Бош сахифа » 2017 » Июнь » 11 » Хамма оналар рақсга тушсин!
23:36
Хамма оналар рақсга тушсин!

 

Ота ва она хақида қўшиқ деса аксарият холларда ғамгин ва "рози қил"у "қадрингизга етмадим"идан бўлади. Бунга қаршилигим йўғу аммо тўйларда бу мавзуда бироз бошқачароғи керакдек.

 

Хушовоз хонанда, "Нихол" мукофоти совриндори ва айни пайтда "Ўзбекконцерт" тарафидан жазога махкума Шахноза Отабоева айнан шунақасидан куйлаб унга ишланган клип хам тақдим этмоқда.

 

Бундоқ оналар бағригаям шамол тегиб давраларда ўзига аталган қўшиққа рақсга тушсин-да, айниқса фарзандларини тўйида улар бунга жудаям лойиқ. 

Байрам, шодлик ва улар шунга хос равишда бу бахтдан маза қилиб рақсга тушишга рухан тайёр бўлишади)

Чунки харқанча ота -она хақида тўйда дохламанг, барибир фарзандлар  байрам базмида  ота-онасини рози қилишга тушиб кетиб хоки пойини кўзига сурта бошламайди.

Тўғриси, тўйда шунга монандроқ холатларни кўрсам кулгим келади, тавба, тўй-шодлик бўлсаю ота-онани чиқариб қўйиб бир айб иш қилгандек уялтириб яна қанақадир эмоционал онлар билан эзама-эз бошланадимией.. Худди Бразил сериалидек гўёки ота-онаси билан бир неча юзлаб сериядан захматлар ила ўтиб ахийри бир-бирини топгандек... яна мана шу ерда а))

Тўй тўйдек ўтсин-да! Хамма рақсга тушсин! Айниқса ота-оналар! Чунки аслида бу уларнинг байрами! Шу ёшга етказиб, мана тўйини хам қилиб беришяпти.

Шу кун ўйнамасангиз яна қачон ўйнайсиз она?" деган жойидан хуллас)

 

 

Келин ролида дизайнер, актриса ва бошловчи Шахзода Мухаммедова. Айнан шу клипни суратга олиш жараёнидан суратлари роса шов-шув бўлиб Шахзода росмана турмушга чиқаяпти деган гап тарқала бошлаганди.  Хаттоки бир неча санъаткорлар "Шахзода бизни тўйига таклиф қилмадия" деб Шахзодадан хафа   бўлишганидан хам   хабарим бор. 

 

 

Хулласи Шахноза Отабоевадан "Фариштам онам" клип премьерасини қабул қилинг ва барча оналарни рақсга чорланг!

Фикрларим қўшиқ хақида эди, клип хақида эса фикримни ёзмадим. 

 

ЮТУБДА ТОМОША

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 16418 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda Muhammedova, Shahnoza Otaboyeva, Shahnoza Otaboeva

Нравится
Барча изохлар: 6
1 Farhod   (12-Июн-2017 03:30) [Материал]
Siz yozgan tariflar Alisher Fayzni "Bahtu davlat, boshimdagi toj, Davralarda o'ynasin onam" qo'shig'iga ko'proq mos ekan.

2 Rano   (12-Июн-2017 13:53) [Материал]
Dilimdagi gaplarni yozibsiz, Sardorbek. Men uch qiz uzatdim va har gal meni davraga chorlab, gap berishganida menga biroz noqulaylik tug`iladi.Men o`zimni aybdor xiz qila boshlayman. Qiz tuqqanim uchun, uzatayotganim uchun, birovlarni oilasiga berib yuborayotganim uchun. To`ydagi senariyni boshqatdan yozish kerak , chamamda.Bu mening fikrim edi, albatta. cry smile surprised

3 bek88   (12-Июн-2017 15:24) [Материал]
Farhod mavzuni uqib turib Alisher Fayzni Davralarda uynasin onam qushig'ini urniga chiqibdida deb uyladim. Qo'shiqni eshitib kuraylik keyin baxo beramiz. ...

4 behzodmaxkamov   (14-Июн-2017 05:36) [Материал]
bu qizzi litsenziyasi nma bo'ldi

5 Шахноза   (14-Июн-2017 09:26) [Материал]
Maza qilib eşittik. Özi şu qizzi ovozi juda chiroyli. Hammabop va hamyonbop aşula böptiyu...litsenziyasiz qoldilade...

6 Sevaraxon   (14-Июл-2017 10:30) [Материал]
Ассалому алайкум! Нега Шахноза Отабоева "Ўзбекконцерт" тарафидан жазога махкума? surprised Нима булган?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!