[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 5 из 6
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Qiziqarli (mashhur) hikoyalar
Dinora_Golden_GirlСана: Душанба, 27-Май-2013, 22:29 | Изох # 101
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Zooooooo'rrrrrr ajjjoyiiiib mazza qilib o'qidim...

Bek aka! Yana ilojisi bo'sa iltimoooosssss!!!!


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Сешанба, 28-Май-2013, 18:52 | Изох # 102
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Калбдаги Ватан! 

Беш йил олдин ишлаш учун хорижга кетган Ботир дўсти Сарварникига меҳмонга келди. Зиёфат қуюқ бўлди. Барча синфдош дўстлар жам бўлишди. Ботир ҳаммани ўзига қаратиб, тинмай чет элдаги фаровон ҳаёт ҳақида тўлиб-тошиб гапирар, унинг гапларидан ёнидагилар ҳавасланиб ютиниб қўйишарди. Ҳамма уй-уйига тарқалгач, Ботир билан Сарвар ёлғиз қолишди.
 
— Шу ҳам яшаш бўлдими, қачонгача шундай яшаб юрасан, — деди Ботир Сарварга ачингандай қараб.
 
Ботирнинг ўн тўрт ёшли тўнғич ўғли дастурхоннни йиғиштира бошлади.
 
— Ўғлинг ҳам катта бўлиб қолибди, — беписанд сўзида давом этди Ботир. — Ўзинг ҳам  шошилиб, ҳаммадан олдин уйланган эдинг-да, Энди ўтирибсан олахуржунни осволиб. Ўғлингни ёнимга юбор. Хорижга бориш ёшларнинг орзуси.
 
— Мен бормайман, — деди бола эътироз оҳангида.
 
— Вой-бўй, ҳамма чет элга ошиқса-ю, бунинг ноз қиляптими, — деди Ботир қўлидаги қимматбаҳо телефонини ўйнатиб.
 
— Мен учун Ватаним қадрли, — деди бола бўш келмай, — Ватан ҳақида устозим жуда кўп нарсаларни айтиб берган.
 
Шу пайт Ботир тутоқиб кетиб:
 
— Ўзи ватан, деган сўзнинг маънисига борасанми, менга ақл ўргатяпсанми?
 
— Ватан шундай масканки, инсон ундан ҳеч қачон воз кеча олмайди. Мана, сиз шунча бойлигингиз бўлса ҳам қайтиб келдингиз-ку. Нима учун?
 
Ботир боладан бундай гапларни кутмаганди, беихтиёр кўнгли тўлиб, кўзига ёш олди.
 
— Уйимни соғиндим, ота-онамни соғиндим, эй ҳаммасини... — дея росманасига йиғлаб юборди.
 
— Дўстим, — деди Сарвар хўрсиниб, — сен учун шу оддий уйинг, шу қишлоғинг  Ватанинг. Эр киши Ватанни ташлаб кетмайди.
 
Шундай деб у ўғлига фахрланиб қараб қўйди.

Добавлено (28-Май-2013, 17:52)
---------------------------------------------
Кудукдаги эшак! 

Бир одамнинг эшаги қудуққа тушиб кетди. Жонивор соатлаб қудуқда
ингради. Эгаси қудуқ бошида туриб узоқ ўйлади ва эшакни чиқариб олиш
чорасини излади. У ўйлай-ўйлай, қари жониворни бу ердан чиқаришнинг ҳеч
иложи йўқ деган қарорга келди: «Ягона чора - қудуқни ва ичидаги ҳайвонни
тупроқ билаи кўмиб ташлаш!..».
 
Қўни-қўшниларни ёрдамга чақирди. Ҳамма қўлига белкурак олиб,
қудуқдаги эшак устига тупроқ ташлай бошлади. Бошига қандай фалокат
келишини билган ҳайвон дод-фарёд кўтарди.
 
Бир қанча вақт ўтмай, эшакнинг овози тинди. Одамлар қизиқиб қудуққа
қарадилар ва ҳайратомуз воқеага гувоҳ бўлдилар. Ҳар дафъа ташланган тупроқ
уюми йиғилиб, маълум бир қаватларни ҳосил қилган ва эшак силкина-силкина
қудуқ тепасига келиб қолганди. Натижада жонивор бир сакраб ташқарига
чиқиб олди.
 
Баъзида ҳаёт бизнинг ҳам устимизга «тупроқ» тўкади. Аммо ғалабанинг
ягона чораси - тушкунликка тушмай, ақл-фаросатни ишга солиб,
чанг-тўзонлардан халос бўлишдир. Пировардида ойдинлик сари қадам
ташланади.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 28-Май-2013, 19:46 | Изох # 103
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
O'z uying - o'lan to'shaging... sad

Tinch, farovon, go'zal hayotimizga, jonajon vatanimizga ko'zlar tegmasin... hands


Fikrim satrimda oshkor!)
 
DadaxonСана: Жума-муборак кун!, 05-Июл-2013, 22:08 | Изох # 104
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
"Ada, oyim nimaga
uyg'onmayaptilar?" Jajji
bolakayning savoli
shundog'am siqilib turgan
dadasining yuragini ezdi.
Ög'lini tizzasiga ötqazdida,
peshonasidan öpdi. "Oying
ög'lim, rosa charchagan.
Endi bir-necha kun uxlab,
yaxshilab dam olishi
kerak" Bolakay indamadi.
5 yoshli bolakay onasining
og'ir kasalligini ancha
oldin fahmlagandi.
Shifoxonaga dadasi
körishga olib borganida,
oyisi uni quchib rosa
yig'lagandi. Dadasi oying
tuzalib ketadi, keyin
shifoxonadan javob
berishadi degandi. Oyisi
uyga qaytganida bola
oyim tuzalibdilar deya
rosa sevingandi. Öy-
hayollari özidek sof
murg'ak bola oyisiga
boshqa sababdan javob
berib yuborishganlarini
bilmasdi. Har kungidek
örniga yotarkan bolakay
osmonga qarab qölini
chözdi: "Oyimni tuzalishiga
yordam ber, Xudojon" Bir
necha kun ötgach tunda
uyg'onib ketdi. Pildirab
koridorga chiqdi. Dadasi
balkonda sigaret chekib,
kim b-ndir telda
gaplashardi. Bolakay
dadasining hamma
gaplariga ham
tushunmadi-yu shu gaplar
orasidan operatsiya, katta
pul degan jumlalarni ilg'ay
oldi. Bir kinoda körgandi.
Operatsiyada doktorlar
kasalni ukol qiladi, keyin u
tuzalib ketadi. "Oyimni
ham ukol qilishsa sog'ayib
ketadilar" öyladi bolakay.
Örniga qaytib yotarkan
osmonga qarab yana
qölini chözdi: "Oyimni
tuzalishiga katta pul ber,
Xudojon" Bolakayning
onasining ahvoli kundan-
kun yomonlashib borardi.
U esa buni bilmasdi. U
faqat dadasining ösha
kungi gaplarini öylardi:
operatsiya...katta pul...
Oxirgi kunlar bolani
oyisining yoniga kiritmay
qöyishdi. U uyiga kelib-
ketayotgan köplab
qarindoshlarni jimgina
kuzatib ötirardi. Dadasi esa
bolakayga pul tutardi:
Ushla ög'lim, borib
muzqaymoq olib ye...
Bolakay onasining
yaqinlari b-n
vidolashyotganini
tushunmasdi. Nihoyat uni
chaqirishdi. Oyisining
yoniga olib kirishdi. Közlari
shishib ketgan, oppoq
choyshab yopingan köyi
chözilib yotgan oyisining
yoniga keldi. -Kel shirinim,-
oyisining hasta ovozi
eshitildi,- aqlli bola
bölyapsanmi bog'chada? -
Ha, oyijon.-Yaxshi özimni
toychog'im...-Oyi, endi
tuzalib ketasizmi? -Hm...,-
oyisi yig'lab yubordi.-
Menga yana ertak aytib
berasizmi?-Hm... -Sizni
yaxshi köraman... Eh,
bolakay... Oyisi b-n
shunday sönggi marta
gaplashib turganligini
qayerdan ham bilardi u.
Bog'chadan kelganida
uyidagi odamlarning
köpligidan hayron qoldi.
Hamma bolakayni körib
köziga yosh olardi. "Ada
oyim uyg'ondilarmi?",
dadasining yoniga kelib
söradi u. Dadasi chökkalab
ötirib ög'lining közlariga
boqdi: "Oying endi
uyg'onmaydi bolam,-
keyin ög'lini quchdi,- oying
bizni tashlab ketdi. Ög'il
yaxshi tushunmadi,
kissasini shoshib kovladi-
yu bir siqim buklanib
ketgan pullarni chiqardi:
"Ada, doktorlarga ayting,
oyimni ukol qilishsin, oyim
tuzalib ketsa böldi, men
bitta ham muzqaymoq
yemayman, faqat ayting
ada, oyimni tuzatib
berishsin...." Ög'ilning
peshonasidan öparkan
dadasining köz yoshlari
uningyuziga tomchiladi...
Onasini kömishdi. Tun
chökkach örniga yotarkan
bolakay osmonga qölini
chözdi: Iltimos, oyimni
menga qaytarib
ber,Xudojon...

Добавлено (05-Июл-2013, 21:08)
---------------------------------------------
"Orzular" gruxidan köchirildi. Juda tasrlanib ketdim öqib shul sababdan shu yerga qöydim.

 
Dinora_Golden_GirlСана: Шанба, 06-Июл-2013, 00:32 | Изох # 105
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Bekzod akajonim erinchoq bo'lib qoldizmi...? Ajoyib, qiziqarli Hikoyalar qani...?

Dadaxon akajonim judddayam ta'sirli ekan... O'qib ko'zlarimdagi yoshlarni to'xtatolmayapman... Rahmaaat yana kutamiz...!!!


Fikrim satrimda oshkor!)
 
DadaxonСана: Якшанба, 07-Июл-2013, 01:35 | Изох # 106
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
— Ойижон, мени ҳам
саҳарликка уйғотинг, мен ҳам
сизлар билан рўза тутаман, —
деди Фазлиддин онасига.
— Ҳали кичкинасан, қийналиб
қоласан, — деди онаси. — Энди
биринчи синфга бораяпсан -
ку?
— Қийналмайман, ойижон, —
деди Фазлиддин, — ана, Мулла
тоғамнинг ўғли Акмалхон ҳам
мен билан бирга ўқийди - ку? У
“Эртага рўза бошланади,
тутасанми, мен тутаман, ўтган
йили ҳам тутувдим”, деди.
— Майли, уйғотамиз, — деди
она - боланинг суҳбатига
аралашган Собир ака. — Ойиси,
Фазлиддин ўзи хоҳлаяптими,
индаманг. Кеча, жума намозида
мулла Абдураҳмон айтдики,
ҳали балоғатга етмаган болалар
рўза тутсалар савоби ота -
онасига ёзилар экан.
— Майли, уйғотамиз, — деб
ўғлини тинчлантириб ўрнига
ётқизди Маърифат опа. — Биз
билан бирга саҳарлик қилсин.
Бир ухлаб туриб яна овқат еб
кетаверади.
Аммо Фазлиддин саҳарликдан
сўнг ухламади. У рўзанинг
нималигини билмаса ҳам, унинг
шартлари, амаллари
нималигини билмаса ҳам рўза
тутганидан, ота - онаси билан
бирга камтарона бўлсада
серфайз дастурхон атрофида
ўтириб саҳарлик қилганидан
шод ва масрур, кўнгли
ифтихорга тўлган эди.
Фазлиддин шу кўтаринки
кайфиятда эртароқ мактабига
йўл олди.
— Ухлаб қолмадингми, — савол
билан кутиб олди Акмалхон. —
Тутдингми?
— Ойим уйғотдилар, тутдим.
— Саҳарликка нима единглар?
— Ширчой ичдик. Асал, майиз,
туршаклар ҳам бор эди, — деди
Фазлиддин. — ¤зларинг - чи?
— Ойим ҳар йили Рамазонда
саҳарликка атала
пиширадилар. Қуйруқ солинган
аталадан ярим коса ичсанг,
кечгача очиқмайсан.
— Мен ҳам ойимга айтаман,
атала пишириб берадилар.
Ҳар танаффусда икки дўст бир -
биридан ўз сирлари бўлиб
қолган рўзалари ҳақида “бузиб
қўймадингми”, деб сўрашарди.
Фазлиддин бир кун ҳам рўзани
бузмади. Қайтанга Акмал бир
куни бузиб қўйишига сал қолди.
Синфдошлари Жасурбек
ҳовучига солган пистадан бир
донасини Акмал энди оғзига
солган эдики, Фазлиддин унинг
қулоғига шивирлади:
— Биз рўзадормиз - ку!
— Ҳа - я, менинг тишим оғриб
турувди, — деб Акмалжон
писталарни Жўрабекка
қайтариб берди.
Икки дўст бузмасдан
рўзаларини тўлиқ тутишди.
Кейинги йил ҳам.
Кейинги йиллар ҳам.
— Ойи, дада, мен ҳам бугун
кечқурун таробеҳ намозига,
Абдураҳмон домланинг
масжидига чиқаман, — деди
мактабдан қайтган Фазлиддин.
— Ҳали ёшсан - ку, — деди
отаси. — Ҳеч бўлмаса намоз
ўқишни биласанми?
— Ёшим ўн иккига тўлди. Ўғил
бола ўн бир ёшидан ўқиши
керак экан. Бир йил
кечикибман, — деди
Фазлиддин. — Намозни
Абдураҳмон домла ўргатар
экан. Акмалхон ҳам бораяпти.
Ифторликдан сўнг Фазлиддин
шоша— пиша дафтар— қалам
кўтариб масжидга кетди.
— Ёмон кўздан асрасин, — кўзи
ёшланди Собир аканинг. — Шу
ўғлингдан умидим катта.
Фазлиддин намоз ўқишни тез
ўрганди, укаси Аслиддинга,
синглиси Ойшабонуга ҳам
ўргатди. Собир аканинг
хонадонида рўза тутмайдиган,
намоз ўқимайдиган одам
қолмади.
Шаҳарга тушиб жума намозини
ўқиган Собир ака солиҳ ва
солиҳа фарзандлар, уларнинг
ота - онага охиратда
асқотадиган савобли амаллари
хусусида маъруза қилган қори
домланинг сўзларидан қалби
ҳалим бўлиб, ўзининг ҳам
шундай фарзандлари
борлигидан фахрланиб, шаҳар
бозорига ўтди. Автобус
чиптасига яраша пул олиб
қолиб, қолган бор пулига
хурмо, ҳолва, турли
ширинликлар ва болаларига
кийим - кечаклар харид қилди.
Кечқурун тўкин дастурхон
атрофида, бутун оила аъзолари
билан бирга рўзасини очар
экан, кўзда ёш билан дуо қилди:
— Парвардигорим, “Рўзасини
очаётган бандамнинг дуосини
тўхтовсиз қабул қиламан”,
дегансан. Ваъдасига энг
вафодор ҳам ўзингсан. Менинг
ҳам фарзандларим ҳаққига
қилаётган дуоларимни қабул эт.
Фарзандларимнинг умрини
узун, ризқини бутун қилгин!
Иймон - эътиқодларини
мустаҳкам қилу ўзинг уларни
тўғри йўлдан адаштирма!
Ҳаммамизга икки дунё
саодатини бер! Раббона отина
фи дуя ҳасанатан ва фил
охирати ҳасанатан ва қина
азабан нар. Бираҳматика ё
арҳамар роҳамин!
Ўша йили таробеҳ намозининг
бошидан охиригача Фазлиддин
билан Акмалжон жўровоз
бўлишиб, таробеҳ тасбиҳини
айтишди. Рамазон сўнггида
мулла Абдураҳмон бутун
жамоадан шу икки ўсмир
ҳаққига дуо олиб берди.
— Элнинг, юртнинг корига
ярайдиган, динимизга хизмат
қиладиган йигитлар бўлиб
камол топишсин!
— Маллим, Фазлиддин рўза
тутибди, — деди Сарвигул
синфга кириб келган синф
раҳбарига.
— Рўза тутибди? Саккизинчи
синф ўқувчиси - я? — деди
раҳбар Қўчқоров. — Қосимов,
доскага чиқ!
Фазлиддин индамай доска
ёнига келиб турди.
— Шу гап ростми, — сўради
раҳбар. — Ростдан рўза
тутдингми?
— Ҳа, мен рўзадорман,
муаллим, — деди Фазлиддин.
— Нима учун? Ким ўргатди?
Балки феодал отанг
мажбурлагандир?
— Мени ҳеч ким мажбур
қилгани йўқ, — деди
Фазлиддин раҳбарнинг кўзига
тик қараб.
— Балки уйларингда егани
овқат йўқлигидан рўза
тутаётгандирсан?
— Уйда ҳамма нарса бор, —
энди четга юз бурди
Фазлиддин.
— Унда нега рўза тутдинг, —
тутоқиб кетди раҳбар ва
Фазлиддиннинг юзига тарсаки
тортди.
— Мени нега урасиз, муаллим,
— деди юзини ушлаб
Фазлиддин. — Мен сизга нима
қилдим?
— Ярамас! Ахир бутун
мактабимизга доғ туширибсан -
ку? Директор эшитса нима
қиламан? РайОНО мудири,
райондагилар эшитса нима
бўлади? Уларга нима дейман?
— Худонинг олдига борганда
нима дейсиз, — кутилмаганда
хотиржам сўзлади Фазлиддин.
— Ахир Оллоҳ Таоло ўғил
болаларга ўн бир ёшдан, қиз
болаларга тўққиз ёшдан рўза
тутишликни фарз қилганку?
Фазлиддин шу сўзларни айтиб
Сарвигулга қараб қуйди.
Сарвигул Фазлиддиннинг
сирини очиб, катта иш қилган
одамдай мағрур ўтирарди.
— Кимнинг сумкасида нон бор,
— сўради раҳбар. Энди катта
бўлиб қолган ўқувчилар
сумкасига нон солиб келишни
бас қилишганми, ё
синфдошлари ҳурматигами
бирор киши “Менда нон бор”,
демади.
— Сарвигул, бориб сув олиб
кел, ўқитувчилар хонасида
графин бор, шуни тўлдириб кел,
— деди раҳбар, — стакан ҳам
олиб кел!
Сарвигул “қаҳрамонлиги”ни
охиригача шараф билан адо
қилди. Дарҳол бир графин сув
ва стакан олиб келди.
— Ич, муллавачча, — ўшқирди
раҳбар бир стакан сувни
узатиб.
— Ичмайман, муаллим, — деди
Фазлиддин.
— Ичасан! — раҳбар
Фазлиддиннинг юзига яна
тарсаки туширди. — Ичасан!
Ичираман!
Раҳбар Фазлиддиннинг оғзини
очиб, сувни унинг оғзига
қуймоқчи бўлди. Фазлиддин
ҳаргиз оғзини очмади. Раҳбар
сувни унинг юзига сепиб
юборди. Фазлиддин юзидаги
сувни қўли билан сидириб четга
ўгирилиб тупурди. Бу раҳбарни
қутуртириб юборди.
Яна стаканни сувга тўлдирди.
Чап қўли билан Фазлиддиннинг
бўйнидан қисиб, ўнг қўли билан
унинг бурнини қисиб оғзини
очди ва синфга қараб ўшқирди:
— Чиқ, биттанг оғзига сувни
қуй!
Ҳеч ким ўрнидан қўзғалмади.
Раҳбар бир неча боланинг
исмини айтиб чақирди. Улар ўз
исмини эшитиши билан
ўринларидан “дик” этиб
туришди, аммо келиб стаканни
олиб ундаги сувни
Фазлиддиннинг оғзига қуйишга
қўллари бормади. Раҳбарнинг
кунига яна Сарвигул яради.
Сарвигул келиб сувни
Фазлиддиннинг оғзига қуйди.
— Яна қуй! Яна бир стакан қуй!
Фазлиддин юлқиниб
раҳбарнинг қўлидан чиқди.
Унинг икки кўзи ёшга тўлган
эди.
— Қўрқмас экансан - а, — деди
унинг кўзидаги ёшни кўрган
раҳбар, — қўрқасан. Ичираман
дедимми - ичираман. Ҳали
қараб тур, сени мактабдан ҳам
ҳайдаттираман. Коммунизм
қураётган шонли Совет
давлатининг коммунистик
мактабида сенга ўхшаган
диний сарқитларга ўрин йўқ!
— Ҳайдамасангиз ҳам кетаман,
— деди йиғлаб Фазлиддин. —
Аммо сизга Худодан қайтмаса у
дунёю бу дунё рози эмасман!
Фазлиддин синфдан чиқиб
кетди. Шу билан мактабга
қайтиб бормади. Бошқа
мактабда ўқиб, ўрта маълумот
олди.
— Яқин орада Самарқандга
бордингми, — сўради
Акмалжон Фазлиддиндан.
— Йўқ, фирмамиз ишлари
билан бўлиб, бу йил
Самарқандга ўтолмадим, —
деди Фазлиддин. — Аввал
Аслиддин бошқараётган
корхонани янги бинога
кўчирдик, кейин Ойшабону
билан куёвимиз
германияликлар билан бирга
очган кичик фабрикани ишга
тушириш билан банд бўлдик.
Аммо бу йил бир ниятим бор,
фирма ишларига ўзинг бош -
қош бўлиб турасан, бир ой
қишлоққа кетмоқчиман.
— Баракалла, сўраганимнинг
сабаби қишлоқдагилар,
“Фазлиддин ҳожи қурдирган
масжидда маза қилиб, эмин—
эркин намозларни ўқияпмиз,
отасига раҳмат, аммо ҳожининг
ўзи келмай қўйди, уни соғиндик,
дейишди. “Ҳожи ота билан
Ҳожи онани ҳам соғиндик”,
дейишди.
— Унда ота - онамни олиб
бориб бир ой Рамазонда
қишлоқда туриб келаман, —
деди қатъий қилиб Фазлиддин.
Рамазон ойи арафасида
Фазлиддин ота - онаси ва аҳли
аёлини олиб қишлоққа жўнади.
Бир ой қадрдон ота уйларида
туриб, муборак ойнинг
рўзасини тутдилар. Таробеҳ
намозларини Фазлиддиннинг
ўзи қурдирган жоме
масжидида ўқидилар. Рамазон
ойи жуда серфайз ўтди. Бир
ойнинг бирор куни бўлмадики,
меҳмонларсиз, қадрдонларсиз
ўтган бўлса. Аввалига ёр—
дўстлар буларни йўқлаб
келишган бўлса кейин булар
қавму - қариндошлариникида
ифтор қилишиб
дийдорлашишди. Рамазоннинг
сўнгги куни Фазлиддин
каттакон бир ҳўкизни
сўйдириб, камдаромад
оилаларга тарқатди.
Қишлоқдаги ёрдамга муҳтож
оилаларга “Фитри рўзамни
олсангиз”, «Закотимни сизга
бермоқчийдим», деб хайру
эҳсонлар қилди. Рамазон
ҳайити куни саҳарлаб
Фазлиддин қишлоқ
ошпазларига тайинлаб бир
бўрдоқи қўчқорни сўйдириб,
дошқозонда ош дамлатди.
Ҳайит намозидан сўнг каттаю—
кичикка ош сузилиб,
ширинликлар улашилди. Ошдан
сўнг Фазлиддиндан
қишлоқдошлари дуосини олиб,
пойтахта қайтадиган бўлди.
Масжиддан чиқар экан, йўл
четида тиланиб турган икки
кўзи кўр одамга кўзи тушди.
Овоз чиққан томонга қўл чўзиб
турган одамнинг ҳовучига минг
- икки минг сўм пулни
ташлаб,машинасига ўтираётиб
отасидан сўради:
— Ким бу шўрлик, дадажон,
юзи танишдай, аммо
танимадим?
— Наҳотки танимаган бўлсанг?
Бу бечора Эшмат муаллим
бўлади. Бир замонлар сенинг
синф раҳбаринг эди.
— Йўғ - е! — Фазлиддин
машинадан қайта тушиб
тиланчига қаради. — Умуман
ўхшамайди - ку?
— Машинангни юргиз, йўлда
айтиб бераман, — деди Собир
ака.
Машина катта йўлга чиққандан
сўнг эшитганларини сўзлаб
берди.
— Мен ҳам кеча эшитдим, жуда
аҳволи ёмон бўлибди. Аёли
ўлиб, ичкиликка берилиб
қолган экан, мактабдан
ҳайдашибди. Устига икки ўғли
ҳам ноқобил чиқибди. «Пул
топиб бер», деб отасини
уришаркан, ярамаслар. Ҳалиги,
наша деган балога ўрганишган
экан. Муаллимнинг уйларини
ҳам бузиб сотиб, чекиб
бўлишибди. Катта ўғли чекиб
ўлиб қолибди. Кичкинаси
ўғирлик қилиб, қамалиб
кетибди. Ана энди бу шўрликда
на уй, на хотин, на бола - чақа,
на даромад. Йиғлайвериб
кейинги бир йил ичида кўр
бўлиб қолибди. Вақтида бирор
қариндошга меҳр - оқибат
кўрсатмаган, устига оғзиям
шалақроқ бўлган экан,
қариндошлариям безор эмиш.
Ҳалиям маҳалла куйнинг борига
шукр, кўплашиб бузилиб, ёғоч -
тахталари сотилиб кетган
уйнинг бир хонасини ёпиб,
таъмирлаб беришибди. Шу
хонада ётиб турармиш.
Ўзларининг қишлоғида тиланиб
юраркан, бугун катта масжидга
кўпчилик ҳайит намозига
йиғилишини эшитган шекилли,
бизнинг қишлоққа кепти.
Отасининг гапларини тинглаб
бораркан Фазлиддиннинг ёдига
болалиги, қишлоқдаги
мактаблари бошланғич
бўлганлиги учун Дўнгтепанинг
мактабига бориб ўқиганлари,
рўза тутгани учун Эшмат
муаллим уни ургани, оғзини куч
билан очиб сув ичиргани, мулла
Абдураҳмон раҳматлик “Хафа
бўлманг, мулла ўғлим, рўзангиз
бузилгани йўқ, рўзангиз қасд
қилиб ўзингиз сув ичсангиз
бузилади, сизга худосиз Эшмат
ичирибди, рўзани бузмай
давом эттираверинг, Эшматни
қўяверинг, ҳаммага “Худо йўқ,
бўлса кўрсатинглар, мен бир
кўрай, менга бир ўзини
кўрсатсин”, деб юрган нодон -
да у, бир куни Худо унга
кўрсатади ўзини”, деганлари,
шу муаллим сабаб олти
чақирим узоқдаги қўшни
тумандаги ўрта мактабга уч йил
қатнаганлари келди. Уни азиз
муаллимга чақиб берган
синфдоши ёдига тушди. Ортига
ўгирилиб онасидан сўради.
— Ойи, Сарвигул деган
синфдошимиз бўларди, яхши
яшаяптимикин?
— Бу муаллимни кўргач ўша
синфдошингни ҳам сўрасанг
керак, деб турувдим, — деди
онаси. — Уям феълидан
топибди, болам. Бир - иккимас,
уч марта турмуш қурибди, аммо
тинчмабди. Ҳозир бозор
эшигида писта, сигарет, нос
сотиб ўтирар эмиш. Қўй, уларни
ўйлаб сиқилма, ўғлим. Оллоҳ
ҳар кимнинг феълига, ниятига
яраша беради.
Машина Тошкент йўлига
чиққач, Фазлиддин йўл
бўйидаги шинамгина бир
чойхонада тўхтади. Ўғли ҳам
иккинчи машинани шу ёққа
бурди.
— Шу ерда Бир - икки соат дам
оламиз, — деди Фазлиддин
отасига. — Дилимга бир нима
келди.
Фазлиддин чойхоначига чой -
пой олиб келишини, бирор
соатдан сўнг тайёр бўладиган
қилиб димлама тайёрлаб
беришини илтимос қилди. ¤зи
“дарров келаман”, деб
Самарқандга йўл олди.
Фазлиддин кетар чоғи ўғлини
чақириб масжидга қайтиб
боришини, Эшмат муаллимни
топиб, ҳеч кимга билдирмай
машинага миндириб келишини
тайинлади. ¤зи шаҳарга тушиб
Эшмат муаллим учун костюм,
кўйлак, туфли, дўппи, жойнамоз
ва тасбеҳ сотиб олди.
Фазлиддин энди қайтиб келган
эди ҳамки, ўғли ҳам Эшмат
муаллимни машинасига
миндириб етиб келди.
— Ҳеч ким кўрмадими, —
сўради Фазлиддин.
— Бизнинг қишлоқдан чиқиб
Дўнгсой томонга кетаяптилар
экан. Ҳеч ким кўрмади. Аммо
келгунча минг марта
кимлигимни қаерга олиб
кетаётганимни сўрадилар.
“Уйингизга олиб бораман”, деб
олиб келавердим.
— Тўғри қилибсан, — деди
Фазлиддин. — Уйига олиб
борамиз. Олдин бир муаллимни
муаллимдай кийинтириб
қўяйлик.
Фазлиддин чойхоначидан
сўраб - суриштириб, чойхона
ортида чойхоначининг уйи бор
эканини, уйда ҳаммоми
борлигини билди ва Эшмат
муаллимни олиб бориб
чўмилтириб, янги кийимларни
кийдириб келди. Энди ҳеч ким
уни гадой ё тиланчи демасди.
— Кимсизлар, менга бунча
ғамхўрликни ким қилаяпти, —
деб такрор - такрор сўрарди
Эшмат муаллим. — Жаббор
ўғлим, сен қайтиб келдингми?
— Ҳа, мен ҳам ўғлингиз қатори
ўғлингизман, домла, — деди
Фазлиддин. — Фазлиддинман.
Аммо мени эслолмасангиз
керак, саккизинчигача
ўқитувдингиз.
— Қайси Фазлиддинсиз, ўғлим?
Кимни ўғлисиз?
— Аввал тушлик қилиб
олайлик, кейин ўзимни
таништираман.
Фазлиддиннинг ишораси билан
таом сузилди. Фазлиддиннинг
ўзи Эшмат муаллимни
овқатлантириб қўйди. Бир
пиёла чой ҳам ичиргач, сўзлади:
— Отамни сўрадингиз, отам
ёнингизда ўтирибдилар.
— Эшмат муаллим, мен
Собирман. Қўштепалик уста
Собир, эсладингизми, — деди
Собир ака.
Эшмат муаллим бир қалқиб
тушди.
— Ҳожи ака, сизмисиз?
Эсладим, сизни ҳам эсладим
Фазлиддин. Сизни бир кўрсаму
кечирим сўрасам, деб юрар
эдим. Мана, учрашдик. Афсус,
мен сизни кўролмайман. Аммо
эшитдим, улуғ мартабаларга
эришибсиз. Завод, фабрикалар
очибсиз. Ҳажга ота - онангизни
олиб борибсиз. Оллоҳ зиёда
қилсин! Оллоҳ, Оллоҳ!
Эсингиздами, сизни ноҳақ
ранжитувдим. Ёшгина бўла
туриб “Сизга Худодан қайтмаса
у дунёю бу дунё рози эмасман”,
деб йиғлаб чиқиб кетувдингиз.
Мана, шу дунёнинг ўзида
қайтди. “Худо йўқ”, деб
ўқитишган, биз шунга ишониб
алданганмиз - да, ука. Худо
борлигини кўрсатди,
қудратиниям кўрсатди, ука. —
Эшмат муаллим пиққиллаб
йиғлашга тушди. — Мени
кечиринг, Фазлиддинжон.
— Домла, йиғламанг, — деди
Фазлиддин. — Бўлар иш бўлди.
Мен сизни кечирдим. Энди хўп
десангиз бир иш қиламиз, бир
“Қариялар уйи” бор. Фирмамиз
оталиққа олган. Эшитдим, ҳеч
кимингиз қолмабди. Тиланиб
юришингиз яхшимас. Ахир сиз
бизнинг устозимисиз. Рози
бўлсангиз сизни шу “Қариялар
уйи”га жойлаштираман. Ҳамма
шароитлари яхши. Ўзим ҳам тез
- тез хабар олиб тураман. Нима
дедингиз?
— Нима дердим, укажон, Худо
зиёда қилсин! Мартабаларингиз
бундан ҳам улуғ бўлсин! Аммо
мени хижолат қилдингиз. Ўз
боламдан кўрмаган мурувватни
ўзим хорлаган ўқувчимдан
кўрсам, э воҳ!
— Хижолат бўлманг, домла,
ҳали насиб қилса операция
қилиб, кўзингизни ҳам очамиз,
— деди Фазлиддин ва отасига
юзланди: — Дадажон, энди дуо
қилинг, домламизни ҳам олиб
йўлга чиқайлик!
— Илоҳи омин, — дуога қўл
очди Собир ака. — Ҳеч кимни
тўғри йўлдан адаштирмасин!
Фарзандларимизнинг умри
узун, ризқу насибаси бутун
бўлсин! Юртимиздан меҳру -
оқибат кўтарилмасин! Мурувват
қалбларимизни тарк этмасин!
Оллоҳу Акбар!
Каримберди ТЎРАМУРОДОВ
 
Dinora_Golden_GirlСана: Якшанба, 07-Июл-2013, 02:24 | Изох # 107
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Judayam, judayam ibratli va ta'sirli hikoya ekan!!! Rahmaaaaat Mehribonim!!!

Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Якшанба, 07-Июл-2013, 20:10 | Изох # 108
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Биринчи хикоя жуда ёкди.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
MirzoxidСана: Якшанба, 07-Июл-2013, 21:22 | Изох # 109
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
бу ибратли вок,иа менгахам жуда ёк,ди

...
 
Bek8111Сана: Чоршанба, 24-Июл-2013, 18:32 | Изох # 110
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Мен бир ОМАДсизэдим..... Худо менга ОМАД юборди...
 Балки сабрим эвазига, балки отамнингбардошлари, онамнинг куз ёшлари эвазига.
Мен ОМАДбилан жудаям бахтли яшай бошладим. Давлатим хам, савлатим хам, мухаббатим хам
тулик эди ....

Аммо вактутавергач менга булар камлик кила бошлади. Мен бундан хам ортигини  истай бошладим. Худо менга КУЛФАТюборди. Яъни мен ОМАДга хиёнат килгандим. Шунда яна васвасага тушабошладим. ОМАДни кучоклаб йиглай кетдим, нахот мендан кетсанг кадрдондустим дедим. 
ОМАД айтдики: 
Мени сенгахудо юборганди, сен ОМАДни узимнинг мехнатим эвазига сотволдим дебуйлаб, жуда катта хато килдинг. Агар мени хаётингдан кетмаслигимни истасанг, КУЛФАТгахам худди омаддек эхтиром курсат. Чунки униям сенга Худо лойик билди. Унга асло
жахл кила курма. Йукса мен кетиб колсам КУЛФАТ сени балога бошлайди. УниОМАД деб кабул килишга мажбурсан деди ...

Шу шукалбимда КУЛФАТ ва ОМАД икккаласи дуст булиб яшайди. Бири кетибколса иккинчиси урнини сездирмай туради. 
Балким шу сабабдан менинг хамма КУЛФАТларим ОМАДларимортидан, ОМАДларим эса КУЛФАТларим ортидан келаётгандир....


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Zinnura_KСана: Чоршанба, 24-Июл-2013, 18:35 | Изох # 111
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
smile ajoyib... Omad va Kulfat...

Bandaga nma hayirli ekanligini faqat va faqat Janobi Haq biladi...


erka farishta....(m)....
 
JaNoB_JaDiDСана: Чоршанба, 24-Июл-2013, 18:52 | Изох # 112
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1443
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 425
Холати: Хозир йўқ
Gap yö

 
Kamola_5Сана: Пайшанба, 01-Авг-2013, 12:18 | Изох # 113
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 22
Холати: Хозир йўқ
Said Ahmad. Qorako‘z Majnun (hikoya)
QORAKO’Z MAJNUN

Qur’oni karimdan:
«Sizlardan qaysi biringiz o‘z dinidan qaytsa va shu kofirligicha o‘lsa, bas, ana o‘shalarning (qilgan savobli) amallari xabata (bekor) bo‘lur, ular do‘zax ahlidurlar va u yerda mangu qolurlar».
(Baqara surasi, 217-oyat.)

Hadisi sharifdan:
«Jannatga kiradigan o‘n nafar hayvondan biri bu «Ashobi kahfning vafodor iti dir». (Al-jome al-Kabir.)

Saodat aya bomdod namozini o‘kib, joynamoz poyida uzoq o‘tirib qoldi. Bundan uch yil oldin olamdan o‘tgan eri usta Turobga atab Qur’on tilovat qildi. O’ris shaharlarida daydib qolib ketgan o‘g‘li Bo‘rixonga xudodan insof tiladi. Baxti ochilmay, guldek umri xazon bo‘layotgan qizi Qumriga achinib, shu farishtaginaning yo‘lini och, deb Allohga iltijo qildi.
Kampir har sahar ichki bir ezginlik bilan shu gaplarni takrorlardi. U qo‘l cho‘zib, joynamozning bir burchini qayirib o‘rnidan turdi.
Sentyabr oyoqlab, suvlar tiniqqan, ariq tublaridan bola-baqra tashlab yuborgan piyolami, choynak qopqog‘imi, qoshiqmi shundoqqina ko‘rinib turibdi. Qirg‘oqlar zax tortib, ekin-tikin suv so‘ramay qo‘ygan palla.
Qo‘shni hovlilardan maktabga ketayotgan bolalarning injiqliklari, xarxashalari, onalarning yalinib-yolborishlari eshitilib turibdi. Kampir bu tovushlarga bir dam quloq tutib, boshini tebratib, kulib qo‘ydi.
Saodat yoshligida juda chiroyli qiz bo‘lgandi. Sochlari taqimini o‘pardi. Taraganda shamshod taroq ushlagan qo‘llari sochining uchigacha yetmasdi.
Yarmini qismlab turib, buyog‘ini tarardi. Opasi 6u sochlarni qirqta qilib o‘rganda, yana shunchasi ortib qolardi.
— E, soching qursin! — derdi opasi. — Qo‘llarim tolib ketdi, sochingni o‘rdirishga odam yollash kerak.
Ko‘chada amirkon mahsikovushni g‘irchillatib, sochlarini selkillatib yurganda qaragan ham qarardi, qaramagan ham. Yosh qizaloqlar orqasidan kelib, sochlarini ko‘ziga surtib qochishardi.
Mana, yillar o‘tib soch ham oqardi, siyraklashdi-yu, baribir o‘sha uzunligicha qoldi. Uchiga biror narsa taqmasa, hurpayib, bo‘yni, yelkalarini tutib ketadi. Shuning uchun ham u sochining uchiga o‘g‘ri tutar sandiqning kalitini osib ko‘yadi. Sandiqni ochayotganda kalitni yechib olmaydi. Sochi uzun bo‘lganidan tizzalasa kalit bemalol qulfga yetadi. Endi yangi uylarga sandiq urf bo‘lmay qoldi. Hamma uyni po‘rim javonlar bosib ketdi.
Bundan tashqari, qulfni daranglatib ochadigan kalitlarni yasaydigan ustalar qolmagan.
Kampirning sochlari hamon yoshligidagidek. Faqat yarmidan ko‘pi oqarib ketgan. Orqasiga tashlab qo‘yadigan, uchi birlashtirilgan ikki o‘rim sochining uchiga erining frontdan olib kelgan og‘irgina medalini osib qo‘ygan. Tayyor ilgagi ham bor, sochni pastga tortib turadi.
Hovlining yarmiga yaqin joyga tangadek oftob tushirmaydigan qari tut barglari sarg‘aya boshlagan. Qurigan shoxiga bahorda ilinib qolgan varrakning qamish qovurg‘alari skeletdek bo‘lib turibdi. Faqat uzun latta dumi shamolda ilondek to‘lg‘onadi.
Shu tut tagida bir oppoq it supurgi ustida uxlab yotibdi. Kichkinagina, belida belbog‘dek ikkita — biri qora, biri jigarrang chizig‘i bor. Xuddi kimdir ataylab bo‘yab qo‘yganga o‘xshab ko‘rinadi. Tumshug‘i bilan ikki ko‘zi qop-qora. Bir ko‘zining tepasida to‘mtoq qoshi ham bor. U kampirning oyoq tovushidan bir ko‘zini erinibgina ochdi-yu, chala yarim kerishib, yana uyquga ketdi.
— Ha-a, joningni huzurini bilmay o‘l-a! Supurginiyam harom qilding.
— Qo‘y, urishma, opasi, Qorako‘z hali bola-da!
— Nima deyapsiz, oyijon! Bu it o‘lgurga men nega opa bo‘larkanman?! — dedi Qumrixon nolib.
— Agar Qorako‘zni yana supurgi bilan ursang, unga kosov otsang, bilib qo‘y, ukalaringnikiga ketib qolaman.
— Voy, oyijon-ey, it o‘lsin, odamdan aziz bo‘lmay! Shu itni deb bizni tashlab ketmoqchimisiz? Qo‘ying-e!
— Shu bilan ovunib yuribman. Qayoqqa borsam, yonimda. Bir qadam nari ketmaydi. Menga ayt-chi, ukalaring, singillaring haftada bir xabar olsa oladi, olmasa yo‘q. Kasalxonada yotganimda shu itgina ko‘kragini qorga berib hovlida bir oy deraza tagida yotgan. Senlar qo‘ni-qo‘shnining qistovi bilan bir-ikki xabar oldilaring, xolos.
— Oyijon, qo‘ying endi... — dedi Qumri norozi bo‘lib.
Itning bir qulog‘ida, bo‘ynida, oyoqlarida qon qotib qolgan edi.
— Ahmoq! — dedi kampir. — Qayoqlarda sanqib yurganding?! Yana marjabozlikka bordingmi? Majnun bo‘lmay ketkur! Ahvolingni qara, xotin talashib rosa ta’ziringni yebsan-ku! E o‘lmagin-a, shilinmagan joying qolmapti... Endi o‘zingdan ko‘r. Majnun, yaralaringga dori surtaman. Illo, dod demaysan!
Qumrixon itning bo‘ynidan bosib turdi, kampir yaralariga yod surta boshladi. It g‘ingshiydi, ingillaydi. Qumrixonning qo‘llarini tishlamoqchi bo‘ladi.
— Ana, bo‘ldi. Endi ovqatingni beramiz.
Bir oydan beri o‘g‘li surunkasiga kampirning tushiga kiradi. Na yotishida, na turishida halovat bor. O’g‘lini o‘ylagani o‘ylagan. Yoshi saksonga yaqinlashib, kuch-quvvatdan qola boshlagan, bolamni ko‘rmay o‘lib ketaman-mi, deb kuyib-yonadi.
O’g‘li Bo‘rixon oltmish yettinchi yili armiyaga ketgan. Harbiy xizmati tugadi hamki uyga qaytmadi. O’sha yoqlarda uylanib, bola-chaqali bo‘lib, qolib ketdi. Ba’zi-ba’zida undan «Ya zdorov» degan ikki enlikkina xat kelardi. Yaqin o‘n besh yildirki, adresni unutib qo‘yganmi, ishqilib, shu o‘rischagina xat ham kelmay qo‘ygan.
Kampir qo‘ni-qo‘shnilarnikiga ham chiqmaydi. Uyda o‘tiraverib qon bo‘lib ketadi. Ba’zan kiyimboshlarini apil-tapil tugib — o‘g‘illari yo qizlaridan birinikiga otlanib qoladi.
Baribir borgan joyida ham halovat topmaydi. Qizi Kumrixonni o‘ylab qaytib keladi. Qumrixonning baxti chopmadi. Ikki bor turmush qildi, farzand ko‘rmadi, qaytib keldi. Biron joyda ishlab ovunay desa, hayhotdek hovliga, munkillab qolgan onasiga kim qaraydi. Aka-ukalari, singillari: «Opa, qo‘y, ishlama, tirikchiliging bizning bo‘ynimizda, onamga qara», deb qo‘yishmadi.
Kampirning o‘g‘illari, biznikida turing, oyi, deb xudoning zorini qilishsa ham, otang chiqqan uyni tashlab ketolmayman, men ham shu uydan chiqazilaman, deb ko‘nmadi.
Kampir juda dono xotin edi. Bolalarim haftada bir marta xabar olishsa, yetti kun uyim to‘ladi, albatta, ular quruq kelishmaydi, shu bahona Kumrining ham kuni o‘tadi, deya qadrdon uyidan jilmasdi. Onalar shunaqa — baxti chopmagan bolasi bilan birga bo‘ladi.
O’tgan yili o‘tli-shudli, har ish qo‘lidan keladigan nevarasi Anvarjon, tog‘amni topib kelaman, deb chiqib ketdi. Shu ketgancha yigirma kun deganda daragini topib keldi.
Bu gapdan xabar topgan qo‘shni xotinlar kampirni qutlagani kirdilar.
— Buvijon, tashvishlanmang, tog‘amning ishlari «besh». Ro‘zg‘ori but, tirikchilikdan kami yo‘q. Uchta 6olasi bor. O’zi o‘zbekchani esidan chiqarib yuboribdi. Men bilan o‘rischa gaplashdi. Bitta sog‘in echkisi, to‘rtta qanor qopdek cho‘chqasi, o‘ntacha cho‘chqachalari bor ekan. Qish zabtiga olganda shu mollarini ham uyiga opkirib olisharkan. Bo‘chka-bo‘chka samogon-aroq yasab, qishi bilan ichisharkan. Kishlokdagilar tog‘amni «Bo‘rixon» demay, «dyadya Borya» deb chaqirishar ekan.
Bu gaplarni eshitib, kampir yer yorilmadi-yu, kirib ketmadi. Bolasi tushmagur-ey, qo‘shni xotinlarning oldida shu gaplarni aytib o‘tiribdi-ya! Birovga so‘zini bermaydigan errayim kampirning shoxi sindi, ostona hatlamay uyda muqim o‘tirib qoldi.
Qachongacha chilla o‘tiraman, deb kampir bugun qizinikiga otlanib qoldi. Kampirning niyatini sezgan Qorako‘z ostonaga borib o‘tirib oldi. Yaqin bir oydan beri hech qayoqqa bormagan Qorako‘z o‘zida yo‘q shod edi. Boshini bir tomonga egib irg‘ishlar, tezroq chiqmaysizmi, degandek, har xil ovoz chiqarib g‘ingshirdi.
Kampir shoshilmasdi. Usma ekilgan bir bo‘yra yer oldida cho‘nqayib, o‘smalarning sersuv, bo‘liq barglarini tagidan kertib uzardi. Oxiri kafti o‘smaga to‘lgach, rayhonning gul otmagan shoxlaridan sindirib olib, o‘smaga qo‘shib dastro‘moliga o‘radi. U qiz nevaralariga, kelinu qizlariga albatta o‘sma olib borardi. Nihoyat, kampir
tugunni qo‘ltiqlab chiqdi. Korako‘z o‘tirgan joyidan bir sapchib ko‘cha tomon otildi. Kampir uning ketidan 6orarkan, xoy, muncha shoshasan, sekinroq, deb javrardi.
Korako‘z uning gapiga tushungandek, ko‘cha o‘rtasida to‘xtab orqasiga qaraydi. Kampir yetib kelguncha yayrab qulog‘ini qashlaydi. Bir qulog‘ini dikkaytirib, bittasini shalpaytirib erkalik qiladi. Orqa oyog‘ida turib bir-ikki aylanadi. Kampir yetib kelishi bilan yana uynoqlab yugurib ketadi. Yo‘lda uchragan mushuklarni tiraqaylatib quvib, nim qizil tilini osiltirgancha hansirab qaytib keladi. Daraxtlardagi musichalarga irg‘ishlab akillaydi. Arikdan shapillatib suv ichadi. Ba’zan yo‘l chetiga chiqib, paxsa devor tagini ho‘l qilib kaytadi. Velosiped minib o‘tgan bolalarga ergashib uzoqlarga ketib qoladi.
Kampir uning qiliqlariga andarmon bo‘lib yo‘l yurganini sezmaydi. Qorako‘z donlab yurgan tovuqlarni qaqag‘latib, to‘rt tarafga to‘zg‘itib yuboradi. Yo‘lda uchragan itlar bilan iskashib, quvlashmachoq o‘ynaydi. Ko‘cha betidagi uy ostonasida tinmay akillayotgan kalamushdek kuchukni tuprokka korishtirib bulg‘aladi. Ariq bo‘yidan qo‘porib tashlangan tungak soyasida yotgan bo‘ribosar itga xam zo‘rlik qilmoqchi bo‘lgandi, ta’zirini yedi. Bo‘ribosar uning gardanidan tishlab, uloqtirib tashladi. Yo‘l o‘rtasiga borib tushdi, tuproqqa qorishdi.
Kampir boshini sarak-sarak kildi.
— Hoy, jinni, senga kim qo‘yibdi otang tengi it bilan olishishni!
Korako‘z unga karay olmadi. Yo‘lning 6u yog‘iga ma’yus alpozda, yugurmay, ohista ketdi. Baribir Qorako‘z itda, itligini qiladi. Bir qora itning dumini hidlab, ochiq turgan eshikdan kirib ketdi. Bir ozdan keyin uning vangillagani eshitildi. Eshikdan chiqayotganda ichkaridan otilgan eski tufli qoq beliga tushdi.
Katta yo‘lga chiqishdi. Bu yo‘lning o‘ng yog‘i Chirchiqqa, chap yog‘i Toshkentga olib boradi. Oldinlab ketgan Qorako‘z, qayoqqa yuraylik, degandek, kampirga qaradi.
— Abdumalik akangnikiga boramizmi, Dilbar opangnikigami? Dilbar opang domda turadi. Itdan hazar qiladi. Seni uyiga kiritmaydi. Endi nima qilamiz? Mayli, shunikiga boraylik. Yotib qolmaymiz. Chiqqunimcha hovlida bolalar bilan o‘ynab turasan.
Qorako‘z bu gaplarga tushunadi. Har gal ko‘cha boshiga kelganda albatta kampir shu gaplarni takrorlaydi.
Olisdan baland imoratlarning qorasi ko‘rindi. Qorako‘zning sabri chidamadi. Ildamlab ketdi. Kampir unga yetolmay xalloslab koldi. Qorako‘z yugurib emas, g‘ildirab ketayotganga o‘xshaydi. Bir zumda ko‘rshtmay ketdi.
Uchinchi qavatning boloxonasida o‘ynayotgan bolalar Korako‘zni ko‘rib, buvim kelyapti, deb qiyqirishdi. Tapir-tupur qilib zinaning ikki poyasini bitta qilib, pastga yugurib tushishdi. Bittasi Korako‘zga konfet, bittasi sergo‘sht suyak berdi. Birpasda xovli bolalarga to‘lib ketdi. Qorako‘zning boshini, orqasini silashdi. U erkalanib turib berdi. Boloxonada Dilbarxon ko‘rindi. Onangiz kelyapti, degan xushxabar olib kelgan Qorako‘zga mehr bilan bokdi. Unga qand tashladi.
Nihoyat, hansirab kampir yetib keldi. Bolalarga qurt, yong‘oq, turshak ulashdi. Korako‘z ham umidvor bo‘lib qo‘liga qaradi.
— Senga yo‘q, bevafo! Meni yo‘lga tashlab ketgansan. Orqangdan halloslab yugurib, tilim og‘zimga sig‘may qoldi.
Qorako‘z gunohkorona bosh egib turdi. Kampir konfet tashladi. Qorako‘z ilib oldiyu quvonchdan hovlini shamoldek aylanib chikdi. Kampir kizi bilan kechgacha ezilib gaplashdi. O’g‘lini eslab ko‘z yosh xam qilib oldi. Kumrining betoleligidan, men bir balo bo‘lib ketsam, u sho‘rlik nima bo‘ladi, deb afsus-nadomatlar qildi. Gap orasida Qorako‘z esiga tushib, ovqat-povqat berdingmi, deb so‘rab qo‘yardi. Kampir asr namozini o‘qib, ketishga shoshildi.
— Endi ketay, shom namozini uyginamda o‘qirman.
— Ovqat qilyapman, oyijon, yeb keting. Bir kechagina yotib ketsangiz nima bo‘ladi. Uyingizni bo‘ri yeb ketarmidi!
Kampir tugunni qo‘ltiqlab pastga tushdi. Hovlida bolalar bilan yayrayotgan Qorako‘zning ketgisi kelmaydi. Bolalar tuflab uloqtirgan kaltakni o‘tlar orasidan topib keladi.
Kampir yo‘lga tushdi. Qorako‘z erkalanib, irg‘ishlab goh undan o‘zib, goh orqada qolib qulog‘ini qashlaydi.
Uyda Saodat ayaning yillab qalbida qalashib yotgan g‘uborlarini tarqatadigan, ko‘ksidan tog‘dek bosib yotgan armonlarni ushatadigan olamshumul bir yangilik kutib turardi.
U uyiga yaqinlashganda eshigi oldida u yoqdan-bu yoqqa shoshib yurayotgan odamlarni ko‘rib, yuragi xapqirib ketdi. Kadamini tezlatdi. Eshik oldida turganlar unga, qulluq bo‘lsin, sevinib qoldingizmi, qariganingizda dilingizga yorug‘lik tushgani muborak bo‘lsin, deyishardi.
Kampir xajga ketayotganlarga pensiyadan yiqqan pullarini «Hoji badal» uchun berib yuborgan edi. Haj kabul bo‘ldi, degan xushxabar kelgan bo‘lsa kerak, o‘zingga shukr, Allohim, deb ostona hatladi.
Shoxiga katta lampochka osilgan tut tagidagi supada yoshi oltmishlardan oshgan bir notanish edam o‘tirardi. Uning ko‘zlari... bundan o‘ttiz ikki yil oldingi Bo‘rixonning ko‘zlari edi. Kampir, voy bolam, deb unga talpindi. Supaga yugurib bordimi, uchib bordimi, bilmaydi. Bag‘rida o‘g‘lini ko‘rdi. Undan aroq va sham yoqilgan uyning hidi kelardi. Kampir buni sezmasdi. G’oyibining hozir bo‘lganidan mast-alast edi. Karaxt edi, baxtiyor edi. O’g‘lining boshlariga, yelkalariga ko‘z yoshlari to‘kilardi.
O’g‘li uning bag‘ridan chiqishga urinar, ammo kampirning qoq suyak, chayir qo‘llari uni bo‘shatmasdi.
— Nu zachem, zachem plachesh, mama, vot i priexal, xvatit, xvatit, — derdi o‘g‘li.
Ona bu gaplarni eshitmasdi. Eshitganda ham bari-bir tushunmasdi.
Kampir hushini yig‘ib, bolasini bag‘ridan bo‘shatdi. Serrayib turgan Kumriga:
— Nega baqrayib turibsan, Rahmon qassobni chaqir, bolamning oyog‘i tagiga og‘ildagi qo‘yni so‘ysin! Qo‘shnisinikida telefon bor, aka-ukalaringga, singillaringga, akam keldi, deb xabar qil! — dedi.
Qorako‘z kampirning oyog‘i tagiga o‘tirib olgan. Bu notanish odamga g‘ashlik qilib tinmay irillardi.
— Qayoqlarda yurganding? — dedi kampir o‘g‘liga. O’g‘li onasi nima deyayotganini tushunmay yelka qisdi. Tushunmadingmi? Sen boshqa odam bo‘lib ketibsan.
Kampir uning yuzlariga qarab ezilib ketdi. Qarib, adoyi tamom bo‘pti. Basharasiga ham o‘sha tomonlarning nuqsi urib, o‘zbekligi qolmabdi. Ellik bir yoshda yetmish yashar chol bo‘lib qo‘ya qopti.
Rahmon qassob allaqayoqqa ketib qolgan ekan, topib kelishdi. Ko‘cha tomonda qo‘sh mashinaning gurillagani, o‘g‘il-qizlarining ovozlari eshitildi.
Abdumalik qo‘y yetaklab kirdi. Qizlari, kuyovlari karton qutilarda, xaltalarda meva-cheva, olma-uzum ko‘tarib kirishdi. Bir zumda hovli gavjum bo‘lib qoldi.
Bo‘rixon ukalarini ham, singillarini ham tanimadi. Ular ham buni tanishmadi.
Bo‘rixon begona uyga kirib qolgan odamdek qovushmay turardi. U ukalariga, singnllariga nima deyishni bilmasdi. To‘g‘ri, nima deyishni bilardi. Ammo til bilmasa nima qilsin? O’ylab-o‘ylab, «Salyam!» dedi. Jigarlari kulishni ham, yig‘lashni ham bilmay hayron turib qolishdi.
Qassob og‘ildan kattakon, boquvdagi qo‘yni sudrab chiqdi. Bo‘rixonning oyog‘i tagiga yotqizib, ukam, qani bir fotiha bering, dedi. E, darvoqe, o‘zbekcha bilmasligingizni esimdan chiqaribman, qani, omin denglar, kampir enamizning umrlari uzun bo‘lsin, g‘oyiblari hozir bo‘lgani rost chiqsin, omin!
Qassob shunday deb qo‘yning bo‘g‘ziga pichoq tortdi.
— Nu zachem, zachem? — dedi Bo‘rixon. — ved barana jalko, vse ravno ya stolko myaso ne yem! U nas baranina ne yedyat.
To yarim kechagacha kampirning hovlisi to‘yxonaga aylanib ketdi. Tarqash paytida Abdumalik akasini mehmonga taklif qildi.
Hovli jimib qoldi. Qumri ona-bolaga supaga joy solib berdi. Kampir bolasiga tikilib mijja qokmadi. Bo‘rixon to‘ygunicha ichgan edi. Og‘zidan gup-gup aroq hidi kelib turibdi. Kampir ro‘molining uchi bilan burnini berkitgancha o‘tiribdi. Rostdan ham shu odam mening bolammi, deb o‘ylardi kampir. Qarib ketibdi, sochlari to‘kilib, boshining yarmi yalang‘ochlanib qopti. Ko‘p ichadigan odamlardagina bo‘ladigan zaxil bir befayzlik zohir edi uning yuzlarida. Ko‘zlarining tagi salqigan, tishlari tamakidan jigarrang tusga kirgan. U otasi o‘tgan uyda, tuqqan onasiga, jigarlariga begona bo‘lib beparvo yotibdi.
Saodat kampir uni chaqaloqligida xuddi shu supada beshikka belab tebratardi. Uch yoshga kirguncha shu supada bag‘rida olib yotgan edi. Bo‘rixon do‘mboqqina bola bo‘lgandi. Uni yomon ko‘zdan asrasin, deb kiyimlariga tumoru ko‘zmunchoqlar taqib qo‘yardi. Sultonimga atab unga kokil qo‘ygandi. Olti yoshga to‘lganda uni er-xotin Turkistonga olib borib hazrat Yassaviy maqbarasining shayxiga ataganlarini berib, kokilini kesdirishgan, qo‘y so‘yib xudoyi qilishgan edi.
Bo‘rixon u yonboshidan bu yonboshiga ag‘darildi. Shunda... shunda uning ustidagi oq choyshab sirg‘alib yelkalari, ko‘ksi ochilib qoldi. Kampir badanidan chayon o‘rmalagandek seskandi. O’zini orqaga tashladi.
Bo‘rixonning bo‘ynidagi zanjir uchida but yaltiradi. Kampirning ko‘zlari tindi. Bir dam uni shuur tark qildi. Telbadek sapchib o‘rnidan turdiyu ayvon tomonga chekindi...
Bo‘rixon armiya xizmatini o‘tagandan keyin ham uyga qaytmadi. O’rmon ichkarisidagi qishloq butxonasi qo‘ng‘iroqchisining erdan qolgan qiziga oshiqu beqaror bo‘lib qoldi. Qallig‘ining otasi, boshqa dindagi odamga qizimni bermayman, deb turib oldi. Qiz Bo‘rixonni xristian diniga kirishga undadi. Ishq-muhabbatdan ko‘zini parda bosgan Bo‘rixon hech ikkilanmay rozi bo‘ldi. Uni cherkovda cho‘qintirishdi. Keyin cherkov oqsoqoli kelin bilan kuyovga toj kiydirib, nikoh o‘qidi.
Ana shundan keyin Bo‘rixon xotini, qaynonasi bilan har kuni cherkovga borib cho‘qinadigan bo‘ldi. Qaynotasi o‘lgandan so‘ng uning o‘rniga cherkov qo‘ng‘iroqchisi qilib qo‘yishdi. Nimaiki ish bo‘lsa, barini u bajaradigan bo‘ldi. Piligi so‘xta bo‘lgan shamlarning uchini qaychilaydi, yonib tamom bo‘lganlarini almashtiradi.
1970 yilning kech kuzida bir musulmon bolasi dindan chiqdi...
Oh, otaginasi tirik bo‘lganda shu supa ustida bolta bilan chopib tashlardi-ya! Kampir ayvon tomon tisarilib borar ekan, ana shunday o‘ylardi. U ayvonga yetolmay hushidan ketib yiqildi. Qorako‘z uning atrofida ulib aylanardi. Qumri yotgan uyning eshigini timdalab, uni uyg‘otmoqchi bo‘ldi. Qumri uyqusini buzgan itni qarg‘ay-qarg‘ay hovliga chikdi. Qorako‘z uning etagidan tortib, kampir yotgan joyga sudradi. Qumri onasining behush yotganini ko‘rib qo‘rqib ketdi. Qarib, mushtdekkina bo‘lib qolgan onasini dast ko‘tarib ayvonga olib chikdi. Boshi ostiga yostiq qo‘yib, suv ichirdi. Yelkalarini uqaladi. Kampir ko‘zini ochdi. Hali tong yorishmay turib, Abdumalik mashinada kelib akasini olib ketdi. Unga Toshkentning mustaqillikdan keyingi manzarasini ko‘rsatmoqchi, Chorsu bozoridan uning bolalariga sovg‘a-salomlar olib bermoqchi edi.
Bo‘rixon uchun O’zbekistonda mustaqillik bo‘ldimi, bo‘lmadimi baribir edi. U o‘zga yurtning fuqarosi, o‘zga e’tiqodning sig‘indisi edi. Tug‘ilgan yurtga muhabbat tuyg‘usi uni tark qilganiga ko‘p yillar bo‘lgan. Ona tili qadim-qadim zamonlardayok unutilib ketgan Shumer tili qatori tumanlar orasida kolib ketgandi.
Ertalab kampir xech narsa bo‘lmagandek o‘rnidan turdi. Qumri qarasa, onasining kolgan kora sochlari xam bir kechada oqarib, ajinlari ko‘payib ketibdi.
Qumri onasining nega bunaqa bo‘layotganini bilib turardi. Boya akasi tong yorishmay xovli etagidagi yong‘oq tagida devorga karab cho‘qinayotganini ko‘rib hayronu lol qolgandi. Ayollar umuman titimsak xalq bo‘ladi. Akasi Abdumalik bilan hovlidan chiqib ketgach, ichkari uyda turgan chemodanini titkiladi. Shunda sariq baxmalga o‘ralgan bir narsaga ko‘zi tushdi. Ushlab ko‘rdi. Qutichaga solingan narsa to‘pponcha emasmikan, deb baxmal tugunni yechib qaradi. O’ xristianlarning muqaddas kitobi Ynjil edi. Uni ushlagan qo‘llari kuyayotgandek shoshib yana baxmalga o‘rab qo‘ydi.
Kampir bomdod namozini o‘qiyotib, har sajdaga bosh qo‘yganida joynamozga ko‘z yoshlari tomardi. U joynamoz burchagini qayirib, eriga atab Qur’on tilovat qildi. Baxti chopmagan Qumriga bag‘ishlab shu farishtaginaning yo‘lini och, deb Allohga iltijolar qildi. G’oyibdan hozir bo‘lgan o‘g‘lining nomini tilga xam olmadi.
Saodat aya shu bolasiga to‘lg‘oq tutayotganda oftob charaqlab turardi-yu, yomg‘ir sharros quyayotgan edi. Derazadan hovliga qarab turgan doya xotin: «Bo‘ri bolalayapti», degandi. Shuning uchun ham o‘g‘liga u Bo‘rixon dsb ism qo‘ygandi. Oradan ellik bir yil o‘tib, 6u bolani men emas, bo‘ri tukqan ekan, degan xayolga bordi.
— Oyi, kiyinasizmi? Abdumalikning mashinasi hozir kelib qoladi. O’g‘lingiz tayinlab ketgan.
— O’zing boraver, men shu yerda qolaman, — dedi kampir.
— Axir, akam, kechqurun poezdga chikadi. Xayrlashmaysizmi?
— O’zi kelgan, o‘zi ketaveradi. Mashina kelsa, chemodanini tashlab qo‘y. Bu uyga endi qaytib kelmasin, — dedi kampir kat’iy qilib.
— Oyijon-ey, juda qahringiz qattiqda! Bugun ketadi, qaytib ko‘ramizmi-yo‘qmi, bolam-bo‘tam, deb kuzatib qo‘ya qolsangiz nima qiladi-ya! — dedi zorlanib Qumri.
— Bu bolani men emas, bo‘ri tuqqan... Bir marta dadam qani, deb so‘ramadi-ya! Qandoq ota edi-ya rahmatli.
Ko‘chadan mashina ovozi keldi. Qorako‘z o‘qdek otilib chiqib ketdi. Bir ozdan keyin kampirning nevarasi Abdunabining atrofida gir aylanib kirib keldi.
— Iya, xali ham kiyinmay o‘tiribsizmi? Uyimiz qarindosh-urug‘larga to‘lib ketdi. Dadamning o‘rtoqlari xam kelishgan. Qani, bo‘la qolinglar!
— Men bormayman, — dedi kampir. — Qumri boradi. Chemodan o‘lgurni ola ketinglar.
— Iya, qiziq bo‘ldi-ku! Amakim bugun ketadilar-ku!
Kampir indamay uyga kirib ketdi, keyin derazadan boshini chiqarib:
— Sen boraver, bolam. Men bilan o‘tirib qon bo‘lib ketding. Jigarlaring bilan birpas yozilib kelasan, —dedi Qumriga.
Mashina ketdi. Kampir hayhotdek hovlida bir o‘zi qoldi. Uning ko‘ksiga allaqaydan kelib tushgan bir parcha muz kechadan beri erimay, vujud-vujudini qaqshatardi.
U uyga kirib tugun ko‘tarib chiqdi. Undan Bo‘rixonning go‘dakligida, bolaligida kiygan kiyimlarini olib qaradi.
Ilgari kampir ba’zi-ba’zida 6u kiyimlarni hidlab yig‘lardi. Endi ko‘ksidagi muz uni yig‘lashga qo‘ymadi. U hovli o‘rtasiga xazon to‘plab gugurt chaqdi. Gurillab yonayotgan gulxanga Bo‘rixonning kiyimlarini birma-bir tashlay boshladi. Gulxanda Bo‘rixonning bolaligi yonardi. Qorako‘z gulxan atrofida aylanar, goh alanga taftiga chidolmay nari ketardi. Bir bo‘xcha kiyim zum o‘tmay yonib kulga aylandi. Shamol kuyindilarni hovlining to‘rt tarafiga uchirib ketdi.
Qumrining ko‘ngli bir nimani sezdimi, ko‘cha boshiga yetmay mashinadan tushib qoldi. Uyga kelganda, onasi kaftini iyagiga tirab, qimirlamay o‘tiribdi. Qorako‘z uning xayollariga sherik bo‘lgandek, u ham old oyoqlariga dahanini qo‘ygancha ko‘zlarini yumib, qimirlamay yotibdi. Qumri u yoq-bu yoqqa qaradi. Hovlidan kuygan latta xidi kelyapti. Qo‘shnilardan birortasi eski-tuskilarni yondiryapti shekilli, deb o‘yladi. Hovlining supradek joyi qorayib qolganini ko‘rib hayron bo‘ldi. Yaqin bo-rib qarasa, qoraygan yerda bolalar ko‘ylagiga qadaladigan o‘n-o‘n beshta qovjiragan tugma sochilib yotibdi. Qumri nima bo‘lganini bildi. Ichidan zil ketdi.
— Oyi, — dedi u, — nima ovqat qilib beray? Ertalab ham hech narsa tatimadingiz. Bunaqada toliqib qolasiz-ku.
Kampir boshini sarak-sarak qildi.
— Ishtaham yo‘q, bolam. Ichim to‘la muz. Tanamga asta tarqalyapti.
Qumri ko‘rkib ketdi.
— Ko‘p kuyinmang endi, bo‘lar ish bo‘ldi. Xudoning irodasi bu.
— E, qizim-a, bola tug‘magansan-da, bilmaysan!
Kampir qiziga hech qachon «tug‘magansan» deb aytmagan. Aytsa, ta’na qilayotgandek bo‘lardi. Qizining shundoq ham dardi ichida. Bu gapni begona aytsa chidash mumkindir. Ammo o‘z onang aytsa, yuragingni kimga ochasan? Qumri onasining gapini malol olmadi.
— Farzand dog‘i yomon bo‘ladi, bolam.
— Axir akam tirik-ku, shukr qilmaysizmi? Kampir uning gapini cho‘rt kesdi:
— U yo‘q endi!
Kampir so‘zini oxiriga yetkaza olmay yonboshiga behush yiqildi. Qorako‘z bezovtalanib sapchib turib ketdi. Kumri onasini ko‘tarib, ko‘rpacha ustiga yotqizdi.
Eshik taqilladi. Qorako‘z darvoza tomon yugurdi. Qumri onasi bilan ovora edi. Hovliga mahalla machitining imom-xatibi bilan mutavallisi kirdi. Kampirning ahvolini ko‘rib, bir-biriga qarab olishdi.
— Qizim, — dedi mutavalli, — bemavrid kelib qopmiz. Onaxondan suyunchi olmoqchi edik.
Ular ayvon oldiga kelishdi. So‘nggi nafasini olayotgan kampirga:
— Onajon, kecha muborak haj safaridan qaytdik.
Sizning hajingiz qabul bo‘ldi, — deyishdi.
Imom-xatib Saodat ayaning «Hoji badal» bo‘lgani to‘g‘risidagi hujjatni uzatdi. Kampir qo‘lini ko‘tara olmadi. Ko‘zini arang ochib, o‘zingga shukur, Allohim, deya oldi, xolos. U qiziga bir nima demoqchi bo‘lgan edi, tili kalimaga kelmadi.
Kumri uning nima demoqchiligini bildi. Yugurib uyga kirdiyu ikkita ohorli to‘n ko‘tarib chikdi.
— Oyim shu kunga atab saqlab yurgan edilar.
U shunday deb ikkovining yelkasiga to‘n tashladi.
Kampir ikki kun shu alpozda yotib, sal o‘ziga kelgandek bo‘ldi. Tilga kirdi.
Aslini olganda, uning umri tugagan edi. Bu xushxabar uning tugab borayotgan umriga umr ulagan edi. Bu hol shamning o‘chish oldidan bir lop etishiga o‘xshardi.
— Ukalaringni, singillaringni chaqir! Vasiyat qilib
qo‘yay. Sen qo‘rqma, qizim. O’lim haq. Bu jon degani Allohning tandagi omonati. Undan qochib qutulib bo‘lmaydi. Puf etadi-yu, chiqadi-ketadi.
Kampirning bolalari yetib kelishdi. Qumri onasining orqasiga yostiq qo‘yib berdi. Qator o‘tirgan bolalariga, nevaralariga qarar ekan, kampir mamnunlik bilan:
— Xudoga shukr, tobutim oldida boradigan hassakashlarim ko‘p ekan, — dedi. — Eshitinglar, bolalarim. Abdumalik, endi bularga sen ota o‘rnida otalik kilasan. Qumri, qizim, endi sen mening o‘rnimga qolasan. Abdunabini shu hovlida uylantiringlar. Yilimni kutib o‘tirmay to‘y qilaveringlar. Shundoq qilsalaring, arvohim shod bo‘ladi. Abdunabi kelin bilan Qumrining oldida qolsin. Shu uy uniki. Onam go‘rida tinch yotsin, desanglar Qumrini aslo yolg‘izlatib qo‘ymanglar.
Kampirning lablari quruqshadi. Qumri piyoladagi suvga paxta botirib og‘ziga tomizdi.
— Shoshib turibman, bolalarim. Meni otalaring oldiga olib ketishga kelishyapti. Endi buyog‘ini eshitinglar. Hamma tadorigimni ko‘rib qo‘yganman. Yilim o‘tguncha bo‘ladigan marosimlarga yetarli pulni Qumriga berib qo‘yganman. Qizim, qulog‘imdagi ziragimni, mahsi-kovushimni g‘assolga bergin. — U endigi aytmoqchi bo‘lgan gapidan iymandi shekilli, jilmaydi. — Azaga kelgan xotinlar oldida xunugim chiqib yotmayin, qoshimga o‘sma...
Kampir shu jilmaygancha ichidagi muz erimay osongina jon berdi.
Hovliga tumonat yig‘ildi. Unga «Hoji ona» deb janoza o‘qishdi. Tobutni ko‘tarishayotganda Qorako‘zni qabristonga bormasin, yomon bo‘ladi, deb qo‘shnining hujrasiga qamab ketishdi.
Kampirning qirqi o‘tgandan keyingina hovlidan odam oyog‘i tovsildi. Egasi ketib fayzi yo‘qolgan hovlida Qumri va Qorako‘z mung‘ayib qolishdi.
Bir kun Qorako‘zning mijjalarida yosh ko‘rib Qum-rining yuraklari ezilib ketdi. Qorako‘zga qo‘shilib u ham yig‘ladi. Asta qo‘l yuborib, uning boshlaridan siladi. Oldin bu itni jinidan ham yomon ko‘rardi. Necha marta kosov bilan urgan. Oyog‘i ostida o‘ralashganda tepib yuborgan. Qorako‘z ham uni unchalik suymasdi.
Ana endi ikki munglig‘ bir-biriga qarab yum-yum yosh to‘kishyapti.
Korako‘z endi kechalari daydib ketmay qo‘ydi. Har kuni xali tong yorishmay turib (kampir bomdodga turganda) uyg‘onib ketardi.
Kampirshshg bolalaridan nkkitasi Toshkentda, bittasi Chirchiqda, ikkitasi Kibrayda yashaydi. U tong otgandan to kun botguncha xammasining uyiga borardi. Kampirni topolmay, xorib-charchab qaytib keladi.
Bugun xam tong sahardan Korako‘z chikib ketdi. Pildiragancha Chirchiq tomonga yo‘l oldi. Kimyogarlar shaharchasida kampirning kenja qizi turadi. O’g‘li magnitofon jinnisi. Hammaning ovozini tasmaga yozib yuradi. Shu yil bahorda buvisining ovozini xam bildirmay yozibdi. O’shanda kampir supada o‘tirib, allaqayoqlarda daydib kelgan Qorako‘zga tanbeh berayotgan edi.
Korako‘z Kimyogarlar shaharchasining eng chekkadagi «dom»ga yetib kelganda kampirning nevarasi shisha bankada sut olib kelayotgan edi. Qorako‘z unga dumini likillatib yaltoqlandi. Unga ergashib uchinchi qavatga chiqdi. Uyga kirmay qaytib tushdi. Bir ozdan keyin kampirning ovozi eshitila boshladi. Qorako‘zning kulog‘i ding bo‘ldi. Yaqin ikki oydan beri yo‘qotgan qadrdon kishisining ovozini eshitib yig‘layotgandek g‘ingshidi. Qorako‘z uchinchi qavatga otilib chikdi. Eshikni timdalab vovulladi. Yana qaytib tushdi. Boloxonaga qarab vovullayverdi, vovullayverdi...
Magnitofondan kampirning ovozi kelardi.
«Qorako‘zgina, qayoqlarda sanqib yuribsan? Hech uyda o‘tirasanmi-yo‘qmi? Qorning xam ochgandir? Tentakkina. Gapimga quloq sol, nega beozor musichani quvasan?..»
Qorako‘z akillar, yerni timdalab orqasiga tuproq otardi. Shu hovlida kecha to‘y bo‘lgandi. Shirakayf yigitlar mikrofonni baland qo‘yib, hech kimni uxlatmagan edi. Uyquga to‘ymagan odamlarga tong mahali akillayotgan itning bu qilig‘i malol kelardi. Quturgan bu it qayoqdan paydo bo‘ldi, uni yo‘qotish kerak, deb o‘ylashardi.
Qorako‘z odamlarni jonidan bezor qilib, tinmay vovullar, u yokdan-bu yoqqa yugurib, akillagani akillagan edi.
— Daydi itlarni tutadiganlarni chaqirish kerak, — dedi birinchi qavat boloxonasiga choyshab yopinib chiqqan kasalmand bir kishi.
— Quturgan bu, bolalarni tishlab olmasin-da! Uni otib tashlash kerak! Hoy, kimning miltig‘i bor? — deb asabiy qichqirdi uchinchi qavatdan bittasi.
Kampirning ovozi hamon eshitilib turibdi. Qorako‘z akillashini qo‘ymaydi.
Shu payt to‘rtinchi qavatdan kimdir varanglatib o‘q uzdi. Qorako‘z vangillab yonboshiga ag‘darildi. Orqa oyog‘ini bir-ikki silkitib jimib qoldi.
Magnitofon tasmasi hamon aylanardi.
«... Qorako‘z o‘lmagur, Majnungina, yana qayoqqa ketyapsan? Ma’shuqalaring oldigami? Kelinni qachon ko‘rsatasan? Laylingni bir olib kel, ko‘ray...»
Qorako‘z kampirning ovozi kelayotgan boloxona tomonga yuzini burgancha jonsiz yotardi.
 
bek88Сана: Пайшанба, 01-Авг-2013, 20:30 | Изох # 114
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Ahad Qayum sherlari ham yuraka yaqin.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
БОБОСана: Пайшанба, 01-Авг-2013, 20:44 | Изох # 115
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Цитата (bek88)
Ahad Qayum sherlari ham yuraka yaqin.

Бу ерда Машхур хикоялар хакида гап кетаётганди шекилли,сиз
Ахад Каюмни шеърларини эслаб колибсиз???
 
DadaxonСана: Сешанба, 20-Авг-2013, 00:18 | Изох # 116
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
Onalarimiz naqadar mexribon, naqadar oqila naqadar dono...
16:00. Ayol stol ustiga oppoq
dasturxonni töshadi. Keyin
xafsala bilan dasturxonni turli
noz-ne'matlar bilan töldira
boshladi. Bugun keladigan
mehmonlar uning uchun alohida
ahamiyatli edi. Yuzida mayin
tabassum bilan taom
tayyorlashga kirishdi...
19:00. Ayolning pishirgan
ovqatlari bugun ishtahani
bög'adigan darajada bemaza edi.
Ovqatning kartoshkasi kuygan,
göshti esa pishmagan.
Mehmonga kelgan ayolning
dugonasi, ög'il va yangi kelin
ovqatning juda shirin bölganligini
sözlasalarda, taomdan bir
qoshiqdan ziyod yemadilar.
21:00. Nihoyat mehmonlar
uylariga ketish uchun qözg'ala
boshlashdi. Yoshlar ketganlaridan
söng ayoldan dugonasi söradi:
- Bugun senga nima böldi o'zi?
Pishirgan taomlaringning mazasi
og'izda qolardi. Bugun birinchi
marta keliningni mehmonga
chaqirgan bölsang... Nega
ovqating shunchalik bemaza
chiqdi? Yoki kasal bölib
qoldingmi?
Ayol nim tabassum bilan jilmaydi:
- Yöq, yaxshiman. Ataylab
shunaqa qilib pishirdim.
Bilmadim, yana qancha umrim
qoldi. Lekin endi bu taomlarni
yegan ög'lim xotiniga hech
qachon “Оnam ovqatni sendan
köra shirinroq pishirardi”, deb
aytmaydi va kelinimning qalbini
og'ritmaydi...
 
Bek8111Сана: Пайшанба, 24-Окт-2013, 15:39 | Изох # 117
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Q A D R

Uyga qaytganimda ayolim kechkiovqatga dasturxon tuzayotgan ekan. Uni qo`lidan tutib yonimga o`tkazdimva jiddiy gapim borligini aytdim. U
jim o`tirib meni tinglardi. Imkon qadar ko`zlariga qarab gapirishga urinardim,
biroq ulardagi o`g`riq meni sozlashimni qiyinlashtirardi. Nafasimni jamlab
keyingi kunlarda ichimda o`ylab yurganimni shart aytdim qo`ydim: “Sen bilan
ajrashmoqchiman”.. Uni bu so`zlarim hayratga solmadi va u sokinlik bilan
“Nega?” deb sababini so`radi. Javobdan o`zimni olib qochdim, unga bu harakatim
yoqmadi. Nima deb aytishim kerak edi? Hotinimni sevmay qo`ganimga ancha
bo`lgan, hozir ko`nglim butkul Dilraboga tegishli. Ertasi kuni ishdan
qaytganimda hotinim nimalarnidir yozib o`tirgan edi.
Indamay kirib yotdim, Dilrabo bilan o`tgan kunimta`surotlarini o`ylab shirin uyquga ketibman. Ertalab ayolim qo`limga bir
parcha qog`oz tutkazdi. Unda bir shart yozilgan edi. U men bilan ajrashishga
qarshilik qilmasligini va buning evaziga mendan biroy muddat so`ragan edi. Shu
bir oyni baxtli oiladek o`tkazishimizni iltimos qildi. Sababini oddiygina
tushuntirdi. Yaqinda o`g`ilchamiz maktabga borishi kerak edi va yomon
ta`surotlar bilan o`qishni boshlamasligini hohlardi. Men rozi bo`ldim. Uning
yana bir kichkinagina sharti bor edi. Turmushimizning ilk oyidek uni har tongda
uy ichidan qo`llarimda ko`tarib eshik oldigacha olib chiqishimni so`radi.
Ayolim ajrashish oldidan aqldan ozibdi degan hayol keldiyu indamadim, shu bilan
qutulsam mayli. Ayolimga nisbatan hohish istagim ham yo`q edi, meni yana o`ziga
isitib oladi desam. Begonani ko`targandek ko`tarib yurarman bir oy. Birinchi
kun g`alati o`tdi. O`g`lim bizni ko`rib qiyqirib yubordi: “Ada nega oyimni
ko`tarib oldiz?”. Hotinim ajrashish haqida zinhor gapirmasligimni iltimos
qilganligi uchun men jilmayib qo`ya qoldim va kocha eshigigacha ko`tarib
bordim. U ishga ketdi… Har tong shunday o`ta boshladi. Har safar ayolimni
qo`limga olarkanman qandaydir iliqlik paydo bo`layotgandek tuyulardi. Men
o`zimni ishontirardim boshqasini sevaman deb. Dilraboni oldiga oshiqardim. Bir
oy bo`lishiga ikki kun qolganda hotinim qandaydir yengillik bilan qo`llarimga
o`zini topshirdi. Qo`llari bilan bo`ynimdan quchib boshini elkamga qo`ydi.
Orqadan bizni kuzatayotgan o`g`limizni chaqirib yuzidan o`pdi. Biz haqiqatda
baxtli oiladek edik. Men har kungidan ham mahkam ko`tarib olgandim ayolimni.
Huddi nikoh kunimizdek… Ishxonamga uchib kirdim. Hoziroq borib hammasini hal
qilaman. Qarshimdan chiqqan Dilraboga borini aytdim: “Men seni sevmayman.
Hotinim bilan ajrashmayman”.  Unin
javobi yuzimga tushgan tarsaki edi. Yig`lab honasiga qulflanib oldi. Men esa
yugurib ko`chaga chiqdim va toza havodan to`yib nafas ola boshladim. Go`yoki
sevib qolgan  o`spirindek. Yo`l-yo`lakay
bitta tort va katta guldasta oldim. Ayolim sevadigan gullardan. Ayolimdam
minnatdor edim meni yana oilasiga qaytara olganiga. Urish-janjalsiz chiroyli
yechim topganiga. Men uni butun umr qo`limda ko`tarib yurishimga arziydi.
Yotoqxonamizga qayta tug`ilgan sevgi qanotlarida uchib kirdim. Ayolim meni
kutmabdi… Ishdan qaytgunimcha joni uzilgan ekan. Men ko`zi ko`r shuncha oydan
beri oilamdan uzoqlashib ayolim rak kasaliga duchor bo`lganini sezmabman ham. U
ham befarq eriga dardini aytgisi kelmagan. Uning so`nggi iltimosining maqsadi
esa: farzandimiz ko`z oldida men o`z ayolini va oilasini tashlab ketgan odam
sifatida emas, balki sevuvchi er va ota sifatida qolishimni istagan ekan,
hattoki ketayotganida ham yaqinlari uchun harakat qilibdi… Hayotda pul yig`ish,
mashina va uy olish g`amida yuramiz, biroq bu tashvishlar deb yaqinlarimiz
bilan munosabatlarni unutmasligimiz kerak. Hech kim abadiy emas, kim oldin, kim
keyin ketadi. Armonda qolmaylik azizlar.



Добавлено (24-Окт-2013, 14:39)
---------------------------------------------
М Е Ҳ Р 

Бир кун ўлишучун ҳар куни яшаймиз, бир кун яшаш учун эса ҳар куни ўламиз…Натижа бир хил, факат мақсадларда тафоввут бор ..“Бугун оҳирги кунингиз..”  Жуда совуқ эшитилади-я бу гап… Агар ростдан ҳам инсон бугун умрининг энг оҳирги кунини яшаётганини била олганда ўзини қандай тутган бўларди? Эртага бу дунёда бўлмаслигини била туриб ҳам ёлғончиликдан тийилмасмикин, тавба қилишга муддат қолмаганлигини била туриб ҳам инсонлар дилини оғритишда давом эта олишга журъат қилармикин…?
Менимча эса йўқ… Ҳизмат юзасидан шаҳримиздаги кўп қаватли уйларга борганимда ҳонадонларнинг бирида одамлар гавжум эканлигига кўзим тушди… Бир неча кун аввал бир акамиз вафот этган эканлар. Ҳақларига дуо қилдик! Шу ердагилар марҳумнинг ёш эканлигини, эндигина 30 га кирганлигини айтиб қаттиқ афсус чекишди… “Ёш эканларда” дея таъзия билдирдим… Лекин, ўйлаб қарасам, ўзим ҳам деярли шу ёш
да эканман… Йўқ…аслида бу каби ҳолатларни эслатиб дилингизгағашлик солишни истамасдим! Шунчаки, ҳар галмангуликка даъво қилгучилар билан ҳамсуҳбат бўлганимда ўзимга шу саволни беравераман… “Қизиқ, шу одам охирги кун яшаётганини билганида нима қиларди экан?” Эътибор қилсам сочимга ҳам илк оқлар оралабди… Мен яҳшигина эслайдиган болалик даврларимни фарзандим тимсолида  кузатаман Бу нима? Улғайишмикин… Ёки ўзликни англашми? Келинг, умр якуни эшик қоқмасидан бир-биримизга мехрлик бўлишга урунайлик… Келинг, гарчи умримиз барокатлар билан узоқ бўлишига умид қилсакда, оҳирги кундаги каби яҳшилик қилишга улгуриб қолишга интилайлик… 
Келинг, шу сатрларни ўқийликда, биз хузурларига бормаганимизга кўп бўлган
яқинларимиздан ҳабар олишга шошилайлик… Ҳаётга самимий назар билан боқишни эртага кечиктирмасдан, айнан бугундан бошлаган маъқул… Сиз ва биз ишонч билдиришга улгурган ҳаёт ҳали ҳеч кимга вафо қилмаган. Энг асосийси фурсат бор… Имкон ҳам… Ҳохиш бўлса бўлди…!


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Пайшанба, 24-Окт-2013, 15:43
 
DadaxonСана: Жума-муборак кун!, 25-Окт-2013, 16:04 | Изох # 118
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
Erkak Erkak-da...
Assalamu alaykum.
Bir hikoyadan judayam ta'sirlandim.
Shu voqeani sizlarga ham yetkazishni lozim topdim.
Bir oilada tug'ilgan bolalar ayni
shirin davrida, 2-3 yashar
bo'lganida o'lib qolaverar ekan.
Allohni irodasi, Har gal Ona
bechora O'lik bolasini bag'riga
bosgancha bo'zlab bo'zlab
yig'larkan, uning dod faryodiga
osmon toqat qilolmay, duv-duv
yosh to'karkan. Tog'lar larzaga
kelib ,daryoyu dengizlarda
toshqin paydo bo'larkan. Lekin
erning ko'zidan biror tomchi
ham yosh chiqmas ekan. Har gal
bolasi olamdan ko'z yumganda
Onaizor boshini devorlarga urib
yig'larkan, sochlarini
yularkan, yuzlarini tirnarkan.
"Sen o'lguncha men o'lsam bo'lmasmidi" deya Allohdan
öziga o'lim tilarkan. Er bo'lsa bu
kulfatni jimgina o'tkazaverarkan.
Har gal boladan judo bo'lganda
mushtipar Ona farzand dog'ida
1-2 oylab kasal bo'lib yotarkan.
Tabiblar turli dori darmonlar
berishib, har xil muolajalar qilib
uni arang oyoqga
turg'azisharkan. Oilada unga
og'ir ish qildirishmas, qattiq botadigan gap etishmas,
ko'ngliga qarab ish tutishar ekan.
Er esa soppa sog'day
yuraverarkan. O'n birinchi
farzand 3 yoshida olamdan
o'tganda Onaning toqati toq
bo'libdi.
- Hoy Er, Otamisan
o'zi, nimasan ?! Nega
qayg'urmaysan ? !
Xotin shunday deb tik turgan
Erining yoqasidan olib, siltagan
ekan , Er yerga Guuppp etib
tushibdiyu Jon taslim qilibdi !!!!!
Bechora Er g'amni ichiga yuta
yuta tugab, bir siltashgayam
bardosh berolmaydigan holga
kelgan ekan.
Qanaqadur bir g'alati bo'ldimki
bu voqeadan.
Odamlar hatto
bitta farzand dog'iga bardosh
berolmaydi. Lekin buniyam bir
xikmati borki, Robbim iznisiz
hech ish sababsiz bo'lmaydi.
Go'dak holda hayotdan erta
ketgan farzandlar Oxiratda,
hamma suvga tashna Jazirama
holda Ota Onasiga suv keltiradi.
Darhaqiqat ,har bir ko'rgulikni
bir ezgu tomoni bo'ladi.
 
Bek8111Сана: Жума-муборак кун!, 07-Фев-2014, 17:56 | Изох # 119
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Мархумнинг телефони.
 


-Кечирасиз, телефон устаси қаерда ўтиради?Дўконга кириб келган ёшгина жувон
барча сотувчилар эътиборини тортди. У шунчаки истарали эмас, балки жуда чиройли
эди. Қизларни "ўраш”бўйича устаси фаранг бўлибкетган Фарҳод унинг олдида
ҳозиру-нозир бўлди.- Келинг, келинойи. Нима бўлди телефонизга?-қизларни мафтун
этадиган табассумини ишга солиб сўради.- Сиз телефон устасимисиз?- Йўқ. Лекин
бирор маслаҳат берарман. Қани бир кўрайчи,-деб қўлини узатди.- Кечирасиз, менга
устакерак..Фарҳоднинг қўли ҳавода қолди ва ноқулай вазиятдан чиқиш учун
кўрсатгич бармоғи билан устахона томон ишора қилди.Бошқа сотувчилар унинг яна
бир "ўлжа”ни қопқонга туширишдаги уринишлари чиппакка чиққанидан устидан
кула бошлашди..Жувон устахонадан қайтаётганида Фарҳод яна унинг қаршисида пайдо
бўлди.Иккинчи уринишда у бирамаллаб бу гўзалнинг телефон рақамини олиш ниятида
эди. Лекин йигитнинг асл мақсади ўзини мазах қилганларни ҳаммасига ўзининг
кимлигини кўрсатиб қўйиш эди. Унда содда тил билан айтганда спорт қизиқиши
туғилиб ишқий кайфиятни бир четга суриб қўйганди. Аммо бу сафар ҳам бирор
натижа чиқмади. Энди ёши каттароқ сотувчилар Фарҳодни очиқчасига ҳангома қила
бошлашди.- Ҳап, сеними. Шошмай тур.Сендака олмахонларни кўпини кўрганман!- деб
устахона томон югуриб кетди.Уста Тоҳир ҳар доимгидек жиддий нигоҳини сочиб
ташланган телефон деталларига тикканча бирнималарни тузатиш билан оввора эди.
Фарҳод бу одамдан бирор наф чиқмаслигини яхши билсада уриниб кўришга қарор
қилди.- Тоҳир ака, ҳозирги қизни телефонига нима бўлган экан?- Блокировкага тушиб
қолибди.- Очиб бердизми?- Йўқ.Ҳар доимгидек совуққина жавоб. Фарҳод уни яна
гапгасола бошлаганди Тоҳир бир хўмрайиб берди. Аёл қолдириб кетган телефонни
унинг қўлига бермади ҳам, минг сўрамасин. Йигит тарвузи қўлтиғидан тушиб яна
жойига қайтди.Тоҳир эса жувоннинг сўзларини эсларди: "Телефон ичидагилар
омонат”. Албатта омонат, буни айтишмаса ҳам яхши тушунади. Бирор мартаҳам
мижозлар ҳаққига,телефон ичидаги деталлар ёки маълумотларига ҳиёнат қилмаган
уста учун бу каби огоҳлантириш ишончсизлик аломатидек туюларди.Қайсидир нопок
усталар касрига бошқаларга ҳам шубҳа билан қараш нотўғри эди унинг
наздида.Кечки пайт ота-онаси уйқуга кетгач компютерини ёқиб жувон ташлаб кетган
телефонни унга улади. Русуми жуда замонавий бўлса ҳам кодни бузиш қийин
бўлмади.Телефонни ўчириб, бир четга олиб қўймоқчи бўлганида, кўнглида негадир
ғашлик сезди. Жувоннинг сўзлари бўйича бу аппарат яқинда вафот этган эрига
тегишлиэкан. Тоҳир унинг ичидаги файлларни бирров кўздан кечириш лозимлиги
ҳақида ўйлади. Бошлагач эса "Эҳ!Афсус!” деб юборди. Мана унинг энг ёмон
шубҳалари рўёбга чиқиб турибди.Фаҳш видеолар ва расмлар солинган папкалар.
Телефон қайтариб берилганда оила аҳли марҳумнинг бу"қизиқиш”и ҳақида
билишлари жуда хунук бўлиши ҳақида ўйлади. Файлларни очиб кўрмасдан ҳам ўчира
бошлади.Кичкина суратчалари номларидан маълум эди улар нима ҳақида эканлиги.
Ёмон расмларни ҳам тозалаб ташлади беш дақиқага қолмай.Доим бундай нарсалардан
ўзини тия билган Тоҳирнинг қизиқувчанлик ҳисси бу сафарҳам унинг виждонини енга
олмади. У касбининг бу нозик тарафидан нафратланарди.Аммо наилож, бу ҳунарни
устаси бўлгунча икки йил вақти кетди. Бундай ноҳушликларга чидашга
мажбур.Ҳирсни уйғотувчи файллар ўчирилгач, бошқа папкаларни ҳам тафтиш қилишга
киришди.Оилавий суратлар. Булар раҳматликнинг ота-онаси бўлса керак. Сочларига
оқоралаган фариштали онахон ва юзидан нур таралувчи отахон. Ўғли ишга
кетаётганида улар қўлларини дуога очиб туришларини,ишдан қайтганида эса
бағриларини очиб кутиболишларини тасаввур қилди беихтиёр. Аёлини эса устахонада
кўрганэ ди. Унинг суратларини катталаштирмади. Бегона жувон суратларига разм
солишни ўзига эп кўрмади, у аёл бева бўлса ҳам.Кейинги суратлар раҳматлик йигит
ҳаётидаги энг бахтли онларни акс эттирарди.Мана бу ширингина болакай ўғилчаси
ҳойнаҳой. Онаси билан, бувиси ва буваси бағрида роса суратга тушибди, турли
қилиқлар қилиб. Бирнеча дақиқадан бери қовоғидан қор ёғаётганТоҳирнинг юзига
табассум югурди. Ният қилиб қўйди ичида "Менга ҳам шундай ширин ўғилчалар
берсин” деб.Бир суратда эса болакай бир эркакни қучиб оғзи қулоғига етгудек
кулиб турибди. Мана ниҳоят телефон эгаси ҳамчиқди. Ўлган йигит жуда келишган,
салобатли одам бўлган экан. Кўплаб қизларнинг орзу-ҳавасидагидек. Ҳақиқий
шаҳзода. Бироқ умри қисқаэкан.Тоҳир оилавий папкадаги сўнгги суратга бироз
тикилибқолди. Ёш оила. Уларнинг нигоҳларидаги бахтни фақатгина кўзи ожиз
кўраолмасди. Марҳум ўз аёли ва ўғли билан тушган бу сурат устага жуда қаттиқ
таъсир қилди. Бир қарашда оддий сурат. Аммо бир оиланинг ҳақиқий бахтини ифода
этади.У ўйланиб қолди. Вафот этган йигитнинг хавас қилса арзигулик аёли, оиласи
бўлатуриб нега фаҳш суратлар ва видеоларга қизиқиши бўлгани ҳақида...Бошқа
суратларни кетма- кет ўтказар экан раҳматликнинг ҳаётига кириб бораётгандек ҳис
қиларди ўзини. Мана у дўстлари даврасида.Чойхонада, қозон-ўчоқ олдида чиройли
табассум билан капгир кўтариб турибди.Кейингилари ишхонасидан лавҳалар бўлса
керак.. Катта стол эгаси экан. Ёмон мансабда ишламаган кўринади.Кейинги папка
эса яна бир борТоҳирнинг нафратини қўзғотди. Телефон эгаси ишхонасида калта
кўйлак кийган бир қизни белидан қучиб турарди. Бирин-кетин уларнинг
муносабатларини акс эттирувчи лавҳалар чиқа бошлади. Қиз унинг ўйнаши эканлиги
сир эмасди суратлардан. Ҳаттоки қиздан бўса олаётгани ҳам муҳрланган
экан.Тоҳирнинг кўз олдида устахонага келган жувон намоён бўлдиУнинг мунгли
кўзлари, дард тўла нигоҳи.Севган инсонидан,фарзандининг отаси, жуфту-ҳалолидан
айрилгани аёлни ғамгин кўринишида ифода этарди. Бу аёл ўз эри ҳақида билмаган
тафсилотлари маълум бўлса қай ҳолатга тушишини тасаввур қилди.Ёрқин, ширин
хотиралар устини нафрат пардаси қоплаши мумкин эди.Тоҳир телефонни барча
кераксиз нарсалардан тозалашга аҳд қилди. Марҳум йигит ва ишхонадаги қизча
муносабатларини акс эттирувчи барча суратлар ўчирилди. СМСлар орасида бирталай
севги ёзишмалари бор экан. Мазмунидан ўша бегонақизга тегишли бўлганларини
ҳаммасинини йўқ қилди.Уларнинг орасида йигитнинг аёлидан келганларига ҳам кўзи
тушди. "Бегим, қачон келасиз? Сизни соғиндик”,"Адаси,
чарчамаяпсизми?Сизни севаман”...Раҳматликнинг шаънига доғ тушириши мумкин бўлган
барча суратлар, ёзишмалар ўчирилди. Мусиқалар орасида Қуръон суралари ёзилган
экан. Тоҳир фаҳш файлларни муқаддас китоб оятлари янграган аудиолар билан
қандай қилиб бир жойда сақланиши мумкинлигини тушунолмасди. Онги буни қабул
қилмас эди. Гўёки катта жавонда Қуръон китоби ва ёнгинасида шарманда кинолар
акс этган дисклар тахлангандек. Ўлган йигитнинг қандай гуноҳларга ботганлигини
таҳмин қилар экан уни мағфират қилишини Аллоҳдан сўради.Телефон ичини тозалаб
бўлгач ўзини катта ишни амалга оширгандек ҳис қилди ва кўнгли ҳотиржам
топди.Бамисоли катта жавонни тартибга келтириб,ифлосликни ахлат қутисига
ташлагандек бўлди. Уйқуга кетаётганида бахтли оиласурати кўз олдига келди ва
ўша жувон хотиралари энди нуқсонсиз бўлишини тасаввур қилди...Одамлар орасида ўзининг
яхши хулқи билан танилганТоҳирнинг жанозасига кўподам йиғилди. Тўсатдан келган
ўлим. Шифокорлар ташҳиси шундай бўлди.Йиғилганлар уни уйқуда жони узилганини
таъкидлашарди.Маййит ётган хонага кириб чиққанлар эса Тоҳирнинг юзидан нур
ёғилаётгандек кўрингани ҳақида гапирардилар...Беш кундан кейин аёл яна ўша
дўконга кириб келди. Сотувчи Фарҳод телефонни эгасига етказиш учун
шошди.Тоҳирнинг кутилмаган ўлими унга қаттиқ таъсир қилган эди. Устанинг
онасидан олган телефонни ичини кавлаганда бу эрли аёлнинг аппарати эканлигини
англаган ва ҳушомад қилиш ниятидан қайтган эди.- Келинойи, мана омонатиз.Тоҳир
ака тузатиб қўйган эканлар.- Уста ёш кетибдиларда., -деди аёл,- Сабаби нима
экан?- Ҳеч ким билмайди... Уйқуда жон берибдилар.- Жойлари жаннатда
бўлсин.Хизмат ҳақини уйдагиларига бериб қўйинг. Қиёматда бўйнимда қарз бўлиб
қолмасин..Фарҳод пулларни олгач аёлни сўзсиз кузатиб қолди...Жувон эса
ташқарига чиққач тўғри уйи томон юрмай яқиндаги ҳиёбонга кирди. Бўш ўриндиқ
топиб, раҳматлик эрининг телефонини очди. Аёл кўзларидан сел каби қуйилаётган
ёшлар аччиғини унча-мунча одам кўтаролмайди. Бу томчиларда армон, изтироб, алам
ва қайғу мужассам эди. Оилавий расмларни кетма-кет кўрарэкан ўзини тиёлмасди.
Ичидан тошқин дарё бўлиб яна ёшқалқиб чиқарди.Унга ҳаммадан ҳам таъсир қилгани
– телефон дисплейидаги сурат эди. Бу расмни илгари кўрмаганэкан. Ўзи ҳаёл
сурибтурганида эри билдирмай олган шекилли. Жуда табиий ва чиройли чиққан
суратнинг бир чеккасида "Менинг бахтим” деган ёзув бор эди...Суратни
ҳақиқатдан ҳам марҳум эри олган. Бироқ унга сеҳрли сўзларни битиб,дисплейга
жойлаштирган одам эса ўз ўлимидан бир неча соат аввал бегона одамнинг шаънини
поклаб берган Тоҳир уста эди.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Жума-муборак кун!, 07-Фев-2014, 17:57
 
EzoDilСана: Сешанба, 11-Фев-2014, 17:36 | Изох # 120
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Qoyil! Hikoya juda tasirli ekan. Oramizda wunday insonlarning borligiga wukrla qilamiz.

Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
Bek8111Сана: Жума-муборак кун!, 21-Фев-2014, 15:51 | Изох # 121
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Қўнғироқ


Oнам телефон қилдилар. Хар галгидей насихат қилишни бошладила. Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини. Уже бу сафар гапларини кўтара олмадим: -Она, мен уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку! Хадеб насихат қилавермен! Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим. Шунчалар ўдагайлаб бердимки, хатто онам индамай қолдилар. Ёнимга акам келдида, бир тарсаки туширди юзимга. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим. Вақт ўтди ва мен жахлимдан тушдим. Шу вақт дўстм телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди. Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим хам. -Онам! Онажоним! Кўзларимга шашкатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим. қулогимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томогим бўгилиб қолган, қалбим эзилиб, хаёлимда эса онажоним эди. Ерга тизза чўкдимда, фарйод қила бошладим: -Аллохим, уни қайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллохим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллохим онамни қайтиб бер! Шунчалар бақириб йигладимки хонага акам кириб келди. қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича: -Овозингни ўчир! -деб бақирди менга. -Нега ахмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман! Онамни? қотиб қолдим. Тезда телефон трубкасини окамни қўлидан тортиб олдимда: -Онажон??? Онажоним! Онам эса хар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан: -Ха болажоним-дедилар. Мен бошқа хеч нарса деёлмай колдим. Кўзларимдан шашкатор ёшлар оқиб кетти. Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси ўлган экан. Мен эса чала эшитиб нотўгри тушунганаканман. Мен хеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос: -Онажоним,мени кечиринг, қадрдоним, мехрибоним. Онам сўзларимни эшитиб йиглаб юбордилар: -Болагинам, хар нарса бўлсаям фақат сен йигламагин, жоним болам. Сени йиглашингни эштолмайман. Мен йиглашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. акам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти. Мен эса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим. -Эй Роббим... Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларния м кечир... Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир... Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир... Онани қайтиб топа олмаймиз. Эй йигитлар! Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, ўз аёлингизни, онангизни эъзозлашга, хурмат қилишга ўргатинг.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Жума-муборак кун!, 21-Фев-2014, 15:52
 
EzoDilСана: Шанба, 15-Мар-2014, 12:13 | Изох # 122
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Бир қиз хонадонга келин бўлиб
тушди. Икки хафталик ёш келинчак эди. Эри
узум хомток қилай деб чиққанда, сўридан
йиқилиб умуртқаси синиб тўшакка ётиб қолади.
Шахарни хамма шифохоналарига боради шунда
маълум бўладики. Йигит бошқа оёққа турмаслиги. Ногирон бўб қолади. Шунда аёлини
чақириб: Сенга жавоб сендан розиман мен
бошқа оёққа турмайман кетавер деганда. Йўқ
мен сизни деб шу хонадонга келдим, никох
хутбаси икковимизга ўқилган, сиз билан
яшайман деб, шу эри билан 45 йил хаёт кечириб на бола чақалоқ овози, на тўй
хашаматлар, на қуда андачилик қилди. Ёшлик
даврини шу ногирон эри билан ўтказиб. Шу
эрини оқ ювиб, оқ тараб шу хаётга чидаб яшаб
келди. Эрларини ахволи оғирлашиб ўлим
олдидан аёлини чақириб: Аёлига гулдай умрингни, ёшлигингни мендек бир ногирон
эринга ба-ишладинг, сендан розиман. Сендек
Жаннати аёллар бор экан дунё хали нафас олиб
турибди деб Аллохдан йиғлаб аёлини хаққига
дуо қилиб дунёдан ўтиб кетган эканлар . . . ! ! !
Бу бизга хам ибрат, Чунки Жаннатга кириш учун жуда кўп енгилликлар берилган. Аллохдан дуо
килиб сўраймиз, бизнинг хам хамма ўзбек
аёлларимиз шундай Тақволи Жаннати аёл
бўлишларини..

P.s: Afsuski,erkaklarga nisbatan ayollar turmush örtoqlariga vafodor böladilar. Erkaklar juda kam hollarda ayollariga sodiq böladilar.


Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
Bek8111Сана: Якшанба, 16-Мар-2014, 20:42 | Изох # 123
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
EzoDil, Бирни куриб фикр кил, бирни куриб шукр кил деб бежиз айтишмаган. Бир жинс вакилларига нисбатан бунака каттик айблов куйманг. Нима Шохжахон Мумтозмахал бегимга содик булмаганми? Саид Ахмад аёллари оламдан утгач умуман уйланмай утганларидан хабарингиз йукми? Бунака мисолларни яна куплаб келтириш мумкин. Бир жинсни иккинчи жинсга нисбатан ёмонлаб курсатманг. Эркак уз куполлиги ва дагаллиги билан, керак вактида суянчиклиги керак вактда оилада устунлиги билан эркак. Аёл эса уз нози ва карашмалари хамда ибоси керак булса фаросати билан аёл.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
EzoDilСана: Душанба, 17-Мар-2014, 00:16 | Изох # 124
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Hammayammas,juda kam hollarda didim. Hozirgi zamonni nazarda tutdim.

Добавлено (16-Мар-2014, 23:16)
---------------------------------------------
Hammayammas,juda kam hollarda didim. Hozirgi zamonni nazarda tutdim.


Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
Bek8111Сана: Сешанба, 03-Июн-2014, 14:10 | Изох # 125
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ

А М А К И  

Кетяпсизми? - деб сўради у кўзларига ёш тўларкан. - Ха . . . Мен бошқасини севиб қолдим! Сен жонимга тегдинг, болаларнинг бақир-чақири жонга тегди!
- Аммо бу сизнинг фарзандлариз! Улар хали мурғаккинаку! Қандай ташлаб кетасиз?
- Бўлди, тинч қўй мени! Сен гўзаллигингни хам йўқотдинг!
- Ахир кенжамизни туққанимдан кейин хали ўзимга келмадим. Буларни хаммаси ўткинчику . . .
- Мен кетаман дедимми, кетаман! - деб аёлини бир силтадида итариб юборди. Аёл йиқилди, боши деворга урилиб қаттиқ оғриқни хис қилди. Лекин йиғламади, томоғига келган аччиқни юта олди. Икки ёшли ўғли уйғониб кетиб, бу “манзара”ни кузатиб ўтирарди.
- Яхши, кетаверинг. Лекин бир нарсани унутманг. Биз хеч қачон сизни ёнингизга бормаймиз! Яшаб кетамиз! Кеттизми, ортга йўл йўқ! - деди хотиржамлик билан аёл. Кейин ичкари хонага кириб, беш ойлик кенжасини қўлига олди. Уччови уларни ташлаб кетаётган эр ва отанинг ортидан қараб қолишди . . .
- Ха, алло? Ха, кетаяпман. Хозир бораман! - деб такрорларди ўттиз ёшлардаги эркак телефонда, зинапоялардан шошганча тушиб бораркан . . .
Орадан беш йил ўтди.
- Эй, Худойим. Қанчалик жонимга тегди бу хотин! - деб ўйларди эркак, - яхшиси хиёбонга бориб бироз чалғиб келай, уйга боришга умуман оёғим тортмаяпти. У хиёбондаги ўриндиқда ўтирганда кўзи атрофда ўйнаб юрган болакайларга тушди. “Қизиқ, менинг ўғилларим хозир қандай экан-а? . . . Катта бўлиб қолишгандир . . . Аёлимчи, у қандай бўлган экан-а? Бирор марта қўнғироқ хам қилмади . . . Ахмоқ бўлган эканман . . .” ўтарди хаёлларидан. Ва кутилмаганда таниш сиймони кўрди.
- Эй, Худоим. Унинг ёнига қандай борсам экан-а? - асабийлаша бошлади эркак собиқ хотинига қараб. Аёл ортидан икки болакай онаси томон югуриб келаётганини кўриб эркак амаллаб сўз бошлади.
- Салом! - деди у.
- Салом . . . - жавоб берди аёл хайрон бўлиб.
- Сизларни кўрганимдан қандай қувонганимни билмайсан! Булар менинг ўғилларимми? Мени танишармикин? - Йўқ, энди бунинг ахамияти йўқ! - Айтмоқчиманки . . .
- Сиз айтадиганиззи гапириб бўлгансиз, ўшанда . . . Бирдан болакайлар “дада!” деб қичқириб улар томон югуриб кела бошлашди. Ота бундай бахтга ишонолмай хаяжонланиб кетди. Лекин болалар унинг ёнгинасидан ўтиб кетиб ўзларини улар томон келаётган бошқа бир эркак қучоғига отишди. Улар биргалашиб яқинлашиб келдилар. Эркак аёлни юзидан ўпиб қўйиб, аёли ёнидаги бегона эркак билан кўришди.
- Азизам, ким бу?
- Шунчаки нотаниш. Энг яқин маганзин қаерда эканлигини сўраётганди. Майли, юра қолинглар уйга. Сомса пиширганман. Мазза қилиб еймиз. Улар узоқлаша бошлаганда собиқ эр ва ота изларига ғамгин термулиб қолди.
- Амаки, - ўгирилиб гапирди етти ёшдаги ўғли, - магазинни бурилишдан кейин топасиз . . . ! ! !

Добавлено (23-Апр-2014, 10:59)
---------------------------------------------

Кузача!


Ёши катта хитойлик аёлнинг икки кўзачаси бор эди. У кўзачаларни таёқнинг икки учига осиб олиб, таёқни елкасига қўйиб, сув таширди.Кўзачалардан бирида ёриқ бўлиб, иккинчиси бус бутун эди. Шу сабабли хам иккинчи кўзачага тўлдирилган сув тўлиқ манзилга олиб бориларди. Уйга етиб келгунга қадар эса ёриқ кўзачадаги сув яримлаб қоларди.
Аёл шу зайлда икки йил бир ярим кўза сувни уйига ташиди. Бундан бутун кўзача доимо фахрланар эди. Ёриқ кўзача эса ишни тўлиқ бажара олмаслигидан уялар ва фойдали иш коеффициенти шеригининг ярмига тенг эканлигидан афсусланарди.
Орадан икки йил оўтгач, ёриқ кўза ўзининг муваффақиятсизлиги хақида аёлга сўз қотди: "Мендаги ёриқ сабабли уйга етиб келгунча сувнинг яримлаб қолаётганлиги мени жуда уялтирмоқда.”
Донишманд аёл эса жилмайиб: "Сен йўлнинг сен тарафингда унган гулларга эътибор бердингми? У гуллар нариги кўза томонда йўқ. Бунинг сабаби оддий, мен сенинг камчилигингни олдиндан биламан. Шу сабабли йўлга, сен томонга гул уруғларини сепиб қўйганман. Йўл давомида эса сен уларни суғориб келасан. Икки йилдан бери бутун йўлнинг шундай гўзал бўлишига ва бу гуллар ёрдамида уйимизни файзли бўлишига сен сабабчисан. Хамманинг хам ўзига яраша камчилиги бор. Бу ёриқ ва камчиликлар бизни биргаликда яшашга мажбур қилади. Шу орқали хаётимиз гўзал ва қизиқарли бўлади”,–деб жавоб берди.
Хаётда хар кимсанинг камчилигидан кўра яхши сифатларини кўра олиш хам фазилат хисобланади.
Камчиликларидан ёки муваффақиятсизлигидан куйиниб юрган дўстларимизга эса ўз йўлларида унган гулларга қарашни ва уларнинг гўзалликлари хамда хидларидан бир марта бўлсада, бахра олишини тавсия қиламиз.

Добавлено (26-Апр-2014, 18:48)
---------------------------------------------

"... Тобутдаги болам-а ...


" Россиядаги тинимсиз килинган кунгирокдан безовта булган Шарофат ая угилларидан хавотир ола бошлади. Катта угли шу ерда, 2 угли эса Россияда эди. Хар телефон жиринглаганда катта угли Низом ака ташкарига чикиб кетарди ва жуда хафа холда кайтарди. Бу холат 60 ёшдан ошиб колган онахонга шубхали туюларди:

-Низомжон углим, тинчликми? Нега безовтасан? Уканглар яхшимикан?
-Ха энажон  хамаси яхши. Салом айтиб юборди, дея аравани курук олиб кочарди. Аслида кенжатой 21 ёшдаги укаси Муслимжон вагондан чиккан оловдан каттик куйган эди. Шерикларидан 1 таси вокеа жойида халок булиб, 3 таси беморхонага жойлаштирилганди. Бу шум хабарни онасига айтишни хохламаган Низом ака хар гал телефон жиринглаганда уйдан чикиб гаплашарди. Аммо она калби сезар эди.

Шу тарзда 2 кун утди. Кечки соат 21 ларда яна кунгирок келди. Нозим ака ташкарига чикиб кетди:

-Алло, эшитаман.
-Акажон, акажон (йиглаган холда катта укаси гапирарди), акажон Муслимжонни бериб куйдик. Акажон укамиздан ажралиб колдик, хаётини саклаб кололмадик. Акажон..., дея зор йигларди. Нозим ака ерга екилаёзди. Секин утириб, ЭЙ ХУДО, ЭЙ ХУДО, ЭЙ ХУДО НЕГА АХИР? НЕГА АХИР, ЙУ У У У К ДЕЯ АЧЧИК КУЗ ЁШЛАР КИЛАРДИ. Телефондаги алокани узиш хам эсидан чикди. Икки ака икки ёкда туриб жигаргушасининг бевакт улимидан кон йигларди. Бу хам етмагандек коронгу тун кора булутларни соли ёмгир куйиб юборди. Нозим ака онасини эшитмасин дея ташкарида юраги бушашгунча дод деб йигларди...

Орадан 1 соатлар утиб, уйга кирди. Онаси ухлаб ётарди. Нозим ака касалманд онасини аярди, кизарган кузларини артиб, аёлининг олдига кирди. Аёлига бор гапни айтди, келин хам кайнисинг бевакт улимидан кон йиглади. Эшик ва деразаларни очиб, пойгакка шам ёкиб куйди. Коронгуликдан чиркираган калблар шам ёругида гира шира куринарди. Эру хотин бир вактгача йиглашиб ухлаб колишди... Ох бу тун, ох укажоним жонини олиб кетган тун...

Эртаси куни Низом ака яширинча тайёрланарди жанозага. Ташкарида мунгайиб утирган онахон углидаги узгаришни сезарди.

Яна Россиядан телефон келди. Тобутни эртаси эрталаб олиб боришини айтишди. Нозим ака онасига айтишга карор килди.

-Эна, бугун кечаси Муслимжон билан Маъруф Россиядан келишади.
-Нега? Нега болам? Тинчликми? Онахоннинг юзида хавотир пайдо булди.
-Ха, энажон Муслимнинг озгина мазаси кочибди. Келиб даволанади.
-Йук,аладама болам, нима булди? Нима булди узи, дея онахон йиглай бошлади. Нозим ака бир амаллаб онахонни юпатарди, аммо Шарофат ая халоватини йукотди. Хали бу хеч гап эмасди,хамаси олдинда эди.

Эртасига эрталаб... Атроф сокин ва осуда. Низом сахарлаб туриб ниманидир кутарди. Хама жой тоза ва ораста.

Каттагина машина келиб, дарвоза олдига тухтади. Низом ака йигини тухтатолмай югуриб дарвозани очди. Машина кириб келди. Маъруф машинадан тушиб Низом ака билан йиглаганча кучок очиб куришди. Улар бир муддат куйган багирларини бир бирига босиб ЖИГАРИМ дея йигларди. Бу холатни курган тошюрак хам юм-юм йигларди...

Онахон келини ва набиралари билан бу унгайсиз манзарадан хайрон ташкарига чикишди. Маъруфжон югуриб бориб, ЭНАЖОН дея онасини кучиб укириб йиглай бошлади. Уни бу холатдан факат аччик йиги куткарарди.

-Маъруфжон болам, нега йиглайсан. Нега йиглайсан болам. Омонмисан? Яхши келдингми? Кани менинг менинг кенжатойим, кани менинг Муслимжоним дея атрофга алангларди...

Махалла ахли йигилиб борарди. Шу пайт одамлар машинанинг оркасидаги тобутни тушуриб, ховлига якинлашиб келарди. Шарофат ая нима булганини англагандай булди ва хазм килолмай, ЙУК, ЙУК БОЛАМ, БОЛАЖОНИМ, МУСЛИМЖОНИМ дея кариликка хос мункиллаб тобутга ёпишди. Тобутни одамлар ерга куйишга мажбур булишди. Онахон тобутни кучоклаб, БОЛАМ. БОЛАМ ТУРГИН ЖОН БОЛАМ, ТУРГИН БАГРИМГА КЕГИН ЖОН БОЛАМ БОЛАМ, дея тобутни очишга харакат киларди. Аммо Маъруф ЭНАЖОН, ЭНАЖОН ОЧМАНГ, ОЧМАНГ ЭНА, дея онасини тортиб багрига босарди.  Жигарпорасидан айрилган онахон тобутга бош уриб уксиб йигларди. Бутун махалла, кариндошлар ва 2 кизи хам укасининг жанозасига келишди. Тобутни онахонга курсатишмади. Чунки оловдан мархум Муслимжон таниб булмас даражада куйган эди...

Жаноза укилиб, дуолар тортилди. Муслимжон 21 ёшида кора тупрок ичида куйган танасини совутди. Энди охирати обод булсин. Шахидлар каторида булсин, амийн!

Шарофат ая хар куну тун зор йигларди, болам дея какшарди. Айтиб айтиб йигларди...

Бевакт кетган беклардайин болам-а...
Чимилдикни курмай кетган болам-а...
Онанг кетиб, сен колсангчи болам-а...
Умримниям сен олсангчи болам-а...
Куйиб куйиб каро булган болам-а...
Мургак калби яро булган болам-а...
Тобутини кучиб кетган болам-а...
Ох багримдан учиб кетган болам-а...
Аллохимга етармикан нолам-а...
ТАМОМ
Муслимжон ука, жойинг жаннатдан булсин.  Хеч бир банданинг бошига бу савдолар тушмасин илохим.
 

Добавлено (03-Июн-2014, 13:10)
---------------------------------------------

Исми номаълум йигит! 


Эрталаб чой ичиб ўтиргандим аёлим келиб ёнимга ўтирди.Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сиз бошқа бир
аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман....Чайнаб турган ноним тиқилиб
қолди. -Тинчликми онаси, қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима
дейди, эсингни едингми?- дедим ўзимни ўнглаб... - Ман сизни қаттиқ севаман,
ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки у аёл сизни манданда ортиқ севади, ва
сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди,
бу инсон сизни онангиз,- деди аёлим....Чуқур ўйга толиб қолдим.... “мана 19
йилдирки онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва
аёлимни яхши кийинтириб яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор
бермабман...ўлеееее ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан
турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Трубкани кўтарибоқ, “тинчликми
болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. - Онажон,
хавотирланманг, нега фақат ёмон нарса бўлиши керакми саҳарлаб қўнғироқ қилишим
учун, сизни соғиндим, -дедим нафасим қисилиб... Онам қулоқларига ишонмадилар
шекилли, чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди...- Болам
гапларинг ёқмаябди, худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма,
нима бўлди?-дея яна сўрадилар. -Ҳеч нарсамас онажон, майлими бугун кечга сизни
бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам, иккаламиз шу оқшомни бирга
ўтказсак?...Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам”- дедиларда, пиқиллаб
йиғлаб юбордилар. Кечга машинамни миниб онамни уйи томон кетарканман, худди
узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек,
балки ундан ҳам бадтар холга тушиб юрагим тез ура бошлади...Етиб келиб
тўхтаганимда, ҳаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб
турардилар. - Онажон, нега чиқиб олдингиз, келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда
музлабсизу...Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдиларда, “болам юрагим тоқат
қилмай чиқиб олдим”...Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар...Холатларини
кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим, “нега шу пайтгача онангни
бир марта бўлсада шундай хурсанд қилмадинг”, деб...Машинага ўтирар эканлар,
“дугоналаримга бугун ўғлим мани ресторанга таклиф қилди десам, ҳаммаси манга
ҳаваслари келди”, -дедилар...Шаҳар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик.
Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шаҳарни биринчи
рақамли хонимидек юриб борардилар...кўзларидаги қувончни яширишни имкони йўқ
эди...Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар,
фақат катта ҳарфларни кўра олдилар холос...- Сен болалигингда ўқишни
билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча
анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, дедилар онам узоқ ўтмишни
эслаб...Узоқ ўтирдик суҳбат қуриб, вақт алламаҳал бўлганини ҳам сезмабмиз.
Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади...Қанчалар
ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлсада ресторанга
таклиф қилмабман, бу шунчалар ажойиб эканку” дея ўзимни ўзим тергай бошладим.
Онамни уйларига қўярканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”,-
дедилар. - Бажону дил онажон, бу ҳафта борамиз,- дедим. - Лекин бу сафар ман
тўлайман ресторанни пулини,- дедилар қайсарлик билан. - Майли онажон, сиз нима
десангиз шу, -дедим. Уйга қайтагнимда аёлимга раҳмат айтдим, ахир у ман учун
ажойиб бир оқшомни ўтказишимда катта ёрдам бердида...Орадан икки кун ўтмай
сахарда укам телефон қилиб, “ака тез келинг, онамни юраклари хуруж қилди”, деб
қолди. Онамни тирик кўриш насиб қилмади. Боргунимча жонлари узилибди...
Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар.
Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар: “Болам, ваъда қилганимдек,
аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни ҳисоблатиб пулини тўлаб
келдим, квитанцияси ҳам шу ерда. Мумкин ўша кунгача ман етиб бормайман, лекин
сан албатта боргин, аёлингни олиб бориб, иккаламиз ўтирган жойда ўтириб
овқатланинглар..Ман сани жонимдан ортиқ яхши кўраман болажоним....” Қанийди шу
хатни ёзган аёл тирик бўлсалар, ҳар кун у аёлни бошимда кўтариб ресторанларга,
паркларга, энг яхши жойларга олиб борсам, суҳбатларидан сармаст
бўлсам...қанийди яна бир бор шундай оқшом насиб этса....лекин энди онам йўқ эдилар....Оналаримизни
тириклигида қадрларига етайлик азизлар! ( Йигитни исми номаълум)


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
  • Страница 5 из 6
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • »
Поиск: