Зиёданинг конц... фестивалидан репортаж Suhbat | Intervyu | Reportaj
Зиёданинг конц... фестивалидан репортаж

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 

Бугун Зиёданинг икки кунлик концертига старт берилди. Бу унинг илк яккахон концерти.

 Эшикдан киришданоқ тартиб билан милиция ходимлари одамларни навбатга тургандек бир қатор қилиб киргизишаётгани кимларнидир асабига теккан бўлса, биз қайтанига бундай тартибни қўллаб қувватладик.

 Афсуски  концерт бошланганида   тартиблар хаддан зиёд бўлгани сал ноўрин вазият туғдирди. Бу хақида сал кейинроқ хозир бир бошдан

 

Концерт олдидан сахна ортида Зиёдадан қисқа интервью олдик:

 

Феруза: - Илк концерт олди, ҳаяжондан ташқари яна нималарни ҳис қиляпсиз?

Зиёда: - (кулимсираб, ҳаяжон билан) Ҳаяжондан ташқари, биринчи концертим қандай ўтиши, бу ҳам ҳаяжонга барибир боғлиқ. Қандай ўтаркин? Қандай рақсга тушар эканман? Балки, ҳаяжондан эсимдан чиқиб қолар, деган ҳар хил фикрлар келмоқда. Лекин, шу каби фикрларни ёддан чиқариб, концертимни яхши ва қизиқарли ўтказишга ҳаракат  қиляпман. Лекин, (кулиб) ҳаяжонланиб кетяпман.

 

Феруза: - Дуэтдошларингизни ҳаммаси таклиф қилинганми концертга?

Зиёда: - Йўқ, ҳаммаси эмас. Негаки, шу пайтгача, ўзимни қўшиқларим кўпайиб кетганлиги учун, дастурга сиғдира олмадик. Шунинг учун, фақат битта дуэт киргазишга қарор қилдик. Бу дуэт хонанда Даврон Эргашев билан. Илк концертим томошабинларга ёқади деган умиддаман, камчиликлар бўлса узр.

 

 

Дастур ва сахнага юзланамиз:

 

Ютуқ бу сценарий!


Декорация, либос хаммасини суратлардан кўриб турибсиз.

 Бир нарсани айтишим керак. Зиёданинг овоз махорати, санъати, унинг тарбияси, маданияти ва менинг бир қанча ўткир танқидларимга дош берганлиги боис концертнинг айтарли камчиликлари хақида айтиб ўтишни истамадим.

Чунки бу нарсалар олдида юқорироқ бўлган харакат ва хеч бўлмаса икки қўшиқни жонли равишда куйланганлик хурмати бор. Бу икки қўшиқдаги овоз жарангию кучидан агар хаяжон бўлмаганида концертни тўлиқ жонли бажара олган бўлишига ишондим.

 

Биринчи қўшиқдан сўнг Зиёданинг илк саломлашув сўзларидаги хаяжон томошабинларга олқишлаш учун қувват берди.

Хамма хаттоки биз хам беихтиёр унинг хаяжонини хис қилиб қарсак чалиб қўллаб турдик.

 

Концертнинг асосий ютуғи бу сценарий!

Рангбаранглик. Зериктирмаслик учун қилинган саъйи харакат.

Фақатгина сценарийдагини реалликка кўчириб етарли кўринишда тақдим қилиш учун репетиция кунлари оз қолганлиги ўзини билдирди.

 


Танаффусларда рақслар!


Қайсидир бир мақолада бир буюк санъаткор интервьюсида хозирги концертлардаги танаффуслар хақида эътироз билдирилиб авваллари гўзал рақслар билан танаффус қилинарди дейилганди.

 Зиёданинг концертида мана шуни кўриб қувондим. Танаффусларда турфа рақслар, Арабий капалаксимон бир шоу, ноанъанавий Кубин рақслари, ўзбек миллий театрлаштирилган рақслар, йигитлар модерн ва миллий рақслари фақатгина бир хонанда билан зериктирмай эътиборни ушлаб туради. Миллий рақс сахналаштирилган келин келиб, Зиёда суперкелинчак образида шу қўшиқни куйлаб чиқиши омадли уланиш бўлган.

Танаффусларнинг бирида яна бир оргиналлик қилишга харакат қилинган, яъни хориж машхур мусиқалари жўрлигида сахнадаги созандалар урма созларда жўрлик билан импрвизациялари. Менимча созандалар хаяжонланишди, кейин кўпроқ хориж мусиқаси эштилди, урма созлар унчалик эмас. 





Зиёдушка


 Ажойиб фишка бу кичкинтой жўжачалар, ёшлари 2-3 бўлса керак, шу қадар махорат билан мимикалар қилиб рақсга тушишдики хаммани юзига табассум югуртиришга муваффақ бўлишди.

Зиёданинг қиёфаси бу пайтда Зиёдушка бўлди.

Сахна декорациясидаги русларнинг уйчаси нима учунлигини мана шу сахна кўринишидан кейин тушундим.


Либослар. Зиёда хам пилот модасида. 

Умуман қиёфалар устида янгилик ва кардинал ўзгаришга харакат қилган Зиёданинг менимча жигарранг учувчи либоси ва испан либоси ортиқча бўлса керак.

Учувчи стайл модада шекил, яқиндагина Ёдгор Мирзажонов концертидаги либосида хам шундай стиль кузатилганди.  Испан либоси Зиёдани тўлароқ кўрсатган. Умуман бу либос бошқача кўринишга мўлжалланган, албатта Зиёда уни ўзбек менталлитетига хос равишда ўзбекона тарзда тақдим қилгани хурматга сазовор, лекин мини юбкани ўзбекона қилиб бўлмаганидек бу испан либосини хам ўзини композицияси мавжуд ва унга тахрир берганда тамоман ғалати тусга қиради.

Раққосалар Бразилиядаги фестивальдаги либосларни ўзбекона охангида кўринишида чиққанлари эса янгилик бўлди.

 



Зиёда учар йигитда


Яна бир қизиқ лахза бу Зиёдани "страховка”сиз учар йигит кўтариб учиб кетгани бўлди. Мазкур блокда Зиёда тепадан  "обручь”да ўтирган холатда тушганида  "страховка”си бўлганди.

 

"Учишлар”дан қизга йигит осилиб учгани  жуда хавфли ва қийин сахна кўриниши. Қизнинг оёғидаги кучига қойил қолса арзийди

 

Сахнага қора хинд кийимида гиламга ўралган кимнидир олиб чиққанида хинд попурриси вақти келганини тушунишга тушундигу, лекин нахотки ичида Зиёда деб қўрқиб кетдик. Йўқ, ичида йигит киши экан.

Бу попуррида хам ёш қизалоқлар хинд кийимида махорат билан рақсга тушишди.

 

Танқидий танаффус!

Зиёдага эмас.


Ана энди бироз танқидий фикрлар, лекин буни Зиёдага умуман алоқаси йўқ.

 Зиёданинг яккахон концерти эмас, кўпроқ Зиёда иштирокидаги фестивальга ўхшади.  Бу ёмон эмас, бир тарафдан қизиқ. Балки илк концерт бўлгани учун қўллаб қувватлаш ниятида иштирокчилар билан бойитилгандир.
  • Акфа медиа компанияси ижодкорлари тушунарли лекин  мана шу концертда хам яна Элдор исмли йигит иштироки хайратлантирди...

Хамма концертларда шу йигит қўшиқ айтиши шарт бўлган талабми бу?

 

  • Дастур олиб борувчиси сифатида шахсан мен ёши каттароқ, тажрибалироқ ва сахнада профессионал бўлган конферансье танлаган бўлардим. Бу менинг шахсий танловим.

Бироз вақт илгари Даврон Қобуловга нисбатан сайтимиз жамоасидан Феруза тарафидан премьера репортажида  билдирилган танқидий фикрлардан Даврон хафа бўлиб эътироз билдиргандилар.

Узр, албатта бугун у танқидларда жон бор бўлса керак деб ўйланиб қолдим.

Даврон, шахсий адоват йўқ, танқидларга умуман хушингиз йўқлигини билган холда хафа бўлмассиз деган умиддаман, чунки бу шунчаки шахсий фикр.

Лекин бир маслахат бор сизга, сахнага классик услубдаги сал торроқ ва юпқароқ шим билан чиқар экансиз, хеч бўлмаса икки чўнтакдаги катта хажмдаги нарсалар, балки телефонларни сахна ортида қолдириб чиқишни маслахат берардим. Хунук кўринаркан тўғриси.

 

  • ҚВЗ иштирокчилари сахна кўринишлари албатта юзга табассум югуртирди. Лекин йигитларга хаддан зиёд бачканалик, ўхшамаган ўхшатмалардан йироқроқ бўлишларни тавсия қилган бўлардим. Бу йигитлардаги махоратга бир дискни кўрганимда амин бўлгандим.  Халиги эртак сахна кўринишида, буви ва набира эртак айтиб беради, воқеалар эса ёнларида кечади, уч йигит хақида эди адашмасам. Ана шундай қизиқ сахна кўринишлари менимча мақсадга мувофиқ бўлса керак. Бугунги дастурда пародиялар вақтида бирдан Райхонни қўшиғи бошланганида камералар Райхонга юзланди. Ерда тўлғониб чиққан йигит Райхонни пародия қилгани уни хам кулдирди.  Кейин яккахон концерт учун ҚВЗ дастури сал чўзилиб кетган.

 

  • Раққослар жиддий ўйин турини танлашгану жиддий хатоликка йўл қўйишган. Яъни   Кубин рақсида. Раққосларга мазкур рақсни тўла тушуниб, хис қилиб тақдим этиш учун "Грязные танцы-2” фильмини яхшилаб томоша қилишни тавсия қилардим. Чунки бу рақс учун шунчаки механик харакат жуда камлик қилади, бу ерда асосий нарса бу ОЛОВ! Пластика! Гибкость! Эринмасдан шу фильмни кўринг, Кубинлар шу ўйинни қандай ижро қилишини кўрасиз. Йигитлар пластикани сал бошқа ерларига бериб қимирлатиб арабий холатни юзага келтиришди, бу катта хато. Мазкур фильмдаги бу рақс мени қойил қолдиргани учун бу хақида гапирмай ўта олмадим.

 

  • Яна бир танаффусда модерн тарзда рақсга тушган йигитларнинг махорати албатта қойил дейишга арзир, лекин улардан бири шартта сахна олдига келиб орқасини ликкиллатиши жуда хунук. Томошабинлар қийқируви уларга ёққанида эмас кўпроқ масхара қилганида бўлса керак.
Бироз аввал ҚВЗ йигитлари шу тарзда Бейонс ва Шакираларни пародия қилганлари албатта юмор тарзида. Лекин сал ўтмай яна шу нарсани энди оддий рақсда хам алохида соло тартибида кўриш, кейин Кубин рақсида хам учраши жуда ғалати.

Йигитлар "ликкиллаши”ни кузатаётгандик, лекин "ликкилЛАТиши”....

 

  • Концертга ташриф буюрган Гулсанам Мамазоито- ва ва Дилноза Исмиями- новалар Зиёдага гул бериш- моқчи бўлиш-ганида сахна қўриқ-чилари рухсат бериш-магани тугул негадир бошқа соқчиларни рация орқали чақириб олишди. Биринчи қаторда ўтирганимиз боис рациялардаги шовқин билан югуриб Гулсанам томон йўналганидан гўё Гулсанам вой дот хозир сахнага ўт қўяман дегандек холатни тушуниш мумкин эди. Вахоланки Гулсанамни маданияти бунга қодир эмаслиги хаммага аён. Гулсанам бу нарсалардан хайратда гуллари билан зални тарк этди.

Кейинчалик сахна ортидан хабар беришларича Гулсанам сахна ортига ўтиб Зиёдага шахсан тутқазишни хам иложини қилмаган, бу пайт Зиёда сахнада бўлган. Гулларни бериб табриклаб қўйишни айтиб санъат саройни тарк этди.

 

Албатта Зиёда бу нарсалардан бехабар. Бироз аввал Ёдгор Мирзажоновни концертида Абдували Ражабов, Севинч ва Шароф Муқимовлар хаттоки сахнага чиқиб табриклаб тушишганди.

Нахотки Гулсанамни танишмаган?

 Концерт бошланишидан бироз аввал Нилуфар Усмонова сахна ортидан келиб Зиёдани табриклаб кетди. Соғлиғи яхши бўлмаганлиги боис концертга қола олмади. Яна бир шундоққина ёнимиздан жой олган шоу-бизнес олами мехмонлардан Райхон концертнинг охиригача завқ билан томоша қилиб ўтирди.

 


 Даврон Эргашевнинг сваровский қасоси!

 Дастурга қайтамиз:

 Даврон Эргашев билан дуэт бошланиши билан, сахнага чиққан Даврон тўғри биз тарафга келаётгандек «Мана сенларга сваровский тошларни танқиди учун” дегандек кўринди, қизиғи биринчи бўлиб бизга кўзи тушиб жилмайиб қўйди хам. Савровский тошлар энди костюмдан  бўйинлари билан бирга куйлакка хам ўтганди.

Биз танқид қилган қора костюмга кўра тўғриси бу кўриниш ярашган ва куйлакка оригинал кўриниб туришини тан оламиз))

 

Хордиқ чиқариб совға хам ол


Концерт дастурида қизиқ лоторея ўйналиб омадли томошабинларга  Зиёдадан совғалар топширилди. Илк чангютгич 20 қатор 36 жойдаги йигитга Мадина Мумтоз шарофати билан топширилди.

Кейинги омадли томошабинни аниқлаш учун Даврон Қобулов биринчи қаторга тушиб Райхонга мурожаат қилди. Энди Райхон шарофати билан икки қоғоздан аниқланган кейинги омадли томошабин "микроволновая печь”га сазовор бўлди.

 

Сўнггида

Концерт ташкилотчилари эълон қилинаётганида, деярли бир қўшиқ қолгани яъни охирида Райхон шартта гулни бердию қочди. Улгурди, чунки мана бу суратдан кўрсангиз бўлади кейин нималар бўлганини.

 

Хотима ўрнида нима дердик, Зиёда молодец!

Илк концерт учун бу ютуқ!

 

Сайтимиз жамоаси номидан чин дилдан табриклаймиз!

24-Ноя-2010 08:11
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ziyoda
1 HURSHID   (24-Ноя-2010 00:48)
ZIYODAGA OMAD YANA 1 KUNINI YAHSHI O`TKAZVOSIN ... Кўпроқ Зиёданинг фестивали деган тушунча яқинроқ. NIMA DIGAN GAP BU

2 Farzona DK   (24-Ноя-2010 05:23)
Sayyod aka bugun ham Ziyodaning konserti unda QUVNOQLAR VA ZUKKOLAR TERMA JAMOASI yigitlari ham ishtirok etishadi iltimos o'shalarni ham rasmini qo'ying agar olgan bo'seyiz. Ko'p kuttirvos hammani tezroq qo'yingde kuttirish yahshimas.

3 Farzona DK   (24-Ноя-2010 09:21)
Sayyod aka nimaga aynan Davron Kabulovni tanqid qilasiz QvZ ni ham Davron Qobulovmas Kabulov hammasi joyidaku ular borligi uchun konsert zo'r o'ttgan bo'lmasam qatta zo'r bo'lardi.
Ответ: Ваххахаха, одамлар Зиёданимас Давронни ёнига келган хам дерсиз тавбаааа. Кейин у йигитни додасини исми Кабул булмагандир? Қобил бўлгандир?)))

4 gulibonu   (24-Ноя-2010 10:22)
Raxmat, barcha xarakatilani qadrlaymiz,doimo sog bo'lila. Informatsiyala xaqiqatdan judayam ko'p.Konsert a'lo darajada o'tganiga shubham yoq, hech bo'lmaganda Ziyodani ovozidan dam oladi inson,raxmat yana bir bor.

5 HURSHID   (24-Ноя-2010 10:25)
O`ZIGA YARASHMAGAN KIYIMLA KIYIBTI YANA ZIYODA QORACHADAN KEGAN BO`SA SAL O`ZINI OCHADIGAN KIYIM KIYMIDIMI ... GULASANAM YOMON BO`PTI LEKIN SHARMANDA

6 Шухрат   (24-Ноя-2010 10:53)
Манимча бу сайтни Гуллап туришига канча одамни мехнати сарфланяптиёв..лекин гап йук..шунча янгиликни узатишни узи булмайди..тагин канакалари..асллария...

7 Mexruza   (24-Ноя-2010 12:02)
Raxmat Sayyod...Ziyodaga omad konsert yahshi o'tkanga o'hshidi

8 ashon   (24-Ноя-2010 12:30)
зиеда офарин табриклиман!!! а Райхон га омад !!

9 ashon   (24-Ноя-2010 12:30)
Райхонга омад диман!!!

10 Gulchehra   (24-Ноя-2010 13:07)
Sardor aka sizni gapizga 100% qoshilaman,mana biza muhlislariz doim sizni qollab-quvvatlimiza va doim har bir yangi reportajlarizni kutib qolamiza.Shuncha mehnat qilib,bizni har kuni har-hil,qiziqdan-qiziq yangilikla bilan hursand qilayotganiz uchun mingdan ming rahmat.Haqiqiy va vafodor muhlislariz doim yonizda.Siz faqat charchamasdan,sabrsizlani kommentlariga hafa bolmasdan,faqat oldinga qarab ishlasangiz boldi.Ishlarizga ulkan,ulkan omadla va ozizga soglik-salomatlik tilab qolaman.

11 Dilmurod   (24-Ноя-2010 13:48)
Xa koncert yahshi o'ttimi... Bu koncert onam, qaynonam va ayolimga ham yoqdi . Eng asosiysi bu koncert manga tekinga tushdi sababi ayomil Ziyodani dugonasi bo'gani uchun chipta bilan bizani siyladi... ))))

12 graf   (24-Ноя-2010 14:25)
Zilola opa bormadlami?

13 hayronbek   (24-Ноя-2010 14:34)
xaxaxaxa sayyod gapga oq'igan kan-a

14 ozoda-bonu   (24-Ноя-2010 15:52)
SAYYODGA bir tanqid nimaga siz video yoki mp3 qoysaiz sayyod.com deb baqirib turasiz iltimos mp3 bilan videoni original qilib qoying .
Ответ: Унда муаллифлик хуқуқини бузган бўламан. Бу БАҚИРИШ демак демо версия фақат танишиш учун дейилган. Текинга мушук офтобга чиқмайди, так что оригинални расмий равишда сотиб оларсиз.

15 ScoolD   (24-Ноя-2010 20:23)
Molodets Sayyodga gap yo`q, keyin OZODA BONU shundog`am mp3 la original ok, bowqa piratskiy saytladan ko`ra yaxwi, ulani ewitib bomidi (ba'zilarini) nechta joyidan uzib tawashgan karochi hammasi Sayyoddan uhlatadi!

16 dilya   (24-Ноя-2010 20:41)
SAYYOD aka sizda oldin bu qadar "yakin soatlarda" digan gaplar kam bulardi yani deyarli bumasdi hozirda esa rostan ham sal koproq, albatta buni dahshat yomon minus deb bumidi balki etiborni tortishni bir yulidir, faqat mani qurqitvotgan narsa sizi saytiz ham shovshuv ga uhshab komasin ohir oqibat, umuman chala chulpa yetkaziladi utta yengililar, mavzu bor ichiga kirilsa "yakinsoatlarda" diyilgan i vabshee kere busa usha shovshuvda usha mavzu yoritilmi kolib ketadi, shunga uhshab komaslikdan kurkaman sayyod.comni, SHUNGA HOVOTIRDAMIZDE

17 ozoda-bonu   (24-Ноя-2010 21:17)
OK UNDA RAYHON-2011 dan ham reportaj qilsaiz za4ibis bolardi

18 Sniper   (24-Ноя-2010 22:26)
микроволновая печь ni tarj.i bormi ?

19 Bahodir   (24-Ноя-2010 23:36)
Pahtakorli qilish mangamasu, real qaridigan bo'se saytizzi fayzi oldindichalimas. Oldin ertalab turib shu saytti ochardim. Bugun nima GAPLEEEkan dib. Hozir unaqa farqiyam yo'. Yengili 1-2ta bir kunda. Uniyam bittasi yaqin soatlada, yakin kunlaaa, shunaqa narsala.
Oldingi Sardor Komilov bo'b ijod qilishizga umid qib qolaman))) Sizga bo'gan hurmatim cheksiz))))

22 Sayyod   (25-Ноя-2010 04:58)
Хаммаси ўткинчи, сизни ўрнингизни янги қизиқувчи авлод эгаллайди. Хамма нарсада давр алмашинув бўлади. Хаётимдаги касблар каби бу сайт хам менгаям ўткинчи. Бир даврда қотманг.)))

20 DoNa   (25-Ноя-2010 03:17)
Ziyodani hurmat qilamanku lekin juda ARCHA O'YINCHOQ qib qo'yishibdi konsertda!!!

21 Mda   (25-Ноя-2010 03:19)
nimaga tovba kliplarida normalnni chiqadide saxnada didsiz kiyinadi Ziyoda?

23 Farzona DK   (25-Ноя-2010 05:37)
Sayyod aka kechirasizu shunaqangi muhlislar borki boshlovchiga qarab ham, tashrif buyurishi mumkin. Ba'zi muhlislar bor QvZ konsertda ishtirok etgani uchun ham tashrif buyurganlar bor. Man QvZ terma jamoasidagilarni barchasini hurmat qilaman ular man uchun qadrli insonlar. Ularni ham bu konsertga ancha mehnati singan.Faqat muhlislar uchun sahnaga chiqishgan. Lekin konsert tafsilotlari uchun kottakon rahmat huddi, konsertga borib kelganday bo'ldim. Konsertt juda chiroyli bo'lgan. Ziyodani kiyimlariga nima qipdi haqiqiy o'zbek qizide normalni dekoratsiyalari hammasi .

24 Farzona DK   (25-Ноя-2010 05:38)
Sayyod aka man ular borligi uchun ham konsert zo'r o'tgan degan ma'noda man QvZ terma jamoasini nazarda tutgandim faqat Davronnimas

25 Parizoda   (25-Ноя-2010 05:44)
Ma'lumotlar va rasmlar uchun kottakon raxmat! :D

26 zilola   (25-Ноя-2010 09:56)
konsertni ikkinchi kuniga tuwdim yaxshi o'tti ayniqsa ziyoda ona haqda etgan qo'wig'iga haqattanam hamma yig'ladi o'ziyam qo'wilib yig'ladi bir soniya qo'wig'ini jonli etdi qvz iwtirokchilari hammaning hursand qiliwga harakat qiliwdi va ustidan chiqiwdiyam ziyodaga omad

27 KrasavchiK   (25-Ноя-2010 14:55)
Ettim nega TV va Radiolarda Ziyodani kansertini "reklamasi" ko'rinmiy qoldi disam gap buyoda ekande =)))) mubore bo'sin Ziyoyushka emas Ziyoshka ! chin qalbdan tabrikliman har bir kuning mana shu kansert kabi quvonchga va omadga boy o'tsin. Haaa san uddasidan chiqding, orzularingdan biriga erishding. Allohdan so'rab qolardimki qolgan orzu-umidlaringga ham yetishib yur deb ! Yani "Baxtga to'lib, chik-chiki bo'b"

Hurmatli janobi oliylari Sayyod !!! sizga bitta savol malol kemasa albatta ?

KVZni biroz tanqid qibsiz to'ri siz etgandek bachkanalik bor lekin g'oyalar Original va "jvoy" holdayu. sizga bitta kichik ukalik maslahatim : oka siz RUS "КВН"ni tomosha qilin va taqqoslab ko'rin, qay biri qay darajada bachkana ? =)))

................................................................................. ................................................................................. ...........................

"Hozir kelin-kuyovlar AKFA ROMdan qo'yvotti, AKFAga pul yetmasa,................... MUZIKAni baland qilib qo'yvotti !?"

Ответ: Айнан Россия КВНини мазза килиб томоша киламан, узр КВЗларни улар билан умуман таккослай олмайман!

28 armonli bola   (25-Ноя-2010 19:11)
ziyodani kiyimlari o`ta bachkanalawib ketkan nima bo`lgan taqdirda xam omad

29 Farzona DK   (26-Ноя-2010 04:13)
Krasavchik gapizga qo'shilaman Keyin yana bir gap QvZ chila Beyonce bilan SHakirani emas faqat SHakirani parodiya qilishgan ekan.

30 FarhoD   (26-Ноя-2010 12:04)
Repect

31 qalampirmunchoq   (26-Ноя-2010 13:18)
Концерт - 2 соатлик АКФАни рекламаси булибди. Даже, оркадаги деразалар хам:) Хар тугул, АКФА лампочкаларидан булган кийим киймади Зиёда шунисига хам рахмат:) Стилист...нима бало килган бечорагина Зиёдани, ёлочка зажгись булиб копди:) Лётчикларни кастюми, бошидагиси нимаси эди, Майкл Жексонни хотирлаб булди шу жойи:) Кувноклар ва зукколар, тугриси уларга нима бооооооор:) Оооо, бошловчини гапирсам, бу йигитча, манимча хамма уни кургани ёки уни уйига мехмонга келган деб уйлади шакилли:) Так, энди раккослар, бир хил харакат, бир хил кийм, уларни раксини якинда хамма клип хамма концерт, хуллас куча куйда хам уша навоийлик "Золотая лихорадка" жамоасини курамиз шакилли:) Жонли овоз...... Ааааааааааааа, бессами мучога нима боооооооррррррррр!!! Битта маком этганларида , Зиодаой, зуррок буларди, бессаммеееее, бессаммееее мууучоооодан кура:) Айтгандай, Даврон Эргашев сахна боп кийинди если что, уни тикувчисини адресини Зиёдага хам бериш керак! Рухшона - машу кизни ман зур кийнади деб уйлирдим... Афсус, ужас!!! Ракс харакатлари билан халиги куйлакни тепа кисмлари катта экранда жудаааааа, галати куринди! Колган хар хил болачалар ким эди, умуман билмадим, АКФА махсулотлари!!!
Манга Зиёда жудаям ёкади! Талантли, чиройли, одобли!!! Унга омад тилайман!!!
Жахонгир Позилжонов хар бир сахнада ЮЛДУЗ

32 Farzona   (27-Ноя-2010 15:40)
Qalampirmunchoq hush kelibsiz ! Yana sizga javob komment berishimdan boshim osmonga yetdi. Sizga nima QvZ qatnashadimi? qatnashmidimi? Davron konsertda qanaqa boshlovchilik qilgani sizga nima ?Eplaseyiz sizam sahnaga chiqib qvz yigitlari dek bo'ling keyin gaplashamiz. Hammaniyam komment berish qo'lidan keladi.CHirog'ni eshikni yo boshqa joyini Akfa dan qiladimi ? Nikon dan qiladimi ? Zato Ziyoda konsertni zo'r o'tkazdi. Hammasi joyida bo'ldi konsert zo'r o'tdi. Ziyodani kiyimiga nima qipti haqiqiy o'zbek qizi normalni kiyingan. Qalampirmmunchoq sizga maslahatim: Marhamat qilib QUVNOQLAR VA ZUKKOLAR va DK ga til tekkizmaseyiz hursand bo'lardim.

33 unreal   (27-Ноя-2010 20:43)
uujas cho za bardak kiyim bachkanaaa , huddi sadikdi yengi yil bayramiga o'xshiydi.

34 sheroza   (27-Ноя-2010 23:22)
ziyoda birinchi konsert berishiga qaramasdan lekin yaxshi birinchi konserti shunga baribir qancha odammi ko'ziga qarab ashula etisham osonmas molodets

35 rb canada   (02-Дек-2010 01:28)
ziyoda maladets qiz qoyilman xammasini boplapti ....lekiiiiinnnnn makiyaj qilgan odamni qashqadaryodan topganmi:P

36 шербек   (07-Май-2015 02:14)
Зиёдани ижодини ҳурмат қиламан лекин, турмушга чиққанидан кейин бир қўшиғини жудаям зўўўр айтган, сўзлари қойилмақомда ўзиям, ҳозиргача такрорлаб қойил қоламан! яъни "ухлатмай,,,,, қўяди ёрим мани" яшшаворей Зиёдахон!!!!

37 Abror qobilov   (15-Июл-2015 14:59)
zor bogan kansert

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0