Кикбоксер
хонандамиз Салмон санъатдаги зарбасини кучайтирган кўринади. Бугунги премьера
қилинаётган таронадан, унинг янада дадилроқ зарбаларини сезиш қийинмас. Мусиқа ва
айниқса аранжировка ғоясини, бемалол юқори сифат дея бахолаш мумкин. Фантазияга омадли эрк берилган.
Миллий чолғу асбобларидан унумли фойдаланишдаги синтез махоратини "Чорлайсан”
қўшиғиданоқ сезгандик, ва бу сафар у ўша "изюминка”сини сақлаб қолгани, хамда
унга янада жадалроқ урғу берилганини ижобий бахоладим. Асосийси, Салмоннинг мусиқий имиджи хам ўрнида, мусиқа
охангидан, кўз ўнгингизга айнан у гавдаланади. Бу эса у билан ишлаётган ижодий
жамоанинг омадли мехнатидан далолат. Мусиқа ва
матн муаллифи Бобур Умаров эканлигини айтсак, юқоридаги мусиқага аталган ижобий
фикрларга ажабланмаса хам бўлади. Умаровнинг мусиқадаги фантазияси хамиша ижобий бахоланган ва шоу-бизнесдаги оригинал
хамда ўз "почерк”(имзоси)ига эга бу
ижодкорнинг лойихаси Салмоннинг микрофон
орқали берадиган зарбалари, бу кетишда "нокаут” (хит) даражасига боришига
ишонамиз. "Жонон-эй”
таронаси қай даражада рейтингга эга бўлади, хит бўладими йўқми, тахмин қилиш
қийину, лекин маълум ва эндиликда янада кенгроқ аудиторияни ўзига жалб қилиши
тайин.
Премьерани
қабул қиламиз: Тасиксдан кўчирмоқ 4 мб
Тасиксда
тинглаб кўчирмоқ 4мб
|