[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Спорт ва Соғлиқ » Жисмоний спорт » Futbol yangiliklari (Futbol muhlislari uchun)
Futbol yangiliklari
sherzodСана: Сешанба, 17-Май-2011, 13:36 | Изох # 101
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Bu yil Ranaldo yutadi. Messi xozircha damini olib tursin. Bo'masam Manchester messisiz barsani kopto qib tashidi.

 
Roman_akaСана: Сешанба, 17-Май-2011, 15:48 | Изох # 102
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 25
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 21
Холати: Хозир йўқ
Mr_Onlinebilishimcha bizada totalizatorla yopilibketuvdi qanaqqib pul tikdiz?

передай привет от дяди Абрамовича.
 
ParvinaСана: Чоршанба, 18-Май-2011, 12:07 | Изох # 103
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
Криштиану Роналду Испания чемпионатида “Вильяреал”га қарши ўйнар экан, иккита гол киритишга ва ўз номини тарихга битилишига муваффақ бўлди. Унинг мавсум давомида киритган голлари сони 38 тага етди ва мавсум тўпурарига айланди. Анча вақтлардан буён шунча гол киритишнинг имкони бўлмай келаётган эди, анча вақтлардан буён...

Рекордчилар
Бир мавсум давомида 38 та гол киритишга шу вақтга қадар фақат икки нафар футболчи эриша олган. Биринчи бўлиб бу ишни Тельмо Сарре бажара олганди. Бильбаонинг “Атлетик” клубига қарши ўйнайдиган клубларга ўша йиллар хавас қилиб бўлмасди. 1950/51 йилги мавсум тўлалигича Саррега аталганди.

Кейинроқ бу ишни Уго Санчес уддалай олди. Бу футболчи энди Мадриднинг “Реал” клубидан чиққанди. 1989/1990 йилларда у томонидан берилган зарбалар дарвозабонларнинг қўрқинчли тушларига кириб чиқарди.

Мана энди айнан шу кўрсаткичга Криштиану Роналду ҳам эриша олди. Бироқ, португалиялик ҳужумчида яна бир ажойиб имконият бор. “Қироллик клуби” охирги турда “Альмерия”га қарши ўйнайди ва Криштиану Роналду яна гол киритиш имкониятига эга. Агарда охирги учрашувларга назар ташлайдиган бўлсак, унинг бу ишни уддалаши мумкинлигига осонгина ишонишимиз мумкин.
Криштиану Роналду томонидан бу йил қўлга киритилаётган натижаларга қойил қолмай илож йўқ. Футболчи Месси сингари тўлиқ ҳужум чизиғида ҳаракат қилмаса-да, тўхтовсиз гол киритиб ҳайрон қолдирмоқда. У Қироллик Кубоги ва Чемпионлар лигасида ҳам ўн уч марта гол киритишга муваффақ бўлган ва голларининг умумий сонини 52 тага етказиб олган. Бунинг устига, футболчи ўн учта учрашувда биттадан кўпроқ гол киритган. Шулардан еттитасида дубль қилган, тўрт марта хет-трик ва икки марта покерга эришган.
Роналду рекорд натижа қайд этди, бироқ бу ҳолат португалиялик футболчига бегона эмас. У ҳали “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб юрган 2007/2008 йилги мавсумдаёқ 31 та гол киритишга ва Алан Ширер томонидан ўрнатилган натижани такрорлашга муваффақ бўлганди.
Пепенинг совғаси
Мадридликлар ўзларининг асосий юлдузлари клуб рекордларини янгилаётганидан жуда хурсанд бўлмоқдалар. Бироқ, уларнинг фикрича, Криштиану Роналду бундан-да кўпроғига ҳақли эди. Агарда ҳакамлар Ла лига ва Чемпионлар лигасидаги ноҳақликларни қилмаганларидами... Ахир улар-ку, “Мадрид”дан ғалабаларни тортиб олган.
Ҳакамлар томонидан амалга оширилган хатолар Роналдунинг голларига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Ла лиганинг иккинчи турида Криштиану Роналду томонидан берилган зарба Пепенинг елкасига тегиб, сўнгра рақиб дарвозасидан жой олганди. Ўша гол Пепенинг ҳисобига ёзилди. Бироқ, португалиялик ҳимоячи ўз ватандоши ва жамоадошига ўша голни қайтариб беришга тайёр. Ахир дўстлар шундай вақтда билинади-да.
Дарвоқе, Испаниядаги йирик спорт нашрларидан бўлган Маrсада чоп этилган мақолалардан бирида хатога йўл қўйилган ва ўша гол аввалдан Криштиану Роналду ҳисобига ёзиб қўйилган эди.

“Олтин тўп” изидан

Мадридлик мухлислар Роналдунинг “Олтин бутса”га лойиқ эканига ишониб бўлганлар. У нафақат Испаниянинг, балки бутун Европанинг энг зўр тўпурари бўлишга арзийдиган ишни бажариб улгурди. Энди бўлса, навбат “Олтин тўп”га...
“Реал” мухлисларининг фикрича, агарда Криштиану Роналду навбатдаги марта “Олтин тўп”дан мосуво бўлса, бу жуда катта адолатсизлик бўларди экан. Маҳаллий журналист ва мутахассислар томонидан Криштиану Роналду фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни бошидан кечираётганини таъкидлаб ўтилган. Бироқ, испаниялик мутахассисларни бу борада тўғри хулоса чиқараётганига шубҳа қилса бўларди. Чунки, барибир Криштиану Роналдунинг энг яхши мавсуми деганда — кўз олдингизга 2007/08 йиллар келаверади. Ўшанда таркибида Криштиану Роналду порлаган “Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатида ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам тенгсиз деб топилганди. Манкунианликларнинг бундай натижага эришишларига айнан Роналдунинг голлари сабаб бўлгани ҳали ёдимизда турибди.
Агарда ўша дамлар билан ҳозиргисини солиштирадиган бўлсак, фақатгина бир ҳолат бизнинг фикримизга қарши чиқиши мумкин — Роналду Англияда ўйнаганида бир мавсум давомида 42 та гол киритишга муваффақ бўлганди. Испанияда эса 52 та.
“Олтин тўп” масаласи ҳам охирги йилларда жуда катта тортишувларни келтириб чиқармоқда. Масалан, ўтган йил якунларига кўра, унга Мессини лойиқ деб топдилар. Бунга Каталониядан ташқари бутун дунё норози бўлди. Кўпчиликнинг фикрича, “Олтин тўп”га кўпроқ Андрес Иньеста билан Хави лойиқроқ эдилар. Кўрамиз, бу сафар “Олтин тўп”га ким эга чиқар экан?

Мессидан яхшироқ
“Реал” мухлислари хурсандчилик қилишни бошлаб юборганлар. Уларнинг ягона овунчоқлари — Криштиануга ишқибозлик қилишдан иборат бўлиб қолди. Ла Лига қўлдан бой берилди, Чемпионлар лигасидаги кураш ўхшамай қолди. Бироқ, Мессининг тўпурарликдан мосуво бўлиши аниқ бўлиб улгурган. Аргентиналик дахо Ла лига тўпурарлигида Криштианудан еттита тўпга ортда қолиб кетган, қолган барча турнирларда эса, иккита.
“Реал” футболчиси ўзининг аргентиналик рақибини бошқа соҳада ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Роналдунинг ишлаб топган пуллари Мессиникидан анча ошиб кетган. Агарда Forbes томонидан келтирилган рақамларга ишонадиган бўлсак, Криштианунинг 2010 йилда ишлаб топган маблағи 38 миллион долларга етганини кўрамиз. Месси эса “бор-йўғи” 32 миллион билан қаноатланишга “мажбур бўлган”. Эҳ, бечора!
Мадридда “Барселона” устидан қозонилган ғалабалар учун кўп нарсаларидан воз кечиб юборадилар. Агарда бунинг иложи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда “барселоначи” устидан ғалаба қозониш талаб қилинади. Криштиану бу ишни уддалай олди. Криштиану — қаҳрамон. УРА УРА УРА


Allah büyükdur
 
sherzodСана: Чоршанба, 18-Май-2011, 12:17 | Изох # 104
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Man ishonardim C. Ranaldoni g'olib chiqishiga. Xudo xoxlasa oltin to'p xam unga tegishli bo'ladi. Olg'a RANALDO.

 
Roman_akaСана: Чоршанба, 18-Май-2011, 14:06 | Изох # 105
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 25
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 21
Холати: Хозир йўқ
Трофей Пичичи

Игрок Команда Голы Матчи
Роналду Реал Мадрид 36 32
Месси Барселона 31 32
Вилья Барселона 18 33
Росси Вильярреал 18 33
Льоренте Атлетик Б. 17 35

Трофей Замора

Игрок Команда Голы Матчи
Вальдес Барселона 15 30
Касильяс Реал Мадрид 31 33
Арансубиа Депортиво 33 29
Лопес Вильярреал 40 35
Рикардо Осасуна 42 35


передай привет от дяди Абрамовича.
 
Roman_akaСана: Чоршанба, 18-Май-2011, 15:32 | Изох # 106
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 25
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 21
Холати: Хозир йўқ
"Bunyodkor" FK ning yangi qurilvotgan stadioni 2012-yilni 10-martda ishga tushadi. 2008 yilda boshlangan qurilish ishlari bir yilga to'xtab qogandi. Loyiha boshida rejalashtirilgan mehanik yopiluvchi tomlar ham loyihadan olib tashlangan. Umumiy maydoni 18 gektar, 7 ta futbol maydoni: 1 asosiy maydon 6 ta trenirovichniy maydon (2 tasi suniy qoplamali) bo'ladi. 35000 odamga mo'jallangan.

Добавлено (18-Май-2011, 14:32)
---------------------------------------------
Mediapro gruppasi xo'jayini Xaume Roures LaLiganing 2011-2012 sezoni 21 avgustdan boshlanishini etdi.

Бириктирилиш: 4241506.jpg (15.8 Kb)


передай привет от дяди Абрамовича.

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Roman_aka - Чоршанба, 18-Май-2011, 14:52
 
NOZIСана: Пайшанба, 19-Май-2011, 03:11 | Изох # 107
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Бугун УЕФА кубоги учун 2та Португалия жамоаси финалда куч синашди. "Порту" ва "Брага". Хисобни хозирча билмайман

 
Mr_OnlineСана: Пайшанба, 19-Май-2011, 09:18 | Изох # 108
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
vo final bugunmi

Onda sonda kirip turaman . . . .
 
Roman_akaСана: Пайшанба, 19-Май-2011, 12:51 | Изох # 109
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 25
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 21
Холати: Хозир йўқ
Porto yutdi. Porto rekord qo'ydi. Porto yana yutsa kere.

передай привет от дяди Абрамовича.
 
NOZIСана: Жума-муборак кун!, 20-Май-2011, 02:53 | Изох # 110
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
"Порту"-"Брага" 1:0

 
Mr_OnlineСана: Жума-муборак кун!, 20-Май-2011, 09:41 | Изох # 111
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
Qanaqa recortakan

Onda sonda kirip turaman . . . .
 
ParvinaСана: Жума-муборак кун!, 20-Май-2011, 12:05 | Изох # 112
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
Xa Portu jamoa murabbiyi eng yosh murabbiylar shu paytgacha biron marta mag`lubiyatga uchramagan ekan. TABRIKLAYMIZ!!

Allah büyükdur
 
ParvinaСана: Жума-муборак кун!, 20-Май-2011, 17:40 | Изох # 113
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти «шаҳарлариклар»нинг “Реал” футболчиси Криштиану Роналдуга 150 миллион евро таклиф этганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Добавлено (20-Май-2011, 16:38)
---------------------------------------------
"Барселона" клуби ҳимоячиси Карлос Пуйол Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Юнайтед" билан бўладиган ўйинда иштирок этишни жуда-жуда истаётган экан. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатган.
Эслатиб ўтамиз, Пуйол уч ой олдин жароҳат олган ва узоқ вақт майдонга туша олмаган эди. У 15- апрелда "Реал" билан ўйнаш учун майдонга қайтди. Ундан кейин эса яна Испания кубоги финали ва "Реал"га қарши ярим финалнинг биринчи ўйинини ўтказиб юборди.
Футболчи “қаймоқранглилар” билан бўладиган жавоб ўйнида майдонга тушишга тайёр эди, аммо мураббий уни асраб туришни маъқул кўрди.
У охирги машғулотларда умуммий гуруҳ билан шуғуллана бошлади ва демакки, Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнай олади.

Добавлено (20-Май-2011, 16:39)
---------------------------------------------
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Кака айтдики, "Қиролллик клуб" раҳбарияти ва мураббийлар штаби унинг жамоада қолишини истаётган эканлар.
Эслатиб ўтамиз, Кака билан Европанинг бир қатор етакчи клублари қизиқишмоқда. Улар орасида “Челси” ва "Милан" клублари футболчини ўз сафларида кўришни жуда-жуда исташмоқда. Энди улар орасига Бразилиянинг “Сан-Паулу” жамоаси ҳам қўшилди.
"Менинг "Милан" ва "Сан-Паулу" клублари билан ўзаро муносабатларим аъло даражада. Бироқ "Реал"дагилар айтишдики, улар мендан ҳали кўп нарса умид қилишаётган эканлар. Бу менга Бу менинг ҳоҳиш-истакларимга тўла мос келади ва мен бундан ғоятда мамнунман", — деди Кака.

Добавлено (20-Май-2011, 16:39)
---------------------------------------------
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа билан янги шартнома имзолади. Марса нашри томонидан хабар қилинишича, ушбу шартнома олти йиллик муддатга мўлжалланган. Шу тариқа футболчи Мадридда камида 2017 йилга қадар қолиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Испания терма жамоасининг 25 ёшли аъзоси томонидан “Реал”да топиладиган бир йиллик даромад 3.5 миллиондан то 4.5 миллионга қадар бўлиши кўзда тутилган. Мадридликлар сафида энди Серхио Рамосдан фақатгина Криштиану Роналду, Кака, Икер Касильяс, Карим Бензема ва Месут Ўзиллар кўп топишлари мумкин.
Серхио Рамос бу йилги мавсумда “Реал” сафида Ла лиганинг ўттизта учрашувида, Испания Кубогининг еттита учрашувида ва Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган ўйинларнинг саккизтасида майдонга тушган. Ҳимоячи мавсум давомида тўртта гол киритишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” клуби тўққизинчи май куни “Боруссия”дан Нури Шахинни сотиб олганини эълон қилган эди. Мадридликлар апрель ойи охирларида яна бир ҳимоячи — Пепе билан ҳам 2015 йилга қадар давом этадиган шартнома имзолагандилар.

Добавлено (20-Май-2011, 16:40)
---------------------------------------------
"Челси"нинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчисини аниқлаш борасида ўтказилган сўровнома якунланди. 28 мингдан зиёд мухлис иштирок этган сўровнома якунларига кўра, клуб дарвозабони Петр Чех мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. . Шунингдек, ҳимоячи Бранислав Иванович ҳамда ҳужумчи Дидье Дрогбалар ҳам мухлислар томонидан юқори баҳога лойиқ кўрилдилар.
“Челси” ўйинчилари ўртасида ўтказилган сўровномада эса ҳимоячи Эшли Коул энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди.


Allah büyükdur
 
Roman_akaСана: Жума-муборак кун!, 20-Май-2011, 17:43 | Изох # 114
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 25
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 21
Холати: Хозир йўқ
Quote (Parvina)
«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти «шаҳарлариклар»нинг “Реал” футболчиси Криштиану Роналдуга 150 миллион евро таклиф этганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти «шаҳарлариклар»нинг “Реал” футболчиси Криштиану Роналдуга 150 миллион евро таклиф этганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

«Бу маълумотларда заррача ҳам ҳақиқат йўқ», – дея таъкидлашди клуб вакиллари.

Бундан ташқари, клуб хўжайини Холдун Аль Муборакнинг айтишича, «Манчестер Сити» ёзги трансферлар вақтида катта пулга футболчи сотиб олмайди. Улар УЕФАнинг янги молиявий қоидаларига мувофиқ иш кўришмоқчи.

Holdun akamla o'sha 200-300 mln. evroni o'zlarini yurtlaridagi komandalaga tiksala yaxshi bo'lardi. Yoki bo'masa bizani Paxtakorga shu pulni berib:"Mana mashi pulni olila keyinro imkonila bo'sa qaytarib berasila" disalayam yomon bomasdi. Stadionni ikkinchi etajini qurvolardik. Tomniyam yopvolardikde. biggrin


передай привет от дяди Абрамовича.
 
ParvinaСана: Душанба, 23-Май-2011, 15:35 | Изох # 115
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
«Альмерия»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган «Реал» примерода урган голлари сони бўйича «Барселона»ни ортда қолдирди.
Ушбу мавсумда «Реал» урган жами голлар сони 102тани ташкил этади, «Барса» эса – 95та урган. Ўтган мавсумда ҳам «Реал» худди бу йилгидек 102 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган эди. “Барса” эса ўшанда мадридликлардан тўртта гол кам урганди.

Добавлено (23-Май-2011, 14:34)
---------------------------------------------
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Икер Касильяс Marca газетасига берган интервьюси чоғида айтдики, мамлакат чемпионатининг сўнгги турида улар Криштиану Роналдуга энг яхши голурар бўлиши учун ёрдам беришни истаган эканлар.
"Биз чемпионликни бой берганимиздан кейин, Роналдуга ёрдам беришга қарор қилдик. Чунки биз мамлакат тўпурари айнан “Реал"дан чиқишини истаган эдик. Бундан ташқари, рақиб дарвозасига имкони борича, кўпроқ гол уришни истадик ва кўриб турганингиздек, буни уддаладик", — деди Касильяс.

Добавлено (23-Май-2011, 14:34)
---------------------------------------------
"Реал" футболчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг сўнгги турида "Альмерия" дарвозасига яна бир тўп киритиб, Примьеронинг рекордини янгилади. Португалиялик футболчи "Альмерия"га қарши ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ гол киритишга муваффақ бўлди. Роналду ўз голлари сонини 39 тага етказиб, бир мавсумда кўп гол киритиш бўйича рекордни ўзиники қилиб турган Уго Санчес ва Тельмо Саррани ортда қолдирди.

Добавлено (23-Май-2011, 14:35)
---------------------------------------------
Мадриднинг "Реал" клуби ҳамшаҳарлари бўлмиш "Атлетико" клубидан Серхио Агуэрони сотиб олиши мумкин. Ушбу трансфер дунё футболи қироли бўлмиш Диего Марадона ёрдамида амалга оширилиши кутилмоқда.
Аргентиналик футбол юлдузи бундан аввалроқ ҳам ўзининг куёви бўлмиш Серхио Агуэронинг асл ўрни Мадридда эканини бир неча бор таъкидлаб ўтган эди. Бироқ, Марадона "Мадридда" деганида, "Атлетико"ни эмас, балки "Реал" жамоасини назарда тутган. У Серхио Агуэрони португалиялик Криштиану Роналду билан бирга тўп суришини истаганди.


Allah büyükdur
 
sherzodСана: Душанба, 23-Май-2011, 17:49 | Изох # 116
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Real uchun juda xam xursandman. Ramaldoni yangi rekordi b.n tabriklab qolamiz.

 
Mr_OnlineСана: Сешанба, 24-Май-2011, 08:59 | Изох # 117
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
Real baribir Real Ranaldo uchun hursandman
Hozirgi Real manga 2002 yilgi Realli eslatvotti


Onda sonda kirip turaman . . . .
 
sherzodСана: Сешанба, 24-Май-2011, 09:40 | Изох # 118
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Ronaldoda 40 ta go'l bo'ldi. Almeriya b.n bo'lgan o'yinda 2 ta to'p kiritdi.

 
ParvinaСана: Сешанба, 24-Май-2011, 13:20 | Изох # 119
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал" футболчиси Криштиану Роналдуни Испания чемпионатидаги энг яхши тўпурарлик унвони билан табриклади.
"Мени кўпроқ жамоавий натижалар қизиқтиради, якка тартибдаги ғалабалар эмас. Мен тўпурарлик борасида ҳам ғалаба қозонмоқчи эдим, аммо буни иложи бўлмади. Криштиану сўнгги турларда кўпроқ гол урди ва мендан ўтиб кетди. Шундай экан, мен уни табриклашим мумкин", - дейди AS нашри Месси сўзларидан парча келтириб.

Англия термасининг бош мураббийи Фабио Капелло Евро-2012 мусобақаси доирасидаги Швейцарияга қарши кечадиган учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 26 футболчининг рўйҳатини эълон қилди.

Унда "Манчестер Юнайтед" футболчиси Уэйн Руни дисквалификация туфайли таркибдан тушиб қолган. Лекин, Замора ва Фердинандлар таркибга чиқирув қоғозини олишди. Ўйин 4 июнь куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.
Дарвозабонлар:
Карсон ("Вест Бромвич"), Харт ("Манчестер Сити"), Стокдейл ("Фулхэм");
Ҳимоячилар:
Бэйнс ("Эвертон"), Кэхилл ("Болтон"), Коул ("Челси"), Фердинанд ("Манчестер Юнайтед"), Ягелка ("Эвертон"), Глен Жонсон ("Ливерпуль"), Лескотт ("Манчестер Сити"), Терри ("Челси"), Уолкер ("Тоттенхэм");
Ярим ҳимоячилар:
Бэрри ("Манчестер Сити"), Кэррик ("Манчестер Юнайтед"), Даунинг ("Астон Вилла"), Адам Жонсон ("Манчестер Сити"), Лэмпард ("Челси"), Милнер ("Манчестер Сити"), Паркер ("Вест Хэм"), Уолкотт ("Арсенал"), Уилшир ("Арсенал"), Эшли Янг ("Астон Вилла");
Ҳужумчилар:
Бент ("Астон Вилла"), Крауч ("Тоттенхэм"), Дефо ("Тоттенхэм"), Замора ("Фулхэм").

"Милан" клуби ҳимоячиси Алессандро Нестанинг айтишича, бу йилги Чемпионлар лигасининг финалида "Барселона" ғалаба қозонар экан.
"Мендан ким Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритади, деб сўраяпсизми? Бу саволга ҳаммага "Барселона" деб жавоб бераман. Уларнинг ўйин услублари менга ёқади. Аммо, "Манчестер Юнайтед"да ҳам кучли таркиб мавжуд. Бу икки жамоа ҳам финалда ўйнашга лойиқдир", - дейди Goal.com нашри Неста сўзларидан парча келтириб.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "МЮ" ўртасидаги финал 28 май куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Добавлено (24-Май-2011, 12:20)
---------------------------------------------
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту Евро-2012 мусобақасига тайёргарлик доирасидаги Норвегияга қарши кечадиган ўйин олдидан майдонга тушиши мумкин бўлган 23 футболчининг рўйҳатини эълон қилди.
Дарвозабонлар:
Эдуарду («Женоа»), Угу Вентура («Портимоненсе»), Руи Патрисиу («Спортинг»)
Ҳимоячилар:
Бруну Алвеш («Зенит»), Фабиу Коэнтрау («Бенфика»), Жоау Перейра («Спортинг»), Пепе («Реал Мадрид»), Рикарду Карвалью («Реал Мадрид»), Роланду («Порту»), Сильвио («Брана»), Дуда («Малага»)
Ярим ҳимоячилар:
Андре Сантуш («Спортинг»), Карлуш Мартинш («Бенфика»), Жоау Моутинью («Порту»), Паулу Машаду («Тулуза»), Рауль Мейрелеш («Ливерпуль»), Рубен Микаэл («Порту»)
Ҳужумчилар:
Криштиану Роналду («Реал Мадрид»), Данни («Зенит»), Элдер Поштига («Спортинг»), Угу Алмейда («Бешиктош»), Нани («Манчестер Юнайтед»), Варела («Порту»)

Италия термасининг бош мураббийи Чезаре Прандели 3 июнь куни Эстонияга ва 7 июнь куни Ирландияга қарши кечадиган учрашувларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйҳатини эълон қилди.
Дарвозабонлар:
Жанлуиджи Буффон ("Ювентус"), Сальваторе Сиригу ("Палермо"), Эмилиано Вивиано ("Палермо").
Ҳиомячилар:
Давиде Астори ("Кальяри"),Фелерико Бальцаретти ("Палермо"),Маттия Кассани ("Палермо"), Джорджо Кьеллини ("Ювентус"), Доменико Кришито ("Дженоа"), Алессандро Гамберини ("Фиорентина"), Кристиан Маджио ("Наполи"), Андреа Раноккия ("Интер").
Ярим ҳимоячилар:
Альберто Аквилани ("Ювентус"), Клаудио Маркизио ("Ювентус"), Рикардо Монтоливо ("Фиорентина"), Тьяго Мотта ("Интер"),Антонио Ночерино ("Палермо") Анджело Паломбо ("Сампдория"), Андреа Пирло ("Милан").
Ҳужумчилар:
Марио Балотелли ("Манчестер Сити"), Антонио Кассано ("Милан"), Альберто Жилардино ("Фиорентина"), Себастьян Джовинко ("Парма"), Алессандро Матри ("Ювентус"), Жампаоло Паццини ("Интер"), Жузеппе Росси ("Вильярреал").

Украина терма жамоаси мураббийлар штаби, Олег Блохин бошчилигида 1 июнь куни Ўзбекистон ва 6 июнь куни Франция терма жамоаларига қарши майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Шу ўринда Украина терма жамоаси таркибига 2006 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаган Вячеслав Шевчук ва Сергей Назаренколарнинг қайтганини таъкидлаб ўтиш лозим. Бу футболчилар ўтган йилдан буён терма жамоа сафига чақирилмасдан қолиб кетаётган эдилар. Шунингдек, охирги марта 2010 йилнинг июнида терма жамоада ўйнаган Андрей Русола ҳам сафга қайтган.

Украина терма жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар: Андрей Пятов («Шахтёр», Донецк), Андрей Дикань («Спартак» М, Россия), Максим Коваль («Динамо», Киев)
Ҳимоячилар: Александр Кучер, Николай Ищенко, Вячеслав Шевчук, Василий Кобин (ҳаммаси «Шахтёр», Донецк), Андрей Русол, Виталий Мандзюк (иккиси ҳам — «Днепр», Днепропетровск), Артём Федецкий («Карпати», Львов)
Ярим ҳимоячилар: Олег Гусев («Динамо», Киев), Руслан Ротань, Сергей Назаренко, Сергей Кравченко (ҳаммаси — «Днепр», Днепропетровск), Игорь Худобяк, Денис Кожанов (иккиси ҳам— «Карпати», Львов), Денис Олейник («Металлист», Харьков), Анатолий Тимошук («Бавария», Германия)
Ҳужумчилар: Андрей Шевченко, Артём Милевский (иккиси ҳам— «Динамо», Киев), Марко Девич («Металлист», Харьков), Евгений Селезнёв («Днепр», Днепропетровск), Андрей Воронин («Динамо» М, Россия)


Allah büyükdur
 
sherzodСана: Сешанба, 24-Май-2011, 15:49 | Изох # 120
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Parvina raxmat ajoyib yangiliklar uchun.

 
Mr_OnlineСана: Сешанба, 24-Май-2011, 19:17 | Изох # 121
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
Lekin Sizdaka Fanatti ko'rmodim

Onda sonda kirip turaman . . . .
 
sherzodСана: Сешанба, 24-Май-2011, 20:13 | Изох # 122
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Men xam qoyil qolganman ILHOM.

 
ParvinaСана: Шанба, 28-Май-2011, 11:00 | Изох # 123
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Жаҳонгир Позилжоновни кўпчилигингиз жуда яхши биласиз. Ҳозирги кунда «Божалар» гуруҳи сардорининг чеҳрасини ёки овозини бир кунда ҳеч бўлмаса бир маротаба кўрмасликнинг иложи йўқ бўлиб қолди. ТВда кино ва рекламалар, турли хил кўрсатувлар меҳмони радио, газета, журнал, веб-сайтларнинг бош саҳифалари Жаҳонгир Позилжонов билан бойитилмоқда, десак асло муболаға бўлмайди.

Бугун Европа Чемпионлар лигаси финали. Одатда, финаллар олдидан футбол мутахассислари билан суҳбат қурардик. Бу сафар уларнинг ёнига эстрадамизнинг ёрқин юлдузининг спортга, хусусан футболга бўлган қизиқишлари интилдик. У бугун кимга мухлислик қилади?

— Жаҳонгир ака, спорт билан ҳам мунтазам шуғилланиб турасизми?
— Фақат футбол ўйнайман! Зафар ака деган бизнинг сардоримиз бор. Бир ҳафтада 4-5 маротаба, хизматлардан кейин йиғилиб мини-футбол ўйнаймиз. «Ғалабага бир қадам» – бу жамоамизнинг номи.

— Футболчи ёки шу соҳа вакилларидан яқин дўстларингиз борми?
— Яқин дўстларим йўғ-у, аммо таниш-билишларим бор. Кўплаб ўйинчиларни яхши танийман. Турли хил байрам ва тадбирларда баъзи футболчилар билан кўришиб, худди эски қалинлардек гаплашиб турамиз.

— Турли хил йўналишларда ашулалар айтгансиз. Аммо футбол ҳақида ҳозирча негадир куйламадингиз. Жаҳонгир Позилжоновнинг миллионлар ўйини ҳақида қўшиқ яратиш режаси борми?
— Бор. Ростини айтсам, футбол тўғрисидаги ашулам аллақачон тайёр бўлиб улгурган эди. Январь ойида Қатарда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг ажойиб стартидан сўнг нафақат футболчиларни, балки мухлисларни ҳам олдинга ундовчи, руҳлантирувчи, спортчиларга хос бўлган ашула яратгандим. Аммо оранжировка жараёни бироз чўзилиб, қўшиғимиз ярим финал ўйинига тўғри келиб қолди. Ярим финалда Австралия термасидан учралган йирик мағлубиятдан сўнг бу қўшиқни ортга суриб туришга мажбур бўлдик. Чунки футболчи ва мухлисларимизга далда бўлиш учун яратган ашуламиз мағлубиятдан сўнг ҳали ўзларига кела олмаган футболчи ва мухлислар тўғри қабул қила олишмасди. Очиғини айтганда, яхши ният ила яратилган ашуламиз халққа тескари таъсир кўрсатиб қўйишидан қўрқдим.

Футбол борасида йирикрок турнир бошланишини кутиб турибман. Худо хоҳласа, янги мусобақа олдидан ашулани тақдим этиб, футболчиларимиз ва мухлисларимизни руҳлантирган ҳолда ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

— Стадионларда ва ойнаи жаҳон орқали футболлар кузатиб турасизми?
— Асосан Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кутазаман. Шунингдек, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клубларимизни Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокларидан хабардорман. Яқинда Саудия Арабистонида бўлган «Ал-Иттиҳод» ва «Бунёдкор» жамоалари иштирокидаги учрашувни бевосита стадионда туриб томоша қилдим.

— Ўзимизнинг ва хориж клубларидан қайсиларига мухлислик қиласиз?
— Юртимиздан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари ишқибозиман! Ҳар доим бу икки жамоа билан биргаман. Хориждан эса фақат ва фақат «Барселона»га мухлислик қиламан.

Кўпчилик нега «Бунёдкор»га ҳам, «Пахтакор»га ҳам мухлислик қиласиз, биронтасини ажратиб кўрсатиб беринг деб сўрашади. Ўз навбатида мен ҳам улардан сўрайман, хорижда кимнинг ишқибозисиз деб. – «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Реал», «Интер», «Челси» деб санаб кетишади. Шунда мен айтаман: нима мени ҳаққим йўқми ўзимнинг она шаҳрим жамоаларига мухлислик қилишга. Бошқалар Ўзбекистонда бир жамоага, хорижда эса бир неча клубларга мухлислик қилишади. Менда эса буни акси. Хорижда фақат ва фақат «Барселона», мамлакатимизда эса Тошкент клублари – «Пахтакор» ва «Бунёдкор»га фанатман!

— Ёқтирган ўйинчингиз ким?
— Лионель Месси!

— Режисёр Ҳамза Каримовнинг «Оқтош асираси» фильм-пародиясида Тимур Кападзе ва Ихеруоме Уче сингари футболчилар рол ижро этишган эди. Сиз ашулачиликдан ташқари, бир неча фильмлар режисёри ҳам ҳисобланасиз. Айтингчи, янги фильмларингизда қайсидир машҳур футболчига рол ажратишни ўйлаб кўрганмисиз?
— Бу борада ғоямиз бор эди. Футбол борасида яратмоқчи бўлган киноимизнинг сценарийси аллақачон тайёр бўлиб улгурган. Фильмимиз тоғли жойларда туғилиб, отасиз вояга етган ва бошидан катта қийинчиликларни ўтказиб, шаҳарга келиб футбол мактабига ўқишга кирган бола ҳақида. Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришни бош мақсад қилган ушбу йигитча, тинимсиз машғулотлар орқали ўз орзусига етишади.

Фильмни ҳақиқий футбол муҳитида, яъни лиқ тўла стадионда суратга олмоқчимиз. Бунинг учун бизга ҳомийлар керак. Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ўзига хос қўллаб-қувватлаш бўлса яхши бўларди. Ростини айтсам, бу кинода оддий актёрлардан эмас, балки профессионал футболчилардан фойдаланмоқчимиз.

— Бугун бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалида кимнинг ғалабасини тахмин қиласиз?
— Албатта «Барселона»ни ютишига ишонаман ва кубок Каталонияга кетишидан умидворман. Аммо ҳисобни олдиндан айтиб беролмайман. Дарвоқе, ярим финалда «Барселона» ва «Реал» клублари ўйнаганида дўстларим билан роппа-роса 10 киши бирга футбол кузатдик. Нақ тўққиз киши мадридликлар томонида эди, мен эса «Барселона»га ишондим. Якунда «Барса» финалга чиқди ва дўстларим олдимда хижолат чекишди. «Узр энди, шунақа бўп қолди. Кучлилар доимо ютиб келишган» деб қўя қолдим.

Добавлено (28-Май-2011, 09:55)
---------------------------------------------
Эътирозлар!
"Барселона" ҳужумчиси Педро Родригес Чемпионлар лигаси финали каталонияликлар учун осон бўлмаслигини таъкидлади.
Испан футболчисининг айтишича, финалдаги рақиби - "Манчестер Юнайтед" Роналдусиз яхшироқ ўйнар экан.
"Роналду кетгандан кейин "МЮ" янада яхши ўйин кўрсата бошлади. Шунинг учун айтиш мумкинки, "қизил иблислар" усиз яхшиорқ ўйин кўрсатади", — деди Педро Marca нашрига интервью берар экан.

"Бавария" клуби собиқ дарвозабони Оливер Кан Чемпионлар лигаси финалида ўзаро тўқнаш келадиган "МЮ" ва "Барселона" клублари дарвозабонлари — Эдвин ван дер Сар ва Виктор Вальдесни ўзаро таққослади.
"Ван дер Сар — дарвозабон эмас. У — тирик афсона. Унинг ёши нечада — қирқда? Мен ушбу мавсум у учун охирги эканлиги ҳақида эшитдим. У фаолиятини иккита соврин билан якунлаши мумкин, агар у Чемпионар лигаси финалида ғалаба қозонса. Мен ҳам фаолиятимни иккита соврин билан тугатганман - мамлакат чемпионлиги ва Кубоги.
Вальдес — яхши дарвозабон, хотиржам, кам хто қилади. Аммо ҳеч иши юришмайди - терма жамоа дарвозасини Касильяс қўриқлайди.
Касильяс, Вальдес, Акинфеев, Буффон, Чех — уларнинг барчаси ажойиб дарвозабонлар. Ким кучли эканлиги эса улардан қайси бири айнан ўша куни қандай формада эканлиги билан боғлиқ", — деди Оливер Кан "Спорт-экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.

Добавлено (28-Май-2011, 10:00)
---------------------------------------------
Бугун финал. Европа чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи учрашуви. Ўша машҳур "Уэмбли"да барчаси ҳал бўлади. Бунга жуда оз фурсат қолди...
Финалда ким фаворит? Бу саволга ҳеч ким аниқ жавоб айта олмайди. Чунки икки жамоада ҳам имконият бир хил. Ҳар иккиси бу йил ўз мамлакатида чемпионликни муддатидан илгари ҳал этди. Ҳар икки жамоа таркибида дунё футболининг энг моҳир ижрочилари тўп суради. Ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам сайёрамизнинг энг кучли мутахассисларидан. Шунингдек, ҳар иккиси ҳам сўнгги бор бундан икки йил муқаддам финалга чиққан эди. Фақат ўшанда "кўк-анорранглилар"нинг қўли баланд келганди....
Бугунчи, бугун кимнинг кўчасида байрам бўлади? Бу борада икки жамоа учун ҳам овоз бергингиз келади. Ҳар иккиси ҳам бунга тўлиқ муносибдек. Бироқ бугун фақат бир томон хурсанд бўлади....
Инглиз ва испан клублари ҳамиша ҳужумкор футбол тарафдори бўлиб келишган. "МЮ" ҳам, "Барса" ҳам ана шу услубни яхши кўради. Кеча, "Милан" мураббийи Аллегри "кимнинг ярим ҳимояси кучли бўлса ўша ютади" деди. Яна тағин ким билади дейсиз. Бундай ўйинларда ҳар нарса бўлиши мумкин...
Нима бўлганда ҳам, бугун чиройли, ҳужумкор ва мухлисларга манзур бўладиган ўйин кўришдан умидвормиз. Ким ғалаба қозониши эса вақт кўрсатади. Биздан эса фақат кутиш қолди. Шундоқ экан, кутамиз.
Тарихий ўйин бошланишига жуда оз вақт қолмоқда. Бугун тунда ухлаб қолманг тағин...


Allah büyükdur
 
sherzodСана: Шанба, 28-Май-2011, 15:48 | Изох # 124
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Сезяпсизми, дунё футболида ўзига хос давр якунланяпти. Кўпгина жамоалар ўзини ахтараётган, топаётган, йўлнинг бошига чиққан даврда, сўнгги беш йилликнинг шубҳасиз энг кучли икки клуби ЕЧЛ финалида тўп суриши айни муддао эмасми? “Барселона” учун бу сўнгги уч йилдаги иккинчи финал, сўнгги тўрт йилда эса каталонияликлар ярим финалгача етиб келишяпти. МЮ эса, сўнгги тўрт йилда ўзининг учинчи финалини ўтказмоқда! МЮ – сўнгги беш йилда Англияда тўртинчи чемпионликни нишонлади. “Барселона” эса Испанияда кетма-кет учинчи бор Ла Лигани ютди! “Барселона” МЮ ни ютибгина ўзининг тенгсиз эканини исботлаши мумкин. худди шу фикрни МЮ га нисбатан ҳам ишлатамиз. Яна ким бор? Ҳеч ким.

 
Mr_OnlineСана: Якшанба, 29-Май-2011, 03:56 | Изох # 125
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
Bugun Finalli Birga Ko'ramizmi ?

Добавлено (29-Май-2011, 02:56)
---------------------------------------------
etkanimde bo'li barsa yutti baribir


Onda sonda kirip turaman . . . .
 
Форумистон » Спорт ва Соғлиқ » Жисмоний спорт » Futbol yangiliklari (Futbol muhlislari uchun)
Поиск: