Зиёдага нима бўлса хам омон бўлмоқликни тилаймиз..
Бугун сайтимиз юқори қисмида одноклассникидан бир гувох берган маълумотини қўйгандик, яъни Мавлуда Асалхўжаевани Лексус джипи кеча УзБум олдида авария бўлгани ва Мавлуда опани шифохонага олиб кетишгани хақида. Кундуз куни Мавлуда опани маъмури билан боғланганимизда бу маълумотни инкор этди. Хозирга олинган хабарга кўра автохалокат рост, аммо Мавлуда опа соппа соғ!
Лекин Зиёда хақидаги маълумотни унинг маъмури тасдиқлади.
Воқеа жойида айни дамда суриштирув ишларини айғоқчиларимиздан бири бажармоқда:
- Учта мошина Джип, Спарк ва Ласетти мошиналари ачинарли ахволда, бордерлар хам. Воқеа жойида шоубизнес оламидан Алишер Файз ижодий гурухидан йигитлар, Обид Асомов хам бор...
-Ласеттида Зиёда маъмури Тимур билан бўлган, Спарк таъқиқланган жойдан қайрилмоқчи бўлиб, Джип чероке Спаркка тўқнашган, Джип ўнг томонида бўлган Ласеттини Джип ёни билан туртиб юборган, натижада Ласетти айланиб кетиб, кўча юзидаги ариқдан ўтиб, бордерни бузиб, реклама шитларини синдириб, столбага орқа тарафи билан уриб тўхтаган. Джипни олди қисми хозирда деярли йўқ, Ласеттини реклама шити хам тўхтата олмай, столбага бориб тўхтаган, Ласетти ахволи жудаям чатоқ. Спаркни хам деярли олди қисми мажақланган.
-Зиёда 16 шифохонада...
21.10.2012 11:50 :- 16 шифохонадаги мавжуд шифокор айғоқчимиз хабарига кўра, кеча Зиёда ёпиқ бош мия чайқалиши билан Нейрохирургия бўлимига тушган. Бугун эса ўз хохиши билан Зиёда уйига "выписка" қилинди.
Барча суратлар воқеа содир этган жойдан суратга олинган.
Man wu avareyni 20:50da oldidan o'tib ketdim ammo Ziyoda ekanin bilmagandim 10 daqiqadan keyn Odnadan obsujdeniya kevoti Sayyod.ga gapyoq qoil aktiv iwlawarkan eng oxirgi va eng dolzab axborotlar vaqtida yetkazilarkan
mana wunaqa qoida buzadigan, o'pkalarini bosmasdan tez xaydidigan odamlani dib qanchadan qancha odamla nobud bovoti. Odamlaga insof ber Olloh. Ziyoda hammasi yaxwi bosin
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.