Сенсация! Иброхимга суиқасд суратлари! Turk shou-biz
Ёқдими?
Бошқаларга хам кўрсатинг:
18-28: Татлисеснинг шифокорлари соат 10 дан кейин пресс-конференция ўтказишди. Хозирда Татлисес ухлатилмаяпти. Лекин хали хам хаети хавф остида. Кучли шифокорлар унинг соғлиги учун курашмоқда. Бош мия зарар кўрган. Уни реанимациядан
чиқармагунча хеч нарса дея олмаймиз, лекин илк кунга қараганда бугун
ахволи анча яхши. . Полиция хозирда 200 якин инсонни терговга чақирди. Улар орасида Татслисенинг қўрикловчилари ва хайдовчиси хам бор. Тергов
давом этмокда Насиба Мамадалиева туркиядан махсус. 18-00:
Иброхимнинг ахволи оғирлигича қолмоқда. Шифокорлар хануз унинг хаёти хавф остида эканлигини таъкидлашмоқда. Шунингдек тузалиб кетган тақдирда у ижод билан шуғуллана олмас экан. Ўқ теккан бош мия қисми жарохати натижасида баданининг чап тарафи фалаж бўлиб қолади. Ахволи яхши бўлиб кетгани билан нормал хаёт кечириши учун камида 2 йил керак бўлар экан.
Хозирда суиқасд сабабларидан бири Шимолий Ироқда қурилаётган уйлар учун Иброхим катта маблағ қарзга олгани дейилмоқда. Ишлар юришмаган ва Иброхим кутган самарани ололмаган, кредиторлар эса узоқ кута олмай пулларни талаб қила бошлашган. Рад жавобини олгач улар суиқасд қилишган дея тахмин қилинмоқда.
Яширин камерага суиқасд онлари ёзилиб қолган сенсацион лавхалар ва унга схемалар билан тушунчаларни тақдим этамиз:
Иброхимнинг хайдовчиси Хакан Чалышган журналистларга қўйидагича интервью берди: «Чоррахада тўхтадим, бирдан олдимни мошина тўсиб ёрқин чироқ тушиб кўзни қамаштирди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Пресс секретар Букетнинг қичқириғидан сўнггина Иброхим тарафга қарадим ва шу пайт уни пешонасидан қон оқаётганини кўрдим. Ўзимни йўқотмай мошинани тезда олов олдириб шифохонага йўналдим.». Иброхимни холидан хабар олгани у бир пайтлар Адандаги қурилишда ишчи бўлиб юрган пайтларидаги илк ва собиқ рафиқаси Адолат Тотли хам келди.
15-40:
Ибонинг ахволи
бугун Туркия соати билан 10-00 да маълум бўлади. Агар у соат 10 да ўтказиладиган тестларга жавоб бера олса уни ухлатмасдан даволаш ишлари
давом этади. Агар жавоб бера олмаса уни яна 24 соатга ухлатишади.
Ибонинг асистенти Дамла Дикеннинг ахволи хам яхшиланмоқда. Унинг бўйнидан
кирган ўқ оғизидан ўтиб, юзидан чиққан. Уни хам эстетик жарохлик йўли
билан даволашга давом этишмоқда.
Шифохонага Татлисеси олиб
келган хайдовчи Хакан, Татлисес машинанинг олдида ўтирганлиги сабабли
машинанин олд ойнасини синдириб, унга ўк узишганини айтиб ўтди.
Татлисеснинг орқасидан келган 5та тансоқчилари уларга ета
олмаганини ва Татлисесга ўқ узилганида бошидан оққан қонни кўриб тезлик
билан шифохонага етказганини айтди.
Татлисеснинг Ироқлик хамкасби Роджи Саид у билан ака-укадек эканларини ва керак
бўлса бутун мол мулкини унга бахшида этишини, унга қаратилган барча
айбловлар хато эканлигини айтди. У хам Истанбулга Татлисесни кўришга
келиб кетганлигини, ва улар орасида хеч кандай келишмовчилик йўқлигини, бутун Ироқ унинг учун дуо қилишини хам таъкидлади.
Хозирда
бутун дуне каби Татлисеснинг она Ватани Урфада хам унинг учун масжидларда дуо қилинмоқда. Одамлар кўчаларда унинг плакатлари билан
бу воқеа жазосиз қолмасин дея туришмоқда.
Туркиядан махсус мухбиримиз Насиба Мамадалиева хабарлари.
Butun turkiya, butun sharq dunyosi, boringki butun dunyoga o'z san'atini bag'ishlagan insonni sshu ko'yga tushishini kim ham o'ylabdi deysiz! Razil insonlar o'z niyatlariga baribir eta olishmadi. Ibrohim abiy xali yashaydi... Barchamiz duo qilamiz, Olloh umr bersin, shifo bersin!
Alloh shifo bersin, 1 yiloldin koncertlaridan bahramand bolgan edim, 5 yil ichida sizlar mani kamida 2 marta chaqirishilar kerak degandilar............
Birovga tuxmat qilish gunohu lekin Ibrohimni o'zi aybdor u turkiyada ashaddiy mafiya uni bu otishmaning sababi Ibrohim o'sha otgan odamni ukasini bundan 7 yil oldin vahshiylarcha otib tashagan mana endi akasini qasosini olyapti o'zi to'g'ri ekan yomon odam tezda o'lmaydi deganlari