23:36 Жазоланган Шахноза: "Бардош бер Оллохим!" | |
Бугун "Ўзбекконцерт" ("Ўзбекнаво") эстрада бирлашмаси расмий сайтида расмий билдириш эълон қилинди: Лицензиат Шахноза Отабоева билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 1 июндан тугатилишини маълум қиламиз. Ватанга хизмат қилиш масъулияти бизни тарк этмасин!
Мазкур холат юзасидан қўйидагиларни аниқладик: Маълум бўлишича, Жиззахда ўтказилган «Баркамол авлод» давлат тадбирини бошида Шахноза Отабоева «Водийларни яёв кезганда» қўшиғи билан очиб бериши кўзда тутилган ва хатто репетицияларда хам қатнашган. Бироқ тадбир куни у тўй хизматларига кетиб қолган. Халқ артистларидан тортиб бир қанча хизмат кўрсатган хонандалар эса шу кунлар барча тўй хизматларини бекор қилиб ушбу давлат тадбирида банд бўлишган.
Юқоридаги расмий хабар эълон қилингач, Шахноза Отабоеванинг (@shahnoza_otaboyeva_) инстаграмдаги расмий сахифасида "Санъатни қийинчиликларига бардош бер Оллохим" изохи билан суратда кўриб турганингиздек юқоридаги вазият юзасидан тушунтириш хати сурати жойланди. Бугунги ва айнан расмий хабар чиққан санада ёзилган тушунтириш хати "Ўзбекконцерт" эстрада бирлашмасининг хозирги янги рахбари А.Хайдаровга битилгани кўриниб турибди. Бу хат расмий хабардан кейин битилдими ёки аввалроқ ва у етказилганми ноаниқ. Аммо унда хонанда ушбу холат юзасидан воқеани тушунтиришга харакат қилган. "Порталга ёзаман" деб қўрқитиш урфга кирган кўринади чоғи ва бу хонанда воқеасида ўз самарасини берган кўринади. Балки бу оддий лафз ва масъулиятдир? Бу тарафда эса бурч ва мажбурият турса...
Хулласи, хонанда Шахноза Отабоева бироз вақт ўтмай бу тушунтириш хати суратини ўз сахифасидан ўчириб ташлади.
"Нихол" мукофоти совриндори хушовоз хонанда Шахноза Отабоевани ўзи ёзганидек санъатнинг бу қийинчилигидан тезроқ ва осонроқ ўтиб олиши тилакдошимиз. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 18283 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |