1-февраль куни Сардор Рахимхон концерт олдидан репетиция ўтказаётган жойга, сайтимизга озод мухбир сифатида ишга олиниш учун синовдан ўтаётган ёшлар Дониёр ва Мавлуда, сайтимиз жамоасидан Шахло ва фотограф Абдурахмон билан кириб боришди.
Сухбат бошиданоқ , Дониёр исмли ёш мухбиримизнинг журналистик қобилияти Сардор Рахимхонда шубха уйғотди. Кейинги саволларда Рахимхон уни узиб-узиб ола бошлади.
Консерватория ва санъат олийгохларида ўқийдиган талабалар Сардор Рахимхоннинг эришган натижаларига билдирадиган танқидий фикрларга Рахимхоннинг жавоби менга жудаям ёқди.
Умуман олганда, ёш мухбирнинг саволларидан мен қониқмай, балки бу сухбатни чиқармай, ўзим сухбатни қайта ўтказарман дедиму аммо, Сардор Рахимхоннинг кўп жойдаги жавобларидан унга бўлган хурматим ошиб, бу жавобларни хамма билиши керак деб хисобладим. Кейин ёш мухбирларга, эл олдидаги илк имтихонига имкон хам берилиши керак.

Унвон хақидаги саволга келинганида Сардор Рахимхон чидай олмади: -Қайта-қайта шунақа савол беришингиздан сизниям ичингизда шунақа фикр борми дейман? Шунақа савол берадиганларни ёмон кўраман, тўғрисини айтаман, ёмон кўраман! Санъаткор билан гаплашганда, авваламбор уни эришиб қўйган ютуқларидан келиб чиққан холда, шундай хурмат билан гаплашиш керак. Унга пичоқ отиб, нимадирлар ниқтаб...Иккинчи маротаба шу саволни беряпсиз, демак бунинг замирида нимадир бор, одам хавас билан яшаши керак.
Бу борадаги кейинги жавоблари дархақиқат теран ва хурматга сазовор...аслида унвонми ё ундан кейинги фарзандлари рахмат ёки лаънат олиб келишидек натижалар мухимлиги хақидаги фикрларини тўлиқ қуйидаги видеодан кўриб билиб оласиз.
Сардор Рахимхон: -Хизмат кўрсатган артист бўладими, Халқ артистими, аввало севимли бўлсин! Жуда кўп хизмат кўрсатган ва халқ артистларини биламан, лекин оддий халқ учун улар хеч ким эмас!
Жонли ижро борасидаги Рахимхоннинг жавоблари менимча анчайин бахсли кечса керак. Бу фикрларга жамоамиздаги фикрлар хам иккига бўлинди.
Нима учун Сардор Рахимхон фикрича ўзбек тўйида жонли ижрога жой йўқ? Уни видеодан тўлиқ билиб оласиз.
Шунингдек бировни қўшиғига нафс хақида хам фикрлари қизиқ бўлса керак.
Хуллас, қуйида видеони кўринг ва бахо беринг.
Сухбатни Дониёр ва Мавлуда олиб боришди
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов.
Видеорепортаж: Шахло Қодирова
Konsertlarizni a`lo darajada o`tkazib olishingizni tilab qolaman OMAD!
Jonli ijro borasidagi gaplariz o'z SHAXSIY FIKRingiz, a "...bizni to'ylarda jonli ijroga joy yo'q, bu aniq!..." Endi bu... Hullas bu mahoratiz bunga to'liq javob bera olmaganligidan. Boshqa narsa emas!
БУЛАРДИ. КОНЦЕРТЛАРНИ ЯХШИ УТКАЗИБ ОЛИНГ САНЖАР!!!