Испаниянинг Marca газетасининг хабарига кўра, "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюга нисбатан УЕФА ташкилоти жиддий дисквалификацияни жорий этиш ниятида экан. Эслатиб ўтамиз, "Реал" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал учрашувларининг дастлабкисида Моуринью УЕФАга нисбатан қаттиқ оҳангда гапирганди. Унинг сўзларидан мазкур ташкилотнинг "Барселона"га ён босиши қистириб ўтилганди.
Шу муносабат билан УЕФАнинг тартиб-интизом қўмитаси португалиялик мутахассиснинг айтган гапларига эътироз билдириш мақсадида уни етти ўйинга дисквалификация қилмоқчи.
Бу ҳақида бугун расман маълум қилишган.
Добавлено (07-Май-2011, 11:57)
---------------------------------------------
Парижда бўлиб ўтган УЕФА Конгрессининг навбатдаги мажлисида Европа футбол иттифоқига президент сайлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ташкилотнинг амалдаги президенти Мишель Платини яна бир бора тўрт йилга УЕФА президенти этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимга фақатгина Платинининг номзоди илгари сурилганди.
Добавлено (07-Май-2011, 12:01)
---------------------------------------------
"Пахтакор" академиясидан яна бир ажойиб янгилик. 1996 йилда таваллуд топган ва жамоанинг 1995 йил тарбияланувчилар сафида катта тажриба тўплаган Музаффар Исмоилов Мадриднинг "Реал"жамоасидан таклиф олди!
Воқеалар хронологияси қуйидагича кўриниш олганди.
2010 йил Дилшод Нуралиев жамоаси сафида Мадридда ўтказилган Кубокда "Пахтакор" жамоаси якунда бош совринни қўлга кириганди. Турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Музаффар Исмоилов Мадрид жамоаларига футболчи тарбиялаб берадиган "Алкобендес" мураббийларининг назарига тушди ва "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси уч ой давомида Испанияда фаолият олиб борди. Олган маълумотларимизга кўра, 1996 йилда таваллуд топган ҳамюртимиз у ерда 1995 йил топган футболчилар сафида ҳаракат қилди. Аниқроғи, унинг ҳатти ҳаракатлари машҳур Фернандо Торреснинг устози Маноло Рангел назарига тушди.
Ҳозир Мадридда футбол мавсуми якунига етди. Музаффар Исмоилов куз ойида яна Мадридга учиб кетади. Маълум бўлишича, унга "Реал" Мадрид жамоаси академияси мураббийлари жиддий қизиқиш билдиришяпти. Агар барчаси кўнгилдагидек якунланса, Музаффарни шу йили "Реал" Мадрид либосида кўришимиз мумкин. Футболчининг дадаси Мурод Исмоилов бугунги кунда "Пахтакор" жамоасининг катта мураббийи сифатида фаолият олиб боряпти. "Атласчи" таркибидан фаолият олиб борган собиқ футболчи ҳақида ёши катта мухлисларимиз яхши биладилар.