Иброхим Тотлисас: "Кутилмаганда якун бўлиши мумкин..." У энди куйлай олмайди. + Видео ва сўнгги суратлар. Yangiliklar
Иброхим Тотлисас:

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 Сўнгги маълумотлар бу мақоланинг пастида янгиланиб турилади

14.03.2011  12-20:
Кеча 13 март куни Туркиянинг санъат қироли Иброхим Тотлисаснинг жонига қасд қилинди. 
 
Полиция санъаткорнинг жонига қасд қилинганликда гумон қилинаётган қора мошина эгаларини изламоқда.
Стамбулдаги шифохонада Иброхимни мияси устида мураккаб операцияни ўтказишди.  Операциядан сўнг у ўзига келган. Хозир жонлантирувчи бўлимда сунъий нафас олиш  аппаратига уланган.
 KralTVнинг  директори Мехмед Акбайнинг айтишига қараганда операциядан сўнг Иброхимнинг чап тарафи фалаж бўлиб қолиши мумкин экан.
"Татлисас тирик қолганлиги бу муъжиза, шифокорлар уни нариги дунёдан қайтаришди ва хозир қўлларидан келган ишни қилишмоқда"-деди.

Видеокамералар суратга олган тасма кщрилганда мошинада 2-3 одам бўлган.

  «Аджыбадем» клиникасидаги Иброхимни бошини операция қилган шифокор Чаглар Чухадароглуни   айтишича ўқ Иброхимни бошига тегиб бошининг бошқа тарафидан чиқиб кетган. Унинг баданини қайсидир қисми фалаж бўлиши мумкин экан.
Иброхимнинг пресс-котибаси Букет Чакыджы хам операция қилинди, бир ўқ унинг томоғига теккан. Унинг ахволи эса нормал.

Хозирда уларга Калашников автоматидан ўқ узилганлиги аён бўлган.
 
Тергов жараёнида суиқасднинг икки версияси олға сурилмоқда, бири курдлар террорлик оқими, бир вақтлар Иброхим уларга моддий ёрдам берган ва кейин эса ёрдам бермай қўйган.
 
Иккинчи ва асосий версия сифатида Иброхимнинг бизнес бўйича собиқ хамкори миллати курд бўлган Ироқлик Рушту Саид дея тахмин қилинмоқда. У Ироқнинг шимолий томонида  мехмонхоналар қуришни режалаштирган лекин Иброхим билан келишмовчилик натижасида у билан алоқани узган.

 
Эслатиб ўтамиз, олдинги йил Иброхим Тошкентда бир кунлик унутилмас концерти билан барчани хайратда қолдирди, унинг концертидаги одамларнинг 90 фоизи санъат олами вакиллари эди.
Концертдан 3 қисмлик  видеорепортажни   "Sayyod-media" бўлимимизда томоша қилишингиз мумкин.

Машхур ва бетакрор Иброхимга соғлиқ тилаб, айбдорлар тезда ўз қилмишларига яраша жазо олишларини тилаб қоламиз.


Воқеа ривожини кузатиб бормоқдамиз. Бу воқеа юзасидан янгиликлар мана шу мавзуда янгиланиб боради.



14.03.2011  15-40: Туркиядан мухбиримиз насиба Мамадалиева берган маълумотлари:

Кеча Туркия соати   1-05 да Ибрахим Татлисеснинг машинасига 5 киши тарафидан Калашников автоматларидан 20 та ўқ узилди. Ибрахим Татлисес Истанбул Маслакда Ибо шоу ни съемкасидан чиқаркан қора машина уни йўлини тўсди. Шофери ва асистенти у машинани мухлис машина деб ўйлади. Ааммо қора машинадаги 5 киши Ибрахим Татлисеснинг машинасига 20 ўқ узди. Ўқ ўтказмайдиган машинасидан хам ўтган ўқлардан бири Ибрахим Татлисеснинг бошига тегди. Бошининг орқасидан кириб олд тарафидан чиққан ўқ Ибрахим Татлисеснинг хаётини тахликка қўйди. Асистентининг бўйнига теккан ўқ хам асистентини кўп қон йўқотишига сабаб бўлди. 5 маротаба операция қилинган Татлисес, хозирда ес кенг қамровда қўриқланмоқда. Хаёти  хавф остида. 24 соат ухлатилади. агар 24 соат ичида хаётда қололса яшаб кетиш эхтимоли бор.

 

Ютубда томоша қилмоқ




14.03.2011  17-00:
Худди сезандек.
Ибрахим Татлисес кеча кечқурун суратга олинган кўрсатувида худди суиқасдни сезгандек гапирган гаплари хаммани ларзага солди. Кўрсатувда Биз кетгандан кейин бизни қидириб қоласизлар маносида гаплар гапирди. Курсатувга мехмон булиб келган Кутси ва Дениз Секи булиб утган воқеаларидан шокда.

Воқеанинг шохиди Саваш Ай воқеа хақида: Кутси ва Дениз Секи програмдан кейин эшик енида гаплашиб туришган эди. Ибрахим бей ва унинг асистенти олдинроқ чиқиб кеттилар. Бироз кейин бизга Татлисесга ўқ узилди дедилар. Хазил деб ўйлаб югуруб бориб қарадим. Ибрахим Бей хар тарафи қон ичида 'Olur mu yaaa? Olur mu hiс? яъни қандай қилиб деган саволи такрорламоқда эди. Тезлик билан Еюб бей амбуланс яъни тез ердам чақирди. Хеч ким суратга олмасин деб у ери ептирдик. Кейин Ибони угли Идо ни ва собиқ аёлини чақирдик.   Тезда шифохонага олиб бордик


ВИДЕО

Иброхимнинг жонига қасд қилинишидан бирмунча аввалги лавхалар:








Насиба Мамадалиева - Туркиядан.



Vesti az хабарларига кўра: Иброхимнинг ижодига нуқта қўйилди. Унинг қўшиқлари энди фақат дискларда қолди...

 Истанбулнинг губернатори Хусейн Авни Мутлу янги аниқланган тафсилотлар билан бўлишди: Тотлисоснинг мошинасига ўқ узган автомашинада икки киши бўлганлиги, 11 узилган ўқдан Иброхим ва унинг пресс-котибаси Букет бўлган машинага 4таси теккан. Шундан бири Иброхимнинг бошига ва бири Букетнинг томоғига.
Губернатор айтишича бу воқеадан аввал Иброхимга тахдид хақида  қўрқитишлар бўлмаган ва Иброхим хам тахдид қилишмоқчи эканлигидан  арз қилмаган.
 

Бу вақтда асосий тахмин қилинаётган гумонланувчи собиқ бизнес хамкор Рушту Заед ўз фикрини билдирди:

-Мен шокдаман! Бизда (Ироқни назарда тутади) Иброхимни жуда севишади. Барча курдлар уни хурмат қилишади. Мен билан қандайдир муаммоси борлиги хақиқатдан йироқ. Хозир Истанбулга Иброхимдан хабар олгани келяпман. бутун шимолий Ироқ у учун дуо қилмоқда-деди.

Иброхимнинг акаси Хусейн Тотли хабар беришича Иброхим тузалган тақдирда хам унинг ижодига нуқта қўйилади. Эндиликда Иброхимнинг қўшиқларини фақатгина дискларда ёзилган қўшиқларидан тинглаш мумкин.
   
Яна бир қизиқ факт бу Иброхимни хаётига тажовуз қилинишидан бирмунча аввал у шоуда  ўлим хақида гапирганди:
 "Инсон  келиб кетгувчи моддий нарсаларни ортидан қувиш учун хаётини ўтказиши керак эмас.  Барчамизни бир якун кутади. Хар бир қадамимизда Оллохни ёд этишимиз керак, чунки бу якун бирданига бўлиб қолиши мумкин"
 

Мазкур воқеа юзасидан Туркия  президенти   Абдулла Гюль ва премьер-министр Реджеп Тайиб Эрдоганлар Иброхимнинг тезроқ тузалишига дуо қилишаётганлигини билдиришди.  

15-Мар-2011 02:28
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ibrohim Totlisas
1 QALQON   (14-Мар-2011 13:05)
Olloh o'zi asrasin. Ibrohim Tatlisasni dardiga shifo bersin. Tuzalib yana muxlislari oilasi bag'riga qaytsin. Dunyoda qanaqa baxl va razil insonlar bora.... Boringni ko'rolmay yo'g'ingda quvonadi....

2 Xalq   (14-Мар-2011 13:07)
Tirik qolibdi .

3 odamlar.uz   (14-Мар-2011 13:21)
Tezroq tuzalib ketsin .

4 timur   (14-Мар-2011 13:33)
kecmis olsun ibo obiya alloh korisin shahsan men iboning koshiklari bilan katta bolganman desam adashmayman bu inson turk koshikchiligiga juda katta hissa koshgan inson sanatiga gap bolish munkin emas

5 Nilush   (14-Мар-2011 13:45)
Иброхим Тотлисас нафакат Туркия учун балки биз учун хам энг ажойиб хонанда хисобланади. Бу хонанданинг яратган барча кушикларини севиб тинглайман.Илойим фалаж булиб колишдан худонинг узи сакласин ва тезрок тузалиб кетсинлар. Жиноятчилар тез орада ушланиб,килмишларига яраша жазо олишади деган умиддаман.Яратганнинг узи шифо беришини тилаб коламан! Иброхим Тотлисасни юртимизда яна концерт беришларини интизорлик б-н кутиб коламиз!

6 lola   (14-Мар-2011 13:53)
hammamizni OLLOH ozi asrasin. ibrohim totlisasga sogliq tilayman.

7 sardor   (14-Мар-2011 13:57)
Илохим тузалиб кетсин дардига оллохни узи шифо берсин

8 Nilufarhon   (14-Мар-2011 14:16)
iloyim shifosini bersin ahir dardini bergan shifosiniyam beradi deydiku

9 Назокат   (14-Мар-2011 14:35)
Илохим тузалиб кетсинла

10 zuhra   (14-Мар-2011 14:42)
ooloh shifosini bersin

11 Азиз   (14-Мар-2011 14:44)
sayyod думаю за эту новость хотя-бы саказали спасибо мне, а то после того как я сообшил новость Ферузе по телефону она вместо слов "Спасибо за инф." просто тупо молчала.
УДАЧИ ВАМ.
Ответ: ??? Что за бред? Со вчерашнего вечера все турецкие каналы об этом бомбят! Мне вообще то утром напомнил Азамат Кадыров!
Да и снизу ролика стоит ссылка откуда я взял подробности!

12 Ali_Said.uz   (14-Мар-2011 14:51)
Yaxshi ish bo'mabdi Allohdan shifo tilimiz iloyim tuzalib muhlislari yoniga oilasi bag'riga tezro qaytishini tilimiz!

13 zilola   (14-Мар-2011 14:56)
ollohdan dardlariga davo so'rayman.ilohim olloh hamiwa hammamizni o'z panohida asrasin ertaga bormizami yo'qmi buni hech kim bilmiydi wunday ekan qilgan gunohlarimiz un ollohdan gunohlarimizni kechiriwini so'raylik.

14 armonli_bola   (14-Мар-2011 16:23)
tinhlik bo`lsin tirik qolgani katta omad

15 toxaclub   (14-Мар-2011 17:41)
Туркиядан мухбиримиз насиба Мамадалиева берган маълумотлари:
агар 24 саот ичида хаетда кололса яшаб кетиг эхтимоли бор.

16 Dj TRiuMF   (14-Мар-2011 18:11)
Yaşasayam nogıron qolalarkan oq boşıdan kirıb orqasıdan cıqibtı nogıran bob qolarkan

man xozir Istanbuldaman !!


17 YOO   (14-Мар-2011 18:43)
nima balo video -chini tepibtashlaganmi deyman \ dikari

18 zuxraxon   (14-Мар-2011 20:03)
SAYYOD etganlaride bir kunlik konsert edi-yu lekin unutilmas shou bo`lgan edi.Toshkentga kelib konsert berganlarida biz tomondagi muxlislarini iliq munosabatini ko`rib xech qaysi davlatda bunday xurmat bilan kutib olishmaganini etib, konsert oxirida sevinganlaridan saxnadan yig`lab chiqib ketgandila. Konsertni o`rtasida etgandila " yana 5-yil qo`shiq etaman shu 5 yilli ichida mani eng kamida 2-marta Toshkentga chaqirashila kere" deb, Xaqiqatdan xam ertaga bormizmi yo yo`mi biz bilmimiza. Ibroxim Tatlisasga ollox sinovini berib dardini beribdi shifosini xam albatta beradi. Tezroq tuzalib avvalgide oyoqqa turib oilalarini muxlislarini bag`riga qaytishlarini olloxdan so`rimiz. Tuzalib san`atga qaytganlaridan keyin 2-marta emas 5-6 martalab chaqirish nasib qilsin ilohim. Ollox shifosini bersin. Sardor aka(SAYYOD) ishlarizga omad tiliman.

19 robiya   (14-Мар-2011 21:33)
qaysidir gunohlariga kaforat bulsin

20 sofie_so_soft   (14-Мар-2011 21:51)
какой кошмар! Будем молиться что бы Всевышний помог!!!

21 olek   (15-Мар-2011 05:46)
Sayyod janoblari iltimos uzbekcha quyinglar har daqiq kuzatib turibmiz malumot uchun KATTA RAHMAT (MEN SHahzoda Matjanovadek ruscha bilmiyman)
Ответ: Бажо келтирилди.

22 sevara   (15-Мар-2011 10:04)
Olloh Ibrohim beyni bevaqt o'limdan asrasin! nega shu suiqasd o'gri qo'shiqshilar bilan yemagan repperlarga uyushtirilmiydi-a?

23 shahnoza   (15-Мар-2011 11:17)
ey shunday yaxshi odam ediya , ishqilib tuzalib ketsin , ollox shufosini bersin

24 mirjon   (15-Мар-2011 12:54)
Olloh o`zi shifosini bersin

25 elmurod   (15-Мар-2011 15:48)
Татлисесга тажоввус килганларга улим оллох жазосини берсин Татлисесга Оллох шифо берсин омин

26 Sherali   (16-Мар-2011 04:09)
Allohdan so'raymiz shifosini bersin,

Men Turkiy xalqlar ichida eng yaxshi sanatkor deb bilaman Ibrohim Tatlisasni.

TEZDA TUZALIB KETSIN!


27 sardor   (16-Мар-2011 13:01)
turk san'atini ibrahimsiz tasavvur kilish kiyin, unday odam ming yilda ham kemasa kerak, ilohim ollohni uzi unga shifo bersin,

28 Anvar & Farruh   (18-Мар-2011 10:05)
Биз ўзбекларнинг ҳам севимли хонандамиз Иброҳим Тотлисесни дуо қиламиз! У Тошкетдаги концертида мухлисларига тазим қилиб, хаммани хайратга солган эди. ана шундай калбан пок инсонни умри ва ижоди узоқ бўлишини чин дилдан тилаймиз!

29 Javoxir   (20-Ноя-2011 14:19)
ibrohim tatlisesga alloh taolo nazar qilgan. u butunley tuzalib ketdi man uni eng so'ngi axvolini vidiesini kurdm va xursan buldim. googledan "ibrohim tatlises son durumu" saytga krib ko'riwila mumkun. tatlises bemalol yurib nabirasi bn uynavoti umri uzo busin. yana tezro ibo wou da yengi awulala etsin

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 13
Мехмонлар: 13
Рўйхатдагилардан: 0