6 июль муборак жума куни, соат 10-00дан қон топшириш марказида сайтимиз фанфорумидан ташқари, Шохруххон хамда Сардор Рахимхонни фанклубидан хам ёшлар тўпланишди.
Сайтимиз тарғиботи орқалик вилоятдан хам келганлар бўлди.
Олдинги сафар рўйхатдан ўтиб, лекин байрам концертига кечиккани туфайли қон топшира олмаган "қарздор таниқлиларимиз"дан, Илхом Мий Арма хамда Салмонлар хам келиб, қайта рўйхатдан ўтиб, қон топширишди.
Салмоннинг продюсери Тохир хам қон топширишга чин дилдан бел боғлаб келганди.
Аввалги тадбиримизда қон топширган, Фаррух Соиповнинг маъмури Искандар Шукуров, бу сафар қўллаб қувватлаш ва ташкилий ишлар билан боғлиқ хизматларга шай бўлиб келди.
Шохруххонни келаётганини деразадан кўрганимизда эса...)) тўғриси, худди отувга хукм қилинган инсонни олиб келаётгандек ахволда эди гўё)))
Сабаби, у бу вақт ухлайдиган пайти билан боғлиқ бўлиши хам мумкин, чунки, адашмасам келган захоти у қон топшириш нияти йўқ ва фанклубини қон топширтириб, ўзи қўллаб-қувватлагани келгандек туюлди.
Ва қизиқ воқеалар кетма-кетлиги айнан Шохруххон билан бўлди)))
Шундоқ кўчага чиқиб келсам бўлармикан?))))
Қўлга тушган Шохруххонни рўйхатдан ўтказа бошладик,
Қон топшириш учун организм текшириш жараёнидан яна бири, қон босим ва вазн ўлчанади.
Ўз кумирини фанклуб аъзолари ширинликлар орқали "қон билан тўлдира" бошлашди.
Қон топшириш бўлимига ўтаётган Шохруххон, "адашиб" кўча эшигига ўтиб кетди)))))))))). Бу қизиқ вазиятни видеода томоша қилишингиз мумкин)))
Эх, қочолмадим-деган Шохруххонни аввал бармоғидан қон оладиган пайт, у рости хам бундай жараёндан қўрқишини сезиш қийин эмасди.
Қон топшириш ва хаттоки шу бармоқда қон олдиришни менимча рости хам 95 фоиз одам хушламаса керак. Айниқса шу бармоқдан жуда бир ёқимсиз.
Шохруххон бунисидан аъло ўтганига ўзи хам ажабланди.
Шохруххон:-Ия, бўлдими? Сезмадимку
Шифокор:-Бу янгича аппарат, японлар шарофати билан ишланган, сезмай қоласиз.
Умуман қон топширишни ўзи аксарият одамлар учун қўрқинчли жараён. Бундан ўтган одам учун эса оддий. Мана шу жараёнгача келганликни ўзи катта жасоратни талаб этади, ишонаверинг. Шохруххонни эса шоу-бизнесдаги яқин таниган хамкасбларига "Шохруххон қон топширибди" деса умуман ишонишмаслигини биламан.
У шахсан менда шу бугун катта хурмат уйғотди. Чунки, шу вақтгача биз билан қон топширишга келганлардан айнан Шохруххонни бу ерда тассаввур қилишни ўзи нореал эди.
Репортажга қайтаман, кейинги этап қон топшириш хонасига киришни навбатсиз тезлаштиришимизга тўғри келди.
Шохруххон: Бунча бу игна михдек бўлмаса?)))
Шохрух ойналик эшик олдидаги креслога жойлашгани сабаб, орқа тарафдан фанклуб аъзолари суратга олиб, қўллаб-қувватлаб туришди. Йиғлаганлар хам бўлди албатта.
Шохруххон ва Салмон...бир залда ва бир жасорат майдонида синалганлар!))
Салмон плазмофарез топшириши керак бўлиб, Шохруххонни қон топширганини кўриб, у хам қон топшираман деди.
Қон топшириш марказида икки тур қон топшириш мавжуд, бири шу оддий қон топшириш, иккинчиси эса плазмофарез, яъни аппарат орқали, қонингиз тозаланиб, қайта ўзингизга қуйилади, ва фақат бу жараёнда, аппарат қоннинг керакли суюқ қисмини олиб қолади. Қон топширишдан осонроқ, енгилроқ ва фойдалироқ. Сабаби қонингиз тозаланиб ўзингизга қайтиб қуйилади.
Шохруххонга хурмат юзасидан қон топширган қизимиз! Сабабини видеодла томоша қилиб кўрасиз. Мана фотофакт, у ваъдасида турди!
Фанфорум аъзоси Шахзод учун бу кун қон топшириш саундтреки Шахзода бўлди...Видеони кўриб биласиз))
Қон топшираман деб келган жуда кўпчилик, афсуски буни уддасидан чиқа олишмади, сабаби кимнидир қон босими паст, кимнидир вазни тўғри келмади ва хоказо.
Сардор Рахимхоннинг фанклубидан бир йигит, Сардор Рахимхонни отаси учун плазмофарез топширди.
Бу қизимиз қон топшириш акциямизнинг энг сўнгги иштирокчиси бўлдилар. Биз хайрия тадбирнинг иккинчи қисмига шошаётганимиз учун, уларнинг қон топшираётганларида бирга бўла олмадик.
Акциядан кейин, муборак жума кунимизнинг иккинчи бўлими бўлган хайрия тадбири, яъни йиғилган хайрия пулларига лейкемия билан оғриган болакайлар учун, қимматбахо аспаргиназа дорисини сотиб олиб, қийналган оилаларга тарқатишга ошиқдик.
Бу сафарги хайрия тадбиримиз хомийси фанфорумимиз рахбариятидан Камолиддин, бир ташкилот ходими Шавкат ва яна бу сафар хам шоира ва бастакор Шахнозлар бўлишди.
Ваъда берганимиздек, қон топширганлар учун "ширин стол"га "Бонита" кафесига шу кунги иштирокчилар йиғилдик. Мафия ўйинига уланиб, то ярим кечгача чўзилиб кетган қувноқ даврада, ўз писмиқлик жараёнимни бу ўйинда яхшигина текшириб, тажрибамни хам орттирдим. Биринчи ўйинда мафия бўлиб ютдим!))
Иккинчисида хам мафия бўлганимда, фанфорумчилар мендан тезроқ қутулиб, кейинги мени кутиб турган Фонд Форумнинг "Болалик шарафига" хайрия балига бадарға қилишди. Вой дод сургун!
Бу тадбирдан маълумотни эса кейинги репортажда ўқиб оласиз.
Акция ва хайрия тадбиримиз билан боғлиқ ташкилий ва керак бўлса моддий ишларида беминнат хизмат кўрсатганлар: фанфорум рахбариятидан Камолидин, Канизанинг продюсери Мурод Мадрахимов, Фаррух Соипов маъмури Искандар Шукуров ва Азиз Ғаниевларга чин дилдан КАТТАКОН РАХМАТ изхор этамиз. Уларнинг бу кунги хизмати жуда катта бўлди.
Ана энди ВИДЕО:
Огохлантирув: Видеода ножўя хазил деб қабул қиладиган холатлар бўлса узр, шунчаки қон топшириш жараёнидаги мухитни рухан юмшатиш ва кайфиятни кўтариш учун қилинган приколлар холос)))
Тасиксдан сифатли турини кўчирмоқ 287 мб
Тасиксдан яхши турини кўчирмоқ 99мб
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 57мб
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ
6 июль кунидаги қон топширган яна бошқа жасорт ва хурмат сохиблари билан танишинг:
Биз қон топширдик, ва тирикмиз!) СЕНЧИ? Жасорат, хайрия ва савоб учун кўнгил тирикми?)
Келаси ойнинг илк муборак жумаси 3 август Рўзага тўғри келгани боис, сентябрьдан давомлаймиз!
ХАММАГА РАХМАТ!
|