Bek8111 | Сана: Жума-муборак кун!, 15-Авг-2014, 19:15 | Изох # 127 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Doktor xikoyasi!
Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у кампирнинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб қўярди. Қўли билан овқат ва сув берарди. Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирниг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатроқ эди. Эркак шундай жавоб берди: ─ У туғилганидан бери ақлий ногирон. Ҳайрат ичида: ─ Уни ким боқади? ─ деб сўрадим. У: ─ Мен, деб жавоб берди. Мен эса, ─ Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади? ─ дедим. ─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан ─ деб жавоб берди эркак. ─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз? ─ деб сўрадим. У: ─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб, кўнглини оғритишидан қўрқаман! ─ Сиз уйланганмисиз. ─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор. ─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да? ─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик қилади. Овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман. Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Сабаби, унинг қанд касали бор! Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг қўлидаги тирноқларнинг олингани ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва: ─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим. ─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ололмайди, ─ деб жавоб берди ўғил. Кампир ўғлига қараб: ─ Менга қачон картошка сотиб оласан? ─ деб қолди. ─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман! ─ деди ўғил. Она шундай қувонди-ки, болалардек: ─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз! ─ деб юборди. Ўғил менга қараб: ─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман! ─ деди. Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг делосини варақлай бошладим. Сўнгра: ─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми? ─ деб сўрадим. ─ Мен унинг ягона фарзандиман. Боиси, отам уйланганидан бир ой ўтиб онам билан ажрашган экан, ─ деб жавоб берди. ─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак? ─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин! ─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми? Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак: Қувонч-у, қайғуйингизга ўртоқ бўлганми? ─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон. Ўша ёшдан буён унинг қўл-у, оёғиман. Бошига бирон нарса келмасин деб қўрқаман. Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва: ─ Ана энди дўконга борамиз! ─ деди. Кампир: ─ Маккага бормаймиз– ми?! ─ деди. Ҳайратландим ва: ─ Уни Маккага қандай олиб борасиз? ─ дедим. ─ Учоқда,─ деди ўғил. ─ Уни Макка олиб борасизми? ─ Ҳа. ─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз? ─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ! Улар ҳузуримдан чиқишди. Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни қўймаслигини тайинладим. Ичимдан келган йиғи портлади. Ўзимга-ўзим шундай деб пичирладим: ─ Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб, туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди. На тарбия берибди ва на кечалари бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди. Унинг ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди. Лекин ўғилдаги меҳр ва ғахўрликни қара. Холисанлиллоҳ айтчи, ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомалани қиляпмизми? Аллоҳим, ота- онамизга ғамхўр бўлишимиз учун бизга мададкор бўл! Аллоҳим, ота- онамизнинг гуноҳларини мағфират қил ва бизни чақалоқлигимиздан тарбия қилганларидек, устларидан раҳматларингин ёғдир! Добавлено (15-Авг-2014, 18:15) ---------------------------------------------
Qarzdor
Бир кун ~ қишлоққа борганимда ЖАНОЗА* устидан чиқиб қолдим... Марҳум таниш эди, бордим. Имом, фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида қарзи бор-йўқлигини сўради. Тобут ёнида, раҳматлининг амакиларидан бири турарди. Одатда, бундай пайтларда, қарз берганлар индашмайди. Ҳарқалай, воз кечиб юбормаса ҳам, ҳақ талашишнинг мавриди эмаслигини билиб, сукут сақлашади. Лекин Имом ҳам шу ерлик бўлгани ва марҳумнинг бўйнида жуда кўп қарзи борлигини ва қайтарилмаган қарзлар учун, марҳум қаттиқ азобланишини инобатга олибми, саволни қайта-қайта бера бошлади. Қарз бериб турганлардан бири марҳумнинг савлат тўкиб турган бой амакисидан нажот кутиб:
--- Марҳум мендан қарздор эди. Бунга гувоҳларим ҳам бор деди. Имом, талабгорга қаради ва қарзи қанчалигини сўради. Талабгор бор дардини тўкиб солди. У сўзини тугатар-тугатмас унинг ёнига яна бошқа бир талабгор келди. Имом марҳумнинг амакисига қараб мурожаат этар-этмас, талабгорнинг сони ортди. 6 кишига етди. Уларнинг айтиши бўйича марҳум ўтган йили ҳамманинг пиёзини баҳолаб, насияга олган ва вагонга ортиб Россияга олиб кетган. Йўлда пиёзларни совуқ урган. То манзилга етиб, бозорга туширгунларича пиёз музлаб, чириб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган, сасиб кетган пиёзларни сотиш тугул, ёнидан пул тўлаб, чиқинди тўкиладиган жойга ортиб бориб ташлашган. Бир ой юриб-юриб зўрға уйига қайтиб келган. Уйга қайтгач эса, пиёз берган деҳқонлар ҳар куни бирма-бир келиб ҳақларини талаб қилаверишган. Уйдаги ҳамма нарса сотиб тугаллансада, қарзнинг ўрни қопланмаган. Орадан бир йил ўтса ҳамки ўзини ўнглолмаган одам шу бўйи ўзини ўнглолмай, юрак ўйноғи билан оламдан ўтган. Ҳозир биз ўша одамнинг жанозаси устида бўлаётган жанжалнинг гувоҳи бўлиб тургандик. Имом марҳумнинг амакисидан,
---- «Қолган қарзларни тўлашни, ўз бўйнингизга оласизми, марҳум гўрида тинч ётсинми» - дея баралла овоз билан сўради. Амаки индамади. Имом яна қайта сўради. Амаки:
--- «Бу жуда катта миқдордаги пул, мен масъулиятни бўйнимга олиб , Худо олдида ёлғончи бўлиб қолишни истамайман. Ана марҳумнинг ўғли бор, омон бўлса балки бир кун узилиб кетар» - деди. Ўртага марҳумнинг ўғли чиқарилди. У чопон кийиб, белини боғлаб олган. 10-12 ёшлардаги болакай эди. Болакай афтидан гап нимадалигини тушуниб турарди.
--- Майли мен отамнинг ҳамма қарзларини бўйнимга оламан – деди. Одамлар орасида норози оҳангдаги гап-сўзлар эшитилди: --- «Бу қачон катта бўлади-ю, қачон пул топиб ҳақимизни тўлайди?» Имом ҳам ўз вазифасини адо этиб бўлганини англаганидан елкасидан тоғ ағдарилгандай шоша-пиша жаноза ўқишга тушди.
Лекин бўлиб ўтган ҳолат жуда аянчли ҳолат эди. Бундай савдо ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Ўз ҳаётини бундай якунланишини ҳеч бир бандангга раво кўрма эй Тангрим!
Жанозадан сўнг тобутни ерга қўяр эканмиз, ҳамма бир сиқим, бир сиқим тупроқ олиб, гўрингда тинч ёт, Оллоҳ мушкулингни енгил қилсин деб, дуо қилиб, лаҳадга ташлади. Шунда, қарз берганлардан бири баланд овозда, --- «Шу одам бизнинг қарзимизни тўлолмай оламдан ўтди, қарз ўрнига жонини берди, мен берган қарзимдан кечдим, шу одам гўрида тинч ётсин, қиёматда мен учун, ярим танаси куйган ҳолда тирилмасин, танаси бутун бўлиб тирилсин, Оллоҳ йўлига бағишладим» - деди. Унинг бу гапидан руҳланган кекса оқсоқоллар:
--- «Баракалла, балли, умринг узун бўлсин, қани яна ким бор, қарздан кечадиган,» - дея садо берди. Қарз берганлар бирин-кетин --- «Мен ҳам кечдим, мен ҳам кечдим, шунча пулим бор эди, баҳридан ўтдим» дея розилик беришди. Бутун жамоат худди бошларидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. Гўрга тупроқ ташловчиларнинг кетмон тортишлари жадаллашди.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
EzoDil | Сана: Душанба, 08-Дек-2014, 16:11 | Изох # 130 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| ЭРТАЛАБ ЧОЙ ИЧИБ У'ТИРГАНИМДА. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман . . .Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди. -Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? - дедим ўзимни ўнглаб . . . - Мен сизни қаттиқ севаман, хаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади ва сиз билан бир сония бўлсада бирга сухбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим . . . Чуқур ўйга толиб қолдим . . . “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман . . . Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. - Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, сахарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, - дедим нафасим қисилиб . . . Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли . . . Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди . . . - Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? - дея яна сўрадилар. - Хеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак? . . . - Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” - дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар. Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан хаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан хам баттар холга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади . . . Етиб келиб тўхтаганимда, хаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. - Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз-ку . . . Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, “Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар . . . Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар . . . Холатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб . . . Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, хаммасининг менга хаваси келди”, - дедилар . . . Шахар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик. Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шахарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар . . . Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди . . . Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта харфларни кўра олдилар холос . . . - Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, - дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб . . . Сухбат қуриб узоқ ўтирдик . . . Вақт алламахал бўлганини хам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади . . . Қанчалар ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман? Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, - дедилар. - Бажонидил онажон, унда келаётган хафтада борамиз, - дедим. - Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини, - дедилар қайсарлик билан. - Майли онажон, сиз нима десангиз шу, - дедим. Уйга қайтганимда аёлимга рахмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида . . . Орадан икки кун ўтмай сахарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди. Онамни тирик кўриш насиб қилмади . . . Боргунимча жонлари узилибди . . . Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар: “Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни хисоблатиб, пулини тўлаб келдим. Тўлов қоғози хам шу ерда. Балки ўша кунгача мен етиб бормасман. Лекин сен албатта аёлингни олиб ўша ерга боргин. Иккаламиз ўтирган жойда ўтириб овқатланинглар. Мен сени жонимдан ортиқ яхши кўраман болажоним . . .” Қанийди шу хатни ёзган аёл тирик бўлсалар . . . Хар куни у аёлни бошимда кўтариб ресторанларга, боғларга, энг яхши жойларга олиб борсам . . . Сухбатларидан сармаст бўлсам . . . Қанийди яна бир бор шундай оқшом насиб этса . . . Лекин энди онам йўқ эдилар . . . ! ! ! Оналаримизнинг қадрларига тириклигида етайлик, азизлар . . . ! ! !
Kimgadir borligim o'zi bir dunyo, Su'ratim avaylab yurakka ildi. Kimgadir aksincha,keldimmi malol, Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
|
|
| |
toshkandiy88 | Сана: Шанба, 28-Авг-2021, 19:08 | Изох # 137 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 11
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| IMON Oʻtkir Hoshimov
... Klava xolaning ovozi bir kun chiqmay qolgani, Darrov bilindi. Kasalxonaga tushibdi. Buyragi xasta ekan. Bechorani xammaga dashnom berib oʻtirishiyam bir davlat ekan. Butun "dom" zerikib qoldi. Ikki xaftadan soʻng, yon qoʻshnisi eshik qoqib keldi. – Yuz soʻm qarz berib turing, –dedi iltimos qilib. – Klava xolaga uch yuz soʻm kerak boʻlib qopti. Ikki yuzini qoʻshnilardan yegʻdik. – Nimaga kerak boʻpti? – Anigʻini bilmayman, – qoʻshni yelkasini qisdi. – Ammo juda zarurmish. Berdim. Oradan bir oycha oʻtgach, Klava xola qaytib keldi. Podyezd oldida shumshayib oʻtiribti. Rangi bir xolatda. Odamlarga dashnom beradigan holiyam yoʻq. – Voy-boʻ, yosharib ketibsizku! – dedim koʻnglini koʻtarish uchun. Klava xola inqillab oʻrnidan turdi. – Rahmat, oʻgʻlim, – dedi negadir ta'zim qilib. – Katta yordam berding. Pulingni qaytaraman. Pensiyamdan beraman. Yigʻib-yigʻib. Shunday shaddod kampirning ta'zim qilib turishi gʻalati ta'sir qilib ketdi. – Qiziqmisiz, men sizga pulni gapirayotganim yoʻqku. Tuzikmisiz, oʻzi. – Operaciyadan yaxshi chiqdim, – Klava xola mayus jilmaydi. – Pul bermasam boʻlmadi. Hayron boʻldim. – Kimga? – Kimga boʻlardi, vrachga! Beixtiyor yoniga oʻtirib qoldim. –Kimga deysiz? – Vrachga! –Klava xola mening soddaligimdan afsuslangandek ohista ohista bosh chayqaydi. – Uch yuz soʻm bermasam boʻlmasdi. Operaciya qilmasdi. Qilsayam, yarim yildan keyin oʻladigan qilib kesardi. Rostini aytsam, tovonimdagi jonim hiqildogʻimga keldi. –Nima vrach sizdan pul talab qildimi! Kim oʻsha vrach? Familiyasi nima? –E, bolam, qoʻysang-chi! – Klava xola qoʻl siltadi. –Familiyasini aytganim bilan nima oʻzgarardi? Garangsib qildim. – Nima vrach sizdan rostdan pul soʻradimi? – Oy sinok, sinok! – Klava xola ogʻir bosh chayqadi. – Soʻragani yoʻq, soʻragani yoʻq. Faqat seshanba kuni opiraciya qilamiz, deydi-da, jumaga qoldiradi, juma kuni opiraciya qilamiz deydi-da, seshanbaga qoldiradi. Odammisan demaydi. Oxiri palatadagi bemorlar oʻrgatishdi. 300 soʻm bersangiz, darrov stolga oladi, deyishdi. Pul berishim bilan muomalasiyam oʻzgardi, oʻziyam boshqacha boʻlib qoldi. – Klava xola mahzun kulib qoʻydi. –Nimayam derdim. Vrach ham odam. Undayam nafs bor. Bir ogʻiz rahmat degan soʻzinga muhtojmi. Kasalxonaga yotishga yoʻllanma olaman, desang, qoʻlingga qarab turadi-ku. Bu-ku butun boshli opiraciya. Dunyoda har xil ablahlik bor. Lekin bemorni davolash uchun pora olish... Oradan ikki haftadan koʻp vaqt oʻtgach, jiyanimning toʻyi boʻldi. Nevropatolog boʻlib ishlaydigan uzoq qarindoshim bilan birga oʻtirib qoldik. Klava xola esimga tushdi. Qarindoshimga bor gapni aytib berdim. Men uning tutaqib ketishini kutib turardim. Qiziq, qarindoshim tutaqmadi. Xotirjam yelka qisib qoʻya qoldi. – Avvalboshi sen aytgandaqa vrachlar koʻpmas. Sholi kurmaksiz boʻlmaydi. Qolaversa, vrachlarga ham qiyin. Oʻn olti yil eshakdek oʻqib, 140soʻm oladi. Na kechasi tinchlik bor, na kunduzi. Oʻsha 140 soʻm savil qolgurni savdo xodimi bir kunda topadi. – Qarindoshim kulimsiradi. – Yashash ham kerak-ku, akasi boʻyidan. Undan keying... Qoʻlidan tutmaguncha nima deysan? Pora berdim, deb aytadi. Aytsa oʻzi qiya boʻp ketadi-ku. Butunlay esankirab qoldim. Nahotki oliy ma'lumotli vrach oʻzini chayqovchi bilan tenglashtirsa! Axir davlat uni oʻn olti yil bekorga oʻqitdimi, bekorga stipendiya berdimi? Unaqa boʻlsa, ana, xalatini yechib tashlasin-da chayqovchilik qilsin! Yoʻq, men bu gaplarni aytganim yoʻq. Biroq, qarindoshim qizarib-boʻzarib ketkanimdan hammasini tushundi. – Masalan men unaqa vrachmasman, – dedi yelkamga qoqib. – Arzimagan narsalarga bunaqa tajanglik qilaversang, nevrosteniya boʻlib qolasan. – U koʻzimga sinchiklab qaradi. – Mabodo yuraging sanchimaydimi? Yaxshisi, ertaga oldimga bor. Bir tekshirib qoʻyaman. Qarindoshim yana bir marta muloyim jilmayib qoʻydi. Shunda beixtiyor tagʻin bolalik xotiralari yopirilib keldi. Achinska degan doʻxtir lop etib yodimga tushdi. Doim oppoq xalat kiyib yuradigan, oppoq siyrak sochlari nuroniy yuziga qandaydir fayz bagʻishlab turadigan bu odamning asl familiyasi Achinskiy ekanini keyin bilganman. Kichkina edim, xali maktabga qatnamasdim. Kuzda yelkamga yara chiqdi. Oyim oʻzi bilgancha malxamlar yasab sutdi, foydasi boʻlmadi. Butun badanimni yara bosib ketti. Tagʻin har bittasi tuxumdek keladi. Oxiri dadam oyimga "Achinskaga opchiqmasang boʻlmaydi", dedi. Ertasiga oyim meni yetaklab doʻxtirxonaga obordi. Katalakdek xonaga kirdim-u dori hidini sezib hiqillab yigʻlab yubordim. Har kim meni oʻzicha yupatar, men boʻlsam battar yigʻlardim. Shu payt eshigiga parda tutilgan ichkari xonadan sochi oppoq, yupqa koʻzoynak taqqan xalatli kishi chiqib keldi. –Kim yigʻlaydi? – dedi u oʻzbekchani buzibroq talafuz qilib. Achinska degani shu ekanini bildim-u battar qoʻrqib ketdim. Oyimning pinjiga tiqildim. Shilpiq koʻzli kishi oʻrnidan turgan edi, doʻxtir qoʻli bilan imo qilib toʻxtatdi. – Ochered balaga, – dedi-da, negadir jilmaydi. Shunda koʻzoynak ortidagi koʻm-koʻk koʻzlarida qandaydir erkalovchi tabassum paydo boʻldi. – Ay - yay - yay! – dedi bosh chayqab. –Ugil bala yiglamaydi. – U yana jilmaydi. – Ox kakoy yakshi bala! Achinska qoʻlimdan tutkan edi, beixtiyor ergashdim. Derazasiga oppoq parda tutilgan xonaga kirdik. Oyim koʻylagimni yechdi. Doʻxtir hozir ukol qiladi deb, kapalagim uchib ketdi. Biroq u ukol qilmadi. Barmogʻi bilan yaralarni avaylab, paypaslab koʻrdi. Keyin allaqanday jigarrang sassiq dori surdi. Agar shundayam tuzalmasa qon quyamiz, deb oyimga tushuntirdi. Chiqib ketayotganimizda yana bir bor jilmayib qoʻydi. –Yakshi bala, Malades bala! ...Qishda shu odam bizga yana bir yaxshilik qildi. Esimda, oʻsha yili qish juda qattiq keldi. Bilmadim, ehtimol, oʻtin-koʻmirimiz boʻlmagani uchun shunday tuyilgandir. Tanchaga oyoq tiqqan bilan befoyda: sandal pissilaydi. Bir kuni kichik akam koʻchadan hamma yogʻi shalabbo boʻlib keldi. Qonqusda yaxmalak uchayotgan ekan, muzning yorigʻidan anxorga tushib ketibdi. Oʻrtoqlari amallab tortib olishibti-yu, yugurib uyga yetib kelguncha kiyimlari tarashadek muzlab qopti. Kechqurunga borib, akamning istmasi koʻtarib ketti. Hadeb yoʻtaladi. Ertasiga ertalab dadam arrani egovladi. Katta akamni ergashtirib, tashqariga chiqib ketdi. Men ham tagi koʻchgan etigimni kiyib ularning ketidan yugurdim. Dadam bilan akam qalin qorni gʻarch-gʻurch bosib, tomorqaga chiqishdi. Shunday devor yonida oʻsgan, yarmi qurigan qayragʻoch tagiga borishdi. Qor ustiga qop yozib, choʻkkalab oʻtirgancha, qayragʻochga arra solishdi. Daraxt shoxidagi qor duv etib toʻkildi. Biroq qayragʼochning poʻsti muzlab qolgan — arra hadeb sirgʻanib ketadi. Hech iz tushmaydi. Unga sayin dadamning jahli chiqadi. Yakkash dashnom beradi: – Arrani siltab tortma, jon bormi? Akam sho'rlik birpasda terlab ketdi. Oʻzi terlab ketgan-u qoʻli sovqotadi. Dam-badam kuh-kuhlab, kaftini isitadi. Nihoyat, qayragʻoch gursullab yiqildi. Tarvaqaylab oʻsgan shoxlari yerga urilishi bilan atrofga qor sachrab ketdi. Ana endi mengayam ish topildi. Mayda shoxlarni tesha bilan chopa boshladim. Ish ayni qiziganda, kutilmagan voqea roʻy berdi. Biri oq, ikkinchisi qizgʻish tayron ot burnidan bugʻ chiqarib, tepamizda gijinglab turardi, boshini siltab-siltab, suvligʻini shiqirlatardi. Notanish odamlar kelganini payqamay qolgan gurji kuchugim allaqayerdan paydo boʻldi-yu, aybini oqlash uchun boʻlsa kerak, qor ichida bir koʻrinib, bir koʻrinmay pildiragancha otlar atrofini aylanib akillay boshladi. Otlar itga koʻzini olaytirib qarab qoʻyar, pishqirib, pashsha qoʻrigandek dumini silkitardi. Jiyron mingan charim paltoli Dalavoyni darrov tanidim. Uni hamma tanir, hamma qoʻrqardi. U hali nalugchi boʻlmagan, lekin odamlar uni "nozik" joyda ishlaydi, deyishar edi. Oq otli kishi esa pocha poʻstin kiygan, tulki telpagini bostirib olgan, qovogʻi soliq edi.Добавлено (28-Авг-2021, 19:10) --------------------------------------------- –Ishlar katta-ku! – dedi Dalavoy otdan tushmasdan. Negadir dadamning rangi oʻchib ketdi. Arra qoʻlidan tushib qorga koʻmilib qoldi. –Kelinglar, mehmonlar, – dedi esankirab. Avval dalavoy bilan, keyin pochapoʻstinli kishi bilan qoʻshqoʻllab koʻrishdi. Ikkovlari ham egarda oʻtirgancha istar-istamas qoʻl choʻzishdi. – Qani uyga, – dedi dadam qoʻlini koʻksiga qoʻyib. – Bir piyola choyimiz bor. Dalavoy ingichka sargʻish moʼylovini chimchilab dadamga bir qarab qoʻydiyu, mexmonga yuzlandi. – Nima qildik, oʻrtoq Toshev? Borib turgan jinoyat-ku bu! Dadam butunlay dovdirab qoldi. – Nima gunoh qildim, ukam, – dedi Dalavoyga. – Aybim boʻlsa ayting, benovotman. – Tagʻin oʻzini goʻllikga soladi-ya! – Dalavoy tish orasidan chirt etib tupurdi. – Ruhsatingiz bormi? – dedi ovozi temirdek jaranglab. – Nimaga? – Dadam madad kuntgandek endi mehmonga yuzlandi. – Nimaga ruxsat olishim kerak, oʻrtoq Toship? – Daraxt kesishga! – Dalavoy shiddat bilan otdan sakrab tushdi. – Qani qogʻozingiz? – Qanaqa qogʻoz? – Dadam goh Dalavoyga, goh pocha-poʻstinli mexmonga javdirab qaray boshladi. – Axir... Axir bu oʻzimning tomorqamdagi daraxtku. Mana qarang, qurib qolgan. – U gapining rostligini isbotlash bilakdek shoxni maxsi-kalishli oyogʻi bilan bir tepgan edi, qars etib sindi. – Koʻrdingizmi, qurib qolgan. Kuzda kesib olmoqchi edim-u vaqt boʻlmadi. – U boyadan beri burnini tortib turgan akamga dashnom berdi. – Nega anqayib turibsan? Bor oyinga ayt, choy qoʻysin, mehmonlar keldi, degin. Akam ikkalamiz tizzagacha qorga botib, oldinma-ketin uyga yugurdik. Gurji kuchugim ham qorda koʻmilgancha ketimizdadan chopdi. Oyim hamon isitmalab yotgan kichik akamning boshida mungʻayib oʻtirgan ekan. –Oyi, Dalavoy keldi! – dedi akam hovliqib. Oyim sakrab oʻrnidan turib ketdi. – Voy shoʻrim! Ertalabdan beri oʻng qovogʻim uchayotgan edi-ya. Bu koʻrgulik ham bor ekan. U birpasda hujradan turshak, jiyda, ikkita zogʻora olib chiqdi. Sandal ustiga yamoq dasturxon yozdi. Zum oʻtmay uyga rangi oʻchgan dadam, ketidan Dalavoy bilan pochapoʻstinli mehmon kirib kelishdi. Oyim Dalavoyga peshvoz chiqdi. – Keling, opovsi, yaxshi yuribsizmi, kelinim yaxshimilar? – dedi ovozi titrab. – Kiraveringlar. Yoʻq, yoʻq piymangizni yechmang, uy sovuq. Dalavoy piymasini qorini qoqqan boʻldi-da, kegiz ustidan yurib, sandal chetiga bordi. – Hozir choy qaynaydi, oʻrgilay! – Onam tashqariga chiqib ketayotkan edi, Dalavoy toʻxtatdi. – Ovora boʻlmang, biz ketamiz, – u akamga yuzlandi. – Siyoh-ruchkang bormi? Akam tokchadan siyoxdon, "qurbaqa" peroli ruchka oldi. – Nima qilyabsiz, aylanay? – oyimning rangi dokadek oqarib ketdi. – Oʻynayabman! – Dalavoy piymasining qori bilan sandal chetidagi, koʻrpachaga choʻkkaladi. – Koʻrib turibsiz-ku, nima qilmoqchiligimni! – U ostonada turgancha, papiros chekib, uy ichini jirkanibroq tomosha qilayotgan pochapoʻstinli mehmonga qaradi. – Oʻzim yozaveraymi? Mehmon "ma'qul" degandek bosh irgʻab qoʻydi. Dalavoy charm paltosining ich choʻntagidan qogʻoz oldi. Ruchkani siyoxdonga botirgan edi, qirs etgan ovoz chiqdi. U jahl bilan yana botirdi. Peroga siyoh oʻrniga muz ilashib chiqdi. – Qanaq oʻquvchisan oʻzi? – Dalavoy sargʻish qoshini chimirib, akamga qaradi. – Siyohing muzlab qopti-ku. Toʻsatdan oyim yigʻlab yubordi. – Nima qilaylik, oʻrgilay, – dedi iltijo bilan. – Soviqni koʻrmaysizmi? Manavinisi uch kundan buyon ol ket, ol qoʻy boʻlib yotibti. – U sandal yonida yotgan akamga imo qildi. – Bolaginamdan ajralib qolaman shekilli. Dalavoy ruchkani yana muzlagan siyohga botirgan edi, onam uning qoʻliga yopishdi. – Yozmang, jon ukam, yozmang, rahmingiz kelsin. Dalavoy ijargʻanib, qoʻlini siltab tortdi. Kulrang koʻzlari qisilib ketdi. – Torting qoʻlingizni! – dedi shiddat bilan. – Hoʼv! – dadamning taxdidli ovozini eshitib, burilib qaradim-u qoʻrqib ketdim. Uning yuzida boyagi yalinchoq ifodadan asar ham qolmagan, koʻzi gʻazabdan chaqnar edi. – Hoʻv, olifta! – dedi yana oʻsha tahdidli ohangda. – Tur oʻrningdan! Xudo boʻlsangam piymangni yech. – U bir hatlashda Dalavoyning tepasiga keldi. – Yech deyabman. Tiq oyogʻingni tanchaga! Tiqib koʻr, oʻtirib koʻr birpas! Dalavoy beixtiyor oʻrnidan turib ketdi. Esankirab qolgan mehmonga bidir-bidir qilib gapira boshladi: – Eshitdingiz, oʻrtoq Toshev? Guvoh boʻlasiz? Xizmat burchimni bajarayotganimda haqorat qildi. Aktga shuniyam qoʻshamiz. – Daraxtni katta xolang ekib qoʻyganmas! – Dadamning moʻylovi titray boshladi. U qattiq gʻazablansa, moʻylovi titrab ketardi. – Qani, tuyogʻingni shiqqilat! – dedi tahdid bilan. – Nima urmoqchimisan! – Dalavoy kulrang koʻzlarini yiltiratib, gʻazabnok pichirladi. – Qani chertib koʻr-chi. Yetti pushtingni quritib yuboraman! – Yoʻqol deyabman! – Endi dadamning butun vujudi titrab ketdi. – Eshitdingiz-a, oʻrtoq Toshev? Bu gapiniyam eshitdingiz-a? – Dalavoy eshik tarafga tisarilib borarkan, mehmonga qarab, gapini tasdiqlatib oldi. – Yozamiz, hammasini yozamiz! Onam iltijo bilan Dalavoyning yelkasiga osildi. – Jon ukam, kechiring, jon ukam! Iloyo martabangiz bundan ham ulugʻ boʻlsin! Dalavoy bir siltab uning kaftini yelkasidan olib tashladi. Onam endi pochapoʻstinli kishiga yoʻlbora boshladi. – Jon xoʻjayin, koʻnglingizga olmang, adasi bilmasdan gapirib yubordilar. – Yalinma deyapman! – dadam shunday xayqirdiki, muz bosan derazalar zirillab ketdi. Boyadan beri koʻzini ocholmay yotgan kichkina akam olazarak boʻlib, atrofiga javdiray boshladi. – Oyi, suv, – dedi ovozi xirillab. Tashqarida tuyoqlarning boʻgʻiq dukuri eshitildi. Uy ichi oʻlik chiqqandek jimjit boʻlib qoldi. Dadam hamon moʻylovi uchgancha pishqirib nafas olib, uy oʻrtasida turar, oyim ostonaga oʻtirib qolgan, katta akam deraza oldida turgancha tashqarini tomosha qilardi. Beshik gʻichirlab, ukam gʻingshiy boshladi. Biroq onam oʻrnidan turmadi. – Yomon ish boʻldi, – dedi sekin. – Endi sudga beradi. Dadam uy oʻrtasida anchagacha qotib turdi-da, indamay chiqib ketdi. Bir ozdan keyin tomorqa tomondan boltaning qarsillagan ovozi keldi. Qayragʻochning choʻgʻi ham oʻriknikiga oʻxshagan baland boʻlarkan. Sandal isishi bilan jon kirib, yuzimiz qizarib qoldi. Faqat dadamning qovogʻi ochilmadi. Onam akamning boshidan jilmas, nuqul xoʻrsinar, "oʻzing asra", deb qoʻyardi. Kechki ovqatni opam qildi. Qorongʻu tushgandan keyin akamning ahvoli ogʻirlashdi. U endi alahlamas, havo yetishmayotgandek qisqa-qisqa nafas olar, dam-badam choʻchib tushar edi. Onam unsiz yum-yum yigʻlar, dadamga iltijoli termilardi. Oxiri boʻlmadi. Dadam eski choʻponini kiydi, boshiga telpagini bostirdi. Oyim qayoqqa degandek qaragan edi, qisqagina qilib: – Achinskaga! – dedi. – Kelmaydi. – Onam zorlanib bosh chayqadi. – Yarim kechada qor kechib kelarmidi? Dadam eshikni qarsillatib yopgancha chiqib ketdi. Uy ichiga yurakni sirqiratuvchi sukunat choʻkdi. Hujradagi soat chiqillaydi, akamning qisqa-qisqa nafas olishi eshitiladi. Derazaga quruq qor uchqunlari zirillab uriladi. Allaqaysi teshikdan huvillab sovuq kiradi. Issiq sandal elitdi shekilli, uxlab qopman. Bir mahal tashqarida itning akillashi, dadamning"yot" deb baqirishidan uygʻonib ketdim. Kimdur yoʻlakda gursillatib yer tepindi. Ogʻzidan bugʻ chiqib turgan dadam kirib keldi. Ketidan uzun shinel kiygan, qulogʻini sharf bilan oʻrab olgan Achinska kirdi. Oq xalati boʻlmasa ham, koʻz oynagidan tanidim. Dadambing moʻylovi, vrachning qoshi qordan oppoq boʻlib ketgan edi. Oyim darrov oʻrnidan turdi. Salom berdi. Achinska shinelini yechib, yelkasiga qoʻngan qorni kabshandozga qoqdi. Qulogʻini oʻrab olgan sharfni yechgan edi, oppoq siyrak sochlari peshonasiga yoyilib tushdi. – Nastoyashiy Sibir! – dedi negadir jilmayib. Sandal chetiga choʻkkalab qoʻlini tanchaga tiqdi. Dadamning qoʻlida kichkina jamadon borligini endi koʻrdim. Achinska qoʻlini bir oz isitgach, muzlab qolgan koʻzoynagini roʻmolchasi bilan artdi. Добавлено (28-Авг-2021, 19:14) --------------------------------------------- –Issik suv bar? – deb soʻradi onamga qarab. Onam samovorni yangilash uchun darrov oshxonaga yugurdi. Vrach akamning koʻylagini yechib, "alyo-alyo" qilib koʻrdi. Sekin bosh chayqab qoʻydi. Qiyofasi jiddiy edi. Keyin jamadondan yagltiroq quticha oldi. Ukol qilish uchun dori toʻldirayotganida akam xozir dod soladi, deb turgan edim, biroq u akamning ishtonini tushirib, ukol qilganida akam dodlamadi. Gʻingshib qoʻydi, xalos. Chamasi ogʻriqni payqamadi ham. – Nichego, – didi Achinska dadamni yupatib. – Yakshi bala. Tuzaladi. Chindan ham koʻp oʻtmay, akam koʻzini ochdi. Biroq, vrach ikkinchi ukolni qilayotganda yigʻlab hamma yoqni buzib yubordi. Achinskaning jahli chiqmadi. – Vsyo, vsyo, – dedi jilmayib – Ugil bala yigʻlamaydi. Keyin dadam ikkovlari sandal chetida oʻtirib, choy ichishdi. Urush gʻalaba bilan bitgani, endi non koʻpashi, yana allanimalarni gapirishdi. Koʻzim yumilib ketayotgan boʻlsa ham vrach akamni yana nima qilishini bilgim kelib, chidab oʻtirardim. Dadam gap orasida bugun oʻtgan voqeani ham aytib berdi. Achinska qoshini chimirib, bir zum oʻyga toldi. Koʻm-koʻk koʻzlariga jiddiyat choʻkdi. Biroq qoʻl siltab qoʻya qoldi. – Chepuxa! Xish nima qilmaydi. Nihoyat u sargʻish qogʻozga oʻralgan allaqanday dorini majbur qilib akamga ichirdi. Yana toʻrt-beshta shunaqa qogʻozlardan qoldirdi. Oʻrnidan turayotgan edi, dadam onamga imo qildi. Onam hujraga ildam kirib ketdi-da, zum oʻtmay, bogʻlangan chogʻroq xalta koʻtarib chiqdi. – Aybga buyurmaysiz, doʻxtir, – dedi dadam xaltani Achinskaga uzatib. – Pul yoʻq edi. Achinska shinelining bir yengini kiygan joyida turib qoldi. – Bu nima? – dedi xaltaga imo qilib. – Turshak, – dadam xijolat chekib, iljaydi. – Qantak oʻrikniki. Qoq quruq. Boʻyrada quritganman. Bittasiyam yerga tushmagan. Achinska yengi kiyilmagan qoʻli bilan xaltani nari surdi. – Balaga kompot kiling. Isitma tushadi. Yakshi boʻladi. Endi dadam astoydil yalina boshladi: – Yoʻq demang, doʻxtir. Oʻz qoʻlim bilan quritganman. Gapga oyim aralashdi. – Marjangizga oborasiz, doʻxtir, padarka... Achinska keskin bosh chayqadi. – Balaga kompot kiling. – Shunday dedi-yu, xaltani devorga suyab, etigini kiydi-da, tashqari chiqdi. Dadam shosha-pisha unga ergashdi. – Iloyo baraka toping, – deb qoldi onam eshikdan moʻralab. – Bola-chaqangizning rohatini koʻring. Yana sukunat choʻkdi. Ammo endi bu boyagidek koʻngilni gʻashlovchi jimjitlik emas edi. Ertasiga kech uygʻondim. Katta akam maktabga ketgan, kichik akam sandal chetida yostiqqa suyanib oʻtirgancha, sutchoy ichar, dadam bilan oyim tumshigʻidan chak-chak suv tomayotgan eski samovarni oʻrtga qoʻyib gaplashib oʻtirishardi. Qor tingan, tashqarida quyosh charaqlab ketgan shekilli, uy ichi yop-yorugʻ edi. Endi sutchoyga zogʻora non botirib yeyishga kirishgan edim, tashqarida kuchugim jon holatda akillay boshladi. Eshik sharaqlab ochildi-yu, ostonada Dalavoy paydo boʻldi. U kechagi charm paltosida, kechagi piymasida edi. Dadam bilan oyim bir seskanib tushishdi. Hozir janjal boʻlishini bilib, mening ham yuragim orqaga tortib ketdi. Biroq hech qanaqa janjal boʻlmadi. Dalavoy ostonada turib, negadir jilmaydi. – Assalomu alaykum! – dedi baland ovozda. Shunda uning judayam qoʻrqinchli odam emasligini payqadim. Dadam rangiga qon yugirib, asta oʻrnidan turdi. – Keling, keling, – dedi-da, borib koʻrishdi. Oyim darrov dasturxonga jiyda, yongʻoq keltirib qoʻydi. Dalavoy bu safar piymasini yechib chiqdi. Onam yangi koʻrpacha boʻlmagani uchun sandal toʻridagi koʻrpachaning orqasini oʻgirib, qaytadan yozdi. Dadam mehmonning orqasiga yostiq qoʻydi. Dalavoy piyolani aylantirib-aylantirib, choy hoʻplarkan, menga qarab koʻzini qisdi. – Qalay, polvon! Uyalganimdan yerga qarab oldim. Shunda undan allaqanday qoʻlansa hid kelayotganini payqadim. – Oʻzizam ja haligidaqa odamsiz-da, oka! – Dalavoy dadamga yuzlanib, baralla ovozda kuldi. – Qilar ishni qip qoʻyib, tagʻin odamni soʻkib oʻtiribsiz, oka. Dadam uzurli qiyofada yelkasini qisdi. – Endi, ukam, jahl chiqqanda, aql ketadi... – Oʻziyam ja, kattasini agʻdaribsiz-da, oka! – Dalavoy negadir yana kuldi. – Ha, endi shunaqa ekan, bir ogʻiz aytmaysizmi, shu ishni shunday qilmoqchiman, deb. Axir jahon bedarvoza emas, tartib bor, zakun bor... Dadam xijolat chekib, dasturxon chetini himara boshladi. – Endi, ukam, biz bir poʻristoy odammiz. Bunaqa qonunlarni tushunmasak, bu yoqda bolalar soviqda qildi. – Shu-da endi, oka! – Dalavoyning milki qizarib ketgan kulrang koʻzlarida samimiy tabassum oʻynadi. Dadamning yelkasiga qoqdi. – Bir ogʻiz maslahat solsangiz-u, hammasini zakonniy qilardik. Boyadan beri indamay choy quyib uzatayotgan onam endi gapga aralashdi. – Bu odam bilmabtilar-da, jon ukam, xatolaridan kecha qoling. Dalavoy oyimga qaramadi, dadamga tikilgancha, jiddiy tortdi. – Endi, oka, biz bir joyning odamimiz, ot tepkisi otga oʻtmaydi. – Rahmat, ukam, – dadam yana boshini xam qildi. – Siz bizlarni siylasangiz, sizni Xudo siylasin. – Men-ku shu yerning odamiman, – Dalavoy ovozini pasaytirdi. – Ammo oʻrtoq Toshevning oldida, shu ish bunday boʻlgani chatoq boʻldi. Katta odam. Qamatmaguncha qoʻymayman, deyapti. Ikkimizni askarblyat qildi, deyapti. Oyimning rangi bir zumda oʻzgarib ketdi. Dadam boʻlsa, taqdirga tan bergandek, hamon boshini quyi solib oʻtirardi. O'rtoq Toshevga yotigʻi bilan tushuntirdim, – Dalavoy ovozini yanayam pasaytirdi. – Oʻzimizning odam, gunohidan oʻtaqoling, dedim. Hozircha koʻnmay turibdi-yu, koʻnadi. Koʻnmay qayoqqa borardi. "Qurugʻi"dan obkeb beraman, dedim. Birdan oyimning yuzi yorishdi. Dik etib oʻrnidan turdi-da, hujraga kirib ketdi. Dalavoy onamning ketidan qarab qoldi. Dadam boʻlsa hamon dasturxon qatini oʻynab oʻtirar, barmoqlari bilinar-bilinmas titrar edi. Oʻsha zahoti onam xalta koʻtarib chiqdi. Bu - kechasi Achinska olmay ketgan oʻsha turshak toʻla xalta edi. – Mana, opovsi, – dedi oyim xaltani Dalavoyning oldiga qoʻyib. – Qoq-quruq. Qantdak oʻrikning turshagi. Adasi oʻz qoʻllari bilan quritganlar. Bittasiyam yerga tushmagan. Dalavoy goh onamga, goh xaltaga qarab, talmovsirab turdi-da, birdan qah-qah otib kulib yubordi. Bir zumda kulrang koʻzlaridan yosh tirqirab chiqdi. U koʻrpachani mushtlab-mushtlab kular, boshi ham, gavdasi ham muttasil silkinar, sargʻish yuzi sholgʻomdek qizarib ketgan edi. Oyim ogʻzini lang ochgancha, bir dadamga, bir Dalavoyga qarab qolgan, negadir nuqul koʻylagining yoqasini gʻijimlardi. – Voy, voy kennoyi tushmagur-ey! – dedi Dalavoy kulgudan nafasi qaytib. – Voy sodda xotin-ey! "Qurugʻi" desam, turshak obchiqibdi. Qarang, oka! Qarang! Qurugʻi desam... "Qurugʻi" desam... – U dadamga qaradi-yu kulgisi kesildi. Dadamning qiyofasi shiddatli, yuzi qizarib-boʻzarib ketgan edi. – "Qurugʻi" kerakmi? – dedi ovozi xirillab. Dalavoy butunlay jiddiy tortdi. – Mengamas, oʻrtoq Toshevga, – dedi sargʻish qoshini chimirib. – Men sizga jabr boʻlmasin, deyabman, oka, joʻjabirdek jonsiz. – "Qurugʻi" kerakmi! – Dadam yanayam pastroq, ammo yanayam tahdidliroq ovozda takrorladi.– Mana buni qirqib beraymi! – U kindagidan pastroqqa imo qildi. Dadam birovdan qattiq gʻazablansa, padaringga la'nat deb soʻkar, ammo biron kimsani bunchalik qoʻpol haqorat qilganini eshitmagan edim. Onam ham, yostiqqa suyangan akam ham, men ham qotib qoldik. – Shunaqami, hali! – Dalavoyning kulrang koʻzlari yonib ketdi. – Endi oʻzingdan koʻr! – Shunday dedi-yu, hatlab oʻrnidan turdi. Dadam ham sapchib turib ketdi. Oyim dod solib, dadamning yoʻlini toʻsdi. Dalavoy shiddat bilan charm paltosini choʻntagiga qoʻl suqti-da, allaqanday qogʻozni dasturxon ustiga uloqtirdi. – Indinga tegishli joyga bormasang, militsiya yuborib, ottirib tashlayman! Umringni turmada chiritmasam, Dalavoy otimni boshqa qoʻyaman! Oyim bekorga dod solgan ekan. Dadam Dalavoyga tashlanmadi. Piymasini kiyib chiqib ketguncha, uy oʻrtasida turaverdi.Faqat gʻazabdan pishqirib nafas olar, moʻylovi uchib-uchib qoʻyar edi. Tashqarida it akilladi. Keyin jimlik choʻkdi. Добавлено (28-Авг-2021, 19:16) --------------------------------------------- – Endi qoʻymaydi, – dedi onam ingrab. – Qamatmay qoʻymaydi. – U hamon gʻazabdan titrab turgan dadamga iltijoli termuldi. – Jon adasi, aylanay adasi, johillik qilmang, keling, shular toʻya qolsin. Mayli, sholchani sotamiz. Kuzda opamni uzatamiz, deb dadam bir sholcha olib kelgan edi. Oyim shuni gapirganini tushundim. – Nega?! – dadam sandal chetiga choʻkkalagancha, hayqirib yubordi. – Nega?! Nega men pora berishim kerak? Nega?! Porani harom odam beradi, bildingmi! Porani harom odam oladi! Bildingmi?! Porani imonsiz odam imonsiz odamga beradi. Tushundingmi?! Nega men oʻz imonimni sotib poraxoʻrga yalinishim kerak? Nega? U esdan ogʻib qolganga oʻxshar, har gal "Nega?" deganda, dasturxonni mushtlar, Dalavoy tashlab ketgan qogʻoz ham, jiyda yongʻoqlar ham har yoqqa sochilib ketgan edi. – Yoʻq! – dedi u nafasi qisilib. – Men pora bermayman. Qamasin! Toʻpiga solib otib yuborsin! Beshikdagi ukam choʻchib ketdi shekilli, chirillab yigʻlay boshladi. Oyim mahzun qiyofada choʻkkalab oʻtirgancha, koʻkrak tutdi. Dadam tirsagini sandal chetiga tirab, kaftlari bilan yuzini toʻsib, uzoq oʻtirdi. Qoʻli hamon bilinar-bilinmas titrar edi. Nihoyat, jahl bilan oʻrnidan turdi. Onam vahima ichida unga termuldi. – Qayyoqa? Hoy adasi, oʻzingizni bosing. – Achinskaga boraman, – dedi dadam sekin. – Ariza yozdiraman. Shunday dedi-yu, eski choʻponini kiyib, chiqib ketdi. Peshinga yaqin tekis qilib yozilgan allaqanday oʻrischa xat koʻtarib keldi. Keyin bilsam dadam toʻgʻri qilgan ekan. Uni ikki-uch hafta sudrab yurishdi-yu hammasi tinchib ketdi. Faqat Dalavoy keyinroq, nalugchi boʻlgandan keyin boshqa yoʻl bilan qasdini oldi. Biroq Achinskaning yordam berganini dadam koʻp yillar hammaga gapirib yurdi. Mening goʻdak shuurimga esa pora – dunyodagi eng harom narsa, degan tushuncha mixlanib qoldi. Toʻgʻri, keyin ham, poralar-u poraxoʻrlarning har xilini koʻrdim. Birovga orden berish uchun pora oladiganlarni-yu yaxshiroq uydan joy olish uchun pora beradiganlarni ham, birovning bolasini institutga olib kirish uchun pora oladiganlarni-yu oʻzining chalasavod bolasini oʻqishga joylash uchun pora beradiganlarni ham koʻrdim. Birovga kamyob narsani navbatsiz toʻgʻirlash uchun pora oladiganlarni-yu oʻsha narsani boshqalarga uch bahosiga pullash uchun pora beradiganlarni ham, birovni amal stoliga oʻtkazish uchun pora oladiganlarni-yu oʻsha kursiga oʻtirib, berganini oʻn hissa qilib qaytarib olish uchun pora beradiganlarni ham koʻrdim. Oʻzi uchun begona toʻshakka bemalol yotadigan ayollarni ham, pora olib qiya boʻlib ketganlarni-yu yana pora berib, qutulib chiqish yoʻlini topadiganlarni ham koʻrdim. Shunda dadamning titrab-qaqshab aytgan gaplari naqadar rost ekanini tushundim. Hamma-hammasini tushundim. Faqat... Koʻp qavatli uyimizning birinchi qavatida turadigan soʻqqabosh Klava xolaning ma'yus ta'zim qilib turganini koʻrganimda, bir narsaga hech aqlim yetmadi. Nahotki, odam tirik qolish uchun ham pora berishi kerak boʻlsa! Uzoq qarindoshim boʻlmish oʻsha vrachning gapini eshitganimda, battar hayron boʻldim. Nahotki, tirik qolish uchun majburan birovga pora berish ham jinoyat hisoblansa? Xoʻsh, boʻlmasa nima qilsin? Oʻlib ketsinmi!? Nahotki, oʻlim toʻshagida yotgan odamdan nimadur tama qilish imon degan tushunchaga sal boʻlsayam toʻgʻri kelsa?! Xayolimga shunday iztirobli savollar yopirilib kelganida, beixtiyor oʻsha qahraton qish, oʻsha izgʻirinli kecha, koʻzoynagini yiltiratib jilmayib turgan Achinska, namat ustida qilib ketgan oʻsha bir xalta turshak xotiramga tushadi.
Oʻtkir Hoshimov. IMON "Dunyoning ishlari" kitobidan
|
|
| |