Futbol yangiliklari
|
|
Giyos | Сана: Сешанба, 29-Мар-2011, 04:43 | Изох # 1 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| -----------Futbol haqida--------------
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 01-Апр-2011, 09:27 | Изох # 2 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, Мексикада ўтадиган Жаҳон чемпионатининг финал қисмига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўзининг учинчи назорат учрашувини ўтказган. Бу сафар Алексей Евстафеев шогирдлари Россиянинг “Зенит” клуби академияси устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шу куни голларга Аббос Махсталиев, Азизбек Муротов ва Тимур Ҳакимовлар киритишга муваффақ бўлишди. Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар бунгача иккита учрашув ўтказишганди. Дастлаб 1995 йилда таваллуд топган Россия ўсмирлар терма жамоасига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, орадан 2 кун ўтиб, тенгдошлари Харьковнинг “Металлист” клуби устидан йирик 4:1 ҳисобида зафар қучилди. Терма жамоа делегацияси 30 март куни Тошкентга қайтиб келади. Добавлено (30-Мар-2011, 09:49) --------------------------------------------- Пойтахтимиздаги “ЖАР” стадионида Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ниҳоясига етди. Ўта қизиқарли ва ҳужумкор тарзда кечган учрашув 2:1 ҳисобида рақибларимиз фойдасига ҳал бўлди. Айтиш керакки, бутун ўйин давомида футболчиларимизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Биринчи бўлимда Ҳожиакбаров икки-уч метрлардан деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмаган бўлса, Пиримов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Яна шунингдек, бир нечта бир-биридан қулай вазиятлар олимпиячиларимиз томонидан бой берилди. Японлар эса аксинча, юзага келган имкониятлардан тўлиқ фойдаланди ва дарвозамизни икки бор ишғол қилишнинг уддасидан чиқишди. Вакилларимиз эса бу икки голга Отабек Валижоновнинг биргина голи билан жавоб бера олди, холос. ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ Ўзбекистон (U-22) - Япония (U-22) - 1:2 Добавлено (31-Мар-2011, 11:05) --------------------------------------------- Бугун Куала-Лумпурда 2014 йили Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатининг биринчи саралаш босқичига қуръа ташланади. Осиё қитъаси учун бу сафар ҳам 4.5та жой ажратилди, қолган яримта жой учун Океания билан беллашамиз. Хўш, Бразилияга бора оламизми ёки йўқ? Имкониятларимиздан келиб чиқиб, Абрамовнинг гапига ишонсак бўладими? Келинг, бир фантазияга берилайлик-да, ЖЧ-2014га олиб борадиган йўлни тахминан чизиб кўрайлик. Осиёдан 43та жамоа мундиалга чиқиш учун «кураш олиб боради». Рейтинг тартиби бўйича қуйидаги терма жамоалар: 1. Япония, 2. Жанубий Корея, 3. Австралия, 4. КХДР, 5. Баҳрайн, 6. Саудия Арабистони, 7. Эрон, 8. Қатар, 9. Ўзбекистон, 10. БАА, 11. Сурия, 12. Уммон, 13. Иордания, 14. Ироқ, 15. Сингапур, 16, Хитой, 17, Кувайт, 18. Таиланд, 19. Туркманистон, 20. Ливан, 21. Яман, 22. Тожикистон, 23. Гонконг, 24. Индонезия, 25. Қирғизистон, 26. Мальдив ороллари 27. Ҳиндистон, 28. Малайзия, 29-30. Афғонистон, Камбожа, 31. Непал, 32. Бангладеш, 33-34. Шри-Ланка, Вьетнам, 35. Мўғулистон, 36. Покистон, 37. Фаластин, 38. Шарқий Тимор, 39. Макао, 40-41. Хитой Тайпейи, Мьянма, 42-43. Филиппин, Лаос. Хўш, рейтингда 9-чи ўриндамиз. Уни тузишда ўтган сафарги саралаш натижалари эътиборга олинган. 1-БОСҚИЧ Бу босқичнинг бизга унчалик алоқаси йўқ. Энг паст рейтингдаги 16 жамоа бир-бири билан плей-оффда тўқнаш келади. Шу йилнинг 29 июнь ва 3 июль кунлари учрашувлар бўлиб ўтади. Алоқаси йўқ деганимнинг сабаби, кейинчалик бизга рақиб бўлиши мумкин бўлган терма жамоалар куч синашса-да, биз учун ноқулайини кўрмаяпман. Тепадаги рўйхатда Малайзиядан бошлаб, Лаосгача бўлган жамоагача. 2- БОСҚИЧ Иккинчи босқичда биз ҳам аралашамиз. Ўша биринчи босқичдаги жуфтликларнинг ғолиби бўлган саккизта жамоага ўртача рейтингдаги 22 жамоа қўшилади. Ўртача рейтинг деганимиз бу — тепадаги рўйхатда Саудия Арабистонидан тортиб, Ҳиндистонгача бўлган терма жамоалардир. Мана шу ўттизта жамоа ўртасида плей-офф ўтказилади. Биз учун 2-босқич қанчалик хавфли? Э, умуман хавфли эмас. ОФКнинг зўр одати бор. УЕФАдан фарқли равишда. Биздаги ўйинларнинг тижорий аҳамияти унчалик катта бўлмагани учун, аутсайдер ёки имконияти паст жамоаларни саралаш охиригача судраб юрмайди. «Алдаб-сулдаб», плей-оффлар билан воз кечиб қўя қолади. Бу нарса, айниқса, бизга ўхшаганлар учун ҳам фойда. Европада ўйнайвериб, Андорралар ҳам бир кун кучайиб қолар, аммо бизда ўн йил ухлаб турсак ҳам, ўша тоғорада чўмиламиз. Кучлилар кўпаймайди. Нималар деяпман, яхшиси, саралашимизни давом эттирақолайлик. Демак, бу сафар ҳам рейтинг жонимизга ора бўлади. Ахир ўттизталик ичида Эрон, Хитой, Саудия каби кучли жамоалар бор, яхшиямки, уларга рўбарў келмаймиз. Биз мана шу 30та жамоа ичида рейтинг бўйича тўртинчи ўриндамиз! Плей-оффда эса бизга рейтингда 15-30-ўриндаги жамоалар рақиб бўлиши мумкин. Тезда яна юқоридаги рўйхатга қараймиз. Кимлар бор? Тепадаги бешта гигантдан қутулганимизни инобатга олсак, 21-ўриндаги Яман терма жамоасидан пастга қараб юрамиз. Пастдаги ҳар қандай жамоа бизга рақиб бўлиш эҳтимолига эга. Хавфлироғи бормикин... Хўўш. Ҳа, Гонконг бор экан. Яман. Тожикистон. Қирғизистон. Индонезия. Хуллас, кулгимни қистатманг, бу жамоаларнинг ҳар биридан ўтса бўлади. Биргина Индонезия Қатардаги ўйини билан бизни хавотирга солар балки, аммо бошқа тарафдан агар Индонезияни юта олмасак, ЖЧда пишириб қўйибдими дейдиган одамлар кўп. Бу босқичдан эсон-омон ўтволдик. Биласизми, ўтишимиз шарт. Чунки агар қолиб кетсак, нафақат Бразилия, ҳатто Россияга боришимиз ҳам қийинлашиб кетади. Сабаби, кейинги сафар қуръа ташланаётганда биз рейтингнинг пастки қисмидан ўрин оламиз, қарабсизки, иккинчи босқичнинг ўзи ҳам бизга хавф сола бошлайди. Худо сақласин-а. Ўйинлар шу йилнинг 23-28 июль кунлари бўлиб ўтади. 3-БОСҚИЧ Демак, киборларча юришимиз билан Навкаровни танқид қила-қила учинчи босқичга ҳам етиб келдик. Биз доим бу тўсиқдан ўтиб келганмиз. Сал қийналганимиз ЖЧ-2006 саралашидаги учинчи босқич бўлган. Ироқ билан Тошкентда дуранг ўйнаб қўйиб, кейин уларнинг хатосини кутишга мажбур бўлганимизни эсланг. Яхшиямки, сўнгги тур вакилларимизнинг сафардаги ғалабаси билан якунланган. Ироқликларга босим юклаб, Фаластин бизга қарашиб юборганди. Бошқа тарафдан, у пайтларда ҳар гуруҳдан биттадан жамоа кейинги босқичга ўтганини ҳам таъкидлаш жоиз. Учинчи босқичда кимлар билан ўйнаймиз? Энди анови бешта «гигант» мусобақага аралашади. Рейтинг ҳам доим балогардон! Бешаловини биттадан гуруҳга бош қилиб қўйишади. Қолган 15та жамоа (плей-офф ғолиблари) гуруҳларга тарқатилиб, бешта гуруҳ ҳосил бўлади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа сўнгги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Эсингиздами, биз тўққизинчи ўринда эдик, бундан келиб чиқсак, иккинчи саватчадан жой оламиз. Эрон, Қатар, Саудия Арабистони ва БААдан қутулдик. Агар гуруҳдан иккитадан жамоа чиқишини эътиборга олсак, анови «гигант»ларданам (айтиб қўяй, аслида ўшалардан ҳам иккитаси — Баҳрайн ва Шимолий Корея, у қадар ҳам гигант эмас) ютқазсак бўлаверади. Биз учун энг хавфлиси — бу учинчи ва тўртинчи саватчалар. Тепадаги рўйхат бор-у, биздаям, 11-15-ўриндаги жамолар билан танишамиз — Сурия, Иордания, Ироқ, Хитой ва Кувайт ҳақиқатан кучли жамоалар. Мана, биз қоғозда босқичлардан ўтиб келяпмиз-у, худди шу каби бу жамоалар ҳам бир текисда учинчи босқичга етиб келишса нима бўлади? Қийин бўлади, ишонинг. Бутун эътиборимизни қуръага қаратишга мажбур бўламиз. Масалан дейлик, 3-босқичдаги гуруҳимиз — Япония, Ўзбекистон, Ироқ, Хитой кўринишида бўлишиям мумкин. Тасаввур қиляпсизми? Булар масалан ўтган сафарги рақибларимиз – Сингапур ва Ливанлардан анча кучли ва мундиалга борини ташлайдиган жамоалар, тўғрими? Ёки аксинча – Баҳрайн, Ўзбекистон, Уммон, Хиндистон – кўринишидаги гуруҳда ўйнармиз. Хуллас, шуни айтмоқчиманки, ҳар доимги вазиятдан келиб чиқиб, учинчи босқич ўйинларини менсимаслик нотўғри бўлади. Гуруҳлар ҳатто тўртинчи босқичдагидан ҳам қийинроқ кўриниш олиши мумкин. Сабаби, учинчи босқичнинг учинчи жамоасида имконият бўлмайди. Тўртинчи босқичда эса 3-ўрин соҳибига ҳам имкон бўлади Майли, қўрқитиб юбордим. Ўтамиз ўша охиргидан битта олдинги мусобақасидан ҳам. Айтганча, олдинги турнирдан фарқли равишда бу сафарги 3-босқич гуруҳ ўйинлари февраль ойида бошланмайди. Мана шу йилнинг 2 сентябрида бошланиб, 2012 йил, февраль охирида ниҳоясига етади. 4-БОСҚИЧ Бир амаллаб, энг охирги босқичга ҳам етиб келдик. Энди бояги бешта гуруҳдан иккитадан жамоа — жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинади. "Парвина махсус Sayyod.com учун :)" Добавлено (01-Апр-2011, 09:27) --------------------------------------------- Бугун 01.04.11 17:00 Олий лига Нефтчи -:- Бунёдкор 01.04.11 17:00 Олий лига Пахтакор -:- Насаф уйинлари гувохи буламиз... Агар уйнида Нефтчи галаба козонгудек булса, Бунёдкор очко йукотади. Айнан Бунёдкор узбек футболи нишонаси. Мен Бунёдкорга балет киламан.
Allah büyükdur
|
|
| |
sherzod | Сана: Жума-муборак кун!, 01-Апр-2011, 12:54 | Изох # 3 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча Фарғонадаги “Қиргули” стадионида “Нефтчи” ва “Бунёдкор” ёшлари ўзаро куч синашишган. “Нефтчи” ва “Бунёдкор” ёшлари ўртасидаги учрашув кескин курашларга бой бўлди. Рақибга қараганда анчайин ёш футболчилар билан тўп сурган “қалдирғочлар” фарғоналик футболчиларга етарлича ташвиш туғдира олишди. ЎзПФЛ регламентига кўра, ёшлар таркибида 1989 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги футболчилар тўп тепишлари лозим. Шунингдек, учта 21 ёшдан ошган футболчилар ҳам майдонда ҳаракат қилишлари мумкин. Бу борада “Нефтчи”дан дарвозабон Алишер Аҳмедов (1987 йил), ҳимоячи Фаҳриддин Холмуродов (1986) ва ҳужумчи Воҳид Шодиев (1986) каби футболчилар ўз укаларига кўмаклашишди. Роберт Гай бошчилигидаги “Бунёдкор” ёшлари сафида эса шу куни энг ёши катта футболчи Дониёрбек Ҳасанов (1990) бўлди. Қолган ўйинчилар эса асосан 1992-1993 йилда таваллуд топган ўсмирлар эдилар. Ёшларимиз ўйинни яхши бошлашди ва дастлабки дақиқалардаёқ ҳисобни очишди. Дилшод Жўраевнинг жаримадан оширган тўпини Расулжон Шуҳратов боши билан ҳужумдаги шериги Сардор Рашидовга тўғрилаб берди. Икки ҳимоячи қуршовида дадил ҳаракат қилган Рашидов яқин масофадан туриб, Алишер Аҳмедов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1. Ушбу голдан сўнг фарғоналиклар натижани тезроқ ўзгартириш илинжида бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўта бошлашди. Бу эса ёш “қалдирғочлар”га қарши ҳужумларда яхшигина вазиятларни содир этишига замин яратди. Лекин Сардор Рашидов, Расулжон Шуҳратов ва Бобур Зухриддиновлар бир неча бор яратилган қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Футболдаги энг ёвуз “Сен урмасанг, сенга уришади” ибораси бўлим сўнггида фарғоналикларга фойда берди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни яқин масофада турган Отабек Исроилов боши билан дарвозамизни йўллаб қўйди – 1:1. Ушбу гол “Нефтчи”нинг ҳужумларини хавфли тус олишини таъминлади. 63-дақиқада Асад Дўрмонов шогирдлари ташкил этган ажойиб комбинация ҳисобни 2:1га ошишига олиб келди. “Нефтчи” ёшлари сардори Иззат Ғаниев жарима майдончамиз ичида Отабек Исроилов билан “девор” услубида ўйнаб, чамаси 14 метрлардан Мочалов қўриқлаган дарвозанинг “тўққизлигини” аниқ нишонга олди. 2:1 ҳисоби ўйин сўнггигача ўзгармай қолди. Шу тариқа, 4-турдан сўнг “Бунёдкор” ёшларининг ғалабалари ҳам, мағлубиятлари ҳам иккитаданни ташкил этди. Эътиборлиси, ёшларимиз ҳисобни очган ўйинларда рақибга имкониятни бой бериб қўйишмоқда. Ўз дарвозаларидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган баҳсларда эса иродали ғалабалар қозонишмоқда. “НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” 2:1 (1:1) Голлар: Сардор Рашидов 5 (0:1), Отабек Исроилов 45 (1:1), Иззат Ғаниев 63 (2:1) “Нефтчи”: Алишер Аҳмедов, Жасур Саидов, Фаҳриддин Холмуродов, Хайрулло Қодиров, Дмитрий Бухаров, Дилёрбек Эрматов, Иззат Ғаниев (Сардор Соипов 80), Шукур Жумабоев, Наврўз Хаипов (Хабибулло Қувватов 87), Воҳид Шодиев (Ғайрат Жўраев 63), Отабек Исроилов “Бунёдкор”: Виктор Мочалов, Ҳасан Асқаров, Дилшод Жўраев, Жалол Икромов, Рустам Аъзимов, Миразиз Жалолов (Санжар Рихсибоев 60), Дониёрбек Ҳасанов, Фурқатжон Ҳасанбоев, Бобур Зухриддинов, Сардор Рашидов (Умирилло Рамазонов 87), Расулжонм Шуҳратов Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов (Андижон) 31 март. Фарғона. “Қиргули” стадиони. 3000 томошабин Uff.uz дан олинди
|
|
| |
Parvina | Сана: Шанба, 02-Апр-2011, 16:17 | Изох # 4 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| кечаги уйинлар "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча Фарғонадаги “Қиргули” стадионида “Нефтчи” ва “Бунёдкор” ёшлари ўзаро куч синашишган. “Нефтчи” ва “Бунёдкор” ёшлари ўртасидаги учрашув кескин курашларга бой бўлди. Рақибга қараганда анчайин ёш футболчилар билан тўп сурган “қалдирғочлар” фарғоналик футболчиларга етарлича ташвиш туғдира олишди. ЎзПФЛ регламентига кўра, ёшлар таркибида 1989 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги футболчилар тўп тепишлари лозим. Шунингдек, учта 21 ёшдан ошган футболчилар ҳам майдонда ҳаракат қилишлари мумкин. Бу борада “Нефтчи”дан дарвозабон Алишер Аҳмедов (1987 йил), ҳимоячи Фаҳриддин Холмуродов (1986) ва ҳужумчи Воҳид Шодиев (1986) каби футболчилар ўз укаларига кўмаклашишди. Роберт Гай бошчилигидаги “Бунёдкор” ёшлари сафида эса шу куни энг ёши катта футболчи Дониёрбек Ҳасанов (1990) бўлди. Қолган ўйинчилар эса асосан 1992-1993 йилда таваллуд топган ўсмирлар эдилар. Ёшларимиз ўйинни яхши бошлашди ва дастлабки дақиқалардаёқ ҳисобни очишди. Дилшод Жўраевнинг жаримадан оширган тўпини Расулжон Шуҳратов боши билан ҳужумдаги шериги Сардор Рашидовга тўғрилаб берди. Икки ҳимоячи қуршовида дадил ҳаракат қилган Рашидов яқин масофадан туриб, Алишер Аҳмедов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1. Ушбу голдан сўнг фарғоналиклар натижани тезроқ ўзгартириш илинжида бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўта бошлашди. Бу эса ёш “қалдирғочлар”га қарши ҳужумларда яхшигина вазиятларни содир этишига замин яратди. Лекин Сардор Рашидов, Расулжон Шуҳратов ва Бобур Зухриддиновлар бир неча бор яратилган қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Футболдаги энг ёвуз “Сен урмасанг, сенга уришади” ибораси бўлим сўнггида фарғоналикларга фойда берди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни яқин масофада турган Отабек Исроилов боши билан дарвозамизни йўллаб қўйди – 1:1. Ушбу гол “Нефтчи”нинг ҳужумларини хавфли тус олишини таъминлади. 63-дақиқада Асад Дўрмонов шогирдлари ташкил этган ажойиб комбинация ҳисобни 2:1га ошишига олиб келди. “Нефтчи” ёшлари сардори Иззат Ғаниев жарима майдончамиз ичида Отабек Исроилов билан “девор” услубида ўйнаб, чамаси 14 метрлардан Мочалов қўриқлаган дарвозанинг “тўққизлигини” аниқ нишонга олди. 2:1 ҳисоби ўйин сўнггигача ўзгармай қолди. Шу тариқа, 4-турдан сўнг “Бунёдкор” ёшларининг ғалабалари ҳам, мағлубиятлари ҳам иккитаданни ташкил этди. Эътиборлиси, ёшларимиз ҳисобни очган ўйинларда рақибга имкониятни бой бериб қўйишмоқда. Ўз дарвозаларидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган баҳсларда эса иродали ғалабалар қозонишмоқда. “НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” 2:1 (1:1) Голлар: Сардор Рашидов 5 (0:1), Отабек Исроилов 45 (1:1), Иззат Ғаниев 63 (2:1) “Нефтчи”: Алишер Аҳмедов, Жасур Саидов, Фаҳриддин Холмуродов, Хайрулло Қодиров, Дмитрий Бухаров, Дилёрбек Эрматов, Иззат Ғаниев (Сардор Соипов 80), Шукур Жумабоев, Наврўз Хаипов (Хабибулло Қувватов 87), Воҳид Шодиев (Ғайрат Жўраев 63), Отабек Исроилов “Бунёдкор”: Виктор Мочалов, Ҳасан Асқаров, Дилшод Жўраев, Жалол Икромов, Рустам Аъзимов, Миразиз Жалолов (Санжар Рихсибоев 60), Дониёрбек Ҳасанов, Фурқатжон Ҳасанбоев, Бобур Зухриддинов, Сардор Рашидов (Умирилло Рамазонов 87), Расулжонм Шуҳратов Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов (Андижон) 31 март. Фарғона. “Қиргули” стадиони. 3000 томошабин Добавлено (02-Апр-2011, 16:17) --------------------------------------------- "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча Қибрайда Владимир Андреев бошчилигидаги жамоа ёшлари "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Тўртинчи турнинг марказий беллашувларидан бири саналган ушбу учрашувда ёшларимизнинг устунлиги сезилиб турди. Тўпни сақлаб туриш, тезкор ва индивидуал ўйин намойиш қилишда футболчиларимиз анча яхши ҳаракат қилишди. Бироқ ҳужумларнинг якунланиш палласида аниқлик бўлмагани рақиб дарвозасига биттадан кўп тўп киритишга йўл қўймади. 20-дақиқада Егор Кримец 30 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, "Пахтакор" ғалабасини таъминлади. Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз 10 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилишди. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0 (1:0) Қибрай. 89 томошабин. Ҳакам: М.Муҳаммедов 7,6. Гол: Е.Кримец (21). Огоҳлантиришлар: Е.Кримец (32) Э.Бойматов (83), Р.Бердимуродов (90). Назоратчи: Р.Серазетдинов. Парвина махсус Сайёд.сом учун
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Чоршанба, 06-Апр-2011, 18:33 | Изох # 5 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Бугун навбатдаги қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўламиз, қадрли футбол мухлислари. Кеча қайд этилган натижаларни ҳали ҳазм қилишга улгурмаганлар бўлса, маслаҳатимиз тезроқ бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувларгача тезда тикланиб олинг. Тошкентда соат 23:45 ни кўрсатган вақтда Лондондаги «Стэмфорд Бриж» ва Каталониядаги «Камп Ноу» стадионларида ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинларининг навбатдаги жуфтликлари баҳсини ўша ердагилар ва у ердан анча олисда бўлганлар мириқиб томоша қилиш имкониятига эгалар. Биз эса одатга кўра, жамоаларнинг бугунги ўйингача бўлган ҳолатлари билан таништиришда давом этамиз. Ушбу жамоалар бугунги ўйинга турли кайфиятда етиб келишди. Лондонликлар шанба куни премьер лига доирасида ўтказилган 31-тур учрашувида сафарда «Сток Сити» билан дуранг қайд этиб, чемпионлик учун курашиш имкониятларини пасайтириб юборишдан ташқари, ўз ўрнини «Манчестер Сити»га бўшатиб берди (тўғри, «аристократлар» «шаҳарликлар»га қараганда бир ўйин кам ўтказишган). Таркиб ҳақида гап кетганда, Карло Анчелотти асосий таркиб ўйинчиларининг барчасидан фойдалана олмаслиги дастлабки ўйиндаги натижага салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сўнгги ўйинларда «Челси»нинг ишончли ҳимоячиларидан бирига айланиб бораётган Давид Луис ҳуқуқий жиҳатдан бугун майдонга туша олмаслиги сабабли, унинг ўрнида Бранислав Ивановичнинг пайдо бўлиши аниқ бўлса, Йосси Бенаюн ва Алекслар жароҳатлари туфайли МЮга қарши дастлабки баҳсни ўтказиб юборишлари ҳақиқатга анча яқинлигини Анчелоттининг ўзи қайд этган. Қолган футболчиларни бугун майдонда кўришимиз мумкин бўлади. Сэр Алекс шогирдлари ҳам 31-турда сафарда ҳаракат қилди. Бироқ лондонликлардан фарқли равишда, МЮ футболчилари «Вест Хэм»га аввалига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, охир-оқибат якуний натижани ўз фойдаларига 4:2 бўлишини таъминлашга эришишди. Ушбу ўйинда Рунининг хэт-трик қайд этгани эътиборга молик. Демак, кайфият борасида олиб қараганда манчестерликларда бироз устунлик бор. «Қизил иблислар»да ҳам анчадан бери «жароҳат» деган сўз кўп қўлланилаётганидан хабарингиз бор. Манкунианликлар мухлисларини қувонтирадиган бир қатор хабарлар учрашув арафасида клуб томонидан оммага эълон қилинди. Бугун «Челси»га қарши Рио Фердинанд ва Андерсонлар майдонга тушишлари мумкин. Улар умумий гуруҳда машғулотларни бошлаб юборишган. Бироқ Даррен Флэтчер, Жон О‘Ши ва Уэс Браунларнинг ҳамон жароҳатларини даволаш билан банд эканликлари ҳақидаги хабардан ҳеч бир МЮ мухлиси хурсанд бўлмаётганлиги табиий. Бугунги ўйин арафасида одатга кўра иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Шу вақтгача МЮ билан ўйинларда муваффақият қозониб келган Анчелотти, аввалги ўйинлардаги натижаларни эслаш ҳозир аҳамиятсиз эканлигини айтиш билан бирга, бугунги ўйинда имкон қадар яхши натижага эришишига ишонмоқда. Карло Анчелотти: «МЮ билан аввалги ўйинларда эришилган натижалар бугун ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Барча эътиборимизни бугунги ўйинга қаратишимиз лозим, унутманг, биз 90 дақиқалик эмас, 180 дақиқа давом этадиган ўйинлар қаршисида турибмиз. Демак, бугун қайд этиладиган натижа ҳеч нарсани англатмайди. Умуман шогирдларимга ишонаман, улар барча диққатларини жамлаб, кўрсатмаларимни бажара олишади. Торреснинг сўнгги ўйинларидан кўнглик тўқ, гарчи у ҳалигача тўп киритмаган бўлсада. Албатта у бундан ранжимоқда, бироқ менинг назаримда унинг жамоага тегаётган фойдасидан қониқяпман ва менга шунинг ўзи етади. Шогирдларимнинг барчасида халқаро майдонларда тўп суриш учун тажриба етарли. Шу вақтгача айрим вазиятлардаги эътиборсизлик бизни бош совриндан мосуво қилиб келганди. Энди бундай хато қилишларига сабаб қолмаган. ЕЧЛ бош соврини ҳар бир футболчию мураббийнинг орзуси. Агарда уни «Челси» сафида бўлган пайтингда олсанг, бу янада ёқимлидир. Мен бу борада футболчилар билан гаплашиб олганман. Демак, биздан фақатгина финалгача бўлган йўлни босиб ўтиш ва сўнгги учрашувда ҳам ғалаба қозониш талаб этилади». Москвада ўтказилган финал иштирокчиларидан бири Петр Чех ҳам бугунги баҳсда жамоасининг ғалабасига шубҳа қилмаяпти. 2008 йилги финалдаги мағлубият эса шунчаки омадсизлик бўлганини таъкидлаб ўтди. Петр Чех: «Бизнинг МЮга қарши ўтказган сўнгги ўйинларимизда омад биз тарафда бўлиб келмоқда, айниқса, премьер лигада уларни ўз майдонимизда мағлуб этганимиз ҳамон ёдимда. Биз дастлабки ўйин ўз уйимизда бўлишини ҳисобга олган ҳолда, жавоб учрашуви олдидан яхши имкониятга эга бўлишимиз учун қаттиқ тайёрланяпмиз. Умид қиламан, бугун ижобий натижага эришамиз. Москвадаги финални ҳали унутганим йўқ. Аслида улар ғалаба қозонишмаганди, шунчаки пенальтилар сериясида омадлироқ чиқишганди. Бироқ бўлиб ўтган нарса ўтмишда қолиб кетди. Уни эслагандан фойда йўқ. Биз келажак ҳақида бош қотиришимиз керак ва бугун уларга қарши финални кўзлаб майдонга тушишимиз лозим. Премьер лигадаги муаммоларимизга қарамай, бугун биз манчестерликларни мағлуб эта оламиз. Чунки сўнгги ўйинларда биз яна аввалги ишончимизни қайтариб оляпмиз». Алекс Фергюсон эса доимгидек хотиржам ҳолда журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан, сўнгги пайтларда уни жароҳатлар жуда қийнаганини таъкидлаб, бугунги баҳсда ғалабадан бошқасига кўнмаслигини алоҳида қайд этиб ўтди. Алекс Фергюсон: “Бизни жароҳатлан анчадан бери тинч қўймаяпти. Бири тузалса, бошқаси жароҳат олиб турибди. Албатта бу футболнинг бир бўлаги ва мен ҳозир жароҳатларни баҳона тариқасида айтаётганим йўқ. Бугун кимларнинг майдонга туша олмаслиги ҳақида гапирсам, Даррен Флэтчер бугун аниқ майдонга туша олмайди. О‘Ши ва Браун, Рафаэль ва Фердинандларнинг аҳволлари бироз яхшиланган. Андерсон ҳақида ҳам шу гапларни айтишим мумкин. Сўнгги учрашувларда биз турли таркибларда тўп суриб кўряпмиз ва менимча ёмон натижа қайд этмадик. Бугун ҳам вазиятдан келиб чиққан ҳолда таркиб тузаман. Биз “Челси” билан бугун тўқнашмаяпмиз, албатта. Улар билан анча қадрдон бўлиб кетганмиз. Энг ёрқин тўқнашув эса бундан уч йил аввал Москвада бўлганди. Бироқ мен ўтмиш билан яшамайман. Ўтган ўйиндаги ҳолатларни таҳлил қилгандан кўра, бугунги ўйинда қайд этилиши мумкин бўлган натижа анча муҳим мен учун. Таркибдаги фарққа келадиган бўлсак, ўшанда Роналду бор эди, ҳозир йўқ. Бироқ унинг ўрнида ҳаракатланадиган муносиб номзодларим бор”. МЮнинг сўнгги ўйинлардаги сардори Неманья Видич эса икки учрашув натижасига кўра кейинги босқичга чиқишига умид қилмоқда. Унинг фикрича, мабодо бугун 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишса, жавоб учрашувидаги 1:0 улар учун етарли бўлади. Неманья Видич: “Фикримча, биз сўнгги 2-3 йилдан бери уйда ҳам, сафарда ҳам ишончли ўйин намойиш этиб келяпмиз. Балки бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкиндир. Бироқ шундай бўлган тақдирда ҳам, биз кейинги ўйинда ўзимиз учун керакли натижага эриша оламиз. Мен “Челси”ни ҳурмат қиламан, уларда тажрибали ўйинчилар кўп. Бироқ шу билан бир қаторда ўзимизни ҳам улардан устун қўйган бўлардим. Доим ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак, бу спортда жуда муҳим омил саналади”. “Челси” – “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси 1/4 финал, дастлабки учрашув «Стэмфорд Бриж» стадиони, Лондон. Бош ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (Испания). Бошланиш вақти: 23:45 (Тошкент вақти билан). Учрашувда майдонга туша олмайдиганлар: “Челси”: Давид Луис (ўйин қайдномасига киритилмаган), Йосси Бенаюн, Алекс (жароҳатлари туфайли). “Манчестер Юнайтед”: Парк Жи Сун, Флеттчер, Харгривз (жароҳатлари туфайли). ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗ ЧЕМПИОНАТЛАРИДАГИ СЎНГГИ УЧРАШУВЛАРИ: 2 апрель. “Сток Сити” – “Челси” – 1:1 4-ўрин, 55 очко. 2 апрель. “Вест Хэм” – “Манчестер Юнайтед” – 2:4 1-ўрин, 66 очко.
Allah büyükdur
|
|
| |
Giyos | Сана: Пайшанба, 07-Апр-2011, 00:54 | Изох # 6 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Inter bechora yutqazvoti
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Parvina | Сана: Пайшанба, 07-Апр-2011, 10:25 | Изох # 7 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Кеча уйкудан колиб 23:45 бошланган бахс. Мехмонларнинг голибликни саклаб туришларига сабаб булди. 1 тайм тенг курашларда утган булсада, дастлаб Челси хужумчиси Дрогба томонидан кучли зарб билан йуллаган тупни Эдвин Вандерсан кайтарди. 24 дакикада Руни уз услубида унг канотдан Гигс оширган тупни тугри дарвозага аник тарза йуллаб хисобни 0:1 етказди.
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:44 | Изох # 8 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| 8 апрель куни севимли жамоамиз, ўзбек футболининг байроқдори, мамлакатимиз фахри, футболимиз тимсоли "Пахтакор" жамоасининг ташкил топганига 55 йил тўлди. Ўтган вақт мобайнида жамоа турли хил кунларни бошидан кечирди. Тарих учун қисқа бўлган бу даврда "шерлар" ҳаётида ғалабаю-мағлубиятлар, қувончу-аламлар ва ҳаттоки бахтсиз ҳодисалар ҳам рўй берди. Жамоанинг ташкил этилганлиги борасида бир нечта фикрлар мавжуд. Кимдир, жамоа тарихининг бошланишини 1956 йилнинг 4-апрель санасига боғласа (биринчи бор машғулот ўтказилган), яна кимдир ўша йилнинг январь ойига (илк бор йиғилган) тақайди. Лекин, машҳур статист В.Сафаровнинг маълумотларига таянадиган бўлсак, жамоа ўзининг дастлабки ўйинини ўтказган сана, яъни 8-апрель куни жамоанинг ҳақиқий "туғилган куни" эканлиги ойдинлашади. "ПАХТАКОР" футбол клуби умумий маълумот "Пахтакор" ўзининг биринчи расмий учрашувини 1956 йилнинг 8 апрель санасида Молотов шаҳри жамоаси (ҳозирги Пермь, Россия) ўтказган. 1960 йилдан 1991 йилгача СССР чемпионатларида иштирок этган. 1992 йилдан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон чемпионати олий лигасида қатнашиб келмоқда. 2000 йилнинг 23 ноябрь куни "Пахтакор" хўжалик жамоаси ўрнида ""Пахтакор" футбол клуби" МЧЖ ташкил этилди. Ҳозирги кунда "Пахтакор" ўзбек-британия қўшма корхонаси ҳисобланади. ""Пахтакор" футбол клуби"нинг муассислари Тошкент шаҳар ҳокимияти инвестиция бош бошқармаси, "Vegastar management LLp" компанияси ҳамда "КАПИТАЛБАНК" хусусий очиқ турдаги акциядорлик тижорат банки саналади. 2002 йилдан бошлаб ОЧЛда доимий равишда иштирок этиб келмоқда. Бундай натижа билан қитъамиздаги бошқа бирор жамоа мақтана олмайди. Икки марта (2003, 2004) жамоа ушбу турнирда ярим финалгача етиб борган. Асосий жамоа рақибларни 2007-2008 йилларда қайта таъмирдан чиқарилган "Пахтакор" Марказий стадионида қабул қилади. Стадион 35.000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Спорт мажмуасида барча замонавий қулайликлар яратилган. Машғулот жараёнлари Қибрайдаги жамоа базасида ўтказилади.
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:45 | Изох # 9 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| "Пахтакор" жамоасининг қўлга киритган ютуқлари: 8 карра Ўзбекистон чемпиони (1992, 1998, 2002, 03, 04, 05, 06, 07) 10 маротаба Ўзбекистон кубоги соҳиби (1993, 1997, 2001, 02, 03, 04, 05, 06, 07, 09) 4 карра Ўзбекистон чемпионати кумуш медал эгаси ( 1993, 2001, 08, 09) 1 марта СНГ ва Болтиқбўйи мамлакатлари кубоги соҳиби (2007) СССР чемпионтаида 6-ўрин (1962, 1982) 2 марта СССР биринчи лигаси кубоги соҳиби (1988, 1989) 1 марта Ўзбекистон кубоги финалчиси (1996, 2008) 1 марта СССР кубоги финалчиси (1968) 1 марта СССР биринчи лигаси ғолиби (1972) 1 марта Осиёнинг энг яхши жамоаси (ОФК) (2002) 1 марта "Ғалабага бўлган иродаси" соврини сохиби (1971) 1 марта "Пешқадамдан чўчимай" соврини сохиби (1978) 1 марта "Ҳалол ўйин" соврини сохиби (1983) Жамоа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уни шартли равишда 7 та босқичга бўлиб ўрганишимиз мумкин. 1. Жамоанинг ташкил топиши(1956-1964)
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:46 | Изох # 10 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Ушбу йилларни "Пахтакор"нинг оёққа туриб олиш даври сифатида кўрсатиш мумкин. Ўзининг дебют мавсумида жамоамиз СССР чемпионатининг Б класс мусобақасида 13-поғонадан жой олган бўлса, бир йил ўтгандан сўнг бу кўрсаткич учтага юқорилади. Кейинги икки мавсумда ишончли тўп тепган ўзбек футболининг байроқдор клуби олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 1960 йилда "Пахтакор" олий лигада илк бор қатнашди ва мавсум якунида олий лигада қолиш турнирида иштирок этди ва унда иккинчи поғонадан жой олиб, ўз ўрнини сақлаб қолди. 1962 йилда "Пахтакор" СССР чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасидан бирини қайд этди. Бутун чемпионатни яхши ўтказган "пахтакорчилар" мавсум якунида олтинчи ўриндан жой олишди. Бироқ 1963 йил жамоа ўз ўйинини намойиш эта олмади ва пастки лигага тушиб кетди. 1964 йил иккинчи гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган “Пахтакор” яна олий лигага қайтди. Ушбу давр оралиғида Моторин, Азизхўжаев, Мақсудов, Тазетдинов, Боркин, Виткалов, Шеффер, Козенков, Красницкий, Абдураимов, Малиновский, Стадник, Раҳматуллаев, Любушин, Шарипов, Зокиров, Суюнов, Тожиров, Қаҳҳоров, Беляков ва Пшеничников сингари футболчилар мухлислар ёқимтойига айланганлар. 2. Геннадий Красницкий гуллаган давр ёҳуд 1965 – 1972 йиллар
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:48 | Изох # 11 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Михаил Якушин бошчилигида олий лигадаги навбатдаги мавсумини қарши олган "Пахтакор" чемпионатни ўртача тарзда ўтказди ва турнир жадвалининг ўнинчи поғонасидан жой олди. 1965 йил клубимиз Москва жамоаларини "қақшатиши" билан кўчпиликнинг эътиборини тортган. Ўтказилган ўн учрашувнинг фақат биттасида "Торпедо"га имконият бой берилган. 1966 йилги мавсумда ҳам натижа деярли аввалги чемпионатникидек бўлган. СССР терма жамоаси бошқарувини қўлга олган Якушин ўрнига Б.Аркадьев келди ва унинг қўл остида жамоа бутун мавсум давомида лигада жон сақлаб қолиш учун курашган ва буни қийинчилик билан уддалаган. 1968 йилда эса жамоани Е.Елисеев қабул қилиб олган. Б.Абдураимов чемпионат ўйинларида 22 гол уриб, тбилисилик Гавашели билан бирга тўпурарлар рўйхатининг юқорисидан жой олиш билан бирга чемпионатнинг энг кучли 33 футболчиси қаторидан жой олишга муваффақ бўлди. 1969 ва 1970 йилларда жамоа Якушин бошчилигида 16 ва 13-ўринларни эгаллади. 1969 йил “Крилья Советов” билан Тошкентдаги учрашувда жамоа афсонаси Геннадий Красницкий мамлакат чемпионатидаги юзинчи голини уришга эришди. 1971 йил клубни қайта қабул қилиб олган Келлер Г.Красницкийсиз қолган жамоани ўйин услубини олдингидек сақлаб қололмади ва биринчи лигага тушиб кетди. Кейинги мавсумдаёқ "Пахтакор" В.Соловьев бошчилигида юқори лигага қайтди. 33 учрашувда 34 тўп киритган Б.Абдураимов биринчи лига тўпурарига айланди. Ушбу йиллар давомида Пшеничников, Штерн, Иноятов, Раҳматуллаев, Абдураимов, Красницкий, Ибрагимов, Исоқов, Варюхин, Турғунов, Доценко, Любарцев, Бектошев ва бошқа бир қатор ўйинчилар ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонишди. 3. "Динамо" шарманда қилинган давр (1973-78)
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:50 | Изох # 12 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Ушбу даврни "Пахтакор" олий ва биринчи лигада навбатма-навбат ўтказган. 1973 йилги мавсумда яна юқори лигага қайтган жамоамиз ўртамиёна ўйин кўрсатди ва чемпионат якунида 12-поғонадан жой олди. Жамоа 1974 йилда В.Соловьев бошчилигида чемпионатда саккизинчи ўринни эгаллади. Бироқ 1975 йилги мавсумда жамоа олий лигани тарк этди. Мавсум муваффақиятсиз кечган бўлса-да, ишқибозларни жуда қувонтирадиган натижалар ҳам кузатилди. Масалан, 17 октябрь куни Тошкентда Киевнинг "Динамо" клуби 5:0 ҳисобида тор-мор этилди. Хадзипанагис, Ан (2) ва Исоқовнинг (2) киритган тўплари ўша йил Европада ўзини кўрсатган "Динамо"нинг шармандали тарзда мағлубиятга учрашига сабаб бўлди. 1976 йил жамоада Г.Красницкий қисқа муддат бош мураббий бўлиб ишлади. Биринчи лигада учинчи ўрин эгалланди. 1977 йилда А.Кочетков бошчилигидаги "Пахтакор" икки йиллик танаффусдан кейин юқори лигада ўйнашни давом эттирди ва якунда 11-ўриндан жой олди. Бу йиллар давомида Покатилов, Иванков, Ан, Яфаров, Корченов, Абдураимов, Федоров, Хадзипанагис, Исоқов, Варюхин, Корченов, Могильний, Яфаров, Чуркин ва Бакановлар ўзини кўрсатди. 4. 1979 йилнинг 11 августи...
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:51 | Изох # 13 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Мавсумни А.Кочетков мураббийлигида бошлаган жамоа, чемпионат ўйинларида қайд этилган қониқарсиз натижалар сабабли уни О.Базилевич билан давом эттирди. Жамоа биринчи давра охирида рақибларини кетма-кет мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида юқорига кўтарилишни бошлади. Аммо 11 август куни юз берган машъум фожеа "шерлар"нинг 17 нафар аъзосини ҳаётдан олиб кетди... 1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Ўша воқеага ҳам тезда 32 йил бўлди. Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродержинск осмонида содир бўлган. Тошкент вақти бўйича соат 13 дан 35 дақиқа 38 сония ўтди. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган "Пахтакор"нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Содир бўлган фожеа ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Натижада бутун бир авлоддан ажралиб қолдик. Қийин аҳволга тушиб қолган "Пахтакор" учун СССР футбол федерацияси раҳбарияти уч йиллик енгиллик эълон қилди. Унга кўра, ҳар қандай натижа қайд этишидан қатъий назар олий лигадаги ўрин сақлаб қолинарди. Шунингдек, бошқа клублардан кўплаб футболчилар таклиф этилди. Ўша йилги чемпионат 9-ўрин билан ниҳоясига етказилди. 5. "Пахтакор" иккинчи маротаба кучли олтиликда (1980-1991)
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:52 | Изох # 14 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Бу давр учта ўзига хос бўлимдан иборат: олий лигадаги йиллар (1980-84), биринчи лигадаги мавсумлар (1985-1990) ва СССРнинг охирги чемпионати (1991). 1980 ва 1981 йиллларда жамоага берилган енгиллик бежизга бўлмагани ўз исботини топди. Чемпионатда 16 ва 18-ўринлар эгалланди. Иштван Секеч 1982 йилда жамоани ўз тарихидаги энг юқори ўринга яна бир марта олиб чиқди. 1983 йил бир анча истеъдодли футболчилар асосий таркибга қўшилди. Афсуски, 1984 йилги мавсум жамоамиз учун омадсиз келди ва клуб биринчи лигага йўл олди. Нақд олти йилллик танаффусдан кейин 1990 йилда Ф.Новиков "Пахтакор"ни яна олий лигага қайтарди. Магометов, Пятницкий, Макаров, Синелобов, Микляев, Бондаренко, Гесс, Зейтуллаев, Нортожиев, Ковшов, Қосимов, Абдураимов, Билолов сингари футболчилар ўз маҳоратларини ёрқинроқ намойиш қилишди. 1991 йил охирги марта СССР чемпионатлари ўтказилгани билан тарихда қолган. Жамоамиз 14-ўринни эгаллаб, ўз ўрнини сақлаб қолишга эришди. СССР биринчиликлари тарихидаги сўнгги учрашувини "Пахтакор" А.Иноятов қўл остида ўтказди. 6. "Пахтакор" мустақиллик йилларида
Allah büyükdur
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 08-Апр-2011, 18:53 | Изох # 15 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Катта тажрибага эга бўлган "Пахтакор" учун Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки мавсумлари жуда осон кечишини кўпчилик тахмин қилганди. Лекин бу умуман ўзини тасдиқламади. Чунки "Нефтчи", "Нурафшон", "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" каби жамоалар савия борасида ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар ва буни уддалашди. Дастлабки мавсумда "Пахтакор" ва "Нефтчи" тўплаган очколар бил хил бўлиб қолгани боис ЎФФ ҳар икки клубни чемпион деб эълон қилишга қарор қилди. Ушбу йил Алиев, Мақсудов, Кечинов, Ҳасанов, Шарипов, Ёрқин Назаров, Маъруфалиев ва Ходиев деярли янги авлод жамоасини юзага келтиришди. 1993 йилги мавсумни Б.Иброҳимов қўл остида ўтказган жамоа чемпионат олтин медалларига эриша олмади, лекин мухлисларни мамлакат кубогини қўлга киритиб, хурсанд қилди. 1994 йилги мавсумда жамоа олий лига тарихидаги "энг ёмон натижа"ни қайд этиб, турнир жадвалининг саккизинчи поғонасидан ўрин олди. 1995 йилги мавсум жамоада голландиялик мутахассис Х.Ферел ишлагани билан ёдда қолган бўлса, 1996 йилги биринчилик кубок финалида “Нефтчи”га пенальтилар сериясида имкониятнинг бой берилгани билан эсланади. 1997 йилда эса "Пахтакор" ўз тарихидаги иккинчи кубокни қўлга киритди. Ва ниҳоят 1998 йилги мавсумни бразилиялик мураббий Убиража Вега да Сильва раҳбарлигида бошлаган "Пахтакор" чемпионат олтин медалларини қўлга киритди. Ўша мавсумда П.Бугало, Р.Шоймардонов, А.Хвостунов, Б.Қамбаралиев, Б.Ашурматов, М.Алиев, Н.Ширшов, О.Пирматов, М.Қосимов, А.Акопянц, Н.Нурматов, Д.Назаров, А.Абдураимов, С.Ходиев ва И.Шквирин сингари футболчиларини ўзларини кўрсатишди. 1999 ва 2000 йилги мавсумлар "Пахтакор" учун омадсиз кечди. Жамоа мос равишда 4 ва 7-ўриндан жой олди. Ниҳоят, 2001 йилга келиб ижобий ўзгаришлар юзага келди. Чемпионатда кумуш медаллар кўлга киритилган бўлса, Ўзбекистон Кубоги учинчи бор клуб музейига келтирилди. Шу тариқа "Пахтакор"нинг "олтин эра"си бошланди. 7. Янги асрнинг, янги "Пахтакор"и (2002 йилдан бугунги кунгача) Ушбу йилдан жамоа тарихида янги муваффақиятли давр бошланди деб айтиш мумкин. 2008 йилгача "Пахтакор" ички мусобақаларда ғолибликни ўзида сақлаб келишга эришди. Шунингдек, стадион тўлиқ таъмирдан чиқарилди, жамоа академияси ишга тушди ва клуб профессионал тизимда ишлашга ўтди. Бундан ташқари, янги ташкил этилган ОЧЛ нинг дастлабки икки мавсумида ярим финал забт этилди. Бу йиллар ичида "Пахтакор"га Т.Агамуродов, В.Жалилов, Р.Ҳайдаров ва В.Непомняший сингари тажрибали мураббийлар устозлик қилишди. Қўлга киритилган натижалар ҳам шунга яраша бўлди. Кетма-кет олти мавсум мобайнида жамоа Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқди. Бир йиллик танаффусдан сўнг 2009 йил кубок яна қўлга киритилди. И.Нестеров, Л.Кошелев, С.Жепаров, А.Солиев, Т.Кападзе, О.Аҳмедов, А.Алиқулов, А.Исмоилов, З.Тожиев, Э.Магдеев, А.Гейнрих, И.Суюнов, Т.Жўраев ва бошқа бир қатор футболчилар ғалабаларга муносиб ҳиссаларини қўшишди. Ана шундай тарихга эга бўлган клубимиз, бугун ўзининг 55 ёшини нишонламоқда. "Пахтакор"га бефарқ бўлмаган барча инсонлар номидан севимли жамоамизни ташкил топган куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Умид қиламиз, "Пахтакор" бундан кейин ҳам ўз мухлисларини ажойиб ғалабалар ва қўлга киритилган улкан ютуқлар билан хушнуд этишда давом этади. Таваллуд айёминг муборак бўлсин "Пахтакор"! Парвина махсус Сайёд.сом учун!
Allah büyükdur
|
|
| |
unet | Сана: Душанба, 11-Апр-2011, 10:05 | Изох # 16 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 667
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| 2022 YIL QATARDA BULADIGAN JCH QATAR HUKUMAT USHBU CHEMPIONATGA HOZIRDAN QURULISHLAR BOSHLAB YUBORDI DUNYO TALABLARGA JAVOB BERADIGAN STADIONLAR VA MEHMONHONALAR QURILISHI BOSHLAB YUBORDI
|
|
| |
Parvina | Сана: Чоршанба, 13-Апр-2011, 10:00 | Изох # 17 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| BIR HAFTA OLDIN CHELSI-M.YU 0-1 , JAVOB UCHRASHUVI KECHA M.YU-CEHLSI 2-1 URA URA!
Allah büyükdur
|
|
| |
unet | Сана: Чоршанба, 13-Апр-2011, 10:16 | Изох # 18 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 667
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| GALABA KUCHLIKLAR TOMONDA URA OLGA MANCHESTER
|
|
| |
Giyos | Сана: Пайшанба, 14-Апр-2011, 20:27 | Изох # 19 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Inter yarim finalga chiqa olmadi. ( 2 . 1 ga yutqazdi. Sharkimidi yutgan komanda. Nomi ham esimda yo'q.
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Giyos | Сана: Пайшанба, 14-Апр-2011, 20:30 | Изох # 20 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Endi uzb futbol. Pahtakor 1 - 0 Buhoro juda yaxshi o'yin bo'ldi. Buhoroni mag'lubiyatsiz seriyasi tugatildi. (o'zim 2 minut ko'rdim)
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Parvina | Сана: Жума-муборак кун!, 15-Апр-2011, 09:43 | Изох # 21 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| O`zi Buxoroliklar uncha mas`ulyatni bilmaydi, hamjihatlik yo`q. Kechagi o`yinga kelsak ancha o`zgarishlarni kuzatdim. Paxtakor Paxtakorda
Allah büyükdur
|
|
| |
Dilya | Сана: Жума-муборак кун!, 15-Апр-2011, 12:00 | Изох # 22 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| 2022 YIL QATARDA BULADIGAN JCH QATAR HUKUMAT USHBU CHEMPIONATGA HOZIRDAN QURULISHLAR BOSHLAB YUBORDI DUNYO TALABLARGA JAVOB BERADIGAN STADIONLAR VA MEHMONHONALAR QURILISHI BOSHLAB YUBORDI Прикрепления: 0418998.jpg(104Kb) · 3468054.jpg(51Kb) · 6002625.jpeg(12Kb) <-- LOLman gap yo'q!
|
|
| |
Parvina | Сана: Шанба, 16-Апр-2011, 12:03 | Изох # 23 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Моттанинг айтишича, у “Барселона” етакчиси Лионел Мессининг миланликлар сафига ўтишига қаттиқ ишонар экан. “Ишончим комилки, Месси “Интер”га ўтади. У ҳозир “Барса”да бахтли, бироқ бу жамоада янада юксакка кўтарилиши қийин ва у Каталонияни тарк этади. “Интер” эса унинг янги жамоаси бўлади. Умид қиламан, у бизнинг жамоада ўзини топади”, - дейди Мотта Calcio 2000 нашрига интервью берар экан. Парвина махсус сайёд.сом учун Добавлено (16-Апр-2011, 11:03) --------------------------------------------- Bugun kech soat 1 da muhim uchrashuv guvohi bo`lasiz! Barca -Real Madrid o`yini La ligasi chempionatining eng shov-shuvli o`yini.
Allah büyükdur
|
|
| |
Dilya | Сана: Якшанба, 17-Апр-2011, 20:54 | Изох # 24 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| Barcelona-Real 1:1 Baribir Barca kuchli buni hamma bilsa kerak )))
|
|
| |
sherzod | Сана: Якшанба, 17-Апр-2011, 21:52 | Изох # 25 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Кейинги уйинда Реал йутади барибир. Ман реалга балет киламан.
|
|
| |