Бош сахифа » 2011 » Апрель » 21 » Иккинчи она бўлиш олдидан дахшатли ташхис...
01:59
Иккинчи она бўлиш олдидан дахшатли ташхис...

    Нилуфар Усмонова билан боғлиқ сўнгги янгиликлар шоу-бизнес оламида анчагина шов-шув бўлди. Сир эмас, Нилуфар фарзандини дунёга келтиргунча хамма бир-биридан унинг она бўлдими йўқми сўраш билан сухбат бошланиши одат тусига кириб қолганди.

Иккинчи бора оналик бахтини сезган Нилуфар, иккинчи бора ўғиллик хам бўлди. Кичиккина ақиқани ўтказиб бизни таклиф қилганди. Ёдингизда бўлса репортажни тақдим этгандим.

Илк эксклюзив сухбатни хам биз билан ўтказишни лозим топган Нилуфар билан интервью давомида аслида хаммаси бу қадар осонликча ўтмагани, иккинчи фарзандни дунёга келтириш олдидан у хаёт билан видолашишга тайёр бўлгани хақидаги воқеасидан хайратландик...

 

Кўринишингиздан бир ой аввал она бўлганингиз сезилмайди. Асосан хомиладорликдан кейин қоматни бу қадар тез ўзига келиши қийин масала. Ўзи туғдингизми ростдан, ё бу пиармиди?

-(кулади) Рахмат албатта, буни комплимент деб қабул қиламан. Пиар эмаслигини шоу-бизнесдаги хамма билади, ўзингиз хам. Қоматга келсак, менимча организмга боғлиқ нарсалар бўлса керак, вахоланки илк фарзандимни хам дунёга келтирганимда шу тариқа тез ўзимга келгандим. Балки жуда ёш бўлганимгадир, ахир 17 ёш эдим.   

 

Бу сухбат кўпроқ ёш оналарга хам қизиқроқ бўлса керак, негаки фарзанд кўрганингиздан кейинги илк сухбат, балки қоматни сақлаш сирлари билан бўлишарсиз?

-Бананлик пархездаман. Мевалардан банан ва олма ейиш мумкин. Сутли махсулотлардан эса қатиқдан бошқаси мумкин эмас. Жисмонан ўзимни зўриқтираётганим йўқ, чунки 6 ойгача мумкин хам эмас. Хабарингиз бор операция орқали фарзандни дунёга келтирганман. Хомиладорлик пайтида баланд пошна киймадим, чунки варикозни юзага келтиради, қолган нарсалар овқатланишда ўзимни айтарли чегараламадим.  

 

Чирой тушунчалари сўнгги пайт турфа. Айниқса шоу-бизнесда. Ясалгани бор, сохтаси, сунъийи бор, совуғи, бўянгани, чаплангани, фотошопи ва пластикаси хам. Ўзбекка хос бўлган, хаттоки таржимаси хам бўлмаган истара тушунчаси борган сайин қизлардан йўқолиб кетаётгандек. Нилуфар истаралик қиз эканлигини кўпчилик эътироф этишади. Истарани сақлаб қолиш мумкинми?

-Пластик жаррохликни 40 ёшдан ошгандан кейин қўлласа бўлар менимча, албатта агар бу нарса одамнинг организмига  зарур деб топилсагина. Кейин бу нарсани қўллаб, рости хам  чиройлик бўлса...

 

Ўзи ёшликни ўзи гўзал.

-Шу гўзалликни чиқариш учун хам аввало инсонни ичи гўзал ва тоза бўлсин экан. Сизга халиги китобий гапларни гапириб  чиройлик кўринишни истамаяпман, бу бор нарса, инсон гўзалликни ичидан хис қила билиши керак. Оптимизми кўп инсонда истара бўлади. Пессимистларни эса юзидан нури кета бошлайди. Ичидаги қораси эса  катталашиб, натижада умуман ўзини қоплаб олади. Балки бировларга ёмонлиги тегмас, лекин ўзини барбод қила бошлайди.

 

Хомиладор аёлни фариштага қиёслашади. Сиз шундай бир покликни сездингизми?

-23 ёшимда иккинчи маротаба она бўлдим..Биласизми истараси йўқ инсонга хам шу хомиладорлик истара бағишлайди дея оламан. Фарзандни дунёга келтиргач бу файзни сақлаб қолиш имконияти берилишини биламан, лекин кўпчилик буни тушунмай яна ўша эски холига қайтади.

 

Яна ўғил. Олдиндан қизиқиб УЗИ қилдириб билганмидингиз?

-УЗИ қилдиргандим (кулади). Лекин охиригача барибир шубхаландим.  Вахоланки фарқи йўқ эди ўғилми қизми. Лекин менимча ўғилни катта қилиш осонроқ бўлса керак, хозирча буни илк фарзандимни катта қилиб биламан. Тағин билмадим, хали хаммаси олдинда.  

 

Хозирдан кимга ўхшаяпти?

-Ўзингиз кўрдингиз, худди ўзим. Отамнинг отаси бўлган Идрисхон бувам оқ-сариқдан келган кўзлари кўк бўлганлар. Иброхим туғилганида кўзлари қоп-қора эди, хозир эса ранги очариб кетмоқда. Хамма бир кўрганда Нилуфар ғирт ўзингга ўхшабди дейишяпти. Лекин оғзи катталиги онамники. Шу феъл-аътвори хам ўхшаса керак деб ўйлаяпман(кулади).

 

Исмини ким қўйди?

-Ўзимиз. Тушимга аён бўлди. Онамнинг отаси бўлган Иброхим хожи бувам хужжатларини нусхасини мошиналари билан бирга "Фарзандинга менинг исмим” деб ташлаб кетибдилар.  Қўлимдан эса бир бурда нонни олиб, "Бу эса менга” деб кетибдилар. Ўша пайт хомилам 5-6 ойлик эди. Кечагина холамнинг қизи, унинг хам исми Нилуфар мехмонга келиб кетди. Унинг тушига бўвам кириб «Мана менинг исмимни фарзандига қўйди, кимга ўхшаркин, менгами, ўзигами ё Юлдузгами?» деб хурсанд бўлибдилар. Кўп аёллар хомиладорлик пайтида тушимга аён берсин, ўз номи билан туғилсин деб орзу қилишади.

 

Негадир Иброхим ва Ўраимохун деб адаштиришади, қай бири аниқ?

-Ўраимохун уйғурча, ўзбекча Иброхим, русча Ибрагим.

 

Акаси Саидағзамхон қандай араяпти укасига? Рашк қилмаяптими?

-Жуда яхши қарамоқда, рашк қилмаяпти. Қайтанига ўзини катта кийимиларини хозирданоқ совға қиляпти (кулади).  Саидағзамхонга вақтим етмай қоляпти, лекин хоизрданоқ укасига қараганда феъли анча юмшоқ эканлигини англамоқдаман. Иброхимнинг феъли хозирданоқ маълум. Кўрдингиз қорни очгудек бўлса уйни бошига кўтариб  тўполон қилади. Саидағзамхон жуда жиддий, костюм шимлик бола деймиз, қўлида китоби билан костюм шим билан туғилган (кулади).

 

Онангиз хали хам иккинчи набирании кўрмадилар. Тушунасиз ўзингиз хам санъат сохасидансиз, лекин қандайдир бир ўкинч сезмайсизми хануз олдимда онам йўқ деб?

-Йўқ, оиламиз билан биз хамиша фахраланамиз. Мен унинг давомчиси ва фарзандиман. Онам ишламоқда, тушунаман, вақти йўқ. Лекин набирасини кўрмади деганингиз нотўғри, чунки интернет бор, камера бор, кўришиб гаплашиб турибмизку. Кейин уч маротаба келаман деганларида ўзим йўқ, бир йўла концертингизни битириб келарсиз дедим. Ижодкор сифатида хам онам  ижодида ниманидир ўтказиб юборишига йўл қўя олмайман. Ёнимда шунчаки она бўлиб ўтирганидан кўра эришаётган ютуқларидан ғурарланаман.

 

Иккинчи ўғлингиз Иброхим мухаббат самарасими?

-Албатта  (жилмаяди).

 

Бунга тўхталмасдан илож йўқ, хаммани қийнаётган мавзу, фарзандининг отаси ким? Вахоланки мен билан ёз ойларида сухбат қилганингизда 2010 йилнинг бошидаёқ оила даврасида кичик никох билан турмуш қурганингизни айтгандингиз. Лекин халқ тўймаётгандек, балки рости хам кўрсатиш шартмикан нима деб ўйлайсиз?

-Мен санъаткорман. Хаётда йиғлаб турган бўлсам хам хизматга чақиришса дарроов юзимга табассумни илиб, хеч нарса бўлмагандек боравераман. Халқ ўша Нилуфарни билишади, мана бу шахсий хаётдагисини эмас. Мана шундайлигича қолишини истардим. Керак бўлганда илк турмушим хақида ошкор қилиб нима фойда топдим? Бирон наф кўрдимми? Бунисини ошкор қилиб шунчаки кимларнидир қизиқишини қондирганим билан менга нима фойда? Бўлар, оила бу меники. Уни хаммадан қизғонаман.

 

Вахоланки онангиз хеч қайси хаётини қизғонмаганди.

-Чунки у онам! У санъат учун яралиб ўзини бахшида қилган инсон. Менга эса ёқмай қолса ташлаб юборишим мумкин. Менга ёққани учун санъат билан шуғулланаман.  Бир нарсани аниқ айта оламан: Мен бахтлиман, Худога беадад шукур! Севаман, севимлиман! Икки қалқон ўғлим бор, тоғим эрим бор, бошимда қуёшим онам бор. Ва ягона дўстим Оллохим бор.

 

Турмуш ўртоғингизни санъатингизга муносабати?

-Ижобий, шундай хонандалигимча қабул қилган. Менга ёрдам беради, онамдан кейинги маслахатчим десам хам бўлади. Қандай амалда бўлмасин маънавий бой бўлса тушунади санъатни, яна у агар мени эрим бўлса янада тушунади. Бу оиламга   зўрға эришдим тушуняпсизми, шунинг учун хам энди умуман гапиришни истамайман. У хам мен хам мана шу нарсага келишдик, яъни қандай яшаяпмиз, нима билан бандмиз, шахсий хаётимиз ўзимизники бўлиб қолаверади. Санъат ва ижод бўлса мархамат халқ учун. Унинг онаси хам мени жуда хурмат қилиб фотиха берган, ва бугунги кунда бахтимиздан хурсанд.

 

Турмуш ўртоғингизни феъли қандай?

-Жуда яхши. Бир жихати бор, истаган нарсасига эришмагунча қўймайдиган инсон.  

 

Фарзандингиз унга эмас кўпроқ сизга ўхшаганидан ранжимадими?

-Йўқ, қайтанига хурсанд. Ким кўпроқ севилса шунга ўхшар экан, демак мендан кўра севгиси кучлироқ экан.

 

Тахминлар пайдо бўлди. Хаттоки ўша инсондан сўраганимизда бирор жўяли жавоб ололмадик. Тарона студияси директори Даврон Муқимов....

-У менинг энг яқин дўстим. Яқин инсоним ва сирдошим. Ишимдаги хўжайиним ва мени  тергаб турувчи одам.

 

Шоу-бизнесни ичидаги инсонлар суратлардан ва умуман хаётдаги дўстлигингиздан  Даврон Муқимов дея тахмин қилган бўлса, шоу-бизнеснинг ташқарисидаги инсонлар ёши катта бир амалдор, миллионер инсон, ворис сифатида сиздан фарзанд кўришни истаганини учун сиз билан сулх тузган дейишмоқда.

-Халқнинг фантазияси жуда кучли ва нақадар чуқурлашган. Чиройлик қизларга ёши катта эркаклар қарагани учун ёки бошқа кўп санъаткорларнинг шахсий хаётида шундай бўлганига бундай гап чиққандир? Жуда кўп турмушга чиқмаган хонандалар эру-хотин бўлиб яшашмаса хам  ёши катта кишиларни қўлида юришгани учун бундай тахминлар бўлаётгандир. Турмуш ўртоғим жуда бир ёши мендан катта эмас, 30 ёшларда.  Ўзим хам бир миш-миш эшитдим, гўёки турмуш ўртоғим турк миллатига мансуб  эмиш ва биз буни яширяптган эканмиз. Лекин бундай эмас! Яна эри Андижонлик зўр бизнесмен деган гап хам бўлди, йўқ бу хам нотўғри. Мени бахтимдан мен учун хурсанд бўлган инсонларга катта рахмат! Хеч хам хавотир олишмасин, ишончли қўллардаман ва биз бир-биримизга жуда мосмиз. Мен каби у хам ёлғиз фарзанд.

 

Хомиладорликни ижодга таъсири ..

-Ижобий бўлди, фарзандлик бўлгунимча сахнада бўлдим, негаки турмуш ўртоғим ёнимда бўлиб қўллаб-қувватлаб турди.

 

Керакмиди хомиладор бўлиб хизматларда бўлиш, буни кўпчилик гапирди, эрта индин туғаман деган аёл тўйма-тўй юриши тўғрими?

-Нима қилибди? Уйда ўтирайми? Маблағ тарафлама деб ўйласалар адашишади, чунки аёл кишини ишлаган пули нима хам бўларди? Бу шахсан менинг истаганим бўлди, турмуш ўртоғимга хам ишимдан уйга ўтқазиб қўймайсиз деган илтимосим бўлди. Мана хозир бир ойлик бўлдик, уйда ўтириш қийин, депрессияга дучор бўлишдан қўрқаман.

 

Хомиладорлик пайтидан фарзандлик бўлгунингизгача одамларга нисбатан токсикоз бўлганингиздан хабарим бор. Фарзандлик бўлганингиздан кейин фақатгина Шахзода сизни кўриб келишга муваффақ бўлган. Хомиладорлик пайтида хеч кимга телефон қўнғироқлари ва смсларга хам жавоб бермагансиз. Рости бу токсикозни янги турими, ё одамлардан чарчадингизми, балки саволлардан? Беркитишга харакат қилдингизми?

-Нимани хам беркитардим? Гинекологияда нечта одамни хола амма қариндошлари бор, бирпасда гап учади. Неччи маротаба ётиб ўзим хам гувохи бўлдим. Санъат оламидан қанча одамлар бу шифохонага иши тушиб келганини мен хам кўрдим. Текшириш, даволаниш, туққани ва яна қайсидир сабабларга кўра фарзандини аборт қилдиргани келганларни хам кўрдим. Номларини айтиш шартмас. Майли, биз бахтлимиз чунки биз туғдик (кулади). Хомиладорликни сўнгги ойлари хаттоки турмуш ўртоғим билан хам чиқишмай қолдим, шу тариқа кечди хомиладорлик. Яқинларимни аядим, чунки асабларим дош бермай қолди, кимнидир хафа қилиб қўйгандан кўра хеч ким билан гаплашмай қўя қолай дедим.  Оддий инсонга осонроқ, лекин сиз таниқли  бўлсангиз мана шу тариқа холатга дуч келиб қоларкансиз. Керагидан кўп диққат ёқмай қолади. Тасаввур қилинг фарзандлик бўлиб, операциядан кейин хали наркозим тарқамай  бир ахволда ётибману медперсонал кириб, бирга суратга тушсак майлими дейди.

 

Иккинчи фарзанд  хам операция орқали дунёга келтирилди.

-Илк фарзандимда хам "Кесарево”  бўлган шунинг учун иккинчиси хам шу тариқа кечди. Бу сафар операциядан сўнг ўзимга келишим қийин бўлди. Жонлантириш бўлимида бир неча маротаба хушимни йўқотавердим. Натижада жонлантириш бўлимида 2 кун қолиб кетдим.

 

Яккахон концертингиз жуда яқин ойлар бўлиши хақида хабар топдик, яқиндагина операция орқали она бўлган инсон учун бу жуда қийин кечса керак. Адашмасам сиз билан бир сухбатлашганимизда концертим жонли бўлади дегандингиз. Организмингиз қисқа вақт оралиғида бунга дош бера олмаса керак?

-Ха, шартнома бўйича  май ойига концерт бўлиши режалаштирилганди. Хали жисмоний тарбия билан шуғулланиш мумкин эмас, қандай қилиб куйлайман? Яхшилаб машғулот ўтиш керак, хар бир жонли куйлайдиган санхаткор билади, қоринда пресс яхши бўлиши керак. Ўзига яраша техник тарафлари бор, ўпкани хам тозалаб олиш керак. Хар куни қўшиқ куйлаб,  ойнага қараб   рақсга тушиб репетиция қилиш керак.  Концерт қўйсам шоу қилиб бераман демайман, кечирасизу мен масхарабоз эмасман. Сурат хам эмасман менга тикилиб туришсин десам.

Ёдингизда бўлса альбом тақдимотимни хеч қандай репетициясиз жонли равишда тақдим этдим. Онам ўшанда жонли ижрода ўтказаман деганим учун розилик бергандилар, қанақа бўлса хам жонли ижрода куйлайман деяптими, жасорати етяптими шунга унда бемалол дегандилар. Шунинг учун хозир шошмасликка қарор қилинди. Бугунги кунгача тўплаган мухлисларимни бир кунда кўнглини қолдиришни хеч хам истамайман. Одамлар пул тўлаб жонли концерт кўргани келишади, битта чипта қанча туради? 25-30.000 сўм туради. Ундан хам кўпга сотилиб кетиляпти. Бошқа тарафдан халқ хам шу шоуга ўрганиб кетаётгандек. Вахоланки сифатли шоу дегани бу хақиқий концерт, маънавий озуқа дегани эмас. Фақат ёши катта миллий йўналишдаги санъаткорлар эмас, бизлар хам шундай  куйлашимиз керак, биз хам хонандамиз.


Шу пайт кутилмаганда уйга Даврон Муқимов кириб келади.

 

Хўш Усмонова? Қайта саволни беришга мажбурман, фарзандингизни отаси Даврон Муқимовми?

-А что ты не знал? (кулади)

 

 Нилуфарнинг таътили қанчага чўзилади?

-Хеч қанчага. Янги "Нотаниш” деган қўшиқни ёзиб бўлдик, бу менинг муаллифлик таронам.  Уйда эса хозир хар куни "Алла” айтяпман. Хаммани уйида шу "Алла” айтиш бахтига етказсин. Мана хозир уйда бўлиб кўпроқ ТВ ва интернетдан янгиликларни кузатиб боряпман. Марказ ТВсининг бераётган тушунчасидан ёшларнинг энг зўри Райхон эканлигини тушундим.

 

Мактаб хам очди, сиз хам очарсиз?

-Ха, мана мактаблар очибти, рекламаларда юлдузларга интилинг деяпти, бир тарафдан тўғри чунки 32дан ёши ўтди шу даражага келгандир, нима бўлса хам бахтли бўлсин, омадини берсин. Мен энди 23 ёшдаман менга хали бор.

 

23 ёшман дейсиз, сизни ёшингизда аксарият қизлар турмушга чиқаман дейди, сиз эса иккинчи бора она бўлиб машхурсиз хам. Турмушни хам кўрдингиз, ажрашишни хам, хаёт тўқмоғини хам. Гоҳида қаердадир ўксик ёшлик қолиб кетгандек сезасизми?

-Сезаман. Гохида  ёшлардек шаддод хаётни хохлайман. Ёшлик қаеридир армондек туюлгани билан, ажрашганимдан кейин ёшлик давримни суриб олдим дея оламан. Онам қаттиққўл бўлгани учун жудаям бир таралабедод бўлдим демайман. Хозир хам барибир ўша шаддодликни амаллаб турамиз (кулади). Масалан ўша гастролларга борганда, барибир қандайдир бир воқеаларга бой қизиқ нарсалар бўлиб туради. Шунинг учун ўкинч дея олмайман, хозир фарзандлик бўлиб, хаётимни жой жойига қўйиб олсам яхши бўлади. Хозир шу ёшимга боримдан ғурурланаман.  Менинг хам хаётим ўша 30-40 минг доллорлик клипларни суратга олиш, ёки онамга хархаша қилиб Туркияда ижодни гуллатиш деган нарсалардан иборат бўлиши мумкин эди, лекин 40 ёшларга борганда шахсий хаётим бўлмаса нима кераги бор бу барчасини?

 

Бугунги кундаги мана шу бор нарсаларингиз хатоларга қурилиб тобланган мактаб ё тарбия натижаси?

-Худонинг мехрибончилиги деб ўйлайман. Онам ўзини юртга бахшида қилиб юборган инсон, отам хам ажралиб кетди.  Ёлғиз фарзанд бўлиб бувимнинг қўлида қолганман.  Болаликдан оила менинг орзуим бўлиб қолганди... Санъаткор бўламан деб орзу қилмагандим, мен оилани орзу қилганман холос. Балки шунинг учун Худонинг мехрибончилигидир.

 

Ота онангизни ўрнини барибир хеч ким босмайди, уларнинг хатоларидан дарс оласизми?

-Йўқ. Хозир онамнинг хатоларидан ўрганишим керак эди дейишим мумкин, катта фарзандимни отасиз ўстираётганим тарафларини минус деб билмайман. Хеч нарсадан кам ўсяпти.  Дабдабали тўйни кўрдим, қанона билан бир уйда яшадим, 5та қайнагачинию ўша турмушни балки гашти бўлган тўқмоғини хам еганман. Усмонова эмас оддий Нилуфар келин бўлганман. Шу хаммасини кўрганимга хам худога шукур дейман. Ўзимни хатоларимдан дарс олганим етар. Мана шу бугунги сокин турмуш тарзини танладим, менга шуниси қулай.

 

Демак бугунги кундаги бахтингиз хаёт қонун қоидалари эмас, қулайликдан иборат?

-Менга қулай. Ўзим истаган ва режалаштирганимдек кечмоқда хаммаси.

 

Сизнинг турмушингиздаги қулайлик  бошқаларга халал бермайдими?

-Халал беради. Жуда кўпчиликка. Мени ёмон кўрадиган инсон учун мени бахтим хамиша халал беради. Хаёт шундан иборат.

 

Онангиз сизни мустақил аёл сифатида қабул қилдиларми? Аввалгидек хаётингизга ўз таъсирини кўрсатишга харакат қилмаяптиларми?

-Мустақил аёл сифатида аллақачон қабул қилиб бўлганлар. Лекин барибир оналик "инстинкт” деган нарса ўзини намоён қилаверади. Бугунги кундаги турмуш тарзим ва шахсий хаётимдан онам қониқадилар. Икки ўғилни туғиб бериб мени дунёдаги энг бахтли аёл қилдинг дедилар.

 

Хозирданоқ хаётда сизнинг хатоларингизни қайтармаслиги учун фарзандларингизни нималардан чеклаган бўлардингиз?

-Хеч нарсадан. Нима бўлса хам ўзлари тобланиши керак бўлади. Лекин менимча мактабини алиштирмаган бўлардим. Мактабни кўп алиштирганман шунинг учун ўқишга бўлган иштиёқим сусайган.  

 

Бугунги кундаги хаётингиздан вақт ўтиб фарзандларим олдида бошим эгик бўлмасмикан деган хаёл ўтадими?

-Ўтади. Маъсулиятни хис қиламан. Лекин куни келиб биронтаси бетимга у-бу нарсани рўкач қилиб эътироз билдира олишига кўзим етмайди, чунки аввало оиламиздаги тарбияда бетгачопарлик йўқ.

 

Хозир қулай турмуш тарзини танлаганингизни айтдингиз, лекин уларга хам қулай бўлармикан бу танловингиз? Куни келиб "Она сизга қулай бўлган пайт аслида менга қулай бўлмаган, сизни турмуш тарзингиз менга ёқмаган” деган гап бўлиши хақида.

-Унда ўша пайт кетиш керак эди деган бўлардим. Биласизми, аслида фарзанд учун қулайлик онага қулайликни яратади. Мен хозир фарзандларим учун яшашга харакат қилмаяпманми? Бундай нарса келажакда бўлмаслигига хозирданоқ аминман. Мени хам онам шундай тарбиялаган. Майли оз-моз қаттиққўллик билан, лекин хаётга хаққоний боқа оладиган қилиб катта қилган. Агар буларни фақат  пуфлаб катта қилган сарим бузулиб кетаверади.  Булар хозир кичкина, лекин мен буларни яхши таълим олиб уйланишига хозирданоқ харакат қилишим керак.

 

Режалар..

-Мана эсон-омон қутулиб олдим, энди бу йилдан давлат тадбирларида фаол қатнашишни режалаштирганман. Концертга келсак йил охирроқларига бўлса керак. 3 альбом устида ишни бошлаганман. Яқин кунлар  янги "Нотаниш” қўшиғимга клип устида иш бошлаймиз. Хар галгидек бу йил хам вилоятлар бўйлаб гастроллар уюштиришни хам режалаштирганмиз. Сўнгги сўз ўрнида хаммага шукроналик хисси билан яшашни тавсия қилган бўлардим. Твни бир ёқсангиз қанча давлатда нотинчлик бўлиб ётибди, юртимиз тинч Худога шукур. Хамма мен каби бахтли бўлсин, мен хам бошқа инсонлар каби бахтли бўлай. Фурсатдан фойдаланиб, Тарона компаниясига мени бу вазиятда қўллаб қувватлагани, хаддим сиққан дугонам ва хамиша кўнглимни ёриб келган қалбан катта опамдек кўрганим, Зилола(Шахзода)ларга миннатдорчилик билдираман.

 

Диктофон ўчирилиб...

Расмий сухбатимиздан ташқарида Нилуфар фарзандини дунёга келтириш арафасида бошидан ўтган дахшатли воқеани сўзлаб берди. Шифохонага ётқизилгач баъзи ишчилар хатоси билан унга қўрқинчли ташхис қўйишган. Нилуфарнинг айтишига қараганда ўша пайт унинг кўз ўнгидан бутун умри ўтган. Қизиғи бу ташхисни қайта тасдиқлаш учун текширишларини сўраганида бу нарса тонггача аниқ бўлавермаган. Нихоят тонг отгач қайта текшириб бу ташхис дархақиқат нотўғри қўйилгани аён бўлади. Ана шундан сўнггина Нилуфар фарзандини дунёга келтиради..

 

Sayyod  сухбатлашди.

 

Фотомухбирлар: Равшан Дадабоев ва Феруза Фаттаховалар








Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 29717 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Nilufar Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 29
1 Xman   (28-Мар-2011 04:08) [Материал]
WOW! Ona uderjala svoyu figuru! Molodec!)) daje posle rodov vidimo ewe nemnogo pohudela) a rebenok esli pohoj na mamu to eto horowo) uda4i vam!

2 julia   (28-Мар-2011 04:54) [Материал]
Nilufarning qo´shiqlarini juda yoqtiraman,mana ikkita o´gílchalik ham bo´lib oldi,hamma narsani paralelniy olib borayapti,ba´zi bir qo´shiqchilardek sanát deb boshqa narsani chetga surib qoýgani yo´q.Hali ertaga bu yigitlar katta bo´lib,onajonisining xizmatida bo´lishadi,umri bilan bergan bo´lsin!Nilufar cenga sihat-salomatlik,ijodingga parvozlar tilayman!

3 saki   (28-Мар-2011 10:52) [Материал]
asal bola , umri uzoq bulsin

4 Асель   (28-Мар-2011 11:01) [Материал]
крепкого здоровья малышу и маме! куз тегмасин!тьфу тьфу тьфу

5 odaqmlar.uz   (28-Мар-2011 12:50) [Материал]
Farzandini umri uzoq bo`lsin Juda shirin bola bo`lsa kerak Katta polvon yigit bo`lsin

6 King   (28-Мар-2011 13:48) [Материал]
Voy o'g'ilchasini ko'rgani adasi boribdiku....
Sayyod huddi o'zingizaa..

7 Shahnoza   (28-Мар-2011 17:48) [Материал]
Bolakeyni umri uzoq bo'sin.Dunyodagi hamma hamma bolalarni Ollohim o'z panohida asrasin.
Nilufar,juda tirishqoq!Molodes! Tak derjat!I udachi!

8 Zilola   (28-Мар-2011 19:05) [Материал]
ko'z tegmasin umri bn bergan bo'lsin.

9 label_of_m   (28-Мар-2011 19:26) [Материал]
wooow yanada chiroyli bo'b ketibdilayu!!! Nilufar biz sizni yaxshi ko'ramiz! Oileizda baraka o'chmasin, o'g'ilcheyiz iloyim sog'-salomat ulg'aysin!

10 Tahmina   (28-Мар-2011 23:22) [Материал]
judayam chiroylik qizde nilufar tugibham qomatiga gap yoq qizlardek

11 MOHIGUL   (29-Мар-2011 18:12) [Материал]
ASAl bolasini asal onasi bolib qolishibdi koz tegmasin iloyim olloh oz panohida asrasin man hurmat qilgan haqiqiy sanatkor

12 hadicha   (30-Мар-2011 08:56) [Материал]
yangi tuqqan nulifarhonga nilufarhon hamma ham tuqqandan keyin issiq kiyim kiyadiku sizni qarang keying boshlanadi ogriqla atiga 1 oy uzizni asrasangiz bulardi man albatta sogligiyzni uylap gapirdim omon buling farzand muborak bahtini kuring dogini kurmang balkim farzandlik buganizga ozgina bugan holos omad hamisha

13 Saida   (22-Апр-2011 04:17) [Материал]
Икки қалқон ўғлим бор, тоғим эрим бор, бошимда қуёшим онам бор. Ва ягона дўстим Оллохим бор. Shu ikki og'iz gaplari juda chiroyli chiqibdi!!!! Omad bahtlari butun bo'lib farzandlarini rohatini ko'rsinla.

14 Milashka   (22-Апр-2011 08:42) [Материал]
bahtiga kuz tegmasin man sezardim darvon muqimov turmush urtogiligini bir biriga juda mos farzandini rohatini kursin omad

15 Molodca, Nilufar!   (22-Апр-2011 09:29) [Материал]
Doim sizni boshqacha hurmat qilganman. Eng avvalo chet elda o'qib, yashab kelib ham ona tilimizda gapirganizdan boshlangan. So'ng purma'no fikrlariz, san'atda o'zizi tutishingiz, va albatta oilaviy qadriyatlarga yuqori baho berib, oyingizni hurmati, obro'-e'tibori, sha'nini doimo o'rinli himoya qilib kelganiz uchun ham.

Ti vobshe molodca, Nilufar. Krasavica, sporstmenka, kamolotka :) Doimo o'zingiz aytganday dilingiz ham, ko'rinishingiz ham shunday go'zal bo'lsin!


16 Kamola   (22-Апр-2011 10:49) [Материал]
Darakchida o'qidim. Lekin intervyuni hammasi berilmagan. Ayrim sirli suhbatlar qolib ketgan. Saytda o'qidim. Nilufar Usmonovaga ulkan baht tilayman. Farzandlarini, turmush o'rtog'ini, onasini bahtiga sog omon bo'lsinlar. Farzandlarini esa umri uzun bo'lsin. Sayyodga rahmat.

17 dj-diza   (22-Апр-2011 12:30) [Материал]
Onalik baxti har bir ayolga nasib etsin. Nilufar va uning farzandlariga uzoq umr tilayman.

18 VEESNAR   (22-Апр-2011 12:38) [Материал]
MANI QILGAN NARSA : O'ZLARI qo'shiq yozyaptganlari- demak, qo'shiqlar dildan - dilga yozilgan,Yulduzopamdek.

19 Dilnoza   (22-Апр-2011 21:47) [Материал]
Xe Xe chaqalog'ini biggrin ko'z tegmasin baxtli bo'lsin

20 Bigboss   (22-Апр-2011 22:03) [Материал]
Bu bola Nilufarni erimi? happy

21 Нигора   (22-Апр-2011 22:15) [Материал]
Нилуфар онангни:"Икки ўғилни туғиб бериб мени дунёдаги энг бахтли аёл қилдинг!-деган кувончи-ю,фарзанди сифатида хамиша тугри тушуна,хар кандай хаёт синовларида узингни йукотмаганинг одамни кувонтиради!
СЕНИНГ БАХТИНГДАН,ЯКИНЛАРИНГ ХАМ БАХТЛИДИР!!!
СОГЛИК,БАХТ,ОМАД ХАМИША СИЗЛАРГА ЁР БУЛСИН!!!

22 SITORA   (23-Апр-2011 07:28) [Материал]
Nilufar Usmonovani har doim juda ham qattiq hurmat qilaman inson sifatida, uzbek qizi yoki ayoli siftida, sanatkor sifatida, mehribon ona sifatida har taraflama guzal ayol ttimsoli sifatida ham hurmat qilaman. NILUFARGA GAP YO'q, eng birinchi o'rinda hozir NIlufar Usmonova, Bu yil yil yilning eng yahshi ayoli deb Nilufarni tanlash kerak, lekin hamasi olidinda. Nilufar OPa Iltimos KOnsertizni avgustni ohirlarida qiling Man UBzekistond abulaman HUdo hohlasa kiriama a niq Sizni jdua ham yahshi kuraman.

23 SITORA   (23-Апр-2011 07:29) [Материал]
VOOOOOOOOY SAYYOD AKA RAHMAT KOTTAKON SIZGA ham Sog salomat buling interview uchun rahmat, va anu comment u chun teriladigan codeni uzgartirgnaniz uchun ham rahmat

24 Zuxraxon   (23-Апр-2011 16:46) [Материал]
Baxtli bo`sinla ijodlariga omad. SAYYOD sizga kotta raxmat.

25 pikr   (23-Апр-2011 19:10) [Материал]
Sun'iy go'zallarni tanqid qilsak, 'qizlar kuyukkanidan aytadi' deyishadi. Mana, ko'ryabsizlarmi, qizlar haqiqiy go'zalikka to'g'ri baho bera olishadi. Chin dildan hursand bo'la olamiz birovni bahtiga :)

Nilufar, bahtiz doimo butun bo'lsin!


26 Maftuna   (24-Апр-2011 06:56) [Материал]
I congratulate Nilufar Usmonova.I wish pure love and happy life!!!!!!
va ijodiga omad tilayman turmish ortogi bilan bahtli bolsinla ilohim koz tegmasin oilangizga

27 Maftuna   (24-Апр-2011 06:57) [Материал]
maladec Nilufar Usmonova

28 quyosh   (25-Апр-2011 19:34) [Материал]
kattasi ham o'ziga,onasiga yani yulduz usmonovaga oxshabdi,umri ozoq bulsin bolalarini,

29 korean   (25-Апр-2011 19:52) [Материал]
"-У менинг энг яқин дўстим. Яқин инсоним ва сирдошим. Ишимдаги хўжайиним ва мени тергаб турувчи одам." shu javobdan keyin lekin eringiz emas-a? deb savol bermabsizda. Astagfirullah hamma bilib buldiyu Nilufarni eri Davron ekanligini, nima qilasiz yashirib Nilufar, yashirganizdan keyin hamma mish-mish qiladida, hop Davron eng yaqin insoniz, sirdoshiz ekan, unda eringiz begonami sizga, shunchalik Davron sizni yelkangizni quchib rasmga tushsa ham eringizga baribirmi, eringiz shunchalik dayusmi?
Nimaga er-hotinligilani berkitasila ikkovilayam, huddi vaqtincha kelishib turmush qurganday, yoki birov bilmasligi keremi, manimcha turmush qurish berkitadigan ishmasku, butun respublikada, dunyoda hammani nikohi rasmiylanib hammaga elon qilinadiku,(shariy nikoh qilingan taqdirdayam) kim kim bilan yashashashi berkitish... gaplarim qattiq botgan bulsa uzr-u, manimcha boshidayoq ikkovilayam turmushilani berkitmay dangal biz turmush qurdik deganilada haligacha bu gapla lagmondey chuzilmasidi, silani shahsiy hayotila deb uyda nima ovqat yiysila, qanaqa kiyinasila, qayaqlarga borasila...(va h.k) deb surovrmayaptiyu hech kim, tembolee mashhurni kim bilan hayotini birga boglaganini ommaga aytish uyat emas, muhabbatila samimiy bulsa haliyam kech emas, dangalini aytib quysela, halq ham 1 gapirib 2 gapirib ohiri esidan chiqib kunikib ham ketadi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!