Шу йилнинг март ойида "ЗўрТв" очилаётгани хақида хабар бергандик (манбаа)
Нихоят телеканал эфир юзини кўришга тайёр экани маълум бўлди.
"Тасвир" газетаси ва "Водий садоси" радиоси рахбарияти медиа базасини янада бир ва бу сафар эса йирик бўлим билан бойитди.
Телеканал мусиқий ва ёшларбоп бўлиши кутилмоқда ва хозирги бизга маълум бўлган хабарларга кўра мазкур телеканалнинг техник имкониятлари жудаям кенг.
Суратга олиш майдонида бўлган артистлар уларнинг техникасидан тортиб то павильонигача хайратланарли эканини айтишмоқда.
Яқиндагина фаолиятини бошлаган Мтв (Миллий тв) хақида хали хулоса қилиш эртадир бироқ ижобий фикрлар сифатида экрандан сифат ва профессионализм сезилаётганини айтиш мумкин.
Энг асосийси эса "Наво" телеканалидаги намойиш қилинаётган аксарият хонандаларга қараб "Бу кимлааааар?" , "Бу нима овоз?", "Бу нима кўриниш?" деган саволларни "Миллий" телеканали туғдирмаяпти.
Сифатсиз клиплару нотаниш чехралар хали бери бу канални забт этганича йўқ. туф туф кўз тегмасин ишқилиб
Очиғи, "Наво" телеканали (адашмасам) давлат тасарруфидаги телеканал бўлишига қарамай эфирни "ижодий" ахлатхонага айлантириб юборгандек.
Эфир бошини асосан Насиба Абдуллаева ва Севара Назархон каби санъаткорлар билан бойитишни лозим деб билган ушбу икки янги телеканалнинг диди қай даражада экани бошиданоқ маълум бўлмоқда.
Му5 телеканали рахбарияти медиа магнат саналмиш Фирдавс Абдухаликов хам телеканаллараро рақобат даврига тайёр эканини хабар қилишмоқда. Унинг янги очилиши кутилаётган телеканали спутник орқали бутун дунёга эфирга чиқиб асосан ўзбек эстрадасини дунё миқёсида танитишга хизмат қилиши хақида айтишмоқда.
Рақобатга муносиб жавобнинг кучли зарбаси дейиш мумкин.
"Миллий" ва "Зўр" телеканалларини кузатамиз ва Му5 телеканалидан фарқли бу янги телеканалларда эфирга монанд кўриниш(!) ва энг асосийси эфирда хаваскор ўсмир ёшлар эмас, профессионал ижодкорлар бўлишини истардик.
Ха, айтганча вилоятларга хам эфирга чиқиш устида тезроқ изланса бўларди. Ахир уларнинг хам мусиқий савиясини ошириш устида ишлаш керак.
Вилоятлардаги фуқароларимиз савиясига "Наво" телеканали эфирини раво кўриш инсофданмикан?))))
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Biz xam köreli bu kanallardi . . .