Futbol yangiliklari
|
|
Dilya | Сана: Якшанба, 29-Май-2011, 09:06 | Изох # 126 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| Barca-M.united=3:1 Barca mutloq ustunlikda boldi hujum jihatdan. Barcelona CHEMPION! Добавлено (29-Май-2011, 08:06) --------------------------------------------- Etgan4a Messi Peledan ham zo'r va super harakat qildi va qilvoti. Messi mlds.
|
|
| |
Loading | Сана: Якшанба, 29-Май-2011, 09:06 | Изох # 127 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| juda chiroyli o'yin bo'ldi. To'risi.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Anv@rbek | Сана: Якшанба, 29-Май-2011, 09:26 | Изох # 128 |
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Sifatli va chiroyli o'yin bo'ldi agar bugun ertalab oshim bo'maganida bolla bilan kafeda proektorda ko'rardim.
|
|
| |
Loading | Сана: Якшанба, 29-Май-2011, 13:01 | Изох # 129 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| xozir ntv ning futbol kanalida takroriy efir ketmoqda.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Mr_Online | Сана: Душанба, 30-Май-2011, 01:39 | Изох # 130 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
| manga yoqmadi (
Onda sonda kirip turaman . . . .
|
|
| |
Parvina | Сана: Душанба, 30-Май-2011, 11:31 | Изох # 131 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Ростини айтганда, Чемпионлар лигаси финали ҳам “Барселона”га қарши ўтказилган бошқа учрашувлар сингари кечди. Бу ўринда фақат каталонияликларни таъкидлаб ўтаётганимиз балки нотўғридир, аммо “Манчестер Юнайтед” томонидан намойиш этилган ўйин, “Барселона”га қарши курашган бошқа жамоаларникидан унчалик ҳам фарқ қилмагани ҳам бор ҳақиқат.
Учрашув манкунианликларнинг фаоллиги билан бошланди. Алекс Фергюсон шогирдлари икки марта хавфли вазият ҳам юзага келтира олдилар, аммо бу ўринда якуний зарбани бериши лозим бўлган Хавьер Эрнандес ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.
Боя айтганимиз сингари “Барселона”га қарши ўйнаган ҳар қандай жамоа сингари, орадан бир неча дақиқа ўтгач, аста-секинлик билан “Манчестер Юнайтед” футболчилари тўхтовсиз таъқиб қилишдан бироз хориб қолдилар ва каталониялик футболчиларга эркинлик бера бошладилар. Натижада ван дер Сар дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятлар вужудга кела бошлади. “Барселона” томонида яратилган илк имкониятоқ анча хавфли кўриниш олди. 16-дақиқада ван дер Сар яхшигина ташвишга қўйилди, аммо зарбага аниқлик етишмади. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, зарба ҳам аниқ чиқди, аммо голландиялик дарвозабон хушёрлик кўрсатди. Бироқ, 27-дақиқада соф “барселонача” услубда уюштирилган ҳужумдан сўнг ван дер Сарга ана ўша хушёрлиги ҳам панд бериб қўйди. Педро зарба берган вазиятда “63 дақиқаси кам нафақахўр дарвозабон” ҳам ожиз қолди. 1:0
Орадан етти дақиқа ўтгач, бу сафар Виктор Вальдес ана ўшандек ожиз қолишга мажбур бўлди. Манкунианликларнинг асосий кучи бўлмиш Уэйн Руни “Манчестер Юнайтед” таркибида яна бир нафақахўр бўлишга асосий номзодлардан бўлмиш Райан Гиггз билан “девор” услубида ўйнаб жарима майдонига кириб борди-да, дахшатли зарбасини йўллашга муваффақ бўлди. Натижада ҳисоб тенглашди 1:1.
Шундан сўнг биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлим эса, тўлиғича “Барселона”га аталди. Лионель Месси навбатдаги марта нима сабабдан “Олтин тўп”ни Хави ёки Иньестага эмас, ўзига берилганини исботлаб берди. Унинг 54-дақиқада берган зарбаси ўта хавфли чиқди ва ван дер Сар яна бир бор ожиз қолди. Зарба шуниси билан ҳам хавфли бўлдики, тўп ҳимоячилар ортидан чиқиб келганди ва дарвозабон минг уринган тақдирда ҳам унга барибир улгура олмасди. Худди шундек, учинчи голда ҳам ван дер Сарни айблаб бўлмайди. Учрашувнинг асосий вақти тугашига етти дақиқа қолганда Давид Вилья томонидан берилган зарбани ҳам бартараф этиш ўта мушкуш иш эди ва ван дер Сар ҳам уни уддалай олмасди. Уддалай олмади ҳам. Ҳисоб 3:1 кўринишига етди.
Бироқ, шундан сўнг ҳам манкунианликлар умидни йўқотмадилар. Алекс Фергюсон шогирдлари охирги дақиқаларга қадар курашдилар ва бунинг учун уларга тасанно айтса бўлади.
Дарвоқе, шу ўринда шотландиялик мураббийга ҳам қойил қолиш керак. У учрашувдан аввал билдирган фикрларидан бирида “охирги ўн йилликнинг энг чиройли финал учрашуви” бўлишини таҳмин қилганди. Дарҳақиқат, учрашув ана ўша таърифга мос тарзда кечди. Аммо, бу чиройли кечган учрашувнинг манкунианликларга татимагани аниқ. Ахир ким ҳам минг чиройли кечмасин, мағлубиятга учралган учрашувдан рози бўларди. “Барселона” жамоаси ва унинг мухлисларини эса, табриклашдан ўзга иложимиз йўқ. Улар охирги олти йилда учинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлдилар ва чин маънода орзуларидаги жамоалари камолини кўришда давом этмоқдалар...
Чемпионлар лигаси
Финал Барселона – Манчестер Юнайтед – 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – Педро (27), 1:1 – Руни (34), 2:1 – Месси (54), 3:1 – Вилья (70).
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес (Пуйоль, 88), Маскерано, Пике, Абидаль, Иньеста, Хави, Бускетс, Педро (Афеллай, 90), Месси, Вилья (С. Кейта, 86).
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Ван дер Сар, Эвра, Видич, Рио Фердинанд, Фабио (Нани, 69), Кэррик (Скоулз, 77), Гиггз, Пак Чжи Сун, Валенсия, Х. Эрнандес, Руни.
Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (60), Кэррик (61), Валенсия (79), Вальдес (85).
28 май. «Уэмбли», 23.45.Добавлено (30-Май-2011, 10:31) --------------------------------------------- «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон нима сабабдан Чемпионлар лигасининг финали ўйинида Димитар Бербатовни ўйин қайдномасига киритмаганини тушунтириб берди. «Бу қарорга келиш осон бўлгани йўқ,. Мен учун бошланғич таркибни танлаш осон бўлди,аммо заҳира ўйинчилари борасида жуда қийналдим. Оуэн ва Бербатов ўртасилдаги танловга келадиган бўлсак, шуни айтишим мумкин: Агар заҳира ўйичиси майдонга тушиб, гол уриши керак бўлса, бу фақатгина Оуэн бўлиши мумкин эди. Чунки унинг тажрибаси катта. Айнан шунинг учун ҳам мен айнан Майклни қайдномага киритдим», – деди мураббий Goal.com нашрига интервью берар экан.
Allah büyükdur
|
|
| |
Zorro | Сана: Душанба, 30-Май-2011, 11:37 | Изох # 132 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 19
Холати: Хозир йўқ
| Ман иккала жамоанинг ҳам ашаддий мухлисиман. аммо финалда Барса мутлақо устун бўлди. ҳамма жиҳатдан. Манчестерга ўйин бермади. Хуллас Барса ҳақли равишда ЧЕМПИОН бўлди. барса мухлисларининг барчасини табриклайман!
Бўлганинг каби кўрин ёки кўринганинг каби бўл!
|
|
| |
Loading | Сана: Душанба, 30-Май-2011, 11:49 | Изох # 133 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Raxmat malumotlar uchun. To'g'rsi BARSA va M.Unay o'yini muxlislar kutgan o'yini bermadi ayniqsa manga o'yin shiddati yoqmadi.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
toxaclub | Сана: Душанба, 30-Май-2011, 18:26 | Изох # 134 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 692
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 379
Холати: Хозир йўқ
| Муҳаммад Юсуфга ўхшатма
Майлида кимгадир ёқса, ёқмаса Уларга қўшилиб йиғлашармадик "МЮ" яхши, лекин энг зўри "Барса" Бўлмаса кубокка эришармидик.
Мессининг ўйини финал учун зеб. Ўйинда Руни ҳам гарчи гол урган. Руни, йиғламагин гуноҳим не деб Айбинг, отанг сени "МЮ"га берган!
Абидал матонат тимсоли эрур, Хави, Иньесталар, бу - фантастика Балки Моуриньодир Хосепдан машҳур Пеп бу – мураббиймас, Пеп бу –тактика!
Эртакнамо ўйин ва кубок қўлингда, Сен билан бизга ҳам уйқу йўқ бу тун Барча жамоалар сени олдингда Мард бўлса бошини эгади бугун.
Шу бугун дунёда энг зўри "Барса" Бўлмаса кубокка эришармидик!
Манба: www.uff.uz
|
|
| |
loloshechka | Сана: Чоршанба, 01-Июн-2011, 22:25 | Изох # 135 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 433
Холати: Хозир йўқ
| Xaa,molodchina Barselona.
Baxt-bu qalb hotirjamligidir
|
|
| |
Parvina | Сана: Чоршанба, 08-Июн-2011, 10:47 | Изох # 136 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испанияда ҳам йили тақдим этиладиган Альфредо ди Стефано совринини қўлга киритди. Бу соврин йилнинг энг яхши футболчисига берилади. Аргентиналик иқтидор эгаси бу унвонга учинчи маротаба сазовор бўлиши. У бу баҳсда Криштиану Роналду ва Хавиларни ортда қолдирди.Добавлено (06-Июн-2011, 09:03) --------------------------------------------- Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо анча вақтдан буён матбуот билан мулоқотга киришмай келаётган эди. Мураббий ана ўша ҳолатга чек қўйди ва ўтган мавсум якунлари ҳақида сўзлаб берди.
"Мен нимани ўйласам, шуни гапиришда давом этаман. Баъзан клубга нисбатан ноҳақлик қилаётганлари сезилиб қолади. Агарда гап "Реал" жамоасини ҳимоя қилиш ҳақида кетар экан, ўз обрўйим ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайман.
Ўтган мавсум жуда ҳам оғир кечди. Аммо мен футболдан жуда ҳам завқланишга муваффақ бўлдим. Чарчоқни ҳис қилмаяпман, ўз ишимни осонлик билан қиламан.
Жамоамиз анча ёш. Орадан уч тўрт йил ўтгач, Европа футболида янги даврни бошлаб беришга қурбимиз етади", - дейди Моуриньо АР нашри билан қилган суҳбати давомида. Добавлено (06-Июн-2011, 09:04) --------------------------------------------- Испаниядаги АS нашри томонидан хабар қилинишича, Мадриднинг "Реал" клуби олти нафар футболчисини ёзги трансфер мавсуми давомида сотиб юборишни кўзлаётган экан.
Номи юқорида келтирилган нашр томонидан таъкидланишича, клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибда 23-24 нафар футболчи бўлишини истамоқда. Айни вақтда мадридликлар сафида янги сотиб олинган Нури Шахин, Ҳамит Олтинтўп ва Хосе Кальехонларни қўшиб ҳисоблаганда, 28 та футболчи бор. Бунинг устига, клуб раҳбарияти ёшги трансфер мавсуми давомида яна бир қатор футболчиларни сотиб олишни кўзлаб турибди. Айни вақтда, "Манчестер Сити" клуби билан Эммануэль Адебайор борасида музокара олиб борилмоқда.
Шу тариқа, мадридликларнинг трансферга қўядиган футболчилари сони, сотиб олинадиганларга боғлиқ бўлиб турибди.
"Реал" жамоаси ёзда сотиб юбориши мумкин бўлган футболчилар рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: Эсекиэл Гарай, Лассана Диарра, Ройстон Дренте, Фернандо Гаго, Серхио Каналес ва Педро Леон. Добавлено (08-Июн-2011, 09:34) --------------------------------------------- Бугун Европа матбуотида "Реал" клубининг трансферлар мавсумидаги режалари ҳақида хабарлар тарқалди.
Унга кўра, Роналду клубни тарк этиши ва аксинча, Иброҳимович ва Дрогбаларнинг Мадридга келишлари тахмин қилинмоқда.
Демак, клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйҳати:
Кака («Интер» ёки «Челси»га) Сарабия («Вильярреал» ёки «Хетафе»га) Игуаин («Ювентус»га) Бензема - ноъмалум Педро Леон - ноъмалум Лассана Диарра («Малага»га) Гарай («Малага»га) Гаго - ноъмалум Дренте - ноъмалум Каналес («Ливерпуль», «Челси», «Арсенал», «Валенсия» ёки «Вильярреал»га) Роналду («Милан»га) Мората («Хетафе»га)
клубга келиши мумкин бўлган футболчилар рўйҳати эса қуйидагича:
Коэнтрау («Бенфика»дан) Агуэро («Атлетико»дан) Швайнштайгер («Бавария»дан) Майкон («Интер»дан) Дефур («Стандард»дан) Пасторе («Палермо»дан) Иброҳимович («Милан»дан) Дрогба («Челси»дан) Фалькао («Порту»дан) Адебайор («Манчестер Сити»дан) Добавлено (08-Июн-2011, 09:46) --------------------------------------------- Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Роналдо кеча терма жамоадаги энг сўнгги учрашувида майдонга тушди. Руминия терма жамоаси билан ўтган ўртоқлик учрашувида улар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
34-ёшли футболчи майдонга 30-дақиқага тушди ва 15 дақиқа ўйнади. Иккинчи бўлимда у ўз ўрнини Нилмарга бўшатиб берди.
Айтиш керакки, бу ўйин Роналдонинг «пентакампеонлар» сафидаги 98-учрашуви бўлди. Бу учрашувлар у 62марта гол урган.
Эслатиб ўтамиз, «феномен» яна бир нечта клублар ўртасидаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни кўзлаб турибди. У «Коринтианс» сафида собиқ жамоалари – «Интер» ва «Барселона»га қарши ўйинларда майдонга тушиши аниқ бўлиб улгурган.
Роналдо «Крузейро», ПСВ, «Барселона», «Интер», «Реал», «Милан» ва «Коринтианс» сафида 517та ўйин ўтказиб, 352 марта рақиб дарвозабонларини хафа қилишга эришган. Добавлено (08-Июн-2011, 09:47) --------------------------------------------- Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Роналдо февралда футболчилик фаолиятини якунлаганини биласиз. У бундан буёғига футбол агенти сифатида ишлаш ниятида.
«Менга футболда ишлаш ёқади ва ана шу соҳада ишлишда давом этмоқчиман. Мен бизнесдаги билимларимни ошириб боряпман. Ҳатто баъзи футбол агентликларига ҳам бир неча савол бўйича ўз маслаҳатларим билан ёрдам бериб келяпман. Балки бу иш билан ҳали узоқ шуғулланарман», — деди Роналдо журналистларга берган интервьюси чоғида.
Allah büyükdur
|
|
| |
Giyos | Сана: Пайшанба, 09-Июн-2011, 13:27 | Изох # 137 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Ronaldo futbol afsonasi
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Parvina | Сана: Пайшанба, 09-Июн-2011, 16:49 | Изох # 138 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| "Милан" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович Испания матбуотида тарқалган хабарларни рад этди. Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Испанияда ОАВлари Иброҳимовичнинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида бот-бот гапирилаётган эди. Футболчининг сўзларига кўра, Италиядаги шароитлари уни тўлиқ қондирар экан.
"Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мен "Милан"да яна уч йил қолмоқчиман. Мен бу ерда бахтлиман", - дейди Football Italia нашри швед ҳужумчиси сўзларидан парча келтириб.Добавлено (09-Июн-2011, 15:49) --------------------------------------------- Италия Кубогининг 2010/2011 йил мавсумида Миланнинг «Интер» жамоаси бош совринни қўлга киритди. Финалда «Палермо» жамоаси билан куч синашган «нерадзуррилар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувда аввалига Самуэль Это‘О икки бор тўп киритиб жамоасини ғалабага яқинлаштирган бўлса, орада Муньос ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва ўйиндаги кескинликни сақлаб қолганди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Диего Милито тўп киритиб ҳисобдаги икки тўп фарқини сақлаб қолди.
Ушбу ғалаба «Интер»нинг Италия кубогидаги еттинчи ғалабаси бўлди. Бунгача олти бор (1939, 1978, 1982, 2005, 2006, 2010) мусобақа бош совринини қўлга киритган «Интер» ушбу совринни 9 маротаба қўлга киритган «Ювентус» ва «Рома»дан ортда қолмоқда, холос.
ИТАЛИЯ КУБОГИ ФИНАЛ
ИНТЕР – ПАЛЕРМО – 3:1 (1:0) Голлар: Это′О (26, 77), Милито (90+2) – Э. Муньос (88).
ИНТЕР: Жулио Сезар, Нагатомо, Раноккия, Лусио, Киву, Х. Дзанетти, Т. Мотта (Марига, 83), Станкович, Снейдер (Милито, 87), Паццини (Пандев, 61), Это′О.
ПАЛЕРМО: Сиригу, Кассани, Э. Муньос, Гоян (Карроцциери, 24), Бальдзаретти, Пасторе, Мильяччио, Аскуа (Микколи, 55), Ночерино, Иличич, Эрнандес (Пинилья, 79).
Огоҳлантириш: Аскуа (26), Э. Муньос (52), Карроцциери (69, бачраси «Палермо»).
Четлатиш: Э. Муньос (90).
Бош ҳакам: Эмидио Морганти 29 май. Рим. «Стадио Олимпико».
Allah büyükdur
|
|
| |
Giyos | Сана: Шанба, 11-Июн-2011, 23:23 | Изох # 139 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Bugun O'zbekiston milliy chempionati navbatdagi turi bo'lib o'tdi. Hisoblarni bilmadim.
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Parvina | Сана: Душанба, 13-Июн-2011, 13:05 | Изох # 140 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Кеча Озарбойжонда "Каспий кубоги" мусобақаси бошланди. Унда 1995 йилда туғилган ўсмирлар иштирок этишяпти. Мамлакатимиз шарафини эса 1996 йилда таваллуд топган ўсмирларимиз Бокуга етиб боришган.
Нуралиев жамоаси кеча Туркияга қарши ўйин мусобақани бошлашди. Терма жамоамиз кутилмаганда 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Турнирда ўйинларнинг ҳар бир бўлими 40 дақиқадан иборат бўлади.
Умуман, кеча бўлиб ўтган барча ўйинларда йирик ҳисоблар қайд этилди.
"А" ГУРУҲИ Озарбойжон - Қирғизистон - 3:0 Туркия - Ўзбекистон - 6:0 "B" ГУРУҲИ Грузия - Қозоғистон - 5:1 Испания - Тожикистон - 6:0Добавлено (13-Июн-2011, 12:05) --------------------------------------------- Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида Қозоғистон Президенти кубоги мусобақаси бошланди. Аслида унда 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар чақиртирилган бўлса-да, бу ёшдаги терма жамоамиз бўлмагани туфайли, мусобақага Дилшод Нуралиев бошчилигидаги 1996 йилдаги туғилган футболчилардан иборат ўсмирлар терма жамоаси юборилди.
Нуралиев жамоаси бугунги куннинг сўнгги ўйинида Қозоғистон термасига қарши майдонга тушишди. Ўйинлар ҳар бири 40 дақиқадан иборат 2 таймдан иборат шаклида ўтказиляпти. Ўйиннинг 27-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишганди. Иккинчи бўлимнинг 6-дақиқасида вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Ойбек Қиличев индивидуал маҳоратини намойиш этди. Ўйиннинг охирига қадар ҳисоб ўзгармади.
"А" гуруҳидан ўрин эгаллаган Озарбойжон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда эса 2:1 ҳисоби қайд этилди.
Энди терма жамоамиз эртага Тошкент вақти билан 15:00 да Эрон ўсмирларига қарши майдонга тушади.
"А" ГУРУҲИ ОЗАРБОЙЖОН - ЭРОН 2:1 ҚОЗОҒИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 1:1 Голлар: Жагиппар 26 - пенальти (1:0), Эркинов 45 (1:1) Огоҳлантиришлар: Эркинов 15, Жўрабоев 27, Иб. Абдуллоев 47, Мирзаев 72, Аббасов 79 Қозоғистон: Голубничий, Моисеев (Шаймурат 41), Нукебай (Гридасов 50), Нурали, Таипов, Воменко, Жагиппар, Антипов, Алиев (Сулей 66), Морозов (Донченко 70), Кабдоллаев (Аймбетов 54) Ўзбекистон: Баҳовутдинов, Жўрабоев, Из. Абдуллоев, Болтабоев, Исмоилов, Мирзаев (Солиев 78), Эркинов (Аҳмаджонов 72), Давлатов (Аббосов 43, Мирзомуродов 80+), Иб. Абдуллоев, Хурсанов, Одилов Ҳакамлар: Соколов, Кумашев, Кенжалинов (барчаси - Қозоғистон)
"В" гуруҳида ўтказилган бугунги баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Грузия - Арманистон 5:3
Украина - Туркия 2:1
Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финалда учрашишади.
Allah büyükdur
|
|
| |
dj-diza | Сана: Сешанба, 14-Июн-2011, 12:50 | Изох # 141 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 409
Холати: Хозир йўқ
| Бугун мамлакатимиз Олий лига-2011 баҳслари доирасидаги 12-тур учрашувлари бошланади.
Унда иккита ўйин бўлиб ўтади. Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" жамоаси ўз уйида "Андижон"ни қабул қилса, водийнинг яна бир вакили "Навбаҳор" сафарда "Машъал" меҳмони бўлади. Қизиғи шундаки, мусобақа жадвалида ёнма-ён ўринларда кетаётган жамоалар бугун майдонга тушишади. Уларга уч очко сув билан ҳаводек зарур.
Бу ўйинларнинг шиддатга бой тарзда ўтишига шубҳамиз йўқ. Интернет ёки ТВдан узоқроқдаги мухлислар учун СМС-лойиҳаси ишламоқда.
Sensiz qiynalib Sensiz azoblanib Sensiz bilmadim Sensiz nima qilarim Endi o’ylamayman Bilgin sog’inmayman Seni kechirmayman
|
|
| |
sherzod | Сана: Сешанба, 14-Июн-2011, 13:00 | Изох # 142 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Bugun 19:00 da O'zb. Alimpia terma jamoasi Suriya b.n o'rtoqlik uchrawuvini o'tkazadi. Ulaga omad tilab qolamiz.
|
|
| |
Parvina | Сана: Сешанба, 14-Июн-2011, 14:51 | Изох # 143 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду жамоаси билан келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш нияти борлигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари португалиялик футболчи Лионель Месси билан ҳеч қандай шахсий дуэли йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
"Мен жамоамиз билан биргаликда ўнинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истайман. Мессига келсак, мен у билан эмас, ўзим билан ва Ла Лиганинг бошқа жамоалари билан курашмоқдаман. Ишончим комилки, Моуриньюнинг иккинчи мавсуми биз учун омадлироқ бўлади", - дейди футболчи.Добавлено (14-Июн-2011, 13:51) --------------------------------------------- Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду ўзининг ҳозирги жамоасида бахтли эканлигини айтиб ўтди.
Роналдунинг айтишича, унинг калласида бошқа жамоага ўтиб кетиш ҳақидаги хаёллар йўқ экан.
"Мен бошқа жамоага ўтишни ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмайман. Мен бу ерда жуда бахтдиман. Агар мен учун пул ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлганда, аллақачон бошқа бир яхши пул тўлайдиган жамоага ўтиб кетган бўлардим. Борди-ю, "Реал" президенти мен билан яна ўн йилга шартнома тузишни истаса, мен бунга жон-жон деб кўнган бўлар эдим", — деди футболчи Мarca нашрига берган интервьюси чоғида.
Allah büyükdur
|
|
| |
Mr_Online | Сана: Сешанба, 14-Июн-2011, 18:53 | Изох # 144 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
| Yutqizadi bizanikila ))
Onda sonda kirip turaman . . . .
|
|
| |
Dilya | Сана: Чоршанба, 15-Июн-2011, 10:16 | Изох # 145 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| O'zbekiston-Suriya 2:1 biza yutu u u u adawib jarimadan tepilgan golni darvozabon uwomi qoldi ex wunga 2:1
|
|
| |
Loading | Сана: Чоршанба, 15-Июн-2011, 11:37 | Изох # 146 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| unaqa muhum o'yin emasi diman. Jar stadioni bo'm bo'sh. Qo'riqlash hizmati ishlamagani eng qizig'i bo'ldi. Sport yangiliklari bilan mikrafon oldida. Dj.TaJ bo'ldi.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Parvina | Сана: Чоршанба, 15-Июн-2011, 15:29 | Изох # 147 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Олий лига 1-даврасида қолдирилган ўйинларнинг янги муддатини эълон қилди. Унга кра, 29 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси тахмин қилинганидек 7 июль куни бўлиб ўтадиган бўлди. Бу муддатда биринчи давра ва Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувлари якунланган бўлади. Демак, Олий лига жамоалар орасида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари энг сўнгги бўлиб танаффусга йўл олишади.
Қолган ўйинлар қуйидаги муддатларда ўтказилади:
29 майда бўлиб ўтиши керак бўлган 10-турнинг «Олмалиқ» - «Шўртан» ўйини 1 июль куни; 29 майда бўлиб ўтиши керак бўлган 10-турнинг «Пахтакор» - «Бунёдкор» ўйини 7 июль куни; 20 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган 13-турнинг «Қизилқум» - «Олмалиқ» ва «Андижон» - «Пахтакор» ўйинлари мос равишда 27 июнь ва 1 июль кунлари бўлиб ўтади.
Манба: www.pfl.uzДобавлено (15-Июн-2011, 14:29) --------------------------------------------- Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган «Каспий кубоги»да учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этаётган «нуралиевчилар» бугун мусобақанинг 3-турида Қирғизистонга қарши майдонга тушишди ва бу сафар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга ташланган вакилларимиз аввалига Шоҳжахон Аббосовнинг голи эваига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 28-дақиқада энди Иззат Абдуллаев ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлимнинг сўнггига қадар Музаффар Исмоилов ҳисобдаги фарқни учтага оширди
Иккинчи бўлимда вакилларимиз янада сермаҳсулроқ футбол намойиш эта бошлашди. Аввалига биринчи гол муаллифи Шоҳжаҳон Аббосов ўзининг иккинчи голини киритган бўлса, Иззат Абдуллаев икки дақиқанинг ўзида иккита тўп киритиб хет-трек қайд этди. Бу билан ҳам чекланиб қолмаган Нуралиев шогирдлари 74-дақиқада Муҳиддин Одиловнинг голидан кейин ҳисобни 7:0 кўринишига олиб келишди. Бу ҳисоб учрашув сўнггига қадар ўзгармади ва вакилларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади.
Ўзбекистон - Қирғизстон - 7:0 (3:0) Голлар: Шоҳжаҳон Аббосов (15, 51), Музаффар Исмоилов (40), Иззат Абдуллаев (28, 63, 65), Муҳиддин Одилов (74).
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Комрон Баҳовутдинов, 16. Зокир Аҳмадалиев (14. Бекзод Мирзамуродов, 68), 5. Шоҳжаҳон Қиличев (9. Иброҳим Абдуллаев, 68), 11. Музаффар Исмоилов, 2. Достон Ҳамдамов, 3. Ислом Исмоилов (8. Адҳам Аҳмаджонов, 53), 15. Иззат Абдуллаев, 7. Равшан Хурсанов (сардор), 13. Шоҳжаҳон Аббосов (10. Жавоҳир Сидиқов, 60), 6. Алишер Мирзаев, 18. Ойбек Эркинов (17. Муҳиддин Одилов, 53)
Огоҳлантиришлар: Равшан Хурсанов, 28, Музаффар Исмоилов, 48, Алишер Мирзаев, 59 – Р. Бакит, 11.
Амалга оширилмаган пеналти: Р. Хурсанов, 26.
Манба: www.uff.uz
Allah büyükdur
|
|
| |
Mr_Online | Сана: Чоршанба, 15-Июн-2011, 18:44 | Изох # 148 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
| Admiral, shu bolani fikriga qoshilmiman .
Onda sonda kirip turaman . . . .
|
|
| |
Parvina | Сана: Пайшанба, 16-Июн-2011, 11:57 | Изох # 149 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Майкл Оуэн яқин келажакдаги режалари ҳақида гапирар экан, ҳозирча футбол билан хайрлашмоқчи эмаслигини айтиб ўтди.
«Менга футбол ўйнаш жуда ёқади, бироқмен фаолиятини паст савиядаги чемпионатларда якунлайдиган футбочилар тоифасидан эмасман. Қачонки ўз ўйинимда пасайиш сезсам футболдан кетаман.
Ҳа, ҳаммамиз тушунамиз, йиллар барибир ўз сўзини айтади. Шуни жуда яхши биламанки, 18, 19 ёки 20 ёшлигимда ҳозиргидан икки баробар яхшироқ ўйнардим. Бироқ мураббий мени ҳали ҳам жамоага катта фойдала келтира олади, деб ҳисобламоқда. Ўзим ҳам фойда келтира олишимни ҳис этиб турибман.
Ўйлашимча, менинг футболдаги фаолиятим икки, уч, ёки нари борса. тўрт йил давом этиши мумкин, бироқ ундан кўп эмас. Мавсум якунлашига бир неча ҳафта қолганда, бош мураббий билан гаплашувдик. Бироқ премьер-лига ва Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинлар туфайли аниқ бир тўхтамга кела олмаган эдик.
Мени жамоада олиб қолмоқчи эканликларидан жуда хурсанд бўлдим. «Манчестер Юнайтед»да зўр ўйинчилар кўп, ва мен учун бу клуб шарафини ҳимоя қилиш катта гап», – деди Оуэн Sky Sports нашрига берган интервьюси чоғида.Добавлено (16-Июн-2011, 10:55) --------------------------------------------- Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Боян Кркич "Рома" клубига ўтиб кетиши мумкин экан. Футболчининг агенти томонидан таъкидланишича, мижозининг "Рома"га ўтиши борасида ҳеч қандай муаммо бўлмас экан.
"Боян "Барселона" таркибида мунтазам равишда майдонга тушиб туриши керак. Бунинг учун эса, буюк футболчиларга қарши рақобатда бўлишига тўғри келмоқда.
"Рома"га ўтиш фикри унинг ўзига ҳам ёқиб турибди. Ўйлашимча клублар ўртасида ҳеч қандай муаммо келиб чиқмаслиги керак. Айни вақтда энг қулай услуб бу — кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан футболчини бир йил муддатга ижарага бериб юборишдир", - дейди футболчининг агенти.
Эслатиб ўтамиз, Боян Кркич ўтган йилги мавсум давомида Испания чемпионати ўйинларида 26 марта майдонга тушган ва олтита гол киритишга муваффақ бўлган. Бироқ, фақатгина саккизта учрашувда Кркич майдонда бир бўлимдан салгина кўпроқ вақт давомида бўлиб турган ҳолос. Қолган вақт давомида иқтидорли ёш ҳужумчи заҳира ўриндиғида қолиб кетган. Добавлено (16-Июн-2011, 10:57) --------------------------------------------- Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг айтишига қараганда, имкон бўлганда мадридликлар сафида ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида ўтказган тоголик ҳужумчи Эммануэль Адебайорни олиб қолган бўларди экан.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал "Реал" раҳбарияти Адебайорнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортгани ҳақида хабар тарқатилган эди.
"Мен Адебайорни "Реал"да олиб қолган бўлардим. У жуда яхши футболчи ва шу билан бирга жуда яхши жамоадош ҳисобланади. Адебайор жамоа кийиниш хонасида яхши муҳитни ярата оладиган футболчи. У ҳам худди Марсело каби бошқаларга ҳам ўз хурсандчилиги ва ижобий ҳиссиётларини ўтказа олади", - дейди футболчи.
Allah büyükdur
|
|
| |
sherzod | Сана: Якшанба, 19-Июн-2011, 22:08 | Изох # 150 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема дўстлари билан Ибицега дам олиш учун кетаётганда, ўртоқлари билан шаҳар марказида кимўзарга пойга ўйнашган.
Рулда Бензема бўлган кўк «Порше» ортидан полиция қувлашга тушган. Охир-оқибат у 250 евро жарима тортиладиган бўлди. Пойгада у билан бирга «Феррари» ва «Ламборджини» машиналари хам иштирок этган.
Маҳаллий полиция вакилларининг хабар беришича, ушбу машиналар жуда катта тезликда бўлишган. AS нашрининг хабар бероишича, улардан бири ҳаттоки автоҳалокатга ҳам учраган.
Манба: www.sports.ruДобавлено (17-Июн-2011, 09:15) --------------------------------------------- Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шаънига бисотидаги бор мақтовларини ёғдириб юборди.
У Marca нашрига берган интервьюи чоғида, жаҳонда Моуриньога тенг келадиган мураббий йўқ эканлигини таъкидлади.
"Ҳеч шубҳа йўқки, Моуриньо жаҳоннинг энг кучли мураббийи ҳисобланади. Жозе буни ўз иши орқали бошқа давлатларда ҳам исботлаб қўйган. У ғалаба учун нима зарур эканлигини яхши билади ва ишончим комилки, келгуси мавсум у учун омадлироқ бўлади. Мураббий ҳар бир футболчининг имкониятларини, омадга эришиш учун қандай ишлаш кераклигини яхши билади", — деди Роналду. Добавлено (17-Июн-2011, 09:16) --------------------------------------------- "Барселона" клуби дарвозабони Виктор Вальдеснинг айтишича, у учун "Реал" билан ўз жамоаси ўртасидаги муносабатларнинг умуман қизиғи йўқ экан.
Бу икки жамоа вакиллари бир-бирларига ўта "илтифотли" эканлигини сиз жуда яхши биласиз.
"Мени бу икки клуби ўртасидаги муносабатлар умуман қизиқтирмайди. Тўғри, ўтган мавсумда икки жамоа ўртасидан бир қанча гап-сўз бўлди, бироқ уларнинг ҳаммаси майдонда қолиб кетади", — деди Вальдес Marca нашрига берган интервьюси чоғида. Добавлено (17-Июн-2011, 09:17) --------------------------------------------- "Барселона" ва "Реал" клублари собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу "Аустриа" клубига қарши ҳайрия ўйинини ўтказади. Ўйин Вена шаҳрида 17 июнь куни бўлиб ўтади.
Бу учрашувга таклиф этилганлар рўйҳатида қуйидаги футболчилари бор:
Деян Станкович, Яҳё Туре, Роналдо, Витор Байя, Сержиньо, Пьер ван Хойдонк, Сантьяго Солари, Роке Жуниор, Рикарду, Кафу, Жовани Элбер, Владимир Шмицер, Паулета, Георге Хажи, Боа Морте, Оливье Дакур, Димаш, Иван Эльгера, Лукас Радебе, Георге Попеску, Рональд Де Бур, Патрик Виейра.
Юлдузли жамоанинг мураббийи Карлуш Кейруш бўлади. Ўйиндан тушган барча маблағлар Луиш Фигу номидаги ҳайрия жамғармасига ўтказилади. Добавлено (18-Июн-2011, 10:44) --------------------------------------------- Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоасини Мексикага кузатар экан, айни вақтда Махачқалъа шаҳрининг "Анжи" клубида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедовга Лондоннинг "Арсенал" клубидан таклиф тушгани ҳақида гапирган эди. Шундан сўнг, хорижнинг кўплаб нашрларида бу ҳақда хабарлар тарқатилди.
Шу муносабат билан, Европадаги www.thegunninghawk.com интернет нашри орқали, "Лондоннинг "Арсенал" клубига Карим Бенземанинг ўтгани маъқулми ёки Одил Аҳмедов" сўровномасини ўтказа бошлади.
Қуйида сўровноманинг айни вақтдаги натижаларини келтириб ўтамиз.
Карим Бензема клубга керак — 47.61% (2,263 овоз) Карим Бензема клубга керак эмас — 3.72% (177 овоз)
Одил Аҳмедов клубга керак — 33.41% (1,588 овоз) Одил Аҳмедов клубга керак эмас — 15.25 % (725 овоз)
Бу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, гарчанд 4753 та мухлис иштирок этган ушбу сўровномада ҳамюртимиз "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бенземадан ортда бораётган бўлса-да, охирги соатлар ичида Одил Аҳмедовнинг кўрсаткичлари кескин яхшиланган. Добавлено (18-Июн-2011, 10:46) --------------------------------------------- «Реал» «Барселона» билан муносабатларини яхшилаш ниятида эканини маълум қилди Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА Мадриднинг "Реал" клуби ашаддий рақиблари бўлмиш "Барселона" клуби президенти Сандро Росселнинг айбловларига жавобан расмий баёнот билан чиқиш қилди. Сандро Россел мадридликларни "Барселона"га нисбатан ноаҳлоқий муносабатда бўлаётганини айтиб ўтган эди.
Жумладан, "Реал" расмий баёнотида шундай дейилади.
"Гарчанд "Барселона" президенти бундай айбловларни илгари сурган бўлса-да, "Реал" футболнинг ривожи учун "Барселона" билан бўлган муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳаракатларни олиб б оради. Биз Испания ва дунёнинг барча клублари билан бўлган яхши муносабатларимизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
"Реал" клуби бундан кейин ҳам футболнинг асосий принципларидан четга чиқмаган ҳолда ишлашда давом этади. Айниқса ирқчиликка қарши кураш ва ҳалол ўйин қоидаларига жуда катта эътибор қаратилади. Бизнинг клубимиз айнан шу жиҳатларни замонавий футболнинг ажралмас бўлаклари ва асоси деб билади", - дейилади "Реал" расмий сайти томонидан эълон қилинган баёнотда.
Добавлено (18-Июн-2011, 10:47) --------------------------------------------- 12-тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлган Миржалол Қосимов шогирдлари рақиб дарвозасига олтита тўп киритишди. Ўз дарвозаларидан эса атиги битта гол қўйиб юборишди.
“Қалдирғочлар”нинг 6:1 ҳисобидаги ютуғи клуб тарихида меҳмондаги энг йирик ҳисобда қўлга киритилган ғалаба сифатида қайд этилди. Эътиборлиси, экс-рекорд ҳам айнан Жиззахдаги баҳсга тўғри келади. 2008 йилги мавсумнинг 13-турида “Сўғдиёна” меҳмони бўлган тошкентликлар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритган эдилар.
“Бунёдкор” тарихидаги энг йирик ғалаба Ғузорнинг “Шўртан” клуби устидан 2008 йилда қозонилган ғалаба бўлиб, МҲСК стадиони таблосида акс этган якуний натижа 7:0 кўринишини олган эди. Добавлено (18-Июн-2011, 10:48) --------------------------------------------- Украина ва Польшада бўлиб ўтадиган Евро-2012 мусобақасининг ғолиби 23,5 миллион евро ишлаб олиши мумкин экан. Бунинг учун ўша жамоа ҳар бир ўйинда ғалаба қозониши шарт бўлади.
Чемпионатнинг умумий мукофот жамғармаси 196 милллион еврони ташкил қилади. Австрия ва Швейцарияда ўтган Евро-2008 мусобақасининг мукофот жамғармаси 184 миллион евро бўлганди.
Ҳар бир финал босқичга йўл олган терма жамоа 8 миллион евродан олади, гуруҳ босқичидаги дуранг учун 500 минг, ғалаба учун бир миллион, гуруҳдан учинчи ўринни эгалласа яна бир миллон.
Ҳар бир чорак финал иштирокчиси 2 миллиондан олади. Ярим финалчи уч миллиондан, кумуш медаль соҳиби 4,5 миллион ва ниҳоят Евро-2012 ғолиби 7,5 миллион евро билан тақдирланади. Бу ҳақида УЕФА расмий сайти хабар беради. Добавлено (19-Июн-2011, 21:08) --------------------------------------------- O'zbekiston 1:0 GongKong.
|
|
| |