Qiziqarli (mashhur) hikoyalar
|
|
Bek8111 | Сана: Пайшанба, 28-Мар-2013, 10:55 | Изох # 51 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Менга дада булинг!
– Менга дада бўлинг! Эркак қаердандир пайдо бўлган, тиззаларини маҳкам қучоқлаб олган боланинг сўзларини аввалига англолмади. Сен қаердан келиб қолдинг болакай? – Менга дада бўлинг... Эркак аста тиз чўкиб, болакайнинг оппоқ лўппи юзларини силади. – Нима сенинг даданг йўқми? Болакай боши билан “йўқ” ишорасини қилди. Эркакнинг бутун вужуди жимирлаб кетди. Мусаффо, мунчоқдек кўзларга, сарғиш, жингалак сочларга, ярми емирилиб, ярми тушиб кетган кемшик тишчаларга қараб кўнгли ийиди. Чўнтагидан конфет чиқариб, болакайнинг қўлларига тутқазди. Болакай қувончдан ирғишлаб кетди. – У-р-р-а-а, дадамни топдим! Сиз ростдан ҳам менинг дадам экансиз! – Қаердан билдинг буни? – Ойим даданг жуда яхши инсон деганлар. Кучли, меҳрибон деганлар. Яначи, ҳали келса сенга кўп ширинликлар, кааттакон машина олиб келади деганлар. Мана, менга конфет бердингиз-ку! – Ойинг тўғри айтган экан, қани буёққа юр-чи... Эркак болакайнинг жажжи қўлларидан тутиб, йўлнинг нариги бетидаги ўйинчоқлар дўконига бошлади. – Вуй зўрлигини! Шу менгами? – болакай кўзларини катта-катта очганча ўйинчоқ машинани бағрига босди. – Қалай ёқдими? – Даҳшатку! Нодирдаям йўқ бунақаси! – Нодир ким акангми? – Йўқ, ўртоғим. Доим менга сенинг даданг йўқ, менинг дадам бор, дадамнинг машинаси ҳам бор, деб мақтанади. Ҳали уйга борай, мен ҳам унга роса мақтанаман. Сизнинг машинангиз борми? – Бор. Уйинг қаерда, қани ойингнинг юраги ёмон бўлмасдан борқолайлик-чи... – Ойим ҳув анави ерда, – болакай бармоғи билан сал наридаги шифохонага ишора қилди. – Ойинг касал бўлиб қолдими? – Ҳмм... Мен уларни кўргани кетяпман. Бувим ухлаб қолгандилар секин, билдирма-аай чиқиб кетдим. – Оббо сеней! Қани, борақол унда, бувинг ҳам хавотир олаётгандир. – Сиз бормайсизми? Ойим сизни кўриб роса хурсанд бўладилар. – Йўқ, мен кейин... Ўзим бораман хўп? – А-а, билдим, гул олиб кейин борасиз-а? Кинода шунақа қиладику, майли, унда мен кетдим. Лекин тезроқ боринг, ойим иккинчи қаватдаги, тўғридаги хонада ётадилар. Эркак қўлларини силкиганча узоқлашиб бораётган маҳмадона болакайнинг ортидан жилмайиб қараб қолар экан, ич-ичини нимадир кемирар, гўёки оёқларининг учигача музлаб борар эди. "Шўрлик болакай, дадаси вафот этганмикин? Агар тирик бўлганда ақалли бир ойда бир йўқлаб турса бўлардику. Агар менда шундай фарзанд бўлганидами..." Эркак биринчи аёлига кўнгил қўйиб, онасининг норизолигига қарамай оёқ тираб олиб уйланганди. Она норози бўлса барии бир рўзғорда ҳаловат бўлмас экан, қайнана келиннинг жанжаллари ахийри оиланинг бошига етди. Аёли индамайгина чиқиб кетдию, қайтиб қадам босмади. Ажрашдилар... Бошда йўқлаб боришга ғурур, сўнгра имкон йўл бермади. Кейинги аёли эса... У енгилоёқни эслагиси ҳам келмайди. Биринчиси барии бир биринчиси экан... Ўшанда сабрли бўлиб икки тарафни муросага келтирганда, балки... Оғир хаёллар эркакни чарчатди, беихтиёр бояги нотаниш болакай ҳақида ўйлади. Балки онаси оғир аҳволдадир? Қийналиб қолишгандир балки... Балки бола деразадан термилиб, "дада"си келишини пойлаб ўтиргандир? Эркак бир қарорга келгандек, шаҳдам қадамлар билан шу яқин атрофда жойлашган гул бозорига қараб кетди. – Ана, ана айтдимку, дадамни топдим, ҳозир келадилар, деб! Палатанинг очиқ эшиги ёнида чўккалаб олганча ўтирган болакай югуриб келиб эркакнинг бағрига отилди. Дераза ёнида жойлашган каравотда осмонга тикилганча ётган рангпар аёл эшикдан кириб келаётган эркакка кўз учида боқди-ю... – Сиз? – Маҳфуз?... ...Алам устида ҳаммасига қўл силтаб, юрагининг остида ура бошлаган жажжи юракча ҳақида айтишни ҳам жоиз топмай уйдан бош олиб кетган ёлғизликнинг этагидан тутишга қасд қилган аёл орадан беш йил ўтиб қаршисида қадрдон нигоҳларни ҳис этар экан, тинмай талмовсирар, ўзини тартибга келтиришга уринар, дадасининг қучоғида ўтирганча кўзлари қувончдан порлаётган гўдак тақдирнинг кутилмаган совғасидан каловланиб қолган эркакнинг бақувват елкаларига бош қўйиб, онасига “Охири топдим уларни!” дегандек жилмайиб қарар эди...
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Пайшанба, 28-Мар-2013, 15:39 | Изох # 52 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Bek aka Darakchidan polniy köchirdizmi ???
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Пайшанба, 28-Мар-2013, 17:35 | Изох # 53 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Dinora_Golden_Girl, узим ёздим демадимку одамларга ухшаб! Бу мавзу узи ёзадиганлар эмас, укиган ва узига ёкган хикоялар куйиладиган булим эди адашмасам. Кучиришга келадиган булсак Даракчи билан умуман алокам йук. Шахсан танимайман хам. Бошка ижтимоий тармоклардан олдим буни. Нима ёкмадими? Агар мумкин булмаса айтинг куймайман!
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Пайшанба, 28-Мар-2013, 17:36 |
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Пайшанба, 28-Мар-2013, 17:40 | Изох # 54 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Judayam Yoqdi respect !!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Жума-муборак кун!, 29-Мар-2013, 10:13 | Изох # 55 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Мени хакикий деб уйлади!
Ресторанга эр-хотин кичик ўғиллари билан кириб келишди ва бўш столлардан бирига ўтиришди. Уларнинг ёнига дарҳол етиб келган хизматчи катталардан буюртма қабул қилиб, дафтарчасига ёзиб олди-да, болакайдан сўради:
– Сен нима буюртма қиласан?
Бола ота-онасига журъатсиз қараб қўйди-ю, оҳиста гап бошлади:
– Мен хот-дог емоқчиман.
У гапини тугатар-тугатмас, онаси жеркиб берди:
– Ҳеч қанақа хот-дог пот-дог емайсан! – Кейин эса хизматчига юзланди ва – унга бифштекс олиб келинг.
Хизматчи аёлга эътибор ҳам бермасдан тағин болага юзланди:
– Хот-дог кетчупли бўлсинми ёки қалампирлими?
Бола қўрқа-писа:
– Кетчупли – деди.
– Бир неча дақиқада буюртмаларни олиб келаман – дея хизматчи столнинг ёнидан нари кетди. Дастурхон атрофида эса жимжитлик ҳукм сурарди. Ва ниҳоят бола ота-онасига қаради ва:
– Менимча, у мени ҳақиқий деб ўйлади – деди чуқур хўрсиниб.
Добавлено (29-Мар-2013, 09:13) --------------------------------------------- Катта йукотиш!
– Бандалик-да, эгачи. Чолни ҳам бериб қўйибсиз...
– Худо сабр берсин.
– Жойлари жаннатда бўлсин.
Кимё хола узоқ-яқиндан келган кўнгил сўровчиларга "Аллоҳнинг ишлари шу экан, иродасига бўйсунмай илож йўқ", дея одатда азадорлар тарафидан айтиладиган жавоб гапини айтарди. Айтарди-ю, кўнглининг туб-тубида уйғониб келаётган бир енгилликка ўхшаш ҳиссиётдан ўзи бироз хижолат бўларди. "Э, Худойим, бу нимаси?! Ахир, одам тан-маҳрамидан абадий айрилганда ҳам шунақа – қувончга ўхшаш ҳиссиётни қалбдан кечирадими? Менга нима бўлган ўзи? Дўзах азобидан ўзинг асра!" дея пичирлар, ўзини-ўзи қалбидан, ундаги ажабтовур туйғулардан тортиб олмоқчи бўларди.
...Аммо нима қилсин?! Бу туйғулар рост эди!
...Тўғри, Кимё ҳам узоқдан баланд бўйли қорамағиз йигитни кўрганда "бахтли бўламан", деб энтиккан эди. "Хаёлимдаги шаҳзода – шу", деганди. Лекин келинчаклик оламининг сирли дунёсида сархуш бўлиб яшаётган биринчи ҳафтадаёқ ўша йигит ҳеч кутилмаган гапини айтди:
– Сиз таътилдан сўнг ишга бориб юрманг!
Келинчак унга анграйиб қаради.
– Ҳар хил одамларнинг қўлларини ушлаб юришингизни хоҳламайман, – эрининг овози ҳазиллашаётганга мутлақо ўхшамас эди. Бир хаёли "Сиз менинг дўхтир эканимни билиб уйланган эдингиз. Бошида ишлатмайман, деганингизда сизга розилик бермас эдим", дея исён кўтаргиси келди. Аммо "ҳалитдан-а..." деган ички бир эътирозга қулоқ тутди-да:
– Мен ишимни яхши кўраман, – дея олди, холос.
– Мен эса сизни яхши кўраман, – деди эри қатъий қилиб: – Ҳеч қаерингиз, ҳатто, бармоқларингиз учини ҳам ҳеч ким билан бўлишмоқчи эмасман!
Индамади. Йиғлаб онасига айтганди, "Ҳозир хўп, деявер, болам. Ёшсан, чиройлисан, рашк қилади-да, ҳадемай фарзанд кўрсанг, уйда ўтирганинг яхши. Болаларингни катта қилиб бирйўла ишлайсан. Унгача ҳовуридан тушиб қолар", деди онаси.
Ҳомиладор бўлди, фарзанд кўрди. Бир эмас, уч бор. Аммо эрининг феъл-атвори ўзгармади. Кимё кўникиб кетгандай кўринса-да, иши тушиб дўхтирга борганда кўнглининг туб-тубидаги ҳиссиётлар бош кўтарар эди. "Нима учун, ахир, мен рашк қилишга сабаб бўладиган бирор иш қилмаган бўлсам? Одам бу дунёда фақат ўзи учун яшамайди-ку! Қанча одамга ёрдамим тегарди. Дўхтир опа, деб ҳамкасбларини қанчалар эъзозлашади одамлар". Кимё бу эъзозга арзимасмиди?! Ҳар гал ишлаш имкони пайдо бўлганда эрини юмшатишга ҳаракат қиларди, аммо эри ҳар гал қорайиб, томирлари бўртарди.
– Тўйимиз куни жўраларим: "Бировнинг билакларини силаб, нина санчадиган хотин обсан-да", дейишган. Алам қилиб қасам ичиб юборганман, қайтмайман, аяси, – деди ахийри бир кун ростига кўчиб. Шу-шу, бошқа оғиз очмади. Уйда қолиб кетди. Ўтириб қолгани боис, гоҳ жамият, гоҳ одамлардан бир неча бор хўрлик кўрди.
– Ая, сиз мактабга – ота-оналар йиғилишига борманг, адам борсин, – деди дадасига ўхшаб кетадиган ўртанча ўғли.
– Нега?
– Калишини судраб, "а" дан "б" ни ажрата олмайдиган бесавод ойиларинг келмасин, деди синф раҳбаримиз...
– Мен бесавод эмасман, дўхтирман!
– Унда ишланг, оқ халат кийиб юринг! "Уй бекаси" деб ёзилгансиз журналимизда...
Одамларнинг уйда ўтирган аёлга муносабати ҳам бир тараф бўлди, ўғлининг бу гапи бир тараф бўлди. Жон-жонидан ўтиб кетди, ичлари ёнди. Аммо эрига индай олмади. Фойдаси йўқлигини биларди. Қолаверса, вақт ҳам ўтган. Тиббиёт ўзгариб, илгарилаб кетганди. Кўп нарсага тиши ўтмасди...
"Ўзим бўшлик қилганман, бор-ей, деб ишга чиқиб кетаверганимда, балки ҳеч гап бўлмас эди", деб баъзан ўзини айбларди. Аммо яна камситувчи бир ҳолатга дуч келганда ҳеч қаерга сиғмас эди.
...Қизи институтни битиргач, уйларига яқин бир ташкилотда ишлаш истагини билдирди. "Тез бориб гаплашиш керак, адам қачон қайтадилар, жой банд бўлиб қолса", деб қизи хавотирлангани учун юраги чопмаса-да, ўзим борай, деб тараддуд қилди. Бошлиқнинг қабулхонасида ўтирди. Уйдаги аёл бари бир уйдаги аёл. Кийиниши, пардоз-андози ўзига яраша. Котиба қиз бир-иккита ясан-тусани жойида аёлларни ўтказиб юборди. Кимёнинг аччиғи келди:
– Мен ҳам қабулга кирмоқчиман, яхши қиз, – деди.
Котиба қиз "Шунақами?" дегандай қошларини кериб қаради-да:
– Нима ишингиз бор эди, балки киришга ҳожат йўқдир... – деди. – Ўзим тингларман сизни...
Бу гап, табиийки, Кимёнинг юрагини ўқдай тешиб ўтди, “Мен олий маълумотли аёлман, сен менинг ишимни ҳал қила олмайсан”, дегиси келди. Аммо индамади, ўзим ҳақимда нотўғри таассурот уйғотмай, деди. Бошлиқ ҳам унга бошдан-оёқ беписанд назар солди-да:
– Овора бўлибсиз, бизда бўш ўрин йўқ, – деди. Кимё тушунтирмоқчи, қизининг иқтидори ҳақида гапирмоқчи бўлди. Аммо бошлиқ ошкора эшитгиси келмади. Секин мунғайиб чиқаётганда унинг "Ҳар хил қаланғи-қасанғиларни қўймагин, деб неча марта айтаман сенга!" деган гапини эшитди. Тўғрироғи, қандайдир дағдағани англади ва ўзича шундай деган, дея хулосага келди. Неча кунлаб кўчага чиқмади. Бошини кўтарса, юраги оғирлашиб бораётганга, ер тортаётганга ўхшарди. Ўғлига совчиликка борганда, айниқса, қизига совчилар келганда:
– Аям шифокор, деганман... Қовун тушириб ўтирманг тағин, – деди қизи. Кимё ичидан зил кетди...
...Мана, ҳамма камситилишларининг бош айбдори – эри дунёдан ўтди. Гўё энди йўқолган қадри тикланадигандай...
* * * – Буванг йўқ-да энди, қўй, дейдиган, уч кундан буён соатни 12 қилиб келасан, бу пайтда биласанми, ким юради кўчада? Соғ одам юрмайди! Бувинггами, аданггами айтаман, бўлди, тўйдим!
– Бу келини, 18 га кирган неварасини койияпти.
Кимё хола ўзи неварасига у-бу демоқчи эди...
Бувим... ҳа-ҳа-ҳа, бувим нима қиб берардилар? Шарофжон, болам, ойингнинг жағини очма, дейдилар-да, зўр одам билан қўрқитасиз-а...
Кимё холанинг қулоғи шанғиллаб кетди... Невараси – ўзи аллалаб катта қилган невараси шу гапни айтяпти... У "бувижон" деб турарди. Ҳар кун ўқишдан қайтибоқ ёнига кирарди... Кеч қолса, сабабини айтиб, узр сўрарди... Ҳаммаси бобоси борлиги учун экан-да, шу муштдай болаям уни ҳеч ким деб ҳисоблар экан-да... Кимё холанинг юраги вайрон бўлди... "Тонг отиши биланоқ Сарварларникига кетаман, кенг ҳовли, сиқилганим билинмай кетади. Келиним ҳам "Ойижон, Сардор ўғлингиз ўғил-да, Сарварингиз ўғил эмасми, ҳеч келмайсиз..." деб гина қилгани-қилган эди. ...Чолни ташлаб кетолмасди. Чол сўнгги йилларда тўшакка михланиб қолган эди...
...Келини айланиб-ўргилиб кутиб олди.
– Шунча йил яшадингиз дадам билан, эридан ёш қолаётганлар анча. Кўп куяверманг, қолган умрингизни фарзандларингиз, набираларингиз бағрида ўтказинг. Дўст-ёрларингизникига боринг, дадамнинг қош-қовоғига қараб бировникида яйраб ўтиролмагансиз, – деди гапга чечангина келини. Кимё холанинг кўнгли тоғдай кўтарилди... Бекор ўтирармиди, невара-қизининг кўрпа-кўрпачаларини мағизлади. Зерикканда ҳовлига чиқар, яшилланиб қолган гул-гиёҳларга термиларди... "Шу эканда энди ҳаёт..." деб ўзига-ўзи таскин, тасалли берарди. Агар бехос бир суҳбат қулоғига чалинмаганда, балки у шу ҳаётга кўникиб кетарди. "Майли, бировлар писанд қилмаса-да, болаларимга азизман", дерди...
– Нокас... ойимнинг пенсиясига қараб қоптими энди... Битта онани боқолмаса, нима қилиб юрибди ўғил бўлиб, дебди келинингиз...
Бу – келини, Сарварнинг хотини.
– Келин-ку, аҳмоқ бўлиб шу гапни айтибди. Қизинг Саида кўтариб келмаса бўларди шу ғийбатни. Дашном бериб қўй, кейинчалик уйидан ҳам гап кўтариб келса, чатоғи чиқиб кетади... Бу – ўғли...
– Гапни бошқа ёққа бурманг. Берсин-да, пенсиясини. Чироққа, газга ўтган ой ҳам тўламаганмиз. Кўпайиб кетса, дод деймиз кейин: ҳарна, бир ойидан узилиб турардик...
– Э, ойимнинг пенсиясига нима келарди?! Ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар, умуман, бу нарсани гап деб гапириб ўтирма, арзимайди...
Кимё хола бу гапларни бир пайтлар ташкилот бошлиғининг гапидек тусмоллаб эшитмади. Аниқ эшитди, келини ҳам, ўғли ҳам дона-дона гапирди. Кимё холанинг боши айланиб, кўзи тинди.
Наҳот энди ишламаганим бир умр менга тавқи-лаънат бўлса?! Ахир, мен ўзим хоҳламадим-ку буни. Одамлар хоҳлади-ку, улар эримни қизитишди. Эрим тақдиримга муҳр босди! У тиззасига таяниб ўрнидан турди. Бўлди, бас! Эртага шифохонага чиқаман. Бош шифокори таниш – Эгамбердижон, бир кун бўлсаям ишлай, бир кун бўлсаям одам қаторига қўшилай, дейди. Майли, кулсин, майли, фаррошми... нима иш бўлса, берсин. Ана ўшанда ичидаги дардини фаввора қилиб отади, Ферузага, Сардорга, Сарварга, келинлари, невараларига. "Мана, бувиларинг – ишчи, энди унинг гапини гап дейсизларми?!" дейди. Аста айвонга чиқди. Ўғли кириб кетган, келини гуруч тозаларди.
– Келинг, ойижон, чарчадингизми, ўтинг бу ёққа... – Келини чаққонлик билан ёстиқни тўғрилаб қўйди. Кимё хола ҳозирдан ишга киргандай бир ҳайбат билан тўрга ўтди:
– Ош қиляпсизми? Қарашворайми?
– Йўқ, ойи, ҳадеб ош еявериб ўзбекнинг ичакларини ёғ босиб кетган. Корейсча гуручли салат қиляпман, ҳазми енгил, фойдали, ҳозир минг хил салатлар чиқиб кетган...
– Ҳа, энди биз...
Кимё хола корейсча салат ҳақида эшитмаганидан уялди, хижолатпазлик уни яна кичрайтириб юборди. У энди нимадан куч олишини билмай, тўрт тарафга қарар эди.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Жума-муборак кун!, 29-Мар-2013, 10:15 |
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Жума-муборак кун!, 29-Мар-2013, 10:22 | Изох # 56 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Voooyyy Befarosaaat!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Душанба, 01-Апр-2013, 14:29 | Изох # 57 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Мехрга килинган хиёнат!
– Ойи, мен бундай қилолмайман, – деди Зафар онасига умидли тикилганча, – ахир, тушунсангиз-чи… Она ўғлининг гапини илиб кетди. Унинг сўзларидан талабдан кўра кўпроқ илтимос оҳанги сезилиб турарди: – Зафар, болам, мен-ку майли, болаларингни ўйласанг-чи, сен эртаю кеч ишда бўласан, мени ҳам бу дунёга боғлаб бермаган, – деди она чуқур хўрсинганча, – қизинг улғайганда онасининг ўрни жуда билинади. – Тақдир экан, Ҳилола бу дунёдан эрта кетди. Менинг ўзим ҳам болаларга ўгай онадан ортиқроқ меҳр бераман, – деди ўғил қатъият билан. – Хўп, сиз айтгандек яна уйландим ҳам дейлик, лекин мен эртаю кеч ишда бўлганимда ўша аёл сиз айтгандек болаларга ғамхўрлик қила олармикин? Зафар болаларини шунчалар яхши кўрадики, уларни еру кўкка ишонмайди. Хотини ҳам ўлимидан олдин ундан болаларига эътиборли бўлиш, уларни асраб авайлаш, ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаслигини сўраганди. Зафар хотинининг илтижоли кўзларини ёдига олдию бир сесканиб кетди. Улар бир-бирларини қанчалар севишарди, қанчалар ардоқлашарди-я? Хотинининг ўлими тумандек ана шу бахтни қоплаб олди, энди бу туман ортидан қуёш қайта кўтарилмаслиги Зафарнинг юрагини чил-чил қилади. Яхшиямки, шу қора кўзларию ҳассага таяниб қолган онаси бор. Улар билан овуниб, айрилиқ азобига чидаб яшаяпти. Энди эса онаси ундан бирорта аёлга уйланишини сўраб ўтирибди. Ҳилолани унута олмаётганини, бошқа инсон билан яшагандан хотинининг ширин хаёллари билан яшаш унга афзалроқ эди. Буларни онасига айтса, гўё у тушуна олмайдигандек, Зафар фақат болаларининг тақдирини ўйлаб бунга рози бўлмаётганлигини айтарди. У ҳеч ким болаларига Ҳилола каби меҳр беролмаслигини биларди... – Биздан кейинги кўчада турадиган Саидани танийсан-а? – сўради она ўғлининг хаёлларини бўлиб. Кейин жавобни кутиб ўтирмасдан гапида давом этди, – эридан ажраганига бир йил бўлди. Туғмас хотин деб қайнанаси жанжал қилиб ўғлидан ажратиб олди. Бечора неча йиллардан буён тирноққа зор бўлиб сиқилиб кетганди. Она шу ерга келганда жим бўлиб қолди. У ўғлининг бунга қандайдир муносабат билдиришини ёки унинг нимани назарда тутаётганлигини билишини хоҳларди. Бироқ ўғлидан садо чиқмагач, она яна гапида давом этди: – Болам, Саиданинг уйига бориб кўрсаммикин, балки улар рози бўлишар. Саида болаларга меҳрибон бўлишига ишонаман. Негаки, неча йиллардан бери фарзандсизликда азоб чекди. Набираларимни ўз болаларидек қабул қилади, деб ўйлайман, – дерди она куюнганча. – Ойи, мен-ку сиз учун рози бўламан, фақат Алишер билан Дурдонани ўйлайман. Улар бунга кўника олармиканлар. Дурдона-ку ёш, ўрганиб қолади, лекин Алишер бегона аёлни она деб қабул қилармикан, эсини таниб, катта бўлиб қолган бўлса… – Шунинг учун ҳам зориқяпман-да, – деди Моҳира хола юзига табассум югуриб. У ўғлининг рози бўла бошлаганидан севинаётганди. – Ўғлинг яқинда мактабга боради, унинг дарсларига, ўқишига эътибор қиладиган одам керак. Сен кун бўйи ишдасан. Менинг бўлса, кўзим ўлгур хиралашиб қолган. – Билмадим, ойи, бўпти, сиз уларникига бориб, бир маслаҳатлашиб кўринг, нима дейишаркин. Ўғлидан «бўпти» деган жавобни олган она шошилганча кечки овқатга уннаб кетди. У эртага Саиданинг уйдагиларига нималар дейишини, вазиятни қандай тушунтиришини ўйларди. Унинг таклифига ўғли фақат болалари учун рози бўлганди. Айниқса, онасининг фарзандга зор аёлнинг болаларга ўз фарзандидек қараши ҳақидаги гапи унга кўпроқ таъсир қилганди. Ҳаммаси она ўйлагандек бўлди. Бир ой ичида кичикроқ тўй маросими ўтказишди. Моҳира хола энди бир қўли билан ҳассага суяниб, бир қўли билан иш қилишни тугатган эди. Уйдаги ҳамма юмушларни келини ўз қўлига олганди. Зафар ҳам, болалар ҳам унга анча кўникиб қолишди. Бироқ Саиданинг ўзи бунга кўниколмасди. Ҳар сафар болаларнинг кўзларига қараганда «менинг ҳам ўз болаларим бўлиши мумкин эди-ку, нега менинг ҳаётим бундай бўлди», деб ўйлайверарди. Гўёки, ўзининг бу аччиқ тақдири учун ана шу гўдаклар сабабчидек уларга ички бир хусумат билан қарарди. Буни ҳеч кимга сездирмаса-да, баъзи вазиятларда ҳаракатларидан ошкор бўлиб қоларди... * * * Орадан бир йил ўтди. – Дурдона кечаси билан иситмалаб чиқди, шамоллаган, шекилли, – деди Саида Зафарнинг юзларига тикилиб. – Нега шамоллайди, нима бўлди ўзи? – ҳовлиққанча сўради у. – Унчалик жиддий эмас, кечаси чарчаб келганингиз учун сизни уйғотиб ўтирмагандим, – каловланди Саида. Зафар шошилганча қизи ётган хонага кирди. Қизчасининг юзлари қизарган, кўзлари кишига алланечук маъносиз термиларди. Унинг ёнига бориб, кичкинагина, майин оппоқ қўлчаларини юзига босди. Улар жуда иссиқ эди. Қизалоғининг юзларидан ўпиб, хонадан чиқиб кетди. – Бугуноқ уни поликлиникага олиб бор, – деди Зафар ҳорғинлик билан. – Аммо дори-дармон учун ҳам пул йўқ-ку! Саиданинг гапи кесатиқдек эшитилди. Бироқ Зафар ҳозир унинг бу киноясидан кўра кўпроқ қизининг соғлигини ўйларди. Чўнтагидан бугун рўзғорига бозор-ўчар қилиб келиш учун ишлатмоқчи бўлган пулини хотинига узатди. – Бугуноқ уни поликлиникага олиб бор, – гапини такрорлади Зафар. У ишга кетарди-ю, хаёли қизида қолган эди. Бугун яна кўпроқ ишлаши керак. Ўзи охирги пайтларда ҳамма режалари барбод бўлиб, ишлари орқага кетяпти. Бири икки бўлмай, топганини бу ойдан кейинги ойга амаллаб етказиб турибди. Онасининг ўлими ҳам унга оғир зарба бўлди. Моҳира хола худди набираларига ғамхўрлик қиладиган бир меҳрибон аёл топгунча яшаб тургандек Саидани келин қилиб келгандан сўнг ярим йил ўтар-ўтмас бу оламдан кўз юмди. Зафар ишдан қайтганда вақт алламаҳал бўлган эди. Ичкаридан Саиданинг йиғлаётгани эшитилиб оғир тун сукунатини бузиб турарди. Зафарни қўрқув босди. Қизининг аҳволи яхшимикин, нима бўлди, нега хотини йиғлаяпти?! Зафар айвонда кўз ёши қилиб турган хотинига лом-мим демасдан қизалоғининг хонасига кирди. Унинг аҳволи эрталабдагидан ўзгармаганди. Дурдона ширин тиллари билан отасига эшитилар-эшитилмас салом берди. Ота боласини бағрига босди, кўзларидан ёш томчилади. Негадир Ҳилоланинг ўлими ёдига тушиб кетди. Уни охирги марта кўрганида, ундан айрилаётганда шошилганча касалхонага кирганда Ҳилола ҳам ана шундай бемажол овозда Зафарга салом берганди. Ҳаммаси худди кечагидек ёдида, йўқ қизи ёдига солиб қўйди. «Тавба, худди онасининг ўзи-я, – ўйлади Зафар, – илоҳим тақдири ўхшамасин». Қизини яна ўрнига ётқизиб, айвонга – Саиданинг олдига чиқди, ташвишли хаёллар билан бўлиб бир бурчакда термилиб турган ўғлини пайқамади ҳам. – Нима бўлди, нега йиғлаяпсан? Саида эрининг саволини жавобсиз қолдирди. – Гапирсанг-чи, нима учун йиғлаяпсан? – жаҳл билан овозини баландлатди Зафар. – Эрталаб берган пулингиз йўқолиб қолди. Шу ерга қўйгандим. Бироқ тополмаяпман, – ҳиқиллаганча жавоб қайтарди Саида. – Шу ерда турган бўлса, қаёққа кетади? – ажабланиб сўради Зафар. – Билмайман, ким олган, нима учун олган, билмайман. Дурдонага дори-дармон олиб келолмай ўтирибман. Алишердан сўрасам, у ҳам олмадим, деди. Уйга бегона киши келмаган бўлса… – Ойи, мен у пулни кўрганим йўқ. Ичкаридан боланинг араз аралаш гапи эшитилди. Зафар нима дейишини билмай қолди. Саиданинг қизи учун куюнаётганини кўриб қувонса, ўғлини айбдор қилаётгани учун эса жаҳли чиқарди. – Майли, бир гап бўлар. Эртага у-бу танишимдан қарз олиб бўлса-да, пул топиб келаман. Овқатланайлик, бугун жуда чарчадим. Зафар ўтган воқеадан ҳайратланаётган бўлса-да, ҳозир буни муҳокама қилиш пайти эмас деб ҳисобларди. Шу пайт кўча эшиги очилиб, қўшни хотин Севара кириб келди. У Зафарга салом бериб, шошилганча Саидага гапира кетди: – Саидахон, сиз айтган атирни сотиб юборишибди, бир ойлардан сўнг яна келтиришаркан, ўшанда сизга ҳам хабар қиламан. Ҳозир пулингизни олиб қўйинг, мана, эрталаб қанча берган бўлсангиз, ҳаммаси шу ерда, санаб олинг, «ҳисобли дўст айрилмас» дейишади. Севара Саиданинг имо-ишорасию Зафарнинг кўзида қотиб қолган ҳайратга ҳам парво қилмай гапираверарди. Сўнг пулни тутқаздию хайрлашиб чиқиб кетди. Саида жим эди, нима дейишни ҳам билмасди. У иккинчи оиласи билан муносабатлари шу ерда тугаганлигини сезиб турарди. – Бу нима қилганинг, шунчаликка бордингми? – Зафарнинг овози титраб чиқарди, – онам сени набираларимни ўз боласидек кўради, ҳеч ким етмаса-да, Саида болаларнинг қадрига етади, деганди. Наҳотки онам адашган бўлса… Саида бўғзида тиқилиб қолган гапларни, шунча йиллик аламини тўкиб солгиси келди. – Ҳа, биламан, менга шунинг учун ҳам уйлангансиз. Болаларингизга меҳр беришим учун, сизнинг болаларингизга қарашим учун, ҳа, сизнинг, сизнинг… сизнинг болаларингиз. Аммо мен-чи? Ўз болам бўлишини хоҳламабманми?! Доим уларга қараганимда ана шу саволлар менга азоб беради. Уларнинг кўз қарашлари, сўзлари, ҳамма-ҳаммаси бир умр фарзанд кўрмасдан яшашга мажбур эканимни ёдимга солаверади. Зафар унинг гапларини жим эшитди. Бир кўнгли хотинининг ҳам аҳволини тушунишини хоҳлаётган бўлса, яна бир кўнгли оғир аҳволда ётган боланинг дори-дармонига керак бўлган пулни атир олишга сарфламоқчи бўлган аёлга нисбатан қўзғолон қиларди. – Кет, бу ерга бошқа қайтиб келма, – деди Зафар. У бу қарорининг қанчалар тўғри эканлигини билмасди, лекин у энди Саидани кечира олмаслигини ва барчасини унутиб, ҳеч нарса бўлмагандек у билан яшай олмаслигини яхши англаганди. Саида индамай нарсаларини йиға бошлади. Ота-онасининг нима устида жанжал қилишаётганини тушунмаётган болалар уларнинг хатти-ҳаракатларини индамай кузатиб туришарди. Саида нарсаларини сумкасига жойлади, лом-мим демасдан уйдан чиқиб кетишга чоғланди. У кўзларини болаларнинг нигоҳидан олиб қочарди, уларга қаролмасди, ўзининг ана шу қисматига бегуноҳ болаларни айбдор санагани учун ўзини гуноҳкор сеза бошлаганди. Саида кўча эшиги тутқичини тортди, чиқиб кетишдан олдин тағин ортига ўгирилди. Зафар унга қарамас, нигоҳлари узоқ-узоқларга қадалганди. Шу пайт Дурдонанинг сўлғин овози эшитилди. У ўрнидан туриб ҳовли саҳнига чиқиб келганди. – Ойи, бизни ташлаб кетяпсизми, ҳамма оналар шунақа ёмон бўладими, энди сиз ҳам кетяпсизми? – деди Дурдона зўрға аёлнинг ёнига яқинлашаркан. Мен сизни яхши кўраман, энди касал бўлмайман, энди сизни йиғлатмайман, ойижон, ёнимизда қолинг, илтимос. Саиданинг бир қўли эшик тутқичида, иккинчи қўли эса қизчанинг ҳароратдан қизиб кетган кафтлари орасида турар, қайси бирини қўйиб юборишни билмай иккиланарди. Қизчанинг қарашларидаги ўтинч Саиданинг бутун аъзоларини титратиб юборди. У ҳозир ёнгинасида ўзининг жигаргўшаси турганини ҳис этди. У оналик бахтини туйгандек бўлди. Бироқ энди қандай ортга қайтади? Хаёлида эса бир фикр айланарди. Болалар-ку йиллар ўтиб унинг бу ишини унутар, эри ҳам вақти келиб уни кечирар. Бироқ, ўзи-чи? Ўзини кечира олармикин? Болаларининг пок нигоҳларигаю оналик меҳрига хиёнат қилгани учун у ўзини жуда-жуда ёмон кўриб кетди. Қизча эса ҳануз онасининг қўлларидан тутганча илтижоли термилиб турарди…
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Душанба, 01-Апр-2013, 15:28 | Изох # 58 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Yoo Allah !!! Judddayam Zör hikoya ekan !!! Vijdon azobidan asrasin hammamizmi !!! Добавлено (01-Апр-2013, 14:28) --------------------------------------------- Yoo Allah !!! Judddayam Zör hikoya ekan !!! Vijdon azobidan asrasin hammamizni !!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Душанба, 01-Апр-2013, 16:11 | Изох # 59 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Чуқурдаги бахт!
Бир куни тўрт ака-ука Бахтни қидириб сафарга отланишибди. Юриб-юриб каттакон чуқурнинг ёнидан чиқиб қолишибди. Унинг тубида Бахт ўтирган экан. – Сизларга мендан бирор ёрдам керакми? – сўради бахт улардан. Шунда ака-укалар: – Ҳа, бизга ёрдаминг керак – дейишди. – Майли – рози бўлди Бахт. – Унда навбат билан ҳар ким ўзига керак бўлган нарсасини сўрасин – деди. – Мен ҳамма нарсани билишни хоҳлайман – дея гап бошлади тўнғич ака. – Жуда ҳам яхши, – унинг гапини маъқуллади Бахт ва унга «Жаҳон энциклопедияси» китобини узатди. – Мен эса бадавлат бўлишни истайман – деди иккинчи ака. – Албатта, бу масалада ҳам ёрдам бераман – дея унга бир сандиқ пул тақдим этди. Навбат учинчи ўғлонга келди. У: – Мен эса жуда ҳам кучли бўлишни хоҳлайман – деди. Бахт эса: – Бунинг ҳам уддасидан чиқиш мумкин. Мана олақол – деди ва унга куч тўплаш учун мўлжалланган тош тақдим этди. Шу пайт кенжа ўғлон Бахтга қаради ва: – Сен ўзинг нимани истайсан? Биз боядан бери фақат ўзимизга керакли нарсаларни сўрадик. Сенинг ҳам бирор истагинг борми? – деб сўради. Бахт унинг кўзларига термулиб турди-да оҳиста деди: – Мен мана шу чуқурдан чиқишни хоҳлайман. Кенжа ўғил бир неча бор уриниб, Бахтни чуқурдан тортиб олди. Аммо унинг оғзидан бирор тилак кутиб турган Бахтга ҳеч нима демасдан, ўз йўлига равона бўлди. Бахт эса унинг ортидан изма из эргашиб кетди.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Душанба, 01-Апр-2013, 16:27 | Изох # 60 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Molodes Ajoyib ! Baxt va omad hichqachon tark etmasin ! Bek aka charchab qomasez yana please !
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Душанба, 01-Апр-2013, 16:35 | Изох # 61 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| ИХЛОС
Қадим замонда бир инсон яшарди. У болалигидан бетоб бўлиб, юриш, туриш ва, ҳатто, бирор нимани ушлашга ҳам қодир эмасди. Бемор эртадан кечгача ўрин-кўрпа қилиб ётар ва тинмасдан ўзининг оғир тақдирини ўйларди. Дастлаб у дардига шифо беришини сўраб Худога тинимсиз ибодат қилди. Кейинроқ эса соғайишга бўлган ишончи сўнди ва бора-бора ўзининг яқинлари билан ҳам гаплашишни хоҳламай қолди. У умидсизликка берилиб ўттиз уч йил бетобдай ётиб умр ўтказди. Балки, умрининг сўнгги лаҳзаларигача ҳам шундай ётиши мумкин эди, аммо бунга бир тасодиф тўсқинлик қилди. Ўша куни унинг эшигини бир йўловчи тақиллатди ва ичкарига кириб, ичишга сув сўради. Шунда бемор: – Мен сенга ҳеч нарса бера олмайман. Чунки ўттиз уч йилдан бери касал ётибман. Туриш ва юриш бахти менга насиб этмаган – деди. – Юришга қачон ҳаракат қилиб кўргансан? – деб сўради йўловчи. – Эҳ-ҳ-ҳ-е, бунга анча бўлиб кетди – жавоб берди бемор – Ҳатто, унинг аниқ вақтини ҳам эслай олмайман. – Агар хоҳласанг, мен сенга ёрдам бераман, – деди йўловчи. – Мана менинг сеҳрли ҳассамни ол ва менга сув бер. Бу гапдан беморнинг қувончи ичига сиғмай кетди ва кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. У йўловчининг қўлидан сеҳрли ҳассани олиб, аста қаддини ростлади ва битта қадам ташлади. Кейин эса иккинчи ва учинчи марта одимлади. – Сенга қандай миннатдорчилик билдиришни ҳам билмайман – дея хитоб қилди у. – Бу мўъжизакор ҳассанинг кучи нимада? – Унда ҳеч қандай мўъжиза ҳам, сеҳр ҳам йўқ – беғам жавоб қилди йўловчи. – Мен сенга йўлдан топиб олганим, оддийгина белкуракнинг дастасини бердим холос. Сен эса унга ишониб, дармонсиз эканлигингни унутдинг ва ўрнингдан туриб, хасталик устидан ғалаб қозондинг. Менга миннатдорчилик билдиришингга ҳожат йўқ. Ундан кўра кўчага чиқ ва ўзингга ўхшаб умидини сўндирган беморларга ёрдам бер. Йўловчининг гапидан тобора кучга кирган одам ўқдай учиб кўчага чиқиб кетди ва илон изи сўқмоқдан югуриб кўздан ғойиб бўлди.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Душанба, 01-Апр-2013, 17:43 | Изох # 62 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Bugunga yetar... kamera stooop... dirmidi, Rahmat Bek aka ajoyib hikoyalar yetqizib bervotganizga !!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Сешанба, 02-Апр-2013, 16:50 | Изох # 63 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Dinora_Golden_Girl, арзимайди. Факат укувчилар аудиоториясини кенгайтириш керак! Добавлено (02-Апр-2013, 15:50) --------------------------------------------- Юрагимни яхши кураман!
Албатта-да, у сенинг танангни бош ҳамда бир аъзоси бўлгандан кейин яхши кўрасанда, дейсизми? Йўқ мен уни бошқача яхши кўраман. Унда бир туйғу борлиги учун у фақат менга эмас яна нимагадир тегишлилиги учун. Яқинда синглим сариқ касалга чалиниб қолди. Табиблар сариқнинг бу турига қуртлаган туршакни қайнатиб ичириш керак дейишибди. Ойим тўрт томонга югуриб қуртлаган туршак қидирдилар. Тўғри бозорларимизда сархил туршаклар сероб, сотувчилар ҳам тинмай харидор чақирарди, мана битта дона қурти йўқ, озмунча дориладикми қурт туширмай сақлаш учун, дея. Афсуски бизга қуртлагани керак эди. Бир дўстимнинг дадаси тадбиркор. У океан ортига тонна-тонна шафтоли қоқи жўнатади. Қўл остидаги ишчилари қишлоқлардан биз арзимас санаган шафтоли ва ўрик қоқиларини йиғиб юришади. Океан ортидагилар буни нима қилишаркин, деб қизиқиб кўрдим. Улар бизнинг қуртлаган шафтоли қоқиларимиздан денгиз ва океанларда йиллаб юрадиган матрослар учун шарбатлар тайёрлашар экан. Ҳатто, бу улар учун энг қимматли озуқа ҳисоблаланар экан. Океан ортида битта дона туршак фалон пул туради. У ернинг дорихоналарида туршак юрак дориси сифатида махсус идишчаларда сотилади. Ойимнинг бир дугонаси Лондонда яшайди. Улар ҳар олти ойда Ўзбекистонга келишади. Катта-катта сумкаларига қуруқ меваларимиздан жойлашади. Битта қўйни сўйиб консервалаб олишади. Жайдари патир ва нонларимиздан кўтарганларича олиб яна Лондонига жўнашади. Яшаш учун Лондон яхши деб нуқул ўша ерни мақтайди, у аёл. Ейиш учун-чи? Ейиш учун қаер яхши? Мен чет элда яшамаганман. Лекин озгина бўлсада бошқа давлатлар тўғрисида тасаввурларим бор. Бугун қайси бир боладан орзуйинг нима, деб сўраманг, албатта четда ўқиш ва яшаш, дейди. Ҳеч ким бунга қарши эмас, айниқса, чет элларда олий ўқув юртларида таҳсил олишга, аммо Ватан сифатида ўша юртлар танланишига сукут қилиб бўлмайди. Мана мен нега юрагимни яхши кўраман, ахир у ҳам оёқ-қўлим, қулоғим, бурним, кўзим каби бир аъзо. Лекин юрагимда ватан туйғуси бор ва у бор бўйича ЎЗБЕКИСТОНга тегишли.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Сешанба, 02-Апр-2013, 17:12 | Изох # 64 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Vaaayyy qiziqib öqivotudimuuuuuuu, tez tugab qoldiiiiiiiii Добавлено (02-Апр-2013, 16:12) --------------------------------------------- Vaaayyy qiziqib öqivotudimuuuuuuu, tez tugab qoldiiiiiiiii
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Сешанба, 02-Апр-2013, 19:55 | Изох # 65 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Туртта шам!
Бир хонада тўртта шам ёниб турарди. Хона шу қадар сокин эдики, биров пичирлаб гаплашса, бемалол эшитиларди. Биринчи шам: – Мен Тинчликман! – деди. – Аммо ҳеч ким менга ёрдамлашмаяпти. Ҳозир ўчиб қоламан. Кейин жимжитлик ҳукм сурди. Иккинчи шам: – Мен Ишончман, – деди. – Бироқ энди кераклигимга ишонмайман... Ёниқ қолишимнинг ҳам фойдаси қолмади, – деб гапираётганида майингина шабада шамни ўчириб қўйди. Учинчи шам жуда хафа эди: – Мен Ишқман. Аммо атрофга нур сочадиган кучим тугади. Одамлар мени нуқул четга итаришади. Ўзларига яқин турганларни ҳам ёмон кўрадилар. Ишқ шами ҳам секингина ўчиб қолди. Шу пайт ичкарига бир болакай кирди. Учта шамнинг ўчиб қолганини кўриб, сабабини сўради ва охиригача ёна олмаганларини эшитиб йиғлади. Тўртинчи шам майин овозда болага маслаҳат берди: – Қўрқма, мен атрофга нур таратар эканман, қолганлар ҳам қайтадан ёнади ва ёруғлик сочадилар. Зеро, мен – Умидман! порлаган бола Умид шамини олди ва қолган шамларни бирма-бир ёқиб чиқди.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Сешанба, 02-Апр-2013, 20:38 | Изох # 66 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Hamma narsa tugasa ham umid tugamidi insonda...
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Чоршанба, 03-Апр-2013, 18:33 | Изох # 67 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| БАХТ
У шунча меҳнат қилди, ўзини ўтга урди, чўққа урди. Лекин ҳамон Омаддан дарак йўқ. Ҳаттоки, пешанасидан оққан реза-реза терларини кафти билан артавериб уринган кўйлагини қайта-қайта алмаштираверди. Бу орада сочларига оқ оралай бошлади. Бари бир ҳаммаси бефойда. Катта йўлдан бораркан, анча манзилни босиб ўтганини тушунди. Шу пайт қўллари шалвираб, оёқлари ўзига бўйсунмай қўйди. Елкасига миниб олган Шайтоннинг оғирлигини кўтаришга унда қувват ҳам, руҳий ирода ҳам сусайганди. Оғир “уф” тортиб катта харсанг устига бемажол ўтирди. Шунчалик чарчаган эдики, ҳатто бу сафар “уф”лашдан сўнг айтиладиган бир оғиз калимани ҳам унутиб юборди. Шу ҳол Шайтоннинг кайфиятини янада кўтаргандек бўлди. Фурсатни қўлдан бермаслик учун бир зумда инсон қиёфасига кирди. Аммо унинг беўхшов, маъносиз тиржайиб туришидан Инсон барибир таниб, юзини тескари бурди.
– Нега келдинг?
– Сенга ёрдам бермоқ учун!
– Йўқ, нари кет!
– Йў-ўқ, биродар! – деди Шайтон бўш келмай. – Бу сафар сени ташлаб кетмайман. Эсингдами, сенга айтган гапларим?
Инсоннинг бўғзига нимадир тиқилгандай асабийлаша бошлади.
– Билмайман, билишни ҳам истамайман. Ярамас, махлуқ, йўқол кўзимдан! – Инсон жон ҳолатда ердан тош олди-да Шайтонга отмоқчи бўлди. Яна кучи етмай ожизлик қилиб тош қўлидан тушиб кетди.
– Эҳ, инсон-а, инсон-а, мен сенга айтмабмидим... Шунча ҳаракатларинг барибир бефойда кетди-ку. Нега ўшанда айтганимни қилмадинг.
Инсон бошини эгиб унсиз ўтирарди. Унинг енгилаётгани Шайтонга куч бағишлай бошлади. Аввалига инсоннинг атрофида парвона бўлди. Сўнг унинг икки қўлидан маҳкам ушлади.
– Майли, хафа бўлма. Ҳали ҳам кеч эмас, – Шайтоннинг оҳанрабодек мулойим овози Инсоннинг тилини гунг қилиб қўйди. У эшитарди-ю, аммо гапиришга мажоли етмасди. – Юр, юр мен билан...
Инсон “қаёққа” дегандай Шайтонга илтижоли боқди. Бу боқиш унинг таслим бўлаётганидан далолат эди.
– Жаннатга!
Инсон жон ҳолатда “Йўқ! Йўқ!” дегандай бошини қимирлатди. У ожиз бўлсада, лекин иймон ҳали ҳам қалбида курашни давом эттирарди.
– Аҳмоқ! – энди Шайтон ғазаб отига минди, – беш кунлик дунёда ўйнаб-кулиб, маишат қилиб қолмайсанми?! Бутун умр Омадни кутиб яшадинг. Қани у, қани ўша ўзи йўғ-у отигина бор Омад? – Шайтон бор овози билан инсонни мазах қилиб кула бошлади. Кулгудан тўхтаб яна қиёфасини ўзгартирди.
– Юрақол, мен сенга ҳақиқий ҳаётни кўрсатаман, – энди Шайтон ялинишга тушди.
Инсон телба-тескари фикрларни калласига сиғдиролмай бошини чангаллади, сўнг вужудидаги оғриқни ичига сиғдиролмай бор кучи билан ўкириб юборди:
– Эй, Худо!
Инсоннинг нидосидан бутун олам ларзага келди. У анча вақт бошини чангаллаган кўйи ўтирди. Бир пайт майин қўллар сочларини силагандай бўлди. Майин бармоқлардан таралиб чиқаётган нур Инсоннинг асаб толаларига, қон томирларига, юрагига, борингки, бутун аъзосига синга бошлади. Унга сокинлик ва хотиржамлик бағишлаётган бармоқларнинг эгаси кимлигини кўриш учун бошини кўтарди.
– Фаришта! – Инсон ортиқ гапиролмай Фариштанинг қўлларини бағрига босиб йиғлай бошлади. – Фаришта, азизим, келишингни билардим.
Фаришта ҳам меҳрли, ҳам жиддий қиёфада Инсонга ўткир нигоҳларини қадади.
– Инсон, нега шайтонни ёнингга йўлатдинг?
Инсон худди Фаришта кетиб қоладигандай унинг қўлларини янада қаттиқроқ қучоқлади:
– Кечир мени, ожизлик қилдим. Сабр-тоқат, ирода мени тарк этди. Шайтоннинг олдида ўзимни бечорадек ҳис қилдим.
– Йўқ, Инсон. Сен яна адашяпсан. Сен Ишонч, Яхши ният деган тушунчаларни унутиб қўйгансан. Шайтон кўнглингга солган Миннат деган ярамас иллат сени йўлдан урган. Сен қилган меҳнатингни, неча йиллаб дунёга келтираётган умидларингни Миннатга сотиб юбординг.
Инсон тиз чўкиб қўлларини кўкка чўзди.
– Эй, Аллоҳим, мени ғафлат босди. Ўзинг менга ёрдам бер, гуноҳимни кечир! – дея илтижо қила бошлади.
Шунда Фаришта майин жилмайиб Инсоннинг кўз ёшларини оппоқ рўмоли билан артди-да, деди:
– Майли Инсон, мен сенга ёрдам бераман. Лекин бир шарт билан.
– Айт, Фаришта, тезроқ айта қол!
– Сен токи умринг поёнига етгунга қадар Омадни излайверасан. Мен Шайтондан устунлик қилиб вужудингдан Миннат туйғусини суғуриб ташладим.
– Ўрнига Ишончни берасанми?! – Инсон ёш боладек қувониб кетди.
– Йўқ, Инсон. Уни қандай қўлга киритиш ўзингга ҳавола. – Шундай деб Фаришта ғойиб бўлди. Инсон катта йўл ўртасида ёлғизланиб қолди. Орқада кўм-кўк далалар, зилол сувлар, олдинда эса номаълум масофа. Инсон бор иродасини, сабр-тоқатини йиғиб олди. Шунда Ишонч пайдо бўлиб кўзга кўринмаган ҳолда Инсоннинг қалбига кириб олди.
– Фақат олдинга интилиш керак, орқага асло қайтмайман! – шундай деб Омадни топиш учун яна илдам қадамлар билан кета бошлади. Узоқдан кимнингдир қораси кўринди. У оҳиста, қандайдир кишини ром этувчи мусиқа садоси остида қўшиқ хиргойи қилиб борарди. “Ким экан у?” ҳайрон бўлди Инсон. Шунда қалбидаги Ишонч тилга кирди: “Ана, сен излаётган Омад шу бўлади. Бардам бўл, қўлдан чиқарма”. Инсон шошиб чопа бошлади:
– Омад, бормисан, дўстим!
Омад Инсонни кўрди-ю у ҳам югура кетди.
– Бўш келма, биз сен биланмиз, – дейишди Иймон, Ирода ва Ишонч бараварига.
Қаердандир Инсонга куч келди. Бир сакрашда Омадга етиб олдида унинг этагидан маҳкам тутди.
– Хайрият, ахийри сени излай-излай топдим-а!
Омад уни синамоқчи бўлди:
– Инсон, мени кўргинг келган экан, мана учратдинг. Энди қўйиб юбор. Менинг қиладиган ишим, борадиган жойим ҳали кўп. Вақтим эса саноқли...
– Э, йўқ, мен сени қўйиб юбормайман, – деди Инсон қатъий.
– Агар мени қўйиб юборсанг, хоҳлаган тилагингни бажо келтираман, – ялинди Омад.
Инсон ўйлаб ҳам ўтирмади. Чунки у Омад келса, ундан нимани сўрашни дилига тугиб қўйган эди. Шундай бўлсада, неча йиллар илҳақ бўлиб излагани, уни деб ёшлигини ўтказгани учун Омадни қўлдан чиқаргиси келмади.
– Айт-чи, Омад, мен учун нима қила оласан?
– Истасанг дунёнинг мол-давлатини, шон-шарафию, беташвиш роҳат-фароғатли кунларини олиб бераман, – ваъда берди Омад тезроқ қутулиш учун.
Инсоннинг кўнгли ҳижил бўлиб Омадни қўйиб юборди. Унинг хафа бўлиб қолганидан Омад таажжубланди.
– Нега хомуш бўлиб қолдинг? Ёки менга ишонмаяпсанми?
– Биламан, Омад, сен кириб борган хонадон борки ҳамиша тўқ-фаровон, сени учратганлар албатта обрўга эришадилар. Бироқ, мен сени бошқа мақсадда излагандим. Сен менга Бахтни топиб берасан дегандим.
Омаднинг кўнгли ёришиб кетди. У ҳам бутун дунёни кезиб, мол-дунёдан, обрў-дабдабадан юз ўгириб ҳақиқий бахтни излагувчи Инсонни қидираётган эди.
– Сен ҳақиқий инсонсан. Ана, Бахт рўпарангда турибди, – деди Омад.
– Қани? – Инсон шошиб қидира бошлади. – Мен уни кўрмаяпман?!
– Кўрмайсан, – деди Омад жилмайиб, – чунки у аллақачон юрагингга жойлашиб олган.
Инсон ҳаяжон ила қўллари титраб юрагини беозор ушлади. Унинг юраги бир маромда оҳиста, хотиржам урмоқда эди. Инсоннинг кўзлари севинчдан порлади. Ҳақиқий Бахтнинг нималигини у энди тушуниб етди. Иймон-эътиқоди ила англаб етди.
Бу дунёда ҳақиқат, адолат, омад ва бахт учун курашаётгани, бунинг учун Инсоннинг юраги соғ-саломат уриб турганининг ўзи бебаҳо Бахт эди!
Добавлено (03-Апр-2013, 15:09) --------------------------------------------- Бир даврлар эди ... эх бир даврлар!
Бир даврлар эди, бир даврлар...
Бир замонлар унинг ҳуснига тикилиб, ҳеч тўймас эдим. Ой бу гулжаҳон қизнинг зебо юзларидан андоза олган, тун қора қошларию, қоп-қора сочларидан ранг «ўғирлаган», юлдузлар қароғларидан нур «кўчирган» эди, десам, ишонаверинг. Мана шу нурсиймо кўзларимни қамаштирсин-қамаштирмасин, унга термилиб тураверардим. Гоҳ-ногоҳ «қўлга тушиб қолардим» ҳам.
-Ҳа-а,-дерди у тўсатдан мен томон бурилиб, ажиб ноз-карашма билан. Мен ўғирликда қўлга тушиб қолган одамдай қизариб, бўзарардим қолардим.
-Ўзим, шунчаки...-каловланардим вазиятни юмшатиш учун арзирли сўз тополмай.
Бу гулжаҳон қиз олам гуллари ичра якка ғунча эди, десам, ишонаверинг. Унинг ақлу ҳушни ўғирловчи чашми сиёси ҳам, пир-пираб жонга наштар солгувчи мужгонлари ҳам бир «бало» эдики, мана шулар мени сеҳрлаганди гўё. Мени бемисл чиройи билан ўн йил қийнаган, ўн йил юрагимга азоб тортиқ қилган бу «жаллод» қизга мен... термилиб-термилиб тўймасдим ҳеч. Эҳ, довдирлигим-а?!
Эҳ, ожизлигим-а?! Бу «жаллод» қиз нақ шайтон эди ўзи. Йигитлар унинг ҳар бир қадамидан чўчиб туришарди. Қани биттаси «лишний» гап отиб кўрсин-чи, кўз очиб-юмгунча ўзини турган жойида кўрармиди? Йўқ! Мактабнинг «темир дафтарига» номи киритилган безори йигитчалар ҳам гул жаҳон қизга сўз қотишдан аввал ҳар бир калимасини обдон «илитиб» олишарди. Эҳ, кимлар ошиқ бўлмади дейсиз бу суқсур қизга? Кимлар пойига тиз чўкмади дейсиз? У эса... Йўқ-йўқ, бу гулжаҳон қиз манманликдан ҳам, кибру ҳаво кўчасидан ҳам ердан осмон қадар йироқда юрарди. Унга нописандлик ёт эди. Ким билсин, чинакам муҳаббат бўлмаганидан кейин... афтидан ҳар бир йигитга дўст нуқтаи назаридан қарагандир, эҳтимол? Аммо мен билан... Йўқ, мен буни муҳаббат деб атамаган бўлардим. Чунки юрагимдан сезиб турардим. Гулжаҳон қиз қиз бўла туриб менга бирор марта юмшоқ гап ҳам айтмаган, илиқ назар билан қарамаган ҳам. Унга нисбатан муносабатим илиқлигини балки сезгандиру, сир бой бермай юргандир. Балки атай жим юргандир жавоб қайтариш учун пайт кутиб... яна билмадим. Мен умрим бино бўлиб бир марта, атиги бир марта ҳазиллашганимда шунақанги боплаб жавоб қайтарганки... ўшанда қалингина қор ёққанди. Бу мавсумда болаларнинг севимли ўйини қорбўрон эканлигини яхши биласиз. Ҳатто дарсларда ҳам қорни коптокча қилиб олиб киришиб, парта тагига қўйишар, дарс тугаб, муаллим синфдан чиқиши билан дарсхонанинг ташқаридан фарқи қолмасди. Ана шундай кунларнинг бирида мен гулжаҳон қизга шўхлик қилмоқчи бўлдим. Фақат бу ишни синфда эмас, ташқарида, танаффус пайти у эшикка чиққач, амалга оширишни кўнглимга тугиб қўйдим... ва уддаладим ҳам. Афсуски, у ёноғига келиб урилган қортошнинг «муаллифи»ни пайқаб қолди. Мен ўзим билмаган ҳолда буни сездириб қўйдим. Ана энди кўринг томошани. Бу қизнинг дастидан қутилиб бўпсиз, у мени қувиб синфгача орқамдан югуриб келди, лекин қўлидаги муздек қорни менга отмади. Шундай тадбир қўлладики, бу ўла-ўлгунимча хотирамда муҳрланиб қолди. У бир кафт қор уюмини ёқам остига, шундоққина оппоқ кўйлагим ичига тўкиб юборди. Бу ишни қилишга ҳайиқмади ҳам,ўчимади ҳам. Уйга боргунча мазза қилдим ўзим ҳам. Йўқ, у бу ишни жаҳл билан ҳам қилмади, хусумати ҳам йўқ эди. Фақат ўзининг мендан устун эканлигини кўрсатмоқчи бўлди ва буни исботлади ҳам. Шу, шу, то мактаб битгунича бу қизга заррача ҳам ҳазил қилмадим. Аммо юракдаги муҳаббат оловини ўчириш, лоакал уни пасайтириш қўлимдан келмади. Мен ўз дунёимда унга ошиқ бўлиб юравердим. Ўз дунёимда у ҳам гўёки менга маҳбуба бўлиб юраверди. Мен умрим бино бўлиб, юракда илк бор илиқ ҳис-туйғулар жўша бошлагач, илиқ-илиқ тасаввурлар ва хаёллар гирдобида қолгач, тан олганим, бутун борлиғим, вужудим билан иқрор бўлганим - шу гулжаҳон, «жаллод» қиз бўлди. Аммо лекин бу сир фақат ўз-ўзим билан қолди. Мен гулжаҳон қизнинг «жаллод» кизлигидан қўрқиб, севги изҳор этолмай қўйдим.
Кун келиб, мактаб ҳам тугади. Ҳар кун, ҳар лаҳза тикилиб тўймайдиган даврлар поёнига етди. Мен доғда қолдим. Мен узлуксиз армонда қолдим. Гулжаҳон қиз соддагина, оддийгина йигитнинг маҳрами бўлди. Мен дарров пайқадим. Бу муносабатда муҳаббат ришта улуамаган эди. Бу шунчаки ота-оналарнинг, икки катта тарафнинг оливий «битими» эди, холос. Орадан бир мунча вақт ўтгач, бир пайтлар йигитларнинг додини бериб юрадиган «жаллод» қизни тасодифан йўлда учратиб, уни таниёлмай қолдим.
-Яхшимисан...
Мен аллақандай меҳрла айтилган бу сўзда қанчалар буюк маъно борлигини кеч пайқадим. У бу сўзни синиқ табассум билан айтди. Унинг кўзлари аввалгидек чарақламас, ой юзлари ҳам хира тортган, ҳайҳот, сочларида ҳам яккам-дуккам оқ толаларга нигоҳим тушди. Эсиз, эсиз, гулжаҳон қиз... ҳали ўттизга етмай сўлғин тортибди.
-Ассаломуалейкум...-овоз келди яна. Шундагина унинг қўлини маҳкам ушлаб олган етти-саккиз ёшлар атрофидаги кўзлари чиройли кулиб турган, бийрон қизчага назарим тушди. У гулжаҳон қизнинг айнан ўзгинаси, болалигидаги нусхаси эди.
-Қизим, уни мактабга қўйяпман, -изоҳлаган бўлди собиқ синфдошим. Биз қисқагина суҳбатлашдик. Сўнг иккимиз ҳам ўз изимизга бурилдик. Вақт кўп нарсани ўзгартиришга қодир экан. Бир вақтлар шаддод, шўхчан бўлган қиз энди босилиб, вазмин тортибди. Ҳамма йигитчаларнинг ҳушини ўғирлайдиган ҳусни эса энди... йўқ. Шу кеч анча пайтгача ухлай олмадим: гулжаҳон қиз яна хаёлларим ичида кезди.
Бир даврлар эди, бир даврлар...
Добавлено (03-Апр-2013, 16:01) --------------------------------------------- Юракдаги дог
Эҳ... Зулфия ўша йиғинни афсус билан эслайди, касал бўлиб қолсам бўлмасмиди, тўйга боргунча оёқларим майда-майда бўлиб синса бўлмасмиди, дея қайғуради. Аммо начора. Энди ғишт қолипдан кўчганди...
* * * – Соппа-соғ бола қандай қилиб бундай дардга чалинади?
– Бунинг келиб чиқиш сабаблари жуда кўп. Руҳий зўриқиш, қўрқув, кучли изтироб, ҳадиксираш...
– Менга қаранг, доктор, болам эндигина беш ёшга кирди. Қандай руҳий тушкунлик ҳақида гапиряпсиз? Нимадан ҳадиксирайди у?
– Организмдаги қувватсизлик, камқонлик, зарур микроэлементлар етишмаслиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. – Нима егиси келса, муҳайё қилиб қўйганман. Тез-тез шифокор кўригидан ўтказиб турсам...
– Кўп ҳам сиқилаверманг, болангиз ёш, дардни енгиши мумкин.
Доктор унинг елкасига қўлини қўйди. Болакайнинг дардидан минг баробар оғир, бедаво касалликлар борлигини, шундай дардлардан сақланиш кераклигини айтиб далда берди. Мирсаид ташқарига чиқди. Ўғлини қучоғига олиб мунғайиб турган хотини томон юрди.
– Ҳайронман, етти авлодимизда бундай дард учрамаган. Сайидлар зотидан бўлсак, – деди хотинига у машинани ўт олдираркан.
– Бизнинг насл-насабимиз ҳам тоза, Худога шукур. Нуридийдам қайси гуноҳимиз учун жазо тортяпти экан-а? – Зулфия йиғлаб юборди. Парвосизгина ўйинчоқ ўйнаётган боланинг пешанасидан ўпди.
Шунда Зулфиянинг юраги қаттиқ санчиди. Ҳа, унинг дарди ичида. Чунки ҳаммасига ўзи айбдор. Аммо у буни ҳеч кимга айта олмайди...
* * * Эртасига Зулфиянинг опаси хабар олгани келди. Синглисининг андуҳини кўриб, кучли табиб ҳақида хабар берди.
– Ҳадеб дийдиё қилавермасдан, эскичага ҳам ишониш керак. Табибнинг манзилини топиб, болангни олиб борамиз. Нима дединг?
Зулфияда илинж уйғонди. «Тузалмас касалларни ҳам даволаган табиб бўлса, илло, боламнинг ҳам дардини аритса. Борганим бўлсин».
* * * Кўзларини юмиб олган табибнинг турқи совуқ эди. Навбат кутган хотинлардан табиб айнан Зулфиянинг ўғли чалинган касалликни ҳам тузатганини эшитиб, қувонди. Навбати келганида боласини етаклаганча шоша-пиша табибнинг ҳузурига кирди. Табибнинг муолажа хонаси китобларда ўқигани чиллахонани эслатар, девордаги токчаларда турли шишачалар, ўт-ўланлар солинган тугунчалар қалашган, катта-кичик халтачалар доривор гиёҳларга тўла. Улар шифтга етгунга қадар бетартиб илиб ташланган эди. Бурчакда – бўз кўрпачанинг устида донғи кетган табиб ўтирар, негадир у кўзларини юмиб олганди. Шу ҳолда табиб қандайдир муаммонинг ечимини излаётган олимни эслатарди.
Боласининг касалини Зулфия баён этяпти-ю, табиб уни эшитаётганига амин эмасди. Кекса табиб боланинг кафтини узоқ вақт қўллари орасига олиб ўтирди. Юрак зарбини, томир уришини санаётган каби қулоқларини болага яқинлаштирди. Шу пайт ногоҳ кўзларини очдию танадаги оқ доғларни зимдан кузатди, кейин ўткир нигоҳларини Зулфияга қадади.
Зулфия табиб кўзларидаги ифода ғазабми, нафратми, қизиқишми, фарқлай олмай талмовсиради. Табиб эса:
– Эй ожиза, – дея тилга кирди, – бу аслида сенинг дардинг, қалбингдаги чиркин ғаразларинг ифодаси, гуноҳларингнинг акси. Аллоҳдан мағфират сўра. Унинг карами кенг. Аммо менинг ёнимга иккинчи келма.
– Ёлвораман, боламни даволанг, унга ёрдам беринг, – деди Зулфия илтижо қилиб.
Табиб унинг сўзларига парво қилмас, гўё ҳеч нарса эшитмаётгандек эди. Зулфиянинг ўрнидан қўзғалишга ҳам мажоли қолмади.
* * * Орадан йиллар ўтди. Зулфия билан эри болани олиб бормаган дўхтир, табиб, азайимхону ҳатто кинначилар ҳам қолмади. Вақт ўтган сари боладаги ўзгаришлар кучаяр, афсуски, дарди кун сайин зўраярди.
– Сен пессан, биз сендан нафратланамиз!
– Кет, ёнимга келма, доғларинг юқади.
– Мен ҳам сендан жирканаман, қоч, яқинлашма!
– Партани шу бугуноқ бўшатиб қўй, сендай олачалпоқ билан ўтиришни истамайман. Агар жойни бўшатмасанг, ўзингдан кўр!
Мактабга қатнай бошлаган ўғил руҳиятига бу камситишлар ёмон таъсир қила бошлади. Болалар уни четлатишар, ўйинга қўшишмас, бора-бора жирканишларини очиқдан-очиқ айта бошлашди. Олдинлари бўлган воқеаларни онасига айтиб йиғлайдиган болакай улғайган сари дардини ичига ютишни ўрганди. Бора-бора кам гапирадиган, одамлардан ўзини олиб қочадиган бўлди. Бола улғаяр, доғлар эса бутун танани қоплаб борар, қош, киприк, сочлари ҳам тутам-тутам оққа айлана бошлаганди.
Аммо унинг фавқулодда истеъдоди ўқитувчиларни ҳайратга соларди. Бир гал фан олимпиадасида совринли ўринга эга ҳам бўлди. Аммо ўшанда олимпиада ҳайъати тақдим этган биринчи даражали дипломни қучиб шод-хуррам саҳнадан тушаётганида олд қатордаги тепакал кишининг унга ўқрайиб қараб: «Турқи тавроти рисоладагидек болалар йўқмиди? Ахир бу песни қандай қилиб республикага кўз-кўзлаш мумкин?!» деб таъна қилгани юрагини қоқ иккига бўлиб юборди. Шу-шу фан чўққиларини забт этишдан қўл силтади.
– Сени хориж университетида ўқитмоқчиман. Ҳатто, келишиб ҳам қўйдим, – деди бир куни Мирсаид ўғлига. Ўғил ерга қаради, мулоҳазага чўмиб, минг истиҳола билан дилидагини тилига кўчирди:
– Дадажон, мен ўқишни истамайман. Ҳунарманд бўлмоқчиман. Агар маҳалламиздаги Олим мебелчига мени шогирдликка берсангиз, хурсанд бўлардим. Илтимос, дада, йўқ деманг.
Мирсаид боласининг кўзларидаги андуҳни кўрди. Гарчи шунчалар истеъдоди бўлса-да, ўқишни истамаётгани у тенгдошларининг масхаралашидан ниҳоятда безиб кетганидан далолат берарди. Шундан сўнг бола Олим устага шогирд тушиб, мебелчилик сир-синоатларини эгаллашга бел боғлади.
Ҳунарманд ўғил ясаган пишиқ ва кўркам мебеллар тезда машҳур бўлиб, кўплаб мижозларга маъқул тушди. Аммо... ёши ўттиздан ошдиямки, бахти очилмасди. Зулфия совчиликка борган жойларнинг саноғига етиш қийин, ҳар гал уйига қайтишда «Инсоннинг турқи эмас, қалби тоза бўлсин. Боламнинг доғлари менинг юрагимдаги битмас яралар аслида. Нодон онангни кечир, ўғлим», дея эзиларди.
* * * Ўзига тўқ оилада ўсган Зулфия келин бўлиб тушган жойидаги тартиб-таомилга кўникиб кетолмади. Тежаб-тергаб рўзғор тутадиган қайнанасининг танбеҳлари бора-бора уни бездира бошлади. – Ҳай, келинжон, овқатга ёғни кўп ишлатманг, кечаги овқатдан қолганини нега ахлатга ташладингиз? Чироқ нимага бекорга ёниб турибди? Телевизорни кўрмаётган бўлсангиз, ўчиринг.
Кампирнинг дашномларидан эрига бир-икки шикоят қилиб кўрди, аммо эри кулиб қўя қолди. «Онамни ҳурмат қилсанггина, менга кераксан. Онани норози этган фарзанд икки дунё саодатидан бебаҳра бўлади», деди бир куни эри астойдил жаҳли чиқиб.
Зулфия эрининг айтганини қилди. Қайнанасига онда-сонда гап қайтариб турса-да, можарони улғайтиришгача бормади. Аммо йиллар ўтиб, фарзанди туғилгач, қайнананинг майдакашлиги унинг сабр косасини тўлдириб юборди. Беш вақт намоз ўқиб, мудом диний китоблар мутолаасидан бўшамаса-да, кампир унга балодек кўрина бошлади. У қандай қилиб кампирдан қутулсам экан, деган чиркин ўйга банди бўлди-қолди.
Бир куни Шоҳисталарникидан тўйга айтиб келишди. Ўғлини суннат қилаётган дугонасининг тўйига Зулфия ясаниб-тусаниб борди. Ноз-неъматларга тўла хонтахта атрофида дугоналар мириқиб суҳбатлашишди, изма-из келтирилган хилма-хил таомлардан тановул қилишди. Аммо Зулфиянинг ҳеч нарсага қўл теккизмаётгани, қизиқарли гурунгга қўшилмаётганидан кўпчилик ажабланди.
– Зулфия, сенга нима бўлди? Бирон нимадан хафамисан? – деди тўйхонадан узоқлашгач дугонаси Мастура. У хуш-хандон даврани барвақт тарк этишга қистаган Зулфияни тушунолмаганди.
– Кўрмадингми, ёнимда анави Нозима пес ўтирганди. Бирам жиркандим, бирам жиркандимки. Тавба, шу ҳолида тўйда бало борми унга?
– Қўй, ундай дема. Биласан, Нозима орамизда энг чиройли, аълочи қиз эди. Ота-онасидан ажралгач, шу дардга йўлиқди. Бечора шундоғам ҳеч кимга қўшилмайди. Кўнгли ёзилсин, деб Шоҳистанинг ўзи уни қўярда-қўймай олиб келибди.
– Шоҳиста ақлини ебди. Бунақа башарали меҳмон бошқаларни жиркантиришини ўйламабдими? Бунинг устига касали юқумли бўлса.
– Ҳеч ҳам юқумли эмас экан. Шундай бўлса-да, аҳамият бердингми, қизлар билан қучоқлашиш у ёқда турсин, ҳатто қўл беришиб кўришмади шўрлик.
– Мен унга қараганим ҳам йўқ! Жой қуригандек менга ёнма-ён ўтирганини-чи? Песи юқмаслигини қаердан биласан? Яраси безарар бўлганида эри ҳайдаб юборармиди? Айтишларича, қизчасига аллақачон юққан, юз-кўзлари олачалпоқ бўлиб кетганмиш-ку!
Мастура дугонасининг такаббурлигидан бош чайқаб қўя қолди.
* * * Зулфия уйига кела солиб қайнанасидан танбеҳ эшитди. Човгумни газда унутиб қолдириб тўйга кетгани учун кампир анча жавради. Вақтида келмаганида уй ёниб кетиши мумкинлигини пеш қилди. Тунд кайфиятда тўйдан келган Зулфия баттар асабийлашди. «Шум кампир»дан тезроқ қутулиш керак, деган мақсад миясини яна чирмаб олди. Осон ва ҳеч ким сезмайдиган қасос йўлларини излаб бош қотирар экан, бирдан кўз олдига тўйда ийманиб-тортиниб ўтирган Нозима келди. Зулфиянинг кўзлари ёниб кетди. У ниҳоятда жўн ва ҳеч ким шубҳа-гумонга бормайдиган усулни топган эди.
«Арзимаган оворагарчилик эвазига ундан қойилмақом ўч оламан, – дерди у азбаройи севинчга тўлиб. Қалбида туғилган ваҳшиёна истак унинг кўзларини тамоман кўр қилганди. – Нега ҳамма уни ҳурмат қилади? Қаерга бормасин, ўтқизгани жой топишмайди. Юзлари пес бўлиб кетсин, ҳали кўрамиз, уни яна шундай эъзозлашармикан?»
У қачонлардир эшитганлари асосида йўл тутди: дастлаб калтакесак топиш керак эди. Уч-тўрт кун деганда бу жирканч жонивордан тўрттасини амаллаб ушлади. Кейин унга зиравор аралаштириб чопқида обдон майдалади. Махсус қиймадан чучвара тугиб, товуқларга ем тайёрлайдиган қозончада пишириб олди. Эри келгач биргаликда ейишни мўлжаллаган қўй гўштили чучвараларни эса тайёрлагач, музлаткичга жойлади. Ҳаммаси режадагидек кетаётганди.
– Ойижон, овқатингизни иссиғида еб ола қолинг, – деди у сохта меҳрибончилик билан товоқчани хонтахтага қўяркан.
Жойнамоз устида тасбеҳ ўгираётган кампир унга жавобан миннатдорона бош қимирлатди.
Зулфия кампирнинг овқатга келишини дераза дарпардасини қиялатиб кузатиб турди. Аммо унинг тоат-ибодати тугай демасди. Бир маҳал қўшни келиннинг «Зулфия ҳувв» деб чақиргани эътиборини тортди. Кўчада ўйнаб юрган ўғлини ҳам ёнига олиб қўшниникига чопди. Ахир қўшниси куни кеча Туркиядан янги мол келтирган. Энг сараларини ҳар галгидек Зулфия танлаб олади-да. Бир-биридан нафис ва бежирим либослар Зулфиянинг ақлини тамоман ўғирлаганидан ўғлининг чиқиб кетганини билмай қолди...
Пешин намозини ўқиб тугатган онахон неварасининг хонтахта ёнида уни кутиб ўтирганидан севинди.
– Ия, болажоним, қорнинг очдими? Нега чучварадан еявермайсан? – деди у набирасининг олдига товоқчани сураркан. – Ол, болам, тўйгунингча е.
Бола иштаҳа билан чучварани еб ҳаш-паш дегунча товоқни бўшатди. Рухсат сўраб кейин таомга қўл чўзган одобли набиранинг хатти-ҳаракати кампирни беҳад шодлантирди. «Эҳ-ҳе, қандай яхши набирам ва келиним бор-а, Аллоҳимга шукр», деганча Худога шукрона келтирарди момо.
Идишларни йиғиштириб олган пайтдан бошлаб Зулфия натижани кута бошлади. У тезроқ кампирни бадбашара қиёфада кўришга ошиқарди. Бир кун ўтди, икки кун, бир ҳафта, бир ой ўтса ҳамки, кампирда ёмон аломатлар рўй бермади. Ҳайрон бўлганидан Зулфия ўғлидаги ўзгаришларни ҳам дабдурустдан пайқамади. Аммо бир гал уни чўмилтираётганида белида пайдо бўлган шапалоқдек-шапалоқдек учта доғни кўрдию ҳушидан кетаёзди. «Бу нимаси? Айтишларича, пес доғлар белдан бошланаркан. Ё тавба, наҳотки калтакесакларни болам еган бўлса...»
У совун ва мочалкани отиб юборганча қайнанасининг олдига югурди:
– Ойи, ўша куни... Чучвара пиширган куним... Овқатдан набирангиз емовмиди? – деди у ҳаяжонини базўр яшириб.
– Ҳаммасини паққос туширганди, – деди кулиб қайнана. – Мен бир дона ҳам емадим. Чучварахўр набирамнинг егани – менинг еганим-да, айланай. Нон билан чой ичиб қўя қолдим кейин. Нега сўраяпсиз?
– Йўқ-йўқ, шунчаки, у яна чучвара пишириб беринг, деяпти-да. Сиздан сўраётганим шунинг учун эди, – деди у бўшашганича. Энди эсига тушди. Ўша куни кечки пайт Мирсаид келгач, Зулфия музлаткичдаги чучвараларни пишириб келди. Бу таомни яхши кўрадиган бола эса қорни тўқлигини айтиб ухлаб қолганди...
Шу-шу, Зулфиянинг ичини дард кемиради. Боланинг доғлари кун сайин ортиб, лўппи юзлари ҳам олачалпоқ тусга кира бошлади. Шундагина Зулфия покдомон аёлга қилган зуғумига боласи учраганини билди. Бироқ у ҳозирги андуҳлари боланинг келажакда чекадиган ғам-аламлари олдида ҳолва экани, ўғлини уйлантириш учун ўзи ҳам озмунча заҳмат чекмаслигини хаёлига келтирмаган экан.
* * * – Қиз ажойиб чевар бўлган, – деди Мастура. – Худо хоҳласа, уни келин қилсанг, асло афсусланмайсан, одобли, оёқ-қўли чаққонгина.
– Мастур, она-боланинг гапи бир жойдан чиқсин-да, ишқилиб, ноумид кетмайлик. Бордию иш битмаса, ўзинг кўндиришга ҳаракат қиласан-а, ўртоқ?
– Хавотир олма, қизи билан ҳам, онаси билан ҳам гаплашганман. Ҳаммаси яхши бўлади, – деди Мастура қўнғироқ тугмасини босаркан.
Ичкаридан аёл киши товуш бердию эшик очилди. Юрагидаги ҳаяжонни босишга уринаётган Зулфия бетоқатланиб қаради: остонада пешана ва чаккаларини оқ доғлар қоплаган Нозиманинг маъсум қиёфаси кўринди...
Добавлено (03-Апр-2013, 16:28) --------------------------------------------- Хатолардан урганамиз!
Бешигида ширингина бўлиб “пишиллаб” ухлаб ётган боласининг оромини бузгиси келмаса-да, ҳозиргина телефонда эшитган хабарнинг таъсиридан истагига қарши борди. Ўғлини шахд билан қўлига олди-да, иссиқ кийимларини кийдирди. Уйқуси бузилганидан, бу ҳам етмагандек, онасининг силтаб кийинтираётганидан алами келган болакай чирқираб йиғлаб юборди. Ўзи тўлиб турган аёл боласининг йиғисига бардош беролмади. Кўз ёшларига эрк берди...
– Пешанам қурсин! Болажоним, энди нима қиламиз? Қаерга борамиз? Ўша – мени, сени севувчи даданг бошқа аёлни деб турса, биз нима қиламиз?.. – Ўзича боласи билан дардлашган бўлди-ю, яна хаёли телефондаги гапларга кетди... “Эрингиз мени севади! Қадрингизни билиб ўзингиз кета қолинг. Яна бутун маҳаллага шарманда бўлиб “эри ҳайдаб юборибди” деган гапни орттириб олманг”. Мана бор гап. Шу гаплардан кейин қандай қилиб қолади бу ерда? Хиёнаткор билан бир уйда, бир хонада қандай яшайди? Бутун умрини, меҳр-муҳаббатини шу инсонга бахшида этса-ю, бу кишим бошқаси билан “севдим-куйдим” деб юрса. Ота-она танлови билан турмуш қуришган бўлса-да, ўтган беш йил давомида бир-бирларига ўрганиб қолишганди. Ҳатто, бир-биримизни севиб қолдик, деб ўйлаб юрарди. “Севишганлардан қаеримиз кам”, деб куларди дугоналарига. Энди эса...
Аввалига дадил қадамлар билан ота уйини кўзлаб кетаётган аёл йўл бўйи “Нима дейман? Нима деб кириб бораман? Нега? Нима учун?” деган саволлардан адо бўлаёзди. Хаёлида ғужғон ўйнаётган саволлардан қадамлари тобора оғирлашиб, секинлашиб борарди. Йўловчи таксига чиққанида ҳам хаёллари тарқоқ эди. Боласига термилиб баттар хўрлиги келиб кетди. “Ахир... Ахир нима учун?! Турмуш ўртоғим деб кўкларга кўтарсам-у, мени, фарзандини, оиласини бошқа аёлга осонгина алмашиб кетаверса. Ўрнимга бошқаси осонлик билан келиб, ўтириб олса. Болам отасиз ўсса! Шу ҳам адолатданми?!” Кўксини куйдираётган юрагидан чиқаётган сўроқларнинг охири кўринмасди. Ногоҳ ҳайдовчи йигитнинг ўзига қизиқиш билан қараётганини кўриб, нигоҳини олиб қочди. Кўнглига қўрқув оралади. Деразадан “лип-лип” ўтаётган дарахтлару уйларга қараркан, қоронғи тушаётганини англади. Қўрқуви баттар кучайди. Ўзини жуда ожиз ҳис қилди. Бағридаги боласини маҳкамроқ қучди. “Наҳотки, энди ҳар бир қарашдан, ҳар бир нигоҳдан юрагим шунақа зирилласа? Ҳар бирининг замирида эри йўқ, боши очиқ, деган тавқи лаънат ётса? Йўқ”. Ота уйига бормади. Бекатдаги ўриндиқлардан бирига ўтирди. Қорни очиққан болакай ожиз йиғлай бошлади. Боласини бағрига босганча оҳиста тебратиб овутар экан, толиққанини ҳис қилди. Қоп-қора кўнглига яраша ёмғир ҳам ёғиб юборди. Шариллаб ёғаётган ёмғир, совуқ, қоронғилик...
“Нега кетдим? Нега бир оғиз у кишидан сўрамадим? Ахир, телефон қилиб, шунақами деб сўрасам бўларди-ку! Балки кимдир атай қилгандир. Энди нима қиламан? Қаерга бораман?” Орадан қанча вақт ўтди билмайди, таниш овоздан бошини кўтарди...
– Бу ерда нима қиляпсан? Машинага чиқ!
– Сиз! Қандай қилиб? Мен ҳеч қаерга бормайман!
Эри ҳеч нима демади. Худди аёли ҳеч нима демагандек, боласини қўлига олдию юзчасидан чўлпиллатиб ўпиб, индамай машина томон юрди. Ноилож қолган аёл ҳам уларга эргашди. Эркак орқа ўриндиққа ўғлини жойлаштириб, ўзи ҳам рулга ўтирди-да, уни кута бошлади. Аёл ёмғир тагида нима қилишини билмай бироз турдию оҳиста машинага ўтирди. Шуни кутиб тургандек машина уйлари томон елдек учиб кетди. Йўлда кетиб бораркан, эрининг ҳеч нима демаганидан аёл бўлиб ўтган гапларда “жон” борлигини англади. Лекин умр йўлдошини ёнида кўриб, хотиржам тортди. У энди мана шу инсоннинг бир умрлик йўлдоши эканлигини, шу инсон унинг бахти, ҳимоячиси, ишонган тоғи, қўрғони, фарзандининг отаси эканлигини тан олиб бораётганди. Боласининг хотиржам ухлаётганини кўриб, ойнадан дам-бадам уларга қараб қўяётган эрининг нигоҳларини ҳис қиларкан, қалбига илиқлик югурди. “Ҳамма хато қилади. Айтишади-ку, хатолардан ўрганамиз, деб. Оилам учун кечирдим...” Бу сўзларни пичирлаб айтган бўлса-да, айбдор нигоҳини ундан узмай келаётган инсон эшитди. Нигоҳлари билдирди буни...
Добавлено (03-Апр-2013, 16:34) --------------------------------------------- Хотин яхшими, футболми?
(Ҳажвия)
Бу саволга жавоб аниқ дейсизми? Тўппа-тўғри. Албатта футбол яхши-да! Ҳа, маладес ўғил бола! Ўзлариям менга ўхшаб ашаддий футбол ишқибозимилар, деб қўйдим. Шунақа! Йигитнинг гули футбол деса, ўзини томдан ташлайдиган бўлади! Қани, қани икки қўлингизни белингизга қўйиб ўзингиздан “Ф” ҳарфини ясанг-чи! Ҳа, баракалла! Кўрдингизми?! Шу заҳотиёқ чеҳрангизга табассум ёйилди. Биринчидан,бу футболнинг сизга бир олам қувонч бахшида этишидан нишона. Иккинчидан, у билан ошно бўлган одам “бир қоп семиради” демоқчи бўляпти, сезяпсизми? Хотин бор жойда харажату тижорат, “фалончи фалон нарса кийибди”, “пистончини эри зўр нарса олиб берибди” деган гапдан бошингиз чиқмайди. Фақат гап бўлса майлийди, энг камида битта янги кўйлакка тушмасангиз ҳисобмас... Чўнтакка зиён. Шунақа пайтда футболнинг афзалликларига яна бир бора амин бўласиз.Футболгинам камтар, кийим танламайди. Фалончидан фарқли бўлай деб бирорта ўйинчига гулли кўйлак кийдириб қўйиш хаёлигаям келмайди. Туғилганига нақ юз йил тўлган бўлса-да, ҳали бирорта ўйинчини ясатиб обрў орттирганини кўрмаганман. Не-не жаҳонга машҳур зўр футболчиларниям бир хил кийинтириб, камтарликдан кам бўлгани йўқ... Хотинга ўхшаб тўйга битта кўйлакни иккинчи марта кийиб боришдан бош тортиш хаёлигаям келмайди.Тўй “жонивор”да ўзи бор йўғи 200-300 та одам бўлса... Футболгинам, миллионлаб одамнинг олдига ўша юз йиллик кўк, қизил, сариқ майкада чиқишниям ор билмайди. Футбол кўрсангиз, кўнгилдаги гина-кудрат, ишхонадаги майда кўнгилсизликлар, рўзғордаги кам-кўстларнинг ҳаммаси унутилади. Тўқсон дақиқага ёш болага айланасиз, қоласиз. Хотин-чи? Атай гапни кам-кўстларга буриб, тепа сочингни тикка қилади. Қолаверса, футбол менинг дам олиш куним мароқли ўтиши ҳақида қайғуради, меҳрибонгинам. Телевизорнинг рўпарасида ўтириб маза қилсин ёки стадионга бориб овози бўғилгунча қичқириб хумордан чиқсин, дейди. Хотин бўлса, ғирт тескариси, эрталабдан “Ҳеч бўлмаса, дам олиш куниям уй ишларига ёрдамингиз тегмасин, хўпми?” деб жавраб қон қилади. Бу яна битта фарқи.
Севимли дивангинамга ёнбошлаб, телевизорда футбол томоша қилишнинг савобига ким етсин. Мабодо, стадионга боришга қарор қилган бўлсангиз, нур устига нур. Атрофинг тўла минг киши, ҳеч кимнинг йўқ сен билан иши! Ҳар бир ўйинчига алоҳида бақирасанми, ҳаммасига баравар қичқирасанми, биров бир нарса демайди. Орасида сўкишлар қўшилиб кетсаям, мушугингни пишт дейдиган одам йўқ. Қайтага ашаддий ишқибоз экан, деб обрўйингга обрў қўшилади. Бақираётганда ёмон кўрган одаминг, мукофот пули ёзмаган бошлиғингни кўз олдингга келтириш ҳам мақсадга мувофиқ. Бу ўз ўрнида асабларни тинчлантириб, юрагингдаги ғуборларни ювади. Қувончу хурсандчиликлар қаторида ҳар бир урилган голни “ювиб” нишонлашдек имкониятингиз ҳам бор. Қиттай-қиттай қилишга тайёр баҳона. Уйда хотинингизга рўзғор юмушларидан бирортасини бажариб бўлдим, шуни “юваяпман”, деб кўринг-чи? Балога қоласиз. Эшитган одам жиннига чиқариб қўймаса, мен отимни бошқа қўяман.
Фақат баъзи-баъзида ютқазиб қўйиб, юрагингни қон қилишини ҳисобга олмаганда футболжонда фазилат кўп. Фойдасининг фоизи кўп бўлса кўпдирки, фалон сўмли маҳсулотларни бозордан сотиб олиб топадиган қувватингиздан кам эмас. Нархиям арзонгина, арзимаган пулга биттагина чипта сотиб олсангиз бўлгани. Баъзида бирор вақти йўқ, аммо чиптаси бор танишингизнинг ўрнига теп-текинга тушиш имконияти ҳам туғилиб қолиши мумкин.
Лекин телевизорда футбол томоша қилишнинг ҳам ўзига яраша яхши томонлари бор. Бирор ўйинчининг қайсидир ҳаракатидан хафа бўлсангиз ёки голни ўтказиб юборган дарвозабондан алам олмоқчи бўлсангиз, шартта пультни босиб ўчириб қўясиз ёки бошқа каналга ўтиб кетиш ҳуқуқингиздан фойдаланасиз. Хўш, қани айтинг-чи, хафа бўлган рафиқангиздан шундай ўч олишнинг иложи борми? Албатта йўқ! Яшанг!
Унда қани қўлни ташанг, бу хотиндан кўра футбол яхши, деганингиз бўлади. Бу гапдан мендек ашаддий футбол ишқибозиниям кўнглим тўлади. Рака топинг! Футболгинам ишқибозимга яхши ўйин кўрсатай деб қайғуради... Биз учун қайсидир жамоадан фалон миқдорда пул бериб, яхши ўйинчини сотиб олади. Яхши ўйнамаса, ишқибознинг асабини бузгани учун ҳуштак чалиб огоҳлантиради. Шундаям хато қилса, жазога тортади... Ютқазиб қўйса...
Тўхта, тўхта... Ютқазиб қўйганида еру кўкка сиғмайдиган аламимни кимга сочаман?! Эргаш Каримовга ўхшаб “Онамдан қолган тошойна қани?” деб кимга дўқ қиламан. Аламига ичиладиган аччиққина маставани ким пишириб беради? Буёғини ҳисобга олмабман-ку?! Икки гапнинг бирида “Футбол ишқибозига тегмай, мен ўлай” десаям бори яхши. Йўғидан асрасин! Ана шу кичкинагина бўлса-да, лекин асосли сабаблар туфайли “Хотин ҳам, футбол ҳам яхши” дейишга мажбурмиз. Иккови кундошу биз эркакларга жондош экан. Шунақа...
Добавлено (03-Апр-2013, 17:33) ---------------------------------------------
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Чоршанба, 03-Апр-2013, 18:35 |
|
| |
Giyos | Сана: Пайшанба, 04-Апр-2013, 09:56 | Изох # 68 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| super
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Пайшанба, 04-Апр-2013, 10:17 | Изох # 69 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Xatosi tufayli aziyat chekayotgan bolaga Rahmim keldi. Astag'firulloh !!! Qanday onalar bor dunyoda tavba !!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Пайшанба, 04-Апр-2013, 19:54 | Изох # 70 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Қисмат қасоси!
..Тун ярмидан оққан. Ташқарида шамол увиллайди. Уйқусида хўрсиниб қўяётган хотинига термилиб ўтирган Жаҳонгирнинг юраги сиқилди: «Бечора, қийналиб кетди. Нега ҳаёт шундай? Айрилгинг келмаса-да, мажбурсан. Опамга инсоф кириб қолмасмикин-а».
Шундай хаёлларга берилган Жаҳонгир дераза ойнасининг оҳиста тиқирлашидан чўчиб ўзига келди. «Астағфуриллоҳ! Ким бўлди шу маҳалда? Шамолмикин ё шундай туюлди, шекилли. Ухлаш керак».
Кўрпани устига тортаркан, дераза яна икки-уч марта тақиллади.
– Ким у? – деганча дераза олдига борди. Аммо бирон товуш ёки шарпани сезмай яна жойига қайтди. Бироз ўтиб эса... охири бўлмади. Чопонини елкасига ташладию ташқарига йўналди.
Ташқарида жон асари кўринмас, шамол кучайиб, еру кўкни хазон барглари қоплаганди. Жаҳонгир кўча эшиги қия очиқ қолганини кўриб, шамол очган, деганча, ёпиб қўйиш учун шошди. Аммо ўз хонасининг деразаси рўпарасига келганда эшикни шамол очмаганига амин бўлди...
* * * – Сенга йўқол демаганмидим. Ҳалиям шу ердамисан?
– Опажон, мени ҳайдаманг, ахир қаерга ҳам борардим, ота-онам ўлиб кетишган бўлса. Янгамнинг олдида қандай яшайман?..
- Бошимни қотирма! Бу – сенинг муаммоинг, укамни фарзандли қилиш эса менинг бурчим, тушундингми? Шу бугуноқ! Эшитяпсанми? Шу бугуноқ даф бўл уйимдан!
Сафаргул келинни итариб юборганича ичкарига кириб кетди. Дили вайрон бўлган келин унсиз йиғлаб ошхона томон йўл олди. Жаҳонгир хонага киргач, хотинининг нарсалари ҳозирлаб қўйилганини кўрди-ю:
– Ҳеч қаерга кетмайсан! – деди. Хотинининг қўлидагиларни тортиб олди. – Мен сени яхши кўраман, Нафис. Сенсиз яшолмайман! Илтимос, кетма, - деди.
Нафиса эрининг кўзларига тикилди. Аслида Нафисани Жаҳонгир эмас, унинг ота-онаси яхши кўриб келин қилишди. Йигитнинг унда унча кўнгли йўқ эди-ю, қизнинг одоб-ахлоқи, мулойим гап-сўзи, қўлигул чеварлиги ва пазандалигини кўриб, унга муносабати ўзгара бошлади. Улар жуда аҳил бўлиб кетишди, аммо йиллар ўтса-да, фарзандли бўлишмади. Қайната-қайнана ҳам ёлғизгина ўғлидан зурриёд кута-кута оламни тарк этди. Аммо икки уй нарида турадиган Сафаргул кейинги пайтда туғмас келинни ҳайдаб, укасини бошқа аёлга уйлантиришни астойдил кўнглига туккан. Ҳатто, «бешик кўрган»идан топиб ҳам қўйган. Эр-хотиннинг эса асло ажралгиси йўқ.
* * * Зийнат ишдан шошиб келди. У бугун дугонаси Нафисани кўргани бормоқчи. Апил-тапил тайёрлаган сомсадан болаларига кўпроқ қолдираркан, бари бир кечроқ келаман, оч қолишмасин, деб ўйлади. Дугоналар бир жойга келишдими, ҳеч гаплари адо бўлмасди.
Уйдан чиққан Зийнат йўл-йўлакай дугонаси ҳақида ўйлаб кетди. Кейинги пайтларда бефарзандликдан эзилган Зийнат илгаригидек хуш-хандон, очилиб-сочилиб гаплашмас, иккови гап-сўзсиз бир-бирини тушунишарди. Бугун ишхонасида Нафисаларнинг бола асраб олгани ҳақида эшитдию хурсанд бўлиб кетди. «Бундай нияти борлигини айтмаганди, аммо яхши иш бўлибди», деб ўйлаганча дугонасини кўргани ошиқди.
Нафиса Зийнатни ҳам қувонч, ҳам қандайдир хавотир билан қаршилади.
– Ярим кечаси Жаҳонгир акам бола йиғисидан уйғониб кетибди. Ташқарига чиқса, шундоққина ётоқхонамиз деразасининг тагида йўргакланган чақалоқ ётганмиш. Қайсидир тошбағир уни ташлаб кетибди. Хўжайиним билан ҳам хурсанд бўламиз, ҳам ҳайрон. Ўғил бола экан... Дугонажон, кимлардир тирноққа зор, кимлардир эса... Ҳай, майли, биз дилимиз шод бўлди, дея боламизга Дилшод деб исм қўйдик. Аммо қайнопам...
Сафаргул укаси ажрашишни истамагач, жаҳл отига минган, укамни бир бало қилиб қўйгансан, отамнинг чироғини ўчирмоқчимисан, дея кунда-кунора келиб келин шўрликни юмма талаб кетарди. Бола воқеасидан кейин эса Сафаргул бутунлай қутуриб кетди... «Бировнинг ҳаромисини бола қилишга ор қилмайдиган укасинию ношуду нотавон келин»ини ҳақоратларга кўмиб ташлади.
– Кеча келиб «Болани эрталабгача йўқотмасанг, ўзинг ҳам бу уйдан даф бўл!» деб кетди. Ҳозир келиб қолса керак, – деди Нафиса эшикка қўрқа-писа қараб. Зийнат дугонасига раҳми келиб бир-икки оғиз тасалли бермоқчи эди, аммо гапи оғзида қолди. Ташқаридан бақир-чақир эшитилиб, уйга Сафаргул шитоб билан кириб келди. Нафиса тура солиб бешикка ёпишди. Сафаргул оғзига келган тубан сўзларни ишлатар, «туғмас», «қисир», деган тавқи лаънатни қайта-қайта такрорларди. У бешик устидаги ёпинчиқни юлқиб олиб, чақалоққа ташланди.
– Опажон, ундай қилманг! Жон опажон, бир умр қулингиз бўлай!..
Сафаргулнинг кўзлари қонга тўлди. Бешикни даст кўтардию ҳовли томон чопди. Эшикни тепиб очиб, бешикни улоқтиришга чоғланганида Зийнат унинг қўлларини қайирди.
– Сизнинг ҳам қизингиз, ўғлингиз бор-ку! Уларнинг эртаси қандай бўлишини қаердан биласиз? – деди Зийнат ортиқ чидолмай.
Сафаргул унга ўқрайди:
- Болаларимнинг ташвишини қилма! Икки дунёда ҳам мен ота-онасининг тайини йўқ ташландиқ болани ота-онамнинг умидли уйига қўймайман!
Ўша куни Нафисани ҳайдаб юборишди. Кўп ўтмай Жаҳонгир уйланди. Уч йилдан сўнг турмушга чиққан Нафисани ёши анча катта бўлган турмуш ўртоғи жуда ҳурмат қилар, Дилшоддан бор меҳрини аямасди. Бир йил ўтиб, Нафиса эгизак қизалоқли бўлди. Болажон эрининг қувончи чексиз эди. Жаҳонгир учинчи марта уйланса-да, ҳануз бефарзанд. Айниқса, сўнгги келин жуда ўткир чиқди. Ҳатто «ҳамма ишга бурнини тиқаверадиган» Сафаргулнинг қадамини кесди. Эргаштириб келган арзанда қизини эса еру кўкка ишонмас, «ҳамма айб Жаҳонгирда» эканига икки гапнинг бирида шама қиларди...
* * * Зийнат кўк дарвозали уйга яқинлашаркан, ичкаридан бир аёл чиқди. Узун кўйлак кийиб, рўмол ўраб олган бу аёлни у таниёлмади. Аёлни кузатиб чиққан Нафиса беҳолгина дарвозага суяниб, нотаниш меҳмоннинг изидан қараб қолди. «Дугонамнинг тоби йўқ, шекилли», деб хаёл қилган Зийнат қадамини тезлатди.
Дарвозага суянганча тошдай қотиб қолган Нафиса дугонасининг овозидан ўзига келди. Унинг кўзлари қизариб, қовоқлари шишган эди. Нафиса ўзини қувноқ тутишга уриниб Зийнатни уйга бошлади.
– Болаларинг кўринмайди? – гап бошлади Ҳафиза.
– Мактабга кетишган. Фоти-Зуҳралар ҳам бу йил биринчида ўқишяпти, – кулиб жавоб берди Нафиса. Уни бир дард эзаётгани кундай аён эди. Дугонасининг нима гап деган саволига бир хўрсиндию жавоб берди:
– Биласанми, Дилшодимнинг онаси келибди. Уни қайтариб беришимни зор қақшаб илтимос қилди.
– Қизиқ, фарзанди борлиги шунча йилдан кейин эсига келибди-да, ажабланди Зийнат ва ҳозиргина эшикдан чиқиб кетган аёлни эслади.
– Қизиқ бўлганда қандоқ! Унинг кимлиги ҳаммасидан ҳам қизиқ.
– Ким экан у? – янаям қизиқиши ортиб сўради Зийнат.
– Сафаргул эсингдами? Ўшанинг қизи Муниса...
Зийнат хато эшитдимми, дегандай қайта сўради. Сафаргулнинг қизи... Бўлиши мумкин эмас. Ахир ҳамма балони бошлаган Сафаргул эди-ку! Дарҳақиқат, ўша пайтлар унинг қизи институтда ўқирди-я. Бундан чиқди, Муниса иснодга қолмаслик учун ҳеч кимга сездирмай болани бефарзанд тоғасию янгасига қолдирмоқчи бўлган...
– Ўшанда қаттиққўл онасига ҳақиқатни айтишдан чўчиган экан, – деб гапида давом этди Нафиса. – У болани бизга топшириш энг тўғри йўл, деб ўйлабди. Ўша йигит иккови болани деразамиз остида қолдиришиб, Жаҳонгир чиққунча ойнани черта-черта кутиб туришибди.
– Хўп, қилғиликни қилишибди, нега энди сен болани катта қилгач, тортиб олишмоқчи?
– Йиллар ўтгач, ўша йигит Мунисага уйланибди, бироқ улар фарзанд кўришмабди. Эр-хотиннинг Дилшодимни қайтариб олишдан ўзга чораси йўқ эмиш. Аммо улар чучварани хом санабди, чунки мен ўғлимни ҳеч кимга бериб қўймайман! Дилшод фақат ва фақат менинг фарзандим!
Бу гапларни айтаётган Нафиса илгариги тортинчоқ ва уятчан Нафисага асло ўхшамас, ёниб турган кўзларида оналик аталмиш бахт ва шу бахт ато этган адоқсиз журъат, қатъият ва шижоат акс этарди. Бу кўзлар боласини дея не кўйларга тушса-да, уни жон-жаҳди билан ҳимоя эта оладиган, жигаргўшасининг бахту саодати учун жонидан ҳам кеча оладиган мўътабар аёлнинг кўзлари эди. Зийнат дугонасидаги енгиб бўлмас кучга манба бўлаётган қудрат оналик меҳри эканини, шум қисмат Сафаргулдан қасос олаётганини дил-дилдан ҳис этди.
Добавлено (04-Апр-2013, 13:33) --------------------------------------------- СМС!
1. − Мени намоз ўқишга мажбур қила оладиган одам ер юзида йўқ!
Бу Доцентнинг даъвоси эди. Кўп айтарди шу гапини.
Доцент бу университет талабалари домла Абдуллаев дейдиган Усмон Обидович. Кафедрадагилар учун Доцент. У бу унвонни доцент бўлмасидан анча олдин олган. “Доцент бўлмасам бўлмаяпти, хотин қўймаяпти”, деган гапидан кейин олган бу унвонни.
Ана шу хотини Диёра кўп чизиқларни чизиб берди, Доцентнинг ҳаёт йўлида. Кейин Доцент шу чизиқлардан чиқиб кета олмади. Эрлиги ҳам, эркинлиги ҳам ана шу чизиқлар орасида бўлди.
Диёра тиллага ўч чиқди. Диёранинг онаси тиллага ўч эди. Йўқ, онасидан олдин онасининг онаси ўч эди. Аслида, Диёранинг момосининг момолари ҳам тиллага, бойликка ўч бўлишган. Доцент билибми, билмайми ана шунақа, тиллага, бойликка, ҳашамга ўч бўлган сулола вакили бўлган Диёрага уйланиб қолган эди.
Доцент доцент бўламан деб қишлоғидан Самарқандга келганда бу шаҳарнинг қизлари бунчалар чиройли эканидан боши айланиб кетганди. Боши айланганидан бошига минг бир балони орттириб олганди.
2. − Сиз қаторилар ўқишни ҳам, ишни ҳам уддалашаяпти! Стипендиянгиз билан қорнимиз тўярмиди? Бирор жойга ишга киринг! Дарсдан чиқиб, уйга чопмасдан, кечқурунлари ишлайдиган иш топинг!
Бу ҳали келинчак Диёра берган биринчи фармон, у чизган биринчи чизиқ эди. Ана шу чизиқ бўйлаб бориб, Усмон шаҳар мактабидан дарс олди. Тушгача ўқийдиган Усмон тушдан кейин болаларни ўқитадиган бўлди.
Усмон қобилиятли эди, яхши ўқитувчи ҳам бўлди. Ўқувчилари фан олимпиадаларида ғолиб бўла бошлади.
Ана шунда Диёра иккинчи фармонни имзолади:
− Ўқитувчининг ойлигига қараб ўтирсак, қачон уй-жой қиламиз, қачон машина оламиз! Репититорлик қилинг! Дарсдан кейин беш-ўнта болага қўшимча дарс ўтинг!
Усмон яхши репититор бўлди. У ўқитган ўқувчилар нуфузли олийгоҳларга ўқишга кира бошладилар.
3. Усмоннинг ноёб қобилияти, меҳнаткашлиги туфайли университетда олиб қолишди. Усмон ҳам устозлар ишончини оқлади. Яхши ўқитувчи бўлди.
Ана шунда берилган эди, доцент бўлиши кераклиги ҳақидаги Диёранинг фармони. Ана шундан бери Усмонни кафедрадагилар Доцент деб чақирадиган бўлишган эди.
Доцент тиним билмай ишлар, эртадан кечгача икки кишининг ўрнида дарс берар, ҳалиям уйида ўқишга кирадиган болаларни ўқитарди.
Аввалига икки хонали уй олиб, қайнонасининг тергашларидан бироз қутилган Доцент кейин уйни тўрт хоналига алмаштирди. Янги бўлмаса ҳам дурустгина машина олди. Аммо Диёра фармон устига фармон чиқарар эди:
− Қачонгача “дом”да яшаймиз? Ҳовли олинг! Биз ҳам бундай, одамга ўхшаб яшайлик!
4. Доцент фармонлар ижроси билан бўлиб, ҳамкасблари билан кўп очилиб гаплашмайди ҳам. Бошқаларга ўхшаб, тўйма-тўй юришга ҳам вақти йўқ. Бошқаларга ўхшаб, гап-гаштакларга ҳам қўшилмайди. Умуман, бошқаларга ҳеч бир соҳада қўшилмайди, Доцент. Фақат Нурали билан яқинлиги бор. Улар бирга ўқишган, бирга ишда қолишган. У ҳам қишлоқнинг боласи. Ана шу Нурали билан гоҳ-гоҳда ҳасратлашади. Ана шу Нурали уни ҳар замонда чизиқдан четга, факультет орқасидаги Ўлмас аканинг ошхонасига судрайди.
− Анакондангни унут! Ўлар дунёда би-ир улфатлашайлик!
Доцент Нурали билан улфатлашгандагина яйрайди, дунёнинг ғамларини унутади, ҳатто “Анакондаси”ни ҳам унутади. Тўғри, унутгани уйига борганда қимматга тушади, аммо барибир Нурали “судраганда” Ўлмас аканинг ошхонасига яна бораверади. Нуралининг эса гапи доимо бир хил:
− Ўлар дунёда би-ир улфатлашайлик!
Доцент уйда Диёранинг, ишда эса ана шу Нуралининг айтганини қилади. Бошқа ҳамкасблар Доцентга бирор ишни қилдирмоқчи бўлсалар, албатта Нурали орқали илтимос қиладилар. Ўзига яраша ўрлиги бўлган Доцент фақат Диёрага ва Нуралига ўрлик қилмайди, холос.
5. Доцент ҳовли олди. Ана энди Диёранинг инжиқликларидан қутуларман, деб ўйлаган Доцент унинг янги фармонидан оғзи очилиб қолди:
− Уч-тўртта қўй олиб келинг! Қўй боқамиз!
“Миз” дегани билан Диёра қўйга қарармиди? Ана энди Доцент иш вақтигача шаҳар ташқарисига чиқиб, ўт юлиб келадиган, ўт бўлмаган пайтда, бозордан беда, арпа сотиб олиб келадиган бўлди. Олдин қўйларга еми, емишини бериб, кейин ишга кетадиган, ишдан кейин доимгидек репититорлик қиладиган Доцент тунга зўрға етиб олар, “Туринг! Ётасизми пешингача?” даган буйруққача тошдек қотиб, ухлаб қоларди.
Шунча билан бир ўғли, бир қизи борлигига Доцентнинг ўзи ҳам ҳайрон қолади баъзида.
6. Факультетнинг декани Абдуҳамидов намозхон бўлиб қолди. Бўлса майли эди, бошқаларни ҳам тарғиб қила бошлади намозхонликка. Ўзи намозхон кўпайган, шаҳарда ҳамма оқ дўппи кийиб қолган пайтлар эди. Талабалар орасида ҳам оқ дўппилиси кўпайиб қолганди.
− Доцент, сиз ҳам эртага битта жойнамоз олиб келинг! Бизнинг сафга қўшилинг, сиз ҳам, − деди декан.
− Мен намоз ўқишни билмайман, − деди Доцент.
− Ўргатамиз, − деди декан.
− Хоҳламасам-чи?
− Мажбур қиламиз, худди армиядагидек.
− Мажбур қила олмайсиз, − деди Доцент. − Мени намоз ўқишга мажбур қила оладиган одам ер юзида йўқ!
Энди Доцент Нуралини судради, Ўлмас аканинг дўконига.
Аммо Ўлмас ака ароқ бермади.
− Декан тақиқлаган, устимдан қаттиқ назорат ўрнатган. Агар ароқ сотсам ишдан кетаман. Ишдан кетсам, бола-чақам оч қолади. Илтимос, мени тўғри тушунинглар!
Уни тўғри тушунишди, кўчанинг у юзидаги кафега ўтишди.
− Сиқилма, ўртоқ, давлатимизда дин эркинлиги берилган, − деди Нурали иккинчи ароқ очилганда. − Дин эркинлиги борми, демак динсизлик эркинлиги ҳам бор. Биз намоз ўқимаймиз. Деканнинг ўзи ўқийверсин!
− Тўппа-тўғри, ўзи ўқийверсин! − деди Доцент тили ғўлдираб. − Яна бир марта мажбур қилса, ариза ёзаман!
− Ўқимаймиз! − деди яна Нурали. − Ўйнаб-кулиб яшайлик, беш кунлик ўлар дунёда.
− Дунё беш кунлик бўлса, ўлар дунё бўлса, намоз ўқиб қолишимиз керак эмасми? − демади Доцент.
Бунақа ўй ҳозир калласига сиғмас эди, Доцентнинг.
Нуралининг эса топган гапи битта:
− Ўлар дунёда би-ир улфатлашайлик!
7. Ана шу Нурали “ўлар дунё”да ўлиб қолди. Бирданига. Кутилмаганда. Инфаркт бўлиб.
Доцент отаси ўлганда ҳам бунчалик қайғурмагандир? Гарчи, дафн маросимларининг қоидаларини яхши тушунмаса-да, бир неча кун Нуралиникида тик турди. Ишни ҳам унутди, “Анакондасини” ҳам унутди, қўйларини ҳам унутди. Доцент ёлғизланиб қолди. Кафедрадагилар билан яқин эмаслиги етмагандек, уйдагилар билан ҳам яқин эмаслигини Нурали ўлгач, билиб қолди. Ўғли ҳам, қизи ҳам онасининг айтганини қилар экан. Доцентнинг айтган гапини гап демас экан. Уларнинг ёши улғая борган сари талаблари ортиб борди. Улар ҳам худди Диёрадек “Уни олиб келинг”, “Буни олиб келинг”га ўтишди. Қизи қачон тиллага ўч бўлиб қолганини Доцент билмай ҳам қолибди.
Доцент Нурали ўлиб, бу дунёда бир ўзи қолгандек бўлиб қолди.
− Кўрдингизми, ҳаёт ўткинчи, бизга қўшилинг! − деди декан. − Ҳаёт ғанимат! Намозни ўқинг!
− Мени намоз ўқишга мажбур қила оладиган одам ер юзида йўқ!
8. Доцентни намоз ўқишга мажбур қила оладиган одам ер юзида йўқдир, аммо ер остида-чи?
Доцент Нуралидан хат олди: “SMS”. Аввалига ажабланди, ахир Нурали ўлган-ку? Ўлганига икки ой бўлган. Кейин барибир “SMS”ни ўқиди:
“Дўстим, биз хато қилган эканмиз. Намозни ўқиш керак экан. Намоз ўқимаганим учун азобим қаттиқ бўляпти. Ҳа, айтганча, арабчани ўрган! Бу ерда ҳамма фақат арабча гапиради. Мен қийналиб ўрганяпман. Арабчани ўрганмасдан келма! Дўстинг Нурали”.
Доцент ҳайратдан қотиб қолди. Аввалига қўрқди. Кейин “Нуралининг уйидагилар қилгандир бу ишни”, деб Нуралининг телефон рақамига қўнғироқ қилди. Нариги ёқдан “Тармоқда мавжуд бўлмаган рақам терилди”, деган жавоб келди.
Доцент Нуралиникига жўнади. Уларга “SMS”ни кўрсатди. Улар бир йиғлаб олдилар. Аммо Нуралининг телефонини ҳеч ким ишлатмаётганини, уни эсдалик учун олиб қўйишганини, рақами ҳам аллақачон бекор бўлганини айтишди.
Доцент ишга борди. Кафедрадаги ҳамма ҳамкасбларига “SMS”ни кўрсатиб чиқди. Ҳамма ҳайрон. Ишонган ким, ишонмаган ким, Доцентга кўрсатмай кўрсатгич бармоғини чаккасида айлантириб қўйган ким бўлди.
– Чарчабсиз, бирор ҳафта дам олиб келинг! – деди кафедра мудири. – Нурали ўртоғингизнинг ўлими ҳаммамизни ҳам қайғуга солди. Бардам бўлинг!
– Нима демоқчисиз? – хафа бўлди Доцент. – Менинг ҳушим жойида. Мана, кўряпсиз-ку, “SMS” ҳақиқий, у қаердан келди, билмайман, аммо Нуралининг рақамидан келган.
Телефон компаниясига бориб суриштиришди.
– Сиз сўраётган телефон рақамининг фаолияти тўхтатилган, – дейишди улар.
– Мана бу “SMS” менга қаердан келганини аниқлаб беринг унда! – талаб қилиб туриб олди Доцент.
Улар Доцентга юборилган “SMS”лар рўйхатини компьютердан қарашди. Ўша “SMS” ҳақиқатдан ҳам Нуралининг ишламаётган рақамидан келган эди.
Ҳамманинг боши қотди. Ҳамма ҳайрон.
– Намоз ўқиш керак, – деди декан. – Бу жинларнинг иши. Жинлар эса бенамозлар билан ўйнашади.
Биров у деди, биров бу деди, аммо Доцент бировга билдирмай арабчани ўрганишни бошлади. Қунт билан ўргана бошлади. Бировга билдирмай намоз ўқий бошлади, Доцент.
9. – Болалар катта бўлиб қолди, буларнинг тўйларини қилиш керак. Доцентнинг ойлиги билан тўй қилиб бўлар эканми?
– Нима қил дейсан, профессор бўлайми энди?
– Профессор бўлганингизда нима ўзгарарди? Кореяга борасиз! Уч-тўрт йил ишлаб келинг! Тоғам одам жўнатяпти экан Кореяга. Уч минг доллар кетаркан. Аммо ойига икки минг доллар ишларкансиз. Икки ойда харажатларингиз чиқиб кетаркан. Учинчи ойдан ойига икки мингдан жўнатаверсангиз, мен бу ёқда тўйни тахт қилиб қўяман. Келишингиз билан тўйни бошлаймиз.
– Шу ерда ёмон топяпманми? – демади Доцент.
Хотини олиб берган билет билан хотини чиқариб қўйган самолётда Кореяга учди-кетди.
Доцентга барибир эди Кореяда ишлаш ҳам университетда ишлаш ҳам. Кореяда ҳеч кимни танимаганидек, университетда ҳам ҳеч ким билан ош-қатиқ эмасди.
Хотини тайинлагандек, биров билан иши бўлмасдан, ойига роппа-роса икки минг доллардан пулни уйига жўнатиб турди.
Хотини айтгандек, уч йилда қайтди. Хотини ҳали қайтармоқчи эмас эди Доцентни, аммо уни депорт қилиб чиқариб юборишди.
Хотини айтгандек, Доцент келгандан тўйни бошлашди.
Хотини айтган қизни ўғли олди, хотини айтган йигитга қизи тегди.
Ҳеч ким сўрамади ҳам, ҳеч ким билмади ҳам, Доцент розимиди йўқмиди, хотинининг қариндошлари билан қуда бўлишга.
10. Тўйдан кейинги маросимларга ҳам яна икки тўйнинг пули кетди.
Ана шунда хотини охирги фармонга имзо чекди. Бу фармон эмас, аниқроғи, ҳукм эди:
– Россияга кетасиз! Уч-тўрт йил ишлаб келмасангиз, оёққа туриб ололмаймиз!
– Қачон оёқдан қолганмиз? – деёлмади Доцент.
– Менга Россиянинг иқлими тўғри келмайди, Россиянинг совуғига чидай олмайман, – дея олмади Доцент.
Индамайгина хотини олиб берган билетни олиб, хотини чиқариб юборган поездда Россияга кетди Доцент.
Бир йил ишлаганда бир уйига бориб келишни ният қилди.
– Нима бор уйда? Келиб нима қиласиз? Келиб-кетишга қанча пул кетади, биласизми? Яна келганингиздан улфатларингиз келади, уларни боқишим қолувди, энди?
Доцент улфатлари қачон уйига келганини, қачон Диёра уларни боққанини эслай олмади. Нурали эсига тушди. Эслай-эслай, ўғли туғилганида бир марта Нурали уларникига келганини топди.
– Эҳ, Нурали, Нурали! – хўрсинди Доцент ва икки ракаат намоз ўқиб, савобини дўстининг руҳига бағишлади.
11. Доцент икки йил ишлаганда бир шикоят қилди:
– Бу йил қишни уйда ўтказай, Москванинг совуғи мен адо қиляпти, буйрагим шамоллаган!
– Одамлар ўн йиллаб Россиядан келмасдан ишлаяпти, – узил-кесил рад қилди хотини. – Ҳали биров Россиянинг совуғидан ўлган эмас. Яна икки йил ишланг, кейин қайтиб келиб, бемалол ишлайверасиз, шу университетингизда.
Яна икки йил ишлай олмади, Доцент. Қаттиқ шамоллаб, касалхонага тушиб қолди. Аҳволи оғирлигини, умид йўқлигини айтишди, шифокорлар.
“Беш кунлик ўлар дунёда” яна бир иш қилди, Доцент. “Ўлганимдан кейин барча ички аъзоларимни бошқа беморларга сотишларингизни, пулини эса хотинимга юборишларингизни сўрайман”, деб ариза ёзди.
– Охиригача қонимни ичсин, шу “Анаконда”, тўйсин шу “Анаконда”, – демади Доцент.
Ким билади, шундан кейин тўйгандир, Доцентнинг хотини. Ахир Москвадан, Доцент ётган клиникадан Диёранинг номига оз эмас, кўп эмас, роппа-роса юз минг доллар пул келди-да.
Доцент бўламан деб қишлоқдан келган Доцент Доцент ҳам бўлди, уйли ҳам, ҳовлили ҳам, машинали ҳам, ўғилли, қизли ҳам бўлди. Аммо ёлғиз, ҳеч кими йўқ кимсасиз кимсадек, мусофирликда, ҳеч нарсаси йўқ кимсадек йўқликка кетди.
Унга кафан ҳам, жаноза ҳам, қабр ҳам насиб қилмади... Тамом. 12. PS: Ҳаммаси шу ерда тугагандек эди, аммо деканнинг телефонига “SMS” келиб қолди:
“Мен намоз ўқияпман. Беш маҳал. Арабчада қийналмай гаплашяпман. Сиз ҳам арабчани ўрганинг! Доцент”.
Добавлено (04-Апр-2013, 14:05) --------------------------------------------- Суз захри!
— Хўш, нима экан?
Дилрабони қайнонасининг саволи қаршилади.
— Қиз… дейишди… Эшитилар-эшитилмас жавоб берди Дилрабо.
— Нима-а? — Қайнонасининг овози аввалгисидан ҳам гулдираброқ чиқди:
— Тўғри эшитдимми? Қиз, дедингизми?
— Ҳа…
— Ўзи ичингиз тўла қиз экан-да. Шунинг учун айтадилар-да: «Арқоғини кўриб бўзини, онасини кўриб қизини», деб… Вой, вой, саранжом-саришталиккина оила экан, онаси шунақа вазмин, оқила, деб ҳушим кетмасидан аввал нечта қиз, нечта ўғил кўрган, деб сўрашим керак эди?
Дилрабо индамади. Қайнонаси ўзи шунақа: ловуллаб ёнганида жим туриш керак.
— Энди нима қилмоқчисиз?
Дилрабо яна индамади.
— Сиздан сўраяпман, эрингиз билан гапиришдингизми, ахир? Тоҳиржон бир нарса дегандир? У нимаям дерди? Қизларини жонидан ортиқ кўрса, оғзидагини тутса…
Дилрабо яна бирпас индамай турди-да, қайнонасининг гапи бир нуқтага келгач, ўз хонасига кириб кетди. Дилрабо билиб турибди. Яна аллақанча пайт дийдиё қилади. Нима қилсин? Қизми, ўғилми — Худойимнинг бергани-да! Лой ёки чўп қўғирчоқ бўлса экан, одам ўзи ясаб олса?!
Дилрабонинг ечинишига ҳам мажоли келмади. Ўзи ҳам шу гал: «Ўғил бўлар», деб умидланган эди. Айниқса, учинчи қизи — Ўғилой:
— Аям Ҳасан-Ҳусан олиб келадилар, — деб чуғурлайвергач, «Бола — бегуноҳ, унинг дилига худо солади», деб ўйлаб, текширувга дадил-дадил қадамлар билан борган эди. Аппаратнинг олдида ўтирган ёшгина қиз:
— Аниқ кўринмаяпти, билиб бўлмаяпти, — деб анча куйманди-да сўнг:
— Қиз… қизга ўхшаяпти, — деди. Унинг тепасида турган Тоҳиржон:
— Қизми, ўхшаяптими? — деб сўради бетоқатланиб.
— Қиз, ҳа, аниқ қиз! — деган жавобни эшитгач, икковининг ҳам тарвузи қўлтиғидан тушди. Онаси ўзи:
— Бўлди, болам. Энди тўхтатиб қўя қолинглар, умид билан ўқигансан. Дипломинг ҳам сандиқзада бўлиб кетмасин, сени ўқитган ҳукуматга ҳам хизмат! — деган эди. Дўхтирлар ҳам:
— Озгина танаффус қилинг, ўзингизга қаранг, — дейишди. Йўқ, қайнонаси оёқ тиради:
— Тоҳиржонга ўғил керак, ака-укалари орасида бўйни кисиқ бўлишни хоҳламайман, одамлар олдиндан режалаштириб, кун санаб ҳомиладор бўлар экан, ўғил-қизлиги шунга қараркан, — деди. То ой ўтгунча қистади. Энди тўртинчи қиз неваранинг дарагини эшитиб, тўнини тескари кийяпти.
… Дилрабо кийимларини алмаштириб ҳовлига чиқди. Ошхонага йўналаётган эди, қайнонаси тўхтатди:
— Дилрабохон, элнинг удумларини кўриб турибсиз. Битта қизни жойига қўндириш учун ҳам ота-онанинг сочи оқариб кетяпти. Бундан буёғига ҳар бир қадамни ўйлаб босиш керак. Шу… вақт ўтмасидай қутилиб қўя қолинглар, мени десаларинг! Нима дейсиз? Дилрабо нима десин? Зиёда, Зарина ё Ўғилойга ўхшаган бирорта қоракўз туғилса ёмонми? Улар мана шу бувиларига қанча меҳрибон, дадаларига қанақа меҳрибон.
— Адажонимнинг овқати совуб қолмасин деб ўраб қўйдим. Ойижон, — деган гапларгача билса муштдай боши билан…
— Ҳа, ўйланиб қолдингиз, нима сизга Яна битта молтортар керакми?
Қайнонаси қизларни «молтортар», дея камситар эди.
— Ойижон, ўзингиз ҳам шу жинсга мансубсиз-ку!
Дилрабо бор қаршилигини шу жумлада ифодалади.
* * * — Яна қон босимингиз кўтарилиб кетибди. Нимага жонингизга жабр қиляпсиз? Ахир, сиз вақтида овқатланиб, вақтида дам олишингиз керак. Яна ерга эгилиб кўкат юлиб, соатлаб бошингизни кўтармай кўкат боғлаб ўтирибсизми? Бунақада бола кўкариб кетади ичингизда, биласизми шуни? Сизни ким олий маълумотли аёл, дейди?!
Дўхтир уришган сайин Дилрабонинг елкасига нимадир миниб бораётгандек бўлади. Бошининг орқаси тортишиб оғрийди. Болани олдирмаганига қайнонаси тескари бўлиб қолган. Эри нуқул:
— Дилини оғритмаслигимиз керак, бизни якка қўл билан боққан. Ишларига қараш, кўнглини ол, — дейди. Дилрабо тили билан ялай олмайди, жим турса турадики, ортиқча гапи йўқ. Нима қилсин, қайнонасига фақат меҳнати билан ярангиси келади. Қайнонаси болаларини кўкат экиб, кўкатфурушлик қилиб оёққа турғизган. Энди ҳам шу ишини ташлагиси келмайди.
— Менга нон берган ҳунарни хор қилмайман. Болаларим, невараларимга қўша-қўша иморат ё сандиқда мол қолдирмаяпман. Шу бирпарча ер — кўкатзор ва шу ҳунаримни мерос қилиб қолдиряпман, — дейди. Ҳарчанд қизиқса ҳам Дилрабо болаларини ерга киритгиси келмайди.
— Қиз бола, захга ўтириб қўядими, бирор қурт-қумурсқа чақадими, дея хавотирланади. Бу қилиғи кейинги пайтларда қайнонасини баттар қўзитадиган бўлди. Дилрабо унинг кайфиятини яхшилаш учун қозон-ўчоғидан ортиб, кўкатзорга кирар, юлганларини тозалаб, саралаб боғларди.
— Ишдан одам ўлибдими? Қаерга борсанг, меҳнатинг билан азизсан, — деб қон босимининг ошиб кетганига ҳам қарамай, соатлаб эгилиб юрар, эгилиб ўтирарди. Ҳаммасига сабр қилаётган эди-ю аммо қайнонасидан бунақа гапни кутмаган эди…
* * * Энг тез учадиган нарса нима, деган саволга кўпчилик:
— Хаёл, — деб жавоб беради. Лекин Дилрабо бу саволга:
— Оғиздан чиққан гап, — деган бўларди. Чунки қайнонасининг оғзидан қай кайфиятда қаердадир чиққан гап Дилрабога шамолдан ҳам тез етиб келди.
— Тавба, шу Зуҳро опоқимларгаям ҳайронман… Ўтидан кириб кулидан чиқадиган келинига — Сизга хиёнат қилиб ўтирса-я…
Айтгувчи ўзини ниҳоятда холис тутади, гўё Дилрабога ачинаётгандек, гўё унинг тарафида тураётгандек… Дилрабо ҳам:
— Қўйинг, нима десалар ҳам ҳақлари бор, шундай ўғилни туғиб, менга бериб қўйгандан кейин… — демади. Шундай деса ўша айтгувчининг оғзи юмилиб қўя қоларди. Йўқ, у ҳам бу гапнинг ўзи учун у қадар ёқимли эмаслигини сезиб турса ҳам:
— Нима дебдилар? — дея сўради.
— Ўғиллари — Тоҳиржонга: «Хотинингни, қизларингни яхши кўрасан, биламан. Лекин, кўриб турибсан аҳволни. Бунақа кетаверса, қирққа етмай сочинг эмас, суякларинг ҳам оқаради. Ўғилтўй кўриб, эшигида карнай-сурнай чалдирмаган йигитнинг юрагидаги олов ўчадими? Ҳозир ким кўп: ўтириб қолган қиз кўп. Биттаси билан шеърий никоҳдан ўтиб, ўзингни синаб кўр… дебдилар… Айтгувчининг гапи Дилрабонинг жон-жонидан ўтиб кетгандек бўлди.
— Ҳа, энди қайнонамнинг одатлари шунақа! Кимнингдир ўғил тўй қилиб сарпо кийганини кўрган бўлсалар гапирган қўйган, — деса бўларди Дилрабо. Лекин уни Тоҳир акасининг жавоби қизиқтирди.
— Тоҳиржонми? Кулиб қўйибди, эркак киши-да, хуш ёққан. Мен бу гапни маҳкамроқ туринг, ҳушёр бўлинг, деб айтяпман. Кўзмунчоқдай қизларингиз бор-а, чирқиллаб қолманглар. Ҳа-а, Зуҳро опоқим тағин:
— Қизберганлар — қул, оғзи боғлиқ қул, қизолганлар тили узун бек бўлади, дебдилар… Бек қилмоқчи бўлганларида бу Тоҳиржонни… Дилрабо:
— Бўлди, бас! — деб бақиргиси келди. У қайнонасининг гапларини таниётган эди… Лекин индамади. Ўша айтгувчини кузатгунча ичи ҳам, тили ҳам шишиб кетгандай эди.
* * * — Ҳа, яна кўршапалакка ўхшаб, қоронғига ўзингни урибсан! Тоҳиржон гапини тугатар-тугатмас чироқни ёқиб юборди. Дилрабо кўзларини қўллари билан паналади. У эрининг овозидаги дўқ-пўписанию, сўроғидаги «кўршапалак» сўзини англади.
— Кўршапалак бўлсам нима қилиб ушлаб ўтирибсиз, ҳайдаб юборинг, тўпимга қўшилай! — деди Дилрабо ҳам заҳарханда билан. У эрининг ҳовлида қайнонаси тарафидан ўқлантириб юборганидан бехабар эди.
— Хотинингга икки кундан буён бир бало бўлган. Туғадигани қизболаю қовоқ-тумшуғи осмонда. Туппа-тузук кўкат териб, боғлаб юрганди, бозорга ҳам чиқаётган эди. Нима жин урганини билмайман, сўроқ-саволимга индамайди. Индамай енгяпти, бор дардини бил, деди.
Ишдан чарчаб келган одамга яримгап —оз, биттаси кўп. Хонасига кириб қоронғуда букчайиб ўтирган хотинини кўриб жазаваси қўзиди.
— Ўзи ҳайдаб юборишга келиб турибсан! Худди азадор аёлдай чеҳрангда бир нур йўқ. Болалар ҳам сиқилиб кетади-ку бунақа-да!
— Сиз болаларни ўйнаётганингиз йўқ!
— Кимни ўйлабман бўлмаса, энамними?
— Ўзингиз яхши биласиз кимни ўйлаганингизни! Ўн саккиз ёшли парирухсорни ўйлаяпсиз! Онангиз тоғорасини тугиб ўтирганмиш-ку совчиликка боргани, борсин ана, никоҳ эмас, данғиллама тўй қилиб олиб келинг, Рустами Достон туғиб берсин! Қизларингизга келинчакнинг этагини кўтартириб кириб келинг!
Дилрабо қўлига илинган нарсани эрига отгудай важоҳатда эди. Хотинини ҳеч қачон бундай беандиша кўрмаган Тоҳиржон ҳам тўнини тескари кийди.
— Ие, сен ҳамма нарсани билиб қолибсан-да! Ер тагида илон қимирласа биласан-да! Худди шундай қилмоқчи бўлиб тургандим ўзим. Фақат ўша парирухсорни қаерга туширамиз? Уйни бўшатиб, омборхонага кўчиб ўтсангмикин? Ҳозир кўчасанми ё мардикор олиб келайми? Мардикор олиб келай-а? Қорнингда бола бор-ку!
Дилрабонинг ранги аввал кўкимтир тусга кирди, сўнг қорая бошлади.
— Йўқол-инг! — дея ингради-ю бир тарафга оғди.
— Сенга нима бўляпти? Э, томоша кўрсатма, ҳазиллашма! — деди-ю Тоҳиржон ерга йиқилган хотинига қараб интилди, ушлаб қололмади. Ёнига чўкка тушиб:
— Ойиси, сенга нима бўлди, ҳазиллашган эдим, қўйсанг-чи! — дея гоҳ пешонаси, гоҳ қўлини ушлар, нима қилишини билмай гарангсир эди.
— Дили, Дилижон, турсанг-чи, нима кераги бор эди шу гапларнинг! — деди-ю хотинининг аҳволи жиддийлигига ақли етди, шекилли:
— Ойи! — деб бақирди.
* * * Қайнонаси Зуҳро опоқи ўчоқда гуриллаб ёнаётган оловга тикилиб ўтирарди. Юзлари қизиб бораётганини сезмасди.
— Бувижон! Сут тошиб кетяпти! Оловни тортинг! — Зиёда югуриб келиб қозонга чўмич солиб сутни шопира бошлади. Зуҳро опоқи оташкуракни ўчоққа тиқиб, ланғиллаб ёнаётган ўтни торта бошлади.
— Қўй, юзингга сакраса, куясан. Ўзим шопираман! — дея неварасининг қўлидан чўмични олмоқчи бўлди.
— Сачратмайман, эҳтиёт бўлиб қиляпман, бувижон, ўзингизга қаранг, калишингизга чўғ кириб кетмасин!
Зуҳро опоқининг ўпкаси тўлди. Ҳалиям жамалак соч қиз деб юрган невараси ишга ярабди. Сут тошганда нима қилиш кераклигини билиб қолибди бинойидек. Сўнг бири ҳовли супуриб, бири ахлатини олиб ишларига қарашаётган невара қизларини кўз олдига келтириб, энтикди. Нимагаям келинининг ҳомиласи қиз эканини эшитиб, бунча ўтланиб кетди? Қиз берган худойим ўғил бермайдими? Сабр лозим эмасмиди кекса одамдан… Мана, энди келинининг қон босими ошиб кетиб, шифохонада ётибди. Беҳуш олиб кетишди. Ҳарчанд даволашсаям, бироз тушармишу яна кўтарилиб кетармиш. Анчадан буён шу аҳволда юрган экан… Зуҳро опоқининг кўзларига ёш келди.
— Бувижон, йиғлаяпсизми? — Зиёда унга тикилиб қолди.
— Йўғ-ей, кўзим ачишяпти…
— Дори томизиб қўяйми?
— Майли қизалоғим…
Зиёда чопқиллаб ичкарига кириб кетди. «Э, худойим, келинимга ўзинг раҳм қил, ўзинг шифо Бер, мен гумроҳ бандангни кечир…» Ўзи билан ўзи бўлиб эшикдан Тоҳиржоннинг кириб келганини пайқамай қолибди. Ўғлининг ранг-рўйини кўриб Зуҳро опоқи қўрқиб кетди.
— Тинчликми, болам? — деди зўрға.
— Ойи… болани… олиб ташлашди…
— Нега? Нимага олиб ташлашади? — Жонҳолатда сўради Зуҳро опоқи.
— Ичида… ўлиб қолибди… Олиб ташламаса, Дилрабо ҳам соғ қолмас экан…
Зуҳро опоқининг бошидан қайноқ сув қуйилгандек бўлди… Анча пайт жим турди-да:
— Майли, болам, бошларинг омон бўлса… Яна кўрарсизлар, ҳали ёшсизлар, — деди: — Мен атала қилай, — деб ўрнидан қўзғалди.
— Ойи… бола ўғил экан, текширув адашган экан…
— А, ўғил…
Ичкаридан Зиёда, Зарина югуриб чиқищди.
— Чақалоқ ўғил эканми-а, адажон? Ойим ўғил чақалоқ олиб келарканларми? Урре!
Тоҳиржоннинг тили сўзга келмай турар, Зуҳро юзларини ёш юварди.
Добавлено (04-Апр-2013, 18:54) ---------------------------------------------
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Пайшанба, 04-Апр-2013, 19:55 |
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Пайшанба, 04-Апр-2013, 23:25 | Изох # 71 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Oxirgi hikoyangiz judayam zör chiqibdi... !!! Добавлено (04-Апр-2013, 22:25) --------------------------------------------- "Qismat qasosi" va "Sms" ham yoqdi !!!
Bek aka sizdan ajoyib hikoyalar köproo kutib qolamiz !!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Жума-муборак кун!, 05-Апр-2013, 12:33 | Изох # 72 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Биринчи мухаббат!
Хуршид эшикдан кириши биланоқ хотинига дуч келди. – Ҳа, бирданига қаёққа ғойиб бўлиб қолдингиз? – Шу ерда эдим, айлангани чиқувдим. – Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да, охирги пайтларда тез-тез қаёққадир айланиб келадиган бўлиб қолдингиз... * * * Хуршид индамай хонасига кириб каравотга чўзилди. “Э, хотин қаёққа бориб айланиб келаётганимни билсанг эди…” деди ўзига-ўзи. У хотини Сожидани шодон кулгиси учун ёқтирганди. Биринчи кўришдаёқ кўҳликкина бу қизнинг кўзлари кулиб туришига аҳамият берди. Энг муҳими, хафа бўлишга шошилмайди. Бу нарса биринчи учрашувдаёқ билинди. Хуршид биринчи учрашувга куттириб, кечикиб борди. Айб унда эмас, машинада эди. Туппа-тузук юриб турган нарса ярим йўлда шартта тўхтаб қолса бўладими? У ёқ-бу ёғини ковлаштириб, зўрға юргизди. Белгиланган жойга етиб келганида қиз кетишни мўлжаллаётган экан. Кела солиб бор гапни айтди: – Майли, ҳечқиси йўқ, хижолат бўлманг, бўп туради, – деди Сожида. Қизнинг бу феъли, шўх кулгиси ҳаётига қувонч олиб киришини ўйлаб уйланишга розилик берди. Чунки у қувонч билан анчадан бери дўст эмас. Биринчи муҳаббати билан хайрлашган кундан бери кулги, хурсандчилик деган нарсаларни унутиб қўйган. * * * ...Гулчеҳра билан Хуршид бир маҳаллада яшаб, бир мактабда ўқишарди. Уларнинг муҳаббатларидан ҳамма хабардор эдию бу гап ота-оналарига етиб боргач, Гулчеҳранинг отаси “Ўша пасткаш ўқитувчи билан қуда бўламанми?” дея ғазабга минди. Шу биргина гап билан ҳаммасига нуқта қўйилди. Тўғри-да, у кимсан фалончи бойвачча, ҳашаматли ҳовли, қўша-қўша машина, обрў-эътибор... Шундай одам оддийгина маошга қараган оилага қиз беришни хоҳлармиди? Хотинининг: – Қизимизнинг у йигитда кўнгли бор, деган гапига: – Пул бўлса, кўнгил, муҳаббат топилаверади, хотин! – деди қўлини чаккасига қўйганча, “миянг ишлайдими сени” дегандек ишорани қилиб. Она шўрлик тушунтиришга, эрининг раҳмини келтиришга кўп уринди, фойдаси бўлмади. Кунлар бир-бирини қувлаб, икковлари институтниям битиришди. Бу орада ҳам гўзал, ҳам бадавлат Гулчеҳранинг эшигини жуда кўп совчилар тақиллатишди. Аммо учрашувга чиққан Гулчеҳра йигитлардан арзимаган айб топиб, рад этарди. Аламзада ота эса қизининг кўнглига қарашни хаёлигаям келтирмасди. Маҳаллада “Зокир бойвачча оиласи билан чет элдаги ўғлининг олдига кетибди”, деган гап тарқалди. Бу гапни эшитган Ҳалима опа енгил тин олиб, ўғли Хуршидни уйлантириш тараддудига тушди. Ахир сингиллари аллақачон узатилиб кетгани боис, уйнинг ҳамма хизматлари онанинг бўйнида қолганди. Шунча кутди, бўлди-да энди. Тақдирга тан берган Хуршид ҳам етишолмаган муҳаббатини кўнглининг тубига жойлаб, учрашувга чиқа бошлади. Она ва ўғилнинг гапи бир жойдан чиқиб Сожидани танлашди. Бир ой ичида тўй ҳам бўлиб ўтди. Ташқаридан қараганда бир-бирларига узукка кўз қўйгандай мос, айниқса Ҳалима опа келинидан хурсанд. Ўзига тенг оиладан, ими-жимида борини ошириб, йўғини яшириб ўтирибди, барака топсин. Кетма-кет фарзанд кўришди... Шундай кунларнинг бирида яна маҳаллада “Зокир бойвачча қайтиб келаётганмиш” деган янги гап тарқалди. Хуршид бу гапни эшитиб, туни билан ухлаёлмай ағдарилиб чиқди. Хаёлан ўтган йилларга қайтиб болалигини эслади. Негадир Гулчеҳра қаршисида юм-юм йиғлаётган кўйи гавдаланаверди. Сабабини билолмай боши қотди. Эрталаб синглиси уни бир чеккага чақириб пичирлади: – Ака, Гулчеҳра оғир касал бўлиб қолганмиш. Ота-онасини уйга қайтишга кўндирибди. Сизни кўрмоқчимиш! Кеча мени чақириб отасининг ўзи айтди, раҳмим келди бечора кишига, кўзи тўла ёш... * * * Қабристондан кела солиб хотинидан кесатиқ гап эшитган Хуршид ётоқхонада ана шу гапларни эслаб ўтираркан “Хотинимга ростини айтаман”, деган хаёлга борди. Ақли-ҳуши жойида-ку, тўғри тушунар, ўлган одамга рашк қилмас, ахир. Гулчеҳранинг ўлими олдидан айтган сўнгги илтимосини бажаряпман. “Қабримни зиёрат қилиб туринг, қиз фарзанд кўрсангиз, исмини Гулчеҳра қўйинг”, деганди”, деб борини тўкиб соламан. Ўлим ҳақ. Ахир бир пайтлар севган инсонининг сўнгги илтижоси у учун олтиндан-да қиммат эканлигини тушуниб етсин-да... Бунинг нимаси ёмон?! Фақат бир нарса уни ҳайратга соляпти. Кимдир у борадиган куни ундан барвақтроқ бориб, қабрнинг устига чиройли гуллар қўйиб, атрофини супуриб-сидириб қўйяпти. Ким экан у? Ҳойнаҳой, Гулчеҳранинг онаси ёки синглиси бўлса керак?! У шу хаёллар билан индамай нонушта қилиб ишга жўнади. Хайрият хотини ҳам бошқа оғиз очмади. Чоршанба куни қабристонга ундан аввал ким келаётганини билиш мақсадида барвақтроқ уйғонди. Ёнида хотини йўқ. “Ошхонада куймаланаётган бўлса керак”, деб индамай чиқиб кетди. Шу тобда ортиқча савол-жавобгаям тоқати йўқ эди. Тезда қайтиб келаман, балки сезмай қолар, деди ичида. Қабристон сув қуйгандай жим-жит. Хуршид узоқдан Гулчеҳранинг қабри атрофида куймаланаётган гавдани танигандай бўлди. – Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Ҳаммасини билар экан-да... – деди кўзларига ишонмай. Сожида эрини кўриб шошиб қолди...
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Жума-муборак кун!, 05-Апр-2013, 15:03 | Изох # 73 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| Тонг отди. Қодиржон юрак ютиб келган бу хонадондаги илк тонг... Уйғонганидан кейин ҳам бир оз хаёл суриб ётди. Ёнида хотини Маҳлиё пишиллаб ухларди. Унинг устини ёпиб, секин ўрнидан турди. Елкасига чопонини ташлаб, ҳовлининг нариги чети сари йўналди. Кўк эшикка яқинлашганда кимнингдир томоқ қиргани эшитилди. Ҳовлида қайнотаси Бурхон ака кўринди. Қайнота куёвига қарамай ўзининг хонасига кириб кетди. Қодиржоннинг саломга югурган тилига тишлари тўсқинлик қилди. Гарчи эрталабки саломнинг ўрни бўлмаса-да, кўнглини нохуш ҳис эгаллади. Начора, тақдирнинг бу шартига ўзи рози бўлган, чидайди-да, энди… Эр-хотин чойга кирганларида Қодиржон қўлини кўксига қўйиб яна бир марта салом берди. Қайнонаси шошилиб ўрнидан қўзғалди ва саломга алик олиб, куёви билан қизини тўрга бошлади. Қайнотаси бош ирғаб секингина нимадир деди. Нонушта ҳам «ажойиб» бўлди. Қайнонасининг бетиним «олинг-олинг» дейишига қарамай Қодиржоннинг томоғидан бир тўғрам нон билан бир пиёла чой зўрға ўтди. Сирини бермай ўтирган қайнотаси гап бошламади. Қодиржон ўзича сукут тўғонидана битта гап билан тирқиш очишни мўлжаллади: – Бугун ҳаво очилиб кетди, энди кунлар исиса керак… Қайнота қўлидаги пиёлани дастурхон устига қўйди. Ўсиқ қошларидаги тарангликни ечмай куёвига боқди. – Март оёқлаганидан кейин шу-да… Маҳлиё чойнакни кўтариб чиқиб кетди. Ортидан онаси ҳам ниманидир баҳона қилиб эргашди-ю қайнота-куёв ёлғиз қолдилар. Ноқулай вазият баттар чигаллашди. Яхшики телевизор деган беминнат ўртакаш бор. Кўзини олиб қочган ҳам, гапини ямлаб ютган ҳам шундан паноҳ излайди. Экранга тикилган Қодиржоннинг хаёли бир оз чалғиди. Европанинг энг кучли жамоалари ўртасида кечаётган мусобақалар натижалари эълон қилинаётганди. Футболнинг ҳақиқий ишқибози Қодиржон тўй билан бўлиб бу ўйинларни кўролмаганди. Кўзлари чақнаб натижаларни томоша қила бошлади. Телевизор лип бошқа каналга ўтди. Қайнотаси қўлидаги пульт хонтахта четига қўйилди. Зовурларни балчиқдан тозалашга бағишланган кўрсатув борар, қўнжи белига етган этик кийиб олган мухбир киши қамишлар орасида туриб, шитоб билан лой отаётган экскаваторнинг ишини рақамларда таърифларди. Гапга чоғланган тилга ҳам, пультга узалган қўлга ҳам бир ҳаракат армон бўлиб қолди… Начора, ичкуёвликни ҳам чидаганга чиқарган. * * * Тикан устида кечгандек бир ой ўтиб кетди. Ишдан қайтганида дарвозани қайнотаси очди. Қўл узатиб салом берди. Оғизда алик олган Бурхон ака жиддийлик билан шундай деди: – Аввал қўлни ювиб олинг, ишдан келаяпсиз ахир, қолаверса олдин катталар қўл узатарди шекилли… Изза бўлган Қодиржон индамай уйга кириб кетди. Кун ботганда дарвоза ортидан овоз келди. – Қодиржон, ҳўв Қодирбой… Қодиржон шошиб дарвоза сари чиқди. Ўртоқлари келишган экан. Тўрт йигитнинг ҳар биттаси қўлларига совға-салом кўтариб олишганди. Россияда ишлайдиган бу ўртоқлари тўйга келишолмаганди. Қайтганлари замон йўқлашибди-да… Қўнғизмўйлов Ҳалим биринчи бўлиб уни бағрига босди. – Тузукмисан ошна, тўйга келолмадик-да, лекин самолётдан тушибоқ уйга бирровга кириб, олдингга чопдик. Қуллуқ бўлсин дўстим, қуллуқ бўлсин! Қотмагина йигит – Қурбон гапни илиб кетди. – Э етказганига шукур, тўйни кўрмасак ҳам ўзини кўрдик-ку. Бизникини токчада опқўйган бўлса керак, а, лаббай? Йигитлар «хо-хо»лаб кулишди. Уларни бир-бир қучоқлаб кўришаётган Қодиржоннинг ичини ит тирнарди. Буёғи қандоқ бўларкин?!. Дарвоза ортидан таниш йўтал эшитилиб Қодиржоннинг вужудини муз қоплади. Демак, қайнотаси шу ерда, меҳмонларни баланд тоғлардан ошириб ўтмоқ, ўт-оловлар ичида кутиб-кузатмоқ зарур… Ўй босиб турганида Эркин дароз гап қотди: – Қани, бошламайсанми энди? Иложсиз қолган Қодиржон бор журъатини жамлаб таклиф қилди: – Қани… қани ичкарига, хуш келибсизлар, бошим кўкка етди… Унинг гапларидаги зўрма-зўраки расмийлик, сохталикни дўстлари сезишмади. Ҳовлида қайнотаси кўринмади. Бир қадар енгил тортган Қодиржон меҳмонларни ҳовли тўридаги меҳмонхонага бошлади. Маҳлиё бирпасда дастурхон тузади, йигитларнинг қўлларидаги билан хонтахта усти тўлди-қолди. Ўзи нон ушатди, хотини ошга уннади. Ойнаванд жовон ортида тўйдан ортган ичимликлар бўй чўзиб турарди. Ўзи ичкиликни ёмон кўрадиган Қодиржон меҳмонларнинг иззатига битта шишани очди. Ҳалим гап бошлади. – Ўзи шу нарсага ҳожат йўқ эди, Қодир. Бунга ўриснинг юртида роса тўйиб келгандик. Эркин ошнасига гап бермади: – Бу билан нима демоқчисан, ўрислар учун ичаман, сен учун ичмайман демоқчимисан?! Э гапингдан ўргилдим, узат Қодиржон, сен учун олайлик… Ҳалим дўстининг гапини кўнглига олмади. – Ҳа энди, янги келин-куёвнинг хонадонида шусиз ҳам яхши ўтирардик, дейман-да… Эркин қўлига пиёлани олди ва ҳеч ким сўз бермаса ҳам ўзи гап бошлади. – Шу қадаҳни Қодиржоннинг ҳаммамиз икки-уч болали бўлганимиздан кейин топган бахти учун кўтарамиз. Енгил кулгу билан ичиб юборишди. Тузланган бодрингдан газак қилган Эркин гапини давом эттирди. – Шу десанг, тўртовимиз икки йил Россия тупроғини яладик. Ароқ демагани дарёдай оқиб ётибди, аёллар қадамингда… Анави Қурбон қотмаям биттасини топиб, уйига кириб олди. Кўнглини овлаб турсанг бас, уй-жой ҳам, емоқ-ичмоқ ҳам тайин. Ҳамма кулаётганида Қодиржоннинг қалби тирналди. Барча гап айланиб унинг ичкуёвлигига тақалаётгандай эди. Бироздан кейин бевосита шу мавзуга кўчилди. Ошналарининг орасида ақллиси ҳисобланган Ҳалим суҳбатнинг ноқулайроқ бу босқичидан иложи борича силлиқ ўтиш ва мавзуни ёпиш мақсадида салмоқ билан гап бошлади: – Ёлғиз фарзандини ота-онасидан айирмай яхши қилгансан, ошна. Қариганларида чол-кампирнинг иссиқ-совуғидан хабар олсанг, уй-жойига эгалик қилиб, невараларини олдида катта қилсанг, хурсанд бўлишади-да. Эркин яна гап ирмоғини ноқулай ўзанга бурди: – Яхшимас, зўр, ошна! Битта зарб билан ҳам хотин, ҳам уй-жойга эга чиқишга не етсин? Қодиржоннинг кўнглидан алам ўрмалади: «Бунинг азобини билмайсан-да, гапираверасан…» Эркин қўлини силкиб гапини давом эттирарди: –Мана, масалан, Россияни олайлик, бизга ўхшаб келин тушириб келинмайди, битта чўчқа қовурилиб тўй қилинади-да, куёв хотининикига бориб яшайверади. Эҳ Россия…– кўзлари чақнаб жумласини ярим белидан кесди Эркин. Ўзини игна устида ўтиргандек ҳис қилаётган Қодиржон кейинги пиёлани шитоб билан кўтарди. Аланга бўлиб ичига тўкилган суюқлик тафти вужудга сингий бошлади. Даврага ҳазил-мутойиба, кулгу оралаб қолди. Учинчи пиёла қўлларга етиб, хона бўйлаб ароқ ҳиди гупиллай бошлаганида эшик шитоб билан очилди. Қайнотаси Бурхон ака қовоғини солиб кириб келди. Йигитлар «ие-ие» деганларича ўринларидан қўзғалдилар. Биринчи бўлиб узалган Ҳалимнинг қўш қўли манзил тополмай ҳавода муаллақ қолди. Бурхон аканинг ўқдек отилган сўзлари Қодиржонни буткул акашак қилиб ташлади: – Уят борми сенларда, чиллалик уй бўлса, уйни бошингга кўтарганинг етмагандай шайтон сувини симирасан! Билиб қўйларинг, бу менинг хонадоним, бу ерда менинг айтганим бўлади! Бурхон ака бақрайиб турган Қодиржонга юзланди: – Куёв, алкашлар билан ошналигингни билганимда икки дунёда ҳам сенга қизимни бермасдим, буларни эшикдан киргизмай дедиму, яна сени ўйлаб андиша қилдим. Қодиржон портлаб кетди: – Э бунақа андишангни… Қайнонаси билан Маҳлиёнинг минг таваллосига қарамай дарвозадан беш киши чиқиб кетди.
chelsea chempion...
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Шанба, 06-Апр-2013, 12:40 | Изох # 74 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Менинг Юлдузим!
Бу дунёда севмаган, севгининг ширин азобини тотмаган инсон бўлмаса керак. Мен ҳам энди хонанда бўлиб танилаётган вақтимда уни университет маданият саройида кўриб қолганман. Ўша куни талабаларга концерт бергани боргандим. У бошловчилик қилди. Эгнидаги кийими ўзига ярашган, қора кўз, ширин сўз ўзбек қизи эди. Ўзига зеб бермаса ҳам иккита билакдек тимқора сочлари уни чиройли кўрсатиб турарди. Менинг чиқишимни эълон қилдию микрофонни қўлимга тутқазиб, чиқиб кетди. Чиқиб кетди... Аммо ўзи билан хаёлимни ҳам олиб кетди. Қўлимда микрофон, хаёлим тўзғин. Яхшиям талабалар анча вақт қарсак чалиб туришди. Бу вақт хаёлларимни йиғиб ўзимни қўлга олдим. Яхшиям фонограмма бор, бўлмаса шарманда бўлармидим?! Қўшиқларимнинг сўзлари ҳам ёдимдан кўтарилган эди-да. Ўшанда қандай қилиб қўшиқ айтган эканман, ҳайронман. Концерт охирида у ҳам мухлиса сифатида мен билан расмга тушди. – Сиз ҳам мухлисмисиз? – Ашаддий мухлиса... – Ашаддий мухлисадан телефон рақамини олсак қандай бўларкин?! – дедим ярим ҳазил, ярим чин қилиб. – Қўл телефоним йўқ. Уйимга телефон қилмасангиз яхши бўларди. Хайр! – деб чиқиб кетди. Орадан уч кун ўтди. Уни кўриб гаплашгим келди. Нега уйининг рақамини олмадим-а, деб пушаймон бўлдим. Буни ўзим учрашган бошқа қизлар каби оддий ҳол бўлса керак, деб ўйлардим. Аммо бундай бўлмади. Унинг соддалиги, иболи жилмайиши қалбимга ўт солган эди. Шу уч кун ичида юрган йўлим, қилаётган ишимдан адашаман. Шунда Мажнун, Фарҳод, Тоҳир, Ошиқ Ғарибларнинг ҳолатини, севги изтиробини дилдан ҳис қилганман. Афсоналардаги ошиқларнинг кўксини ерга бериб ётишлари, ёр ишқида тошларни кесиб сув очишда ҳам чарчамаганлиги, нимталаб чопса ҳам “вой” демаслиги бежиз эмас экан. Уч кун ичида тушган аҳволимни кўрсангиз... “Бу телба экан” дейишдан ўзингизни тия олмас эдингиз. Ҳақиқатда телба эдим, ишқ телбаси – Мажнун. Кейин... Машинамни ҳайдаб ўша университетга бордим. Ҳатто қайси факультетда ўқишини ҳам билмас эдим. Ҳар бир факультетни икки-уч кунлаб кузатдим. Бир ойлар ўтгач, бир факультетдан чиқаётган қизлар ичида уни кўриб қолдим. Мен қаттиқ ҳаяжонда эдим. Қани олдига бора олсам. Нима деб чақиришни ҳам билмайман. У бекатга қараб кетяпти. Машинада орқасидан юрдим. Ўқийдиган факультетини ҳам билдим, ўзини кўрдим, аммо тилим лол, ўзим ҳайрон, ўйлаб қўйган гапимни ҳам эсдан чиқарганман. Охири ўқишдан чиққан пайтида ўзимни эски танишлардай тутиб ёнига бордим. – Яхшимисиз? – Сиз... – Ҳа, мен ўша хонанда Бахтиёр Ҳамидов бўламан, – дедим-у, нима дейишни билмай қолдим. – Менга бошловчилик қиладиган ҳамкор керак эди. Шунга сизни таклиф қилиб келгандим. – Йўғ-е, ўзи бир марта саҳнага чиқиб, уйдагилардан қанча гап эшитдим. – Унда ўша уйингиздаги тергайдиганлардан рухсат оламан. Юринг, уйингизга кузатиб қўяман, – деб машинага таклиф қилдим. Аммо у “раҳмат” дея чиройли кулдию автобусга чиқиб кетди. Бир неча кун юриб телефони рақамини олишга муваффақ бўлдим ва исми Юлдузхон эканлигини билдим. – Исмингиз Юлдузхонми? – Ҳа, бошқача бўлиши керакмиди? – Жуда чиройли исм экан. Юлдуз эмас ой экансиз, гўзалликка бой экансиз, – деб юборибман. – Шоир Ўткурий бўлиб кетибсизми? – Сиздай гўзални кўрган одам шоир бўлмай гадо бўлсинми?! Юлдузхон кулди-ю “хайр” деб кетиб қолди. Шу билан бир ҳафта кўришмадик. Хафа қилиб қўйдимми, деб ўйланаман. Уйига телефон қилай, десам ота-онаси уни койишидан хижолат бўламан. Кунларнинг бирида кўчада бир йигит билан кетаётганлигини кўриб қолдим. Рашким келди, шекилли, уларнинг йўлига чиқдим. Йигит бизнинг муносабатларимиздан хабардор экан. – Сизни ҳурмат қиламан, ака. Қўшиқларингизнинг мухлисиман. Аммо синглимни тинч қўйинг. Биз артистларга қиз бермаймиз, – деди йигит. – Сиз акасимисиз? Худога шукр. – Илтимос, синглимни гап-сўзга қўйманг. Одамлар синглимни айблашади. Шундан кейин узоқдан кўриб юрдим. Кўнгил қўймайди, бошқаси унга ўхшамайди. Аламимни қўшиқдан олдим. Бир йил ичида севги ҳақида бир неча қўшиқлар ёздим. Шу вақт ичида ёзган “Юлдузим”, “Севмаган ким бор?”, “Осмондаги оймисиз?” қўшиқларимни куйлаганимда мухлисларим қарсаклар билан олқишлашларидан гўё мен юлдуз даражасига эришгандай эдим. Аммо Юлдузхоннинг севгисини қандай қилиб қозонишни билмаётган эдим. Чунки ота-онаси, акаси орияти қаттиқ, кузатувчан одамлар эди. Уларнинг кўнглини топмай туриб бунга эришиш қийин эди. Бир куни университетдан югуриб чиқаётган Юлдузхонни кўриб қолдим. – Ҳа, Юлдузхон, ташвишли кўринасиз? – дедим. – Дадам йиқилиб, шифохонага тушиб қолибди. Шунга... – Машинага ўтиринг, тезда бориб хабар оламиз, – деганимда мулозаматимни ҳам кутмай машинага ўтирди. Шифохонага борганимизда Юлдузхоннинг дадаси Ботир ака чап қўли боғланган ҳолда каравотда ўтирарди. – Дадажон, нима бўлди? Тузукмисиз? – деди Юлдузхон ўзини йиғидан зўрға тўхтатиб. – Яхшимисиз? – дедим нима дейишимни билмай. – Келинг. Анча тузукман. Фалокат босиб йиқилиб тушдим, қўлим сал лат ебди, – дея менинг кимлигимни билмай енгилгина сўрашди Ботир ака. Кейин менга тикилиб: – Сиз Бахтиёр Ҳамидов эмасмисиз? – Ҳа, адашмадингиз, мен Бахтиёр Ҳамидовман. – Телевизорда кўриб, қўшиқларингизни маза қилиб эшитувдик. Бунақа юзма-юз кўришамиз, деб ўйламаган эдим. – Юлдузхон шифохонага тушганингизни эшитиб хавотирда турган экан, олиб келавердим. – Юлдузхон билан танишмисизлар? – Ҳа, кўз танишмиз. Мен университет талабаларига концерт бергани келганимда Юлдузхон бошловчилик қилган эди. Шундан бери кўрганда сўрашиб юрамиз, – дедим дадаси билан танишганимдан хурсанд бўлиб. Мен Юлдузхонга қандай меҳрибонлик кўрсатиб кўнглини олсам бўларкин? Ота-онасига мақсадимни қандай етказсам бўларкин, деб ўйлаб, машинада кетаётсам ёшроқ бир бола машина томонга чопяпти. Сигнал бериб тормозни босдим. Рулни ўнг томонга бурдим. Машина боланинг ёнидан ўтиб тўхтаб улгурмай йўл четидаги дарахтга тегиб бирданига тўхтади. Бошим машина ойнасига урилди. Аллоҳга минг бора шукрки, болага зиён қилмади, ўзим оғир жароҳат олмадим. Йўловчи машинада шифохонага келдим. Шифокорлар кўриб, “Яхшики озроқ жароҳатланибсиз”, дейишди. Бу ҳодисани эшитган онам йиғлагудай бўлиб: – Вой болажоним, тузукмисан? Нима бўлди? – деганча касалхонага кириб келди. Шу вақтда ҳовлиқиб Юлдузхон ҳам кириб келди. – Бахтиёр ака, тузукмисиз? Нима фалокат бўлди? Ярангиз оғир эмасми? – Йўқ, пешанам озгина шилинибди, холос. Яхшики, бола омон қолди. Юлдузхон, сиз қаёқдан эшитдингиз? – дедим. – Университетда дув-дув гап. “Бизда концерт берган артист бор эди-ку, Бахтиёр Ҳамидов. Ўша машинада авария бўлибди”, дейишмоқда. Буни эшитиб қандай етиб келганимни билмайман. – Сўнг онамга кўзи тушди. – Кечирасиз, ассалому алайкум, яхшимисиз, холажон? – деб кўришди. Мен бетоблигим ҳам ёдимдан чиқиб, қайнана-келин кўришишди, дея хурсанд эдим. Мана, танишганимга ҳам шунча вақт бўляпти, ҳозиргача севишимни айта олмайман, гўёки айтсам, мендан воз кечиб кетиб қоладигандай туюлади. Шифохонага тушганимда кўргани келиши мени руҳлантирди. Юрагимни очгим келди. Бир куни холироқ учрашганимизда ярим ҳазил, ярим чин қилиб гап очдим. – Юлдузхон, сиз билан учрашиб дўст бўлдик. Энди шу дўстлигимизни мустаҳкамламоқчиман. – Вой, қандай қилиб? – Сизни уйимга олиб кетаман. Онам сизни шифохонада кўргандан бери ўша қиз бирам одобли, гаплари маъноли қиз экан. Шу қизни келин қиламан, дегани-деган. – Қўйинг-е, ёмон йигит экансиз, – дея кулганича кетиб қолди. Аммо бу сўзлар шунчаки айтилган эди. Бу гап замирида розилик аломатлари кўриниб турарди. Уйга келиб онамга сўз очдим. – Шифохонадаги қизни кўрганмидингиз? – Кўрганман, кўрганман. Сен ўзинг у қизни яхши биласанми? Эсли, ақлли қизга ўхшаб кўринади. – Ҳа, анча вақтдан бери биламан. Отаси ўқитувчи, онаси уй бекаси экан. Акалари беҳуда юришига қўймай, назорат қилиб турар экан. Ўзи университетни бу йил битиради. Шу қизникига бир бориб келасизмикан? – Болажоним, албатта бораман. У ўқишни битирмаган бўлса, ота-онаси нима дер экан? – Улар қачонга деса, хўп деб келаверинг. Ўқишни битирганидан кейин бўлгани яхшироқ. Уйдан чиқиб Юлдузхонни излашга тушдим. Дарс тугаганидан кейин Юлдузхон университетдан чиқиб келди. Салом-аликдан кейин: – Юлдузхон, уйингизга онамни юборяпман. Нима дейсиз? – дедим суюнчилагандай. – Мен ота-онамнинг ихтиёридаман. Ахир ўқишим бор-ку. – Буни сиз хоҳлагандай ҳал қиламиз. Онам эртага боради. Эртасига машинамда онамни олиб уйига бордим. Дарвозаси олдидан ўтаётиб ҳовлини онамга кўрсатдиму ўзим кўча бошида кутиб турдим. Онам мамнун кулганча қайтиб чиқди. Уйга етгунча ҳам қаноат қилмай, саволга тутдим. – Аввал ўқишини тугамаганлигини баҳона қилишди. Мен қаттиқ илтимос қилганимдан кейин отаси акалари билан маслаҳат қилиб, жавобини айтадиган бўлди, – деди ойим. Мен ичимда севиндим. “Йўқ демабди-ку”. Бир ҳафтадан кейин Юлдузхонни кўриб сўрадим. – Ота-онангиз қандай маслаҳат қилишди? Хўп дейишдими? – Ҳа, маслаҳат қилинаётганини ташқарида туриб эшитиб қолдим. Акам сизни кўрганлигини айтди. Дадам ҳам шифохонада кўриб гаплашганини айтиб, “Яхши йигитга ўхшайди. Берсак шундай йигитга берамиз-да”, деди. Бу гапни эшитиб шундай хурсанд бўлдимки, гўё лочин бўлиб осмонга учиб кетдим. Онамга тўй кунини аниқлаб келишни илтимос қилдим. Онам бориб хурсанд бўлиб келди. Юлдузхон ўқишни битиргандан уч кун ўтиб тўйни ўтказадиган бўлдик. Юлдузхон “Курсдош ўртоқларим узоқдан келиша олмайди. Улар ҳам кўриб ўйнаб кетишсин”, дебди. Тўйни бошладик. Ўртоқлар, қариндош-уруғлар тўпланишган. Давра қизиган. Келин-куёвни, яъни бизни табриклаганларнинг кети узилмайди. Ҳамма хурсанд. Мен секин шивирладим: – Юлдузим – бу менинг Юлдузим.
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Шанба, 06-Апр-2013, 13:03 | Изох # 75 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| DO`STLIK YO`QOLMASIN!!! Bir kuni bitta bolaga kimdir telefon qilib biz otangni qotilini topdik ertaga soat 3 ga yetib kel depti, bola xop depti. Bir ozdan söng sevgan qizi telefon qilib ertaga soat 3 ga yetib kelmasangiz men butunlay boshqaga tegib ketishim mumkin depti, bola yana xop depti. Kechqurun örtoqlari telefon qilib örtoq ertaga soat 3 ga shaharga yetib kel yordaming kerak böp qoldi depti, bola ularga ham rozilik beripti. Keyin tong otgancha rosa öylanib onasidan maslahat sörapti. Onasi unga otangni qotilini topganing bilan otang qaytmaydi, sevgan qizing boshqasiga tegib ketsa boshqasini sevib qolishing mumkin, lekin döstlaring sendan yordam sörapti ulardan kechmagin depti. Soat 3 da bola shaharga örtoqlarini oldiga yöl olipti. Borsa döstlari moshinada kutib ötirishgan ekan bagajda qotilni kallasi, orqa örindiqda töy libosida sevgan qizi ötirgan ekan. Örtoqlari esa uni quchoq ochib kutib olishibdi.
chelsea chempion...
|
|
| |