05:00 Зиёда, нега фонограмма? ЭКСПРЕССО.Видео. | |
Зиёда билан Экспрессо лойихаси айни шу сўзни мохияти сифатида экспресс бўлиб, Зиёдани ўзи интервьюдан кейин айтганидек, интервью рэп тарзида ўтди))
Гап шундаки, лойихамиз режалаштирган пайтида Зиёда мухим тадбирда ушланиб қолгани боис кечикиб келди ва аксига олиб лойихамизга кириб келаётган пайти бир тўйда келин-куёвни "Келибди" қўшиғи билан кутиб олиши керак эди)
Шу сабаб хам Зиёдани узоқ ушламадигу, аммо керакли барча саволларга жавобларни хам олдик, жонли ижрони хам! Концертлар хақидаги мақоламдаги Зиёдага боғлиқ фикримга ва мухлисларга берган ваъдамга содиқ қолган холда албатта фонограмма мавзусини хам кўтардик.
Қўйидаги деярли 18 минутлик видеосухбатда қуйидаги мавзулардан хабардор бўласиз:
-Зиёдани турмуш ўртоғи сўнгги пайтлар ёнида маъмурдек бирга юргани кўпчиликка эриш туюлаётгандек. Уларга жавоби. Турмуш ўртоғи санъатга қизиқар экан, уни сахнада ё (яна) клипда кўришимиз мумкинми?
-Зиёда болаликдан катта сахна ва тўй хизматларида жонли ижрода куйлагани видеосини қўйганимиздан хабардорсиз, (қизиғи бу видео Зиёдани ўзида хам йўқ экан) нима учун болаликда жонли ижрода ўсган Зиёда бугун фонограммада?
-Фарзандига ким қарамоқда?
-Синглиси Азиза хам куйлади...овози хам ўзи хам ўхшаш, одамлар адаштирмасмикан?
-Тўйдаги қистирдан уялади. Болаликда хам пулларни чўнтагига солмаган.
-Болаликда тўй хизматларидан топган пулларига нималар қилгану, тўйларга уни ким олиб юрган? У пайтда хизмат нархи қанча бўлган?
-Отаси уни жаррох қилмоқчи бўлган...
-Болаликдан қийинчиликда ўсганидан уялмайди хам яширмайдиям. Фарзандини хам талтайтирмаслиги хақида.
Концертга совға: Озодбек билан дуэт?)
Видеосухбатани Ютубда томоша қилмоқ
Сухбат "Султан Саид" кошонасида кечди. Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов.
| |
Бўлим: Expresso |
Кўрилган: 13648 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |