Бош сахифа » 2019 » Февраль » 4 » Зохиршох концертига фотонигох!
06:58
Зохиршох концертига фотонигох!

 

ВИДЕО

 

Хонанда Зохиршох Жўраев илк маротаба яккахон концерти билан 3-4-февраль кунлари "Халқлар дўстлиги" саройини ишғол этди. 

Буюк хофизимиз, тирик афсона Шерали Жўраевнинг кенжа ўғли Зохиршох бир неча йилдан бери ижодда бўлиб, овоз имкониятлари ва махорати  билан  буюк санъаткорнинг нафақат биологик ўғли балки ижодий шогирди номига хақли  эканини намойиш қилиб келган.

Бастакор Мусахон Нурматов хамкорлигида 2018-йил унга росмана омадли келиб, отаси билан эслатиб сўнг таништирилишдек ижодий соясидан у хам акаси Шохжахон каби  ажралиб чиқа олди. Бу эса оилавий санъаткорлардаги энг мухим ғалаба, зеро харқанча фарзанд ўз ота-онаси билан фахрланмасин ижод борасида у барибир ажралиб ўзлиги билан ярқ этиши жудаям мухим ва  бу санъатидаги ўз ўрнини белгилайди. От ўрнини той босгани билан из бу хар тарафлама  индивидуал тушунча экани эса инкор этиб бўлмас аксиома!

Илк концерт ва суратларданоқ Зохиршох ўз концертига ўзгача таъб билан ёндошганини сезиш қийинмас. ... Дуэтдошлар бўлса хам ўзбек эстрадасидан хам энг рейтинги баланд ва хориж эстрадасидан хам ўз юртида энг аълоси бўлганларни саралаб олган. Харқанча улар билан муносабати дўстона экани билан дуэтлар танлангани ўлчанмасин, барибир илк концертда зўрлари билан сахнада бўлиш (бўла олиш) танлови  мақтовга лойиқ. 

Зеро шу куни дуэт тарзида бўлмаса хам аммо  сахнада кўринган яна бир мехмон санъаткор бу ўз отаси  Шерали Жўраев бўлганлиги эса зўрларнинг том маънодаги додаси бўлиб , аълолар йиғинмасига қалингина ундов  билан хотима ясай олади. 

3-февраль  концерт кунидан сифатли ва ажойиб фотонигохни махоратли суратчи ходимимиз Нодира Тўраева тарафидан тақдим этарканмиз,    сахна ортидаги қизиқ холатлар, айниқса Шабнами Сурайё эшик олдида  бир неча сония концерт залига кирмайман деб туриб олгани сабаблари мухрланган видеолар ва у хамда  Зохиршох билан сухбатларни видео тарзида хам  тақдим этамиз.

Хозирча суратлар тилга кириб сизга концерт дастурини "сўзлай" бошлайди:

 

Ўзбекча билмайди, русчада қийналади ва шу сабаб тожикча интервью беради...

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3440 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Zohirshoh jorayev

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!