Тез кунларда янги ёшларбоп ва мусиқий "Зўр-тв" канали очилиш арафасида эканлиги хақида норасмий бироқ ишончли манбааларимиз хабар бермоқда. Хабарга кўра хозирча номи "Зўр" деб номланиши хамда у "Водий садоси" радиоси рахбарияти тарафидан очилаётгани маълум.
Тв канал собиқ (ТВМ) "Марказ тв" каби ёшларбоп ва фақат мусиқий бўлиши кутилмоқда экан.
Айни дамда мазкур фаолият учун керакли барча техника келтирилгани ва иш бошланишига барча харакатлар жўшқин тарзда кетаётгани малум бўлмоқда.Тез кунда тест режимида эфир йўлга қўйилиб клиплар намойиш қилиниши кутилмоқда.
Нахотки нихоят "Наво" ва "Му5" телеканаллари учун муносиб рақобатчи телеканал очилса? Ва нихоят санъаткорлар бағрига шамол тегиб бир каналнинг бадиий кенгашидан сарсон бўлишса бошқасида клиплари айланиши учун еб-емаган бачкана кўрсатувларида иштирок қилиш мажбуриятидан халос бўлишса?-деган гап сўзлар шоу-бизнес оламида болаламоқда.)
Айтишларича хозирги мавжуд мусиқий каналлардан хар иккаласини асосий хатоликлари деб билинаётган бадиий кенгаш билан боғлиқ муаммолар ва эфир юзига лойиқ хамда муносиб бўлган телебошловчилар танланиши борасида ишлар пухта кўриб чиқилмоқда экан.
Navo TVga tasir qilsaxam MY5 ga tasir qilmasa kerak dep o`ylayman chunki MY5 da turli xil ko`rsatuvlar va evropa kinolarini yaxshi va sfatli tarzda tarjima qilib xalqga ko`rsatishadi
Hozirgi kunda Navo Kanali deyarli hich kim ko'rmayapti,hozirda MY5 Kanalini tamosha qilayotganlar judayam ko'p, chunki zamonaviy va tamoshabinni zeriktirmiydi !!!!
Sardor Aka aniq malumotlar bormi? Qachon ishga tushadi? Raqamli kanalmi yoki oddiy analog? Qaysi hududlar uchun toshkentgami yoki vodiyga? Vodiy sadosidan aniqlab yozing
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.