Бош сахифа » 2014 » Март » 12 » Зохир Шох аниқлик киритади: "Дарёлар" қўшиғи эди...
00:20
Зохир Шох аниқлик киритади: "Дарёлар" қўшиғи эди...

Зохир Шох Жўраевнинг "Зарра” қўшиғи премьераси атрофида интернет оламини забт этар даражада интригалар оловланмоқда.

Асли қўшиқ премьера бўлдию, ундаги қисқа икки маълумотлар алангаланди.

Шулардан бири у ўз отаси Шерали Жўраевнинг сув хақида куйлагани хақида қизиққанимда, Зохир Шох инкор этгани билан боғлиқ бўлди ва бу хақида ўз фикримда отасини ижодидан хабари йўқ экан дея бахо бергандим.

Зеро бу қўшиқ интернет оламига тарқалиб бўлган экан.

Сайтимиздаги раддия зудлик билан турли сайтлар  тахлилига сабабчи бўлиб экшн фэнтезига айланиб кетмоқда.


Зохир Шох аниқлик киритади:-  Асли премьерага медиа марказга келгандим, шу хақида сухбат кечиб турганида, гап орасида дадангиз сув хақида куйлабди деганингизга унчалик эътибор қаратмай жавоб бердим, сув тўғрисида отамни қанча ашуласи бор, қаттан биламан? Сиз назарда тутган  қўшиқ   эса  сув эмас "Дарёлар” деб номланганига чалғидим чоғи.

Аслида, қўшиқ  манимча икки йил  аввал тайёрланган. Яқинда эса оммага чиқарилди. Бу мавзу атрофида бошқалар ўзларига қулай турда  фойдаланиб олмоқда. "Дарёлар” қўшиғини яхши биламан, уни яхши кўраман, яралаётган пайтда бор эдим.

 

Кейин, Sayyod.comдан ташқари хеч қайси оммавий ахборот воситаларига интервью бермаганман!!! Улардаги мани номимдан келтирилган матн ва маълумотлар ёлғон! Одамлар нотўғри тушунишини  истамаймиз !

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8962 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Zohir Shoh Jorayev, Sherali Jo'rayev

Нравится
Барча изохлар: 4
1 Komila   (13-Мар-2014 01:42) [Материал]
Man eshitgandim Daryolar qo'shig'ini hit bo'masayam judayam yoqimlida,Bu Sayyod com sayti qancha yildan beri ijod qilishadi tan olish kere jurnalist Sayyod bo'gani uchunmi yo Sayyod.com sayti bo'gani uchunmi tan olme iloj yoq...SHUNGA SANATKORLARAM HURMAT QILISHADIDE BU SAYTNI

2 Sherzod   (13-Мар-2014 10:49) [Материал]
Қўшиқнинг мр3 форматини қайси сайтдан олсак бўлади

3 Umidjon   (15-Мар-2014 09:41) [Материал]
Ustoz Zoxirshox aka ijodizga ko'z tegmasin.

4 пгш   (01-Апр-2014 00:40) [Материал]
Шер акага гап ёк лекин №1

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!