[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Futbol yangiliklari
ParvinaСана: Душанба, 18-Апр-2011, 10:24 | Изох # 26
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
Aynan siz kutgn o`yin Real M - Barca oyini durang bilan yakunlandi. To`plr faqat penaltidan kiritildi adashmasa 52-53 daqiqada Leo Messi kiritdi va 83 daqiqada C.Ronaldo o`yinni 1-1 ko`rinishda tus oldi. O`yin yuqori suratda kutganimdan ham a`lo darajada tan olish kere katta ustunlik Barca tomonida edi.

Добавлено (18-Апр-2011, 09:24)
---------------------------------------------
Kecha yana bir o`yin Rsen Venger shogirdlari Liverpoolni qabul qilishdi. O`yin juda ham kulgili hazilomus kechdi. Aynan referi tomonidan qo`shib berilgan 8 daqiqa o`yinga burilish yasadi. Ses Fabregis penaltida va Dirk Kuyt penaltidan 100 daqiqada o`yin taqdirini ham qilishdi . 1-1


Allah büyükdur
 
DilyaСана: Душанба, 18-Апр-2011, 17:02 | Изох # 27
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
Quote (sherzod)
Кейинги уйинда Реал йутади барибир. Ман реалга балет киламан.
<-- shu 1 ta Real va Barca arxiviga qarab yuborin man hali Realni Barca ustidan kotta ochko bilan yutganini hech ko'rmadim ko'rmasam ham kerak ))) 1 marta yutgan ekan 4:2 ga bu ham bo'sa mani ko'k choy ichib o'tirishimdan foydalanishgan (qaramaganmande varataga) tongue


 
ParvinaСана: Душанба, 18-Апр-2011, 18:16 | Изох # 28
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
to`g`ri o`tgan hafta Barca 5-0 ga yutgan edi Realni... Omadga ham bog`liq.. Kecha ancha ter to`kishdi .. Manga o`yin yoqdi anchadan buyun ko`rmaganmdim bunday o`yinni.

Добавлено (18-Апр-2011, 17:16)
---------------------------------------------
Сўнгги вақтларда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужум чизиғида қатор муаммолар юзага келаётганлиги сир эмас. Руни бироз эркаланиб кетган бўлса, Бербатов керакли паллаларда ўзини кўрсата олмаяпти. Эрнандес эса ҳозирча Фергюсоннинг ягона умиди бўлиб турибди. Жароҳат ёки қандайдир бахтсиз ҳодисадан у ҳам бошқалар каби кафолатланмаган.

Келажакни кўра билиш қобилияти туфайли мана 25 йилдан бери МЮни муваффақиятли бошқариб келаётган шотландиялик мураббий мавжуд муаммони зудлик билан бартараф этиш мақсадида жамоа учун нотаниш бўлмаган футболчи — Диего Форланни яна "қизил иблис" сифатида кўрмоқчи.

Мадриднинг "Атлетико" клуби эса уругвайлик ҳужумчини қўйиб юборишга қарши эмас. Бироқ бунинг учун Мадрид клуби ҳисоб рақамига 9 млн. евро ўтказиб қўйилса, бас. Шунингдек, ҳужумчига Россиянинг "Терек" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.

Ёдингизда бўлса, 31 ёшли ҳужумчи 2002 йилдан 2004 йилгача айнан Фергюсон жамоаси сафида тўп сурганди. Умуман, Форлан "Атлетико" сафида 2007 йилдан бери тўп сурмоқда. Ҳужумчи 117 учрашувда майдонга тушиб, 72 бора рақиб дарвозабонларини ранжитишга улгурган.


Allah büyükdur
 
Anv@rbekСана: Сешанба, 19-Апр-2011, 19:48 | Изох # 29
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
Paxtakor 1 : 0 Istiqlol (Eron) 28-daqiqa xolatiga ko'ra

Добавлено (19-Апр-2011, 18:48)
---------------------------------------------
1-taym tugadi xisob 1:1



 
sherzodСана: Сешанба, 19-Апр-2011, 20:51 | Изох # 30
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
paxtakor yutdi 2:1.

 
Anv@rbekСана: Сешанба, 19-Апр-2011, 20:53 | Изох # 31
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
Futbol ixlosmandlarini g'alaba bilan tabrikliman!


 
GiyosСана: Чоршанба, 20-Апр-2011, 03:52 | Изох # 32
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Paxtakor olg'a.

Sog' salomatlik...
 
ParvinaСана: Чоршанба, 20-Апр-2011, 10:05 | Изох # 33
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
"Пахтакор" - "Истиқлол" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ҳам иштирок этишди.

Равшан Ҳайдаров ("Пахтакор" бош мураббийи):
- Авваламбор, "Пахтакор" мухлисларини халқаро майдондаги илк ғалабамиз билан табриклайман. Рақиб кучли эди, шунга яраша ўйин ҳам қийин бўлди. Ўйиндан олдин олдимизда муаммолар бор эди. Захирадаги футболчиларимиз муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришди. Ўйин бошида ташаббус меҳмонларда бўлди. Ўйинчиларимизда ҳаяжон сезилди. Бўлим ўрталарига келиб, ўзимизга келдик ва гол урдик. Афсуски, бўлим тугашига 1 дақиқа қолганда озгина эътиборсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда йигитлар намойиш қилиб, ўзларидаги энг яхши хислатларни майдонда қолдиришди, деб ўйлайман.

- Бугун икки хил тайм гувоҳига айландик. Танаффусда қандай кўрсатмалар бердингиз?
- Йигитларга ўзларини босиб олиш кераклиги айтдим. Биринчи бўлимда футболчилар кўплаб хатоларга йўл қўйишди. Ўйиндан олдин ҳам футболчиларга ҳеч нарсадан қўрқмасдан, таркибда Миладинович ва Шарофетдинов йўқлигини ўйламасдан бор куч билан ўйнаш кераклигини айтдим. Энди улар ёш эмас. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб боришяпти. Ёшлар билан ҳам худди катта футболчилардек гаплашяпман. Хато қилишдан қўрқиш керакмас. Энг асосийси ўз ўйинини кўрсатиш керак. Иккинчи бўлимда футболчилар ўзларини босиб олиб, яхши ўйин кўрсатишди.

- Егорь Кримецнинг ўйинига қандай баҳо берасиз. У бугун Бояннинг ўрнида ҳаракат қилди.
- Унинг ўйини очилиб бормоқда. Унинг ёнига тажрибали футболчи керак. Бугун у билан Камол ўйнади. Ҳали тактик жиҳатдан тўғри ўйнашни ўрганиши керак. Унинг гол ургани янада ўзига ишонч бағишлайди. Кримец ҳали ўсишда давом этади. У "Пахтакор" футбол академиясининг энг бошидан тарбияланиб келаётган футболчи. У ўйнамаса, ким ўйнайди?

Ҳозирги кичик ғалабалардан ёшларнинг боши айланиб қолиши керакмас. Улар ҳали ўз устида ишлаб, ишлашда давом этиши шарт.

- 3-4 та ўйиндан бери Никита Рибкин яхши ўйнамоқда. Темур Жўраев асосий таркибга қайтадими ёки трансферга қўйиладими?
- Трансферга қўйилмайди, албатта. Тўғри, Никита яхши ўйнамоқда. Жўраевнинг эса жароҳати бор. У жароҳатдан фориғ бўлганидан кейин машғулотларда ишлаб, дарвозабонларга рақобат кўрсатади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

- Бугунги ғалаба сиз учун 3 очкодан ташқари яна нимани англатади?
- Кўп нарсани. Албатта, жамоамиз янги шаклланмоқда. Жамоамиз ҳали ёш деган гаплар сийқаси чиқиб кетди. Бугунги ғалаба жамоанинг жипслашишига, ўзига ишончнинг ортишига ёрдам беради. Бугунги ўйинимиз орқали мухлисларимизга ҳали ўсишда давом этишда давом этишимизни, жамоамиз 2-3 нафар футболчига боғланиб қолмаганини, ҳали ғалабаларимиз олдинда эканини исботладик. Мухлислар учун бугунги ғалабадан хурсандман.

20.04.11 18:00 ОЧЛ Пирузи -:- Бунёдкор
уйини гувохи буламиз ОМАД ВА ЯНА ОМАД!!


Allah büyükdur
 
GiyosСана: Пайшанба, 21-Апр-2011, 04:36 | Изох # 34
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Пирузи 1 : 3 Бунёдкор
жуда чиройли ўйин бўлди. (Охирида тўсаттан эшитиб қолдим, ўцин кўрмасам хам хисобини билишга қизиқаман, ўйинда ютқазвотганинги кўрсам сиқилиб кетаман. Ушанга охирида бировга кўраман)


Sog' salomatlik...
 
ParvinaСана: Пайшанба, 21-Апр-2011, 10:12 | Изох # 35
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
Ман хам факат 1 таймни курищга улгурдим.. 1 таймда хисоб очилмаган эди. 4 Гол 2 таймда бу жуда зур ...
"Пирузи" ва "Бунёдкор" жамоалари тенг кучли экани Тошкентдаги ўйинда кўринганди. Биринчи бўлимда майдон эгалари кичик устунлиги остида ўтган бўлса, иккинчи тайм Қосимов шогирдларининг гегемонлиги остида ўтди. Тўғри, ўйиннинг сўнгги дақиқаларини ҳисобга олмаганда!
Ўйиннинг бошидаги айрим вазиятларни инобатга олмаганда, гол уриш учун яққол вазият 20-дақиқада содир этилди. Ушбу вазиятда "қалдирғочлар" гол уришларига сал қолди. Виктор Карпенко чап қанотдан бурчак тўпини жарима майдончасининг олис қисмига етказиб берди. Азиз Ҳайдаров ёлғиз турган ҳолда, тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон зарба берди. Тўп аввал ерга тегиб, дарвозабон устидан ошиб дарвозага кириб кетаётганида Саман Оғазамоний тўпни боши билан қайтариб юборди.
Орадан 6 дақиқа ўтиб, шунга ўхшаш вазиятда энди майдон эгалари ҳисобни очишлари мумкин эди. Хайрулла Каримов "ишлаган" жарима тўпини Фешангчи жарима майдончасига узатиб берди. Нурмуҳаммадий ҳимоячиларимиздан илдамроқ ҳаракат қилиб, дарвоза томон зарба берди. Нестеров бахтига тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Муҳаммад Нурий жарима майдончаси ичида Ҳоди Норозий узатган тўпни дарвозагача 14 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. Бу вазиятда "Бунёдкор" ҳимоячилари икки ҳужумчининг ўзаро ўйинини томоша қилишдан бошқасига ярамади.
Иккинчи бўлимнинг боши ҳам майдон эгаларининг устунлигида бошланди. Дарвоза томон берилган зарбаларнинг айримларини дарвозабон ушлаб олган бўлса, айрим зарбаларга ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Аммо яққол гол уриш имкониятини Қосимов шогирдлари юзага келтиришди. Жавлон Иброҳимов майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйиб, тезкор ҳужумни бошлади. У тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган тўп билан таъминлади. Карпенко эса битта ҳаракат билан ҳимоячини алдаб, орқароқда турган Жадигеровни зарба бериш учун қулай вазиятга чиқарди. Асқар эса 16 метрдан нормал зарба бера олмаслигини "кўз-кўз" қилди.
Ушбу вазиятдан кейин "Пирузи" футболчилари анча қўрқиб қолишди. Бу нарса уларнинг ҳаракатларидан сезилиб турди. Натижада меҳмонлар ҳисобни очишди. Жадигеро ўрнига майдонга тушган Трифунович ўнг қанотдан тўпни орқароққа — жарима майдончаси чизиғи атрофидаги Иброҳимовга тўпни узатди. Ҳимоячи тўпга оёқ чўзиб, уни Жавлондан нарироққа тепиб юборди. Анвар Ражабов эса сал орқароққа қайтиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсини остида тўрга келиб тушди — 0:1.
Орадан ҳеч қанча ўтмасдан, орадан фарқ иккитага етиши мумкин эди. Аммо Камолиддин Мурзоев дарвозбон билан бирга-бир вазиятда зарба бергунга қадар, ҳимоячи унга халал берди. Ҳимоячидан қайтган тўп Трифуновичга келиб тушди. У эса бўш дарвозани ишғол қилгунича бошқа ҳимоячи келиб, тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
Қарши ҳужум 71-дақиқада тошкентликларга фойда келтирди. Вакилларимиз рақибларнинг ўта хавфли ҳужумини бир амаллаб бартараф этганидан сўнг, Азиз Ҳайдаров ўз жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб олди ва рақибнинг 3-4 нафар футболчисини алдаб ўтиб, ўз "рейди"ни уюштирди. Азизга қойил қолиш керак. У Ражабовни олдинга бошлади. Анвар эса жарима майдончасига кириб, дарвозабон билан юзма-юз чиқаётганида яқинда майдонга тушган Алиризо Муҳаммад уни елкасидан тортиб тўхтатиб қолди. Пенальти! Қўшимчасига қизил карточка! "Нуқта" ёнига Хайрулла Каримов яқинлашди! Ҳимоячининг зарбасини дарвозабон Муҳаммадий қайтарди, аммо унинг қўлидан чиққан тўп дарвоза устунига тегиб, астагина дарвоза ичига юмалади — 0:2.
Четлатиш ва 0:2 ҳисоби мезбонлар руҳан синдириб қўйганди. Натижада устунлик тўлалигача бунёдкорчилар томонига ўтиб кетди. Анвар Ражабов узоқдан зарба бериб кўрди. Камолиддиннинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиш мумкин бўлган ҳолатларда меҳмонлар тўпни ўзида сақлаб қолишга қарор қилишди. Натижада жазоланишди!
Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Анвар Ғофуров ўз жарима майдончаси ичида тўпни узоқлаштириш ёки шеригига узатиш ўрнига ўзидан олисда турган Игнатий Нестеровга тўпни ушлаб олишни таклиф қилди. Игнатий тўпга етиб келгунича эронлик Орифий Анварнинг орқасидан келиб, тўпни дарвозага йўллади! 1:2. Бутунлай "синган" мезбонларни ўзимиз интригага таклиф қилдик!
Интрига керакми? Марҳамат! Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқа ўтиб бораётганида яна ўша Орифий дарвозагача 2 (!) метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади! Нестеровга тасанно! Ушбу вазият голга айланмаганидан ҳафсаласи пир бўлган эронликлар ҳимояни бутунлай ташлаб қўйишди. 3 нафар бунёдкорчи ҳужумга ўтиб, бемалол, хотиржам, бир нафар ҳимоячини алдаб (у сўнгги паллада етиб келганди) дарвозани ишғол қилишди! Виктор Карпенко — гол муаллифи.
Агар Орифий гол ура олганидами!... Билмадим, Қосимов Ғофуровни қандай сўзлар билан "сийларди"... Шундоқ ҳам Анвар ўз "насиба"сини олса керак!
Ўйинни майдон марказидан бошлаган форслар ҳисобни 2:3 га етказишлари мумкин эди. Яна ўша Орифий тўпга бош билан зарба беролмай қолди. "Бунёдкор" эса яна бир гол уриши мумкин эди. Камолиддин Мурзоев дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда зарба бериш ўрнига тўпни орқага узатиб, ҳакамга ҳуштак чалиш учун ёрдам бериб юборди.
Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритган "Бунёдкор" гуруҳда деярли 2-ўрин масаласини ҳал қилди.
ОЧЛ-2011. "С" ГУРУҲИ. 4-ТУР
"ПИРУЗИ" - "БУНЁДКОР" 1:3 (0:0)
Гол: Шпежтим Орифий 88 — Анвар Ражабов 60, Хайрулла Каримов 72-пенальти, Виктор Карпенко 90+5.
Огоҳлантиришлар: Саҳоб Жўраев 4, Хайрулла Каримов 39, Милош Трифунович 68
Четлатиш: Алиризо Муҳаммад 71
"Пирузи": Али Ризо Ҳақиқий, Сепеҳр Ҳайдарий, Заре Мазяр, Ҳусайн Бадомакий (Алиризо Муҳаммад 66), Муҳаммад Нурий, Саман Оғазамоний (Мужтаба Зарешулий 81), Али Ризо Нурмуҳаммадий, Воҳид Ҳошимиён, Амир Ҳуссайн Фешангчи (Шпежтим Орифий 66), Ҳоди Норозий, Ҳамид Алиасқарий
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов (Ислом Иномов 87), Анвар Ғофуров, Азизбек Ҳайдаров, Жавлон Иброҳимов, Анвар Ражабов, Камолиддин Мурзоев, Славолюб Жоржевич, Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев, Асқар Жадигеров (Милош Трифунович 56)
Ҳакамлар: Абдулла Балидеҳ, Волид Ал-Маннаи, Рамзан Ал-Рамазоний, Банжар ад-Досарий (барчаси – Қатар)
Ҳакамлар эксперти: Али Аҳмад Али (Ироқ)
Учрашув комиссари: Манирул Ислом (Бангладеш)


Allah büyükdur
 
sherzodСана: Пайшанба, 21-Апр-2011, 16:48 | Изох # 36
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
4 кун олдин бўлиб ўтган дастлабки "Классико"да Жозе Моуриньо атайлаб Испания чемпионлигини бериб бўлганди. Чунки португалик мураббий 8 очколик фарқни бартараф этишдан кўра, кубок финалида ғолиб чиқишни истарди. Унинг режалари аниқ амалга ошди.

18 кун оралиғидаги иккинчи "классико" қисқа эмас, нақ 120 дақиқа давом этди. Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида "Барса" "Реал"нинг тузоғига тушди! Буёғига эса каталонияликлар "цейтнот" ҳолатига тушиб қолди ва ҳеч нарса қила олмади.

Тан олиш керак, биринчи бўлимни тўлалигича "Реал" ҳисобига ёзиб қўйса бўлади. Мадрикликлар бу бўлимда Гвардиола шогирдларига ўз услубида ўйнаш имкониятини бермагани билан биргаликда гол уриш учун қатор имкониятларга эга бўлди.

Иккинчи бўлим эса "Барса" ўз ҳукмронлигини ўтказди. Ҳаттоки гол урди ҳам. Аммо Педро ўйиндан ташқари ҳолатда. Бошқа вазиятларда эса на ҳимоячилар ва на Касильяс дарвозанинг ишғол қилинишига асло рози бўлишмади.

Ниҳоят, "Барселона"нинг ана шу 45 дақиқалик босимига чидаб берган "Реал" каталонияликларнинг озгина бўшашганидан унумли фойдаланди. 103-дақиқага қадар нақ 5 та реал имкониятни қўлдан чиқарган Мадрид жамоаси Роналду бу сафар Адриану ва Пинтуни доғда қолдирган ҳолда, ўз жамоасига Испания қироли кубогини тақдим этди! "Реал" сўнгги марта Қирол кубогини 1993 йилда қўлга киритганди. 18 йиллик танаффусдан сўнг, кубок "Бернабеу"га қайтди!

Иккита "классико" тугади! Демак, чемпионлик - "Барса"да, Кубок - "Реал"да. Энди навбат "овертайм"ларга: ЕЧЛ финалига ким чиқади? Кутишга кўп қолмади!

ИСПАНИЯ КУБОГИ. Финал
БАРСЕЛОНА – РЕАЛ – 0:1
Гол: 0:1 – Роналду (103).
БАРСЕЛОНА: Хосе Пинто, Дани Алвес, Педро, Пике, Бускетс (С. Кейта, 108), Маскерано, Иньеста, Хави, Адриано, Вилья (Афеллай, 106), Месси.
РЕАЛ: Касильяс, Рамос, Пепе, Карвалью (Гарай, 119), Арбелоа, Озил (Адебайор, 70), Алонсо, Марсело, Хедира (Гранеро, 104), Ди Мария, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пепе (26), Педро (34), Алонсо (60), Месси (64), Адебайор (74), Ди Мария (86), Адриано (118).
Четлатиш: Ди Мария (120).


 
ParvinaСана: Жума-муборак кун!, 22-Апр-2011, 10:01 | Изох # 37
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
xm juda ham bahsli o`yin... Man faqat golni ko`rolmadim ko`zim yumilib ketibti.

Allah büyükdur
 
SabrinaСана: Жума-муборак кун!, 22-Апр-2011, 11:07 | Изох # 38
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 129
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 247
Холати: Хозир йўқ
25 Aprel kuni Jar sport majmuasida fultbol bo'lib o'tadi (manimcha Bunyodkor o'yniydi, e'tibor qmadim sad )

 
ParvinaСана: Шанба, 23-Апр-2011, 09:54 | Изох # 39
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
xa o`z maydonida Piruzini qabul qiladi/ Javob uchrashuvi.

Добавлено (23-Апр-2011, 08:54)
---------------------------------------------
Мадриднинг “Реал” клуби Испания Кубогида ғолиб чиққандан сўнг, ғалабани мухлислари билан нишонлаш учун усти очиқ автобусда Мадрид кўчалари бўйлаб айланишга чиққан эди. Ўша вақтда Кубок Серхио Рамоснинг қўлларидан тушиб кетган ва автобус ғилдираклари остига тушган.

Шундан сўнг, бундай кутилмаган ҳолатлар учун махсус тайёрлаб қўйилган заҳира Кубоги “Реал” клубига топширилган. Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ўн саккиз йилдан буён илк марта Кубокни қўлга киритган эдилар.


Allah büyükdur
 
dj-dizaСана: Шанба, 23-Апр-2011, 10:22 | Изох # 40
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 409
Холати: Хозир йўқ
Parvina, 17-yildan so'ng emasmi ????

Sensiz qiynalib
Sensiz azoblanib
Sensiz bilmadim
Sensiz nima qilarim
Endi o’ylamayman
Bilgin sog’inmayman
Seni kechirmayman
 
ParvinaСана: Шанба, 23-Апр-2011, 10:42 | Изох # 41
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
o`zi Realga uncha qiziqmayman, lekin shunaqa ekan 18 yildan so`ng.

Allah büyükdur
 
sherzodСана: Шанба, 23-Апр-2011, 10:48 | Изох # 42
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Реал жамоаси мани енг севимли жамоам булгани учун барча учрашувларини куриб бораман. Парвина айтгандай 18 йилдан кейиин ушбу совринни кулга киритди

 
ParvinaСана: Шанба, 23-Апр-2011, 11:57 | Изох # 43
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
Real Kubokni C.Ronaldo borligi uchun oldi.. C.Ronaldo Ronaldodeeeee

Allah büyükdur
 
sherzodСана: Шанба, 23-Апр-2011, 12:09 | Изох # 44
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Сал адашдиз тугри Роналдо хам яхши уйнади. Манимча купрок мураббийга боглик. Чунки эсизда буса олдинги йил реал хеч канака мусобакада юта олмади ва мураббийни алиштиришга туши ва тугри карорга келди. Битта роналдо хеч нарма киломиди. Бу жамоавий уйин. агар уша хамма мактаётган Мессини хам тактикаси йук бирон бир жамоага кушиб куйинг хеч нарса киломиди.

 
ParvinaСана: Душанба, 25-Апр-2011, 12:32 | Изох # 45
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионатининг 33 турида “Валенсия”га қарши меҳмонда ўтказилган учрашувда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонгач, чемпионлик борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Мураббий Каканинг оиласида янги чақалоқ дунёга келишини кутаётганларини ҳам хабар қилган.

“Ушбу ўйинга нисбатан жуда ҳам жиддий муносабатда бўлдик. Математик томонлама олиб қаралганда, чемпионлик учун курашни давом эттиришимиз учун фақатгина уч очко эгаси бўлишимиз талаб қилинганди, бу ишни уддалай олдик .

Агарда ҳар қандай жамоани ҳам мағлубиятга учрата олишимиз ҳақидаги таассуротлар билан мавсумни якунлайдиган бўлсак, келгуси йилда бизга анча осон бўлиши ва ўзимизга бўлган катта ишончи ҳис қилишимиз аниқ. Агарда “Барселона” бу йил чемпион бўладиган бўлса, биз очко йўқотганимиз учун эмас, балки ўзи очко йиға олгани учун бу ишни уддалаган бўлади.

Кака менга ёқадиган позицияда ўйнади ва бутун учрашув давомида ажойиб ҳаракат қилди. У айнан шу ўринда, худди шундай ўйнашга кўникиб қолган. У бизга керак, унинг ўзига эса, ўз кучига бўлган ишонч керак. Айнан шу ишончни Кака “Валенсия”га қарши кечган учрашувда қўлга кирита олди. Унинг учун жуда хурсандман. Бунинг устига, орадан бир неча кун ўтгач, унинг оиласида қиз фарзанд дунёга келиши кутилмоқда”, - дейди мураббий клуб расмий сайтига берилган интервью вақтида.
Яна битта хабар 27 -30 апрел кунлари Барса ва Реал Мадрид уйинлари гувохи буламиз Куйиб юборманг


Allah büyükdur
 
sherzodСана: Душанба, 25-Апр-2011, 18:09 | Изох # 46
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
“Барселона” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг айтишича, “Реал” билан бўладиган биринчи учрашувни португалиялик ҳакам Педро Проэнсо бошқариб бориши Жозе Моуриньо учун жуда яхши хабар экан.

“Баланд майсага кўникиш учун Сантьяго Бернабеу”да машғулот ўтказишимиз керак. Дастлабки учрашувда “Реал” фаворит, бироқ вазиятни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувга тайинланган ҳакамларга келадиган бўлсак, ўйинни португалиялик ҳакамлар бошқариб бориши Моуриньони хурсанд қилган бўлса керак”, - Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.


 
unetСана: Душанба, 25-Апр-2011, 22:19 | Изох # 47
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 667
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
MAN UTD MUHLISLARIGA NAVBATDAGI GALABA BILAN TABRIKLIYMAN
 
sherzodСана: Чоршанба, 27-Апр-2011, 09:30 | Изох # 48
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Англия футболида навбатдаги марта кўнгилсиз ходиса бўлиб ўтди. Мамлакат биринчилигининг тўртинчи дивизионида тўп сураётган “Честерфилд” ва “Бёри” клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашув вақтида меҳмонлар шарафини ҳимоя қилган дарвозабон мухлис томонидан калтакланган.

Меҳмонлар томонидан ҳисоб очилгандан сўнг, “Честерфилд” мухлислари майдонга югуриб чиқдилар ва “Бёри” дарвозабонига ташланиб қолдилар. Мухлислардан бири дарвозабоннинг юзига мушт тушириб қолган. Ушбу кўнгилсиз воқеани ўрганиб чиққан полиция ходимлари жанжални келтириб чиқарган мухлисларни қамоққа олишга эришган.

Ўз навбатида “Честерфилд” клуби раҳбарияти безори мухлисларни уй учрашувларига киритмаслик масъулиятини ўз зиммасига олган.

“Мухлислар майдонга тушиб кетдилар ва дарвозабонга ҳужум қилдилар. Ушбу воқеа муносабати билан бир киши қамоққа олинган, бошқаларга нисбатан безорилик моддасига асосан жиноят иши очилиши кутилмоқда. Воқеа юзасидан тегишли далилларга эга бўлиш учун, кузатув камераларидан фойдаланишда давом этмоқдамиз”, - дейди полиция идораси ходими Расселл Данкин.

Бу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, тўртинчи дивизионда етакчилик қилаётган “Честерфилд” клуби ўйинига тўққиз минг атрофида мухлис ташриф буюрган эди.


 
unetСана: Пайшанба, 28-Апр-2011, 22:07 | Изох # 49
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 667
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
CHEMPIONLAR LIGASIDAGI REAL MADRID VA BARSELONA JAMOLARI URTASIDAGI UYINDA BARSELONA JAMOASI 0-2 HISOBIDA GALABA QOZONDI
 
sherzodСана: Жума-муборак кун!, 29-Апр-2011, 23:09 | Изох # 50
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг “Барселона”га қарши қўллаган услуби ўзига ҳам ёқмаганини тан олиб айтиб ўтди. Бироқ, португалиялик футболчи шундай услубда ўйнашга кўникиши лозимлигини ҳам қайд этиб ўтган.

“Ҳа, бундай услубда ўйнаш менга ёқмайди. Аммо, айнан шундай услубда ўйнашга кўникишим ва ўзимдан талаб қилинадиган барча нарсани амалга оширишим керак. Уйдаги учрашув учун голсиз дуранг ҳам ёмон натижа эмасди. Сафарда ўтадиган учрашувда гол уришга муваффақ бўлардик.

Нима сабабдан Моуриньо билан бундай воқеалар кўп содир бўлади? “Барселона” — ажойиб жамоа. Аммо, баъзан шундай таассуротлар пайдо бўладики, бу жамоа нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам кучли экандек. “Челси”, “Интер”, “Арсенал” — ҳар доим бир хил нарса такрорланади.


 
Поиск: