Видеони ютубда томоша қилмоқ
Мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 68мб
Сифтали турини тасиксдан кўчирмоқ 237мб
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ
2012 йил дархақиқат тўйлар йили бўлди. Мустахкам оила йилини асосий шиори хам натижаларга кўра "Тўй, тўй ва яна тўй" бўлди.
Кетма кет санъат олами оила қуришга тушиб кетди. Бу йилни яна бемалол бахт йили деса хам бўлади.


Таниқлилардан йилни сўнгги тўйи (адашмасам) Зиёданики бўлса энг файзли тўй бўлди деб бемалол айтиш мумкин. Асосийси тантанани хизматчиларидан то иштирокчиларигача юзларидаги табассум хақиқийлиги хам файзга файз қўшди.
Таққосламай илож йўқ, сабаби бирини кўриб тавба қил, бирини кўриб шукр қил деганларидек, баъзи артистларимизни тўйларида кап-катта амақи бўла туриб, ўзи бир югурдак мавқеси билан мансаб теккан у шўрпешона, кўрмаганни кўргани қурсин дегандек, тўй бошиданоқ ғирт маст ахволда хаммани таъбини тирриқ қилиб, унга нон бераётган хонандасини бахт тўйига ёқимсиз оханг бағишлаганидан кейин, албатта бошқа артистни тадбиридаги мутлақ ўзга рухиятни сезаркансиз.
Умуман, Зиёдани атрофидаги у билан ишлайдиганлар хам Зиёда каби хушмуомала, тарбияси юқори ва энг асосийси иймонли инсонлар. Шунинг учун хам Зиёданинг санъатдаги ўрни тўкис тарзда хурматда.
Демак, 24 ноябрь 2012 йил! Версаль ресторанида Зиёда ва Элдорларнинг бахт тўйи бўлиб ўтди. Сайтимиз жамоаси Зиёданинг таклифига биноан, ташриф буюрди.

Тўйхонага кираверишда...




Мехмонларга салом

Тўй
боши махоратли доирачи Маъруф Азимов ва унинг доирачилар гурухи ижролари
билан бошланиб, Муножот Йўлчиева ва САТО гурухи тандеми билан
давомланди.


Тўйнинг кутилмаган кульминацион нуқтаси албатта бу келин куёвнинг дуэти бўлди.. (видеода кўрасиз)

Келин янгаликни Зиёданинг энг яқин дугонаси хонанда ва актриса Мадина Мумтоз бажарди. Мадинанинг турмуш ўртоғи эса Элдоржоннинг куёвжўраси бўлди.
Мадинанинг онаси, Раъно Ярашева эса келинсаломга маъсул!

Бу тўйда санъат оламидан деярли хамма бўлди. Келганлардан кўра келмаганларни санаш осонроқ тўғриси. Шу куни
Юлдуз Усмоновадан тортиб то
Ғуломжон Ёқубовгача хизматда бўлишди.





Хамани хам тўйида кўринавермайдиган Озода шу куни мехмон бўлиб Зиёдага аталган илиқ сўзлари барчани тўлқинлантирди.
-Зиёда Ўзбекистон санъатидаги энг содда, энг камтарин, энг иболи, ўзгармаган ва энг қалби тоза қиз! дея таъриф билдирди.

Озодбекни хам рақсини камдан-кам жойларда кузатиш мумкину, лекин Зиёдани тўйида Божалар қўшиғига маза қилиб рақсга тушди. Қизиғи худди Божаларнинг мухлисидек ( а балки ростан) унинг ёнида туриб рақсга тушар экан, мухлисдек нақоротни бирга қайтариб куйлаётгани, бош бармоғини юқорига кўтарган холда, Божалар рулит, ёки номер один дегандек тарғибот рақсида туриши кутилмаган холат эди.

Кейин эса Жахонгир билан оёқлар синхрон рақсларини ижро қилишди))
"Чанг кўчалар"да эса, Озодбек билан Хосила Рахимова "ташашди"))
Хуллас супер! (видеода кўрасиз)
Буларни хаммасини албатта видеода томоша қиласиз.
Тўйдан барча сифатли суратлар билан "ФОТОҚАЙМОҚ" (манба) репортажидан танишишингиз мумкин бўлади. Видео эртагаСуратлар ва видео муаллифи Сарвар ЗохидовЗиёдани уйдан икки сурати Мадина Мумтоздан
Санъат оламида жудаям кам бўлган хурмат қилган инсонларим рўйхатидан жой олган Зиёдага шахсан ўзимни номимдан ва сайтимиз фанфорум аъзолари номидан хам оилавий бахт тилаймиз!
Энди мана халқ артисти бўлиб рақсга тушяпди унгача қўлини хам кўтармасди. Жудаям жидий босиқ эди. Омадини берсин. Умуман Озодбекка хамма нарса ярашади.
Juda yaxshi qiz shu Madina Mumtoz
Ziyodaga sanatkorla ichidan haqqatti ing sodda kamtarin qiz,shu uchun kamtarga Kamolda,baxtli busin vaqtiga turmushga chiqib yaxshi qildi Maladess.
Sal narsaga oyogini tagini kurmay qoladigan,kurmaganni kurgani qursinladan Ollox asrasinn,astafurloxx
ТАРК
бахтли булишсин! :-)
havas kilsa arziydi molodets ziyoda kelasi yil kelasi shu kunlarga ogil muborak bolsin deb tabriklash bizga ham nasib aylasin bahtilar butun bolsin omad omad va yana omad
Бахт тилайлик бахт тилайлик куёвгада