? Ayoli borku axir yaqinda ona boliw arafasida sal uyalsez bolardi

11 Abrorbek   (09-Окт-2015 11:38)
haqiqat ham qo`shiqchimi bu qanday qo`shiq aytgan tanmas ekanman munisani tennischi bn to`yi degandiyizku bu shu tennischimi endi qo`shiq aytivotimi tovba
sportchilar ham qo`shiqchi bo`lyapdimi

12 Baxtiyor   (09-Окт-2015 12:40)
Menimcha klip va qoshiqlar sotib olgan pullarni Faxrli Insonga sarflaganda elning duosi bilan kokarib meva berarmidi...

13 шахноза   (09-Окт-2015 13:39)
Хали бу кушикчини истедоди борлигига ишониб улгурмаганик.

14 Umkajon   (09-Окт-2015 15:05)
unut degan qowigi sal norm. Bowqa qowigini itam ewitmidi. Qanaqasiga yulduz bosin bu. Faqat piar blan tanildi. Ovoz yo umuman

15 Jasur   (09-Окт-2015 15:24)
ким бу

16 wurausmanova   (09-Окт-2015 16:18)
Tanimas ekanman.

17 Azeez   (09-Окт-2015 17:04)
O'zi kim bu??!!! Umuman tanimasakanman. Yana "yulduz"iyam qo'wib qo'yipsila.

18 Акбар   (09-Окт-2015 17:31)
Ким бу фу ваше кизиги йо нимага Китти бизнесми баломи biggrin

19 Samiya97   (09-Окт-2015 18:50)
Ne mani kamentlarm chqmayaptiiii

20 Toxir   (09-Окт-2015 19:12)
Otabek va Shahzoda bilan duet aytib, endi Allapugachovani oldiga ketgandir

21 darkpower   (09-Окт-2015 20:37)
Янги кошик айтса сразу скачать киласилар. Ёг боп косса шун ёмонлашга отасилар

22 munriz_gaga   (09-Окт-2015 21:32)
Jasur Gaipov ijodlari judayam zo'r. Manga yoqadi. Lekin inson sifatida u haqida hech qanday fikrim yoq. Lekin TV intervyularini biridagi o'zini tutishidan uni "Osmon" daligini bilib olganman. Ijoood zo'r. Shunga mos ravishda o'zini tutishni o'rgansala bo'lardi.

23 gulmir   (10-Окт-2015 09:07)
манам танимасдим саййод мактайверди кушикларини узиниям шундан биламан атак норм этмиди узича узгача. билмиман саййодга нимаси ёкарди доим мактагани мактаган эди
саййод бумаганда буни танимасдим

24 MEXX MEN   (10-Окт-2015 09:52)
bu bolani hech kim tanimas ekanku??? lekin agar SAYYODda Jasur haqida yahwi maqola chiqsa... man uni ASHADDIY MUHLISIMAN dediganlar kopayib ketadi!!! Bunchalik tez uzgarmaselar...tushunib bolmedi??? Man Jasurga umuman tegishli joyim yoki muhlisimasman, faqat yuqoridagi gaplarni uqib yozvoman!!! Tog'ri u Munisaga uylanaman deb piar orqali o'z ijodini boshladi koproq, lekin uwandan keyin yahshi ashulalari ham chiqdi...masalan "Yana bir bor"!!!Balkim uni umuman ovozi yoqdir, LEKIN HOZIRKI KUNDA OVOZ KIMDA BOR uzi...????

25 Dono3388   (10-Окт-2015 10:59)
voy vuaxaxaxa rostanam qattan yulduz qvordila wu bolani bitta ''yana bir bor '' dgan awulasi yoqadi bowqa awulasini umuman ewtiwka arzimidi

26 takeshimangada   (10-Окт-2015 15:01)
Ha tòg'ri anchadan beri horijda. Ijodini hurmat qilaman. Facebookdagi sahifasini doim kuzatib boraman

27 Roxi   (10-Окт-2015 16:41)
А мне он нравитьса ))) smile

28 Dostmurod   (10-Окт-2015 18:56)
Bu qoshiqchimas, xayf bunga vaqt ajratish

29 Bayko   (11-Окт-2015 17:03)
Xorijdan qaytib kemasayam mayli.awula4ilarimiz bittaga kamayadi

30 Алишер   (11-Окт-2015 17:14)
ОЛААААА!!! Дунё микёси дейдими?! Шахриёр рэппер хам Америкада ижод киламан деб кетган эди. Мана юрипти хозир Тошкент туйларида фольклор кушикларимизни айтиб. Одамчи бунака гаплар билан мактанавермайди. Нима кераги бор подадан олдин чанг чикаришни. Аввал уша ишни кил, кейин гапир. Ишни койиллатдим деб. Одам дегани журналистга хам Э деб жавоб берадими? Атиги битти хити бор МИНГ АФСУС. Уша хам Уммондаги Зохидники. Юлдуз Усмонвани келсак, унинг атрофидаги одамлар дуст эканми? Админидан тортиб югурдакларигача хаммаси сохта муносабатда буладиган, интернетда узини Юлдуз Усмоновани эридай тутадиган. Манга хам Кахрамон Мирмаксудов икки йил олдин айтгандилар, санъаткорнинг атрофидаги хаммаси пули учун дуст булади деб. Хулоса чикариш сизлардан. САНЪАТКОРНИНГ ДУСТИ БУЛМАЙДИ, УНИНГ ФАКАТ МУХЛИСЛАРИ БУЛАДИ!!!

31 azikoooo   (11-Окт-2015 17:28)
Кориниб турипти пули бор,лн овоз вашше ноль,макасан четка чикиб,аввало от и до овозини созлавомидими шотта,ана кн кетмидими амрик,ога,этканиладе аааанча кибрли бола,эндиии нимаям димиз ,омад,эплаган...

32 Malika   (11-Окт-2015 17:48)
Qanchalik tez ko'tarilsa,shuncha tez yiqiladi.My5digi intervyulari manga umuman yoqmagandi,judayam kalandimog' bo'p ko'ringandila.Yaxshi tomoni,chetda ijod qilip butun dunyoga tanilmoqchi ekanla,ulaga omad tiliman.Sodir bo'gan ko'ngilsiz voqealar hammasi yaxshilikka bo'sin.Ishizda omad!!

33 zvermusic   (11-Окт-2015 17:50)
Jasurni qo`liga gitara emas Rubob tutqazish manaman degan estradniy sanatkor ham chala olmaydi RUBOB chala olganni haqiqiy sanatkor desak bo`ladi ,xorijga qarab intilish bu o`zlikini yo`qotishdir xorijda nima bor agar haqiqiy o`z kuchiga ishonadigan bo`lsa shu yerda O`zbekiston da raqobatlashsin

34 DVStudio   (11-Окт-2015 19:20)
Kim bu

35 Sanjar   (11-Окт-2015 20:48)
Bu yerda izoh qoldirganlarning ko'pi hasadgo'y ekan. Taniydi-yu, tanimayman deb hasad qiladi. Bu bolada rosmana talant bor. Omad!

36 Camila   (11-Окт-2015 22:38)
Judayam togri ish qigan.Bezbet bolib orqasidan boshqa ish qisayam indamasdan ishlash keremi?Qadriga yetmagan odamladan qochib qutulgande.Man Jasur Gaipovni oziniyam ijodiniyam hurmat qilaman.Ulaga kelajedigi ishlarida omad tilab qolaman.

37 samiya   (12-Окт-2015 01:28)
kop intervyularida ozini yomon kotta olishi bilingan ozini kotta tutadi odam azgina pasrodan kelish kerede... mayli omad tilimiz...

38 Нозима   (12-Окт-2015 10:09)
Ким бу?Қайси қўшиқни куйлаган?

39 samiya97   (12-Окт-2015 12:57)
E babr JASUR GAIPOVga GAP YOOO en zòrila ula man ulani har tomonlama hurmat qlaman ijodlariyam òzlarini tutwlariyam zòr

40 ElbekMukhammadiyev   (12-Окт-2015 13:50)
Jasur Gaipov gap yo omad...derskiy xitla kutb qolaman shaxsan man...

41 Shax_90   (12-Окт-2015 15:01)
vayvayey

42 woira   (12-Окт-2015 16:01)
Voy - bu buncha katta - katta loflar...

43 Azamat   (12-Окт-2015 16:47)
Onamlar bizga doim "Katta gapirgandan ko'ra, katta non tishla"-deydilar. Yana bobomlarning "O'g'lim, seni o'zgalar maqtasin"-degan gaplari yodimga tushib ketdi.

44 акбар   (12-Окт-2015 18:58)
аввал узбда танилиб ол канака дунё микйосида танулармиш

45 Хакикий Хонандаларни севиб тинглайман   (12-Окт-2015 20:10)
Ким у Жасур дегани?хизмат курстаган Хофизми?

46 salixa   (13-Окт-2015 05:11)
Bu bola ozi osmondan paska tuwmasa xalqi ozi uni paska tuwirip koyadi biram kottatarowmiyee..

47 takeshimangada   (13-Окт-2015 08:16)
Kamentda hasad qilmasdan facebookdagi profiliga yozinglar agar haddingiz sig'sa

48 samiya97   (13-Окт-2015 13:13)
Vay bròga hasad qlishmasade oldin òzila shundo bòvolila homi kamenta yozib tawaw ooooson nu qgan iwini qlw qiyn chetelda tanilmohchimi omadini bersn eplavotimi harakatini qvoti hommi zato òziga yarawa muhlislari bor

49 samiya97   (13-Окт-2015 13:15)
Osmonda turadimi yerda yuradimi òzini hohwi blganini qladi òziga qat yoqsa ushatga turvoladi bròdan sòrami

50 Шухрат   (13-Окт-2015 14:03)
Жасурни ижодини хурмат киламан! Ёшим 36 да булса хам. Омадини берсин. Очиги айтсам Тошкент хозир "товламачилар" макони. Областда ишлай деса шароит йук.

1-50 51-56
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 16
Мехмонлар: 16
Рўйхатдагилардан: 0