Шерали Жўраевга
Шерали қўшиғин тинглар ўзбек эли,
Рақсга тушар гўзаллар сочи сунбули.
Жаранглайди хофизнинг сирли сози,
Тенги йўқ, бу Ўзбекистон булбули.
Бошдаги дўппи ярашган хўп ўзига,
Таъзим бажо айлайди ўзбек халқига.
Қалби жўшиб кўз ташлар, барча юртдошга,
Куйлавергин, Ўзбекистон булбули.
Хонишини эшитсанг дил яйрайди,
Боғлараро ҳатто булбул сайрайди.
Чертиб торни чарчаш нима билмайди,
Порлайвергин, Ўзбекистон булбули.
Тановари қалбларда завқ уйғотар,
Тинглаганда ширин хаёлга чоғлар.
Биринчи мухаббатга, кўнгиллар тортар,
Ҳеч толмагин, сен Ўзбекистон булбули.
Неча йилки, назардан ҳеч қолмайди,
Кўкрак керган Озод ҳам етолмайди.
Эшитганлар олдидан кетолмайди,
Кўкда юлдуз, сен Ўзбекистон булбули.
Чин овозда куйлаш уни шиори,
Қўлларидан тушмасин, севимли тори.
Она юртимнинг фахри-ифтихори,
Сен ягонасан, Ўзбекистон булбули.
Санат Сарварзода