Суратда Тохир ва Бобур Умаров билан.
Sayyod:-Бир хонандага қизиқишингиз натижаси ё стратегия қўллангандек... Шохруххон!Салмон:--Ааа Шохруххон (жилмаяди)Sayyod:-Тасодифлар кўп, имидж, у чорла деб куйласа, сиз чорлайсан деб куйлайсиз, уни қизил кийимдаги имиджи каби, сиз хам қизил кийимда кийиниб келяпсизСалмон:--Шохруххон ўзимизни окамиза-ю, уларга унақа тақлид йўқ. Рақиб қилиб қўйишди, эшитдим бу гапларни .Sayyod:-Уни асабига тегиш стратегиясими?Салмон:--Йўғ-э, ўзимизни яқин окамиза-ку. Ўзлари хам бу хақида эшитдилар.
Sayyod:-Мухлислар эътиборини тортиш учун пиар йўлими?Салмон:--Хеч қанақа ундай йўл йўқ. Мени ўзимни йўлим мана шу, Шохруххонгаям бошқасигаям тақлид қилиб эмас!Sayyod:-Тасодифлар кўпдекСалмон:--Йўқ, ўзимни қизиқишим. Ўзи кийинишим хам шу ёшлигимдан бери шу имиджда.Sayyod:-Қизил-а?))
Салмон:--Қизил ранг ёқади.Sayyod:-"Чорлайсан” хам тасодифми?Салмон:--"Чорлайсан” лекин ёқиб қолганига анча бўлган . Устозим Бобур Умаров ўзларига ёзгандилар, ўзим куйлайман деб. Менга қўйиб берганларида ёқиб қолганди, илтимос қилувдим бердилар. Илк "Ўзимга топмай жой” қўшиғимдан тортиб хамма қўшиқларни Бобур Умаров ёзиб беряптилар. Шохруххонга умуман тақлид йўқ, Шохруххон ака ўзлари хам биладилар. Тохир акани Шохруххонга атайин қилаяпти деган гапларини хам эшитдик, лекин ундай эмас.Sayyod:-Бошқа тарафдан бундай фикрлар туғилишига асос хам бор-да. Аввал Шохруххон билан ишлаган одам хозир сиз билан ишламоқда. Ва сизда ўхшашликлар кўп.Салмон:--Шохруххон даражасига етгунча хали бизага бор. Хавас қиламан албатта, лекин тақлид эмас. Ижодларига хавас қиламан ва хурмат қиламан.
Sayyod:-Боксер бўлганлигингиз ростми?
Салмон:--Хозир хам. 7 ёшимдан бери шуғулланаман, мусобақаларда қатнашиб келмоқдаман, "Мастер спорта”м бор, "Камар”им хам бор. Охирги маротаба 2006 йил Ўзбекистонда ўтказилган Кикбоксинг бўйича жахон чемпионатида 55та мамлакат вакиллари қатнашиб, мен (Улуғбек Маликов) 2-чи ўринни олдим.Sayyod:-Улуғбек Маликов, батафсилроқ..Салмон:--1989 йил 24 январь куни туғилганман. Авиация институтида ўқийман.Sayyod:-Болаликдан санъатга қизиқамиз, Авиация институтида ўқиймиз ва кикбокс билан шуғулланамиз...Салмон:--Тўғрисини айтсам, онамни ниятлари билан авиация институтига кирганман. Хажга борган пайтлари самолётдаги учувчи ва борт инженерларини кўриб, бу касбга хавас қилганлар.Sayyod:-У сохада ишлаб кета олармикинсиз?Салмон:--Унақа зўр эмас қизиқиш, санъатга қизиқишим кучлироқSayyod:-Спортчи сифатида билиб, энди хонанда сифатида намоёнланган Салмонни оила аъзолари ва яқинлар қандай қабул қилишяпти?Салмон:--Оила аъзолар хаммаси қўллаб-қувватлашмоқда. Спортчи дўстлар хайрон, "Сендан кутмагандик” дейишди. Аввалдан мени таниганлар эса "Охири ниятингга етибсан-да” дейишди.
Sayyod:-Хўш, спорт энди нима бўлади?Салмон:--Спорт хам ўз йўлида кетмоқда, лекин энди шунчаки ўзим учун. Авваллари спортга жиддий қараб, чет мамалакатларига чиқиб, охиригача шу йўлдан кетиш ниятлар бор эди. Чунки ўша пайт санъатга имконият бўлмаган. Унга бўлган қизиқишимга хам хеч кимни ишонтира олмаганман. Ёрдам қилишди..оқлайман!
Sayyod:-Спортдан ютуғингиз хозирча иккинчи ўрин экан. "Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар, аскар эмас” деган бир гап бор. Санъат ўзига бир тортиб кетадиган нарса. Албатта 2 ўрин хам катта ютуқ, лекин ўша сохада ғолибликни тўла эгаллаб кейин...Салмон:--Шахар, вилоят ва Ўрта Осиёдаги мусобақаларда биринчи ўринни олганларим хам бўлган. Жахон чемпионатида эса финалда Таиландликка ютқазиб қўйиб, 2 ўринни олганман. Лекин, спортчи ютишни хам, ютқазишни хам билиши керак. Кейинги сафар албатта ютаман, барибир биринчи ўринни оламан деган ният бўлган.Sayyod:-Демак, жахон чемпионатида 2 ўринчалик зарбаларингиз бўлса, шоу-бизнес оламидаги зарбаларингиз энди қандай бўлиши мумкин? Ё шунчаки машқ майдонимикан? Қизиқиш деганингизга айтяпман, ё хақиқий ижодий жангга киришиш нияти хам борми? Нокаут қилиш масалан шоу бизнесдагиларни?Салмон:--Ўзимни ўрнимни топиб кетаман Худо хохласа. Бу нарсага ишонаман! Қизиқишим қанчалик кучли эканлигини гап билан тушунтириб бера олмайман. Буёғига шунчаки хобби эмас, мақсадим жиддий. Ниятларим катта, халқ артисти бўлгим келади.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Mani akam boriydi xuddi shunga uxshaykan hozirda mani okam kasal,ancha uzgargan,bir egitga 40 xunar oz,Xal artisti bulish yaxshi lekin pogonama pogana kutarilish ancha mexnat talab qiladi,lekin orqaga chikinmay maqsadga intilish keray .
и да не верю я ему,что он не подражает Шохруххону...не верю!))